23
ҲАЙВОНОТ ЁКИ ЎСИМЛИК ДУНЁСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИНИ
БУЗИШ ЖИНОЯТИГА ОИД АЙРИМ МУЛОҲАЗЛАР
Рустамов Ҳумоюн Акбаржанович
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 2-ўқув курси курсанти
https://doi.org/10.5281/zenodo.15119807
Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёси ҳаётимизнинг асоси ҳисобланади десак адашмаган
бўламан. Инсон ҳеч қачон буларсиз яшай олмайди, чунки у табиатнинг ажралмас қисми
ҳисобланади. Биз яшаб турган ва бизни ўраб-тўрган олам, яъни ҳайвонот ёки ўсимлик
дунёсини келажак авлодимизга худди шундай ҳолатда топширишимиз энг муҳим
бурчимиз ҳисобланади. Афсуски, ҳайвонот, ўсимлик дунёсига зарар етказаётган
инсонлар кўпаймоқда. Жумладан, 2023 йилдаги назорат тадбирларида республика
бўйича ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жами 997 та ҳолат
аниқланган ва 995 нафар шахсга нисбатан 1,7 млрд сўмлик чоралар кўрилган. 2024
йилнинг I ва II чоракларида ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини бузиш билан боғлиқ
287 та ҳолатда 298 нафар шахсга нисбатан 957 млн сўмлик жарима белгиланган
1
.
Тирик мавжудотларни ўраб турган экологик муҳит, асосан, инсоният томонидан
салбий томонга ўзгартириб юборилди, бунинг асосий сабаби инсоният томонидан
қизил китобга киритилган ҳайвонларни ноқонуний овлаш ва ўсимликларни ноқонуний
кесиш сабаб бўлмоқда. Ҳозирги кунда фуқароларимиз томонидан буларни олдини олиш
мақсадида турли-хил йўллар амалга оширилмоқда. Бундай ҳолатларни олдини олишда
жамоатчилик назоратидан кенг фойдаланилмоқда ва фуқароларимизга ҳуқуқ ва
эркинлик ҳам берилмоқда. Жумладан, миллий қомусимизнинг 49-моддасига асосан хар
ким қулай атроф-мухитдан, унинг ҳолати ҳақида ахборотга эга бўлиши ҳуқуқига эга
эканлиги, шунингдек давлат фуқароларимизнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва
атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатмаслигига йўл кўймаслик мақсадида шаҳарсозлик
фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширишда шарт-шароит яратиб
бериши ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳалари қонунда белгиланган тартибда
жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши белгилаб қўйилган
[1]
.
Фақатгина миллий қомусимизда емас балки жиноят кодексимизнинг 202-
моддасида хам ҳайвонот, ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузганлик учун
қонуний тартибда жавобгарликка тортилиши ва бу жавобгарлик қандай тартибда
белгиланиши жиноят кодексимизда белгилаб қўйилган. Унга кўра ов қилиш ва балиқ
овлаш ёки ҳайвонот дунёси бошқа турларини тутиш қоидаларини бузиш, камёб ва
юқолиб бораётган ҳайвонларни тутишнинг ёхуд ёввойи холда ўсувчи ўсимликларнинг,
доривор, озуқавий ва манзарали турларини йиғиш ёки тайёрлашнинг белгиланган
тартибини ёки шартларини, худди шунингдек муҳофаза этиладиган табиий
ҳудудлардаги хайвонот ва ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш анча
миқдорда зарар етказишга сабаб бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз
бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий
жамоат ишлари билан жазоланади. Шунингдек атамаларга алоҳида таъриф берадиган
бўлсак.
1
https://aniq.uz/yangiliklar/noqonuniy-ovchilik-bilan-shugullangan-qariyb-300-kishi-jarimaga-tortildi
24
Ов қилиш деганда, табиатда ёки ёввойи ҳайвонларнии овлаш билан боғлик
фаолиятни англатади. Бу жараён инсон томонидан ёввойи хайвонларни масалан
қушлар, ўрмон ҳайвонлари, балиқлар бошқа турдаги ҳайвонларни ушлаш тушунилади.
Балиқ овлаш деганда, табиий сув ҳавзаларида эркинликда урчиб кўпаядиган
балиқларни овлаш, қидириш ва яшаш муҳитидан ажратиб олиш тушунилиши лозим
2
.
Ўзбекистон Республикасининг «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги
Қонунининг 3-моддасига кўра табиий эркинлик ҳолатида яшаётган ёввойи
ҳайвонларни (уларнинг яшаш фаолияти маҳсулотларини) тутиш мақсадида уларни
излаш, уларнинг изига тушиш ва уларни таъқиб қилиш, тутишга уриниш ёки тутиш
(отиш, тутиб олиш) ов қилиш деб тушунилади ва қуйидаги ҳолатлар ов қилишга
тенглаштирилади:
ғилофи ечиб қўйилган ҳолатдаги (йиғилган тарздаги) ов қуроли ва ов қилиш
қуролларининг бошқа турлари ёки ов маҳсулоти билан ов қилиш жойлари ҳудудида
бўлиш;
шахсларнинг ғилофи ечиб қўйилган ҳолатдаги (йиғилган тарздаги) ов қуроли
билан, ов маҳсулотининг қўлга киритилганлиги қонунийлигини тасдиқловчи
ҳужжатларсиз (овчилик гувоҳномасисиз, ёввойи ҳайвонларни тутишга доир
рухсатномасиз, овчилик йўлланмасисиз (ёввойи ҳайвонларни тутиш карточкасисиз)
умумий фойдаланишдаги йўлларда бўлиши.
Овчилик хўжаликлари қўриқлаш ходимларининг ўз лавозим мажбуриятларини
бажараётганда хизмат қуроли билан овчилик хўжаликлари ҳудудида бўлиши ов қилиш
ҳисобланмайди
3
.
Ов қилиш ва балиқ тутишни бузиш деганда, овни тегишли рухсатномасиз ёхуд
ёввойи қушлар ёки бошқаларни рухсатномада кўрсатилмаган миқдордан ортиқ овлаш,
шунингдек, овни тақиқланган вақтда ёки рухсат берилмаган жойларда ёки рухсат
этилмаган қурол, восита ва усуллар амалга ошириш лозим.
Қўлга киритиш деганда, тутиш, жонсизлантириш, ҳайвон ҳамда ўсимликларни,
шаклидан қатъи назар, ўлжага эга бўлиш билан якунланадиган табиий ммуҳитдан
бошқа йўл билан олиш тушунилади.
Табиий ўсимликлар жамоаларида доривор, озиқ-овқат ҳамда манзарали
ўсимликларнинг ёввойи турларини тайёрлаш деганда: Юқорида номи келтирилган
ўсимликларни муҳитдан, тайёрлаш предметидан, йиғилган ўлжа миқдоридан қатъи
назар, амалга эга бўлиш билан якунланадиган ажратиш ёки бошқача олиш тушунилади,
Табиий ўсимликлар жамоаларида доривор, озиқ-овқат ҳамда манзарали
ўсимликларнинг ёввойи турларини тайёрлаш деганда:
Юқорида номлари келтирилган ўсимликлар муҳитидан, тайёрлаш предметидан,
йиғилган ўлжа миқдоридан қатъий назар амалда эга бўлиш билан якунланадиган
ажратиш ёки бошқача олиш жараёни тушунилади.
2
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларини
3
Ўзбекистон Республикасининг «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни:
25
Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш учун
жавобгарлик белгиланган модда беш қисмдан иборат бўлиб, мазкур жиноятни турлари
учун жавобгарлик алоҳида оғирлаштирилган.
Мамлакатимизда табиий муҳитни муҳофаза қилиш, муҳофаза этиладиган табиий
ҳудудларни кенгайтириш, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимликлар
ҳамда ҳайвонларнинг барқарор яшаш ва ўсиш шароитларини таъминлаш,
биохилмахилликни сақлаб қолиш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда.
Бироқ қонунчиликда белгиланган тақиқларга қарамай, электр токи, портловчи ва
кимёвий моддалар ҳамда биологик препаратлар каби тақиқланган қуроллар ва
усуллардан фойдаланган ҳолда ов қилиш ҳамда балиқ овлаш ҳоллари ортиб бормоқда.
Шу муносабат билан, «Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасининг
айрим қонун ҳужжатларига ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг муҳофазасини
кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-
1004-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 202-
моддасига ўзгартириш ва қўшимча киритилди, унга мувофиқ эндиликда электр токини,
портловчи, кимёвий моддаларни ёки биологик препаратларни қўллаган ҳолда ов қилиш
ёхуд балиқ овлаш учун жавобгарлик дифференциация қилиниб, 202-моддаси 4-қисмига
кўра базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача
миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача
озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан
жазоланиши мумкинлиги белгиланди. Модданинг 3-қисми «г» бандида «тақиқланган
қуроллардан ёки усуллардан фойдаланган ҳолда» ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан
фойдаланиш тартибини бузиш учун жавобгарлик оғирлаштирилган бўлса-да, бироқ,
бундан электр токини, портловчи, кимёвий моддаларни ёки биологик препаратларни
қўллаш ҳоллари мустасно эканлиги аниқ кўрсатиб ўтилди.
Жиноят кодекси 202-моддаси 5-қисмида етказилган моддий зарарнинг ўрни уч
карра миқдорда, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва
йўқолиб бораётган ҳайвонот ҳамда ўсимлик дунёси турларига нисбатан етказилган
зарарнинг ўрни эса беш карра миқдорда қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва
озодликдан
маҳрум
қилиш
тариқасидаги
жазо қўлланилмаслиги
бўйича
рағбатлантириш белгиланган бўлиб, мазкур рағбатлантирувчи норма, модданинг
бешинчи тўртинчи қисмидаги қилмиш яъни электр токини, портловчи, кимёвий
моддаларни ёки биологик препаратларни қўллаган ҳолда ов қилиш ёхуд балиқ овлашга
нисбатан қўлланилмаслиги аниқ кўрсатиб ўтилган.
Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, табиий муҳитни муҳофаза қилиш, муҳофаза
этиладиган табиий ҳудудларни кенгайтириш, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида
турган ўсимликлар ҳамда ҳайвонларнинг барқарор яшаш ва ўсиш шароитларини
таъминлаш, биохилмахилликни сақлаб қолиш мақсадида экология соҳасидаги жиноят
учун жавобгарлик белгиланган жиноятлар учун қўлланилиши мумкин бўлган
санкциялар доирасини, шунинг турли янги кўринишдаги қилмишлар учун жиноий
жавобгарликни дифференцация қилиш йўлидаги ислоҳотларни изчил давом эттириш
мақсадга мувофиқ.