79
ОШҚОЗОН УСМАСИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛИШ ЗАРУР
Азиза Ширинова Чорикулиевна
Aлфраганус университй ӯқитувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15234909
Аннотасия:
Ушбу мақолада ошқозон ўсмасининг пайдо бўлиш сабаблари, хавф
омиллари ва унинг клиник белгилари ёритилган. Гастрит, дуоденит каби хасталиклар
фонунда хужайралар ўсишининг назоратдан чиқиши натижасида ўсма юзага келиши
таърифланган. Қурилиш муҳити, зарарли одатлар ва овқатланиш тарзи ўсма
ривожланишидаги ўрни таҳлил қилинган. Касалликнинг эрта аниқланиши ва олдини
олиш бўйича тавсиялар берилган.
Калит сӯзлар:
Ошқозон ўсмаси, канцероген омиллар, гастрит, дуоденит,
кашандалик, зарарли одатлар, клиник белгилари, соғлом турмуш тарзи, онкологик
касалликлар.
Инсон организми бир неча миллион хужайралардан ташкил топган. Уларнинг
аксарият қисми ўсиш жараёнида вақти-вақти билан бўлиниб туради. Соғлом
организмда бу жараёнлар қатий назорат қилинади. Агарда беморда гастрит, дуаденит
ёки бошқа хасталиклар мавжуд бўлса хужайраларнинг бўлиниши ва ўсишининг
чегараланиши ўзгариб, мазкур жараёнлар назоратсиз қолади. Бу эса ўсманинг юзага
келтиришига сабаб бўлади. Маьлумки шкастловчи (канцераген) омил таъсир қилгунча
ва усма пайдо бўлгунча қадар бир неча йиллар ўтиши мумкин. Масалан катто ёшли
кишиларда айниқса эркакларда 40 фоизга яқин холатларда ўсманинг ривожланишига
кашандалик сабаб бўлади. Чекиш биринчи галда упкани заҳарлайди, тил, оғиз
бўшлиғида, ошқозон ва қизилўнгачда ўсманинг юзага келишга замин яратади, ундан
ташқари ичиш, ўз вақтида овқатланмаслик, тўйиб овқатланиш хар хил ичимликларни
меъёридан ортиқ истемол қилиш хам бу касалликни келтириб чиқариши мумкин.
Касалликни келтириб чиқарувчи сабаблар жуда кўп ва улар хилма-хил жумладан;
Атроф- мухит таъсири
Кечираётган носоғлом турмуш тарзи
Организни ташқи мухитга чидамлилиги ва хакозо
Ёши, жинси бажарадиган иш ҳусусияти
Иш жойидаги хароратни ўзгариб туриши
Иш жойидаги носоғлом мухит, хар хил концераген моддалар билан ишлаш,
химиявий моддалар пестицидлар.
Уй-жойларини атрофидан юқори частотали токларни ўтганлиги.
Ичимлик сувларини тоза эмаслиги
Овқатланишида хайвон ёгларини куп истемол қилиш
Тузни меёридан ортиқ истемол қилиш
Овқатланганда хар доим қуруқ овқатларни истемол қилиш
Алкогол ичимликларини хаддан зиёд кўп истемол қилиш
Кашандалик бир кунда 3 дона ва ундан ортиқ попурс чекиш.
Носвой чекиш
Кунни иссиқ пайтида очиқ ховода 8 ва ундан ортиқ соат қолиб кетиш.
80
Наслида онкологик касалликлар бор инсонлар
10 йил давомида ошқозон ичак тизимида узгариши бор беморлар
Хеликобактерия билан касалланганларда ошқозон раки билан кўпрак эркаклар
40-60 етганларида касалланадилар
Клиник белгилар:
Касалликни белгилари куп билинмайди.
Айрим вақтларда:
Иштаханинг пасайиши
Тана-вазнининг камайиши
Қайт қилиш
Қонда гемоглабин камайиб кетиши
Айрим холатларда ошқозон ичак тизимларидан қон кетиши кузатилади
Агар юқоридаги клиник белгилардан бирортасини сезган вақтингизда дархол
врачга мурожаат этинг. Врач нима қилишингизни аниқ равшан қилиб айтиб беради.
Агарда касаллик эрта аниқланса албатта бемор тузалиб кетади. Ошқозон ракини 1,
2, 3, 4 босқичлари булинади.
Агарда ракни 1 2 босқичларида аниқлаб даволанса тулиқ тузалиб кетади. Даволаш
усуллари онкологик шифохоналарда амалга оширилади.
Касалликни олдини олиш
1.
Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш
2.
Зарали одатлардан ( чекиш, ичкиликбозлик, токсикомания, насвойладан) воз
кечиш
3.
Хар доим янги ўзилган мева ва сабзавотларларни истемол қилиш
4.
Куёшни тиғида куп утирмаслик
5.
Жисмоний фаоллик билан шуғулланиш
6.
Тузланган, дудланган, шўр, аччиқ, иссиқ, жуда совуқ овқатлик моддаларини
истемол қилмаслик
7.
Агарда ошқозон-ичак тизимида бирор хил ўзгаришлар кузатилса дархол врач
қабулида бўлиб тегишли текширувлардан ўтиб врач буюрган муолажаларни олинг.
Соғлом турмуш тарзи саломатлик гарови эканлигини унутманг.
Foydalanilgan adabiyotlar/Используемая литература/References:
1.
Мирзаев Ш.Ш., Юсупов Ю.Ш. — Онкология асослари, Тошкент, 2018 йил.
2.
Бобоев Ш.Б., Юсупова Н.Ш. — Ошқозон ва ичак касалликлари, Тошкент тиббиёт
нашриёти, 2017 йил.
3.
Салимов А.С. — Клиник онкология, Тошкент, 2015 йил.
4.
Исломов Ж.И., Камолов Б.Ҳ. — Онкология: дарслик, Тошкент: "Тиббиёт", 2020 йил.
5.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги — Ошқозон раки
профилактикаси ва диагностикаси бўйича амалий тавсиялар, Тошкент, 2021 йил.
6.
Қурбонов А.А. — Гастроэнтерология ва онкологияда замонавий ёндашувлар,
Самарқанд, 2019 йил.