Ўспирин шахсида ўз-ўзига бўлган муносабатни таркиб топиши ҳаётий стратегияларини ривожлантирувчи омили сифатида

CC BY f
506-508
20
5
Поделиться
Абдимуродова, Ф. (2022). Ўспирин шахсида ўз-ўзига бўлган муносабатни таркиб топиши ҳаётий стратегияларини ривожлантирувчи омили сифатида. Современные инновационные исследования актуальные проблемы и развитие тенденции: решения и перспективы, 1(1), 506–508. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/zitdmrt/article/view/5221
Фарангиз Абдимуродова, Ўзбекистон Миллий университети

Психология йуналиши магистранти

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мазкур мақолада ўспирин шахсида ўз-ўзига бўлган муносабатни таркиб топиши ҳаѐтий стратегияларини ривожлантирувчи омили масаласи ҳақида фирлар билдирилган. Мақоладан бўлажак мутахассислар ўз касбий фаолиятига оид интеллектуал салоҳиятини таркиб топтириш билан шуғулланувчилар фойдаланиш мумкин

Похожие статьи


background image

506

найти приемлемую, отвечающую общему духу семьи форму беседы с сыном или
дочерью – все это необходимое условия того, чтобы сложные деликатные вопросы
воспитания будущего семьянина нашли в семье правильное решение, соответствующее
общим задачам воспитания нравственности.

Литература:

1.

Хрипкова А. Г. Мир детства: Подросток. М. Педагогика. 1989.

2.

Кармин. А. С. Конфликтология СПб.: Издательство «Лань», 1999.

3.

Эрназарова М. Н. Место семьи в развитии женского спорта. Бухара.

Международная конференция.2020.

4.

Эрназарова М. Н. Гендерные аспекты в информационном обществе.

Международная конференция.2021.

5.

Ernazarova M. N., Jabbarova E. R. FORMATION OF THE WORLDVIEW

PRINCIPLES OF THE GROWING GENERATION //EPRA International Journal of Research
& Development (IJRD). – 2021. – Т. 6. – №. 11. – С. 1-1.

6.

Жабборова Э. Р. и др. Использование наглядности при совершенствовании

обучения орфографической грамотности //Science and Education. – 2022. – Т. 3. – №. 3. – С.
708-712.

7.

Эрназарова М. Н. РЕФОРМИРОВАНИЕ И СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ

СИСТЕМЫ ОБРАЗОВАНИЯ В РЕСПУБЛИКЕ УЗБЕКИСТАН //Актуальные научные
исследования в современном мире. – 2020. – №. 1-6. – С. 157-160.

ЎСПИРИН ШАХСИДА ЎЗ-ЎЗИГА БЎЛГАН МУНОСАБАТНИ ТАРКИБ

ТОПИШИ ҲАЁТИЙ СТРАТЕГИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРУВЧИ ОМИЛИ

СИФАТИДА

Абдимуродова Фарангиз Анваровна

Ўзбекистон Миллий университети ―Психология‖ йуналиши магистранти

Аннотация:

Мазкур мақолада ўспирин шахсида ўз-ўзига бўлган муносабатни

таркиб топиши ҳаѐтий стратегияларини ривожлантирувчи омили масаласи ҳақида
фирлар билдирилган. Мақоладан бўлажак мутахассислар ўз касбий фаолиятига оид
интеллектуал салоҳиятини таркиб топтириш билан шуғулланувчилар фойдаланиш
мумкин.

Калит сўзлар:

ўспирин шахси, ўз-ўзига бўлган муносабат, шакллантириш,

онгсизлик, таркиб топтириш, ички ва ташқи таъсирлар, омиллар, психологик
механизмлар, ўз-ўзига баҳо бериш, психосоматик касалликлар, ахлоқий меъѐрлар.

Ўспирин шахсини тўлақонли жамият аъзоси бўлиб шаклланишида унинг ўзлигини

билиши ва англаши ўта муҳим масаладир. Зеро, бунинг замирида инсон онги ва онгсизлик
ҳолатлари ўзининг саъй-ҳаракатлари ва пировард мақсадини тўла англаб етиши, ўзини-
ўзи англаш каби муҳим психологик механизмлар ѐтади.

Замонавий психологияда инсоннинг ўз-ўзига бўлган муносабатини аниқлаш бўйича

умумий бир ѐндашув мавжуд эмас. Инсоннинг ўз-ўзига бўлган муносабатига бағишланган
ишларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, унинг мазмунини таърифлаш учун
қўлланиладиган психологик категориялар турлидир. Шу ўринда ўзига баҳо бериш, ўзини
ўзи ҳурмат қилиш, ўзини ўзи қабул қилиш, ўзига эмоционал-қадриятли муносабат, шунга
ишониш, ўзидан қониқиш ҳисси ва бошқа тушунчаларни келтириш мумкин. Уларнинг
мазмуни установка (Д.Н.Узнадзе), шахсий мазмун (А.Н.Леонтев), муносабатлар
(В.Н.Мясишев), аттиюд (М.Розенберг, Р.Уайли, С.Коперсмит), ижтимоий установка
(И.С.Кон, Н.И.Сарджвеладзе), ҳиссиѐт каби категориялар орқали ѐритиб берилади[2].


background image

507

Аниқ бир терминологиянинг мавжуд бўлмаганлиги туфайли кўплаб муаллифлар

томонидан қўлланиладиган атамалар бир-биридан фарқланмайди, балки синонимлар
сифатида ишлатилади.

Инсоннинг ўз-ўзига бўлган муносабатининг мазмунини очиб берувчи ва кўпроқ

ишлатиладиган категорияларни 4 гуруҳга ажратиш мумкин: ―умумий‖ ѐки ―глобал ўз-
ўзига баҳо бериш‖, ―ўзини ўзи ҳурмат қилиш‖, ―ўз-ўзига бўлган муносабат‖, ва ―ўзига
нисбатан эмоционал-қадриятли муносабат‖. Ўзига умумий баҳо бериш термини Ғарб
психологиясида ХIХ асрнинг 60-йилларидан ХХ асргача кенг қўлланилган, кейинчалик
эса ўзини ҳурмат қилиш атамаси билан сиқиб чиқарилган. Россия психологиясида
инсоннинг

ўзига

бўлган

муносабатини

фундаментал

ўрганиш

А.Н.Леонтев,

С.Л.Рубинштейн, А.Г.Спиркин, Э.В.Шорохова, И.С.Кон ҳамда И.И.Чесноковалардан
бошланган. ―Ўз-ўзига бўлган муносабат‖ термини грузиялик психолог Н.И.Сарджвеладзе
томонидан киритилган[4]. Психологияда энг кўп қўлланиладиган термин бу ―Ўзига глобал
баҳо беришдир‖. ―Ўзига баҳо бериш‖ сўзи лотинча ―аестимаре‖ дан олинган бўлиб,
инсоннинг кимгадир нисбатан қадрини белгиловчи муносабатдир. ―Ўзига глобал баҳо
бериш‖ психологик анализнинг предмети сифатида ХIХ асрнинг охиридан бошлаб
У.Джеймснинг ишлари нашр қилингандан сўнг ишлатилиб келинмоқда. ―Ўз-ўзига бўлган
муносабат‖ шахснинг хусусиятлари сифатида унинг ҳаѐтидаги мақсадлари ва фаолияти,
қадриятли йўналишлари билан боғлиқ бўлиб, таълимнинг муҳим омили бўлиб хизмат
қилади. Ўзига бўлган муносабат шахс хусусиятларининг бошқа томонлари, айниқса,
ирода билан боғлиқ. У шахснинг психологик хусусиятларининг яхлит тизимини намоѐн
бўлиш шакллари, тузилишига таъсир кўрсатади.

Ўзини паст даражада ҳурмат қилувчи инсон бу - тўлиқсизлик ҳиссига эга бўлган,

ташқи таъсирларга берилувчан, бошқа инсон билан реал муносабатдан узилган
кишилардир.

1.

Россия психологиясида ўзига бўлган муносабат В.А.Ядованинг хулқни

бошқариш назарияси ва Д.Н.Узнадзенинг установкалар назарияси асосида шаклланган [1].

И.С.Кон ижтимоий хулқнинг диспозицион бошқариш назариясига асосланган ҳолда

ўзини ҳурмат қилишни ―Мен‖образи тизимининг эмоционал компоненти деб
таъкидлайди.

Инсоннинг ўзига бўлган муносабатини Д.Н.Узнадзе мактабининг намоѐндалари

установкалар таълими сифатида таърифлашади.

Муносабатлар

назарияси

доирасида

ишлаб

чиқилган

А.Ф.Лазурский

-

В.Н.Мясишевнинг ўз-ўзига бўлган муносабат категорияси установкалар таълимига
ўзининг мазмуни билан яқин ҳисобланади[4].

―Ўз-ўзига бўлган муносабат‖ шахснинг мазмунли ва динамик аспектларининг

йиғиндиси, ўзини эмоционал-қадриятларини қабул қилувчи ижтимоий фаолликнинг
масъулиятли ва ташаббускор инсон деб қабул қилиши керак.

У.Джемс ѐзишича инсон ўзини қандай ҳис қилиши ―инстинктив уйғониш‖орқали

намоѐн бўлади ва бунда инсон ўзи ҳақида қайғуради, ўзини ижтимоий ва диний томондан
сақлашга ҳаракат қилади[3].

Психологияда шахс ўзини ҳаѐтий муносабатларнинг субъекти сифатида қарашига

доир тадқиқотларнинг сони жуда ҳам кўп. Бу тадқиқотларда шахснинг ўзини ўзи юқори
даражада ҳурмат қилиши, унинг фаоллигининг максималлиги, фаолиятидаги
самарадорлик, ижодий салоҳиятини йўлга қўя олиши билан боғланади ҳамда туйғуларини
эркин намоѐн қилишга имконият яратилади деб таъкидланади. ―Ўзига бўлган позитив
муносабат‖ остида инсоннинг ўзига бўлган ишончи, мустақиллиги, таваккалга тайѐрлиги
тушунилади. Ўзига нисбатан позитив муносабатда бўлган инсонлар ўз ички муаммоларига
камроқ берилади, психосоматик касалликларга камроқ дучор бўлади. Ахлоқий нормаларга
риоя қилишни ундовчи мотивлардан бири ўз-ўзига нисбатан ижобий муносабатни сақлаб
қолишдир. Шу ўринда ўз-ўзига нисбатан негатив муносабат мулоқотда турли хил
қийинчиликларнинг сабабчиси бўлиб қолади, чунки ўзига нисбатан негатив муносабатда


background image

508

бўлган одамлар аввалдан атрофдагилар уларга ѐмон муносабтда бўлади деб ишонишади.
Шахснинг ўз-ўзига нисбатан салбий, низоли муносабати хулқи оғишишини келтириб
чиқаради: қонунларни бузиш, наркомания, алкоголизм, агрессив ҳамда суицидал ахлоқ,
асоциал хулқ, шу билан бирга хулқдаги оғишишлар депрессия билан биргаликда кечади.

Ўзига бўлган муносабат ўзини ўзи англашнинг аффектив компоненти сифатида

шаклланиши икки даражада амалга оширилади. Ўзига бўлган эмоционал-қадриятли
муносабатнинг биринчи даражасида инсон ўзини бошқа одамлар билан солиштиради,
икки даражада ўз-ўзига бўлган муносабатнинг шаклланиши ички диалог орқали ―Мен-
мен‖ чегараси ичида солиштирилади. Ўзини ўзи англашнинг бундай етакчи шакли ўзини
ўзи таҳлил қилиш ҳисобланади.

Психологияда ўз-ўзига бўлган муносабатнинг тузилиши борасида иккита бир-бирига

қарама-қарши ѐндашув мавжуд. Биринчисида инсоннинг ўз-ўзига бўлган муносабати бир
томонлама тузилган психик тузилма деб қаралса, иккинчи ѐндашувда мураккаб тузилма
деб қаралади.

Жамият ўспирин шахсида ҳаѐтий стратегиялар шаклланишида ѐрдам бера оладилар

ва унинг шахсияти ва умрбод қабул қилинган ахлоқий меъѐрларга мос келадиган ҳаѐтий
муносабатларнинг зарурий яхлитлигини шакллантиришда ѐрдам берадилар.

Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати:

1.

Меаd G. Mind, self and society. - Chicago, 1934. P.56.

2.

Миславский Ю.А. Саморегулятсия и активност личности в юношеском возрасте /

Ю.А. Миславский. - М.: Педагогика, 1991. -234с.

3.

G‗oziyev E.G‗.Ontogenez psixologiyasi.-T.: Noshir. 2010.

4.

Кодесс, Полина Борисовна. Особенности формирования жизненной стратегии

старшеклассников: диссертация ... кандидата психологических наук : 19.00.13. - Москва,
2005. - 167 с.

КОНФЛИКТЫ МЕЖДУ УЧИТЕЛЕМ И УЧЕНИКАМИ И СПОСОБЫ ИХ

РЕШЕНИЯ

Равшанов Олим Ахмедович

Старший преподаватель кафедры психологии

Джизакский филиал Национального Университета

Узбекистана имени Мирзо Улугбека

Аннотация:

Конфликт – весьма энергозатратное средство, которое возникает

среди учителей и учащихся все больше и больше. И чем дальше, тем становится хуже. В
чем причина подобного поведения у молодежи, и в чем причина активного отстаивание
своей позиции у учителей? Кто из них имеет более веское основание?

На самом деле никто из сторон не находится в выигрышной позиции.
Конфликтология основана на выявлении решении возникших спорных вопросов. И

задача учителей, понимать зарождение конфликта и уметь мудро подходить к решению
проблем.

Ключевые слова:

конфликтология; конфликт; самооценка; компромисс; оппонент;

объект; инцидент; конкуренция; сотрудничество; приспособление; избегание.

Прежде чем разбираться с самой ситуацией, стоит понять, почему такая ситуация

вообще возникает? И если мы рассмотрим психологию конфликтов, то можно выявить,
что она возникает из следующих принципов: -противоречия во взглядах; -несовпадение
точек зрения, целей и подходов; -темы, которые затрагивают личные интересы
окружающих людей.

Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab Hepagreen - Восстановление нормальной работы печени Doroflex - Восстановления подвижности суставов inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт. Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии. MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование SMARTY - Увеличение продаж вашей компании БИОАРТРОН - Здоровье и гибкость суставов