Инновацион таълим технологиялари таълим тизимини модернизациялаш омили сифатида

CC BY f
124-127
40
6
Поделиться
Янгибаев, К. (2022). Инновацион таълим технологиялари таълим тизимини модернизациялаш омили сифатида. Современные инновационные исследования актуальные проблемы и развитие тенденции: решения и перспективы, 1(1), 124–127. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/zitdmrt/article/view/5226
Камол Янгибаев, Қашқадарѐ вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий

бошқармаси бошлиғи

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Маколада таълим-тарбия жараёнида педагогик инновацияларни кенг куламда куллаш жахон тараккиётининг глобал тендснцияси хисобланиши, бугунги кунда педагогик инновациялар куламининг ортиб бориши, мамлакатда модернизация жараёни тез суръатлар билан ривожланаётган айни даврда таълим сохасига янгиликларни тизимли равишда кулланилаётганлиги масалалари атрофлича талкин килинган.

Похожие статьи


background image

124

qulub‖ asarida bilim olib mustaqil mushohada yurita olmaydigan insonni ―ustiga kitob ortilgan
eshak‖ka qiyoslaydi va ―nodon‖ deb ataydi.

Ma‘rifatparvar olim Abdulla Avloniy o‗zining ―Turkiy guliston yoxud axloq‖ asarida

badan tarbiyasi bilan bir qatorda fikr tarbiyasiga ham alohida ahamiyat beradi. Uning
ta‘kidlashicha, fikr tarbiyasi ―muallimning yordamiga so‗ng darajada muhtojdir‘ va inson
hayotida muhim ahamiyatga ega.[4]

Demak buyuk mutaffakkir allomalarimizning ilmiy asarlaridan foyfalanib yoshlarga

ta‘lim-tarbiya berishimizda, mustaqil fikrlash, avvalambor, yangi savol, yangi muammoni ko‗ra
bilish va qo‗ya bilish, so‗ngra uni o‗z kuchi bilan hal qilish kabi qobilyatlarni shakillantirishda
unimli foydalansak maqsadga muofiq bo‘lar ekan. Boshqacha qilib aytganda, o‗quvchilar
ajdodlar ilmiy merosilardan hulosa chiqarib maksimal faollik, ijodkorlik, mustaqil hukm
chiqarish va tashabbuskorlik kabi qobilyatlarni o‘zlashtirishlari mumkin.

Foydalanilgan adabiyotlar roʻyxati:

1.

Azizxo‗jayeva N.N. Pedagogik texnologiya va pedagogik mahorat. – T.: TDPU. 2003-yil. 174

6. 92-bet.
2.

Akbarzoda G. Та‘limi soniy. –Тoshkent: А.Qodiriy nomidagi xalq merosi nashriyoti, 1993. -

21 бет.
3.

Zunnunov A. Pedagogika tarixi. Oliy o‗quv yurti uchun darslik. – Toshkent: Sharq, 2000.

4.

Abdulla Avloniy. Turkiy guliston yoxud axloq. – T., ―O‗qituvchi‖ nashriyoti, 1992-

y. 160 b. 23-bet.
5.

Abu Nasr Forobiy. Fozil odamlar shahri. – T.: A.Qodiriy nomidagi xalq merosi

nashriyoti, 1993-y. – 224 b. 185-bet.


ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ

МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ОМИЛИ СИФАТИДА

Янгибаев Камол Норбоевич

Қашқадарѐ вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий

бошқармаси бошлиғи

Аннотация:

Мақолада

таълим-тарбия жараѐнида педагогик инновацияларни кенг

кўламда қўллаш жаҳон тараққиѐтининг глобал тенденцияси ҳисобланиши, бугунги кунда
педагогик инновациялар кўламининг ортиб бориши, мамлакатда модернизация жараѐни
тез суръатлар билан ривожланаѐтган айни даврда таълим соҳасига янгиликларни тизимли
равишда қўлланилаѐтганлиги масалалари атрофлича талқин қилинган.

Калит сўзлар:

инновациялар, таълим тараққиѐт, ўзгаришлар, янгиликлар, сифат,

натижа, шаклланиш.

Замонавий жамият ўзининг тез ва чуқур ўзгарувчан тавсифига эга бўлиб, бундай

ўзгаришлар жамоатчилик тузилмалари, жумладан, мустақил давлатлар, шахс ва жамият
ўртасидаги муносабатлар, демографик сиѐсат, урбанизация жараѐнларида кўзга яққол
ташланмоқда. Таълим ҳам глобал умумҳамжамият тузилмасининг алоҳида таркибий
қисми сифатида жамиятда бўлаѐтган барча ўзгаришларни ҳисобга олиши, ана шу асосда
ўз тузилиши ва фаолият мазмунини ўзгартириши зарур. Бугунги кунда таълимнинг
жамият ривожланиш суръатларидан ортда қолаѐтганлиги, таълим жараѐнида
қўлланилаѐтган технологияларнинг замонавий талабларга тўлиқ жавоб бермаслиги
ҳақидаги масала дунѐ ҳамжамияти томонидан тез-тез эътироф этилмоқда. Чунки таълим
ҳам ижтимоийлаштириш вазифасини бажарувчи сифатида жамиятдаги ўзгаришлар
ортидан бориши ҳамда унинг ривожланишига ўз таъсирини ўтказиши керак. Бироқ
жамият ривожланиши ва таълим тизими ўртасидаги муносабат мураккаб кўринишга эга
бўлиб, юқори даражадаги жўшқинлик билан фарқланади. Таълим барча фаол ва суст


background image

125

ўзгаришлар таъсирини қабул қилавермайди, жамиятда бўлаѐтган воқеаларга эса ўз
таъсирини ўтказади. Ана шу нуқтаи назардан таълимдаги ўзгаришлар фақатгина натижа
сифатида эмас, балки жамиятнинг келгусидаги ўзига хос ривожланиш шартидир [1].

Маълумки, фан ва техника жадал суръатлар билан ривожланаѐтган бугунги кунда

кўплаб илмий билимлар, тушунча ва тасаввурлар ҳажми кескин ортиб бормоқда. Бу, бир
томондан, фан-техниканинг янги соҳа ва бўлимларининг тараққий этиши туфайли унинг
дифференциаллашувини таъминлаѐтган бўлса, иккинчи томондан, фанлар орасида
интеграция жараѐнини вужудга келтирмоқда.

Бундай шароитда, юқори малакали педагогларга бўлган талаблар ортиб бориб,

баркамол авлодни асрлар давомида шаклланиб келган умуминсоний ва миллий
қадриятлар руҳида тарбиялаш лаѐқатига эга, фаннинг фундаментал асосларини,
педагогика ва психология методларинимукаммал эгаллаган, касбий тайѐргарлиги юксак
даражада бўлган ҳамда замонавий педагогик ва ахборот технологияларини амалиѐтда
қўллаш кўникма ва малакасига эга ижодкор педагогларни тайѐрлаш талаб этилади [2].

Ҳозирги вақтда таълим-тарбия жараѐнида педагогик инновацияларни кенг кўламда

қўллаш жаҳон тараққиѐтининг глобал тенденцияси ҳисобланади. Педагогик инновациялар
кўламининг ортиб бориши, мамлакатда модернизация жараѐни тез суръатлар билан
ривожланаѐтган айни даврда таълим соҳасига янгиликларни тизимли равишда киритишга
алоҳида

эътибор

қаратилмоқда.

Аммо

кўплаб

педагогик

инновацияларнинг

яратилаѐтганига қарамай,таълим жараѐнларига ўқитишнинг янги мазмун, шакл, метод ва
воситаларини татбиқ этиш бўйича педагогик тадқиқотларни жорий этиш даражасини
ҳозирча етарли деб бўлмайди.

Дарҳақиқат, янгиланган таълим тизимини жорий этишда ҳар бир ўқитувчининг ўз

фанигава баркамол авлод таълим-тарбиясига оид янгиликларни мунтазам ўргана бориб,
уларни ўз меҳнат фаолиятида изчил қўллай билиш маҳоратига эга бўлиши бугунги
куннинг муҳим талабидир.

Олий педагогик таълим муассасалари талабаларида касбий тайѐргарликни

шакллантириш ва уни ривожлантириш, мазкур жараѐнга нисбатан тизимли, комплекс
ѐндашувни тақозо этади. Бўлажак ўқитувчининг чуқур билимга, самарали фаолият юрита
олиш маҳоратига эга бўлиши маълум фан асослари борасида унда етарли назарий ҳамда
амалий билимларнинг, таълим жараѐнида янгиликлардан унумли фойдаланиш
малакасининг қанчалик шаклланганлигига боғлиқдир [3].

Анъаналар

ва

янгиликларнинг

хилма-хил

муносабатларига

таяниб,

маданиятшунослар жамиятни анъанавий ва замонавийга ажратиб кўрсатишади.
Анъанавий жамиятда анъана новаторлик устидан ҳукмронлик қилади. Замонавий
жамиятларда эса, новаторлик базали қадрият саналади.

Педагогик технологиянинг аҳамияти aввaл ўзлaштиpилгaн нaзapий билимлap билaн

янги ўзлaштиpиладиган билимлap opacидa мycтaҳкaм бoғлaнишлapнинг юзaгa кeлиши
билан белгиланади. Мазкур жараѐнда қуйидаги қоидаларга амал қилиш талаб этилади:

-

тeнг қиймaтли (эквивалент) aмaлиѐт қoидacи

: тaълим oлyвчилapнинг тaълим

жapaѐнидaги хaтти-ҳapaкaтлapи тест ўткaзиш ѐки имтиҳoн дaвpидaтaълим oлyвчи
тoмoнидaн тaшкил этилиши кyтилaдигaн хaтти-ҳapaкaтлapгaтўлa москeлaди;

-

ўxшaш aмaлиѐт қoидacи

: тaълим oлyвчилap coдиp этилиши кyтилaѐтгaн xaтти-

ҳapaкaтлapини тaшкил этиш мaжбypиятигa эгa бўлмaй, балки мoҳиятaн шyндaй бўлгaн
шapoитлapдa мaшқ қилиш имкoнигa эгa бўлaдилap;

-

нaтижaлapни aниқлaш қoидacи

: тaълим oлyвчигa yнинг ҳap биp хaтти-

ҳapaкaтининг мaзмyнини бaҳoлaш нaтижaлapи бўйичa мaълyмoт бepиш, мaзкyp шapтгa
aкcapият ҳoллapдa жopий нaзopaтни тaшкил қилиш жapaѐнидa pиoя этилaди;

-

paғбaтлaнтиpиш

қoидacи

:

талабанинг

мaқбyл

xaтти-ҳapaкaтлapини

paғбaтлaнтиpиб бopиш, пeдaгoгик фaoлият жapaѐнидa талаба тoмoнидaн coдиp этилгaн
caлбий xaтти-ҳapaкaтлap yчyн yнгa тaнбeҳ бepилмaйди, балки yлapни бapтapaф этиш
иcтaгини юзaгa кeлтиpyвчи aмaлий кўpcaтмa бepилaди.


background image

126

Реал таълим амалиѐти илғор педагогик технологияларни амалиѐтга кенг жорий

этиш таълим сифатини оширишга хизмат қилишинитўлиқ тасдиқламоқда. Бироқ илғор
педагогик технологияларни олий таълим жараѐнига қўллаш билан боғлиқ бир қатор
муаммолар ҳам кўзга яққол ташланмоқдаки, уларни эътиборга олиш ва ҳал этиш таълим
сифатини оширишга хизмат қилади. Бундай долзарб муаммолар сирасига қуйидагиларни
киритиш мумкин:

1) олий таълимда қўллаш учун мўлжалланган интерфаол методлар таснифи ва

уларнинг мазмун-моҳиятини ѐритиб берувчи ўқув-услубий қўлланмаларнинг етарли
эмаслиги. Гарчи республикамизда педагогик технологияга доир қатор ўқув қўлланмалар
яратилган бўлишига қарамасдан, мазкур ўқув қўлланмаларда олий таълим жараѐнида
қўллаш мумкин бўлган интерфаол методлар ва уларни қўллашга доир методик
кўрсатмалар аниқ ўз ифодасини топмаган.

2) профессор-ўқитувчилар интерфаол методларни қўллашда методик қоидаларга

тўлиқ риоя этишлари лозим. Бошқача айтганда, интерфаол методлар фаннинг ўзига хос
хусусияти, мавзунинг мақсад ва вазифалари, талабаларнинг ѐш хусусиятлари, машғулот
шакли, аудиторияда мақбул шарт-шароитнинг мавжудлиги каби жиҳатларни аниқ ҳисобга
олган ҳолда қўллаш лозим. Оддий бир мисол: профессор-ўқитувчилар, айниқса, ѐш
ўқитувчилар деярли ҳар бир машғулотида кластер методини қўллайди. Энг қизиғи, мазкур
метод орқали ўқув мақсадига эришиш мумкин ѐки мумкин эмаслигидан қатъий назар
ундан фойдаланиш ҳолати кўп учрайди. 3) таълим технологияларини яратиш учун
профессор-ўқитувчилар ўқув мақсадларини педагогик вазифаларга айлантириш, уни
кутиладиган натижага мос ҳолда аниқлаш кўникмасига эга бўлишлари лозим. Барча
машғулотларнинг технологик ишланмаларини яратиш жараѐнида идентив ўқув
мақсадларини вазифаларга айлантириш учун бир хил феъл туркумидаги сўзлар (маълумот
бериш, очиб бериш, ѐритиб бериш, изоҳлаш кабилар)дан фойдаланиш ўринли бўлмайди.
Бунинг учун профессор-ўқитувчилар Блум таксономиясини амалиѐтда қўллаш кўникма ва
малакаларига эга бўлишлари талаб этилади. Идентив ўқув мақсадларини ўқув
вазифаларига айлантириш кўникмасига эга бўлмасдан туриб, машғулот жараѐнини
мувафаққиятли лойиҳалашга эришиш мумкин эмас;

4) олий таълим жараѐнига педагогик технологияларни татбиқ этиш анъанавий

ўқитиш тизимининг муқобили сифатида хизмат қилиши лозим. Чунки барча аудитория
машғулотларида интерфаол методларни қўллашга зарурият йўқ. Энг асосийси, технологик
ѐндашув асосида ўқув машғулотида кутилган натижага эришилиши лозим. Мазкур
жараѐнда мақсадга эришишга имкон берувчи исталган мақбул методлардан фойдаланиш
мумкин.

Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда, олий таълим тизимида педагогик

технологияларни қўллаш самарадорлигини ошириш мақсадида қуйидаги методик
вазифаларни мувафаққиятли ҳал этиш лозим:

1) профессор-ўқитувчилар ―интерфаол метод‖, ―стратегия‖, ―технология‖ каби

тушунчаларнинг мазмун-моҳиятини аниқ тушуниб олишлари лозим. Мазкур
тушунчаларнинг моҳиятини тўғри англай олмаслик уларни қўллашда кўплаб методик
қийинчиликларни юзага келтиради. Олий таълимда асосий эътибор ўқитиш жараѐнини
лойиҳалаш (технологик модел) ва режалаштириш (технологик харита)га, яъни
технологизацияга қаратилиши керак;

2) олий таълимда фанларни ўқитиш жараѐнида интерфаол методлардан

фойдаланишда методик қоидалар ва кўрсатмаларга риоя қилиниши керак. Аниқ методик
кўрсатмаларга риоя этиш орқали интферфаол методларни самарали қўллаш имконияти
юзага келади. Бу эса таълим сифатининг ошишига хизмат қилади;

3) фанлар бўйича таълим технологияларини яратишда хилма-хиллик, ижодийлик,

инновацион ѐндашувларга асосланиш, бир қолипга тушиб қолишдан сақланиш мақсадга
мувофиқ. Мазкур жараѐнда фанларнинг, машғулот шакллари, мавзуларнинг ўзига хос
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ѐндашиш ўринли бўлади;


background image

127

Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати:

1.

Альджанова И.Р. Бўлажак ўқитувчиларни тайѐрлашда педагогик инновациялардан

фойдаланиш. – Т.: ―Fan va texnoligiyalar‖ нашриѐти, 2011.
2.

Бегимқулов У.Ш. Педагогик таълим жараѐнларини ахборотлаштиришни ташкил этиш

ва бошқариш назарияси ва амалиѐти: Педагогика фанлари доктори. ... дисс. – Т., 2007. –
Б.3.
3.

Фарберман Б. А., Мусина Р.Г., Жумабоева Ф.А. ―Олий ўқув юртларида ўқитишнинг

замонавий усуллари‖. – Тошкент, 2002. - 192 б.





Библиографические ссылки

Альджанова И.Р. Булажак укитувчиларни тайёрлашда педагогик инновациялардан фойдаланиш. - Т.: “Fan va tcxnoligiyalar” нашриёти, 2011.

Бсгимкулов У.Ш. Педагогик таълим жараёнларини ахборотлаштиришни ташкил этиш ва бошкариш назарияси ва амалиёти: Педагогика фанлари доктори. ... дисс. - Т., 2007. -Б.З.

Фарбсрман Б. А., Мусина Р.Г., Жумабосва Ф.А. “Олий укув юртларида укитишнинг замонавий усуллари”. - Тошкент, 2002. - 192 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов