Обвинительное заключение является основным документом предварительного следствия

  • Академия МВД республики Узбекистан
CC BY f
20-23
0
0
Поделиться
Бадалов, О. (2023). Обвинительное заключение является основным документом предварительного следствия. Сборник научных статей студентов Академии МВД, 1(1), 20–23. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/academy-ministry-internal/article/view/27037
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мамлакатимизда мустақилликнинг илк даврларидан фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида суд-ҳуқуқ соҳасида кенг ислоҳотлар олиб борилмоқда. Халқнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судга нисбатан ишончини қозониш, жамиятда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ҳамда ҳаётга жалб этилмоқда.


background image

20

О. Н. Бадалов

1

"

Айблов хулосаси - дастлабки терговнинг асосий

ҳужжати сифатида

Мамлакатимизда мустақилликнинг илк даврларидан фуқаролар-

нинг конституциявий ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида
суд-ҳуқуқ соҳасида кенг ислоҳотлар олиб борилмоқда. Халқнинг
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судга нисбатан ишончини
қозониш, жамиятда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш мақсадида бир
қатор комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ҳамда ҳаётга жалб
этилмоқда.

Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил

21 октябрда «Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқаролар- нинг
ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини
кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонини ҳам ушбу
соҳадаги ишларни жадал ривожлантиришнинг мантиқий давоми
сифатида қабул қилишимиз мумкин. Жумладан, дастлабки тергов
жараёнида шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақса-
дида айблов эълон қилишда қонунийликни таъминлаш билан бир
қаторда, содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш сабаблари ва имкон
берган шарт-шароитларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чора-
ларини кўриш мазкур фармонда муҳим вазифа сифатида белгилаб
берилди.

Маълумки, бугунги кунда демократик ҳуқуқий давлатнинг асосий

шарти ҳисобланган одил судловни амалга оширишда тергов органлари
томонидан жиноят ишини тергов қилиш якунида тузилади- ган айблов
хулосаси муҳим аҳамиятга эга.

Дастлабки тергов жараёнида айблов хулосаси тузишдан аввал

айбланувчи ва унинг ҳимоячисига иш материалларини танишиб чиқиш
учун тақдим этиш, ушбу жараёнда уларнинг илтимослари кўриб
чиқилиши терговчи томонидан амалга оширилиши лозимлиги жиноят-
процессуал қонунчиликда белгиланган.

Айблов хулосаси - дастлабки терговни якунловчи ва унинг

натижаларини ифодаловчи процессуал ҳужжат бўлиб, унинг асосида
жиноят иши судга юборилиши керак.

Амалиётда бугунги кунда айблов хулосасида терговчининг

жиноятни тергов қилиш давомида айбланувчи ҳақида шаклланган
фикрнинг натижаси бўлган қисқача тавсифнома келтирилади. Лекин
жиноят-процессуал қонунчиликда бундай тавсифнома бериш талаб


background image

21

қилинмаган, лекин шундай бўлса-да, бундай амалиёт қўллаб-қувват-
ланишга лойиқ.

Терговчи жиноят иши бўйича айблов хулосасини тузишдан аввал

қуйидаги ишларни босқичма-босқич амалга ошириши лозим:

тергов жараёнида тўпланган барча далилларни айблов хулосаси-

ни тузиш учун етарли деб топиш мақсадида баҳолаш;

жиноят ишини тартибга келтириш ва расмийлаштириш;

жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва улар-

нинг вакилларига хабар бериш ҳамда уларни иш материаллари билан
таништириш;

айбланувчи ва унинг ҳимоячисига дастлабки терговнинг тамом-

ланганлигини эълон қилиш ва айбланувчига унинг ҳуқуқларини
тушунтириш;

жиноят ишини танишиб чиқиш учун тақдим қилиш;

терговга қўшимча киритиш ҳақида илтимосларни кўриб чиқиш;

илтимослар кўриб чиқилгач иштирокчилар жиноят иши мате-

риаллари билан такрорий танишиб чиқиш;

дастлабки терговнинг тамомланганлигини расмийлаштириш.

Амалиётда юқоридаги ҳаракатлар қатъий кетма-кетликда амалга

оширилади. Зеро, айбланувчига унинг ҳуқуқларини тушунтирмай
туриб, уни иш материаллари билан таништириш мумкин эмас. Илти-
мослар иш материаллари билан таништирилгандан сўнг кўриб чиқи-
лади, чунки улар жиноят иши материаллари билан танишиб чиқиш
жараёнида юзага келади ва ҳоказолар.

Айблов хулосаси - айнан суд муҳокамасида кўрилиши лозим

бўлган жиноят ишининг айблов доирасини белгиловчи процессуал
ҳужжат. Шунинг учун у тегишли талабларга жавоб бериши лозим.
Жумладан, объектив бўлиши (фақатгина аниқланган ва текширилган
далилларга асосланган бўлиши керак), юридик асосланган (тегишли
тартибда жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилик талабларига таян-
ган бўлиши), аниқ белгиланган (шубҳалар асосида турли тушунча-
ларнинг берилмаслиги), шунингдек статистик ва грамматик талаблар-
га жавоб бериши ва процессуал жиҳатдан мустаҳкамланган бўлиши
керак

1

.

ЖПКнинг 379-моддаси иккинчи қисмида айблов хулосаси тузи-

лиши белгиланган. Унга мувофиқ айблов хулосаси тавсиф-асосланти-
риш ва хулоса қисмларидан иборат.

Тавсиф қисмида дастлабки тергов аниқланган ҳолатлар: жабрла-

нувчи, шунингдек айбланувчи тўғрисида маълумотлар; айбланувчи-
нинг айбдорлигини тасдиқловчи далиллар; айбланувчининг ўзини


background image

22

ҳимоя қилиш учун келтирилган важлари ва уларни текшириш нати-
жалари баён қилинади.

Хулоса қисмида айбланувчи шахсига оид маълумотлар ҳамда

эълон қилинган айбловнинг мазмуни ЖКда шу жиноятни назарда
тутувчи модда ёки моддаларини ҳам кўрсатган ҳолда баён қилинади.

Айблов хулосасининг аҳамияти шундаки, содир этилган ижти-

моий хавфли қилмишга тўғри ҳуқуқий баҳо бериш, жиноят- процес-
суал қонунчилик вазифасини амалга ошириш, одил судловни рўёбга
чиқаришни таъминлайдиган ҳужжат сифатида намоён бўлади. Айб- лов
хулосасидаги хулосалар суд учун мажбурий тусга эга эмас, балки суд
ундаги маълумотларга асосланиб суд муҳокамасини олиб боради.

Айблов хулосасининг ижтимоий-сиёсий аҳамияти қуйидагилар-

да намоён бўлади:

Унда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар давлат ва бутун халқ

номидан жиноятга ва уни содир этган шахсларга ҳуқуқий ва ахлоқий
баҳо беради.

Терговчи ёки прокурор жамият ижтимоий ҳаётдаги фактларни

тадқиқ этиб, салбий ҳодисалар, низо ва зиддиятларни аниқлаб, ушбу
фактларни тушунтириб беради ва бу билан инсонпарвар, демократик
ҳуқуқий давлат шакллантиришнинг муҳим иштирокчиси сифатида
майдонга чиқади

Ушбу ҳужжат ҳуқуқни қўллаш фаолиятининг кўриниши сифати-

да қонунийлик ва ҳуқуқий тартибни ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш
ишига хизмат қилади.

Терговчи айблов хулосасини тузиш давомида жиноий қилмиш- ни

содир этишга ижтимоий ҳаётнинг қайси соҳасида содир этилган- лиги,
жамият ҳаётининг ривожига салбий таъсирида ифодаланади. Айблов
хулосасини тузишда жиноятнинг содир этилишига имкон берган сабаб
ва шарт-шароитларни аниқлайди, шунингдек унда жиноятнинг олдини
олиш чораларини акс эттириши лозим. Давлатнинг жиноий-ҳуқуқий
сиёсатининг амалий ифодаси, белгиланган қонуний- лик ва ҳуқуқ-
тартиботни ўрнатишга дастлабки тергов ва унинг нати- жалари
муҳимдир.

Терговчи томонидан тузилган айблов хулосаси терговнинг ўз

вақтида ва сифатли ўтказилишини, унинг тўлиқ, ҳар томонлама ва
холисона бўлишини назорат қилишнинг процессуал воситаларидан
биридир. 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Респуб-
ликаси «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасида
фаолиятнинг асосий йўналиши сифатида жиноят ишлари бўйича
дастлабки терговни ўтказиш деб белгиланганлигининг ўзи дастлабки


background image

23

терговнинг якунловчи ҳужжати сифатида айблов хулосасининг
аҳамиятини оширади.

Суд мажлиси давомида мажлисга йиғилган фуқароларга жиноят

ҳақида реал воқелик етказилади. Бу эса, ўз навбатида, аҳоли ўртасида
турли миш-мишлар тарқалишининг олдини олади.

Жамиятда ҳар қандай кўринишдаги қонундан четга чиқишлар,

жиноятчиликка қарши курашда қонун ҳимоячилари кенг жамоатчи-
ликнинг ижобий муносабати сезиларли таъсир кўрсатади.

Айблов хулосасининг ҳуқуқий аҳамиятини таҳлил қилишда унинг

ташкилий-техник аҳамияти ҳам муҳимдир. Айблов хулосаси қанча- лик
тартибли, мантиқий изчилликда тузилган бўлса прокурор ҳамда суд иш
доирасида қабул қилинадиган қарорлар шунчалик сифатли ва самарали
бўлади. Чунончи жиноят ишнинг барча материаллари таҳдил қилинган
ва муайян тизимга келтирилгани судга ҳамда жиноят процес- сининг
бошқа иштирокчиларига ундан фойдаланишга ёрдам беради.

Шундай қилиб, дастлабки терговда тузиладиган айблов хулоса- си

якуний ҳужжат сифатида шахсга эълон қилинган айбни, жиноий
ҳодисани ёритиб беради ҳамда унинг содир этилишига сабаб ва имкон
берган шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш имкони- ни
беради. Юридик асосланган ва объектив тузилган айблов хулосаси
жиноят иши бўйича одил судловни амалга ошириш, шахсларнинг
қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли таъминлашга шарт-
шароитларни яратиб беради.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Югай, Людмила. "Совершенствование института адвокатуры в
контексте конституционных реформ." Общество и инновации 4.8/S
(2023): 1-9.

2.

Югай, Людмила. "Судебно-экспертная деятельность в Республике
Узбекистан в эпоху цифровизации." Современные тенденции
развития цифровизации в сфере юстиции 1.1 (2022): 35-40.

Библиографические ссылки

Югай, Людмила. "Совершенствование института адвокатуры в контексте конституционных реформ." Общество и инновации 4.8/S (2023): 1-9.

Югай, Людмила. "Судебно-экспертная деятельность в Республике Узбекистан в эпоху цифровизации." Современные тенденции развития цифровизации в сфере юстиции 1.1 (2022): 35-40.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов