Бир қанча жиноят содир этиш ва унинг белгилари

CC BY f
64-67
0
0
Поделиться
Туркменбаев, Ш. (2023). Бир қанча жиноят содир этиш ва унинг белгилари. Сборник научных статей студентов Академии МВД, 1(1), 64–67. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/academy-ministry-internal/article/view/27047
Ш Туркменбаев, Академия МВД республики Узбекистан
студент
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мустақиллик йилларида ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотлар ва либераллашти риш жараёнларини суд-ҳуқуқ тизимида ҳам кўришимиз мумкин.


background image

64

Ш. Г. Туркменбаев

39

Бир қанча жиноят содир этиш ва унинг белгилари

Мустақиллик йилларида ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида

босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотлар ва либераллашти-
риш жараёнларини суд-ҳуқуқ тизимида ҳам кўришимиз мумкин.

Мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичидаги

энг муҳим йўналишларидан бири - бу қонун устуворлиги ва қонуний-
ликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя
қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва
либераллаштиришдан иборатдир.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил исло-

ҳотлар, энг аввало, фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Консти-
туцияси ва қонунларида мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинлик-
ларини таъминлаш, миллий қадриятларимизга асосланган демократик
ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этишга қара-
тилган. Пировардида, бу давлат ва жамият ҳаётида янги ҳуқуқий
негизни шакллантириш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда
қонунчиликка изчил риоя қилиш заруратини юзага келтирмоқда.

Шу маънода, жиноят ҳуқуқида бир қанча жиноят содир этиш

институтининг шакллари, яъни такроран жиноят содир этиш,

жиноятлар мажмуи ва рецидив жиноятлар муҳим аҳамиятга эга.
Ушбу жиноятларни тўғри ҳуқуқий баҳолаш (квалификация қилиш),
очиш, олдини олиш ва бунинг учун жавобгарликнинг муқаррарлигига
эришиш - мазкур жиноятлар латентлик даражасининг пасайишига
хизмат қилади. Қолаверса жиноятларнинг содир этиш белгиларини
тўғри аниқлаш эса муҳим аҳамиятга эга.

Бир қанча жиноят содир этиш белгиларини аниқлаш учун ягона

жиноятнинг мазмун-моҳиятини билиш лозим. Маълумки, ягона жиноят
- бу жиноят қонуни билан тақиқланган айбли ижтимоий хавфли қилмиш
(ҳаракат ёки ҳаракатсизлик)нинг жазо қўллаш таҳ- диди билан жиноят
деб топилиши. Бироқ ижтимоий хавфли қилмиш ҳаётда ҳар доим ҳам
ягона жиноят сифатида содир этилавермайди. Шунингдек, ягона
жиноят содир этилиши натижасида фақат битта эмас, балки бир нечта
ижтимоий хавфли оқибатлар келтириб чиқа- риши, айбнинг бир неча
шакллари тавсифланиши, баъзан эса бир қатор турли ижтимоий хавфли
қилмиш содир этишдан иборат бўли- ши мумкин. Шунга кўра, ягона

39

ИИВ Академияси 4-ўқув курси тингловчиси.


background image

65

жиноят деганда, бир жиноят таркиби- дан иборат ва бир модда ёки
унинг тегишли қисми билан квалификация қилинадиган ижтимоий
хавфли қилмишлар тушунилади.

Шу билан бирга, бир қанча жиноят содир этишнинг яна бир бел-

гиси жиноят содир этиш фактидан келиб чиқадиган жиноий-ҳуқуқий
оқибатнинг мавжудлигида акс этади. Бу эса судланганлик муддат-
ларининг тугалланганлиги ёки олиб ташланганлиги ёхуд жавобгар-
ликдан озод қилиш эҳтимоли туғилган жиноятларнинг бир қанча
жиноятни ташкил этмаслигини англатади. Жиноят кодексида кўрса-
тилганидек, фуқаронинг давлатга хоинлик қилиши, пора бериши ёки
унда воситачилик қилиши ҳақида ҳокимият органларига ихтиёрий
хабар бериши, қуролни ихтиёрий топшириши ва бошқалар жиноий
жавобгарликдан ёки жазодан озод қилувчи ҳолатлар бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигига кўра, бир қанча

жиноят - такроран жиноят содир этиш, жиноятлар мажмуи ва рецидив
жиноят каби уч шаклда содир этилади. Бироқ бир қанча жиноят содир
этиш шаклларига нисбатан турлича қарашлар мавжуд бўлиб, бу масала
жиноят ҳуқуқи назариясида ҳануз мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Жиноятчиликка қарши кураш амалиётининг кўрсатишича,

жиноятлар фақатгина оддий, ягона кўринишда эмас, балки анча
мураккаб ҳолатларда ҳам намоён бўлиши мумкин. Шахснинг икки ва
ундан ортиқ жиноят содир этиши юқори ижтимоий хавфлиликни
келтириб чиқаради. Ш боис, бу ҳол қонунда алоҳида боб сифатида
белгиланган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси- да
бир қанча жиноят содир этиш института билан боғлиқ кўплаб нор-
малар назарда тутилган.

«Бир қанча жиноят содир этиш» тушунчаси умумлаштирувчи

жиноий-ҳуқуқий атама бўлиб, у шахснинг илгари содир этган
қилмишлари учун судланиб, судланмаганидан қатъи назар, бир неча
жиноят содир этганлигини акс эттирадиган ижтимоий ҳодисадир.

Бир қанча жиноят деганда, қонун шахс томонидан ҳар бири

алоҳида жиноят таркибини ташкил этувчи икки ва ундан ортиқ қилмиш
содир этилишини назарда тутади. Шахс томонидан бир қанча жиноят
содир этилганлигининг моҳияти шундан иборатки, бунда содир этилган
қилмиш алоҳида жиноят таркиби бўйича квалификация қилинади.
Агарда шахс томонидан бир нечта қилмиш содир этилган бўлиб, лекин
ушбу қилмишлар ягона жиноят таркибини таш- кил этса, бир қанча
жиноят сифатида ҳуқуқий баҳоланмаслиги керак.

Бир қанча жиноятларнинг асосий белгиларига қуйидагилар

киради:


background image

66

-

шахс томонидан жиноят қонунининг бир ёки бир нечта модда-

лари (ёки моддаларининг қисмлари) да назарда тутилган икки ёки ундан
ортиқ жиноят содир этилиши;

-

содир этилган ҳар қайси қилмишнинг мустақил ягона жиноят

ҳисобланиши ва алоҳида модда ёки модданинг қисми бўйича
квалификация қилиниши;

-

бир қанча жиноятни вужудга келтирувчи жиноятларнинг ҳар

қайсиси учун унинг содир этилганлиги фактидан келиб чиққан жиноий-
ҳуқуқий оқибатнинг сақланиб қолиши.

Булардан биринчиси бир қанча жиноятнинг миқдорий хусусияти

белгиси ҳисобланади, яъни шахснинг ёки бир гуруҳ шахсларнинг икки
ёки ундан ортиқ жиноят содир этганлиги фактини ифода этади.
Айбдорлардан бири жиноий-ҳуқуқий, бошқаси эса маъмурий, интизо-
мий ёки фуқаровий-ҳуқуқий бўлган икки ҳуқуқбузарлик содир этган
тақдирда, бир қанча жиноят содир этиш ҳоллари истисно этилади.
Масалан, майда безорилик (МЖТК 183-м.) ва жиноий жазоланадиган
безорилик (ЖК 277-м.), оз миқдорда талон-тарож қилиш (МЖТК 61-м.)
ва жиноят кодексининг 167-моддасида назарда тутилган ўзлаштириш
ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш йиғиндиси бир неча
жиноят содир этилганлигини вужудга келтирмайди.

Юқоридаги белгилардан иккинчисини аниқлаш учун ягона

жиноятнинг мазмун-моҳиятини тўғри тушуниш катта аҳамиятга эга.
Таъкидлаш жоизки, ягона жиноят деганда, бир ижтимоий хавфли
қилмишнинг, ҳаракат ёки ҳаракатсизликнинг, ижтимоий хавфли оқибат
ва айбнинг бир шакли билан содир этиладиган ҳолатлар тушу- нилади.
Аммо ижтимоий хавфли қилмишлар ҳаётда ҳар доим ҳам ягона
кўринишда бўлавермаслиги амалиётдан маълум. Айни пайтда жиноят
ҳар доим ҳам биргина ҳаракат ёки ҳаракатсизлик орқасидан содир
этилмасдан, баъзида у ҳаракат ёки ҳаракатсизликнинг бутун бир тизими
натижаси ҳисобланади. Шу билан биргаликда, ягона жиноятлар содир
этилиши оқибатида битта эмас, балки бир нечта оқибатлар келиб
чиқиши, айб бир нечта шакллар билан тавсифла- ниши, баъзан бир
қатор турли ижтимоий хавфли қилмиш содир этиш- дан иборат бўлиши
мумкин.

Бир қанча жиноятнинг яна бир белгисини жиноят содир этиш

фактидан келиб чиқадиган жиноий-ҳуқуқий оқибатнинг мавжудлиги
ташкил этади. Бу жавобгарликдан озод қилишнинг асослари, (ЖК 6468-
м.), судланганлик ҳолатининг тугалланиши (ЖК 78-м.), судланган-
ликнинг олиб ташланиши (ЖК 79-м.), шунингдек, Жиноят кодекси
махсус қисм айрим моддаларида рағбатлантирувчи нормаларнинг


background image

67

мавжудлиги ва уларнинг қўлланилиши мазкур ҳолатларда бир қанча
жиноят содир этилмаганлигидан далолат беради. Масалан, Жиноят
кодексида фуқаронинг қонунга хилоф равишда чет элга чиқиши ёки
Ўзбекистон Республикасига кириши (ЖК 223-м.), қурол, ўқ-дорилар,
портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф
равишда эгалик қилиш (ЖК 248-м.), гиёҳвандлик воситалари ёки
психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф
равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шу-
нингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш (ЖК 273-м.) каби
жиноятларда рағбатлантирувчи нормалар белгиланган. Жиноят содир
этган шахс томонидан ушбу нормалардаги шартлар бажарилган
тақдирда, у жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинади.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Людмила, Ю. Г. А. Й., and Хагани ГАДЖИЕВ. "Использование
цифровой экспертизы при доказывании факта распространения
ложной информации в интернете." Юрист Ахборотномаси 2.1
(2021): 208-218.

2.

Yugai, Lyudmila Yuryevna. "The use of biometric identification in
countering crime." Berlin Studies Transnational Journal of Science and
Humanities 2.1.4 Legal sciences (2022).

Библиографические ссылки

Людмила, Ю. Г. А. Й., and Хагани ГАДЖИЕВ. "Использование цифровой экспертизы при доказывании факта распространения ложной информации в интернете." Юрист Ахборотномаси 2.1 (2021): 208-218.

Yugai, Lyudmila Yuryevna. "The use of biometric identification in countering crime." Berlin Studies Transnational Journal of Science and Humanities 2.1.4 Legal sciences (2022).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов