Уголовная ответственность за подготовку, хранение, распространение или демонстрацию материалов, угрожающих общественной безопасности и общественному порядку

CC BY f
78-81
0
0
Поделиться
Турсунов, А. (2023). Уголовная ответственность за подготовку, хранение, распространение или демонстрацию материалов, угрожающих общественной безопасности и общественному порядку. Сборник научных статей студентов Академии МВД, 1(1), 78–81. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/academy-ministry-internal/article/view/27050
А Турсунов, Академия МВД республики Узбекистан
студент
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ҳозирги куннинг энг асосий муаммоларидан бири аҳолисининг асосий қисмини мусулмон бўлган мамлакатнинг диний эътиқодига зид бўлган ақидаларнинг минтақамизга кириб келишининг олдини олиш, анъанавий, маърифий ва мўътадил исломни ёт ғоялардан сақ- лашдир. XXI аср вабоси бўлган терроризм ва диний ақидапарастлик хавфини тўла бартараф қилиш ҳам мазкур муаммони ҳал қилишга боғлиқ, чунки ҳар қандай мутаассиб кайфиятдаги кишиларнинг диний ҳиссиётларидан ғаразли мақсадларда фойдаланишга интилиш жамият- даги демократик ислоҳотлар, диний бағрикенглик шартларининг таъминланишига тўсқинлик қилади.


background image

78

А. М. Турсунов

"

Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид

соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш,

тарқатиш ёки намойиш этиш учун жиноий

жавобгарлик

Ҳозирги куннинг энг асосий муаммоларидан бири аҳолисининг

асосий қисмини мусулмон бўлган мамлакатнинг диний эътиқодига зид
бўлган ақидаларнинг минтақамизга кириб келишининг олдини олиш,
анъанавий, маърифий ва мўътадил исломни ёт ғоялардан сақ- лашдир.
XXI аср вабоси бўлган терроризм ва диний ақидапарастлик хавфини
тўла бартараф қилиш ҳам мазкур муаммони ҳал қилишга боғлиқ, чунки
ҳар қандай мутаассиб кайфиятдаги кишиларнинг диний ҳиссиётларидан
ғаразли мақсадларда фойдаланишга интилиш жамият- даги демократик
ислоҳотлар, диний бағрикенглик шартларининг таъминланишига
тўсқинлик қилади.

Шу билан бирга, аниқ-равшанки, жаҳон жамоатчилиги бу

жараёнларга жуда катта қизиқиш билан қарабгина қолмаяпти. Унинг
диний экстремизм ва фундаментализм каби кескин ҳодисалар муно-
сабати билан безовталанаётгани, баъзан эса ҳатто хавфсираётгани ҳам

.

кўзга ташланмоқда. Афсуски, ҳозирги замон тарихида ана шу ўта
кескин кўринишлар жиддий можароларни, зиддиятларни келтириб
чиқариши, барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид солиши мумкинлиги
инсониятни хавфсизлигига таҳдид солмоқда.

Асримизнинг сўнги йилларига келиб, ислом дини остида бир

гуруҳ манфур кимсалар ва тоифалар пайдо бўлиши кузатилмоқда. Улар
жамият ўртасида бузғунчилик, ноҳақ қон тўкилиши каби салбий
ҳолатларни авж олдириб, тинч ҳаёт кечираётган халқлар ҳаётига,
эзгуликка чорловчи ислом динига зарар етказиб, халқлар орасида низо
чиқаришга, нифоқ солишга ҳаракат қилмоқдалар.

Ана шу мавжуд муаммоларни ҳал этиш жамиятимизнинг барча

аъзолари олдига турли вазифаларни қўяди, яъни Республикамизда олиб
борилаётган виждон эркинлиги соҳасидаги сиёсат, унинг амалий
натижалари, мамлакатимизда қарор топган бағрикенглик муҳитини
омма орасида кенг ёритишга қаратилган тадбирларга диний ташки-
лотлар вакиллари, мутахассис олимларни фаол жалб қилиш орқали
уларнинг ҳозиржавоблиги, таъсирчанлиги ва самарадорлигини
таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.

Кўрилаётган мавзудаги муаммо ҳам шу масалаларга боғлиқ


background image

79

равишда жамият ҳаётига жиддий зарар етказувчи, айниқса, ёшлар
онгини заҳарланишига олиб келувчи жамоат тартибига таҳдид қилувчи
муаммолардан бири ҳисобланади.

Ушбу жиҳатларни ҳам ҳисобга олган ҳолда мамлакатимизда

қонунчиликда ўзгартиришлар амалга оширилмоқда. Жумладан ушбу
яъни ЖК 244

1

-моддасига ҳам 2016 йилнинг апрель ойида ўзгартириш

киритилди. Ўзгартириш шундан иборатки аввал ушбу жиноят қонун-
чиликда «Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган
материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш» деб номланар эди, ҳозирда эса
ушбу норма «Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид
соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш
этиш» деб номланади.

Бундан ташқари, аввал, ушбу норманинг 1 -қисмида кўрсатилган

қилмиш содир этилиб маъмурий жазо қўллангандан сўнг қайта содир
этилганда, ушбу қисмда назарда тутилган жиноий жавобгарликни
келтириб чиқарар эди. Ҳозирда эса ушбу нормада кўрсатилган қил-
мишнинг содир этилиши тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликни кел-
тириб чиқаради.

Ушбу муаммони таҳлил қилишда даставвал жамоат хавфсиз- лиги

ва жамоат тартиби ҳақида тушунчага эга бўлиб олиш лозим.

Жамоат хавфсизлиги - бу ички ва ташқи таҳдидлардан шахс,

жамоа ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатларини ҳимоя қилишдир.

Жамоат тартиби - бу жамоатдаги қонунийлик ва тинчлик

шароитидир (жамоат тинчлигини таъминловчи ва меҳнатнинг нормал
шароити, фуқароларнинг дам олиши, ҳамда корхона, муассаса,
ташкилотларнинг нормал ишлаш шароитини таъминловчи ижтимоий
муносабатлар ҳисобланади).

Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солувчи

материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш
деганда, ўз мазмунига кўра бутун жамият ҳаётининг хавфсиз ҳаёт
кечиришини, жамиятда ўрнатилган ахлоқий нормаларини ва жамият-
даги қонунийлик ва тинчлик шароитига таҳдид солувчи мазмундаги
материалларни, яъни диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапараст-
лик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик
билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима
чиқаришга қаратилган материалларни ҳосил қилишни, уларни
тарқатиш мақсадида сақлашни, шунингдек, бундай мазмундаги
маълумотлар, материалларни ҳар қандай шаклда аҳолига тарқатишни
уларни намойиш этиш ҳамда жамиятда ҳукм сураётган жамоат хавф-
сизлигини бузиш мақсадида диндан фойдаланиш тушунилади.


background image

80

Ушбу масалада қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар кири-

тилишга қарамай яна бир қатор муаммолар ҳам ҳамон мавжуд. Жум-
ладан, ушбу материалларни тайёрлаган, сақлаган, ҳар қандай усул-
ларда тарқатган ҳамда намойиш қилганлик учун нормада жавобгар- лик
белгиланган. Лекин ушбу материалларнинг жамоат хавфсизлиги ва
жамоат тартибига таҳдид солувчи диний экстремизм, сепаратизм ва
ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлигини, қирғин солишга ёки
аҳолини зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этувчи ёхуд аҳоли
орасида ваҳима келтириб чиқарувчи материаллар эканлигини ёки
уларни қонунга хилоф равишда тайёрланганлигини била туриб олган,
харид қилиб олган шахсларнинг жавобгарлик масаласи очиқ қолмоқда.
Ушбу материалларни сотиб олган шахс ҳам юқоридаги белгилардан
хабардор бўла туриб кейинчалик ўзи сотиб олган мате- риалларни ўзида
сақлайди бу эса яна шу нормадаги жавобгарликни келтириб чиқаради.

Ушбу ҳолатда агар нормага ушбу материалларни сотиб олган

шахслар учун ҳам жавобгарлик белгиланса, ўйлайманки жиноятнинг
олдини олиш чоралари ҳам кўрилган бўлади ва жамоат хавфсизлиги ва
жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни била туриб сотиб
олган шахснинг ҳам жавобгарлик масаласи очиқ қолмаган бўлади.

Шундан келиб чиққан ҳолда таклифим шундан иборатки, Жиноят

кодексы 244

1

-моддасига яна бир қисмни киритиб, жамоат хавфсиз- лиги

ва жамоат тартибига таҳдид соладиган диний экстремизм, сепаратизм
ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки
аҳолини зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этувчи ёхуд аҳоли
орасида ваҳима келтириб чиқарувчи материалларни сотиб ол- ган ёки
бошқача равишда олганлик учун ҳам жиноий жавобгарликни
белгиланиши керак деб ўйлайман.

Бундан ташқари амалиётнинг гувоҳлик беришича сўнгги йил-

ларда жиноий уюшмаларга раҳбарлик қилиш уларнинг шаклланиши- да
жиноий муҳитнинг етакчилари, нуфузли кишилар ва «соядаги»
иқтисодиёт корчалонлари деб аталмиш шахслар вужудга келди. Улар
томонидан жамиятда катта акс-садо туғдирадиган оғир турдаги
жиноятлар уюштирилиб амалга оширилгандан кейин жиноят излари- ни
йўқ қилиб бошқа давлатлар ҳудудига ўтиб яшириниш ҳолатлари кенг
тарқалмоқда.

Айни пайтда бугунги кунда диний экстремизм ва халқаро

терроризмнинг қон томири бўлмиш молиявий каналларни аниқлаш,
унга қақшатқич зарба бериб, таг-томири билан қирқиб ташлаш, диний
экстремистик ташкилотлар, гуруҳлар ва турли диний оқим аъзолари- ни
аниқлаш, уларни фош этиш, улар орасида тушунтириш, тарбиявий ва


background image

81

профилактик характердаги тадбирлар ташкил этиш диний экстремизм
ва халқаро терроризмга қарши курашдаги энг долзарб вазифадир.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Югай, Людмила. "Технологии распознавания лиц в обеспечении
общественной безопасности: зарубежный опыт и перспективы
развития." Общество и инновации 3.1/S (2022): 278-287.

2.

Югай, Л. Ю. "Некоторые аспекты использования инновационных
технологий

биометрической

идентификации

личности

в

противодействии преступности: опыт Республики Узбекистан."
(2022).

Библиографические ссылки

Югай, Людмила. "Технологии распознавания лиц в обеспечении общественной безопасности: зарубежный опыт и перспективы развития." Общество и инновации 3.1/S (2022): 278-287.

Югай, Л. Ю. "Некоторые аспекты использования инновационных технологий биометрической идентификации личности в противодействии преступности: опыт Республики Узбекистан." (2022).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов