Современные возможности дактилоскопических исследований

CC BY f
82-86
0
0
Поделиться
Рискулова, Н. (2023). Современные возможности дактилоскопических исследований. Сборник научных статей студентов Академии МВД, 1(1), 82–86. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/academy-ministry-internal/article/view/27051
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКМ ва унинг ҳудудий бўлимлари фаолиятида дактилоскопик экспертизаларни сифатли ўтказилишини таъминлашда компьютер технологияларидан фойдаланиш катта самара бермоқда.


background image

82

Н. Рисқулова

Дактилоскопик экспертизаларнинг замонавий

имкониятлари

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЭКМ ва унинг ҳудудий бўлим-

лари фаолиятида дактилоскопик экспертизаларни сифатли ўтказили-
шини таъминлашда компьютер технологияларидан фойдаланиш катта
самара бермоқда.

Мазкур компьютер технологиялари эксперт-криминалистик хиз-

мати фаолиятида изларни АДИТга тезкор равишда киритиш, папил- ляр
чизиқлар тасвирларини, уларга кимёвий моддалар билан ишлов
бермасдан принтердан чиқариш, мураккаб изларга тез ишлов бериш
каби вазифаларни бажаришда қўлланилмоқда. Ушбу вазифаларни сама-
рали ҳал этиш, мутахассисларнинг иш вақтини тежайди, экспертлар-
нинг тезкор ҳаракатчанлигини оширади, эксперт-криминалистика хиз-
матининг иш самарадорлигини юксалтиради. Масалан, кўрилаётган
бирон-бир жиноят иши бўйича жабрланувчининг шахси номаълум
бўлиб, терговнинг бошланғич даврида аниқланмаган бўлса, уни қўл ва
бармоқ излари бўйича дактилокарта тузилади ва рўйхатга олинади.
Дактилокартада ташқи қиёфа белгилари, айрим кўзга ташланадиган
белгилар кўрсатилади. Ҳозирги кунда ИИВ Ахборот маркази ёки
Эксперт-криминалистика хизматида мавжуд «АДИТ-ПАПИЛОН» ва
«АДИТ-СОНДА» автоматлаштирилган компьютер дастурий тизими-
дан фойдаланиб, унинг шахси аниқланади. Ахборот маркази ёки
криминалистик ҳисоблар (жумладан автоматлаштирилган идентифи-
кацион тизим) маълумотлари асосида бедарак йўқолганларнинг шахс-
лари таққосланиши ҳам яхши самара беради.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг жиноят-

ларни очиш ва тергов қилиш бўйича асосий вазифаларидан бири -
жиноятчиликка қарши кураш амалиётига илмий методлар ва техник
воситаларни кенг жорий қилиш ҳисобланади. Ушбу метод ва восита-
лар орасида, криминалистиканинг, жиноят содир этган шахсларни
аниқлаш ва қидириш тадбирларини самарали амалга ошириш имко-
нини берадиган илғор ютуқлари муҳим аҳамият касб этади. Ички иш-
лар органлари ходимларининг касбий маҳоратларининг ортиши, улар
томонидан жиноятларни очишнинг такомиллашган илмий методлари-
ни ўрганишлари натижасида, жиноятчиларни фош этиш учун излар ва
бошқа ашёвий далиллар, шу жумладан ҳодиса содир бўлган жойни
кўздан кечиришда аниқланадиган қўл бармоқ изларидан унумли


background image

83

фойдаланиш самарадорлигини янада юксалтиради.

Қўл бармоқ излари муҳим қидирув материали ҳисобланади. Ушбу

излар жиноят содир этган шахслар ва гумон қилинувчиларни аниқлаш
ва текширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга
оширишга имкон яратади. Папилляр нақшларнинг аниқ ифо- даланган
алоҳидалиги, шахсларни криминалистик идентификация қилиш
(айнанлигини аниқлаш)нинг асосини ташкил этади.

Таъкидлаш жоизки, дактилоскопик маълумотлардан нафақат

жиноятларни очиш ва тергов қилишда, балки жанговар ҳаракатлар
даврида, авиаҳалокатлар ёки бошқа ҳалокатларда ҳалок бўлганларни
шахсини аниқлаш мақсадида ҳам фойдаланиш мумкин.

Одам қўл ва оёқ излари одамнинг ўзига хос хусусиятларини акс

эттиради ва жиноятнинг қуйидаги шароитлари ва ҳолатларини аниқ-
лашга имкон берадиган ахборотларни олишга таъсир кўрсатади:

1)

текширилаётган жиноятларни содир этишда гумон қилинаёт-

ган шахслар доирасини аниқлаш;

2)

маълумотлар банки ва дактилоскопик ҳисоблар ёрдамида

жиноятчини аниқлаш;

3)

очилмаган жиноятлар субъектини аниқлаш, яъни бошқа

жиноятни содир этган ва ушланган жиноятчини, илгари, ҳодиса содир
бўлган жойда қолдирган изларига кўра аниқлаш;

4)

ҳодиса содир бўлган жойда излар қолдирган шахснинг ана-

томик, ёши ва бошқа функционал хусусиятларини аниқлаш;

5)

бир шахсни бир неча жиноятларни содир этганлигини

аниқлаш;

6)

шахсни ҳодиса содир бўлган жойдаги объектлар билан

таъсирлашиш ҳолатини аниқлаш;

7)

жиноятчининг, ҳодиса содир бўлган жойдаги ҳаракатлари-

нинг мазмуни ва кетма-кетлигини аниқлаш;

8)

жиноятни содир этишда иштирок этган шахсларнинг сонини

аниқлаш;

9)

шахси номаълум мурдалар ва бедарак йўқолганларнинг

шахсини аниқлаш.

Жиноятчиликка қарши курашишни криминалистик ва бошқа

турдаги маълумотлар билан таъминлаш жараёнининг юқорида таъ-
кидланган барча имкониятларига қарамасдан, ушбу соҳада ҳам айрим
камчилик ва муаммолар учраб туради. Чунки, криминалистик ҳисоб-
ларнинг янги турларини вужудга келиши ёки улардан бирортасининг
бартараф этилиши жиноятчиликка қарши курашиш амалиётининг
эҳтиёжларига боғлиқ. Айнан шу туфайли айрим криминалистик


background image

84

ҳисоблар ҳанузгача сақланиб қолган, айримлари эса бирмунча вақт
давомида қўлланилади, кейинчалик эса ёки қайта ташкил этилади
(ўзгартирилган ҳолатда) ёки ишлатилмай қўйилади. Бундан ташқари
ушбу соҳага оид махсус адабиётларда жиноятчиликка қарши кура-
шишни криминалистик маълумотлар билан таъминлаш жараёнлари,
амалиётда юз бераётган илғор тажрибалар назарияда жуда кам ёри-
тилади. Шу боисдан, дактилоскопик ҳисобларни юритишнинг илмий ва
ҳуқуқий асослари, эксперт-криминалистика хизматининг дакти-
лоскопик ҳисоблари, ҳисобга қўйилиши лозим бўлган шахсларни
бармоқ изларини олиш тартиби, бармоқ изларини олиш техникаси ва
методикаси ҳамда экспертизаларни ўтказиш ва дактилоскопик ҳисоб-
ларни юритишда автоматлаштирилган дактилоскопик идентификацией
тизим (АДИТ-ПАПИЛОН)дан фойдаланиш масалаларини ало- ҳида
ўрганишга эҳтиёж сезилади.

Дунёнинг кўпгина мамлакатларида «ПАПИЛОН» АДИТдан

самарали фойдаланилмоқда. Ушбу самаранинг асосий факторларидан
бири ундаги мобиль тизимларнинг мавжудлиги ҳисобланади.

Мобиль «ПАПИЛОН» АДИТни қўллаш қуйидаги кўпгина вази-

фаларни ечиш имкониятини беради:

-

меҳнат сарфини қисқартириш ва тезкор хизматларга тақдим

этиладиган, ўта аниқ ва ўз вақтидаги маълумотлар ҳисобига жиноят-
ларни фош этиш ва тергов қилиш самарадорлигини ошириш;

-

тирик шахслар, шунингдек, шахси номаълум мурдаларни бир

нечта қўл бармоқ излари орқали, бир дона изнинг кичик фрагменти
орқали ҳаттоки сезиларли ўзгаришларда ҳам шахсини аниқлаш
имконияти;

-

АДИТ базасидаги дактилоскопик маълумотларни, дактилоско-

пик ҳисобга қўйишда ва тезкор сўровларни бажаришда автоматик
текшириш;

-

дактилоскопик маълумотларни ҳисобга қўйишда, қайта ишлаш-

ни тезлаштириш ва сўровларга жавоб бериш вақтини қисқартириш;

-

дактилоскопик ҳисоблар унумдорлигини ошириш;

-

«тирик» сканер - бўёқсиз қўл изини олиш оптоэлектрон мосла-

масини татбиқ этиш орқали, келаётган дактилоскопик маълумотлар
сифатини яхшилаш.

Ушбу тизим сканерловчи қурилмадан ташқари олиб юриладиган

компьютер билан жиҳозланган. Бу компьютер дактилоскопик авто-
матлаштирилган тизим билан ер сунъий йўлдоши алоқаси ва GSM
стандартидаги уяли телефон алоқаси асосида уланган. Уяли телефон
алоқасида модем орқали маълумотларни узатиш тезлиги 9,6 кбит/сек,


background image

85

ер йўлдоши алоқасидаги Inmarsat русумидаги модем орқали узатиш
тезлиги 144 кбит/секундни ташкил этади. Бу эса бармоқ изи нусхаси- ни
10-30 секунд оралиғида узатиш имконини беради. Сўровни қайта
ишлаш вақти маълумотлар базасининг ҳажми ва компьютернинг қув-
вати билан аниқланади. Масалан, 100000 та дактилокартани 3 ГГЦли
компьютерда текшириш учун 2 минут вақт сарфланади.

Тизиминг жиҳозланиши (жиҳозлари). Махсус мақсадли дасту-

рий-техник мажмуа базасида юритиладиган «ПАПИЛОН» автомат-
лаштирилган дактилоскопик информацион тизим (АДИТ) «NE2000»
тармоқ платали «РС1 Р 100 (133)/16/540/3,5/SVGA1/14 0,28» компьютер
мажмуидан иборат (бир компьютерли вариантида 10000 тагача дакти-
локарта). Ушбу «мажмуаининг базаси «SCSL» назоратли «HDD 1(4) gb
SCSL-2 Ра81»дан ташкил топган, мажмуга «HPSL III p (600 dpi)»
русумли сканер, «UPS Smart 400 (600) ВА» узлуксиз манба ва «(600 dip)
HPZL 5L c cable Centronics» русумли лазер принтери ўрнатилади»

40

.

Тизимнинг мақсади. «ПАПИЛОН» автоматлаштирилган дакти-

лоскопик информацион тизим (АДИТ) «СОНДА» автоматлаштирилган
дактилоскопик информацион тизимдан фарқли равишда қўл бар- моқ ва
кафт излари папилляр нақшлари бўйича қуйидаги тўрт турдаги
текширишларни ўтказиш имконини беради:

-

ҳисобга олинган дактилокарталар бўйича - шахси номаълум

шахсларнинг дактилокарталарини;

-

очилмаган жиноятлар содир этилган жойлардан олинган излар

бўйича

-

оператив

қизиқиш

уйғотувчи

шахсларнинг

дактилокарталарини;

-

базада мавжуд бўлган дактилокарталар бўйича - очилмаган

жиноятлар содир этилган жойлардан олинган изларни;

-

изхонада базасидаги излар бўйича - очилмаган жиноятлар содир

этилган жойлардан олинган изларни.

АДИТ «ПАПИЛОН» ёрдамида фамилия бўйича ҳисоблар, шахс-

ларнинг ёши, жинси ва бошқа белгилари бўйича ҳисобларни бажариш
мумкин. Барча турдаги текширувлар белгиланган кетма-кетликда, аниқ
вазифаларни белгилаб олиб амалга оширилади. Бир дона аниқ изни
текшириш вақти тахминан 1 минут бўлади, бир изни оддий режимда
кодировка қилиш 10-15, автомат режимда эса 4-5 минут бўлади.

Юқоридагиларга асосланиб эксперт криминалистика хизмати

40

Қаранг: АДИС «СОНДА-ПЛЮС» (версия 3. 40). Методические указания эксперту-

криминалисту. - М., 1995.

ИИВ Академияси 2-ўқув курси тингловчиси.


background image

86

фаолиятига замонавий ахборот коммуникация тизимларини жорий
этишни янада такомиллаштириш мақсадида, фикримизча қуйидаги-
ларни амалга ошириш зарур:

-

вилоятлар ва туман ИИБларини ИИВ ЭКМга махсус каналлар

орқали уланган «ПАПИЛОН» АДИТ ўрнатилган компьютерлар билан
жиҳозлаш;

-

тезкор-қидирув, йўл-патруль ва патруль-пост каби хизматлар,

ҳамда ҲООБларининг худудлардаги МТПларини АДИТнинг мобиль
тизимлари билан таъминлаш;

-

ушбу хизматлар ходимларида бармоқ изини олиш бўйича

етарли даражада амалий кўникмалар ҳосил қилиш мақсадида уларни
малака оширишини ташкил қилиш.

Ушбу вазифаларни амалга оширилиши - республика миқёсида

жиноятларни «иссиқ изи»дан очиш самарадорлигини кескин оши- риш,
профилактик ҳисобга олиш ва ҳуқуқбузарларни бармоқ излари- ни
тезкор солиштириш ҳамда эксперт криминалистик хулосаларни
автоматлаштириш, мутахассисларнинг иш вақтини тежаш, эксперт-
ларнинг тезкор ҳаракатчанлигини ошириш ҳамда вазирлик тизимида-
ги барча хизматларнинг жумладан, эксперт-криминалистика хизмати-
нинг иш самарадорлигини ошириш имконини беради.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Yugai, Lyudmila Yuryevna. "The use of biometric identification in
countering crime." Berlin Studies Transnational Journal of Science and
Humanities 2.1.4 Legal sciences (2022).

2.

Югай, Л. Ю. "Биометрическая идентификация личности по
изображению лица человека: опыт Республики Узбекистан." (2023).

Библиографические ссылки

Yugai, Lyudmila Yuryevna. "The use of biometric identification in countering crime." Berlin Studies Transnational Journal of Science and Humanities 2.1.4 Legal sciences (2022).

Югай, Л. Ю. "Биометрическая идентификация личности по изображению лица человека: опыт Республики Узбекистан." (2023).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов