Следственные действия эксперта-криминалиста и участие в оперативно-розыскных мероприятиях

CC BY f
87-91
0
0
Поделиться
Xамдамова Г. (2023). Следственные действия эксперта-криминалиста и участие в оперативно-розыскных мероприятиях. Сборник научных статей студентов Академии МВД, 1(1), 87–91. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/academy-ministry-internal/article/view/27052
Г Xамдамова, Академия МВД республики Узбекистан
студент
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ички ишлар органларининг асосий вазифалари фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилишдан, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашдан, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасидан иборат.


background image

87

Г. Ф. Ҳамдамова

*

Эксперт-криминалистнинг тергов ҳаракатлари ва

тезкор-қидирув тадбирларидаги иштироки

Ички ишлар органларининг асосий вазифалари фуқароларнинг

ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва
юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий ва юридик шахслар-
нинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилишдан, қонун
устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъмин-
лашдан, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профи-
лактикасидан иборат.

Доимий равишда воқеа жойларига чиққан тергов-тезкор гуруҳи

ходимларининг воқеа жойини сифатли кўздан кечириши ва, айниқса,
эксперт-криминалист ходимларининг далилий ашёларни олиш, жиноят
содир этилган жойи атрофида тезкор хабарларни олиш, шунингдек,
«иссиқ изидан» фош этиш бўйича ички ишлар органларининг барча куч
ва имкониятларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чоралари
кўрилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси жиноятчиликка

қарши кураш олиб бораётган мансабдор шахслар ва барча органлар- дан
қонунчилик ҳамда ҳуқуқ-тартиботга, инсон ҳуқуқлари ва Ўзбекистон
фуқароларининг қонуний манфаатларига қатъий риоя қилишнинг
таъминланишини талаб қилади.

Юқоридаги талабларнинг амалга оширилишида энг муҳим вазифа

жиноятларни тез очиш, самарали тергов қилиш ва айбдорлар- ни ўз
вақтида жиноий жавобгарликка тортишдан иборатдир.

Бу вазифанинг ҳал этилишида, моҳияти ишга тегишли бўлган

далилларни тўплаш, улардан фойдаланиш, техник-криминалистик
воси- таларни тўғри қўллашдан иборат бўлган оператив-тергов
ишларининг техник-криминалистик таъминоти муҳим ўрин тутади.
Шунинг учун ҳам эксперт-криминалист нафақат криминалистик
техника соҳасида чуқур билимга эга бўлиши, балки криминалистик
масалаларни ҳал этишда назарий билимларни тўғри қўллай олиши,
ашёвий далилларни тўплаш ва текшириш маҳоратини эгаллаган
бўлиши лозим.

Жиноятларни тергов қилиш ва очишнинг техник-криминалистик

таъминотини икки босқичга ажратиш мумкин. Ушбу фаолиятнинг
биринчи босқичига амалий изшунослик субъектларининг техник-
криминалистик воситалар ва усулларни қўллашга доимий тайёргар- лик


background image

88

шарт-шароитларини яратиш кирса, иккинчи босқичга эса муайян бир
жиноят содир этилганда ушбу шарт-шароитларни тергов қилиш ва
очиш жараёнида қўллаш киради.

Биринчи босқичнинг моҳияти қуйидаги вазифаларни ҳал этиш-

дан иборат:

-

мавжуд восита ва усулларни такомиллаштириш ва техник-

криминалистик таъминотнинг янгиларини яратиш;

-

ҳуқуқий таъминоти - техник-криминалистик воситалар ва

усулларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш;

-

ташкилий таъминоти - эксперт-криминалистика хизматлари ва

суд-экспертиза муассасаларининг оптимал ташкиллашган тизимини
яратиш, уларнинг жиноятларни тергов қилиш ва очишдаги фаолияти
шакллари ва усулларини такомиллаштириш;

-

илмий-методик таъминоти - жиноят изларини эксперт тадқи-

қотларининг замонавий усулларини яратиш ва мукаммаллаштириш;

-

ўқув-методик ва касбий таъминот - жиноятларни тергов қилиш

ва очиш субъектларининг техник-криминалистик тайёргарлиги.

Иккинчи босқичнинг моҳиятини ИИВ эксперт-криминалистика

хизматларининг энг асосий вазифаси ҳисобланган, жиноятларни тер-
гов қилиш, очиш ва олдини олишда криминалистик техниканинг восита
ва усулларини ҳар кунги амалий иш фаолиятларида қўллаш ташкил
этади.

Шундай қилиб, техник-криминалистик таъминот ҳуқуқни

муҳофаза қилувчи органлар томонидан криминалистик техниканинг
восита ва усулларини қўллаш бўйича доимий тайёргарлик шароит-
ларини яратиш ҳамда жиноятларни тергов қилиш ва очишнинг ҳар бир
муайян ҳолатида амалга оширишга йўналтирилган фаолиятдир.

Техник-криминалистик таъминот - криминалистика фани тизи-

мида фақат криминалистик категория сифатида эмас, балки кримина-
листик таъминлаш тизимининг структуравий элементи сифатида ҳам
қаралади. Техник-криминалистик таъминотнинг ривожланиш манба-
лари бўлиб, фаннинг турли соҳаларидаги илғор ютуқлар ҳисобланади.

Ҳар қандай фаолият каби, техник-криминалистик таъминот ҳам, ўз

вазифалари ва функцияларига мос равишда бошқарув тизими ва
ташкилотига эгадир. Техник-криминалистик таъминотнинг бошқару-
вини Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органларда мавжуд бўлган муассасалар (Адлия вазирлиги,
Мудофаа вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий хавфсиз- лик
хизмати ва бошқалар) амалга оширади.

Эксперт-криминалистик хизматларда барча анъанавий турдаги


background image

89

криминалистик экспертизалар ва айрим ноанъанавий турдаги экспер-
тизалар ўтказилади.

Техник-криминалистик таъминот субъектларининг махсус

билимлар ва воситаларни қўллашга доимий тайёргарлигини таъминлаш
мақсадида эксперт-криминалистлар тайёрланади. ИИВ тизимида
эксперт-криминалистларни тайёрлаш қуйидаги жойларда амалга
оширилади:

-

ИИВ Академиясида;

-

хизмат тайёргарлиги тартибида жойларда ва асосий (базавий)

органларда;

-

малака ошириш ва қайта тайёрлаш тартибида ИИВ Академия-

сининг малака ошириш институтида.

Техник-криминалистик таъминот жиноят ҳуқуқи, жиноят-

процессуал ҳуқуқ ва конституциявий ҳуқуқ нормаларини амалга оши-
риш билан боғлиқ фаолиятдир. Шунинг учун техник-криминалистик
таъминот тизимида махсус, процессуал ва ташкилий-бошқарув муно-
сабатлар мавжуддир. Бундай муносабатларнинг ҳуқуқий асослари
қуйидагилардан иборат:

-

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг, фуқароларни

ҳуқуқ ва эркинликларини, шунингдек жиноят процессининг асосий
принципларини белгилайдиган қоидалар;

-

жиноят ҳуқуқининг жиноятларнинг муайян таркибини ва

уларни таснифловчи аломатларини аниқловчи нормалар;

-

жиноят-процессуал ҳуқуқининг, жиноят процесси иштирокчи-

ларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини мувофиқлаштирувчи, шунинг- дек
исботланиши керак бўлган ҳолатлар, исботлар манбаи, исботлаш
воситалари ва шу кабиларни мувофиқлаштирувчи нормалар;

- Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва Ўзбекистон

Республикаси Президентининг фармонлари.

Шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, жиноятчилик-

ка қарши курашда давлатлараро муносабатларни мувофиқлаштирув- чи
халқаро норматив ҳужжатларни ҳам ёддан чиқармаслик зарур.

ИИВнинг норматив ҳужжатларида техник-криминалистик таъми-

нот субъектларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва функциялари,
криминалистик техника восита ва усулларини ишлатиш тартиблари
белгиланган.

Шуни таъкидлаш жоизки, республикамизда ўтказилаётган исло-

ҳотлар, ҳуқуқ тизимидаги органлар ва жиноятчиликка қарши кураш-
нинг моддий техника таъминотидаги ўзгаришлар, ўз навбатида, тех-
ник-криминалистик таъминот самарасини оширишга ҳам қаратилган.


background image

90

Ички ишлар органлари эксперт-криминалистика хизматлари

фаолиятининг ҳуқуқий асосларини ушбу фаолиятни амалга ошириш
тартиби, шакл ва усуллари, бунга ваколатли хизматларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари, асосий вазифалари ва бошқа ижтимоий-ҳуқуқий
муносабатларни белгилаб берувчи қонун ва қонуности ҳужжатлари
ташкил қилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт-криминалистика хиз-

матлари ходимларининг жиноятчиликка қарши кураш, жиноятлар- нинг
олдини олиш, жиноятларни очиш ва тергов қилишнинг техник-
криминалистик таъминоти бўйича фаолиятлари бу - жиноят ҳуқуқи,
жиноят-процессуал ҳуқуқи ва инсоннинг конституцион ҳуқуқлари
нормаларини амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятдир. Шунинг учун
техник-криминалистик таъминот тизимида махсус, процессуал ва
ташкилий-бошқарув муносабатлари мавжуддир.

Суд эксперти сифатида ўзини ўзи рад этиши учун қонунда назарда

тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, бу ҳақда суд экспертизасини
тайинлаган органга (шахсга) ёки давлат суд-экспертиза муассасасининг
ёхуд бошқа ташкилотнинг раҳбарига дарҳол маълум қилиши; ўзига
тақдим этилган текшириш объектларини ҳар томонлама ва тўлиқ
текширишдан ўтказиши, ўз олдига қўйилган саволлар юзасидан асосли
ва холисона хулоса бериши; суриштирув- чи, терговчи, прокурор ёки
суднинг чақирувига биноан суриштирув- да, дастлабки терговда ёки суд
мажлисида шахсан иштирок этиш учун келиши; ўзи ўтказган суд
экспертиза хусусида кўрсатувлар бериши ва ўзи берган хулосани
тушунтириш учун қўшимча савол- ларга жавоб бериши; суд
экспертизасини ўтказиши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган
маълумотлар ошкор қилмаслиги; тақдим этилган текшириш объектлари
ва иш материалларининг сақланишини таъминлаши; иш тергов
қилинаётганда ва суд муҳокамаси вақтида тартибга риоя қилиши шарт.

«Эксперт - экспертиза қилиш учун тегишли иш материаллари

билан танишиш ва ундан керакли маълумотларни ёзиб олиш; ўзига
қўшимча материаллар тақдим этилиши ҳақида илтимоснома бериш;
башарти ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар унинг мутахассисли-
гига оид бўлмаса ёки хулоса бериш учун унга тақдим этилган мате-
риаллар етарли бўлмаса, хулоса беришнинг иложи йўқлиги ҳақида
ҳужжат тузиш; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг рух-
сати билан тергов ҳаракатлари юритилишида иштирок этиш ва тергов
ҳаракатида иштирок этувчи шахсларга экспертизага оид далилларни
текширишда суд муҳокамасида иштирок этиш ва суднинг рухсати
билан сўроқ қилинаётган шахсларга саволлар бериш; ашёвий далил-


background image

91

ларни ва ҳужжатларни кўздан кечириш; ўз хулосаларида фақат унинг
олдига қўйилган масалалар ҳақида эмас, балки экспертизага оид бошқа
масалалар бўйича ҳам фикр билдириш; башарти иш юритила- ётган
тилни билмаса ёки етарлича билмаса, ўз она тилида хулоса ва кўрсатув
бериш ва бу ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш; суриштирувчи,
терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ва қарор- лари устидан
шикоятлар бериш ҳуқуқига эгадир.

Эксперт-криминалистика хизматларининг ва ички ишлар орган-

ларининг бошқа хизматларининг бошлиқлари тергов ҳаракатларини
техник-криминалистик таъминотининг самарали бўлиши учун доимий
ўзаро ҳамкорлик асосида қуйидагиларга эътибор беришлари лозим:

-

ушбу масалалар бўйича етарли ва зарурий назарий билимлар ва

амалий кўникмалар олишни таъминлайдиган ҳажм ва даврларда ўз қўл
остидаги шахсий таркибни ўзаро ўқитишни таъминлашлари;

-

йилнинг ҳар чорагида ҳеч бўлмаса бир марта жиноятчиликка

қарши курашда техник-криминалистик воситалар ва методларни қўл-
лашни тўлалиги ҳамда самарадорлигини биргаликда таҳлил қилиш-
лари, бунинг асосида техник-криминалистик таъминотнинг такомил-
лаштириш бўйича чора-тадбирлар кўришлари.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Югай, Людмила. "Судебно-экспертная деятельность в Республике
Узбекистан в эпоху цифровизации." Современные тенденции
развития цифровизации в сфере юстиции 1.1 (2022): 35-40.

2.

Югай, Л. Ю. "Биометрическая идентификация личности по
изображению лица человека: опыт Республики Узбекистан." (2023).

Библиографические ссылки

Югай, Людмила. "Судебно-экспертная деятельность в Республике Узбекистан в эпоху цифровизации." Современные тенденции развития цифровизации в сфере юстиции 1.1 (2022): 35-40.

Югай, Л. Ю. "Биометрическая идентификация личности по изображению лица человека: опыт Республики Узбекистан." (2023).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов