Общие и специфические признаки, существенные аспекты и их классификация при решении вопроса о подлинности подписи и установлении исполнителя поддельной подписи

CC BY f
122-126
1
0
Поделиться
Амруллоев, С. (2023). Общие и специфические признаки, существенные аспекты и их классификация при решении вопроса о подлинности подписи и установлении исполнителя поддельной подписи. Сборник научных статей студентов Академии МВД, 1(1), 122–126. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/academy-ministry-internal/article/view/27069
С Амруллоев, Академия МВД республики Узбекистан
студент
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Жиноят ёки фуқаролик ишлари бўйича одил судловда суд-хатшунослик экспертизасининг энг кўп тарқалган тадқиқот объект-ларидан бири - бу имзо ҳисобланади. Имзо билан боғлиқ тадқиқот-ларнинг мураккаблиги, ушбу ёзув материали бўйича фойдали ахборотларнинг камлиги ва белгиларининг ифодаланиши даражаси пастлиги билан ифодаланадиган ўзига хослигига боғлиқдир. Ёзиш жараёнига турли бузувчи омилларнинг таъсири, тахмин қилинаётган ижрочилар ёзувларининг бир-бирига ўхшашлиги, имзоларни бажаришда турли техник воситалардан фойдаланиш имкониятлари бу борадаги диагностик ёки идентификацион вазифаларни ҳал этишни қийинлаштиради. Натижада етарлича асосланмаган ёки хато хулосалар чиқарилади, шунингдек «саволга жавоб беришнинг имкони йўқ» шаклидаги хулосалар берилади. Юқорида таъкидланган шароитлар экспертдан имзо ва унинг тадқиқотлари методикасининг ўзига хос хусусиятлари бўйича чуқур билимларни талаб қилади. Ёзув билан психофизилогик асосларининг бирлиги, ёзишнинг график ва техник кўникмалари билан боғлиқ имзо хатшунослик объектларининг алоҳида ўзига хос тури ҳисобланади. Бу имзо тушунчасининг ёзишни махсус маҳсули сифатидаги тушунчаси, унинг шаклланишидаги ўзига хосликлар, имзонинг асосий хусусиятлари ва унга асосланган белгилар тизими, шунингдек имзоларга нисбатан қабул қилинадиган қарорларнинг ишончлигини оширишга хизмат қиладиган умумий ва хусусий методикалари билан боғлиқдир.


background image

122

С. А. Амруллоев

*

Имзонинг ҳақиқийлиги масаласини ҳал қилиш ва

қалбаки имзо ижрочисини аниқлашда унинг умумий

ва хусусий белгилари, аҳамиятли жиҳатлари ва

уларнинг таснифи

Жиноят ёки фуқаролик ишлари бўйича одил судловда суд-

хатшунослик экспертизасининг энг кўп тарқалган тадқиқот объект-
ларидан бири - бу имзо ҳисобланади. Имзо билан боғлиқ тадқиқот-
ларнинг мураккаблиги, ушбу ёзув материали бўйича фойдали
ахборотларнинг камлиги ва белгиларининг ифодаланиши даражаси
пастлиги билан ифодаланадиган ўзига хослигига боғлиқдир. Ёзиш
жараёнига турли бузувчи омилларнинг таъсири, тахмин қилинаётган
ижрочилар ёзувларининг бир-бирига ўхшашлиги, имзоларни бажариш-
да турли техник воситалардан фойдаланиш имкониятлари бу борадаги
диагностик ёки идентификацион вазифаларни ҳал этишни қийинлаш-
тиради. Натижада етарлича асосланмаган ёки хато хулосалар чиқари-
лади, шунингдек «саволга жавоб беришнинг имкони йўқ» шаклидаги
хулосалар берилади. Юқорида таъкидланган шароитлар экспертдан
имзо ва унинг тадқиқотлари методикасининг ўзига хос хусусиятлари
бўйича чуқур билимларни талаб қилади. Ёзув билан психофизилогик
асосларининг бирлиги, ёзишнинг график ва техник кўникмалари билан
боғлиқ имзо хатшунослик объектларининг алоҳида ўзига хос

тури

ҳисобланади. Бу имзо тушунчасининг ёзишни махсус маҳсули
сифатидаги тушунчаси, унинг шаклланишидаги ўзига хосликлар,
имзонинг асосий хусусиятлари ва унга асосланган белгилар тизими,
шунингдек имзоларга нисбатан қабул қилинадиган қарорларнинг
ишончлигини оширишга хизмат қиладиган умумий ва хусусий
методикалари билан боғлиқдир.

Имзо шаклланишининг бошланғич босқичи мактабнинг 6-7 синф-

ларида амалга ошади. Бу вақтда шахсда имзони тузилишини шакл-
лантиришга онгли-иродавий характер пайдо бўлади. Шахснинг фами-
лияси, исми-шарифида мавжуд бўлган график материал бўлажак
имзони тузилишининг асоси бўлиб хизмат қилади. Имзонинг тузили-
шига нисбатан ҳеч қандай қоида ва нормалар мавжуд эмаслиги, уни
яратилишида турли йўналишлар мавжуд бўлишини келтириб чиқара-
ди. Ҳарфлар таркиби қисқартирилади, тўлиқ ёки қисман қисқартирил-
ган ҳарфлар таркибига инициаллар ёки монограммалар қўшилади,
жимжимадор чизиқлар киритилади. Намуна сифатида ота-оналар ёки


background image

123

ўқитувчиларнинг имзолари олинади. Имзо шаклини ўйлаб топишдаги
эркинлик ва имзо қўйиш бўйича амалий тажрибанинг йўқлиги сабаб-
ли, бу вақтда имзонинг таркиби жуда кўп ўзгариши мумкин. Фақат
мактаб даврининг тугаши билангина имзолар бирмунча барқарорлик-
ка эга бўлиши мумкин. Ушбу босқичда шахснинг ёзуви оддий тез
ёзувли хатдан унчалик фарқ қилмайди.

Имзонинг келгуси шаклланиши бирорта мутахассисликка эга

бўлиш жараёнида амалга ошади ва лаёқатга эга бўлганлиги боис,
шахснинг турли ҳужжатларга имзо қўйиш тажрибасининг ортиши
билан боғлиқ бўлади. Бу даврда имзо яна ўзгаришга учрайди ва бу
ҳолат, шахснинг ўз имзосига кўпроқ индивидуаллик бериш истаги
ҳамда имзони тез бажариш зарурати билан ифодаланади ва натижада
имзонинг умумий ва хусусий белгилари ўзгаради. Имзо таркибида
мураккаблашган монограмма ва жимжимадор чизиқлар, турли шакл-
даги қўшимча штрихлар пайдо бўлади. Шу билан бир вақтда имзони тез
бажариш мақсадида, имзонинг ҳарфли қисмлари ҳарфсиз элемент- лар
билан алмашиши мумкин.

Имзо шаклланишининг иккинчи босқичида (мутахассисликка эга

бўлиш вақтида) имзонинг транскрипцияси (ёки таркиби) анча барқарор-
ликка эга бўлади. Бу ўз навбатида, имзонинг доимий ҳарфлар бирик-
маси сифатидаги сўз шаклида шаклланишини келтириб чиқаради. Бу
даврда имзонинг кўплаб умумий ва хусусий белгилари ўзгармай қолади.

Имзо шаклланишининг учинчи босқичи шахснинг, турли ҳуж-

жатларни имзолаш амалиётини ифодалайдиган меҳнат фаолиятининг
хусусияти билан боғлиқ. Бу даврда мураккаб тузилишга эга имзолар
анчагина ўзгариши мумкин. Имзони тез бажариш зарурати, унинг
тузилишини соддалаштириш эҳтиёжи, шунингдек янги, оддий вариант-
ларини пайдо бўлишига олиб келади. Ушбу вариантларнинг қай бирини
танлаш лозимлиги, шахс томонидан имзоланадиган ҳужжат- ларнинг
аҳамияти ва мўлжалланган мақсади, айрим ҳолларда ҳуж- жатдаги имзо
қўйиш учун ажратилган жой ва ҳоказоларга боғлиқ бўлади. Имзонинг
умумий ва хусусий идентификацион белгиларига қуйидагиларни мисол
қилиб келтиришимиз мумкин. Имзо ёзиш материалининг бир тури
бўлганлиги боис, унинг тадқиқотлари учун, ёзувларнинг хатшунослик
экспертизасида ишлаб чиқилган идентифи- кацион белгилар тизимини
қўллаш мумкин бўлади. Аммо, ушбу бел- гилар, уларни имзоларда
намоён бўлиши хусусиятларини инобатга олиб ўрганилади.

Ундан ташқари, имзоларда, уларнинг шаклланиши хусусиятлари

ва тасдиқловчи белги сифатидаги хоссаларини акс эттирувчи янги
белгилар ҳам намоён бўлади. Имзонинг идентификацион белгилари


background image

124

умумий ва хусусий белгиларга бўлинади. Имзонинг умумий белги- лари
ўз навбатида қуйидаги тўрт гуруҳга ажратилади:

1)

имзо тузилиши (таркиби)ни ифодаловчи белгилар;

2)

ёзма-ҳаракат кўникмасининг даражаси ва шаклланганлик

характерини ифодаловчи белгилар;

3)

ҳаракатларнинг траектория бўйича тузилишини акс эттирувчи

белгилар;

4)

имзо ва уни бажаришдаги ҳаракатларнинг фазовий жойлаши-

ни акс эттирувчи белгилар.

Имзонинг тузилиши (таркиби)ни ифодаловчи белгилар. Умумий

белгиларнинг биринчи гуруҳи имзонинг шаклланиши ва бажаришдаги
ўзига хос кўникмаларни акс эттиради. Бу гуруҳ ўзига қуйидаги уч
белгини қамраб олади: транскрипция, умумий кўриниш, аниқлик.
Транскрипция деганда имзо график тасвирининг, унинг бажарилиши-
даги кетма-кетликни инобатга олган ҳолдаги сифат ва миқдор тар-
кибини ўзига олган умумий тузилиши тушунилади. Имзонинг сифат
таркиби монограмма, инициаллар, оддий ва бош ҳарфлар, ҳарфсиз
штрихлар, жимжимадор чизиқлар ва қўшимча штрихлар билан аниқ-
ланади. Бундан ташқари, ҳарфли ва аралаш имзолар транскрипцияси
тўлиқ, қисқартирилган ва тўлдирилган бўлиши мумкин. Тўлиқ деб
берилган фамилиянинг барча ҳарфларини ўз ичига оладиган имзога
айтилади. Қисқартирилган имзолар учун баъзи бир ҳарфларнинг тушиб
қолиши, бош ҳарфларнинг бирлаштирилиши ёки бошқа ҳарфларнинг
ҳар хил ҳарфсиз штрих бирлиги билан алмаштирилганлиги хосдир.

Бундай қисқартириш имзонинг ўрта ёки охирги қисмини тўлиқ

олиб ташлаш билан амалга оширилади. Исм-шарифнинг бош ҳарф-
лари ёки исмини тўла белгилаш билан ёзилган имзолар тўлдирилган
дейилади. Ҳужжатнинг якуний мақсади ва бошқа шароитларга қараб
бир шахсда ҳар хил транскрипциядаги шакли ҳам кузатилиши мум- кин.
Баъзи ҳолларда бу қисқа имзо шаклида ёки исм-шарифларнинг оддий
ёзилиши шаклида бўлади. Имзо транскрипциясини ўрганишда ҳарфсиз
штрихларга ва имзонинг якуний қисмига эътиборни қаратиш лозим.
Ҳарфсиз штрихлар имзода ёйлар, сиртмоқлар ва бир хил тур- даги
бурчакларнинг бирлашган шаклларидан иборат бўлиши мумкин.
Жимжимадор чизиқлар - имзонинг сўнги қисми, ҳар хил мураккаб
ҳаракатлар баъзан қўшимча элементлар билан ҳосил бўлади. Жим-
жимадор чизиқлар қуйидагича ҳосил бўлиши мумкин:

-

тўғри чизиқли ҳаракатлар билан;

-

тўғри вертикал ёки горизонтал чизиқ шаклида;

-

эгри чизиқли ҳаракатлар билан;


background image

125

-

ёй шаклида, юқорига ёки қуйига йўналган, сиртмоқ шаклида,

пастда ёки юқорида жойлашган бўлади;

-

бу ҳаракатларнинг алмашиши билан.

Жимжимадор чизиқлар бу вертикал ёки горизонтал чизиқлар

бўлиб, тўғри чизиқли ёки эгри чизиқли ҳаракатлар, баъзан ҳар
иккисининг бирлашиши билан ҳосил бўлади. Имзонинг умумий кўри-
ниши - имзонинг ёзув қаторидан четга кўп чиқиб турувчи қисмлари- ни
шартли чизиқ билан бирлаштириб ҳосил қилинади ва бундай
элементларнинг ўзаро жойлашишини акс эттиради. Геометрик шакл-
лар контурига мос тарзда аниқланади (4-расм). Ушбу белги имзонинг
геометрик ифодаси бўлиб, унинг ташқи контурларидан ҳосил бўлади.
Имзолар тўғри бурчакли, учбурчакли, кўпбурчакли, ромбсимон,
квадрат шаклида бўлади. Бу белги анча турғундир. Имзонинг хусусий
иденти- фикацион белгилари. Имзонинг бошланғич қисми.

Агар имзо монограмма билан бошланса ёки исм-шариф ва бош

ҳарфлардан иборат бўлса, қуйидаги белгиларни ажратиш мумкин
бўлади:

-

имзонинг бошланғич қисмининг барча элементларини боғлаш

ва бажаришдаги ҳаракатлар йўналиши ва шакли;

-

боғланиш тури;

-

ҳаракатларнинг бир-бирига нисбатан жойлашиши.

Мураккаб имзоларда баъзи бир исм ва отасининг исми элемент-

ларининг ҳамда фамилия бош ҳарфларининг ўзига хос бажарилиши
кузатилади, бу эса ҳаракатлар чўзилганлиги ва миқдорини ажратиш
имконини беради. Имзонинг ҳарфли қисми деганда имзонинг ҳарфли
қисмининг таснифини белгилайдиган хусусий белгилар тўплами
имзонинг тузилиши ва такомиллашганига боғлиқ. Соддалаштирилган
ва мураккаблаштирилган тузилишга эга бўлган, умумий юқори боғ-
лиқликдаги, юқори ва ўртача ишлов даражасидаги имзоларда қуйи-
даги белгилар асосий эътиборга сазовор:

-

боғланишнинг интервалли кўринишлари (алоҳида ҳарфлар

орасидаги одатдаги интерваллар;

-

ҳарфнинг сатр ости ва сатр усти элементларини боғлашда ва

бажаришдаги ҳаракатлар шакли;

-

агар ҳаракатлар йўналиши имзонинг умумий қияланишидан

ажралиб турса, ҳарфларни ва унинг умумий ва баъзи қисмларини
бажаришдаги ҳаракатларнинг нисбий йўналиши;

-

ҳаракатларнинг вертикал бўйича (оғишининг тафовути) ва

горизонтал (кенглик фарқи, яъни ҳаракатларнинг вертикал бўйича
чўзилганлиги, бир қатор ҳарфларни ёзишда имзонинг умумий ўлчам-


background image

126

ларининг) нотекислигига олиб келади ва бу имзонинг юқори ёки қуйи
якунларини боғлаш йўли билан график шаклда ифодаланиши мумкин.

Имзонинг ҳарфли қисмининг бошқа хусусий белгилари оддий

тартибда кўриб чиқилади.

Имзонинг ҳарфсиз қисми. Бу ерда хусусий белгилар тўплами

штрихларнинг тўғри чизиқли ва эгри чизиқли элементлар таснифи
билан аниқланади. Тўғри чизиқли элементлар бирлашиши бурчакси-
мон ёки ёйсимон боғлар ҳосил қилади, унинг асосий белгиси бурчак
катталиги билан (бурчаксимон ҳаракатларда) ёки эгрилик радиуси
(ёйсимон боғларда) ифодаланувчи ҳаракатларнинг нисбий йўналиши-
дир. Эгри чизиқли элементлар бирлашиши сиртмоқлар (битталик ёки
жуфт) ёки ёпиқ бўлмаган ёйлар ҳосил қилади. У асосан ҳаракатлар-
нинг йўналиши ва чўзилганлиги, шу билан бирга, айлана жойлардаги
эгрилик радиуси билан белгиланади.

Жимжимадор чизиқлар. Жимжимадор чизиқлар бажарилиши

бўйича ғоятда хилма-хиллиги билан ажралиб туради, жумладан: тўғри
горизонтал ёки вертикал чизиқ, ёйсимон чизиқлар, ҳалқа ёки овал,
бурчаксимон. Кўпинча чизма элементлари билан бевосита боғ- лиқ
бўлмаган эгри чизиқлар (сиртмоқ, овал, ярим овал, ёй) ва нуқта- лар
қўшиб қўйилади. Жимжимадор чизиқлар ҳам имзонинг ҳарфсиз қисми
билан бир хил белгиларга эга. Бундан ташқари, жимжимадор
чизиқларнинг барча элементларини бажаришдаги ҳаракатларнинг
нисбатан жойлашиши ҳисобга олинади.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Yugay, Lyudmila. "Biometric identification as an innovation in
criminalistics." Society and innovations, Special 07 (2022): 289.

2.

Югай, Л. Ю. "Биометрическая идентификация личности по
изображению лица человека: опыт Республики Узбекистан." (2023).

Библиографические ссылки

Yugay, Lyudmila. "Biometric identification as an innovation in criminalistics." Society and innovations, Special 07 (2022): 289.

Югай, Л. Ю. "Биометрическая идентификация личности по изображению лица человека: опыт Республики Узбекистан." (2023).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов