Умышленное изменение подписи. Сокращенное маскирование

CC BY f
131-134
2
Поделиться
Шерматов, С. (2023). Умышленное изменение подписи. Сокращенное маскирование. Сборник научных статей студентов Академии МВД, 1(1), 131–134. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/academy-ministry-internal/article/view/27072
С Шерматов, Академия МВД республики Узбекистан
студент
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Хатнинг атайин ўзгартирилиши ёзувчида мавжуд бўлган ёзма ҳаракат кўникмасининг ўзгариши билан боғлиқ. Ёзувдаги ҳаракатлар нинг стереотиплигини аниқловчи кўникма тизими бутунлай бузил- майди ва охиргиси сақланиб қолади. Атайин ўзгартирилган дастхат билан бажарилган қўлёзмаларда аломатларнинг икки гуруҳи акс эттирилади - стереотип ҳаракатларнинг бузилиши натижасида пайдо бўлган «ўзгарган» ва ёзувчининг оддий дастхатига хос «ўзгармаган».


background image

131

С. Р. Шерматов

Дастхатнинг атайин ўзгартирилиши.

Тез ёзувли ниқоблаш

Хатнинг атайин ўзгартирилиши ёзувчида мавжуд бўлган ёзма

ҳаракат кўникмасининг ўзгариши билан боғлиқ. Ёзувдаги ҳаракатлар-
нинг стереотиплигини аниқловчи кўникма тизими бутунлай бузил- майди
ва охиргиси сақланиб қолади. Атайин ўзгартирилган дастхат билан
бажарилган қўлёзмаларда аломатларнинг икки гуруҳи акс эттирилади -
стереотип ҳаракатларнинг бузилиши натижасида пайдо бўлган «ўзгарган»
ва ёзувчининг оддий дастхатига хос «ўзгармаган».

Қўлёзмада дастхатнинг ўзига хос аломатларининг мавжудлиги,

хатшунослик экспертизаси методикасининг асосий қоидаларига муво-
фиқ, атайин ўзгартирилган дастхат тадқиқотини ўтказишга имкон беради.
Шу билан бирга, бундай қўлёзмалар тадқиқоти, ўзгарган аломатларни
ўрганиш ва баҳолаш билан боғлиқ ўзига хосликларга эга. Эксперт, ўз
навбатида, дастхатнинг ўзгартирилиш фактини ва даражасини, ўзгармаган
турғун

аломатларни,

айрим

аломатлар

ўзгаришининг

бошқа

аломатларнинг ўзгаришига таъсир даражасини, дастхат аломатларининг
кўп вариантлигини аниқлаш билан боғлиқ саволлар ечимини топиши
лозим. Айтиб ўтиш лозимки, атайин ўзгар- тирилган дастхат билан
бажарилган қўлёзма учун табиий бўлмаган аломатларнинг кўп
вариантлиги хосдир.

Хат атайин ўзгартирилганда, ёзувчи дастхатнинг умумий ва муайян

хусусий аломатларини ўзгартиради. Шунингдек, баъзан ёзма нутқнинг
стилистик, лексик, грамматик аломатлари ҳам атайин ўзгар- тирилиши
мумкин. Дастхатни атайин ўзгартириш турлари қуйидаги- ча бўлади:

-

тез ёзувли ниқоблаш;

-

босма шрифтга тақлид қилиш;

-

ёзув қўлининг алмашиши (чап қўл ёзуви);

-

бошқа шахснинг дастхатига ўхшатиб ёзиш (иммитация).

Атайин тез ёзувли усулнинг бузилиши билан бажарилган қўлёз-

малар тадқиқоти. Тез ёзувли ўзгартириш йўли орқали қўлёзмани
бажариш, дастхат тузилишининг эркин, комплекс ўзгаришидир. Бунда
ўзгаришга ёзма нутқнинг шаклланганлик хусусиятини ва даража- сини акс
эттирувчи умумий аломатлар, шунингдек ҳаракатларнинг тузилишини
уларнинг траекторияси бўйича акс эттирувчи ва дастхат- нинг алоҳида
хусусий аломатлари дучор бўлади.

Ёзувчи дастхатнинг ишлов даражасини атайин ўзгартиришни мақсад

қилиб қўйган бўлса, унда унинг камайиши кузатилади. Даст- хатнинг


background image

132

ишлов даражасининг камайиши ўзаро боғлиқ бўлган хатнинг ёзиш
суръати ва ҳаракатларининг аниқ жойлашиши, мураккаблиги, ўлчами,
сийраклик даражаси ва бошқаларнинг ўзгаришига олиб келади. Дастхат
чиройли ёза олмайдиган шахсникига ўхшаб кам иш- ловли бўлиб қолади.
Ҳаракатларнинг аниқ жойлашишининг бузили- ши ҳарф элементларининг
чегарасида қабул қилинган йўналишдан четлашишда намоён бўлади (овал
ва ярим овал элементларда бурчак- симонлик, тўғри чизиқли
элементларнинг бурчаксимонлиги ва эгри чизиқлиги, ҳарфларнинг
бошланғич ва якуний қисмларини бажариш- даги ҳаракатларнинг
ноаниқлиги) ва бутун қўлёзма давомида ҳарф бирикмалари, сўз ва
ибораларни бажаришдаги ҳаракатларнинг но- аниқлиги (ҳарфларнинг
баландлиги ва кенглиги бўйича нотекислиги, қияланишининг турғун
эмаслиги, баландлик бўйича ҳаракатлар жойлашининг нотекислиги).

Қўлёзманинг алоҳида қисмларида ҳаракатнинг суръати нотекис

бўлиб қолади. Қўлёзманинг тез бажарилиши элементларнинг боши ва
якунларининг аста-секин қалинлашиши ва ингичкаланишида, ҳарф
тузилишларининг соддалашишида, боғланишнинг ошишида намоён
бўлади. Секин суръатда ёзилган хат, аксинча, ҳарф элементларининг бош
ва якунларининг ўтмаслиги билан тавсифланади. Ҳарфларнинг тузилиши
мактаб ёзувларига яқинлашади ёки мураккаблашган вариантлари пайдо
бўлади, боғланиши камаяди.

Ўзгартирилган дастхат билан бажарилган хатда матннинг бош-

ланғич қисмига нисбатан кейинги қисмлари тезроқ бажарилишини
эксперт ҳисобга олиши керак. Бундай аломат жуда ҳам аҳамиятли,
чунки ўзгартирилмаган дастхатда у учрамайди.

Дастхатнинг алоҳида хусусий аломатлари ўзгаришларга дучор

бўлади. Кўпроқ бузилишлар қуйидаги ҳарфларда кузатилади:

-

«б», «д», «ж», «м», «х» ҳарфларида;

-

«ж», «л», «м», «и» ҳарфларидаги элементларни боғлашдаги

ҳаракатларнинг шакли;

-

«б», «д», «р», «ц», «щ», «я» ҳарфларидаги элементларнинг

бошланғич қисмларини бажаришдаги ҳаракатларнинг шакли;

-

ҳарф ва уларнинг элементларини бажаришдаги боғланиш

турида (узлуксизлиги узлуклига ўзгаради).

Кўрсатилган дастхатнинг хусусий аломатларининг ўзгариши

асосан матнни бажаришдаги ҳаракатлар суръатининг секинлашиши,
яъни дастхат ишловининг камайиши билан боғлиқ.

Эксперт ёдида тутиши лозимки, агар қўлёзма ҳажми бўйича катта

бўлса, унинг алоҳида лавҳаларида, якуний қисмида ўзгартирил- маган
дастхатнинг умумий ва хусусий аломатлари сақланиб қолади.


background image

133

Толиққанлиги натижасида хат жараёнидаги кўриш назорати сусаяди ва
ёзувчи ўзинг автоматлашган ҳаракатларига, яъни одатий дастхати- га
қайтади.

Қўлёзмада бундай лавҳалар мавжуд бўлганда, эксперт унинг

бажарилиши ғайриодатийлиги тўғрисидаги, яъни ёзув жараёнида
ёзувчига қандайдир чалғитувчи омилларнинг таъсири борлиги тўғри-
сидаги саволни ҳал этишда эҳтиёт бўлиши лозим. Қўлёзмадаги бундай
лавҳаларни ҳар томонлама ва пухта тадқиқ этиш керак, чунки уларда
ижрочи дастхатининг ўзгармаган аломатлари мавжуд бўлиб, шу орқали
шахсни айнанлаштириш мумкин.

Ҳаракатларнинг йўналиши ва шаклининг ўзгариши орқали

дастхатнинг бузилиши кузатилади. Қўлёзмада эксперт бир пайтнинг ўзида
икки ва ундан кўпроқ ҳаракатларнинг турли хил шакли ва йўна-
лишларини кузатиши мумкин. Шундай қилиб, матнда ёйсимон - тўғри
чизиқли қаторида тўғриланган ва бир неча бор бурчакли ёки айланали, ёки
ҳаракатларнинг эгрисимон шаклларини, шунингдек чап айланали ва ўнг
айланали ҳаракатларнинг алмашишини учратиш мумкин.

Дастхат қияланишининг ўзгариши. Одатда ёзувчи кўникма ҳосил

қилган хат қияланишини тескари томонга, яъни вертикал ёки ўнгдан чапга
ўзгартиради. Ўзгартиришнинг бу усулида ҳарфларнинг элементлари ва
бирикмалари қияланишининг турғун эмаслиги куза- тилади, сатр чизиғи
зинасимон бўлиб қолади. Қияланиш ўнгдан чапга ўзгарганда,
ҳаракатларнинг бўйи ва эни бўйича чўзилганлиги ва боғланганлиги
камаяди.

Хусусий аломатлар, ҳаракатларнинг бошланиш, якунланиш ва

кесишиш нуқталарининг нисбий жойлашиши, ҳарф элементлари ва
ҳарфларнинг ўзаро боғланишларини бажаришдаги ҳаракатларнинг
шаклларидан ташқари ўзгариш аҳамиятсиз сақланиб қолади. Бу аломатлар
ёзувчи томонидан хат жараёнида онгли равишда назорат қилинади,
шунинг учун ўзгаришларга кўпроқ дучор бўлади.

Дастхат ҳарфларининг ўлчамларини ўзгартириш орқали бажа-

рилган ниқоблаш мустақил усул сифатида камдан-кам учрайди. Ҳарф-
ларнинг бўйи ўзгариши ҳаракатларни вертикал бўйича чўзилмаган-
лигининг ошишида ёки камайишида намоён бўлиши мумкин. Одатда
дастхатнинг сийраклик даражаси деган аломатга параллель ўтади, бу
эса бўйи ва эни бўйича чўзилганлигини ўзаро боғланган муносабат
билан тушунтирилади. Шундай қилиб, дастхатнинг ўлчами катталаш-
ганда сийраклик даражаси камаяди, ўлчами кичиклашганда ошади.

Дастхатнинг ўлчами ўзгарганда, хатнинг автоматлашиши

сақланиб қолади, хатнинг оддий аломатларида аҳамиятсиз ўзгаришлар


background image

134

кузати- лади, шунинг учун қўлёзма ижрочисини айнанлаштириш қийин
эмас.

Боғланишнинг ўзгариши унинг камайишида, яъни сўзларда

ҳарфларнинг узилиб бажарилишида намоён бўлади. Узилиб бажари- лиш
ҳарфларнинг уларнинг жойлашишида интерваллар билан алоҳида
бажарилиши, шу билан бирга, ҳарфларнинг боғланишини ўзида жам-
лайди. Дастхат боғланишининг ўзгариши айрим ҳолларда дастхат- нинг
ўлчами ва сийраклик даражасини оширади.

Хусусий аломатларнинг ўзгариши - дастхатнинг бузилиш усул-

ларидан бири. Ёзувчининг нуқтаи назарига кўра, кўзга яққол ташла-
надиган аломатлар, яъни у англаб олган аломатлар ўзгартирилади.

Ўзгаришга қуйидаги ҳарфлар дучор бўлади:

-

«в», «г», «е», «ж», «и», «м», «л», «п», «р», «т», «у», «ф», «ш»

ҳарфларидаги тўғри чизиқли, ёйсимон ва овал шаклли ҳаракатлар
эгрисимонга ўзгаради;

-

ҳаракатларнинг ёйсимонли шаклига эга бўлган «т», «п», «р»,

ҳарфларида иккитали бурчаклар пайдо бўлади;

-

«ж», «к», «л», «н», «р», «х» ҳарфларида ҳалқасимон ҳаракат-

ларнинг такрорланиши пайдо бўлади;

-

ҳарфларнинг оддий боғланиши мураккаблашганда ўзгаради;

-

ҳаракатларнинг узлуксиз боғланиш тури интервалига ўзгаради;

-

вертикал бўйича ҳаракатларнинг чўзилганлиги ошади.

Ёзувчи дастхатнинг у ёки бу хусусий аломатларини ўзгартириб,

уларнинг пайдо бўлиш механизмини билмайди. Шу боис ўзига хос
бўлган дастхат аломатининг мажмуини сақлаб қолади. Эксперт бир
қўлёзмадаги айрим ҳарфларда, баъзи аломатларнинг ўзгарган ва
ўзгармаган вариантлари учраб туришини ёдда тутиши лозим.

Агар қўлёзма тез ёзувли ниқоблаш орқали бажарилган бўлса, ёзма

нутқнинг аломатлари (стилистик, лексик, грамматик) ўзгариши
мумкинлигини эксперт ёдида тутиши керак ва уларнинг орасидаги
номувофиқлигини аниқлаши лозим.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Yugay, Lyudmila. "Biometric identification as an innovation in
criminalistics." Society and innovations, Special 07 (2022): 289.

2.

Югай, Л. Ю. "НЕГОСУДАРСТВЕННАЯ СУДЕБНО-ЭКСПЕРТНАЯ
ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ

В

РЕСПУБЛИКЕ

УЗБЕКИСТАН:

СТАНОВЛЕНИЕ И РАЗВИТИЕ." Актуальные проблемы борьбы с
преступлениями и иными правонарушениями 20-1 (2020): 74-76.

Библиографические ссылки

Yugay, Lyudmila. "Biometric identification as an innovation in criminalistics." Society and innovations, Special 07 (2022): 289.

Югай, Л. Ю. "НЕГОСУДАРСТВЕННАЯ СУДЕБНО-ЭКСПЕРТНАЯ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В РЕСПУБЛИКЕ УЗБЕКИСТАН: СТАНОВЛЕНИЕ И РАЗВИТИЕ." Актуальные проблемы борьбы с преступлениями и иными правонарушениями 20-1 (2020): 74-76.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов