Сохта салафийлар ва нурчилар - глобал ва минтақавий хавфсизликка таҳдид

CC BY f
153-157
1
0
Поделиться
Абдурахмонов, Ж. (2023). Сохта салафийлар ва нурчилар - глобал ва минтақавий хавфсизликка таҳдид. Сборник научных статей студентов Академии МВД, 1(1), 153–157. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/academy-ministry-internal/article/view/27079
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

XX асрнинг сўнгги ўн йиллигида мустақилликни қўлга киритган ва бозор иқтисодиётига асосланган демократик жамият қуриш билан боғлиқ чуқур ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни бошидан кечираётган Марказий Осиё давлатларида айрим норасмий исломий марказлар, жамғармалар ва халқаро диний экстремистик гуруҳларнинг ҳомийлиги ва яширин кўмаги ёрдамида ақидапараст шахслар томонидан турли диний-экстремистик гуруҳлар тузилганлиги яқин тарихимиздан кўпчиликка маълум. Мазкур гуруҳлар қаторида сохта салафийлик ва нурчилик каби диний экстремистик гуруҳлар ҳам киради.


background image

153

Ж. Б. Абдураҳмонов

Сохта салафийлар ва нурчилар - глобал ва минтақавий

хавфсизликка таҳдид

XX асрнинг сўнгги ўн йиллигида мустақилликни қўлга киритган

ва бозор иқтисодиётига асосланган демократик жамият қуриш билан
боғлиқ чуқур ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни бошидан
кечираётган Марказий Осиё давлатларида айрим норасмий исломий
марказлар, жамғармалар ва халқаро диний-экстремистик гуруҳлар-
нинг ҳомийлиги ва яширин кўмаги ёрдамида ақидапараст шахслар
томонидан турли диний-экстремистик гуруҳлар тузилганлиги яқин
тарихимиздан кўпчиликка маълум. Мазкур гуруҳлар қаторида сохта
салафийлик ва нурчилик каби диний-экстремистик гуруҳлар ҳам
киради.

Сохта салафийлик.

Бугунги кунда ўзларини «салафийлар»

(араб. «аждодлар»)

деб, аслида эса салафликка мутлақо номуносиб

бўлганлиги учун «сохта салафийлар» деб аталувчи ақидапарастлик
йўналишидаги мазкур оқим исломдаги аҳком ва фатволарни ҳар бир
замон тақозосига қараб эмас, балки ҳижрий сананинг дастлабки уч
асрига мувофиқ равишда жамиятга қайта жорий этишни тарғиб этади.
Турмуш тарзи ва эътиқодда «солиҳ аждодлари» («ас-салаф
ассолиҳун»)- га эргашишга тарғиб қилувчи, шаклланиши эса XIII-XIV
асрларга бориб тақалувчи сохта салафийлик оқими араб ва ислом
мамлакат- ларида кенг тарқалган бўлиб, бугун Марказий Осиё
минтақасига ҳам кириб келмоқда.

Исломда «салаф» деганда, ҳадисларга кўра, Пайғамбаримиз

(с.а.в.) замонида ҳамда ундан кейинги икки даврда яшаган мусулмон-
лар тушунилади. Шунга кўра, ислом уламолари саҳобий, тобеин ва
табаа тобеин, яъни илк мусулмонларни «салафи солиҳ», яъни «солиҳ
аждодлари» деб ҳисоблашда якдилдирлар. Улардан кейинги даврда
яшаган мусулмонларга нисбатан «салаф» ёки «салафий»лар тушун-
чаларини ишлатиш мумкин эмас

60

.

Сохта салафийликнинг назарий асослари ва диний-сиёсий ғоя-

лари суриялик Тақиюддин ибн Таймия (1263-1328) томонидан шакл-
лантирилган. Ибн Таймия гўёки, асрлар давомида исломга турли
бидъатлар кириб қолганини иддао қилиб, жамият ва мусулмонлар-
нинг кундалик турмуш тарзи унинг талқинидаги Қуръон ва суннага

60

ТулеповА.

Ислом ва ақидапараст оқимлар. - Т., 2013. - Б. 203.


background image

154

асосланган ҳолда қатъий тартибга солиниши зарурлиги ҳақидаги ғояни
илгари сурди. Унинг «давлатни шариат асосида бошқармаётган
ҳукмдорга жиҳод эълон қилиш мумкин»лиги ҳақидаги қарашлари, бу
борада эълон қилган «фатво»лари ислом ғоялари билан ниқобланган
радикал сиёсий ғояларнинг шаклланишига замин яратди

61

.

Сохта салафийлар қуйидаги нотўғри қарашларни илгари

сурадилар:

-

Қуръон оятлари ва ҳадисларни сўзма-сўз (юзаки) тушуниб, кўр-

кўрона амал қилиш орқали бошқа манбаларни ботилга чиқарадилар;

-

«жиҳод»ни исломнинг олтинчи аркони деб ҳисоблайдилар;

-

ўз фикр ва ғояларига мухолифларни «такфир» (куфрда айб-

лаш) айблаб, мусулмонларни «ҳижрат» (ватанни тарк этиш) қилишга
кенг миқёсда даъват этадилар;

-

фиқҳий мазҳабларни инкор қилиб, мазҳабсизликни тарғиб

қиладилар;

-

тасаввуф, урф-одат ва миллий қадриятларни шариатга хилоф

деб ҳисоблайдилар;

-

ғайридинларга ўта тоқатсиз муносабатда бўлиб, диний бағри-

кенгликни ёқламайдилар;

-

ҳар қандай янгиликни «бидъат» ҳисоблаб, уни рад этадилар.

Айрим ўта радикал салафий гуруҳлар томонидан мусулмон

мамлакатларидаги ҳукумат, давлат ҳокимияти органлари ходимлари
шунингдек, салафийликка эргашмаган, яъни амалдаги ҳукуматга
қарши исён қилмаган оддий мусулмон фуқаролар, гўёки ислом динида
туғилган ва кейин диндан чиққан (муртад) тоифа ва уларнинг «қони
ҳалол» деб эълон қилинган

62

.

Сўнгги йилларда араб мамлакатлари, хусусан, Миср Араб

Республикаси, Сурия, Яманда ҳокимиятни эгаллашга қаратилган
тартибсизликлар ортида бошқа радикал оқимлар қатори сохта
салафийлик гуруҳлари тургани кузатилади.

Бугунги кунда Марказий Осиёда салафий жамоаларининг фаол-

лиги кўпроқ Фарғона водийси, Ғарбий Қозоғистон ва Тожикистон-
нинг Тоғли Бадахшан автоном вилояти ҳудудларида кузатилмоқда.
Ўзбекистонга сохта салафийлар ғояларининг 2004 - 2005 йилларда
кириб келиши кузатилган.

61

Ўша манба. - Б. 204.

62

Ҳасанбоев Ў.

Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари: диний ташкилотлар,

оқимлар, мафкуравий курашнинг долзарб йўналишлари. - Т., 2014. - Б. 181.


background image

155

Юртимизда фаолият юритаётган сохта салафийлар оқими

қуйидаги омилларга эътибор қаратмоқдалар:

-

ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари назарига тушиб қолмас-

лик учун ўзларини «беозор» ва «итоаткор» кўрсатиш ва раҳбар
тузилмаларидан буйруқ бўлгунга қадар ўзларининг сиёсий мақсад-
ларини ошкор этмасликка ҳаракат қилиш;

-

«ақиқа», «эҳсон» каби маросимлар баҳонасида диний йиғи-

лишлар ташкил этиш;

-

«виртуал» жамоалар тузган ҳолда, даъват ва таълим бериш

фаолиятини Интернет тармоғида ташкил этиш;

-

бошқа мутаассиб оқимларга мойиллиги бўлган шахсларни

жамоа таркибига жалб этиш;

-

меҳнат мигрантлари, шунингдек араб мамлакатлари айниқса,

Мисрдаги диний таълим муассасаларида ўқиб келганларни оқим
фаолиятига жалб қилишга урғу бериш

63

.

Хулоса қилиб айтганда, сохта салафийлик жамиятдаги эътиқо-

дий бирлик, барқарорлик ва тараққиёт учун реал таҳдидга айланган.
Айниқса, улар томонидан тарғиб қилинаётган мазҳабсизлик ғояси
асрлар давомида шаклланган диний анъаналарни издан чиқариб, бир
юрт мусулмонлари ўртасида парокандаликни юзага келтирмоқда.

Нурчилар диний-сиёсий ҳаракати Туркияда биринчи жаҳон уру-

шидан кейин, Усмонийлар халифалиги ағдарилгач, ҳокимият тепаси-
га келган Мустафо Камол Отатуркнинг секуляризм принципига
асосланган дунёвий давлат тузумидан норози куч сифатида вужудга
келган. Унинг асосчиси Бадиуззамон Саид Нурсий (1873 - 1960)
«Туркия Конституциясига таҳдиди ва шариатга асосланган давлат
тузишни уюштиришда» айбланиб, бир неча бор судланган ва умри-
нинг 23 йилини қамоқда ўтказган.

Ҳаракатнинг таълимотини ўзига Бадиуззамон

(араб. «замона-

нинг зўри», «беназир»)

лақабини олган Саид Нурсийнинг «Рисолаи

Нур» умумий номи билан тўпланган асарлари, Қуръоннинг баъзи
оятларига бағишланган тафсирлари, ҳаракатнинг иккинчи асосий
етакчиси Муҳаммад Фатхулла Гуленнинг китоблари ташкил этади

64

.

Замонавий нурчиликнинг энг таъсирли вакили Фатхулла Гулен-

дир. Унинг қаламига мансуб 24 китоб ва 130 дан зиёд турли видеокас-
сеталарда «Туркия миллий мафкурасини туркийлаштириш», бошқача

63

Ўша манба. - Б. 182.

64

ўша манба. - Б. 186.


background image

156

айтганда, Туркия етакчилигидаги «халифалик»ни қайта барпо этиш,
диний ва ирқий келиб чиқишидан қатъи назар, дунё халқларига ислом
ғояларини тарқатиш, ягона диний бирликни яратиш ғоялари илгари
сурилмоқда.

Ф. Гуленнинг «биз болалар ва ўсмирларда исломий дунёқараш-

ни шакллантиришимиз лозим. Ғояларимизни тарқатиш ва ҳокимият-
ни эгаллаб бориш орқали ўз мақсадларимизга жиҳодсиз эришамиз.
...Сиз тизим ичидаги артерияларда шундай яширин ҳаракат қилиб
боришингиз лозимки, ҳокимиятнинг барча марказларига кириб боргу-
нингизга қадар сизларни ҳеч ким пайқамасин»

65

деган даъватлари

нурчиликнинг асл мақсади ва қиёфасини яққол кўрсатади.

Ҳаракатнинг асл мақсадлари ошкор бўлгач, 1999 йил унинг

фаолияти мамлакатимизда тақиқланиб, Ўзбекистондаги турк лицей-
лари ёпилди. Шунингдек, ҳаракат аъзоларининг мамлакатдаги
иккинчи ғайриқонуний уринишлари сифатида ташкил этилган ўқув
марказ- лари, чоп этилган газета ва журналлар ҳамда телекўрсатувлар
аниқла- ниб, уларнинг фаолияти ҳам тугатилди.

Мутахассисларнинг қайд этишларича, 2000 йилларнинг иккинчи

ярмидан «Нурчилар» ташкилоти томонидан аввал турк лицейларида
ўқиш давомида эътиборга тушган собиқ ўқувчилар билан алоқаларни
тиклаш, улар орқали ҳозир иқтидорли ёшлар ичида тарғибот ишлари-
ни йўлга қўйиш, нашрлар ташкил этиш, тадбиркорлар сифатида
республикага кириб келиш ҳамда фирма ва сотиб олинган уй ва
хонадонларда яширин диний ўқишлар ташкил этишга қаратилган
қонунга зид ҳаракатлар содир этилиши кузатилмоқда

66

.

Мамлакатимизда «Нурчилар» ташкилотининг аксарият етакчи ва

фаоллари фаолияти фош этилиб, тегишли ҳуқуқий чоралар кўрил-
ганлиги бу масалада ички ишлар органлари ходимларининг хотир-
жамликка берилмаслигини, аксинча, ҳушёрликни тинимсиз ошириб
боришларини тақозо этади. Ҳаракат ва унинг раҳбари Ф.Гуленнинг
фаолияти Туркиянинг ўзида ва ундан ташқаридаги барқарорликка хавф
туғдирувчи ҳаракат эканлигини яқин тарих ҳам исботлади.
«Нурчилар» иштирокида 2016 йилининг июлида Анқара ва бошқа
шаҳарларда содир этилган муваффақиятсиз ҳарбий тўнтариш ҳам
мазкур ақидапараст ташкилот, унинг ғоялари тарқалишига кескин
тўсиқ қўйиш, зарур профилактик чора-тадбирларни мунтазам суратда

65

Ўша манба. - Б. 189-190.

66

Ўша манба. - Б. 192.

*

ИИВ Академияси 1-ўқув курси тингловчиси.


background image

157

олиб боришни кун тартибига қўймоқда. Туркияда мазкур ҳарбий
тўнтаришга уринишдан сўнг 120 мингга яқин давлат хизматчиси
ишдан четлатилган.

Хулоса қилиб айтганда, минтақамизда фаолияти кузатилган сохта

салафийлик ва нурчилик каби диний-экстремистик гуруҳлар эътиқод
қиладиган диний тушунчаларнинг аксарияти ислом таълимо- тига
мутлақо зид. Шу сабабли диний-экстремистик оқим ва норасмий диний
жамоа етакчиларининг сохта ғоявий-ақидавий иддаоларни фош этиш,
мутаассиблик, зулм ва зўравонлик ислом дини ва халқимиз табиатига
бутунлай ёт эканини кенг халқ оммаси, ички ишлар орган- лари шахсий
таркибига тушунтиришда ҳам дунёвий, ҳам шаръий далилларга
таяниш муҳим аҳамиятга эга. Анъанавий ва чин мусул- монлар ҳеч
қачон зулм, террорчилик каби бузғунчи ишларга қўл ур- маган.
Аксинча, эзгу ишлари билан одамларни ҳам яхшилик қилишга
чақирганлар. Бузғунчи ғоя ва адашган оқимлар домига тушиб қолмас-
лик учун ҳар бир инсон, энг аввало, ўз ақидасини тўғрилаши, бу бора-
даги илмини ошириши лозим.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Югай, Людмила. "Технологии распознавания лиц в обеспечении
общественной безопасности: зарубежный опыт и перспективы
развития." Общество и инновации 3.1/S (2022): 278-287.

2.

Югай, Л. Ю. "Биометрическая идентификация личности по
изображению лица человека: опыт Республики Узбекистан." (2023).

Библиографические ссылки

Югай, Людмила. "Технологии распознавания лиц в обеспечении общественной безопасности: зарубежный опыт и перспективы развития." Общество и инновации 3.1/S (2022): 278-287.

Югай, Л. Ю. "Биометрическая идентификация личности по изображению лица человека: опыт Республики Узбекистан." (2023).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов