Амир Темур – патриотический деятель

CC BY f
158-161
1
0
Поделиться
Отакулова, Ш. (2023). Амир Темур – патриотический деятель. Сборник научных статей студентов Академии МВД, 1(1), 158–161. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/academy-ministry-internal/article/view/27082
Ш Отакулова, Академия МВД республики Узбекистан
Студент 1-го курса повышения квалификации Академии МВД.
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Амир Темур ва Темурийлар даврида мамлакатни фалокат ёқасига келтириб қўйган сиёсий тарқоқлик ва мўғуллар истибдодига барҳам берилди, диёримизда марказлашган мустақил давлат ташкил этилиб, у салтанат даражасига кўтарилди. Мамлакат иқтисоди юксалиб, турли халқлар ўртасидаги ўзаро алоқалар қайта тикланди. Марказий Осиёнинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни ва нуфузи ортди.


background image

158

Ш. Б. Отақулова

*

Амир Темур - ватанпарвар сиймо

Амир Темур ва Темурийлар даврида мамлакатни фалокат ёқасига

келтириб қўйган сиёсий тарқоқлик ва мўғуллар истибдодига барҳам
берилди, диёримизда марказлашган мустақил давлат ташкил этилиб, у
салтанат даражасига кўтарилди. Мамлакат иқтисоди юксалиб, турли
халқлар ўртасидаги ўзаро алоқалар қайта тикланди. Марказий
Осиёнинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни ва нуфузи ортди.

Амир Темурнинг ўзбек давлатчилиги тарихидаги хизматларига

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов юксак баҳо берган: «...кимки
ўзбек номини, ўзбек миллатининг куч-қудратини, адолат-
парварлигини, чексиз имкониятларини, унинг умумбашарият ривожи-
га қўшган ҳиссасини, шу асосда келажакка ишончини англамоқчи
бўлса, Амир Темур сиймосини эслаши керак»

67

.

Амир Темур ҳаёти давомида ҳар қанча қийинчиликларга дуч

келса-да, Ватанга хизмат қилиш, унинг келажаги учун қайғуриш ва
ўзини бутун борлиғини бахшида этишга ҳаракат қилган. Буни биз
«Темур тузуклари»да қайд этилган жуда кўп мисоллар орқали
исботлашимиз мумкин. Масалан, Мўғулистон (Чиғатой улусининг
шарқий қисми) ҳукмдори Туғлуқ Темур Мовароуннаҳрга катта қўшин
билан бостириб келганда, маҳаллий ҳукмдорлар ўз эл-улуси билан
Мовароуннаҳрни ташлаб Хуросонга қочган. Амир Темур қудратли
душманга қарши очиқ кураш олиб бориш имконияти йўқ эканлигини
билган холда, ўз юртида қолиб, ғанимни Ватанига етказадиган
зарарини камайтиришни режалаштирган. Шу боис у босқинчилар
билан вақтинчалик муроса қилишга қарор қилади. «...Туғлуқ Темур-
хонни бориб кўришдан илгари бу очкўз амирларни мол-дунё билан
маҳлиё этиб, Мовароуннаҳр вилоятини (улусини) қатлу ғиротдан
қутқариб қолишга қарор қилдим»

68

.

Мовароуннаҳрда мўғуллар истибдоди ўрнатилганидан кейин

мўғул зодагонларининг маҳаллий аҳолига зулми кучайди. Ана шун-
дай бир пайтда Амир Темур кураш тактикасини ўзгартирди. Юртни
фалокатдан сақлаб қолиш учун очиқ кураш бошлади. «Мовароун-
наҳрда мўғулларнинг жабру зулми ортиб кетди», «Илёсхўжа давлат ва
сиёсат ишларида лаёқатсиз бўлгани туфайли уларнинг зулму сита-

67

Каримов И. А.

Соҳибқирон камолга етган юрт. Т. 5. - Т., 1997. - Б. 177.

68

Темур тузуклари. - Т., 2014. - Б. 19.


background image

159

мига барҳам беришга ожиз эди. Мен бўлсам, ўз салобату ҳайбатим
билан мўғуллар устидан ғалаба қозондим ва мазлумларни золимлар
жабридан халос этдим»

69

.

Амир Темур бу курашда айрим маҳаллий ҳукмдорларнинг Ватан

озодлиги учун курашиш эмас, балки тор гуруҳий манфаатни ўйлаб
душманга бўйсуниши ва ҳатто унга содиқлигини кўрсатиш учун
озодлик ҳаракати иштирокчиларига қарши курашишини қоралади.
Мен «...мўғуллар устига лашкар тортишга қарор қилдим ва мазлумлар
ҳақини золимлардан олиб бермоқчи бўлдим. Лекин бир неча разил
кишилар бу ишни фош қилиб қўйдилар»

70

.

Амир Темур мўғуллар ҳукмронлиги даврида асосий эътиборни

душманга қарши курашга қаратди. Босқинчиларга бўйсунган (хоин-
лик йўлини танлаган) маҳаллий ҳукмдорларни жазолашга ҳаракат
қилмади. Шу боис, кўпчилик амирлар Амир Темур оғир аҳволга тушиб
қолганда ёки танлаш фурсати келганда унинг томонига ўтди- лар.
Масалан, Амир Темур Бадахшонга келганида маҳаллий амирларуни
қўллаб-қувватладилар. «Таликонга келганимда (Афғонистоннинг
пойтахти) Бадахшон шоҳлари хабардор бўлгач, тинч йўл тутиб, менга
мулозим бўлишни ихтиёр қилдилар»

71

.

Амир Темур мўғул босқинчиларини мамлакатдан ҳайдаб

юборганидан кейин марказлашган давлат тузишда унга бўйсунмаган
амирларни куч билан янчиб ташлашга ҳаракат қилмади. Зеро, ўзаро
низолардан юрт ва оддий фуқаро кўп зарар кўришини Амир Темур
яхши билган. «Ўзларини давлат шериги билиб, менга бўйсунишни
истамаган амирларни турли тадбирлар ишлатиб, ўзимга итоат эттириш
учун турли йўллар қидирдим»

72

.

Мамлакатни босқинчилардан озод қилиб, давлат суверенитети

қайта тикланганидан кейин биринчи навбатда ҳал этиш лозим бўлган
масала иқтисодиётни қайта тиклаш ва аҳоли турмуш даражасини
яхшилаш эканлигини Амир Темур яхши тушунган. Юрт ободлиги учун
тинимсиз меҳнат қилиш ҳар бир ватанпарвар кишининг муқаддас
бурчи деб билди. «Хароб бўлиб ётган ерлар эгасиз бўлса, холиса
тарафидан обод қилинсин. Агар эгаси бўлса-ю, (лекин) обод қилишга
қурби етмаса, унга турли асбоблар ва керакли нарсалар берсинлар,

69

Темур тузуклари. - Б. 21.

70

Ўша манба. - Б. 23.

71

Ўша манба. - Б. 37.

72

Ўша манба. - Б. 44.

шимолидаги қадимий шаҳар. Ўтмишда Тохаристон давлатининг


background image

160

токи ўз ерини обод қилиб олсин».

73

Марказлашган давлат тузганидан кейин Амир Темур қўшни

давлатларнинг юртга талончилик юришларини тўхтатиш ва улар

билан яхши қўшничилик алоқаларини қайта тиклашга ҳаракат қилди.
ларини бартараф этиш мақсадида ҳукмрон сулола вакилларининг
ҳокимият учун курашига аралашиб Тўхтамишхонни тахтни эгалла-
шига ёрдам берди

74

.

Амир Темур мамлакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида

тўхтовсиз юришлар ташкил этди. Бу юришларнинг асосий мақсади
буюк салтанат тузиш ҳамда халқлар устидан ҳукмронлик қилишдан
иборат бўлмаган. Масалан, тадқиқотчилар Амир Темурнинг
Ҳиндистон- га юришини босқинчилик ва бойлик орттириш мақсадида
ташкил этилган деб баҳолайдилар. Лекин «Темур тузуклари»да
Ҳиндистон Турон подшосининг ҳукмидаги ҳудуд деб қаралганлиги
маълум бўлади. «Амирзода Шоҳруҳ сўзни бундай давом эттирди:
«Мен турк қонунларида ўқиган эдимки, жаҳонда бешта шон-шавкатли
подшоҳ бордир». Шулардан «Эрону Турон подшосини - шаҳаншоҳ
дейдилар. Шаҳаншоҳ ҳукми ҳамиша Ҳиндистон мамлакатларида (ҳам)
жорий этиларди»

75

.

Салтанат таркибига киритилган ҳудудлар (Мовароуннаҳрдан

ташқари) майда улусларга бўлинган ҳолда идора қилинган.

76

Мова-

роуннаҳр мамлакат маркази сифатида сақлаб қолинди. Юрт кўп сон-
ли қариндошларга мулк (улфа) сифатида тақсимланмади. У Мова-
роуннаҳрни Шарқнинг йирик марказига айлантиришга ҳаракат қилди.
Салтанат таркибига киритилган ҳудудлардан Мовароуннаҳрга олим-
лар, ҳунармандлар кўчириб келтирилиб, бу ерда ишлаб чиқариш, фан,
санъат ва адабиёт ривожланиши учун қулай шарт-шароит яратилди.
Кўлами жиҳатидан беқиёс бўлган бунёдкорлик ишлари олиб борилди.

Хулоса қилиб айтганда, Амир Темур ватанпарвар сиймо сифа-

тида ҳаётини Мовароуннаҳрнинг гуллаб яшнаши ва уни дунёнинг
маданий марказларидан бирига айлантиришга бахшида этди. У асос
солган қудратли давлат инсоният тарихи ривожига ижобий таъсир
кўрсатди. Жаҳон халқлари Марказий Осиё маданияти билан танишиш
имкониятига эга бўлди.

73

Ўша манба. - Б. 143-146.

74

Ўша манба. - Б. 55-56.

75

Ўша манба. - Б. 62.

*

ИИВ Академияси 1-ўқув курси тингловчиси.

Масалан, Оқ Ўрда давлатининг Мовароуннаҳрга талончилик юриш


background image

161

Адабиётлар рўйхати:

1.

Людмила, Ю. Г. А. Й., and Хагани ГАДЖИЕВ. "Использование
цифровой экспертизы при доказывании факта распространения
ложной информации в интернете." Юрист Ахборотномаси 2.1
(2021): 208-218.

2.

Югай, Людмила. "Совершенствование института адвокатуры в
контексте конституционных реформ." Общество и инновации 4.8/S
(2023): 1-9.

Библиографические ссылки

Людмила, Ю. Г. А. Й., and Хагани ГАДЖИЕВ. "Использование цифровой экспертизы при доказывании факта распространения ложной информации в интернете." Юрист Ахборотномаси 2.1 (2021): 208-218.

Югай, Людмила. "Совершенствование института адвокатуры в контексте конституционных реформ." Общество и инновации 4.8/S (2023): 1-9.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов