Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.aept.123514

Ключевые слова:

платежеспособность ликвидность финансовое положение бухгалтерская информация текущие активы текущие обязательства

Аннотация

В статье рассматривается вопрос определения активов по ликвидности и разделения обязательств на составляющие по срокам погашения при оценке финансового состояния субъектов хозяйствования, в том числе их платежеспособности, при этом особое внимание уделяется важности структурирования данных при использовании учетной информации.  Он основан на том, что наличие большого объема текущих обязательств, которые трудно конвертировать в денежные средства, и большого объема текущих обязательств, которые необходимо быстро погасить, может привести к неверным выводам даже при высоком коэффициенте текущей платежеспособности.


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

253


ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТИГА БАҲО БЕРИШДА

БУХГАЛТЕРИЯ АХБОРОТИНИ МИҚДОР ВА СИФАТ ЖИҲАТДАН ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ

Рахматова Шахноза

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID: 0009-0002-7378-8575

shaxnozrahmatova1991@gmail.com

и.ф.д., проф

.

Ҳотамов Комил

International School of Financial Technology and Science

ORCID: 0009-0003-2486-5770

komil-inson@inbox.ru

Аннотация.

Ушбу мақолада хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳолати,

жумладан, уларнинг тўловга қобилиятли эканлигини баҳолашда активларни

ликвидлилиги бўйича аниқлаб олиш ҳамда мажбуриятларни тўлов муддати бўйича

таркибларга ажратиш масаласи ўрганилган бўлиб, бунда бухгалтерия ахборотидан
фойдаланишда маълумотларни таркиблаш муҳим эканлигига алоҳида эътибор

қаратилган. Активларни таркибида пулга айланиши бир мунча қийин бўлган, жорий

мажбуриятларни таркибида эса, тезда тўланиши керак бўлган жорий қарздорликнинг

кўп бўлиши жорий тўлов қобилияти коэффициенти юқори чиққанда ҳам нотўғри хулоса
шакллантиришга олиб келиши мумкинлиги асосланган.

Калит сўзлар:

тўловга қобилиятлилик, ликвидлилик, молиявий ҳолат,

бухгалтерия ахбороти, жорий актив, жорий мажбурият.

КОЛИЧЕСТВЕННЫЙ И КАЧЕСТВЕННЫЙ АНАЛИЗ УЧЕТНОЙ ИНФОРМАЦИИ ПРИ

ОЦЕНКЕ ФИНАНСОВОГО СОСТОЯНИЯ ХОЗЯЙСТВУЮЩИХ СУБЪЕКТОВ

Рахматова Шахноза

Ташкентский государственный экономический университет

д.э.н., проф

.

Хотамов Комил

International School of Financial Technology and Science

Аннотация.

В статье рассматривается вопрос определения активов по

ликвидности и разделения обязательств на составляющие по срокам погашения при

оценке финансового состояния субъектов хозяйствования, в том числе их

платежеспособности,

при

этом

особое

внимание

уделяется

важности

структурирования данных при использовании учетной информации.

Он основан на том,

что наличие большого объема текущих обязательств, которые трудно конвертировать

в денежные средства, и большого объема текущих обязательств, которые необходимо

быстро погасить, может привести к неверным выводам даже при высоком

коэффициенте текущей платежеспособности

.

Ключевые слова:

платежеспособность, ликвидность, финансовое положение,

бухгалтерская информация, текущие активы, текущие обязательства.

UOʻK:

657.631.6

253-261


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

254

QUANTITATIVE AND QUALITATIVE ANALYSIS OF FINANCIAL STATEMENTS OF

BUSINESS ENTITIES

Rakhmatova Shakhnoza

Tashkent State University of Economics

DSc, prof.

Khotamov Komil

International School of Financial Technology and Science

Abstract.

This article examines the issue of determining assets by liquidity and dividing

liabilities into components by maturity when assessing the financial condition of business entities,

including their solvency, with particular attention paid to the importance of data structuring

when using accounting information. It is based on the fact that the presence of a large amount of

current liabilities, which are difficult to convert into cash, and a large amount of current liabilities,
which must be paid quickly, can lead to incorrect conclusions even when the current solvency ratio

is high.

Keywords:

solvency, liquidity, financial condition, accounting information, current assets,

current liabilities.

Кириш.

Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳолати, жумладан, уларнинг тўловга

қобилиятли эканлигини баҳолашда биринчи навбатда активларни ликвидлилиги

бўйича аниқлаб олиш ҳамда мажбуриятларни тўлов муддати бўйича таркибларга
ажратиш энг асосий ишлардан ҳисобланади. Чунки, фақатгина жорий активларни

жорий мажбуриятларга бўлиш орқали субъектни тўловга қобилиятлилигига баҳо бериб

бўлмайди. Активларни таркибида пулга айланиши бир мунча қийин бўлган, жорий

мажбуриятларни таркибида эса, тезда тўланиши керак бўлган жорий қарздорликнинг
кўп бўлиши жорий тўлов қобилияти коэффициенти юқори чиққанда ҳам нотўғри хулоса

шакллантиришга олиб келиши мумкин. Шу боис, актив ва мажбуриятларни тўлов

муддатлари бўйича ажратиб олиш ва корхона молиявий ҳолатига баҳо бериш мақсадга

мувофиқ.

Адабиётлар шарҳи.

Тўлов қобилияти, ликвидлилик тушунчалари, бир қанча илмий ишларда ўрганиб

чиқилган. Жумладан, Удока ва Анйинганинг

(2012)

фикрига кўра, банклар қачон

ликвидликка эга бўлади, қачонки, алмаштириладиган актив зарурат туғилганда

капитални йўқотмасдан дарҳол ўтказилса, активларнинг табиатидан қатъи назар,

маблағлар зарур бўлганда, қониқарли нархларда нақд пулга бошқаларга осонлик билан
ўтказилиши мумкин бўлса.

Қарз берувчилар ликвидлилиги бўйича фикр Эммануэл

(1997)

томонижан ҳам

келтирилган бўлиб, тижорат банки хўжалик юритувчи ташкилотларга фақат қисқа

муддатли самарали кредитларни бериши керак. Товарларни ишлаб чиқариш, сақлаш,

ташиш ва тарқатишнинг кетма

-

кет босқичлари орқали ишлаб чиқариш ва эволюцияни

молиялаштириш учун мўлжалланган кредитлар ўз

-

ўзидан тугатиладиган кредитлар

ҳисобланади. Бу назария, шунингдек, тижорат банклари қисқа муддатли самарали

кредитлар берганда, марказий банк банкларга бундай қисқа

муддатли кредитларни

гаровга қўйиши кераклиги таъкидланади. Ушбу тамойил ҳар бир банк учун тегишли

ликвидлик даражасини ва бутун иқтисодиёт учун мос келадиган пул массасини
таъминлайди.

Ушбу тадқиқотчилар хулосаларидан кўришимиз мумкинки, сўз тижорат банклари

ликвидлилиги хусусида борган. Яъни, тижорат банклари жорий қарзларини қоплаш


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

255

учун доимий маблағга эга бўлишлари, жорий қарздорликни талаб қилинган пайтда,
муддати келганда муаммосиз тўлаш қобилиятига, имкониятига эга бўлишлари лозим.

Шу билан бирга бир қатор муаллифлар тўлов қобилиятини корхонанинг

даромадлигиги билан боғлашга ҳаракат қилишган. Жумладан, Канаан ва Сауд

(2018)

фикрича, даромадлилик компаниялар ҳаётийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш учун
эришмоқчи бўлган асосий мақсад бўлиб, компанияларнинг рентабеллигини ошириш

уларнинг маблағ манбаларини оптимал бошқариш қобилиятига боғлиқ.

Даҳиятда

(2016)

келтирилишича, компаниялар орзу қилган кўрсаткичларга

эришиш учун улар мақбул ликвидлик даражасини сақлаб қолишлари ва ички ва ташқи
молиялаштириш манбалари ўртасидаги мувозанатга эришишлари керак. Шу билан

бирга ўз бизнесини муаммосиз ишлашини таъминлаш,

узлуксизлик учун даромад

келтирувчи лойиҳаларга пул маблағларини қайта инвестиция қилиш ва рақобатбардош

позицияни таъминлаш учун ишлаши кераклиги, корхона доимий тўлов лаёқатини
сақлаб қолиш учун улар пул маблағини йўқотмасликка, айнан даромадли соҳа ва

йўналишларга пул тикиш лозимлигига урғу қаратадилар.

Юсофф

(2017)

фикрича,

ликвидлилик

компаниялар

фаолиятининг

узлуксизлигини таъминловчи муҳим элементлардан бири ҳисобланади, чунки етарлича
ликвидликка эга бўлмаган компаниялар ўз етказиб берувчилари олдидаги қисқа

муддатли мажбуриятларини тўлай олмаслиги, хизматлар ва товарларни ўз вақтида

тақдим эта олмаслиги, бу уларнинг обрўсига таъсир қилиши мумкин ва компания

активларини оптимал бошқаришда самарали фаолият олиб бормаслиги банкротликка

олиб келади.

Мазкур муаллиф фикрига қарайдиган бўлсак, у ҳам айнан даромадлилик ва

ликвидлиликни бир

-

бирига яқин тушунча сифатида қараб, ликвидлиликни

йўқотмаслик, жорий қарздорликни тўлаш учун ҳаракат қилиш лозимлигини келтириб

ўтган.

Соэненнинг

(1993)

фикрини кўрадиган бўлсак, жорий активлар ва жорий

мажбуриятларга урғу берилганини кўришимиз мумкин, яъни бу ерда айнан жорий

активлар нақд пулга яқин ва тез пулга айланувчи элемент сифатида қаралган бўлиб,

унинг мавжуд бўлиши жорий мажбуриятларни қоплашга етарли даражада бўлиши
билан ифодаланади.

Абрютина

(2000)

эса, замонавий иқтисодий шароитда корхонанинг мавжудлиги ва

фаолияти учун унинг ликвидлигини узоқ муддатли ва қисқа муддатли (тўлов

қобилияти) сақлаб туриш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугунги кунда
ликвидликни таъминлаш корхона мавжудлигининг энг муҳим шарти ва унинг

ривожланишга қодирлиги ва бошқарув услубини тавсифловчи асосий мезонга айланиб

бормоқда дея эътироф этади.

Ушбу муаллифнинг фикрларини юқоридаги фикрлардан тўлиқроқ эканлигини бир

жиҳати борки, корхона ўзининг молиявий ҳолатини бошқариш стратегиясида албатта
фақат жорий тўлов қобилиятига эришиш билан чекланиб қолмаслиги лозим. Айни

вақтда узоқ муддатли тўлов қобилиятини ҳам доимий ҳисоб

-

китобини қилиб, шунга

яраша хулоса қилиши ва тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиши мақсадга

мувофиқ.

Сўнгги йилларда мазкур масалада илмий изланиш олиб борган маҳаллий

олимларимиздан Мавланов

(2019)

жopий aктивлap тapкибидaги биp қaтop aктив

туpлapи кpедит тўлoви учун мaблaғ бўлa oлмaслигини тaъкидлaйди вa дебитopлик

қapзлapи тapкибидaн муддaти ўтгaн дебитopлик қapзлapи (211

-

сaтp), xoдимлapгa

беpилгaн бўнaклap (250

-

сaтp), бюджетгa сoлиқлap вa йиғимлap

бўйичa бўнaк тўлoвлapи

(270-

сaтp), мaқсaдли дaвлaт жaмғapмaлapи вa суғуpтaлap бўйичa бўнaк тўлoвлapи (280

-

сaтp), тaъсисчилapнинг устaв кaпитaлигa улушлapи бўйичa қapзлapи (290

-

сaтp)


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

256

кaбилapни кpедитгa тўлoв лaёқaтини ҳисoблaшдa айириб тaшлaшни лозим деб
ҳисоблайди.

Мазкур муалллиф фикрлари ташқаридан қараганда, яъни тижopaт бaнклари

нуқтаи назаридан таҳлил қилинганда тўғри ҳисоблаш мумкин. Яъни, Мaвлaнoв

тoмoнидaн айририб тaшлaниши тaвсия қилинaётгaн кўpсaткичлap, бaлaнс мoддaлapи,
aслидa, кopxoнa учун дебитopлик қapзи сифaтидa ҳисoбгa oлиниб, тижopaт бaнклapи

мазкур дебитopлик қapзлapигa ўз қapзлapини ундиpиш мaқсaдидa ҳаракатни амалга

ошира олмайди. Муaллифнинг тaклифлapи бaнк тoмoнидaн қapaлгaндa aҳaмиятли

ҳисoблaнaди. Бироқ, хўжалик юритувчи субъект учун бу дебиторлик қарзи бирор иш ва
хизматни бажарилиши ҳисобига сўндирилиши ҳам инобатга олиш лозим.

Яна бир маҳаллий тадқиқотчи Турдиева

(2019)

тижорат банклари нуқтаи

назаридан кредит қобилияти тушунчасига “Кредит қобилияти –

корхонанинг молиявий

ва номолиявий кўрсаткичларида ифодаланган ҳуқуқий, молиявий ва номоддий
тавсифларининг мажмуи бўлиб, кредитор олдидаги мажбуриятларини келажакда

кредит шартномасида кўзда тутилган муддатларда ва тўлиқ қоплаш имкониятларини

баҳолаш, шунингдек, банкнинг маълум бир хўжалик юритувчи субъектни

кредитлашдаги риск даражасини аниқлаш имконини берадиган мезон” дея таъриф

беради.

Бундан кўринадики, Турдиева ўз таклифларини хўжалик юритувучи субъект

мисолида эмас, тижорат бакни нуқта назаридан берган.

Умуман олганда охирги йилларда қилинган юқоридаги иккала илмий ишланмада

ҳам айнан тижорат банклари томонидан қўйиладиган позиция асос сифатида олинган.

Бундан ташқари Адашалиев

(2024)

томонидан олиб борилган тадқиқот ҳам муҳим

бўлиб, унинг фикрича, хўжалик юритувчи субъкетларнинг тўлов қобилиятини реал ва

тўғри аниқлаш айнан бухгалтерия баланси, умуман олганда молиявий ҳисобот

маълумотлари асосида аниқланганда аниқланаётган даврга алоҳида эътибор қаратиш
лозим. Бунда агар ўтган йилги ҳисобот асосида тўлов қобилияти аниқланаётган бўлса,

тўлов қобилияти аниқланаётган ой ёки чоракни ҳам қўшган ҳолда, жорий актив ва

жорий мажбуриятларни инобатга олгандан ташқари узоқ муддатли дебиторлик

қарзларининг жорийга ўтазиладиган қисми ҳамда узоқ муддатли мажбуриятларнинг
жорий мажбуриятга ўтказиладиган қисмини алоҳида ҳисоблаш мақсадга мувофиқ.

Тадқиқот методологияси.

Ушбу мақолада корхона молиявий ҳолатига баҳо беришда бухгалтерия

ахборотидан самарали фойдаланиш бўйича кузатиш, индукция, дедукция, таққослама

таҳлил усулларидан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Юқорида таъкидлаб ўтилдики, одатда хўжалик юритувчи субъектларнинг тўловга

қобилиятлилиги унинг бухгалтерия баланси маълумотлари асосида шакллантирилган

ахборотларга асосан ҳисоблаб чиқилади ва шунга қараб ҳисобланган коэффициентларга

баҳо берилади. Манбаларда фақатгина жорий актив ва жорий мажбуриятни

таққосламасдан активларни ликвидлилигига кўра таркибларга бўлиш, бир вақтнинг
ўзида мажбуриятларни ҳам таркиблаган ҳолда бир

-

бирига таққослаш орқали хулоса

чиқариш лозимлиги келтирилади (1

-

жадвал).

Мазкур таркибланишдан кўришимиз мумкинки, активлар 4 та гуруҳга бўлинган.

А1 дан А4 гача гуруҳланган мазкур таркиб, баланс активларини пулга айланиш тезлиги
бўйича гуруҳланган ва изоҳлар берилган.

Иқтисодчи олим,

Пардаев

(2007)

томонидан ёзилган дарсликда А1

-

энг ликвидли

актив, П1

-

энг шошилинч мажбуриятлар, П2

-

қисқа муддатли пассивлар дейилганлиги

билан бошқаларидан номланишида фарқланади.


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

257

1-

жадвал

Бухгалтерия баланси моддаларининг ликвидлик бўйича таркиби

Баланс активи таркиби

Баланс пассиви таркиби

Пардаев (2007)

А1

Энг ликвид

активлар

П1

Энг шошилинч мажбуриятлар

А2

Тез сотиладиган активлар

П2

Қисқа муддатли пассивлар

А3

Секин сотиладиган активлар

П3

Узоқ муддатли пассивлар

А4

Қийин сотиладиган активлар

П4

Доимий пассивлар

Рахимов, Каландарова (2019)

А1

Доимий ҳаракатдаги активлар

П1

Тўлов муддати келган мажбуриятлар

А2

Тез пулга айланадиган активлар

П2

Қисқа муддатли тўлов мажбуриятлари

А3

Секин пулга айланадиган активлар

П3

Узоқ муддали тўлов мажбуриятлари

А4

Қийин пулга айланадиган активлар

П4

Доимий пассивлар

Акрамов (2010)

А1

Доимий ҳаракатчан активлар

П1

Кредиторлик мажбуриятлари

А2

Тез ҳаракатчан активлар

П2

Кисқа муддатли кредитлар ва қарзлар

А3

Секин ҳаракатчан активлар

П3

Узоқ муддатли кредитлар ва қарзлар

А4

Ноҳаракатчан активлар

П4

Доимий пассивлар

Манба:

ўрганишлар асосида муаллифлар томонидан шакллантирилган.

Ушбу таркиб бўйича ҳам илмий изланишларда тавсиялар келтирилган бўлиб,

Адашалиевнинг фикрига кўра, пулга айланишини тез ва секин дейилиши бир мунча

мунозарали, чунки тез пулга айланадиган активларга дебиторлик қарзлари

келтирилганлиги, дебиторлик қарзлари ёки товар

-

моддий захираларнинг пулга

айланиши дебиторлик қарзларининг муддатию, товар

-

моддий захираларнинг сотилиш

даврига боғлиқлиги, шу билан бирга пул маблағлари ва қисқа муддатли инвестициялар

доимий ҳаракатдаги активлар сифатида эътироф этилиши мунозара сифатидан

кўтарилган. Ёки инвестициялар 3, 6 ой ёки бир йиллик қимматли қоғозлар ёки бошқа

муддатга қўйилган бўлиши мумкинлиги ҳамда уларни ҳам тез пулга айланиши

кафолатланмаганлиги, қисқа муддатли инвестициялар дебиторлик қарзларидан ҳам
қийинроқ ва узоқроқ муддатга пулга айланиши ҳам мумкинлиги асосланган

(Адашалиев, 2024).

Ўрганишлардан кўришимиз мумкинки, баланс таркибини ликвидлилиги бўйича

номлашда муаллифлар турлича номлардан фойдаланган бўлиб, аксарият ҳоллар
дарслик ёки қўлланмаларда ифодаланганлиги боис, олий ўқув юртларида дарсларда
манба учун фойдаланилади. Шу боис,

баланс ликвидлилигини бундай таркибларга

бўлиш ва номланиши ҳамма фойдаланувчилар учун тушунарли ва содда бўлиши

мақсадга мувофиқ.

Манбаларда баланс моддалари сатрлари бўйича изоҳланган бўлиб, энг ликвид

активлар баланснинг 320 ва 370

-

сатрларини, пул маблағлари ва қисқа муддатли

молиявий қўйилмаларни ўзи ичига олиши, тез сотиладиган активлар баланснинг 210

-

сатрини, секин сотиладиган активлар баланснинг 140

-

сатрини ҳамда қийин

сотиладиган активлар 190

-

сатрида ифодаланиши келтирилган.

Шу билан бирга энг шошилинч дейиладиган мажбуриятлар балансда жорий

мажбуриятлардан 730, 740

-

сатрлар айирмаси шаклида, қисқа муддатли мажбуриятлар

730, 740-

сатрларни, узоқ муддали мажбуриятлар 190

-

сатрни, доимий пассивлар эса,

480-

сатрни ифодалаши бўйича маълумотлар мавжуд.

Шу билан бирга манбаларда актив ва пассивларнинг суммасининг нисбатига қараб

қуйидагича баланснинг ликвидлилиги аниқланади ва баланс ахбороти асосида корхона

молиявий ҳолатига баҳо берилади (2

-

жадвал)


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

258

2-

жадвал

Бухгалтерия баланси ахбороти асосида корхона молиявий ҳолатига баҳо берилиши

(Рахимов ва Каландарова, 2019)

Ўзгаришлар

тартиби

Фарқланишдаги ўзгаришлар

Ликвидлик даражаси

1-

ҳолат

А1>=П1

А2>=П2

А3>=П3

А4<=П4

Мутлақ ликвид баланс

2-

ҳолат

А1<П1

А2>=П2

А3>=П3

А4<=П4

Ликвид баланс

3-

ҳолат

А1<П1

А2<П2

А3>=П3

А4<=П4

Ноликвид баланс

4-

ҳолат

А1<П1

А2<П2

А3<П3

А4<=П4

Ночорлик ҳолатидаги баланс

Биз томонимиздан амалдаги бухгалтерия ахборотидан фойдаланиб қилинадиган

таҳлиллар ўрганиб чиқилиб уларни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб
чиқиш мақсадида, бир қанча субъектларнинг молиявий ҳолати таҳлил қилинди.
Жумладан, Навоийазот акциядорлик жамияти молиявий ҳолатини ифодаловчи

кўрсаткичлар таҳлил қилинганда қуйидаги натижаларни кўришимиз мумкин

(3-

жадвал)

3-

жадвал

Навоийазот акциядорлик жамияти тўлов қобилияти кўрсаткичлари,

минг сўм

Т/р

Кўрсаткичлар

2019

2020

2021

2022

2023

1

Жорий активлар

1 126 334 752

909 401 487

1 777 189 363 2 907 117 956 3 298 163 223

2

Жорий

мажбуриятлар

1 109 336 002 1 327 191 988 1 312 857 708 2 036 475 666 2 971 439 594

3

Тўлов

қобилияти

коээфициенти

1,065323356

0,685207186

1,353680107

1,427524033

1,10995466

Манба:

хўжалик юритувчи субъект маълумотлари асосида муаллиф томонидан

шакллантирилган.

Жадвал маълумотларини изоҳлайдиган бўлсак, субъектда 2019 йилда тўлов

қобилияти коээфициенти

1,06 ни ташкил этиб, тавсиявий нормадан 0,14 пунктга пас

бўлган, аммо, бирдан юқори эканлиги хавотирни камайтиради. Бироқ, 2020 йилда бу

коээфициент 0,68 ни ташкил этиб, нафақат бирдан юқори бўлиши балки тавсиявий

норма (1,2) нисбатан сал кам икки баробарни кам бўлган. 2021 йилда тезда ўнгланиб
1,35 ва 2022 йилда 1,43 коэффициентни ташкил этиб, тавсиявий нормадан сезиларли,

яъни, мос равишда 0,15 ва 0,23 коэффициентга юқори бўлган. 2023 йилда эса, яна

пасайиб, 1,11 ни ташкил этган.

Дастлабки ҳисоб

-

китобларга кўра, субъект 2021 ва 2022 йилларда тўловга

лаёқатли ҳисобланган, 2019 ва 2023 йилларда эса, тавсиявий нормага етмаган бўлсада,
хавотирли ҳолат кузатилмаган. Аммо, 2020 йилда тўлов қобилияти коээфициентининг

олдинги йилларга нисбатан ҳам тавсиявий нормага нисбатан ҳам кескин пасайиши

хавотирли ҳисобланади. Ўрганишлардан кўрдикки, 2020 йилда короновирус

пандемияси ва унинг оқибатидан турғунлик туфайли бу натижа қайд этилган.

Энди, амалдаги тартибга кўра, субъектнинг актив ва мажбуриятлари

ликвидлилиги бўйича таҳлил қилган ҳолда тўлов қобилияти ва молиявий ҳолтига

умумий баҳо беришга ҳаракат қиламиз. Биринчи навбатда активлар таркибини

ликвидлилиги бўйича гуруҳларга ажратиб оламиз (4

-

жадвал).

Жадвал маълумотларига субъект бухгалтерия баланси маълумотлари асосида

активарни (А1

-

А4) ва мажбуриятлар ҳамда хусусий капитални (П1

-

П4) гуруҳларга

ажратиб олинди. Мазкур гуруҳларга ажратиш, дастлабки вариантда манбаларда

келтирилган сатрлар асосида амалга оширилди. Натижада эса, қуйидагича ҳолат ҳосил
бўлди (7

-

жадвал).


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

259

4-

жадвал

Баланс кўрсаткичлари ликвидлилиги бўйича гуруҳланиши, минг сўм

Т/

р

Кўрсаткичла

р

2019

2020

2021

2022

2023

Гуру

ҳ

1

Узоқ

муддатли

активлар

11 155 384 920 13 102 673 275 16 451 253 926 14 672 267 237 13 798 476 151

А4

2

Товар

-

моддий

захиралари,

жами

690 791 967

564 726 832

826 356 275

1 948 372 703

2 365 808 946

А3

3

Дебиторлар,

жами

137 230 817

125 426 731

267 806 696

429 767 593

487 700 025

А2

4

Пул

маблағлари,

жами

277 282 474

31 152 236

561 320 381

381 365 028

87 438 965

А1

5

Узоқ

муддатли

мажбуриятлар

, жами

10 213 161 606 11 531 303 336 14 576 516 348 12 381 537 197 11 165 498 163

П3

6

Жорий

мажбуриятлар

1 107 759 727

1 025 615 578

425 521 370

1 065 826 662

1 820 148 427

П2

6

Қисқа

муддатли

банк

кредитлари

0

0

0

100 000 000

220 795 500

П1

7

Қисқа

муддатли қарз

1 576 275

301 576 410

887 336 338

870 649 004

930 495 667

П1

8

Ўз маблағи

манбалари

959 222 064

1 153 579 438

2 339 069 233

3 161 372 330

2 959 701 617

П4

Эътибор берадиган бўлсак, баланс ликвидлилиги бўйича ўтказилган таҳлил ҳамда

субъект тўловга қобилиятлилиги бўйича чиққан натижалар бир

-

бирига тўғри келмади.

Жумладан, 2021 йилда баланс маълумотлари асосида тўловга қобилиятлилик

аниқланганда 1,35 коээфициент чиққан бўлса, ликвидлилик таҳлилида эса, жудаям

ёмон кўрсаткич, яъни, ночор ҳолатдаги, банкрот бўлиш даражасидаги натижани

кўрсатмоқда. 2022 ва 2023 йилларда ҳам шундай натижани кўришимиз. Бу йилларда ҳам

натижага қараб субъектни тўловга қобилиятли деб ҳисоблаш мумкин бўлсада, баланс
ликвидлилиги бўйича чиққан натижа уни ночор ҳолатда эканлигини кўрсатмоқда. Бу

эса, баланс миқдор кўрсаткичлари ҳар доим ҳам кутилган натижасини бермаслиги

мумкинлиги билан изоҳлаш мумкин.

Баланс ликвидлилиги бўйича ўтказилган таҳлил ҳамда субъект тўловга

қобилиятлилиги бўйича чиққан натижалар бир

-

бирига тўғри келмади. Жумладан, 2021

йилда баланс маълумотлари асосида тўловга қобилиятлилик аниқланганда 1,35
коээфициент чиққан бўлса, ликвидлилик таҳлилида эса, жудаям ёмон кўрсаткич, яъни,

ночор ҳолатдаги, банкрот бўлиш даражасидаги натижани кўрсатмоқда. 2022 ва 2023
йилларда ҳам шундай натижани кўришимиз. Бу йилларда ҳам натижага қараб

субъектни тўловга қобилиятли деб ҳисоблаш мумкин бўлсада, баланс ликвидлилиги

бўйича чиққан натижа уни ночор ҳолатда эканлигини кўрсатмоқда. Бу эса, баланс

миқдор кўрсаткичлари ҳар доим ҳам кутилган натижасини бермаслиги мумкинлиги
билан изоҳлаш мумкин.

Таҳлил қилинган даврларда субъект молиявий натижасини кўрадиган бўлсак,

тақсимланмаган фойда 2019 йилда 42 млрдни ташкил этган бўлса, 2023 йилда 1 трлн

295 млрдни ташкил этган. Таққослаш учун 2020 йилда 77, 2021 йилда 854 ва 2022 йилда
1,6 трлн фойда кўрсаткичига эга бўлган. Агар субъект ночор ҳолатдаги корхона бўлса,

фойда кўрсаткичи шунчалик ошармиди? Демак, молиявий ҳолат таҳлили

кўрсаткичлари унинг ҳолатига тўлиқ баҳо беролмас экан.

Мазкур масала юзасидан олиб борилган тадқиқотлар бўйича ҳисобланган

ликвидлилик кўрсаткичи ҳам шунга яқин натижани берди. Жумладан, Адашалиевнинг


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

260

тадқиқотида энг тез пулга айланадиган актив таркибидаги қисқа муддатли
инвестициялар ҳақида ёзар экан, бухгалтерия баланси маълумотлари асосида корхона

жорий тўловга қобилият даражасини аниқлаш бир мунча мураккаб эканлигини

таъкидлаб, қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётларда корхонанинг

бошқа корхоналар қимматли қоғозларига қилинган қисқа муддатли (бир йил
муддатдан кўп бўлмаган) инвестициялари (қўйилмалар) давлат қарзларининг фоизли

облигациялари, бошқа корхоналарга берилган қарзлар ва бошқаларнинг нақдлиги ва

ҳаракати тўғрисидаги ахборотлар келтирилиши, ҳамда яъни, қимматли қоғозлар

счётида акцияларга, давлат қарзларининг фоизли облигацияларига ва бошқа қимматли
қоғозларига қўйилган қисқа муддатли инвестицияларнинг мавжудлиги ва ҳаракати

ҳисобга олинади. Ўз ўзидан бу қимматли қоғозларни мана десанг пулини берадиган

ташкилот ёки корхона мавжуд эмаслиги бўйича фикрини қатъий ифода этади

(Адашалиев, 2024).

5-

жадвал

Баланс ликвидлилиги бўйича корхона молиявий ҳолати таҳлили

Т/

р

Кўрсаткичла

р

2019

2020

2021

2022

2023

1

А1 ва

П1

таққосланиш

и

275 706 199

-270 424 174

-326 015 957

-589 283 976

-1 063 852 202

2

А2 ва П2

таққосланиш

и

-970 528 910

-900 188 847

-157 714 674

-636 059 069

-1 332 448 402

3

А3 ва П3

таққосланиш

и

-9 522 369 639 -10 966 576 504 -13 750 160 073 -10 433 164 494 -8 799 689 217

4

А4 ва П4

таққосланиш

и

10 196 162 856 11 949 093 837 14 112 184 693 11 510 894 907 10 838 774 534



Натижа

А1>П1

А1<П1

А1<П1

А1<П1

А1<П1

А2<П2

А2<П2

А2<П2

А2<П2

А2<П2

А3<П3

А3<П3

А3<П3

А3<П3

А3<П3

А4>П4

А4>П4

А4>П4

А4>П4

А4>П4

Берилган баҳо

Тавсияда йўқ

натижа

Ночор

ҳолатдаги

баланс

Ночор

ҳолатдаги

баланс

Ночор

ҳолатдаги

баланс

Ночор

ҳолатдаги

баланс

Манба:

субъект маълумотлари асосида муаллиф томонидан шакллантирилган.

Ушбу ўрганиш асосида кўрадиган бўлсак ҳам, Навоий

азот акциядорлик жамияти

молиявий ҳисобот маълумотлари асосида субъект баланси ликвидлилиги асосида
молиявий ҳолатига баҳо берилганда вазият ўзгармади. Сабаби, субъектнинг қисқа

муддатли инвестициялари суммаси катта бўлмаганлиги сабабли уни А1

-

энг тез пулга

айланадиган

активга

эмас,

А2

таркибига

ўтказилиши

актив

ҳамда

мажбурият+капиталнинг нисбатлаганда ўзгариш бўлишига олиб келмади.

Хулоса ва таклифлар

.

Ўрганишлар асосида қуйидаги хулосаларга келинди:

1.

Баланс таркибини ликвидлилик бўйича таркиблаганда унинг жорий ва узоқ

муддатли активлари таркибини тегишли тартибда яна ҳам деталлаштириш мақсадга
мувофиқ. Ўшанда субъект молиявий ҳолатига баланс кўрсаткичлари асосида баҳо

бериш тўғри бўлади.

2.

Бухгалтерия баланси ахбороти асосида субъекнинг молиявий ҳолатига баҳо

берилади, инвесторлар томонидан субъект келажажаги учун иқтисодий бошқарув
қарорлари қабул қилинса, қарз берувчилар томонидан эса, қарз бериш, унинг муддати


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

261

ва миқдори, берилган қарзнинг қайтишини мониторинг ва прогноз қилинади. Шунинг
учун баланс маълумотлари таркиби қанчалик аниқ бўлса, таҳлиллар шунчалик тўғри ва

тўлиқ бўлиб, қабул қилинадиган қарорларнинг сифати ҳам яхши бўлади.

3.

Узоқ муддатли активлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга

берилган бўнаклар бўлиб

-

бўлиб тўлаш шарти билан харид қилинадиган, бошқа

пудратчи томонидан ишлаб чиқарилаётган узоқ муддатли актив бўйича бўлса, ҳамда

олдиндан аванс тўланган бўлса, бу ҳолда бухгалтерия ахбороти таҳлили нуқтаи

назаридан узоқ муддатли активлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга

берилган бўнаклар жорий активлар таркибидан чиқарилиб, тўлиқ узоқ муддатли актив
сифатида ҳисобга олиниши лозим.

4.

Товар

-

моддий захиралар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга

берилган бўнакларни товар

-

моддий захиралар таркибига қўшиб таҳлил қилиш ҳамда

тўлов қобилияти ва бошқа иқтисодий кўрсаткичларни аниқлашда қўллаш мақсадга
мувофиқ.

Адабиётлар/Литература

/References:

Dahiyat, A. (2016). Does Liquidity and Solvency Affect Banks Profitability? Evidence from

Listed Banks in Jordan. International Journal of Academic Research in Accounting, Finance and

Management

Sciences,

6(1),

35-40.

Retrieved

from

https://ideas.repec.

org/a/hur/ijaraf/v6y2016i1p35-40. html

Emmanuel, N. R. (1997). Commercial banking in an era of deregulation (3rd ed.). Westport,

CT: Greenwood Publishing Group.

Kanaan, A., & Saoud, A. (2018). The effect of financial leverage on profitability - An applied

study on non-financial companies listed on the Damascus Stock Exchange. Economic and Legal

Sciences

Series,

40(3),

265-280.

Retrieved

from

http://journal.tishreen.edu.

sy/index.php/econlaw/article/ view/4651/4421 (in Arabic language)

Pаrdаеv M (2007). Mоliyaviy tаhlil SаmISI

-2007. www/ziyonet/uz

SOENEN, L. A. (1993). Cash conversion cycle and corporate profitability, Journal of

Cash Management, Vol 13 No 4 pp. 53-58.

Udoka, C. O., & Anyingang, R. (2012). An analytical and theoretical investigation of the

determinants of deposit money bank’s investment in treasury bills in Nigeria. European Journal of

Business and Management, 4(21), 42

48.

Yusoff, H.B.M. (2017). The Effect of Liquidity and Solvency on Profitability: The Case of

Public-Listed Consumer Product Companies in Malaysia (Master Thesis). University Tun Hussein
Onn Malaysia.

Абрютина

Н.С

(2000).

Анализ

финансово

-

экономической

деятельности

предприятия. М.: «Дело и сервис». –

256 с.

Адашалиев Б.В (2024). Хўжалик юритувчи субъектлар тўловга лаёқатлилигини

барклар фаолиятига таъсирини баҳолаш йўллари // Иқтисодиёт фанлари бўйича
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси автореферати. ‒ Тошкент. ‒ Б.58

.

Мавланов Н (2019). Хўжалик юритувчи субъектларнинг кредитга лаёқатлилиги

таҳлили ва баҳолашни такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа

доктори (Phd) диссертацияси автореферати. ‒ Тошкент. ‒ Б.15.

Рахимов М.Ю, Каландарова Н.Н (2019). Молиявий таҳлил. Т.: “Iqtisod

-

Moliya”.

Турдиева Г (2019). Хўжалик юритувчи субъектлар кредит қобилияти таҳлилининг

назарий ва ташкилий

-

услубий жиҳатларини такомиллаштириш. Автореферат.

Тошкент.

Библиографические ссылки

Dahiyat, A. (2016). Does Liquidity and Solvency Affect Banks Profitability? Evidence from Listed Banks in Jordan. International Journal of Academic Research in Accounting, Finance and Management Sciences, 6(1), 35-40. Retrieved from https://ideas.repec. org/a/hur/ijaraf/v6y2016i1p35-40. html

Emmanuel, N. R. (1997). Commercial banking in an era of deregulation (3rd ed.). Westport, CT: Greenwood Publishing Group.

Kanaan, A., & Saoud, A. (2018). The effect of financial leverage on profitability - An applied study on non-financial companies listed on the Damascus Stock Exchange. Economic and Legal Sciences Series, 40(3), 265-280. Retrieved from http://journal.tishreen.edu. sy/index.php/econlaw/article/ view/4651/4421 (in Arabic language)

Pаrdаеv M (2007). Mоliyaviy tаhlil SаmISI-2007. www/ziyonet/uz

SOENEN, L. A. (1993). Cash conversion cycle and corporate profitability, Journal of Cash Management, Vol 13 No 4 pp. 53-58.

Udoka, C. O., & Anyingang, R. (2012). An analytical and theoretical investigation of the determinants of deposit money bank’s investment in treasury bills in Nigeria. European Journal of Business and Management, 4(21), 42–48.

Yusoff, H.B.M. (2017). The Effect of Liquidity and Solvency on Profitability: The Case of Public-Listed Consumer Product Companies in Malaysia (Master Thesis). University Tun Hussein Onn Malaysia.

Абрютина Н.С (2000). Анализ финансово-экономической деятельности предприятия. М.: «Дело и сервис». – 256 с.

Адашалиев Б.В (2024). Хўжалик юритувчи субъектлар тўловга лаёқатлилигини барклар фаолиятига таъсирини баҳолаш йўллари // Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd) диссертацияси автореферати. ‒ Тошкент. ‒ Б.58.

Мавланов Н (2019). Хўжалик юритувчи субъектларнинг кредитга лаёқатлилиги таҳлили ва баҳолашни такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd) диссертацияси автореферати. ‒ Тошкент. ‒ Б.15.

Рахимов М.Ю, Каландарова Н.Н (2019). Молиявий таҳлил. Т.: “Iqtisod-Moliya”.

Турдиева Г (2019). Хўжалик юритувчи субъектлар кредит қобилияти таҳлилининг назарий ва ташкилий-услубий жиҳатларини такомиллаштириш. Автореферат. Тошкент.