www.sci-p.uz
III SON. 2025
350
МАМЛАКАТИМИЗДА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ ЖОЗИБАДОРЛИГИНИ
ОШИРИШ
Йўлдошалиев Шахзод
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
ORCID: 0009-0004-3617-0746
shakhzodbekyuldashaliev077@gmail.com
Аннотация.
Ушбу мақолада тўқимачилик саноатини янада ривожлантиришга
жиддий эътибор қаратилганлиги, тармоқга хорижий инвестицияларни жалб этиш,
сифат менежменти тизимини жорий этиш, бошқаришда инновацион усулларни қўллаш,
соҳа корхоналарининг инвестиция ва экспорт фаолиятини самарали усулларини
такомиллаштириш тўғрисида баён этилган.
Калит сўзлар
:
иқтисодиёт, инвестиция, тўқимачилик, маҳсулот, хорижий
инвестициялар, самарадорлик, пахта толаси, калава ип, тармоқ.
ПОВЫШЕНИЕ ПРИВЛЕКАТЕЛЬНОСТИ ИНОСТРАННЫХ ИНВЕСТИЦИЙ В НАШУ
СТРАНУ
Юлдошалиев Шахзод
Ташкентский институт текстильной и легкой промышленности
Аннотация
.
В данной статье констатируется, что серьезное внимание уделяется
дальнейшему развитию текстильной промышленности, привлечению в отрасль
иностранных инвестиций, внедрению системы менеджмента качества, использованию
инновационных методов в управлении, совершенствованию эффективных методов
инвестирования и экспортная деятельность предприятий отрасли.
Ключевые слова:
экономика, инвестиции, текстиль, продукция, иностранные
инвестиции, производительность, хлопковое волокно, калавская пряжа, сеть.
IMPROVING THE ATTRACTION OF FOREIGN INVESTMENTS IN OUR COUNTRY
Yuldoshaliev Shahzod
Tashkent Institute of Textile and Light Industry
Abstract.
In this article, it is stated that serious attention is paid to the further development
of the textile industry, attracting foreign investments to the industry, introducing a quality
management system, using innovative methods in management, and improving the effective
methods of investment and export activities of industry enterprises.
Keywords:
economy, investment, textile, product, foreign investment, productivity, cotton
fiber, kalava yarn, network.
UOʻK:
330.322.01
350-355
www.sci-p.uz
III SON. 2025
351
Кириш.
Жаҳонда аҳоли сонининг доимий ошиб бориш тенденцияси кийим
-
кечак
маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг мунтазам юқори бўлишини келтириб чиқармоқда.
Шу боисдан тўқимачилик тармоғининг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш умумий
ҳажмидаги улуши ривожланган мамлакатларда, хусусан Германия, Франция, АҚШда 6
-9
% ни, Италияда 12 %ни ташкил этган. Жаҳонда охирги 10 йилда иқтисодиётнинг
глобаллашуви натижасида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш марказлари
Европа ва АҚШдан Жанубий
-
Шарқий, Марказий Осиё, Жанубий Америка
мамлакатларига кўчди (Азимова, 2022
).
Шу боисдан тўқимачилик саноати ишлаб чиқаришни замонавий бошқарув
усулларини қўллаган ҳолда янада ривожлантириш муҳим вазифа ҳисобланади.
Республикамизда мустақиллик йилларида тўқимачилик саноатини янада
ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилиб, тармоқга хорижий инвестицияларни
жалб этиш, сифат менежменти тизимини жорий этиш, бошқаришда инновацион
усулларни қўллаш борасида кенг кўламдаги амалий ишлар қилинмоқда. 2022
-2026
йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида “...иқтисодиёт
тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш,
инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик
жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотлар” (Фармон, 2022) устувор йўналиш
сифатида белгиланди. Мазкур вазифаларнинг муваффақиятли бажарилиши
республикамиз
тўқимачилик санаоти корхоналарининг фаолияти самарадорлигини
бошқариш механизмларини такомиллаштиришни тақозо этади.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида мамлакатимизда тўқимачилик ва
тикув
-
трикотаж саноатини ривожлантириш, соҳа корхоналарининг инвестиция ва
экспорт фаолиятини қўллаб
-
қувватлаш бўйича комплекс чора
-
тадбирлар амалга
оширилиши натижасида республикада ишлаб чиқарилаётган пахта толаси тўлиқ ва ип
калаванинг 45 фоизи қайта ишланмоқда. Шунингдек соҳанинг экспорт салоҳияти 3,2
миллиард доллардан ошди
(
Фармон
, 2023
).
Адабиётлар шарҳи.
Иқтисодиётда хорижий инвестицияларни таҳлил қилишда Ғарб ва МДҲ
мамлакатлари иқтисодчиларининг фикрларига кўра, хорижий инвестицияларни
миллий иқтисодий тизимда жорий этиш учун “Глобаллашув назариялари”ни маҳаллий
шароитларга мослаштириш талаб этилади. Хусусан, хорижий инвестициялар тушунчаси
бозор иқтисодиётига ўтиш даврида ривожланиб, мустақилликка эришган давлатларда
иқтисодий трансформациянинг асосий қисми сифатида шаклланган
.
Кейнс
(1978)
инвестицияларни қуйидагича таърифлайди: “Белгиланган
даврдаги
ишлаб чиқариш фаолияти натижасида капитал қийматининг жорий
ўсиши,
белгиланган даврдаги даромаднинг истеъмол учун ишлатилмаган
қисми”.
Ҳозирга қадар амалга оширилган тадқиқотлар ва турли иқтисодий адабиётларда
инвестициялар хусусида ҳар хил қарашлар акс этган. жумладан, Шапр, Александер,
Бейли
(2001)
, Гитман, Джонк, Зубченко каби иқтисодчи олимларнинг тадқиқотларида
инвестицияларнинг мазмун
-
моҳияти борасидаги қарашларда шуни кўриш мумкин.
Шапр, Александер, Бейлилар (2001) тадқиқотларида: “Инвестициялар
-
келажакда
фойда олиш (ижобий самарага эришиш) мақасдида бугун маълум бир бойликдан воз
кечиш сифатида кўрсатилган”.
Гитман ва Джонклар (1997) қуйидаги фикрларни билдирган: “Инвестиция –
бу
маблағ киритиш мумкин бўлган ихтиёрий инструмент бўлиб ҳисобланади. бунда
инвестор капиталнинг қийматини сақлаш ёки ўстиришни ва (ёки) даромаднинг ижобий
томонга ўзгаришини таъминлашни кўзлайди”.
www.sci-p.uz
III SON. 2025
352
Ррофессор Ғозибековнинг (2002) докторлик диссертациясида қуйидагилар баён
этилган: “Инвестициялар умуман капиталнинг ҳозирги қийматини сақлаш ва (ёки) бу
қийматини жамғармаларни кўпайтириш мақсадларида капиталга айлантириш пайтида
бўлади. Шу сабабли, улар шу вақт оралиғида истеъмол қилинмайди ва муайян муддатга
конкрет объект ва жараёнларга бириктирилади, уларда банд қилинади, бунда улар аниқ
ва аниқ бўлмаган хатарларга дуч келади”.
Иқтисод фанлари доктори Ҳайдаров (2003) қуйидагича таъриф берган:
“Инвестиция –
бу мулк шаклидан қатъий назар, тадбиркорлик асосида фаолият
юритаётган жисмоний ва юридик шахслар ёки давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий
самара олиш мақсадида ўз бойликларини қонун доирасида бўлган ҳар қандай
тадбиркорлик объектига сарфлашидир”.
Додиевнинг (1998) номзодлик диссертациясида қуйидаги таърифни кўришимиз
мумкин: “Инвестиция деганда тадбиркорлик фаолият объектларига келгусида фойда
(даромад) олиш ёки ижтимоий самарага эришиш мақсадида инвестор қўядиган барча
турдаги мулкий, молиявий ва интеллектуал бойликларнинг йиғиндиси тушунилади”.
Иқтисодчи олимларимиз Вахабов, Хажибакиев ва Муминовларнинг (2010)
фикрича: “Инвестициялар капитал қўйилма ва жамғарма тушунчаларидан кенгроқ
бўлиб, у пул кўринишидаги иқтисодий ресурслардан иборат бўлади ҳамда бу ресурслар
ишлаб чиқаришнинг моддий таъминотини кенгайтириш ва яхшилаш, инсон
капиталини ривожлантиришга йўналтирилади”.
Ғарб олимларидан бири Сорнаража
(2017)
қуйидагича фикр билдиради:
“Хорижий
инвестициялар бу
-
активлар эгасининг тўлиқ ёки қисман
назорати остида моддий
бойлик яратиш мақсадида фойдаланиш учун моддий
ва номоддий бойликларни бир
мамлакатдан бошқасига ўтказилишини
англатади”.
Тадқиқот методологияси
.
Мақолада корхонанинг иқтисодий кўрсаткичлари ҳисобини юритиш тартиби,
таҳлил қилиш, тизимли ёндашув, таққослаш, қиёсий таҳлил, мавзуга оид статистик
маълумотлар ва назарияларни ўрганишда мантиқий ва эркин фикрлаш, илмий
мушоҳада қилиш, тизимли ёндашув усулларидан кенг фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси.
Сўнгги олти йилда инвестициялар ҳажмини ялпи ички маҳсулотнинг 30 фоизидан
оширишга эришилди. Кенг кўламли ва самарали ислоҳотларимиз натижасида ялпи ички
маҳсулот ҳажми илк бор 80 миллиард доллардан ошди. Иқтисодиётимизга шу йилнинг
ўзида 8 миллиард доллар тўғридан
-
тўғри хорижий инвестициялар кириб келди
,
экспортимиз эса, 19 миллиард долларга етди.
Иқтисодиётга маҳаллий ва хорижий хусусий инвестицияларни кўпайтириш учун
шароитларни янада яхшилаш мақсадида келгуси йили қарийб 30 миллиард доллар
сармоя жалб қилиниши кўзда тутилмоқда, шундан 25 миллиард доллари хусусий
инвестициялардир. Жумладан, умумий
қиймати 8 миллиард долларлик 300 дан зиёд
лойиҳани ишга тушириш ва яна 40 та янги йирик лойиҳа режаси ишлаб чиқилади. Шу
билан бирга, фаол инвестицияларни жалб қилишда хусусийлаштириш ва давлат
-
хусусий шериклик имкониятларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш
зарур бўлади.
Келгуси йили мингга яқин корхоналар хусусийлаштириш орқали савдога
чиқарилади. Юртдошларимиз орасида юз минглаб мулкдорлар, акциядорлар пайдо
бўлади. Одамлар ўз омонатларини инвестиция қилиб юқори даромадларга эга
бўлишлиги тўғрисида мурожаатномада ўз аксини топган..
www.sci-p.uz
III SON. 2025
353
1-
жадвал
Мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш
№
Ҳудуд
Инвестиция
нормаси
Инвестиция
мультипликатори
Иқтисодий
салоҳиятдан
фойдалана олиш
индекси
Юқори
кўрсaткичгa
эгa
ҳудудлaр
1
Қорaқaлпоғистон
Республикaси
61,2
1,43
2,45
2
Бухоро
48,3
2,44
1,90
3
Қaшқaдaрё
45,1
0,81
1,73
4
Сирдaрё
35,2
0,39
1,36
5
Тошкент ш.
35,2
0,67
1,35
Ўртaчa кўрсaткичгa эгa ҳудудлaр
6
Нaвоий
32,5
0,63
1,25
7
Жиззaх
30,9
0,33
1,19
8
Нaмaнгaн
28,7
0,43
1,09
9
Сурхондaрё
28,0
0,40
1,06
10
Республикa
25,9
0,63
0,95
11
Тошкент вил.
24,6
0,80
0,95
Нисб
a
т
a
н п
a
ст кўрс
a
ткичг
a
эг
a
ҳудудл
a
р
12
Хорaзм
23,9
0,29
0,94
13
Сaмaрқaнд
23,4
0,57
0,92
14
Фaрғонa
20,3
0,55
0,79
15
Aндижон
17,4
0,61
0,67
Юқоридаги жадвал маълумотларидан кўриш мумкинки Республикамиз
худудларидаги инвестиция нормаси учта кўрсаткич орқали тақсимланган.
Бунда:
1.
Юқори кўрсaткичгa эгa ҳудудлaр:
2.
Ўртaчa кўрсaткичгa эгa ҳудудлaр;
3.
Нисбaтaн пaст кўрсaткичгa эгa ҳудудлaрга ажратиб кўрсатилган.
Юқори кўрсaткичгa эгa ҳудудлaр тоифасига
-
Қорaқaлпоғистон
Республикaсининг инвестиция нормаси 61,2 фоизни, Бухоро вилояти
-
48,3 фоизни,
Қaшқaдaрё вилоятининг инвестиция нормаси –
45,1 фоизни, Сирдарё вилояти ва
Тошкент шаҳрида
-
35,2 фоизи инвестиция нормаларини ташкил қилади.
Ўртaчa кўрсaткичгa эгa ҳудудлaрга –
Нaвоий
-
32,5 фоизни, Жиззaх
-
30,9 фоизни,
Нaмaнгaн
-
28,7 фоизга, Сурхондaрё
-
28,0 фоизга, Тошкент вилоляти
-
24,6 фоизи
инвестиция нормаларини ташкил қилади.
Нисбaтaн пaст кўрсaткичгa эгa ҳудудлaрга –
Хорaзм вилояти
-
23,9 фоизни,
Сaмaрқaнд вилоятига –
23,4 фоизни, Фaрғонa вилояти –
20,3 фоизини, Aндижон вилояти
–
17,4 фоизини ташкил қилган.
Мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва унинг жозибадорлигини
ошириш, келгуси беш йилда 120 млрд долл., жумладан 70
млрд долл. хорижий инвестицияларни жалб этиш чораларини кўриш мақсад қилиб
олинган.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ҳудудлар иқтисодий салоҳиятини чуқур
таҳлил қилган ҳолда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва мониторинг қилиш
ҳамда экспортни рағбатлантириш бўйича «туман, шаҳар, вилоят, республика» тизимида
ишловчи Лойиҳа
гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Ҳукумат комиссияси
баёни лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилган.
www.sci-p.uz
III SON. 2025
354
Ҳар бир вилоятда лойиҳаларни молиялаштириш учун тўғридан
-
тўғри
инвестициялар жамғармаси иштирокидаги «Холдинг компания»
ташкил этиш ва унинг
фаолияти бўйича аниқ тартиб ишлаб чиқиш кераклига кўрсатиб ўтилган.
2026 йилгача хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш
стратегиясини
ишлаб чиқиб, амалга ошириш мақсад қилинган. Бунда:
1. Ўзбекистон Республикасининг 2026 йилгача мўлжалланган хорижий ва
маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида,
вазирлик ва идоралар, ҳамда хорижий консультантлардан ташкил топган ишчи гуруҳни
шакллантириш лозим.
2. Стратегия лойиҳасини ишлаб чиқишда асосий устуворликларни қуйидагиларга
қаратиш зарур:
* пандемия сабабли дунёда инвестиция бозорида вужудга келаётган ўзгаришлар
таҳлили;
* эҳтимоли тенденцияларни таҳлил қилиш;
* инвестициялар учун вужудга келадиган кескин рақобатга қарши чоралар.
Хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг янги самарали механизмларини
ишлаб чиқишда ички инвестиция ресурсларини рағбатлантириш
механизмларини ва
мамлакатда реинвестиция даражасини ошириш
чора тадбирларини ҳамда
ҳудудлардаги инвестиция кўрсаткичларидаги диспропорцияларни қисқартириш
,
устувор ривожлантириш механизмларини ишлаб чиқиш зарур.
Ўзбекистон
Республикаси
иқтисодиётининг
инвестиция
фаолиятини
жонлантириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва ижтимоий муаммоларини
ҳал қилиш мақсадида иқтисодий субъектлар учун қулай хўжалик юритиш
шароитларини яратишга қаратилган мақсадли тадбирлар мажмуаси иқтисодиётга
инвестицияларни жалб этишнинг давлат сиёсати ҳисобланади;
Хулоca ва таклифлар
.
Ҳозирги
шароитда инвестицион муҳит фақат давлат органларининг таъсири
остида шаклланмоқда. Албатта, бу ишларни амалга оширишда жаҳон тажрибасидан,
жумладан, хорижий инвестиция билан ташкил этилиб, юксак иқтисодий
кўрсаткичларга эришган компания ва фирмалар тажрибасидан кенгроқ фойдаланиш
керак. Бу жараённи амалга оширишда миллий хусусиятларни ҳам ҳисобга олиш лозим
Ўзбекистон хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг бир қанча
стратегияларидан фойдаланиши мумкин:
инвестиция муҳитини яхшилаш
;
солиқ
ислоҳотлари; инфратузилмани ривожлантириш; тўғридан
-
тўғри инвестицияларни
жалб қилишни рағбатлантириш; инсон капиталини ривожлантириш; асосий
тармоқларга инвестицияларни рағбатлантириш;
ҳамкорликни ривожлантириш
;
-
мамлакат ёки минтақада инвестиция муҳитини яхшилаш учун фойдаланиш
мумкин бўлган усуллар
қуйидагилардир
:
барқарор сиёсий ва иқтисодий вазият;
бюрократик жараёнларнинг шаффофлиги ва соддалаштирилиши
;
инфратузилмани
қўллаб
-
қувватлаш
;
мулк ҳуқуқининг кафолатлари
;
моддий рағбатлантириш ва
имтиёзлар
;
инсон капиталини ривожлантириш
;
хусусий сектор билан ҳамкорлик
;
халқаро ҳамкорлик
.
Инвестицион муҳит инвестиция муносабатларини амалга ошириш мумкин бўлган
имкониятлар ва қулайликлар мажмуини акс эттирувчи ходисадир. Аниқроғи,
инвестиция муҳити деганда банклар ва жисмоний шахсларнинг инвестиция киритиш ва
қарз бериш салоҳиятига таъсир қиладиган мамлакатдаги иқтисодий, молиявий ва
ижтимоий
-
сиёсий шароитлар тушунилади. Инвестицион муҳит объект категорияси
бўлиб, ҳар бир алоҳида олинган вақт доирасида инвесторлар учун ҳақиқатда мавжуд
бўлган шарт
-
шароитлар мажмуасини акс эттиради.
www.sci-p.uz
III SON. 2025
355
Адабиётлар/Литература/References:
Dodiyev F.U.(1998) Investitsiya faoliyatini moliyaviy rag`batlantirish. Diss. avtoreferati:
iqtisod fan nomzodi.
–
T.: 10-bet.
G`ozibekov D.G`. (2002) Investitsiyalarni moliyalashtirish muammolari. Diss.: iqtisod fan
doktori.
–
T.: 24-bet.
Haydarov N.H. (2003) Iqtisodiyotni erkinlashtirish sharoitida korxonalar investitsion
faoliyatidagi moliya-soliq munosabatlarini takomillashtirish masalalari. Diss.: iqtisod fan doktori.
–
T.: 29-bet.
Sornarajah M. (2017) The international law on foreign investment, - Cambridge University
Press.
Азимова.Ф.П.
(2022)
Тўқимачилик саноати корхоналари фаолияти самарадорлигини
бошқаришни такомиллаштириш. Монография. 28 июньь.”Фacтор боок” нашриёти.
Вахабов А.В., Хажибалкиев Ш.Х, Муминов Н.Г. (2010) Хорижий инвестициялар. Ўқув
қўлланма. Т.
“Молия”, Б
-303
Гитман Л.Дж., Джонк М.Д. (1997) ОСНОВЫ
ИНВЕСТИРОВАНИЯ: пер. с англ. –М.: Дело,
стр
-10.
Кейнс Дж.М. (1978) Общая теория занятости, процента и денег.
-
М.,
-
128 с.
Маликов Т.С., Ваҳобов Д.Р. (2012) Молия: чизмаларда. Ўқув қўлланма –
Т.: Иқтисод
-
молия
.
Мурожаатнома
(2022)
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
Шавкат
Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига
Мурожаатномаси. 2022йил. 21
декабрьь.
Раҳимова Н. Ж. (2022) Инвестицияларни жалб қилишда қулай инвестиция
муҳитининг аҳамияти //
RESEARCH AND EDUCATION. .
–
Т. 1. –
№.
3.
–
С. 229
-239
Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги
«2022-
2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси
»
ПФ
-60-
сонли Фармони. // www.лех.уз
Фармон (2023) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони 2023 йил. 10
январьь № ПФ
-2
Шарп У., Александер Г., Бейли Дж. (2001) ИНВЕСТИЦИИ: пер. с англ. –
М.: ИНФРА
-
М,
стр
-979.
