www.sci-p.uz
III SON. 2025
469
ЎЗБЕКИСТОН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ЛИКВИДЛИЛИГИ
ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ
и.ф.н., проф
.
Тожиев Раҳматилла
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0000-0001-6192-3712
Аннотация
.
Илмий мақолада тижорат банклари ликвидлигини бошқариш
стратегиясини такомиллаштиришга оид масалалар кўриб чиқилган.
Калит
сўзлар:
тижорат банклари, ликвидлик, омиллар,
ички ва ташқи омиллар,
банк сектори, бошқарув, активлар, пассивлар, кредит.
АНАЛИЗ СОСТОЯНИЯ ЛИКВИДНОСТИ КОММЕРЧЕСКИХ
БАНКОВ УЗБЕКИСТАНА
к.э.н., проф
.
Тоджиев Рахматилла
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация
.
В научной статье рассматриваются вопросы, связанные с
совершенствованием стратегии управления ликвидностью коммерческих банков.
Ключевые слова:
коммерческие банки, ликвидность, факторы,
внутренние и
внешние факторы, банковский сектор, управление, активы, пассивы, кредит.
ANALYSIS OF THE LIQUIDITY SITUATION OF COMMERCIAL
BANKS OF UZBEKISTAN
PhD, prof.
Tojiev Rahmatilla
Tashkent State University of Economics
Abstract.
The scientific article discusses issues related to improving the liquidity
management strategy of commercial banks.
Keywords:
commercial banks, liquidity, factors, internal and external factors, banking
sector, management, assets, liabilities, credit.
Кириш.
Ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг таянадиган асосий устунлардан бири
бўлиб молиявий жиҳатдан мустаҳкам ва барқарор фаолият кўрсатувчи банк тизими
ҳисобланади. Ҳар бир мустақил давлатнинг ижтимоий
-
иқтисодий ривожланиш
даражаси ва келажакдаги тараққиёти аввало мазкур мамлакатда барпо этилган ва
мунтазам равишда такомиллаштирилиб бориладиган банк тизимининг фаолиятига
боғлиқдир.
UOʻK:
658.153.012.7
469-475
www.sci-p.uz
III SON. 2025
470
Маълумки тижорат банклари ҳар куни ўзаро боғлиқ бир неча масалаларни
ечмоқлари лозим:
а) ўз операцияларининг фойдалилигига эришиш;
б) ликвидлик даражасини зарур даражада сақлаш;
в) тўлов қобилиятини мустаҳкамлаш ва бошқалар.
Аммо шуни таъкидлаш лозимки банкнинг даромадлилиги ва ликвидлиги ўзаро
тескари мутаносибдир. Юқори ликвидликни таъминлаш банкнинг юқори
даромадликка эришиш мақсадига зиддир, чунки ликвид активлар ноликвид активларга
нисбатан кам фоиз даромадлар келтирадилар. Бошқа томондан юқори фойдага эришиш
мақсадида актив сиёсат юргизаётган банклар ликвид активларини мумкин бўлган
минимал даражада ушлаб туриш тенеденсиясига эга бўладилар.
Ликвидлик ва даромадлик ўртасидаги бундай ўзаро боғлиқлик банк сиёсати
норатсионал тузилган шароитда юқори ликвидлик мавжуд ҳолда унинг
норентабеллигига ёки хатарли даражада пас бўлган ликвидлик шароитида банкнинг
юқори даромадлигига олиб келиши ва бу унинг банкротлигига сабаб бўлиши мумкин.
Ликвидлик ва фойдалиликнинг оптимал даражада бўлишини таъминлаш учун банклар
бу кўрсаткичларни комплекс таҳлил қилишлари зарур, бунинг учун эса аввало
«банкнинг ликвидлиги» ва «банкнинг тўлов қобилияти» каби тушунчаларни кўриб
чиқмоқ зарур.
Адабиётлар шарҳи.
Ҳозирги иқтисодий адабиётларда ликвидлик ва тўлов қобилияти иқтисодий
терминлари кўпинча бир
-
бирини ўрнини алмаштирган ҳолда талқин этилади.
“Ликвидлик ва тўлов қобилиятини бошқариш —
бу корхона мажбуриятларини ўз
вақтида ва тўлиқ бажаришни таъминлаш учун тўлов воситаларини самарали
тақсимлаш ва бошқариш жараёни бўлиб, молиявий барқарорлик ва инвестициявий
жозибадорликни таъминлашда ҳал қилувчи рол ўйнайди.”
(Lopatovska & Gaevska, 2022)
“Корхона фаолиятида тўлов қобилияти ва ликвидлик таҳлили ички харажатларни
камайтириш, сотув ҳажмини ошириш ва бозордаги позицияни мустаҳкамлашда муҳим
аҳамиятга эга. Бу молиявий барқарорликнинг асосий кўрсаткичларидир.” (Baka
eva &
Taguzloev, 2024)
“Ликвидлик ва тўлов қобилияти бир
-
бирига боғлиқ тушунчалар бўлса
-
да, улар
фарқли иқтисодий мазмунга эга. Корхона молиявий қийинчиликларга дуч келмаслиги
учун
ҳар
иккаласини
ҳам
узвий
таҳлил
қилиш
талаб
этилади.”
(Liuta et al., 2019)
“Ликвидлик ва тўлов қобилиятини баҳолашда баланс ликвидлиги, активлар ва
мажбуриятларнинг муддатлар бўйича тақсимоти, ҳамда нисбий ва мутлақ
кўрсаткичлардан фойдаланиш орқали тўлиқ ва тизимли таҳлил зарур.”
(Lopatovska & Ponomarova, 2022)
“Тўлов қобилияти –
корхона ўз мажбуриятларини вақтида ва тўлиқ қоплаш учун
етарли маблағларга эга бўлишидир. Ликвидлик эса бу қобилиятни таъминлаш воситаси
ҳисобланади. Иккаласини мувозанатли таҳлил қилиш —
барқарор фаолият калитидир.”
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Ликвидлик термини моддий қийматликларнинг ва бошқа активларнинг тезда
сотилишини ва пулга айланишини ифодалайди.
Банкнинг ликвидлигини шунингдек
кўпгина ҳолларда нақд маблағларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан ёки
корреспондент банклардан сотиб олиш қобилияти деб ҳам баҳолашади.
Тўлиғича банк
ликвидлиги деганда ликвид активларини сотиш, пул маблағларини Марказий банкдан
сотиб олиш ва акциялар, облигациялар, депозит ва омонат сертификатлари хамда
www.sci-p.uz
III SON. 2025
471
бошқа қарз инструментларини эмиссиясини амалга ошириш имкониятлари назарда
тутилади.
Тўлов қобилияти
-
бу бирмунча кенгрок бўлиб у фақатгина активларни тезда пулга
айлантириш имкониятларини эмас, балки тижорат банкининг ўз кредиторлари
-
омонатчилар, банклар ва давлат олдидаги кредит ва бошқа пул ҳарактеридаги
операцияларидан келиб чиқадиган ўз тўлов мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиғича
бажариш қобилиятини ҳам ўз ичига олади.
Шундай қилиб, ликвидлик тўлов
қобилиятининг зарур ва мажбурий шарти сифатида майдонга чиқади.
Унинг
бажарилиши устидан назоратни фақатгина юридик ёки жисмоний шахснинг ўзигина
эмас, балки муайян ташқи назорат органи ҳам ўз зиммасига олади.
Тижорат банкининг ликвидлиги унинг пассив бўйича пул шаклидаги ўз
мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш қобилиятидир. Банкнинг
ликвидлиги банк балансининг актив ва пассивларини баланслаштирилганлик
даражаси, банк томонидан жойлаштирилган активлар ва жалб қилинган пассивларнинг
муддати бўйича ўзаро мослик даражаси билан белгиланади. Банк ликвидлигининг
меъёрлари одатда баланс активларининг турли моддаларини пассивларнинг жами
суммасига ёки маълум моддаларига, ёки аксинча пассивларнинг активларга бўлган
нисбати сифатида ўрнатилади.
Банкнинг тўлов қобилиятига унинг ўз мажбуриятлари бўйича зарур суммада
жавоб бера олиш қобилияти деб таъриф берилади.
Ликвидли активлар —
қиймати бозорда шаклланадиган, бозор қиймати бўйича
қисқа муддат ичида уларни сотиб олишга осонлик билан харидор топиладиган, доимий
равишда кўзда тутилмаган (номақбул) йўқотишларсиз сотилувчи ва сотиб олинувчи
активлардир
(
Низом
, 2015).
Ликвидли активларга қуйидагилар киради:
▪
нақд пуллар;
▪
соф қуйма олтин;
▪
банкнинг
Ўзбекистон
Республикаси
Марказий
банкида
очилган
ҳисобварақларидаги маблағлар;
▪
банкнинг бошқа банкларда очилган вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар;
▪
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ва Марказий банкининг қимматли
қоғозлари;
▪
қисқа муддатли (30 кунгача) банклараро кредитлар ва депозитлар;
▪
таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий
банклари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар, шунингдек бу мамлакатлар
ҳукуматлари ва Марказий банкларига бошқа молиявий талаблар;
▪
“
Standard & Poor`s
”, “
Fitch Ratings
” ва “
Moody`s Investors Service
”
компанияларининг инвестицион рейтинг даражасидан кам бўлмаган ёки Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг
компанияларнинг ушбу баҳо даражаларига тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга,
ривожланган фонд биржалари рўйхатларига киритилган, таваккалчилик даражаси паст
бўлган мамлакатларнинг етакчи компаниялари қимматли қоғозлари.
Ликвидлилик кўрсаткичларига қўйиладиган талаблар. Ликвидлиликни қоплаш
меъёри коеффициенти (ЛҚМК) юқори ликвидли активларнинг кейинги 30 кун ичидаги
жами соф чиқимга нисбати сифатида аниқланади (ЛҚМК=юқори ликвидли
активлар/кейинги 30 кун ичидаги жами соф чиқим).
Кейинги 30 кун ичидаги кирим кейинги 30 кун ичидаги чиқимнинг 75 фоизидан
ошган тақдирда, кейинги 30 кун ичидаги кирим сифатида кейинги 30 кун ичидаги
чиқимнинг 75 фоизи олинади.
www.sci-p.uz
III SON. 2025
472
Кейинги 30 кун ичидаги кирим ва чиқимнинг қайта ҳисоблаш коеффициенти
Марказий банк томонидан ўрнатилади ва мажбуриятларнинг тури ва муддатига боғлиқ
бўлади.
ЛҚМК 100 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.
СБММК активларни қайтариш муддатларини ҳисобга олган ҳолда, молиялашнинг
барқарор ресурслари мавжуд бўлиши учун, шунингдек 1 йилдан ортиқ муддатдаги
балансдан ташқари моддалардаги мажбуриятларни қўшиб, ликвидлиликка бўлган
талабни (зарур бўлган барқарор молиялаштиришни) қондириш учун керак.
Банкларнинг ликвидлилигини бошқариш тизимини доимий равишда
такомиллаштириш зарурати долзарб ҳисобланади. Тижорат банкларини бошқаришни
молиявий барқарорлик талабларига мувофиқ банк фаолиятининг юқори
рентабеллигини таъминлаш муаммоларини ҳал этишга илмий жиҳатдан тўғри
келадиган янги ёндашувларни ишлаб чиқиш керак.
Банк тизимининг ликвидлиги банклар мажмуининг ўз функциялари ва
мажбуриятлари ўз вақтида бажарилишини, шу жумладан, молия институтлари ўртасида
пул бозори орқали маблағларни қайта тақсимлашни таъминлаш имкониятини
англатади.
Айни пайтда, банк активлари таркибида ноликвид активларнинг сезиларли
даражада юқори бўлиши банкнинг ликвидлилигига нисбатан салбий таъсир
кўрсатишини ҳам ёдда тутиш керак. Чунончи, биргина кредитлар мисолида кўрадиган
бўлсак, банк кредит портфели таркибида муаммоли кредитлар салмоғининг ортиши
банкнинг ликвидлилига кескин таъсир этади. Бунинг боиси шундаки, муаммоли
кредитларнинг салмоғи ортиши билан зарарларни қоплаш учун ташкил этиладиган
захиралар ҳажми ҳам мос равишда оширилади. Бу эса банкнинг ресурс салоҳиятига,
активлардаги ўсишни қоплаш имкониятига салбий таъсир кўрсатади.
Қуйида биз “Агробанк” АТБ нинг ликвидлилик кўрсаткичлари ҳолати йиллар
давомидаги
қиёсий таҳлилини амалга оширамиз.
1-
жадвал
“Агробанк” АТБ нинг
ликвидлилик кўрсаткичлари ҳолати
(фоиз ҳисобида)
Кўрсаткичлар
Ҳисобот санасига амалда
Меъёрий
даражаси
01.01.2022
01.01.2023
01.01.2024
Жорий ликвидлик
коеффициенти
0,789
0,757
0,799
Мин
0,300
Ликвидлиликни қоплаш
меъёри коеффициенти
1,628
1,217
1,232
Мин
1,000
Соф барқарор
молиялаштириш меъёри
коеффициенти
1,159
1,103
1,040
Мин
1,000
Манба:
“Агробанк” АТБ нинг ҳисобот маълумотлари асосида тузилган.
1-
жадвал маълумотлари кўрсатишича, “Агробанк” АТБнинг жорий ликвидлилик
коеффициенти Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган
талаблар доирасида бўлган. Бошқача айтганда, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг 1 январ
ҳолатига кўра 0,799 коеффициентни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич талаб қилинган
даражадан 0,499 бирликка юқори бўлганлигини кўриш мумкин. Шунингдек, “Агробанк”
АТБ томонидан ликвидлиликни қоплаш меъёри коеффициенти
ва соф барқарор
молиялаштириш меъёри коеффициенти
талаблари ҳам кузатиб борилган. Банкда
ликвидлиликни қоплаш меъёри коеффициенти
2024 йилга 1 январ ҳолатига кўра
1,232
коеффициентни
ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич
2023 йилга нисбатан
www.sci-p.uz
III SON. 2025
473
солиштирилганда 0,015 коеффициентга ошганлигини кўриш мумкин. 2024 йилнинг
бошига ликвидлиликни қоплаш меъёри коеффициенти
талаб қилинган даражадан
0,040 бирликка ортганлигини кўриш мумкин.
Шунингдек, соф
барқарор молиялаштириш меъёри коеффициенти 2024 йилга
келиб 2022
-
2023 йилга нисбатан сезиларли даражада камайганлигини кўриш мумкин.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра 1,040 коеффициентни ташкил этган
бўлса ҳам бу талаб қилинган даражадан 0,040 бирликка ортиқлигини кўриш мумкин, бу
ҳолат таҳлил қилинаётган тижорат банкида ликвидлилик кўрсаткичлари меъёр
даражасида ушлаб турилгани ҳолда, узоқ муддатли актив операциялар салмоғининг
ортганлигидан ва ликвидликни бошқаришга оид чора
-
тадбирларни самарали
эканлигидан далолат беради.
Айнан тижорат банклари Базел III нинг 14
-
тамойилига асосан, ликвидлилик
даражасини зарур даражада сақлаш учун тижорат банки ликвидлиликни бошқариш
бўйича аниқ стратегияга эга бўлиши, ликвидлиликни ҳар куни назорат қилиши ва
ликвидлилик муаммосига дуч келганда аниқ муқобил ечимлар режасини тузиши зарур
(Basel Committee on Banking Supervision, 2008).
2-
жадвал
“Агробанк” АТБнинг капитал базаси таркиби ва динамикаси
(1 январ ҳолатига, млн. сўмда)
Ўзлик капитали таркиби
2022
й.
2023 й.
2024 й.
Устав капитал
8 553 958,9
8 553 958,9
10 770 191,0
Қўшилган капитал
1 416,8
1 416,8
1 416,8
Резерв капитали
382 704,7
204 209,7
771 131,6
Тақсимланмаган фойда
408 056,2
745 682,2
754 167,7
Жами ўзлик капитали
9 346 136,7
9 505 267,0
12 296 907,3
Манба:
“Агробанк” АТБ нинг ҳисобот маълумотлари асосида тузилган.
2-
жадвал маълумотлари орқали, “Агробанк” АТБнинг капитал базаси таркибини
кўриб чиқамиз. Маълумки, банкнинг молиявий барқарорлиги кўп жиҳатдан банк
капитали сифатига боғлиқ. Одатда устав капиталининг тўланган қисми биринчи
даражали капиталнинг энг барқарор элементи саналади. “Агробанк” АТБ капитал базаси
таҳлили кўрсатишича, 2024 йилга келиб, устав капиталининг умумий ўзлик (регулятив)
капитал таркибидаги салмоғи 114,1 фоизни ташкил этган. Бу эса, 2022
-
2023 йилга
нисбатан 3
-
5 фоизга ошганлигини изоҳлайди.
Устав капиталининг банк умумий капитали таркибидаги салмоғининг ортиб
бориши банк капиталини тартибга солишнинг замонавий тенденсияларига мос келади.
Капитал етарлилиги бўйича талабларни ислоҳ қилишда умумий капиталнинг сифатли
элементлари улушини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мустаҳкам капитал
базаси, ўзлик капиталнинг сезиларли улушини англатади. Банк капиталининг асосини
устав фонди ва банкнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида турли
мақсадлар учун мўлжалланган қонуний ва бошқа фондлар ташкил этади. Банкнинг
ўзлик капитали қанчалик катта бўлса, унинг ликвидлиги юқори бўлади
(
Коваленко,
Курилова
, 2015).
Умуман олганда, банкларда умумий капитал етарлилиги кўрсаткичининг ортиб
бориши ижобий ҳол ҳисобланиб, мажбуриятларнинг бажарилишини кафолатланганлик
даражасини оширади ва ликвидлиликка ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
www.sci-p.uz
III SON. 2025
474
1-
расм. Агробанк АТБнинг молиявий кўрсаткичлари ва капитал етарлилиги
ошиб бориш динамикаси
Манба:
Агробанк
АТБнинг
расмий
сайти
маълумотлари
https://agrobank.uz/uz/shareholders-and-investors/financial
“Агробанк” АТБ жами пассивлари таркибида банкнинг жами мажбуриятлари
салмоғи 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига нисбатан 2024
-
йил 1
-
январ ҳолатига 47,5
фоизга ошган. Шу билан бирга, кредит қўйилмалари активлар таркибида банкинг жами
кредитлар салмоғи 2021
-
йилнинг 1
-
январ ҳолатига нисбатан 2024
-
йил 1
-
январ
ҳолатига 45,8 фоизга кўтарилган. Бу ўз ўзидан банк ликвидлилигини рентабеллигини
маълум муддатга оширади.
Хулоса ва таклифлар.
Фикримизча, “Агробанк” АТБ депозит базаси сифатини ошириш ва унинг барқарор
манбалардан ташкил топишини рағбатлантириш мақсадида банк маркетинги
доирасида банк хизматларининг махсус пакетлари шакллантирилиши лозим. Бунда
асосий эътибор, катта миқдордаги пул маблағларини узоқ муддатли (одатда 3 йилдан
ортиқ) депозитларга жойлаштирган мижозларга банкнинг бошқа хизматлари
баҳосидан чегирмалар тақдим этишга қаратилиши керак. Бу, биринчидан, депозит
базаси сифатини оширишга, иккинчидан, ликвид маблағларга бўлган талабни
барқарорлаштиришга хизмат қилади. Чунки, талаб қилиб олингунча депозитлар
активлар салмоғидаги кредитлар таъминланмаганлигини ошириши мумкин. Бу банк
ликвидлилигини пасайтириши мумкин.
Юқоридаги таҳлил натижаларидан келиб чиқиб, фикримизча, республикамиз банк
тизими депозит базаси таркибида транзакцион депозитлар салмоғини кескин
пасайтириш лозим. Бу мақсадда 1 йилдан ортиқ муддатга қўйилган сўмдаги ва хорижий
валютадаги депозитларни мажбурий захира талабномаларидан тамоман озод қилиш
мақсадга мувофиқдир.
Адабиётлар:
/Литература/Reference:
Bakaeva, Z., & Taguzloev, A. (2024). ANALYSIS OF THE COMPANY'S LIQUIDITY AND
SOLVENCY.
EKONOMIKA
I
UPRAVLENIE:
PROBLEMY,
RESHENIYA.
www.sci-p.uz
III SON. 2025
475
Basel Committee on Banking Supervision. (2008)
. “Principles for Sound Liquidity Risk
Management and Supervision”, September 2008, Bank for International Settlement, p.32.
www.bis.org/publ/bcbs144.pdf
Dvornyk, I. (2020). The methodological aspects of assessment of solvency and liquidity of
agricultural enterprises. , 27-32.
https://doi.org/10.37634/efp.2020.3.6
Lopatovska, O., & Gaevska, O. (2022). LIQUIDITY AND SOLVENCY IN THE CONTEXT OF
FINANCIAL MANAGEMENT OF ENTERPRISE ACTIVITIES. Herald of Khmelnytskyi National
University.
https://doi.org/10.31891/2307-5740-2022-302-1-19
Lopatovska, O., & Ponomarova,
К
. (2022). MODERN METHODOLOGY OF LIQUIDITY AND
SOLVENCY ANALYSIS OF THE ENTERPRISE. Herald of Khmelnytskyi National University.
Economic sciences. https://doi.org/10.31891/2307-5740-2022-310-5(1)-36.
Коваленко О.Г., Курилова А.А.
(2015)
Теоретические основы управления
ликвидностью банка. Вестник НГИЭИ, №5
.
Низом (2015) “Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган
талаблар тўғрисида”ги НИЗОМ. 13.08.2015 йил. №2709.
Управління, З., Ліквідністю, Т., Підприємств, П., Управління, П., Та, Л., Підприємств,
П., Працях, З., & Науковців, Н. (2019).
THEORETICAL FOUNDATIONS MANAGE LIQUIDITY AND
SOLVENCY. Vìsnik Sumsʹkogo deržavnogo unìversitetu.
