www.sci-p.uz
III SON. 2025
737
ЎЗБЕКИСТОНДА ИЖОДИЙ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ
СТРАТЕГИЯ
C
И
PhD
Имамназаров Жахонгир
"ISLAMIC BUSINESS AND FINANCE"
mas'uliyati cheklangan jamiyati direktori
ORCID: 0009-0007-3117-5953
Аннотация.
Мазкур ишда ижодий иқтисодиёт (creative economy)нинг замонавий
иқтисодий
-
ижтимоий жараёнлардаги ўрни ва аҳамияти таҳлил этилади. Унда ижодий
соҳаларнинг –
санъат, дизайн, реклама, ахборот технологиялари каби фаолият
турларининг мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш, янги иш ўринлари
яратишдаги аҳамияти асосланади. Муаллиф томонидан Ўзбекистон шароитига мос
келувчи инновацион стратегик ёндашувлар илгари сурилган. Жумладан, ижодий
кластерлар ва хаблар ташкил этиш, давлат
-
хусусий шерикликни кенгайтириш, рақамли
платформалар ва стартап экотизимларини қўллаб
-
қувватлаш, креатив соҳалар учун
махсус таълим дастурларини жорий қилиш каби чора
-
тадбирлар тавсия этилган.
Калит сўзлар:
креативлик, ижодий иқтисодиёт, сунъий тафаккур, тўртбурчак
тарвуз, туризм, стартап, инновация, нақдлаштириш, контент, диверсификация,
иқтисодиёт, рақамлаштириш, концепция, реклама, ИТ, АКТ.
СТРАТЕГИЯ РАЗВИТИЯ КРЕАТИВНОЙ ЭКОНОМИКИ В УЗБЕКИСТАНЕ
PhD
Имамназаров Жахонгир
Директор общества с ограниченной ответственностью
«
ISLAMIC BUSINESS AND FINANCE
»
Аннотация.
В данной работе анализируется роль и значение креативной
экономики (creative economy) в современных социально
-
экономических процессах. В ней
обоснована роль таких видов деятельности, как искусство, дизайн, реклама,
информационные технологии, в диверсификации экономики страны, создании новых
рабочих мест. Автором выдвинуты инновационные стратегические подходы,
соответствующие условиям Узбекистана. В частности, рекомендованы такие меры, как
создание творческих кластеров и хабов, расширение государственно
-
частного
партнерства, поддержка цифровых платформ и стартап
-
экосистем, внедрение
специальных образовательных программ для креа
тивных сфер.
Ключевые слова
:
креативность, креативная экономика, искусственное мышление
,
прямоугольный арбуз, туризм, стартап, инновации, обналичивание, контент,
диверсификация, экономика, цифровизация, концепция, реклама, IT, ИКТ.
UOʻK:
330.11(075)
737-745
www.sci-p.uz
III SON. 2025
738
STRATEGY FOR THE DEVELOPMENT OF A CREATIVE ECONOMY IN UZBEKISTAN
PhD
Imamnazarov Jakhongir
Director of "ISLAMIC BUSINESS AND FINANCE"
Limited Liability Company
Abstract.
In this work, the role and significance of the creative economy in modern socio-
economic processes are analyzed. It substantiates the role of creative fields - such as art, design,
advertising, information technologies - in diversifying the country's economy and creating new
jobs. The author put forward innovative strategic approaches suitable for the conditions of
Uzbekistan. In particular, measures such as the creation of creative clusters and hubs, the
expansion of public-private partnerships, support for digital platforms and startup ecosystems,
and the introduction of special educational programs for creative industries are recommended.
Keywords:
creativity, creative economy, artificial intelligence, rectangular watermelon,
tourism, startup, innovation, cashing, content, diversification, economy, digitalization, concept,
advertising, IT, ICT.
Кириш.
Замонавий дунёда
иқтисодий ривожланиш тамойиллари тубдан ўзгармоқда.
Анъанавий ишлаб чиқариш усулларига асосланган саноат иқтисодиётинг аҳамияти
тушиб, билим ва ижодкорликка асосланган янги иқтисодий модель –
ижодий
иқтисодиёт алоҳида аҳамият қасб этиб бормоқда. БМТ маълумотларига кўра, жаҳон
ижодий иқтисодиёти йилига 2,25 трлн АҚШ доллари даромад келтириб, 30 млн кишини
иш ўрни билан таъминламоқда (World Bank, 2023).
Рақамли технологияларнинг жадал ривожланиши, глобаллашув жараёнлари ва
COVID-
19 пандемияси натижасида юзага келган ижтимоий
-
иқтисодий ўзгаришлар
ижодий иқтисодиёт аҳамиятини янада оширди. Масофавий иш, рақамли контент
истеъмоли ва виртуал ҳамкорлик муҳитининг ривожланиши ана шу соҳани дунё
иқтисодиётининг етакчи йўналишларидан бирига айлантирди.
Ўзбекистон учун ижодий иқтисодиёт алоҳида аҳамият касб этади.
Мамлакатимизнинг бой маданий мероси, таърихий анъаналари, ёш авлоднинг билим
даражаси ва АКТ соҳасидаги истиқболли имкониятлари ижодий иқтисодиётни
ривожлантириш учун пойдевор яратади. “Рақамли
Ўзбекистон
-
2030” дастури ва
маданий соҳани модернизациялаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар бу
йўналишдаги саъй
-
ҳаракатларнинг намунаси ҳисобланади (Фармон, 2020).
Бугунги кунда дунё мамлакатлари учун ижодий иқтисодиётни ривожлантириш –
бу шунчаки танлов эмас, балки рақобатбардошлик ва узоқ муддатли иқтисодий
барқарорликни таъминлаш учун зарурий шарт ҳисобланади.
Япония мисолида ижодий иқтисодиётни таҳлил қилиб кўрадиган бўлсак, Япония
кичик, лекин аҳолиси кўп давлат. Эҳтимол, шунинг учун японлар тинмай ҳамма нарсани
имкон қадар мувофиқлаштиришга, қулайлаштиришга ҳаракат қилишади. Айнан шу
мамлакатда кайдзен (ёки кайзен) тизими –
иш жараёнларини босқичма
-
босқич кичик
-
кичик янги ўзгаришлар орқали доимий равишда такомиллаштириш концепцияси
ишлаб чиқилган. Бу тизим корхонадаги самарасиз жараёнларни бартараф этишга,
ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш ва қулайлаштириш (оптималлаштириш) орқали,
маҳсулот ва хизматлар сифатини яхшилашга ва шу орқали самарадорликни оширишга
хизмат қилади.
Кўпчилик, айнан Японияда ихтиро қилинган тўртбурчак тарвуз ҳақида эшитган
бўлса керак. Бундай тарвуз 1978 йилда
график дизайнер Томоюки Оно томонидан
ихтиро қилинган. Албатта, тўртбурчак тарвуз кимнингдир инжиқ истаги ёки тасодиф
туфайли эмас, балки соф маркетинг мақсадида ўйлаб топилган, чунки агар тарвузлар
www.sci-p.uz
III SON. 2025
739
ноодатий кўринишда, хусусан тўртбурчак шаклда бўлса, бу янги мижозларнинг
эътиборини ўзига жалб қилишини тушунишган. Бундай тарвузлар тўртбурчак
қутиларда ўстирилади ва шу сабабли қути шаклини олади.
Тўртбурчак тарвузлар дастлаб амалий жиҳатдан фойдаланиш қулайлиги учун
яратилган деган фикр мавжуд бўлса
-
да уларни ташиш ва музлатгичга жойлаштириш
осон, улар пайдо бўлиши билан биринчи навбатда қимматбаҳо нарса сифатида қабул
қилинган. Ўша пайтдан бери уларнинг нархи унчалик тушмади, бугунги кунда ҳам бир
дона шундай тарвузнинг нархи ўртача 100
-
200 АҚШ доллар атрофида (800 ёки ҳатто
1000 доллардан ошган ҳолатлар ҳам кузатилган). Айтиб ўтилганидек, японлар уларни
истеъмол қилишдан кўра, кўпроқ безак ва совға сифатида ишлатишади. Тўртбурчак
тарвузлар пайдо бўлгандан бери, юрак ва пирамида шаклдаги тарвузлар ҳам
етиштирила бошлади. Зеро, буларнинг барчаси маркетинг, яъни сотув мақсадида
қилинади. Ижодий иқтисодиётнинг ҳам асосий мазмуни ресурслардан имкон қадар
самарали фойдаланишда
креативликни қўллашдир.
Бизнинг фикримизча, айнан тўрбурчак тарвузлар бутун дунё бўйлаб одамларни
биринчи навбатда, мутахассисларни нарсаларга бошқа кўз билан қарашга ундади ва бу
ўз навбатида “ижодий” иқтисодиётнинг “creative economy” ривожланишига туртки
берди.
Адабиётлар шарҳи.
Зеленцова (2021) ижодий иқтисодиёт доимо янгилик яратиш қобилияти. Яъни
ижодий қобилият ёки креативликдир. Шу билан бирга, технология, ижодкорлик ёки
ахборотнинг аҳамиятини биринчи ўринга қўядиган ёндашув ижтимоий динамиканинг
ҳақиқий сабаби бўлиб хизмат қилиши ҳақидаги тасаввурлардан бири эканлигини
тушуниш муҳимдир. Танқидий фикрловчи тадқиқотчилар бу ёндашувни қабул
қилмайдилар ва уларнинг нуқтаи назаридан, ижодий иқтисодиёт, рақамли иқтисодиёт,
шунингдек, ахборот жамияти тушунчаси ўз моҳиятига кўра капиталистик бўлиб
қолаётган ва замонавий дунёдаги тенгсизликларни такрорлайдиган замонавий
постиндустриал жамиятни бошқача ифодалашга қаратилган машҳур уринишлардир,
дейди.
Салбин (2024) ижодий иқтисодиёт фаровонликни таъминлашнинг
муҳим омилига
айланиб бормоқда. Уларнинг фаолияти сезиларли ижобий ташқи таъсирларга эга
бўлиб, ижтимоий тенгсизликни камайтириш, атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш, янги
ғояларни тарқатиш ва жамиятда инклюзивликни таъминлашга ҳисса қўшади.
Ривожланган бозорларга эга бўлган мамлакатлар ижодий иқтисодиётни
расмийлаштиришда пешқадам бўлиб келмоқдалар, деган фикрни илгари сурган.
Василенко (2024) Креатив иқтисодиёт кенг кўламли фаолиятни қамраб олади,
жумладан, креатив маҳсулотлар ва хизматлар ишлаб чиқариш, интеллектуал мулк,
креатив соҳалар билан боғлиқ инновациялар, жумладан, тасвирий санъат, дизайн,
реклама, архитектура, мусиқа, кино ва аниматсия, мода, шунингдек, видео ўйинлар ва
мултимедиа, 3Д
-
босма маҳсулотлари, сунъий интеллект, виртуал ва кенгайтирилган
реаллик технологияларини қўллашни ўз ичига олади, деб ҳисоблайди.
Абанкина (2022) Халқаро тажрибада ижодий саноатларни ўрганиш ва ўлчаш
усулларини таҳлил қилинган. Турли мамлакатларда қўлланиладиган классификация ва
статистика усуллари солиштирган, ижодий саноатларни ўлчашда бирлашган халқаро
стандартлар мавжуд эмаслигини келтирган, маданий ва ижодий иқтисодиёт ўртасидаги
фарқларни аниқлаган ҳамда статистик маълумотлар сифатини яхшилаш зарурлигини
таъкидлаган.
Ҳамроқулова (2023) ижодий иқтисодиёт концепциясига
тўлиқ таъриф берилиб,
Р.Флорида ва Ж.Хокинснинг ғоялари асосида мамлакат шароитига мос тавсиялар ишлаб
чиққан. Муҳим жиҳат сифатида
инсон капитали ва таълим тизими
нинг ривожланиши
www.sci-p.uz
III SON. 2025
740
креатив иқтисодиётнинг асосий омили эканлиги таъкидланган. Ижодий кадрларни
тайёрлаш жараёнида ОТМлар ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида махсус
дастурларни жорий этишни таклиф қилган.
Суратбеков (2025) ижодий иқтисодиёт назария ва амалиётда иккита тушунча
қўлланилади
-
"креатив иқтисодиёт" ва "креатив индустриялар". Ушбу
атамалар одатда
кўпликда қўлланилади, чунки у турли хил ривожланиш динамикасига, иқтисодий
мантиққа ва ишлаб чиқариш хусусиятларига эга бўлган бир қатор тармоқларни ўз ичига
олади деб ижодий иқтисодиёт
тушунчасини маъқуллаган.
Махмудова (2023) ижодий иқтисодиёт шароитида интелектуал ташкил этувчилар
ҳисобига қўшимча қиймат улушини ташкил этувчи ижодий туризм саёҳатнинг алоҳида
шакли сифатида, тобора кўпайиб бораётган ва ҳудудларда ривожланиш стратегиялари
учун асос бўлиб хизмат қилади, деб келтирган.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот прагматик парадигма асосида олиб борилди, бу эса назарий
концепцияларни амалий дастурлар билан уйғунлаштириш имкониятини берди.
Дедуктив ва индуктив методлар бирлашмаси орқали умумий назарий асослардан
хусусий миллий шароитларга мослаштириш амалга оширилди. Сифат таҳлили учун
контент
-
таҳлил, миқдор маълумотлари учун дескриптив статистика таҳлили
қўлланилди. Компаратив (солиштирма) таҳлил орқали халқаро тажриба ўрганилиб,
Ўзбекистон шароитига мослаштирилди.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси
.
Бугунги кунда бутун дунёда “ижодий иқтисодиёт” жадаллик билан ривожланиб,
аҳоли бандлигини таъминлашга жиддий ҳисса қўшмоқда. БМТ ҳисоб
-
китобларига кўра,
маданий ва ижодий соҳалар жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 3,1 фоизини ва жаҳондаги
бандликнинг 6,2 фоизини ташкил қилмоқда. Ижодий иқтисодиёт тармоқлари йилига 2
триллион доллардан ортиқ даромад келтириб, бутун дунёда 50 миллионга яқин иш
ўрни яратиб улгурган. Иш билан банд бўлганларнинг деярли ярми аёллар бўлиб, бу
йўналишда бошқа соҳаларга қараганда 15
-
29 ёшдагилар кўпроқ ишлайди. Ижодий
соҳалар одамларга ўз ижодкорлик қирраларини очиш ва инновацияларга киришиш, ўз
ғояларини аниқ иқтисодий қийматга айлантириш имкониятини тақдим этмоқда.
Ижодий бизнес –
бу даромад олиш учун янги ғоялардан фойдаланадиган бизнес
лойиҳалар дейиш мумкин. Стартаплар айнан шундай ижодий бизнесга олиб борадиган
воситалардир.
Ижодий иқтисодиёт воситалари
-
бу тегишли дастурлар таркиби “контент”ни
шакллантириш, таҳрир қилиш, тарқатиш ва якунида ўз ташкилотчиларига пул ишлашга
ёрдам берадиган барча турдаги хизматларни ўз ичига олади. Мисол учун, тасвирларга
ишлов беришга, видео ёки аудио ёзувларни таҳрир қилишга, муҳандис
-
меъморларнинг
чизмаларини чизишга ва уларни такомиллаштиришга ёрдам берувчи турли IT
дастурлар, ишлаб чиқилган дастурларни жойлаштириш учун керак бўладиган медиа
платформалар ҳамда ушбу ишлаб чиқилган дастурлар орқали пул ишлаш хизматлари
каби воситаларга асосланади.
Шуни таъкидлаш лозим, “ижодий иқтисодиёт” ҳар доим маълум даражада мавжуд
бўлган, аммо ижодий иқтисодиёт фақат тизимли ривожланиш ва ўз бозорини
шакллантиришга эришгандан сўнггина, одамлар “ижодий иқтисодиёт”ни жамият
тараққиётининг янги босқичи сифатида эътироф эта бошладилар. Ҳатто, Бирлашган
Миллатлар Ташкилоти 2021
-
йилни Барқарор ривожланиш доирасида “Халқаро ижодий
иқтисодиёт йили” деб эълон қилди (UNESCO, 2021).
www.sci-p.uz
III SON. 2025
741
Ижодий иқтисодиёт бизнинг мамлакатда ҳам ривожланмоқда ва бугунги кунда
Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг 1,46%ини ташкил этмоқда. Давлат томонидан
қабул қилинган стратегияларга кўра, 2030 йилга келиб бу кўрсаткич 5%га етказилиши
белгиланган. Бу мақсадга эришиш учун бир қатор инновацион ислоҳотлар, қонунчилик
ўзгаришлари ва амалий лойиҳалар жорий этилмоқда. Масалан: UNESCOнинг “Ижодий
шаҳарлар” тармоғига мамлакатимиздаги барча вилоятларни киритиш борасида Бухоро
вилоятидан сўнг ҳозирда Тошкент шаҳрини киритиш ташаббуси амалга оширилмоқда.
Бу ташаббус доирасида:
-
маданият, санъат ва дизайн соҳаларидаги инфратузилма янгиланмоқда;
-
маҳаллий дизайнерлар, рассомлар, актёрлар учун ижодий майдонлар ташкил
этилмоқда;
-
халқаро ижодий фестиваллар, кўргазмалар ўтказиш орқали экспортбоп маданий
маҳсулотлар яратиш рағбатлантирилмоқда.
Яна бир мисол “1 миллион дастурчи” лойиҳаси:
-
Ахборот технологиялари бўйича онлайн таълимни оммалаштириш;
-
Хар бир ҳудудда
IT-
билим марказлари
ташкил қилиш;
-
Ҳар йили 100 минглаб ёшларга IT кўникмаларни бепул ўргатиш ва 2030 йилга
бориб 1 миллион дастурчи тайёрлаш;
-
Янгича фикрлайдиган IT
-
мутахассислар орқали рақамли дизайн, медиа,
анимация, мобил иловалар, гейм
-
дизайн ва бошқа креатив соҳалар ривожлантириш.
Кодинг орқали яратиладиган маҳсулотлар (иловалар, сервислар, веб
-
дизайн) –
интеллектуал маҳсулотлар
ҳисобланиб, креатив иқтисодиётнинг узвий қисми саналади.
"Тасвирий санъат фестивали", халқаро кинофестиваль ва шунга ўхшаш тадбирлар
Ўзбекистонда ижодий иқтисодиётни шакллантириш ва жаҳон майдонига чиқаришнинг
муҳим амалиётий воситаларидандир. Улар маданият, санъат
ва креатив индустриялар
орқали миллий брендни яратиш, интеллектуал маҳсулотлар экспортини кенгайтириш
ва туризмни рағбатлантиришда хизмат қилмоқда. Арт
-
туризмни ривожлантириш
орқали меҳмонхона, транспорт, хостел ва хизмат соҳаларига ижобий таъсир кўрсатади,
туризм, ҳунармандчилик ва медиа соҳалари билан интеграцияда қўшимча иқтисодий
қиймат яратилади, кино соҳасидаги ёш мутахассислар, режиссёрлар, сценаристлар ва
актёрлар учун янги бозор ва ҳамкорлар яратади бу барчаси миллий иқтисодиётни
креатив йўналишлар орқали ривожланишга ёрдам беради.
Ижодий иқтисодиётни рағбатлантиришда стартаплар муҳим ўрин тутмоқда.
Масалан, 2024 йилда IT Park, Westminster International University in Tashkent (WIUT) ва
Маданият
-
талабалар фонди ҳамкорлигида “Creative Incubator Project” амалга оширилди.
Бу лойиҳа ижодий ёшларнинг ғояларини амалиётга татбиқ этиш, технологик ечимлар
билан бойитиш ва бозор талабига мос маҳсулотлар яратишни мақсад қилган.
Ижодий иқтисодиёт янги турдаги –
инновацион иқтисодиёт бўлиб, бу ерда асосий
“қадрият” янги “инновацион” ғояларга асосланади. Иқтисодиётнинг бу турида
ижодкорлар муҳим ўрин тутади, жумладан, блогерлар, рассомлар, иқтисодиётнинг
турли соҳаларида фаолият юритувчи ижодкор мутахассислар, жумладан, барча турдаги
ижодий дунёқарашга эга ҳунармандлар, дизайнерлар, санъаткорлар ва бошқалар.
Масалан, йиллар давомида мактабларда қўлланиб келган дарсликларни электрон
шаклга ўтказиш, миллионлаб маблағларни тежаш ва асосийси барча учун бемалол
фойдаланиш имконини бериш мумкин. Лекин, “ижодий маҳсулот” янги технология
бўлиши шарт эмас, у бизга аввалдан таниш бўлган нарса бўлиши ҳам мумкин, лекин унга
янгича назар билан, янги “бурчак”дан қараш ва шунга кўра муносабатда бўлиш
объектни бутунлай янги “ижодий” маҳсулотга айлантиради.
Ижодий иқтисодиётнинг асосий бўғини бу “ижодкорлар” (инглизча “creators”) –
янги ғояларни ишлаб чиқарувчи ва амалга оширувчи мутахассислар. Улар ижодий
иқтисодиётда етакчи мавқеъга эга. Чунки кўпчилик миясига келган ғояни нима
www.sci-p.uz
III SON. 2025
742
қилишни, уни рўёбга чиқаришни билмайди. “Ижодкорларсиз”, энг қимматли ва ноёб ғоя
ҳам амалга ошмай қолиш эҳтимоли катта. Ғоя юзлаб, минглаб ёки ҳатто миллионлаб
одамларнинг эътиборини ўзига тортиши, бу асосан “ижодкорлар” ва қўллаб
-
қувватловчи инфратузилма саъй
-
ҳаракатларига боғлиқ. Агар ҳамма нарса амалга ошса,
ғоя рўёбга чиқади ва бу ўз моддий ва маънавий натижаларини беришни бошлайди.
Таъсир ўтказувчи шахсларнинг ҳам ижодий иқтисодиётда ўз ўрни бор. Контент
ишлаб чиқарувчи “ижодкор” баъзида таъсир ўтказувчиларга айланишади. Стартап
лойиҳаларни молиялаштириш билан шуғулланувчи SignalFire технологик компания
маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёда 50 миллиондан ортиқ одам аллақачон
ўзларини “ижодкорлар” деб аташади. Биргина Patreon платформаси орқали
“ижодкорлар” бир йилда 20,85 миллион доллар пул топишган (S
ignalFire, 2023).
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва Тараққиёт Конференцияси
(ЮНКТАД) ҳисоб
-
китобларига кўра, 2020 йилда дунёда ижодий маҳсулотлар
экспортининг улуши умумий маҳсулотлар экспортининг 3 фоизини, хизматлар
экспортининг эса 21 фоизини ташкил этган. Бу жуда катта рақамлардир (UNCTAD, 2021).
Ушбу ташкилот томонидан 33 аъзо давлат ўртасида ўтказилган сўровномага кўра,
ижодий иқтисодиётнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий аҳамияти тобора ортиб
бормоқда. COVID
-
19 пайтида айнан ижодий хизматлар йўналиши жиддий ривожланган
ва 2020
-
йилда “ижодий” хизматлар экспорти 1,1 триллион долларга етган (UNESCO,
2013).
1-
расм. Ижодий иқтисодиётнинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар
Манба:
муаллиф томонидан илмий изланишлари натижасида шакллантирилди
.
Ижодий иқтисодиёт Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсиш, ёшлар ва аёллар
бандлигини ошириш ҳамда иқтисодиётни диверсификация қилишда муҳим ўрин
тутиши мумкин. Маълумки, бугунги кунда дизайн, мода, IT, ҳунармандчилик, анимация
йўналишлари тез ривожланмоқда. Ижодий иқтисодиёт айнан шу соҳа ва йўналишларда
жуда катта имкониятлар очади. Бу айниқса ёшлар учун муҳим, чунки ижодий
иқтисодиёт анъанавий тажрибани талаб қилмайди. Шу ўринда, Ўзбекистонда 30 ёшгача
бўлганлар сони 19 миллионга тенг, бу эса аҳолининг 55 фоизи эканлигини кўрсатади
(SignalFire, 2023). Ўзбекистон нафақат анъанавий табиий бойликлардан иборат хомашё
маҳсулотларини, балки ақлий фаолият интеллектуал
маҳсулотларини ҳам экспорт
қилиши мумкин. IT дастурлар, онлайн курслар, бугунги кунда ғарб мамлакатларида
Ижодий
иқтисодиёт
Оммавий
равишда
интернет
тизимидан
фойдаланиш
Ғояларни
“нақдлашти
-
риш”
усулларининг
ортиши
Бозор
етакчилари
-
нинг
пайдо бўлиши
Ғояларни ишлаб
чиқиш
жараёнининг
осонлашиши
www.sci-p.uz
III SON. 2025
743
талаб юқори бўлган миллий услубдаги дизайнерлик маҳсулотлари шулар
жумласидандир. Ижодий соҳалар ташаббус, ўзини ўзи банд қилиш ва кичик бизнесни
рағбатлантиради.
Ижодий иқтисодиётнинг муҳим таркибий қисми бўлган IT
-
сектор экспортнинг
ажойиб ўсишини намойиш этди, 2020 йилдаги 16 миллион доллардан 2023 йилда 344
миллион долларгача ўсди. Унинг ЯИМдаги улуши худди шу даврда 1,99% дан 3,5% гача
ошди. Жаҳон миқёсида ижодий хизматлар экспорти 2023 йилда рекорд даражадаги 1,4
триллион долларга етган бўлса (2017 йилдан буён 29% ўсиш), ижодий маҳсулотлар
экспорти 713 миллиард долларга етди (жаҳон миқёсида 19% ўсиш), Ўзбекистоннинг
ижодий саноат (соҳалар) экспорти умумий экспортнинг 4,74% ни ташкил этиб, 2022
йилда 936,02 миллион долларга етди. Ижодий соҳаларнинг ички бозор ҳажми 2023
йилда 3026,83 миллион долларни ташкил этди
(Useinov, 2024).
Ўзбекистон ижодий иқтисодиётнинг ЯИМга қўшган ҳиссасини сезиларли даражада
оширишни мақсад қилган, 2030 йилгача 5% га етказиш мақсади қўйилган. Бу улкан
мақсад, айниқса маданий ва ижодий соҳаларнинг ўртача жаҳон миқёсидаги ҳиссаси
тахминан жаҳон ЯИМнинг 3,1% ни ташкил этиши билан солиштирганда (Grynspan,
2024).
Тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилишда статистик кўрсаткичларни
ҳисобга олиш ва ўлчашда номувофиқликлар мавжудлиги аён бўлади. Масалан, ижодий
саноат корхоналари сони бўйича турли рақамлар келтирилади: бир манбада 9,6 минг,
бошқасида 2022 йил учун 50,8 минг компания рўйхатдан ўтган. Шу каби, ижодий
маҳсулотлар экспорти бўйича маълумотлар умумий савдо ҳажмининг 0,1
-
0,3% дан
умумий экспортнинг 4,74% гача ўзгариб туради, шунингдек, жаҳон ижодий хизматлар
экспортининг 82,3% каби жуда нореал рақам ҳам тилга олинади. Манбалардан бири
WCCEнинг янги ҳисоботи Британия Кенгашининг аввалги ҳисоботида қайд этилган
"маълумотлар мавжудлигидаги бўшлиқни" тўлдиришга қаратилганлигини очиқчасига
кўрсатади. Бундан ташқари, умуман ривожланаётган мамлакатлар учун "маълумотлар
етишмовчилиги" ижодий иқтисодиётда жиддий муаммо сифатида қайд этилади. Бу
номувофиқликлар ижодий иқтисодиёт бўйича статистик маълумотларни изчил ва ҳар
томонлама йиғиш ва ҳисобот беришда жиддий муаммо мавжудлигини кўрсатади.
Умумий тенденция ўсишни кўрсатса
-
да, турли рақамлар тармоқнинг ҳақиқий кўлами ва
аниқ иқтисодий таъсири паст баҳоланган ёки ноизчил ўлчанаётган бўлиши
мумкинлигидан далолат беради. Бу сиёсатни аниқроқ шакллантириш ва тараққиётни
кузатиш учун маълумотларни йиғишнинг стандартлаштирилган методологияларига
бўлган кескин эҳтиёжни акс эттиради.
Ушбу муаммоларга қарамай, маълумотлар
тузилмаси рақамли ва ҳунармандчилик
тармоқларига стратегик эътиборни ҳам кўрсатади. Корхоналарнинг тоифалар бўйича
тақсимоти
-
205 та IT
-
марказ, 100 та дизайн
-
марказ, 60 та анимация маркази ва 30 та
ўйин ишлаб чиқиш маркази
-
28 000 ҳунарманднинг тилга олиниши ва ҳунармандчилик
ҳамда туризм ўртасидаги яқин алоқа билан бирга, бу соҳадаги аниқ йўналишларни
кўрсатади. Ушбу рақамлар Ўзбекистонда ижодий иқтисодиётни ривожлантириш
стратегияси икки йўналишли эканлигини кўрсатади: у бир вақтнинг ўзида юқори
технологияли рақамли контент яратишга (IT, дизайн, анимация, ўйинлар) устувор
аҳамият беради ва мамлакатнинг бой анъанавий ҳунармандчилик ва маданий
меросидан фойдаланади. Бундай мувозанатли ёндашув замонавий глобал бозорлардан
ҳам, маданий жиҳатдан асл, туризмга йўналтирилган имкониятлардан ҳам иқтисодий
фойда олишга ёрдам беради.
Маданий инфратузилмаларни ривожлантириш ва ижодий туризмни кенгайтириш
мақсадида ЮНЕСКОнинг 2025 йилда Самарқандда ўтказиладиган Жаҳон маданий
сиёсати форуми мамлакатнинг ижодий салоҳиятини халқаро майдонга олиб чиқиш
имкониятини яратади. Шунингдек, анъанавий санъат, миллий ҳунармандчилик ва
www.sci-p.uz
III SON. 2025
744
креатив туризм йўналишларига талаб ортиб бораётгани Reddit ва турли туризм
платформаларида қайд этилган. Ўзбекистон ижодий иқтисодиётни ривожлантиришда
инновацион ёндашувни устувор деб билади. Бу жараёнда миллий қонунчилик, рақамли
трансформация, таълим тизими билан интеграция, стартап экотизими ва халқаро
ҳамкорлик асосий таянч нуқталар ҳисобланади. Ўзбекистон бу борада Марказий Осиё
минтақасида етакчи давлатга айланиш йўлидан бормоқда
Ижодий иқтисодиётнинг ривожига хизмат қилувчи яна бир муҳим жиҳат
-
бу
интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш тизими. Яқинда жорий этилган “регулятор
песочница” форматидаги ҳуқуқий муҳит янги инновацион ғояларни эркин синовдан
ўтказишга шароит яратмоқда. Бу, ўз навбатида, стартаплар ва ижодкорлар учун қулай
муҳитни таъминлайди.
Иқтисодиётни диверсификация қилишда, иқтисодиёт фақат хомашё ва
меҳнатталаб соҳаларга боғланиб қолмайди, билим ва замонавий технологиялар
иқтисодиёти кенг ривожланиб, барқарор ўсишига ёрдам беради, “ижодий иқтисодиёт”
орқали танқидий фикрлаш, жамоада ишлаш, рақамли саводхонлик каби замонавий янги
билимларни ва кўникмаларни ривожлантиришга ёрдам беради, бу эса таълим тизимига
ижобий таъсир қилади.
Ижодий иқтисодиётни ривожлантириш учун бир қатор шарт
-
шароитлар бўлиши
лозим албатта. Улар жумласига ижодий иқтисодиёт бўйича миллий стратегия қабул
қилиш, грантлар, акселераторлар ва солиқ имтиёзлари орқали қўллаб
-
қувватлаш,
креатив хаблар ва кластерлар ташкил этиш, муаллифлик ҳуқуқи ва интеллектуал
мулкни ҳимоя қилиш бўйича чора тадбирларни кучайтириш ва бошқаларни киритиш
мумкин.
Хулоса ва таклифлар.
Ижодий иқтисодиёт тармоғининг салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш учун мавжуд
муаммоларни, айниқса кўникмалар етишмовчилиги, интеллектуал мулкни ҳимоя
қилишдаги мураккабликлар ва халқаро бозорларга киришдаги тўсиқларни, хусусан,
рақамли платформалар ва тўлов тизимлари билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш
зарур. Маълумотларни йиғишдаги номувофиқликлар ҳам аниқ ўлчов ва асосли сиёсатни
шакллантириш учун статистик методологияларни яхшилаш зарурлигини таъкидлайди.
Фикримизча қуйидаги вазифаларни бажариш муҳим:
Инсон капиталини ривожлантиришга устувор аҳамият бериш орқали
ижодий
таълим ва кўникмаларни ўргатиш соҳасидаги саъй
-
ҳаракатларни кучайтириш, эрта
таълимдан тортиб ихтисослашган университет дастурларигача амалий ва рақамли
компетенцияларга эътибор қаратиш. Бу PISA натижалари кўрсатганидек, танқидий ва
ижодий фикрлашни ривожлантиришни ўз ичига олади.
Интеллектуал мулк ҳуқуқларини таъминлаш, маълумотларни локализация қилиш
ва халқаро тўлов тизимларини интеграция қилиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал
қилиш учун ислоҳотларни тезлаштириш, бу ўзбек ижодкорларининг жаҳон бозорига
тўсиқсиз киришини осонлаштиради. Бу икки томонлама келишувларни ва илғор
халқаро амалиётларни жорий этишни ўз ичига олиши мумкин.
Давлат томонидан қўллаб
-
қувватлашдан ташқари, ижодий корхоналарни турли ва
барқарор молиялаштиришни таъминлаш учун венчур капитали, инкубаторлар ва
давлат
-
хусусий шерикликларни ўз ичига олган хусусий инвестициялар учун динамик
экотизимни ривожлантириш.
Ижодий ишчини сунъий тафаккур даврига тайёрлайдиган сиёсат ва таълим
дастурларини ишлаб чиқиш, сунъий тафаккур имкониятларини тўлдирадиган
кўникмаларга эътибор қаратиш ва ахлоқ мулоҳазалари ҳамда иш ўринларининг сунъий
тафаккур туфайли қисқариши мумкинлигини инобатга олиш ва буни олдини олишга
ҳаракат қилиш.
www.sci-p.uz
III SON. 2025
745
Адабиётлар
/
Литература /
Literatures:
Grynspan Rebeca (2024). Secretary-General of UN Trade and Development (UNCTAD) at the
conference
World
Conference
of
the
Creative
Economy
04/10/2024 https://www.newscentralasia.net/2024/10/04/world-conference-of-the-creative-
economy/
SignalFire (2023)
нинг
“Creator Economy Market Map
2023
” ҳисоботида
таъкидланишича
:
Suratbekov D.O. (2025).
“Креатив
иқтисодиёт” тушунчасининг
ривожланиш
эволюцияси
ва
иқтисодий
моҳиятининг
муҳим
жиҳатлари
//International scientific journal
Management, Marketing and Finance.
–
2025.
–
Т
. 2.
–
№. 3. –
С
. 189-194.
UNCTAD (2021). Creative Economy Outlook 2022: Overview. unctad.org
UNESCO (2013). Creative Economy Report 2013: Widening local development pathways.
UNESCO (2021) “The year 2021 was declared the International Year of Creative Economy
for Sustainable Development at the 74th United Nations General Assembly”
Useinov Akhtem, Komiljon Karimov, Bekzod Zakirov (2024). Realizing the full potential of
the creative economy in Uzbekistan CPRO Policy Brief 2024-10 Westminster International
University in Tashkent
World Bank (2023). "The Creative Economy: Key Concepts and Literature Review Synthesis."
Creative Economy Report.
Абанкина
Татьяна Всеволодовна, Мацкевич Алёна Вадимовна, Романова Вера
Васильевна (2022). Креативные индустрии в условиях пандемии COVID
-
19 // Экономика.
Налоги. Право. №2.
URL: https://cyberleninka.ru/article/n/kreativnye-industrii-v-usloviyah-
pandemii-covid-19.
Василенко Людмила Александровна, Лариса Владиславовна Богданова, Ирина
Юрьевна Каримова (2024). Креативная экономика и креативные кластеры в развитии
территории: анализ Российских практик // Проблемы развития территории. №1. URL:
https://cyberleninka.ru/article/n/kreativnaya-ekonomika-i-kreativnye-klastery-v-razvitii-
territorii-analiz-rossiyskih-praktik.
Зеленцова Елена
(2021). «Творческие индустрии: теории и
практики»
,
Т8 Издательские технологии.
Махмудова А.П.
(2023).
Туристик маҳсулотни диверсификация қилишнинг
инновацион стратегиясини танлаш.
Саблин Кирилл Сергеевич, Валиева Ольга Владимировна (2024). Креативные
индустрии в современной экономике: определение, подходы к измерению // ВТЭ. №3. URL:
https://cyberleninka.ru/article/n/kreativnye-industrii-v-sovremennoy-ekonomike-opredelenie-
podhody-k-izmereniyu.
Фармони (2020). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 октябрдаги "Рақамли
Ўзбекистон
-
2030" стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги ПФ
-6079-
сон.
Хамракулова
О. Д
. (2023).
“Creative Economy: Essence, Development Problems in
Uzbekistan”
