www.sci-p.uz
III SON. 2025
800
ЎЗБЕКИСТОНДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ АКТИВЛАРИ ПОРФЕЛИНИ ОШИРИШДАГИ
МУАММОЛАРИ ВА УНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ
Хожиев Жахонгир
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0000-0003-3253-2119
Аннотация
.
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида тижорат банклари
активлари ҳажмини оширишнинг муаммолари ҳамда уни бартараф этиш орқали миллий
иқтисодиётимизда тижорат банкларининг фаолиятини жадаллаштириш йўллари
юзасидан фикр
-
мулоҳазалар баён этилган. Хусусан, молиявий секторни изчил ислоҳ
қилиш давомида қатор чора
-
тадбирлар амалга оширилмоқда ва натижада илғор банк
бизнесини юритиш ҳамда ушбу секторда рақобат муҳитини кучайтириш учун зарур
ҳуқуқий шарт
-
шароитлар яратилмоқда. Шунингдек, мамлакатимизда банк активлари
ҳажмини оширишнинг истиқболларидаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф
этиш бўйича муаллиф ёндашувлари ва таклифлари келтирилган.
Калит сўзлар:
тижорат банки, рақамли трансформация,
инновацион банк, банк
маҳсулотлари, бошқарув тузилмаси, банк стратегияси, активлар, банк активлари, банк
пассивлари, маржа, кредит, депозит, фоизли, фоизсиз даромад ва харажатлар.
ПРОБЛЕМЫ УВЕЛИЧЕНИЯ ПОРТФЕЛЯ АКТИВОВ КОММЕРЧЕСКИХ БАНКОВ В
УЗБЕКИСТАНЕ И ПУТИ ИХ УСТРАНЕНИЯ
Хожиев Жахонгир
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация
.
В
данной статье рассматриваются проблемы увеличения объема
активов коммерческих банков в Республике Узбекистан, а также пути ускорения
деятельности коммерческих банков в нашей национальной экономике путем их
устранения. В частности, в ходе последовательного
реформирования финансового
сектора осуществляется ряд мер и, как следствие, создаются необходимые правовые
условия для поддержания передового банковского бизнеса и укрепления конкурентной
среды в этом секторе. Также в нашей стране представлены существующие проблемы в
перспективах увеличения объема активов банковских структур, а также авторские
подходы и предложения по их устранению.
Ключевые слова:
коммерческий банк, цифровая трансформация, инновационный
банк, банковские продукты, структура управления, банковская стратегия, активы,
пассивы банка, маржа, кредит, депозит, проценты, беспроцентные доходы и расходы.
UOʻK:
336.713
800-806
www.sci-p.uz
III SON. 2025
801
PROBLEMS OF INCREASING THE ASSET PORTFOLIO OF COMMERCIAL BANKS IN
UZBEKISTAN AND WAYS TO OVERCOME THEM
Khojiev Jakhongir
Tashkent State University of Economics
Abstract.
This article discusses the challenges of increasing the assets of commercial banks
in Uzbekistan and ways to accelerate their activities in the national economy. During the ongoing
reform of the financial sector, several measures have been implemented to create the necessary
legal framework for maintaining a strong banking industry and fostering competition. The article
also presents the existing challenges in increasing the volume of bank assets and the author's
proposed solutions.
Keywords:
commercial bank, digital transformation, innovative banking, banking products,
management structure, strategy, assets, liabilities, margin, loans, deposits, interest, non-interest
income and expenses.
Кириш.
Тижорат банкларида фақат даромадли актив амалиётлар ҳажмини ошириш
стратегиясига асосланиш уларнинг самарадорлигини оширишни тўлиқ кафолатлай
олмайди. Чунки кредит бозоридаги етарли талабнинг мавжудлиги, ҳукуматнинг кредит
экспансиясини рағбатлантириш сиёсати актив амалиётлар фаоллигига ижобий таъсир
қилиши мумкин. Бу каби чоралар, одатда, давлат томонидан иқтисодиёт соҳаларини
ривожлантириш борасидаги стратегик дастурлар талабларида намоён бўлади.
Бизнинг фикримизча, актив амалиётлар самарадорлигига эришиш эркин
иқтисодиёт
шароитидаги
молия
-
кредит
тизимининг
соғломлиги,
кредит
муносабатлари ва инструментларини оқилона ташкил этилишига боғлиқ. Аксинча,
инқирозли
вазиятларда
банк
активларини
бошқариш
принципларидаги
номутаносибликлар оғир муаммоларни келтириб чиқаради.
Банкларда активлар сифатининг мунтазам равишда бузилиши банк фаолиятининг
хавфли ва носоғлом тоифага киритилишига олиб келади. Республикамиз банк
қонунчилигида активлар сифатининг бу каби бузилишига қуйидаги жиҳатлар олиб
келиши мумкинлиги қайд этилган:
-
қарз олувчининг кредитларни тўлашга доир етарли имкониятларисиз, таҳлил ва
текширувларсиз кредитлар берилиши;
-
қониқарсиз кредит тарихига эга бўлган ёхуд ўша ёки бошқа банкда кредитга оид
мажбуриятларни мунтазам равишда бажармай келган қарздорларга кредитларнинг
берилиши;
-
ҳисоботда кўрсатилганидек, гаров қийматини тасдиқловчи етарли ахборот ва
таҳлил мавжуд бўлмаган баҳолаш ҳисоботлари асосида кредитлар берилиши;
-
молиявий аҳволи беқарор бўлган қарздорлар кредитларининг янгиланиши ёки
муддатининг узайтирилиши;
-
муддати ўтган фоизларни олмай туриб, кредитларнинг доимий равишда
янгиланиши ёки муддатининг узайтирилиши;
-
кредитларни тўлашга доир сиёсатнинг йўқлиги ёки унинг ўтказилмаслиги;
-
мазкур банк молиявий аҳволи учун сезиларли таваккалчиликни юзага
келтирувчи ёки етарли даражада тажрибага эга бўлмай инвестициялар ёки қимматли
қоғозларга доир бошқа операцияларнинг амалга оширилиши;
-
Марказий банкка ҳаққоний бўлмаган ҳисоботларни тақдим этиш, активлар
таваккалчилигини етарли даражада диверсификация қилмаслик;
-
банкка хос ҳолатларга нисбатан капитал даражасининг номувофиқлиги (банк
активларининг тури ва сифати, фаолият турлари ва б.);
www.sci-p.uz
III SON. 2025
802
-
банкнинг аралаш активлари ва пассивларига нисбатан ликвидликнинг етарли
эмаслиги;
-
кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишлар учун етарли чегирмаларнинг мавжуд
эмаслиги ва ҳ.к
. (
Низом
, 1998).
Шунингдек, республикамизнинг айрим тижорат банклари амалиётида активлар
самарадорлигини пасайишига олиб келувчи бир қатор муаммоли жиҳатлар ҳамон
сақланиб қолаётганлигини кўрсатмоқда.
Мамлакат банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясида “...кредит портфели ва
таваккалчиликларни бошқариш сифатини яхшилаш, кредитлаш ҳажмларининг
мўътадил ўсишига амал қилиш, мувозанатлашган макроиқтисодий сиёсат юритиш,
корпоратив бошқарувни такомиллаштириш ва
халқаро амалий тажрибага эга бўлган
менежерларни жалб қилиш, молиявий таваккалчиликларни баҳолаш учун технологик
ечимларни татбиқ этиш орқали банк тизимининг молиявий барқарорлигини
таъминлаш” устувор йўналишлардан бири сифатида белгилаб берилган
(
Қонун
, 2022).
Тижорат банклари активлари самарадорлигини ошириш омилларига илмий
-
услубий ягона ёндашув мавжуд эмас. Айниқса, тижорат банклари активлари сифатини
интенсив оширишнинг амалий ва услубий муаммолари, соғлом банк активлари
портфели шаклланишининг муҳим мезонлари ва тамойиллари тадқиқи, тижорат
банклари тизимида инновацион дастурий таъминот ва махсус платформалар
хизматларидан самарали фойдаланиш механизмлари ҳамда тижорат банклари
активларини ҳимоялашда рискларни бошқаришнинг амалий ва услубий муаммолари
чуқур ўрганилмаган.
Адабиётлар
шарҳи
.
Сўнгги йилларда молиявий хизматларни
етказиб бериш ва истеъмол қилиш
борасида шунингдек, технологик ривожланиш
натижасида
бизнес, банк ва молия
тизими
муҳитида катта
ўзгаришлар рўй бермоқда. Банк хизматлар
бозорида
ҳам
интернет ва мобиль
технологияларни қўллаш ҳамда
улардан фойдаланиш банкларнинг
хизмат кўрсатиш тарихида мисли кўрилмаган ўзгаришларга олиб келмоқда. Кўп
сонли
электрон каналлар орқали электрон банк хизматларини ривожлантириш мижозларга
қўшимча қулайликлар тақдим этиш имконини берди.
Бугунги кунда ривожланган
давлатлар банк тизимида кўплаб молиявий хизматларнинг ортиб бориши масофадан
банк хизмати кўрсатиш аҳамиятини янада оширди, натижада бутун дунё бўйлаб йирик
банклар томонидан банк хизматларининг турли хил вариантлари онлайн режимда
тақдим этилмоқда.
Хусусан, Жуков
(2009)
банк хизматларига қуйидагича таъриф беради:
«
Тижорат
банклари хизматлари –
банк фойдасига маълум бир ҳақ олиш эвазига, мижознинг
талабига биноан банк операцияларини бажариш
».
Бугунги кун банк соҳасининг ривожланиш тенденцияси хизматларни электрон
тарзда юритишга ўтишдир. Бу борада илк фундаментал тадқиқот Халқаро ҳисоб
-
китоблар банки қошида 1974 йили ташкил этилган Банк назорати бўйича Базель
қўмитаси томонидан ўтказилди. Мазкур қўмита томонидан электрон банк хизматлари
бўйича ишчи гуруҳ
ташкил килинди. Банк назоратчилари учун халқаро электрон банк
иши масалалари
«Cross-Border Electronic Banking Issues for Bank Supervisors» (2000)
маърузалари ушбу гуруҳ
фаолиятининг натижасига айланди. Мазкур муаммонинг турли
жиҳатларига Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва Ўнлик гуруҳининг (G10)
тадқиқотларида хам сезиларли даражада эътибор қаратилган
Рус иқтисодчи олими Спильниченконинг
(2012)
фикрича, масофавий банк
хизматлари информацион хизматларнинг мажмуи ва мижознинг ҳисобварағи бўйича
операцияларни банкка ташриф буюрмасдан бажаришдир. Масофавий банк хизматлари
сайти маълумотлари асосида тайёрланган
www.sci-p.uz
III SON. 2025
803
телекоммуникация тизими орқали мижознинг банк маълумотлар базасига мурожаати
билан изоҳланади.
Ўз навбатида, саррофлик идоралари ушбу тўпланган пул маблағларини бошқа
шахсларга қарзга бериш ва олиш амалиётларини ҳам бошлашди. Аста
-
секин турли
хилдаги ссудаларни бериш ва пул маблағларини жалб қилиш ҳисобидан саррофлик иши
кенгайиб, кредитлар берувчи,
омонатларни қабул қилувчи ва ҳисоб
-
китоб
операцияларини амалга оширувчи банклар пайдо бўла бошлади. Молиявий
муносабатларнинг бу тартибда ривожланиши ҳозирги банкларнинг актив
амалиётларини шаклланишига асос солди
(
Ташматов
, 2006).
Умуман олганда, молиявий муносабатларнинг дастлабки иштирокчилари йирик
миқдордаги пул маблағларини тўплаш ва уларнинг ҳаракатсиз туриши самарасиз
эканлигини тушуниб етган ҳолда маблағларни бошқаларга маълум фоиз эвазига қарзга
бериш орқали юқори фойда олишга ҳаракат қилишди. Шу орқали банкларнинг актив
амалиётларнинг асосий унсури ҳисобланган кредит муносабатларига фаол киришиши
рўй берди. Кредит муносабатларини такомиллашиши пул маблағларидан самарали
фойдаланиш мумкинлигини исботлаб берди.
Тадқиқот методологияси.
Ушбу мақолани тайёрлашда меъёрий
-
ҳуқуқий хужжатлар, фойдаланилган
адабиётлар ва интернет маълумотлари расмийлиги, ундаги иқтисодчи олимларнинг
мавзуга оид илмий
-
назарий қарашларининг қиёсий ва танқидий таҳлил қилинган.
Мавзуни ўрганиш давомида умумиқтисодий усуллар билан бир қаторда тизимли
таҳлил, умумлаштириш, абстракт
-
мантиқий фикрлаш, статистик усулларидан
фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси
.
Кредит маблағлари бозорида банк хизматлари сифатини ошириш зарурати
юқорилигича қолмоқда.
Кредит маблағлари бозорида самарали фаолият кўрсатиш банк
даромадларининг йирик қисмини шакллантириши билан бирга, банклараро рақобатда
устунликни таъминловчи муҳим мезон ҳамдир.
1-
расм. Тижорат банклари активлари ҳажмини оширишдаги айрим муаммолар
Манба:
муаллиф ишланмаси
.
Банкларда ички сиёсатлар активлар сифатини таъминлашга ягона талабларни
белгиловчи муҳим дастак ҳисобланади. Айниқса, молия бозоридаги ўзгаришлар,
рақобат муҳитининг кучайиши шароитида ички меъёрий ҳужжатлар мослашувчанлик
активлар самарадорлигини
ошириш ҳамда активлар
портфелини
шакллантириш
потенциал мижозлар
қўнимсизлигини ошиб
кетиши ва мижозларнинг
эътирозларини кўпайиши
даромад келтирувчи актив
амалиётлар ҳажмининг
камайиши
активларни жойлаштириш
билан боғлиқ ички
меъёрий ҳужжатларда
етишмовчиликларнинг
мавжудлиги
активлар назорати ва
таваккалчиликларни
баҳолаш тизимини тўғри
йўлга қўйилмаганлиги.
активлар самарадорлигини
баҳолаш муаммолари
www.sci-p.uz
III SON. 2025
804
талабларини ифодалаш билан бирга, банк ликвидлигини сақлаш, муаммоли активларни
юзага келиш омилларини бартараф этиш механизмини тартибга солиши зарур.
Тижорат банклаида муаммоли активларни олдиндан аниқлашнинг мавжуд
механизмида
бир
қатор
камчиликларнинг
кўзга
ташланаётганлиги.
Тадқиқотларимизга асосланиб қайд этишимиз мумкинки, муаммоли активларнинг
юзага келишини олдиндан аниқлашдаги асосий хатоликлар
активларни
жойлаштирилганидан сўнгги назорат тизимини сустлиги билан боғлиқ. Активларни
самарали жойлаштириш борасидаги қарорлардаги номувофиқликлар
.
Одатда,
банкларда йирик лойиҳаларни молиялаштириш жараёни синчиклаб, пухта ўйланган
қарорлар қабул қилишни тақозо этади. Нотўғри қарорлар жойлаштирилган активларни
келгусида муаммога айланиш хавфини юзага келтиради. Активлар назорати ва
таваккалчиликларни баҳолаш тизимини тўғри йўлга қўйилмаганлиги. Бунда
,
комплекс
омилли таҳлилнинг талаб даражасида ташкил этилмаганлиги.
Банклар амалиётининг
кўрсатишича, банк активларини юқори таваккалчиликка эга эканлиги активларни
жойлаштириш жараёнидан то сўндиришга қадар бўлган даврда турли омиллар
таъсирини ўзаро боғлиқ ҳолда таҳлил қилишни тақозо этмоқда.
2-
расм. Тижорат банклари активлари самарадорлигини баҳолаш усуллари
Манба:
муаллиф ишланмаси
.
www.sci-p.uz
III SON. 2025
805
Айнан, комплек омилли таҳлилни талаб даражасида ўтказилмаслиги ёки мазкур
таҳлил натижаларига бефарқлик банк активлари портфелида ечими узоқ муддат талаб
қиладиган муаммоларни юзага келишига сабаб бўлмоқда.
Тижорат банкларида мониторинг механизмини тўғри йўлга қўйилиши активлар
сифатини мустаҳкамлашнинг муҳим омили ҳисобланади. Айниқса, иқтисодиётдаги
тебранишлар, бозор омиллари мижозларга жойлаштирилган активларни мунтазам
равишда мониторингдан ўтказиб боришни талаб этади.
Банклар амалиётига юридик ва жисмоний шахслар бўш маблағларини жалб
этишнинг жозибадор ва таъсирчан усулларини жорий этиш. Бугунги кунда банклар
ўртасида корпоратив мижозларга инновацион банк хизматлари мажмуини таклиф этиш
борасидаги рақобат кучайиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида, банкларда барқарор ресурс
маблағларини шаклланишига кўмаклашмоқда. Банкларда актив амалиётлар учун зарур
ресурслар захирасини шакллантириш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга
ошириш зарур:
−
депозит ресурсларининг шаклланиш манбаларини диверсификациялаш;
−
мунтазам равишда мижозларга йўналтирилган, эгилувчан тариф сиёсатини
шакллантириб бориш;
−
банк хизматлари кўрсатиш механизмини мижозларга қулай тарзда, инновацион
бизнес жараёнлар ва янги технологияларга асосланган ҳолда амалга ошириш;
−
депозит ва фоиз сиёсатини ресурс бозоридаги вазият таҳлили асосида қисқа
муддатларда қайта кўриб чиқиш.
Тижорат банкларида мониторинг механизмини тўғри йўлга қўйилиши активлар
сифатини мустаҳкамлашнинг муҳим омили ҳисобланади. Айниқса, иқтисодиётдаги
тебранишлар, бозор омиллари мижозларга жойлаштирилган активларни мунтазам
равишда мониторингдан ўтказиб боришни талаб этади.
Жалб қилинган ресурсларни самарали жойлаштириш. Банкларда жалб қилинган
ресурсларни актив амалиётларга самарали тақсимлаш сиёсатининг мавжудлиги кредит
маблағларининг даромадли қайтувчанлигини таъминловчи муҳим омил ҳисобланади.
Жалб қилинган ресурсларни самарали жойлаштиришнинг муҳим мезони сифатида
қуйидаги жиҳатларга асосланиш мақсадга мувофиқдир:
−
депозит маблағларини тез айланувчан, юқори ликвидли активларга
жойлаштириш;
−
банк даромадлигини таъминловчи оптимал фоиз сиёсатини юритиш.
Муаммоли қарздорликларни юзага келиш омилларини бартараф этиш. Банк
активлари портфелида муаммоли активлар улушининг ортиши кредит маблағлари
айланиш тезлигини камайишига олиб келади. Бу борадаги тадбирлар қуйидагилардан
иборат бўлиши мақсадга мувофиқдир:
−
ҳар бир кредит ажратилган мижоз билан алоҳида ишлаш стратегиясини ишлаб
чиқиш ва уни такомиллаштириб бориш;
−
муаммоли активларнинг юзага келиш омилларини тизимлаштирилган
кўрсаткичлар асосида аниқлаш ва мониторинг қилиш усулларидан кенг фойдаланиш.
Хулоса ва таклифлар.
Хулоса қилганимизда тижорат банклари фаолиятида активлар самарадорлигини
баҳолашнинг аниқ механизмини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириб бориш банкнинг
молия бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашнинг муҳим дастаги ҳисобланади.
Фикримизча, банк активлари самарадорлигини баҳолашда қуйидаги талабларга
жавоб бериши зарур:
−
активлар билан боғлиқ бўлган муаммолар ва уларнинг юзага келиш сабабларини
батафсил баён этиши;
www.sci-p.uz
III SON. 2025
806
−
активларнинг ҳар бир турини қай даражада жойлаштирилганлиги, активлардан
кўрилаётган фойда даражасини аниқлаб бериши;
−
активлар самарадорлигини ошириш бўйича амалий жиҳатдан тўлиқ асосланган
таклиф ва тавсияларни қамраб олиши ва ҳ.к.
Юқоридаги муаммоли жиҳатларни бартараф этишга кўмаклашадиган қуйидаги
амалий тавсияларни берамиз:
Биринчи ўринда кредит буюртмаларини кўриб чиқиш муддатларига қатъий риоя
қилиш, консалтинг хизматлари кўрсатиш, кредит буюртмалари билан бевосита
ишлайдиган ходимларнинг жавобгарлик даражасини кучайтириш, мижозларни
кредитлаш бўйича қўшимча қулайликларни таклиф этиш зарур. Айниқса, бугунги кунда
мижозлардан кредит буюртмаларини янги технологиялар асосида онлайн қабул қилиш
механизмини йўлга қўйишга алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқдир. Кредит
буюртмаларини онлайн қабул қилиш кредитлаш жараёнини тезлаштириш,
мижозларнинг вақтини тежаш, энг муҳими, банк ходимларини топшириқларни вақтида
бажаришга мажбур қилади.
Иккинчи ўринда тижорат банкларида кредитлаш салоҳиятини мустаҳкамлашнинг
устувор йўналишлари сифатида қуйидагиларни таклиф этамиз:
Банкнинг самарали инфратузилмасини шакллантириш. Банк инфратузилмаси
оптимал даромадликни таъминлаш учун зарур кредит ресурслари манбаини тўплашда
муҳим ўрин тутади. Шу мақсадда банкнинг инфратузилмаларини қуйидаги талаблар
асосида ривожлантириш зарур:
−
банк филиалларини иқтисодий ресурслар фаол ҳудудларда жойлаштириш;
−
инфратузилмалар фаолиятига доир муаммоларни ҳал этиш ёки уларни
ривожлантириш билан қарорлар қабул қилиш жараёнини тезлаштириш.
Умуман олганда, Миллий ва жаҳон иқтисодиётини ривожлантиришнинг
таъсирчан механизмларини ҳаракатга келтиришда доимо банкларнинг роли юқори
ҳисобланади. Бундай таъсир даражаси иқтисодиётда банк активларининг тақсимоти
инструментларини амал қилиши жараёнида намоён бўлади.
Адабиётлар
/
Литература
/Reference:
Electronic Banking Group Initiatives and White Papers. - Basel Committee for Banking
Supervision. - Basel, October 2000. - 27 p.
Жуков А.И. (
2009
) Банковская система России. М.:
Проспект, с. 186.
Қонун (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ
-
5992-
сон “2020
-
2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк
тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги фармони // Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 13.05.2020 й., 10.06.2022 й., 06/22/152/0507
-
сон.
Низом (1998) «Хавфсиз бўлмаган ва носоғлом банк фаолияти тўғрисида»ги Низом.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 11 февралда 628
-
сон
билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
томонидан 1998 йил 9 ноябрда 431
-
сон билан тасдиқланган.
Спильниченко В.К. (2012) Трансформация банковских платежных систем в
экономике России // Экономический журнал. № 2 (26).
Ташматов Ш.Х. (2006) Ўзбекистонда банк тизимининг шаклланиши ва
ривожланиши. Докторлик диссертацияси. –Т.: (16
-
бет).
