Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.aept.123578

Ключевые слова:

приусадебных участок подсобное хозяйство фермерской хозяйство рентабельность валовой внутренний продукт рабочая сила инвестиции инновации

Аннотация

В статье рассматриваются проблемы и решения для эффективного использования приусадебных земель. В последние годы повышение эффективности использования земель было названо наиболее актуальной проблемой. В частности, наш президент проводит масштабную работу по повышению эффективности использования земель в Узбекистане. Экономический анализ эффективности использования сельскохозяйственных земель в ликвидации продовольственной необеспеченности населения, исследование проблем и создание научной основы их обеспечения является требованием времени.


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

793


ТОМОРҚА —

ДАРОМАД МАНБАИ ВА ОИЛАВИЙ ФАРОВОНЛИК АСОСИ

PhD

Хакимов Зафар

Термиз иқтисодиёт ва сервис университети

ORCID: 0009-0007-7581-8498

xakimovzafar177@gmail.com


Аннотация.

Мазкур мақолада

томорқа хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш

бўйича муаммолар ва ечимлар акс этган. Кейинги йилларда ердан фойдаланиш

самарадорлигини ошириш энг долзарб муаммо сифатида тилга олинмоқда. Хусусан,
Ўзбекистонда томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш борасида

президентимиз томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Аҳолининг озиқ

-

овқат хавфсизлигини бартараф этишда томорқа хўжалиги ерларидан фойдаланиш

самарадорлиги иқтисодий таҳлил этилиши, муаммолар ўрганилиши ва қўллаб

-

қувватлаш бўйича илмий асос яратилилиши давр талаби ҳисобланади.

Калит

сўзлар:

томорқа хўжалиги, деҳқон хўжалиги, фермер хўжалиги,

рентабеллик, ялпи ички маҳсулот, ишчи кучи, инвестиция, инновация.

ПРИУСАДЕБНЫХ

ЗЕМЕЛЬ –

ИСТОЧНИК ДОХОДА И

ОСНОВА БЛАГОПОЛУЧИЯ СЕМЬИ

PhD

Хакимов Зафар

Термезский университет экономики и сервиса

Аннотация

.

В статье рассматриваются проблемы и решения для эффективного

использования приусадебных земель. В последние годы повышение эффективности
использования земель было названо наиболее актуальной проблемой.

В частности, наш

президент проводит масштабную работу по повышению эффективности использования

земель в Узбекистане.

Экономический анализ эффективности использования

сельскохозяйственных земель в ликвидации продовольственной необеспеченности

населения, исследование проблем и создание научной основы их обеспечения является
требованием времени.

Ключевые слова:

приусадебных

участок, подсобное хозяйство, фермерской

хозяйство, рентабельность, валовой внутренний продукт, рабочая сила, инвестиции,

инновации.

UOʻK:

332.1:63

793-799


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

794

HOUSEHOLD LANDS ARE A SOURCE OF INCOME AND

THE BASIS OF FAMILY WELL-BEING

PhD

Khakimov Zafar

Termiz University of Economics and Service

Abstract.

The article examines the problems and solutions for the efficient use of household

lands. In recent years, improving the efficiency of land use has been called the most pressing

problem. In particular, our president is carrying out large-scale work to improve the efficiency of
land use in Uzbekistan. Economic analysis of the efficiency of agricultural land use in eliminating

food insecurity of the population, research into the problems and creation of a scientific basis for

their provision is a requirement of the time.

Keywords:

household plot, subsidiary farm, farming enterprise, profitability, gross domestic

product, labor force, investment, innovation.

Кириш

.

Жамият тараққиётининг асосий устунларидан бири —

оилавий иқтисоднинг

барқарорлигидир. Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолининг турмуш даражасини

ошириш, қишлоқ жойларда яшовчи фуқароларни иш билан таъминлаш, озиқ

-

овқат

хавфсизлигини кафолатлаш борасида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу

жараёнда томорқа ерларидан самарали фойдаланиш —

энг муҳим йўналишлардан

бирига айланди. Меҳнат билан барака, барака билан фаровонлик келади

.

БМТнинг Озиқ

-

овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти

маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда дунёда 840 миллиондан ортиқ киши, яъни деярли

ҳар саккиз одамнинг бири тўйиб овқатланмаяпти, сайёрамиз аҳолисининг 30 фоизидан

зиёди тўлақонли равишда овқатланмаслик, энг асосий микроэлемент ва витаминлар
етишмаслиги муаммосини бошидан кечирмоқда. Ана шундай сабаблар туфайли 160

миллиондан

ортиқ

бола

бўйининг

ўсиши,

жисмоний ва

интеллектуал

ривожланишига

доир

камчиликлардан

азият

чекмоқда.

Томорқа —

имкониятлар хазинаси хисобланади. Томорқа —

бу кичик ер майдони

бўлса

-

да, унда жонкуярлик ва оқилона меҳнат билан улкан натижаларга эришиш

мумкин. Бугунги кунда ҳар бир оила ўз томорқасини нафақат шахсий эҳтиёж учун, балки

бозор учун маҳсулот етиштириш манбаи сифатида ҳам қўлламоқда. Сабзавот ва

мевалар, парранда ёки чорва боқиш, иссиқхона ташкил этиш, ҳатто асаларичилик ва
зиравор етиштириш каби турли фаолият йўналишлари томорқани кичик бизнесга

айлантирмоқда.

Айрим ҳудудларда деҳқонлар икки ёки уч мавсумда ҳосил олиш йўлларини

қўлламоқда. Томчилаб суғориш, агротехника қоидаларига риоя қилиш ва хаво

шароитига мос экин танлаш каби инновацион ёндашувлар натижасида ҳосилдорлик
анча ошган. Бу эса шуни кўрсатадики, томорқадан самарали фойдаланиш орқали

даромадни бир неча баробарга кўпайтириш мумкин.

Адабиётлар

шарҳи

.

Мустақилликнинг

дастлабки

йилларидан

ушбу

тармоқни

барқарор

ривожлантириш

доирасида

муҳим

таркибий

ислоҳотлар

олиб

борилди

ва

ўз

ижобий

натижаларини

бермоқда.

Аммо,

бир

томондан

қишлоқ

хўжалиги

ишлаб

чиқариши

асосан

суғорма

деҳқончиликка

асосланганлиги,

иккинчи

томондан

эса

сув

танқислиги

кескинлашаётганлиги,

шунингдек

“Ўзбекистоннинг

70

фоиз

ерлари

қурғоқчил

майдонлардан

иборат”лиги

келажакда

қишлоқ

хўжалиги

ишлаб

чиқаришининг

иқлим

ўзгаришига

таъсирчанлиги

юқори

эҳтимолликда

бўлишлигини

кўрсатади.

Зеро,

Президентимиз

Мирзиёев

дунё

ҳамжамиятига

мурожаат

қилиб,

“Иқлим

жадал


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

795

ўзгармоқда,

оммавий

миграция

оқимлари

кўпаймоқда,

анъа

-

навий

қадриятлар

завол

топмоқда”

(

Нутқ,

2021)

деб

таъкидлаганлари

ҳолда

иқлим

ўзгаришининг

келгусида

ҳам

салбий

таъсир

кўрсатишини

ҳисобга

олган

ҳолда

иш

тутиш

ва

ушбу

масалага

илмий

ёндашиш

лозимлигига

алоҳида

эътибор

қаратди.

Муратов

(2022)

томорқа хўжалиги соҳасида методологик жиҳатдан мустаҳкам ва

статистик асосланган тадқиқот усулини қўллади. Унинг ишида инновацияларнинг

даромадга таъсирини баҳолашда омилли таҳлил, нормаллик ва коллинеаллик тестлари,
ANOVA ва Tobit моделлари самарали бўлиб, натижалар эса илмий ва амалий аҳамиятга

эга эканини кўрсатди.

Муратов

(2022)

томорқа хўжалигида инновацияларни татбиқ

этиш ва уларнинг даромадга таъсирини ўрганди. Унинг асосий иши —

“Innovation Use

Index” (Инновациялардан фойдаланиш индекси) воситасида томорқа хўжаликларининг

даромадини таҳлил қилди”

.

Инновациялардан фойдаланиш индекси 1 %га

оширилганда, даромад 32.9 %га ўсади; бу натижа 1 % даражада статистик аҳамиятли
(p < 1)

.

Лерман

(2019)

изланишларига кўра собиқ иттифоқни тарқалиши билан Марказий

Осиё ва Кавказ орти мамлакатларида қишлоқ хўжалигининг қонтомири ҳисобланган
суғориш ва сув билан таъминлаш тизимида жуда катта бузилишлар кузатилди. Бунга

сабаб дарё сувларининг эндиликда бир неча давлатлар ҳудудидан ўтиб келиши, савхоз,

калхоз ерларини бир неча деҳқон, фермер ҳаттоки оилавий пудратчиларга бўлиб

берилганлиги, мавжуд инфратузилма иншоатлари колхоз ва совхозлар учун йирик

-

йирик лойиҳа асосида қурилганлиги учун тизимда номувоффиқликни келтириб

чиқарди.

Бегдуллаев

(2019)

антропоген таъсир туфайли оролбўйи минтақасида тупроқ

шўрланиши, ҳосилнинг камайиши ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг сифати
ёмонлашиши кузатилмоқда, деб ҳисоблайди. Шу сабабли ҳам бундай шароитларда яхши

ўсиб ривожланадиган экин турларини етиштириш мақсадга мувоффиқдир. Шундай

экинлардан бири жўхори ҳисобланиб, у ўрта ва кучли шўрланган майдонларда ҳамда сув

танқис шароитларда ўсиб ривожланади.

Қўзиев

ва Абдурахмонов

(2017)

тадқиқотларига кўра сўнги йилларда аграрсоҳани

керагидан ортиқча кимёлаштириш туфайли ерларни сурункасига ҳайдаш ва ушбу

соҳадаги монокултура биоценозининг деградациясига олиб келди. Бунинг натижасида

фойдали ҳашаротлар ва бошқа жонли организмларнинг турлари кескин камайиб кетди

ёки йўқолди –

оқибатда маданий ўсимликлар ҳосилининг пасайиб кетишига сабабчи

бўлди.

Парпиев ва бошқалар

(2020)

маълумотларига кўра Сурхондарё вилояти

суғориладиган тупроқларида ирригация эрозиясига чалинмаган ерлар 219 минг

гектарни ташкил этиб. Яъни жами суғориладиган ерларга нисбатан 80, 85 % ни ташкил
этади. Вилоятнинг Термиз туманида эрозия жараёни кузатилмайди. Вилоят миқёсида

51,9 минг гектар (19,15%) ни турли даражада эрозияга учраган бўлиб, шундан кучсиз

даражада 34,3 минг гектар (12,68 %), ўртача даражада 12,6 минг гектар (4,65 %) ва кучли

даражада 4,9 минг гектар (1,82 %) ирригация эрозиясига учраган ерларни ташкил этади.

Мамлакатимизда 3 миллион гектар яйлов ва экин ерлари деградацияга учраган, 2

миллион гектарга яқини турли даражада шўрланган. Хорижий экспертлар иқлим

ўзгариши сабабли 2030

-

йилга бориб, минтақамизда сув ресурслари қарийб 6 фоизга

қисқаришини айтмоқда. Бунинг чораларини ҳозирдан кўриш зарур

(

Нутқ

, 2021).

Шу боис қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгаришига мослашиш ва соҳанинг иқлимга

салбий таъсирини юмшатиш бўйича 52 банддан иборат миллий дастур ишлаб чиқилди.

Дастур доирасидаги чора

-

тадбирларга 294 миллион доллардан ортиқ грант маблағлари

жалб қилиш назарда тутилган (Фаpмон, 2019)

.



background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

796

Тадқиқот

методологияси.

Муаллиф тадқиқот ишини бажаришда кузатиш, маълумотларни йиғиш,

умумлаштириш, таққослаш, маҳаллий ва хорижий олимларнинг қишлоқ хўжалигига оид

иқтисодий қарашлари, соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича изланишлари

ҳамда соҳага доир қонуний ва меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганилиб, хулоса ва

таклифлар ишлаб чиқилди. Экологик омил сифатида иқлим ўзгаришларининг

аграрсоҳа иқтисодиётига таъсирини тахлил қилишда агрономик, интеграцион баҳолаш,

регрессион панел, ишлаб чиқариш моделлардан фойдаланилди.

Таҳлил

ва

натижалар

муҳокамаси

.

Тадқиқотда томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолати Сурхондарё вилоятининг

турли иқлим шароитларида жойлашган Денов, Қизириқ, Музработ ва Олтинсой

туманларида аҳоли томорқа хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар ўртасида сўровнома
ўтказиш усули билан ўрганилди. Сўровномада 1

431 та томорқа ер эгалари

(респондент) иштирок этди. Сўровнома 2 пунктдан иборат 10 та саволдан ташкил

топди:

1.

Томорқа ер майдонидан фойдаланишда қандай муаммолар мавжуд?

Сув ресурсларининг етишмаслиги;

Техниканинг етишмаслиги;

Маҳсулотни сақлаш ва қадоқлаш хизматининг мавжуд эмаслиги;

Маҳсулотни сотишдаги қийинчиликлар.

2. Томорқа ерларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда молиявий қўллаб

-

қувватлашнинг қайси шаклидан фойдаланишни хоҳлайсиз?

Ер ва мол

-

мулк солиғидан имтиёз бериш;

Банк кредитларидан фойдаланиш;

Бюджетдан субсидия ажратиш;

Суғурта хизматидан фойдаланиш;

Божхона божидан имтиёз бериш.

Сўровнома натижаларига кўра, биринчи пунктдаги берилган

-

Томорқа ер

майдонидан самарали фойдаланишда қандай муаммолар мавжуд? –

деган саволга

томорқа ер эгаларининг 30 фоизи экинларни экиш ва парваришлашда сув

ресурсларининг танқислигини асосий сабаб қилиб кўрсатишди (1

-

расм).

1-

расм

.

Томорқа ер майдонидан фойдаланиш жараёнида мавжуд муаммолар

Манба:

муаллиф ишланмаси.


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

797

Сурхондарё вилояти шароитида қишлоқ хўжалигининг сув билан таъминланиш

даражаси паст эканлиги, бу ҳудудда

асосан сув ресурсларининг катта қисми фермер,

деҳқон хўжаликлари томонидан истеъмол қилиниши, аҳолининг аксарият қисми учун

улардан ортган қисмидангина фойдаланиш имконияти мавжудлиги аниқланди.

Шунингдек, 20 фоиз томорқа ер эгалари маҳсулотни сақлашда катта муаммоларга дуч
келаётганлиги, истеъмолчиларга маҳсулотни етказишда тара идишларнинг

етишмаслиги, яъни қадоқлашдаги муаммоларни таъкидлашди. Респондентларнинг 23

фоизи эса маҳсулотни сотиш тизимидаги камчиликлар, 14 фоизи техникаларнинг

етишмаслигини, 13 фоизи минерал ва органик ўғитларнинг етказишдаги муаммоларни
таъкидлашди.

Иккинчи банд бўйича берилган «Томорқа ерларидан фойдаланиш самарадолигини

оширишда молиявий қўллаб

-

қувватлашнинг қайси шаклидан фойдаланишни

хохлайсиз?» –

деган саволга респондентларнинг 38 фоизи ер ва мол

-

мулк солиғидан

имтиёз берилишини қўллаб

-

қувватлаган (2

-

расм).

2-

расм. Томорқа ерларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда молиявий

қўллаб

-

қувватлашнинг қайси шаклидан фойдаланиш бўйича сўровнома

натижалари

Манба:

муаллиф ишланмаси.

Респондентларнинг 25 фоизи бюджетдан субсидия берилиши кўпроқ самара

беришини, 19 фоизи эса банк кредитларидан фойдаланиш лозимлигини қайд этишди.

Хулоса қилиб айтганда, мавжуд муаммоларни ўрганиш асосида аҳоли

томорқаларидан фойдаланишни молиявий қўллаб–қуватлаш, ўзини

-

ўзи банд қилиш

ҳисобига аҳолининг реал даромадларини ошишига, сердаромад маҳсулот турини

танлаш ва ишлаб чиқариш бўйича тажриба орттириш ҳисобига аҳолини тадбиркорлик
лаёқатининг ўсишига ёрдам беради.

Ҳозирги вақтда Сурхондарё вилоятида умумий қувватда 470 минг тоннагача

меваларни сақлаш ва қайта ишлаш имкониятлари яратилган. Ваҳоланки, вилоятда

меваларни етиштириш қуввати 600 минг тоннани ташкил этади. Вилоятда томорқа
хўжалигидан олинадиган даромад ўртача бир сотихдан 15

-

20 млн сўмни ташкил

этмоқда.

Айниқса

лимончиликка

ихтисослашган

туманларда

хонадонлар

лимончиликда йиллик 200 млн сўм атрофида даромад олмоқда.

38%

19%

25%

6%

12%

Ер ва мол

-

мулк солиғидан

имтиёз берилиши;

Банк кредитларидан

фойдаланиш;

Бюджетдан субсидия ажратиш;

Суғурта хизматидан

фойдаланиш;

Божхона божидан имтиёз

бериш;


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

798

Хулоса

ва

таклифлар.

Томорқа

хўжалиги

ерларидан

самарали

фойдаланиш

бўйича

олиб

борилган

тадқиқотлар

натижасида

қуйидаги

хулосалар

шакллантирилди:

1.

Замонавий агротехнологияларни жорий этиш

:

Инновацион иссиқхоналар ва сув тежовчи технологиялар яратиш лозим: FAO ва

Ўзбекистон ҳукумати томонидан қўллаб

-

қувватланган "Smart Farming for the Future

Generation" лойиҳаси доирасида, фермерлар замонавий теплицалар, капилляр сувлаш

тизимлари ва зараркунандаларга қарши эко

-

дўстона усуллардан фойдаланишни

ўрганишмоқда. Бу усуллар ҳосилни 150% га оширишга ёрдам беради

.

2.

Агроэкосистема ва биологик хилма

-

хиллик:

FAO

томонидан олиб борилган

тадқиқотларга кўра, биологик хилма

-

хилликни сақлаш ва агроэкосистема

хизматларини оптималлаштириш орқали ердан самарали фойдаланиш мумкин .

3.

Маҳсулотларни қайта ишлаш ва экспортга

йўналтириш:

-

Қайта ишлаш инфратузилмаси: Маҳаллаларда 470 минг тонна мева

-

сабзавотларни сақлаш, сортлаш ва қайта ишлаш қувватлари яратилган. Бу

инфратузилма фермерларга ўз маҳсулотларини юқори қўшилган қиймат билан бозорга

чиқариш имконини беради.

-

Экспортга йўналтириш: Ўзбекистон ҳукумати экспортга йўналтирилган

маҳсулотларни қўллаб

-

қувватлаш мақсадида, 100 миллион сўмгача субсидиялар ва 5,5

миллион сўмгача тренинглар учун грантлар тақдим этмоқда. Бу чоралар деҳқонларнинг

халқаро бозорларга чиқишини

осонлаштиради .

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, томорқа хўжалигининг даромадини ошириш учун

замонавий агротехнологияларни жорий этиш, молиявий қўллаб

-

қувватлашни

кучайтириш, маҳсулотларни қайта ишлаш ва экспортга йўналтириш, аёлларни қўллаб

-

қувватлаш ва тадбиркорликни рағбатлантириш, шунингдек, ердан самарали

фойдаланиш ва ҳосилдорликни ошириш муҳим аҳамиятга эга. Бу чоралар
деҳқонларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ва мамлакатнинг озиқ

-

овқат

хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Адабиётлар/Литература

/References:

Lerman, Z. . (2019) Agricultural recovery and individual land tenure: Evidence from Central

Asia. Changing landscape of European agriculture. Essays in honour of professor Csaba Csaki. /

Budapest: Agroinform, 95-113.

Muratov Sh. (2022)“The Role of Innovations in the Activities of Tomorka Farms in

Samarkand Region”, American Journal of Agricultural Science, Engineering, and Technology.

Бегдуллаев Т.

(2019)

“Динамика засоления почв под сорго” Агро ҳимоя ва ўсимликлар

карантини журнали. №

-1, 47-

49 бет. №11

.

Қўзиев Р.Қ., Т.А.Абдурахмонов (2017) “Республика тупроқларининг ҳолати,

унумдорлиги ва уни яхшилаш йўллари”. Республика илмий

-

амалий анжумани мақолалар

тўплами. Тошкент. 12

-

23 б.

Нутқ (2021) Ўзбекистон Респйбликаси Президенти Шавкат Мирзийоэв Бирлашган

Миллатлар Ташкилотининг Нью

-

Йоркдаги бош қароргоҳида 2021

-

йил 21

-

сентябрь кйни

БМТ Бош Ассамблеясининг 76

-

сессиясидаги нутқи. https://uzreport.news/politics/prezident

-

uzbekistana-vidvinul-vajnie-initsiativi-na-76-y-sessii-

генералной

-

ассамблеи

-

оонWorld

MetrologialOrganization (WMO), https://public.wmo.int/eng

Парпиев Ғ.Т. ва бошқалар.

(2020)

“Бўз тупроқлар минтақаси суғориладиган

тупроқларнинг унумдорлигини яхшилашга доир тавсиялар”. Тошкент Зилол Булоқ. 9

-15,

21-22, 32-

38 б.

Фаpмон (2019) Ўзбекиcтон Пеcпйбликаси Президентининг 2019 йил 23 октябпдаги

ПФ

-5853-

cон “Ўзбекиcтон Реcпубликаcи қишлоқ хўжалигини пивожлантипишнинг 2020

-

2030 йиллапга мўлжалланган cтпатегияcини таcдиқлаш тўғпиcида”ги фаpмони.


background image


www.sci-p.uz

III SON. 2025

799

Хакимов З.И. (2022) Аҳоли томорқаларидан фойдаланишни молиявий қўллаб

-

қувватлаш йўналишлари // O`zbekiston milliy axborot agentligi

- O`zA ilm-fan bo`limi

(Elektron jurnal). 12-

сон. Б. 47

-52.

(08.00.00 №12).

Хакимов З.И. (2022) Аҳоли томорқаларини молиявий қўллаб

-

қувватлашнинг табиий

ресурс тежамкорлиги асосида ташкил этиш имкониятлари // Бизнес

-

эксперт. 11

-12-

сон. Б. 109

-113.

(08.00.00 №11).

Хакимов З.И. (2022) Хорижий давлатларда томорқа ер эгалари харажатларини

молиявий қўллаб

-

қувватлаш йўналишлари ва тамойиллари / Moliya tizimini

rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari va istiqbollari: Хalqaro ilmiy amaliy anjuman. T.
Б.26

-30.

Библиографические ссылки

Lerman, Z. . (2019) Agricultural recovery and individual land tenure: Evidence from Central Asia. Changing landscape of European agriculture. Essays in honour of professor Csaba Csaki. / Budapest: Agroinform, 95-113.

Muratov Sh. (2022)“The Role of Innovations in the Activities of Tomorka Farms in Samarkand Region”, American Journal of Agricultural Science, Engineering, and Technology.

Бегдуллаев Т. (2019) “Динамика засоления почв под сорго” Агро ҳимоя ва ўсимликлар карантини журнали. №-1, 47-49 бет. №11.

Қўзиев Р.Қ., Т.А.Абдурахмонов (2017) “Республика тупроқларининг ҳолати, унумдорлиги ва уни яхшилаш йўллари”. Республика илмий-амалий анжумани мақолалар тўплами. Тошкент. 12-23 б.

Нутқ (2021) Ўзбекистон Респйбликаси Президенти Шавкат Мирзийоэв Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида 2021-йил 21-сентябрь кйни БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясидаги нутқи. https://uzreport.news/politics/prezident-uzbekistana-vidvinul-vajnie-initsiativi-na-76-y-sessii- генералной-ассамблеи-оонWorld MetrologialOrganization (WMO), https://public.wmo.int/eng

Парпиев Ғ.Т. ва бошқалар. (2020) “Бўз тупроқлар минтақаси суғориладиган тупроқларнинг унумдорлигини яхшилашга доир тавсиялар”. Тошкент Зилол Булоқ. 9-15, 21-22, 32-38 б.

Фаpмон (2019) Ўзбекиcтон Пеcпйбликаси Президентининг 2019 йил 23 октябпдаги ПФ-5853-cон “Ўзбекиcтон Реcпубликаcи қишлоқ хўжалигини пивожлантипишнинг 2020-2030 йиллапга мўлжалланган cтпатегияcини таcдиқлаш тўғпиcида”ги фаpмони.

Хакимов З.И. (2022) Аҳоли томорқаларидан фойдаланишни молиявий қўллаб-қувватлаш йўналишлари // O`zbekiston milliy axborot agentligi - O`zA ilm-fan bo`limi (Elektron jurnal). 12-сон. Б. 47-52. (08.00.00 №12).

Хакимов З.И. (2022) Аҳоли томорқаларини молиявий қўллаб-қувватлашнинг табиий ресурс тежамкорлиги асосида ташкил этиш имкониятлари // Бизнес- эксперт. 11-12-сон. Б. 109-113. (08.00.00 №11).

Хакимов З.И. (2022) Хорижий давлатларда томорқа ер эгалари харажатларини молиявий қўллаб-қувватлаш йўналишлари ва тамойиллари / Moliya tizimini rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari va istiqbollari: Хalqaro ilmiy amaliy anjuman. T. Б.26-30.