www.sci-p.uz
III SON. 2025
858
ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ИНКЛЮЗИВ ЁНДАШУВ
(ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА)
PhD
Ибодова Дилноза
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ORCID: 0009-0008-8090-251X
Ибодова Дилсора
Richemont LLC Dubai
ORCID: 0009-0009-7224-6724
Тангрибeрдиев Сулаймон
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ORCID: 0000-0003-0293-1434
sulaymontangriberdiev@gmail.com
Аннотация.
Мақолада инклюзив тадбиркорликнинг моҳияти, ўзига хос
хусусиятлари ва афзалликлари, унинг давлат ижтимоий
-
иқтисодий сиёсатида тутган
ўрни ёритилган, шунингдек “инклюзив тадбиркорлик” тушунчасига таъриф берилган.
Тадбиркорлик фаолиятида инклюзив ёндашув имкониятлари очиб берилган.
Мамлакатда, хусусан Хоразм вилоятида инклюзив тадбиркорликни қўллаб
-
қувватлаш
борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилган. Уларни тенглик тамойилларига
таянган ҳолда ривожлантиришга оид таклифлар илгари сурилган.
Калит сўзлар:
инклюзия, инклюзив тадбиркорлик, тадбиркорлик, бандлик, давлат
томонидан қўллаб
-
қувватлаш, ижтимоий сиёсат.
ИНКЛЮЗИВНЫЙ ПОДХОД К РАЗВИТИЮ ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСТВА
(НА ПРИМЕРЕ ХОРЕЗМСКОЙ ОБЛАСТИ)
PhD
Ибодова Дилноза
Министерство экономики и финансов Республики Узбекистан
Ибодова Дилсора
Richemont LLC Dubai
Тангрибeрдиев Сулаймон
Министерство экономики и финансов Республики Узбекистан
Аннотация
.
В
статье освещена сущность, характерные черты и преимущества
инклюзивного предпринимательства, его роль в государственной социально
-
экономической
политике,
а
также
определено
понятие
«инклюзивное
предпринимательство».
Раскрыты
возможности
инклюзивного
подхода
к
предпринимательской деятельности. Проанализирована работа, проводимая в стране,
в частности в Хорезмской области, по поддержке инклюзивного предпринимательства.
Выдвинуты предложения по их развитию на основе принципов равноправия.
Ключевые
слова:
инклюзия,
инклюзивное
предпринимательство,
предпринимательство
,
занятость, государственная поддержка, социальная политика.
UOʻK:
316.334.23
858-865
www.sci-p.uz
III SON. 2025
859
AN INCLUSIVE APPROACH TO ENTREPRENEURSHIP DEVELOPMENT
(THE EXAMPLE OF KHOREZM REGION)
PhD
Ibodova Dilnoza
Ministry of Economy and Finance of the Republic of Uzbekistan
Ibodova Dilsora
Richemont LLC Dubai
Tangriberdiev Sulaimon
Ministry of Economy and Finance of the Republic of Uzbekistan
Abstract.
The article highlights the essence, characteristics and advantages of inclusive
entrepreneurship, its role in state socio-economic policy, and defines the concept of "inclusive
entrepreneurship". The possibilities of an inclusive approach to entrepreneurial activity are
revealed. The work carried out in the country, in particular in the Khorezm region, to support
inclusive entrepreneurship is analyzed. Proposals for their development based on the principles of
equality are put forward.
Keywords:
inclusion, inclusive entrepreneurship, entrepreneurship, employment,
government support, social policy.
Кириш.
Жаҳонда юз бераётган воқеалар, инқирозлар ва ўзгарувчан тартибот шароитида
жамият ҳаётининг асосини ташкил этувчи маънавий
-
маърифий қадриятлар ва одоб
-
аҳлоқий меъёрларнинг ўрни ва аҳамиятини кўриб чиқиш зарурияти бугунги кунда ҳар
кунгидан долзарблигини англатмоқда. Дунё ҳамжамиятида тадбиркорликка инклюзив
ёндашув, уни ижтимоий
-
иқтисодий ҳаётнинг турли соҳаларига фаол тарғиб қилиш,
муаммоларни ҳал этиш, ушбу йўналишда инновацияларни рағбатлантириш,
мамлакатнинг рақобатбардошлик устунликларини таъминлаш ҳамда унинг обрў
-
эътиборини (имидж) юксалтириш масалаларига чуқурроқ ўрганишга эътибор
қаратилаётганлигини илғаш мумкин.
Ҳар бир шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилиниши халқаро ҳамжамият
томонидан ҳам кафолатланган. Хусусан, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул
қилинган “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” (1948 йил 10 декабрь, 217А (III)
резолюция) бунинг яққол бир
мисолидир. Ушбу ҳужжатда барча инсонлар яшаш,
эркинлик ва шахсий дахлсизлик, шунингдек, меҳнат қилиш ва камситишлардан
ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилган
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда ҳам халқаро ҳужжатларнинг, жумладан,
“Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенциянинг ратификация қилиниши
имконияти чекланган шахсларга қулай жисмоний муҳит яратиш бўйича муайян
талабларни белгилаш ва мажбуриятларни бажариш ногиронликка асосланган ҳар
қандай камситишнинг олдини олиш, ногиронларни ижтимоий
-
сиёсий ҳаётга жалб
қилиш, таълим олиш ва иш билан таъминлаш ва ушбу жараёнини такомиллаштириш
борасида муҳим қадамлардан бири бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий
ҳимоя соҳасидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан
2024 йил 20 февраль куни
ўтказилган видеоселектор йиғилишида
ишчи
-
ходимларининг 50 фоизида
ногиронлик бўлган тадбиркорларга
давлат буюртмачилари билан тўғридан
-
тўғри
шартнома тузиш имконияти берилиши, бундай шахсларни касбга тайёрлайдиган
ихтисослашган мактабларни саноат тармоқларига бириктириш, ногиронлиги борлар
касаначилик ва ҳунармандчилик асосида яратган маҳсулотларини электрон платформа
1
Всеобщая декларация прав человека. Электрон. ресурс:
https://www.un.org/ru/documents/decl_conv/declarations/declhr.shtml
www.sci-p.uz
III SON. 2025
860
орқали сотишни йўлга қўйиш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди
(
Мирзиёев
, 2024).
Жамият
ҳаётида
имконияти
чекланган
шахсларнинг
иштирокларини
фаоллаштириш, уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида аниқ вазифалар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022
-
2026 йилларга мўлжалланган Янги
Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”
2022 йил 28 январдаги ПФ
-60-
сон,
“Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали
барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт
-
шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги
ислоҳотлар тўғрисида”
2022 йил 8 апрелдаги ПФ
-101-
сон Фармонларида ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами
бандлигини
таъминлашни
рағбатлантиришнинг
ташкилий
чора
-
тадбирлари
тўғрисида” 2018 йил 11 июндаги ПҚ
-3782-
сон қарорида
ўз ифодасини топган. Хусусан,
инклюзив ва барқарор иқтисодий ўсишга эришиш орқали камбағалликни икки
баробарга қисқартириш, иқтисодиётда рақобатни таъминлаш, тадбиркорлик
субъектларига тенг шароитлар яратиш, бозор муносабатларига тўлақонли ўтишни
жадаллаштириш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, хусусий
инвестициялар ҳажмини кескин ошириш ҳамда бизнес доираларнинг ишончини янада
мустаҳкамлаш мақсадида келгуси йиллардаги устувор вазифалар белгилаб берилган.
Адабиётлар шарҳи.
Илмий адабиётларда инклюзия ва инклюзив тадбиркорликни таърифлашда ягона
нуқтаи назар мавжуд эмас, бу борада хорижий иқтисодчи олимлар томонидан турлича
ёндашилган. Хусусан, I.Emanuelson фикрича,
инклюзия
–
бу жамият ёки жамоанинг
масъулиятни ўз зиммасига олиши ва шахснинг келиб чиқиш хусусиятлари билан боғлиқ
муамоларни ҳал этишга ҳисса қўшиш қобилиятидир, деб ҳисоблайди
(Ytterstad, 2011).
Шихалиева
(2023)
инклюзия
(“inclusion” лотин тилидан қамраб олиш, жалб қилиш
деган маъноларни англатади) –
жисмоний ва ақлий нуқсонлари бўлган шахсларни
тўлиқ ижтимоий ҳаётга жалб қилиш, бунинг учун аниқ ечимларни ишлаб чиқиш ва
қабул қилиш жараёни,
инклюзив тадбиркорлик эса –
ижтимоий мақсадларни амалга
оширишни таъминлайдиган, шунингдек, бир томондан, ижтимоий ҳимояга муҳтож
фуқаролар учун иш ўринлари яратиш, иккинчи томондан, аҳолини арзон маҳсулотлар
(товар, хизмат) билан таъминлашга қаратилган инклюзив
ёндашувга асосланган
тадбиркорлик фаолият,
инклюзив тадбиркорликдан мақсад
–
жамиятда барча учун
шахсий хусусиятлари ва келиб чиқишидан қатъий назар, тадбиркорлик фаолиятини
бошлаш ҳамда юритиш учун тенг имкониятларга эга бўлишини таъминлашдан иборат,
деб таъриф беради.
Benner, Pastor (2024)
инклюзив тадбиркорлик
–
бу ўз турмуш фаровонлигини
оширишда жиддий тўсиқларга учраганлар учун имконияларни кенгайтиришга
қаратилган иқтисодий фаолиятдир”,
-
деб таърифласалар, Feshari, Valibeigi
(2017)
инклюзив тадбиркорликни
ижтимоий тенглик, атроф
-
муҳит ва табиий ресурсларни
ҳисобга
олган
мувозанатли
ижтимоий
-
иқтисодий
тизимни
яратиш
ва
ривожлантиришга қаратилган иқтисодий модел сифатида қарайдилар.
Багдасаров, Самковлар
(2023)
инклюзив тадбиркорликни
жамиятнинг ижтимоий
-
иқтисодий фаолиятининг бир шакли сифатида, ўзаро боғлиқлик ва устувор
йўналишлари (ирқий, миллий, диний бағрикенглик, толерантлик, эркинлик, ёш жинс)
билан боғласалар, Сагинов
(2022)
миллий иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатларини
таъминлашда инклюзив тадбиркорликни қўллаб
-
қувватлаш
“муҳим ижтимоий вазифа”
эканлигини таъкидлайди.
2
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлар базаси. Электрон манба:
www.sci-p.uz
III SON. 2025
861
Тадбиркорликни ривожланиши аҳоли фаровонлигини ошиши ва яшаш
даражасини яхшиланиши, хусусий мулкдорлар кўпайиши, иқтисодий фаол аҳоли сони
кўпайиши, ўз
-
ўзини банд қилганлар сони ортиши, меҳнатга лаёқатли ишсизлар,
ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳлар (аёллар, имконияти чекланганлар) учун янги иш
ўринлари яратилишига имкон яратади
(
Ибодова
, 2024).
Инклюзив тадбиркорлик
корхоналарга
ўсиш ва рақобатдош устунлик учун
имкониятдир,
давлатлар
учун инклюзив тадбиркорлик умумий ижтимоий
-
иқтисодий
ўсиш ва ривожланишга самарали ёндашувни ўзида мужассам этади, ниҳоят,
аҳоли учун
инклюзив тадбиркорлик яхши ҳаёт, ижтимоий инклюзивлик, бандлик ва барқарор
турмуш тарзини таъминлайди
(
Икрамов и др.
, 2018).
Бир қарашда, тадбиркорлик ва ўз
-
ўзини иш билан банд қилишни ҳамма учун тенг
бўлган фаолият сифатида кўриш мумкин, аммо тенглик ва инклюзивлик атрофида
шундай муаммолар мавжудки, ушбу муаммоларни ечимини излаш ва тадқиқ этиш бутун
жамият олдида турган муҳим
вазифа ҳисобланади.
Бизнингча, инклюзив тадбиркорлик ижтимоий тадбиркорликка яқинроқ
тушунчадир.
Ижтимоий тадбиркорлик
–
тадбиркорлик субъектларининг ижтимоий,
иқтисодий, экологик муаммоларини ҳал этишга ёки уларнинг оқибатларини
юмшатишга қаратилган, аҳолининг ижтимоий (эҳтиёжманд) қатламлари фаолияти
бўлса,
инклюзив тадбиркорлик
–
аҳолининг жисмоний, моддий, молиявий, ёши, миллати,
жинси, ҳудудий ёки бошқа жиҳатларидан қатъий
назар, фаол ҳаётга жалб этилишини
англатади. Инклюзив тадбиркорликнинг мақсадли сегментлари қуйидаги
1-
расмда
келтирилган.
1-
расм. Инклюзив тадбиркорликнинг мақсадли сегментлари
Манба:
адабиётлар шарҳи асосида муаллифлик ишланмаси.
Инклюзив тадбиркорлик –
нафақат тадбиркорликда, балки бутун жамиятда
инклюзивликнинг ўрни ва аҳамиятини ошириш имконини беради, уни изчил
ривожлантириш инклюзив иқтисодиётни шакллантириш йўлидаги собит қадамдир.
Инклюзив тадбиркорлик мамлакат ижтимоий
-
иқтисодий ривожланиши маҳсулотлар
(товар, хизмат) ишлаб чиқариш жараёнига аҳолининг энг заиф қатламларини жалб
этиш, ҳимояга муҳтож фуқароларни ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, ушбу
қатламдаги истеъмолчиларни ўзларининг кундалик эҳтиёжлари учун зарур бўлган
воситалар, буюмлар, товарлар ва хизматлардан фойдаланиш имкониятини
таъминлайди.
Бизнингча инклюзив тадбиркорликнинг қуйидаги хусусиятлари мавжуд:
www.sci-p.uz
III SON. 2025
862
–
иқтисодий фаолиятнинг ижтимоий моҳияти;
–
фаолият субъектлари –
ноқулай иқтисодий вазиятда бўлган шахсларнинг
мавжудлиги;
–
бағрикенглик ва жамиятда барча субъектларнинг тенг ҳуқуқлилиги
тамойилларини ҳисобга олиш;
–
ўз
-
ўзини иқтисодий таъминлашда тадбиркорлик фаоллик;
–
инклюзив тадбиркорликда шахснинг ижодий салоҳиятни очиб бериш ва
мустақил яшаш қобилиятини ошириш;
–
барқарор молиявий натижанинг мавжудлиги.
Инклюзив тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб
-
қувватланиши унинг
муваффақиятли амалга оширишда муҳим омилдир. Хусусан:
–
бўш иш ўринлари ва мослашувчан шарт
-
шароитлар яратиш;
–
меҳнат кўникмалари ва малакаларини ривожлантириш учун зарур бўлган
таълим дастурларини ташкил этиш;
–
молиявий қўллаб
-
қувватлаш.
Инклюзив тадбиркорлик негизида инклюзив қадриятлар мужассамдир. Хусусан,
тенглик, хилма
-
хиллик, адолат, бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, ўзаро ёрдам ва бошқалар.
Ушбу қадриятларга асосланган инклюзив сиёсатни амалга оширадиган корхоналар
жамоада маданий, маънавий, руҳий муҳитни яхшилайди ва мустаҳкамлайди.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот жараёнида мавзуга оид маълумотлар ва назарияларни ўрганишда
мантиқий фикрлаш, илмий мушоҳада, таққослаш, назарий ва амалий материалларни
жамлаш ҳамда тизимли таҳлил усуллардан фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси
.
Мақолада
муаллифларнинг
Хоразм
вилоятини
ижтимоий
-
иқтисодий
ривожлантиришда тадбиркорлик фаолиятининг аҳамияти, хусусан инклюзив
тадбиркорлик билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Статистика агентлиги маълумотлари асосида тайёрланган материаллари ҳамда
истиқболда эътиборга молик айрим қарашлари келтирилган.
2-
расм. 2019
-
2023 йилларда Хоразм вилояти иқтисодиётининг асосий
соҳа ва тармоқларида тадбиркорлик улуши,
(
фоизда
)
Манба:
Хоразм вилояти Статистика бошқармасининг 2019
-
2023 йй. маълумотлари
асосида муаллифлик ишланмаси.
2019-
2023 йилларда Хоразм вилоятининг ЯҲМ ҳажмида кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик улуши ўртача 74 фоизни, таҳлил даврида ўсиш суръати 154,4 фоизни
23
96
58.9
90
62.9
83.5
Саноат
Қишлоқ хўжалиги
Инвестициялар
Қурилиш
-
пудрат ишлари
Хизматлар
Чакана савдо айланмаси
www.sci-p.uz
III SON. 2025
863
ташкил этган. Иқтисодиётнинг асосий соҳа ва тармоқларида тадбиркорлик улуши таҳлил
даврида ўртача саноатда 23 фоиз, қишлоқ хўжалигида 96 фоиз, инвестициялар ҳажмида
58,9 фоиз, қурилиш
-
пудрат ишларида 90 фоиз, хизматлар ҳажмида 62,9 фоиз, чакана савдо
айланмаси ҳажмида 83,5 фоизни ташкил этганлигини кўриш мумкин (2
-
расм).
2019-
2023 йилларда Хоразм вилоятида жами фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик
субъектларида инклюзив тадбиркорлик улуши ўртача
35 фоизни ташкил этган.
Инклюзив тадбиркорликда тадбиркор ёшлар 27 фоиз, тадбиркор аёллар 25 фоиз,
ногиронлиги бор тадбиркорлар 4 фоиз, қишлоқ жойлардаги тадбиркорлар 16 фоиз ва
бошқа тадбиркорлар 29 фоиз ташкил этганлигини кўриш мумкин (3
-
расм).
3-
расм. 2019
-
2023 йилларда Хоразм вилояти тадбиркорлик фаолиятида
инклюзив тадбиркорлик улуши,
фоизда
Манба:
Хоразм вилояти Статистика бошқармасининг 2019
-
2023 йй. маълумотлари
асосида муаллифлик ишланмаси.
Инклюзив тадбиркорликнинг асосий сегментларидан бири бўлган
тадбиркор
аёллар
сони вилоятда сўнгги 5 йил ичида 2 бараварга кўпайиб, унинг қарийб 40 фоизини
ёш тадбиркор аёллар
ташкил этган. Бу ижобий кўрсаткич аёлларнинг тадбиркорлик
соҳасида фаоллиги ва мустақиллигидан далолат беради (4
-
расм).
4-
расм. 2019
-
2023 йилларда Хоразм вилоятида тадбиркор аёллар
динамикаси,
минг киши
Манба:
Хоразм вилояти Статистика бошқармасининг 2019
-
2023 йй. маълумотлари
асосида муаллифлик ишланмаси.
27
25
4
16
29
Тадбиркор ёшлар
Тадбиркор аёллар
Ногиронлиги бор
тадбиркорлар
Қишлоқ жойлардаги
тадбиркорлар
Бошқалар
1.2
1.9
2.0
2.4
2.3
0.5
0.7
0.8
0.9
0.9
0.0
0.5
1.0
1.5
2.0
2.5
3.0
3.5
2019 й.
2020 й.
2021 й.
2022 й.
2023 й.
Тадбиркор аёллар
Ёш тадбиркор аёллар
www.sci-p.uz
III SON. 2025
864
2019-
2023 йилларда Хоразм вилоятининг тадбиркорликда банд аҳолини меҳнатга
лаёқатли аҳолига нисбатан улуши 79,1 фоизни, шу жумладан тадбиркорликда банд
аҳоли 2019 йилда 825 минг киши, 2020 йилда 827 минг киши, 2021 йилда 824 минг
киши, 2022 йилда 816 минг киши, 2023 йилда 829 минг кишини ташкил этган. Шу билан
бирга, таҳлил даврида инклюзив тадбиркорликнинг сегментларидан бири меҳнатга
лаёқатли ёшда бўлган
катта ва кичик ёшдаги тадбиркорлик
субъектлари сони 2,2
баробарга, хусусан, 2019 йилда 3,5 фоизга, 2020 йилда 5,4 фоизга, 2021 йилда 5,9 фоизга,
2022 йилда 6,4 фоизга, 2023 йилда 7,7 фоизга ўсиш кузатилган (5
-
расм).
5-
расм. 2019
-
2023 йилларда Хоразм вилоятида тадбиркорликда бандлик
динамикаси,
(
минг киши
)
Манба:
Хоразм вилояти Статистика бошқармасининг 2019
-
2023 йй. маълумотлари
асосида муаллифлик ишланмаси.
Хоразм вилояти ўрта махсус касб
-
ҳунар таълим масканларида имконияти
чекланган фуқаролар учун ишлаб чиқилган махсус ўқув режалар ва дастурлар асосида
касб
-
ҳунарга ўргатиш бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этилган. Хусусан, хусусий
секторни кенг жалб этиш, имконияти чекланган ёшларни тадбиркорлик асосларига
ўргатиш, давлат томонидан ўз
-
ўзини иш билан таъминлаш учун бериладиган
субсидиялардан фойдаланишга кўмаклашиш ва бошқа йўналишларда ҳар томонлама
қўллаб
-
қувватлаш чораларини кўриш белгиланган.
Хулоса ва таклифлар.
Аҳолининг жисмоний, моддий, молиявий, ёши, миллати, жинси, ҳудудий ёки бошқа
жиҳатларидан қатъий назар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор
қаратган ҳолда ижтимоий сиёсат юритиш устувор вазифа ҳисобланади. Бу тенг ҳуқуқ ва
имкониятлар инклюзив жамиятни шакллантиришнинг ягона йўлидир. Инклюзив
тадбиркорликни ривожлантиришда қуйидагиларни амалга ошириш таклиф этилади:
•
тадбиркорликни ривожлантиришга оид норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларда
инклюзив тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳар томонлама қўллаб
-
қувватлаш
борасида нормаларни такомиллаштириш;
•
инклюзив тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб
-
қувватлаш;
•
тадбиркорлик
корхоналарида
инклюзив
иш
ўринлари
яратишни
рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш ва қўллаб
-
қувватлаш тизимини жорий
этиш;
1,026
1,042
1,041
1,045
1,057
825
827
824
816
829
3.5
5.4
5.9
6.4
7.7
0.0
1.0
2.0
3.0
4.0
5.0
6.0
7.0
8.0
9.0
0
200
400
600
800
1,000
1,200
2019 й.
2020 й.
2021 й.
2022 й.
2023 й.
Меҳнатга лаёқатли аҳоли
Тадбиркорликда банд аҳоли
Катта ва кичик ёшдаги тадбиркорлар
www.sci-p.uz
III SON. 2025
865
•
инклюзив тадбиркорликка мослашган, касбий кўникмалар ва тадбиркорлик
бўйича махсус ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, ўқув машғулотларини ташкил этиш;
•
инклюзив тадбиркорлик фаолиятида алоҳида эҳтиёжга муҳтож шахсларга
индивидуал ёндашувни амалга ошириш;
•
инклюзив сиёсат юритаётган корхоналарни давлат томонидан молиявий қўллаб
-
қувватлаш;
•
инклюзив тадбиркорлик
статистикаси юритилишини жорий этиш
;
•
инклюзив тадбиркорлик фаолиятида
электрон тижоратни оммалаштириш учун
аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари, шунингдек аҳолининг заиф қатламининг
саводхонлигини ошириб бориш;
•
тадбиркорликнинг иқтисодий, экологик ва ижтимоий барқарорлигини (ESG)
баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва қўллаш натижасида аниқланган
камчиликларни бартараф этиш бўйича мақсадли чора
-
тадбирларни амалга ошириш;
•
тадбиркорлик субъектлари учун мўлжалланган “Масъулиятли бизнес амалиёти”
(Responsible Business Conduct, ESG
–
Environment, Social & Governance) ҳамда барқарор
ривожланиш стандартларини ишлаб чиқиш;
•
тадбиркорлик фаолияти
ESG тамойилларини баҳоловчи халқаро рейтинглардан
(MSCI ESG Ratings, S&P Global ESG Scores, Green Business Certification) ўрин эгаллашини
таъминлашда уларга институционал жиҳатдан кўмаклашиш тизимини яратиш
.
Шундай қилиб, инклюзив тадбиркорлик шахснинг соғлиги, молиявий аҳволи,
жинси, ёши, ирқи, миллати, дини ва бошқа хусусиятларидан қатъи назар, ижтимоий
ҳимояга муҳтож қатламларини меҳнат ҳуқуқларини рўёбга чиқариш борасида давлат
ижтимоий сиёсатининг муҳим жиҳатларидан бири бўлиши лозим.
Адабиётлар
/
Литература
/Reference:
Benner C., Pastor M. (2024) Inclusive Economy Indicators: Framework and Indicator
Recommendations.
Электрон.
ресурс:
publication/314282424_Inclusive_Economy_Indicators_Framework_and_Indicator_Recommend
Feshari M., Valibeigi M. (2017) Determinants of inclusive growth in Iranian regions (sure
approach in panel data) // Regional Science Inquiry. Т. 9. №. 1. с. 167
-175.
Ytterstad G. (2011) Инклюзия –
что означает это понятие, и с какими проблемами
сталкивается норвежская школа, претворяя его в жизнь? // Психологическая наука и
образование. Т
-
16. № 3. Стр.41
-49.
Багдасарова Д.Э., Самкова И.Г. (2023) Инклюзия как структурный элемент развития
информационного общества // ИСОМ. –
№2.
Ибодова Д.И. (2024) Минтақани ривожлантиришда кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликнинг рақобатбардошлигини ошириш йўллари (Қашқадарё вилояти
мисолида). Диссертация. Тошкент. 22
-
бет.
Икрамов М.М. и др. (2018) Инклюзивные бизнес
-
модели в предпринимательской
деятельности Узбекистана. Journal of Economy and Business, vol.6. P. 83
-85.
Мирзиёев Ш. (2024)
Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев
раислигида 2024 йил 20 февраль куни ижтимоий ҳимоя соҳасидаги устувор вазифалар
муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши. Электрон манба:
https://president.uz/uz/lists/view/7041.
Сагинова О.В. (2022) Инклюзивный бизнес в экономике распределенного пользования.
Экономика, предпринимательство и право. Том 12. № 3. С. 1107–
1118. Doi:
10.18334/epp.12.3.114313.
Шихалиева Д.С. (2023) Инклюзивное предпринимательство как вектор развития
бизнеса.
Путеводитель
предпринимателя.
Т.
16.
№
1.
–
С.
61
-67.
https://doi.org/10.24182/2073-9885-2023-16-1-61-67
