ҚАТАР ТУРИЗМ СОҲАСИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ: МАҚСАДЛАР ВА НАТИЖАЛАР

Annotasiya

Ушбу мақолада Қатар туризм соҳасини рақамлаштириш, хусусан, туризмга сунъий интеллект, буюмлар интернети-IoT, VR ва 3D каби рақамли технологияларнинг татбиқ этилиши ҳамда унинг ривожланиш босқичлари очиб берилган. Шунингдек, мақолада рақамлаштиришнинг мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсири ва натижалари ёритилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
132-139
23

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Абдуллаев, Р. (2025). ҚАТАР ТУРИЗМ СОҲАСИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ: МАҚСАДЛАР ВА НАТИЖАЛАР. Ilgʻor Iqtisodiyot Va Pedagogik Texnologiyalar, 1(3), 132–139. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/aept/article/view/65563
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу мақолада Қатар туризм соҳасини рақамлаштириш, хусусан, туризмга сунъий интеллект, буюмлар интернети-IoT, VR ва 3D каби рақамли технологияларнинг татбиқ этилиши ҳамда унинг ривожланиш босқичлари очиб берилган. Шунингдек, мақолада рақамлаштиришнинг мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсири ва натижалари ёритилган.


background image

www.e-itt.uz

III SON. 2024

132



ҚАТАР ТУРИЗМ СОҲАСИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ: МАҚСАДЛАР ВА НАТИЖАЛАР

и.ф.д., проф.

Абдуллаев Равшан Вахидович

Ўзбекистон халқаро ислом академияси

ORCID: 0000-0003-3539-7602

ravshan.v.abdullaev@gmail.com

Аннотация.

Ушбу мақолада Қатар туризм соҳасини рақамлаштириш, хусусан,

туризмга сунъий интеллект, буюмлар интернети-IoT, VR ва 3D каби рақамли

технологияларнинг татбиқ этилиши ҳамда унинг ривожланиш босқичлари очиб
берилган. Шунингдек, мақолада рақамлаштиришнинг мамлакат иқтисодиётига ижобий

таъсири ва натижалари ёритилган.

Калит сўзлар:

туризмни рақамлаштириш, сунъий интеллект, буюмлар

интернети-IoT, VR, 3D технологиялари, ақлли шаҳарлар, ақлли меҳмонхоналар, ақлли

экскурсиялар, онлайн бронлаштириш, онлайн туризм хизматлари.

ЦИФРОВИЗАЦИЯ ТУРИСТИЧЕСКОЙ ОТРАСЛИ КАТАРА: ЦЕЛИ И РЕЗУЛЬТАТЫ

д.э.н., проф.

Абдуллаев Равшан Вахидович

Международная исламская академия Узбекистана

Аннотация.

В данной статье раскрывается цифровизация туристического

сектора Катара, в частности, применение в туризме таких цифровых технологий, как
искусственный интеллект, «Интернет вещей»-IoT, VR и 3D, и этапы его развития. Также

в статье освещено положительное влияние и результаты цифровизации на экономику

страны.

Ключевые слова:

цифровизация туризма, искусственный интеллект, интернет

вещей-IoT, VR, 3D-технологии, умные города, умные отели, умные туры, онлайн-

бронирование, онлайн-туристические услуги.

DIGITALIZATION OF QATAR TOURISM INDUSTRY: GOALS AND RESULTS

DSc, prof.

Abdullaev Ravshan Vahidovich

International Islamic Academy of Uzbekistan

Abstract.

This article discusses the digitalization of the tourism sector in Qatar, in particular

the application of digital technologies such as artificial intelligence, the Internet of Things (IoT),

VR and 3D in tourism, and the stages of its development. The article also highlights the positive

impact and results of digitalization on the country's economy.

Keywords:

digitalization of tourism, artificial intelligence, internet of things (IoT), VR, 3D

technologies, smart cities, smart hotels, smart tours, online booking, online tourism services.

UOʻK: 003.292.3

132-139


background image

www.e-itt.uz

III SON. 2024

133


Кириш.

Су нгги и илларда юртимизнинг мусулмон давлатлари билан ижтимоии -иқтисодии

соҳалардаги ҳамкорлиги тобора кенгаи иб бормоқда. Хусусан, У збекистон ва Қатар

у ртасидаги алоқалар у заро ҳурмат, манфаатли ҳамкорлик ва ду стона муносабатларга

асосланган. Мазкур мамлакатлар у ртасида дипломатик муносабатлар 1997 и илда
у рнатилган бу лса-да, У збекистоннинг Қатардаги биринчи элчихонаси 2023 и илдан

фаолият ку рсата бошлади ва у мамлакатлар у ртасидаги мадании -иқтисодии

муносабатларни янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Инвестициялар,

энергетика, қишлоқ ху жалиги, халқаро туризм ва инфратузилмани ривожлантириш
борасида амалга оширилиши ку зда тутилган қатор лои иҳалар шулар жумласидандир.

Икки давлат у ртасида мунтазам равишда мадании тадбирлар ва делегация

алмашинувлари амалга оширилиб келинмоқда. Бу эса мадании қадриятлар ва миллии

анъаналарнинг у заро яқинлашувига е рдам бериши, табиии дир.

Аи ниқса, туризм соҳасида ҳамкорлик бошқа соҳаларга нисбатан бирмунча

жадалроқ ривожланмоқда. Хусусан, Қатар У збекистоннинг бои тарихии ва мадании
мероси билан танишишни истаган саи е ҳлар учун асосии манбалардан бири

ҳисобланади. Шу боис, қатарликлар томонидан Самарқанд ва Бухоронинг тарихии
аҳамиятига катта қизиқиш билдирмоқдалар. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда икки

мамлакат у ртасида визасиз кириш режими у рнатилган, бу эса халқаро туризм ривожига

беқие с ижобии таъсир ку рсатади.

Ҳозида дуне бу и ича жадал суръатларда ривожланае тган соҳалардан бири туризм

ҳисобланади. Бутунжаҳон туризм ташкилоти (БТТ)нинг маълумотларига ку ра, туризм
дуне ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) нинг 10,3 фоизини, халқаро инвестицияларнинг 11

фоизини беради. Жаҳон ишлаб чиқаришидаги ҳар у нинчи у рин худди шу соҳага ту ғри

келади. 2019 и илда жаҳон туризмининг у ртача и иллик у сиши 3,8 ни ташкил этган, бу

эса жаҳон ЯИМ у сишидан 1 фоизга юқорироқ демакдир (Тухлиев

ва

Жиянов, 2021).

Шунингдек, Япониянинг Осака шаҳрида бу либ у тган Туризм лидерларининг халқаро

анжуманида қабул қилинган Декларацияда мазкур соҳанинг миллии иқтисодие тларга

қу шае тган салмоқли ҳиссасини инобатга олиб, “Туризм - замонавии иқтисод феномени”,

деб эътироф этилган (

Декларация, 2001)

.

Туризм бизнес жарае нларини глобал миқе сда рақамлаштирган илғор

тармоқлардан бири бу либ, рақамли парвозлар ва меҳмонхоналарни онлаи н брон

қилишни таъминлади. Ахборот коммуникаия технологиялари (АКТ) глобал ҳодисага

аи лангани саи ин, туризм янги технологиялар ва платформаларни ҳае тга изчил жории

этувчи бу либ қолади

(

Тухлиев ва Максудова, 2024).

Адабиётлар шарҳи.

Мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантиришга устувор аҳамият қаратилиб

келинмоқда.

Бу

борада

Президентимиз

Мирзие евнинг

Олии

Мажлисга

мурожаатномасида шундаи деи илган: “Бизда туризм ку пинча қадимии шаҳарларимиз,
тарихии -мадании е дгорликлар доирасида чекланиб қолмоқда” (Мурожаатнома, 2019).
Республикамизда туризмни ривожлантириш, соҳага инвестициялар жалб этиш, янги иш

у ринлари яратиш, кадрлар салоҳиятини ошириш, пировардида, туризмни

иқтисодие тнинг локомотив соҳаларидан бирига аи лантириш масаласи бугунги куннинг

энг долзарб вазифаларидан саналади (Абдуллаев, 2019).

Қатар туризми ҳақида махсус тадқиқотлар бу лмаса-да, бир қатор мақолалар чоп

этилган. Жумладан, ТДШУ тадқиқотчилари Ахмедова, Остоновалар томонидан нашр

этилган “Қатарда туризмнинг ривожланиши” номли мақолада таъкидланишича, Қатар

давлатида туризм мамлакатдаги энг устувор 5 та и у налишнинг бири ҳисобланади.

Хусусан, Доха, Ал-Вакра ва Ал-Хаур каби и ирик шаҳарларда туристик инфратузилма
шиддат билан ривожланмоқда (Ахмедова ва Остонова, 2023).


background image

www.e-itt.uz

III SON. 2024

134


Қатарда 20 миллиард риал (тахминан 5,5 миллиард АҚШ доллари) қии матидаги

и ирик «Simaisma» лои иҳаси тақдим этилди. Ушбу объект Доҳадан 40 дақиқалик

масофада шимолда, 8 миллион квадрат метр маи донни эгаллаган ҳолда жои лашади

(Qatartourism.com, 2024).

Қатар туризмни ривожлантириш бу и ича улкан режаларни амалга ошириб,

инфратузилма, меҳмонхона бизнеси ва хорижии меҳмонларни жалб қилиш учун

мадании ташаббусларга сармоя киритмоқда.

Жаҳон саи е ҳлик ва туризм кенгаши 2020 и ил давомида пандемияси оқибатида

дуне бу и лаб саи е ҳлик ва туризм индустриясида 50 миллион иш у рни қисқарганини қаи д
этмоқда (Худаяров, 2020). Аммо шунга қарамаи , пандемия даврида Қатарда туризм

индустриясини рақамлаштириш жарае нлари жадал суръатларда олиб борилди.

Шунингдек, туризмда рақамлаштириш масалалари, унинг назарии ва амалии

жиҳатлари Тухлиев ва Максудовалар (2024) томонидан чоп этилган китобда атрофлича
таҳлил қилинган.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот жарае нида иқтисодии таҳлил, статистик гуруҳлаш, тизимли ва қие сии

таҳлил ва бошқа усуллар қу лланилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Жаҳон бу и лаб туризм соҳасида рақамли технологияларнинг жории этилиши

туризм 4.0 концепцияси доирасида амалга оширилмоқда. Бу концепция автоном
роботлар, виртуал реаллик (VR), сунъии интеллект ва катта маълумотлар каби

технологияларни у з ичига олади. Ушбу технологиялар туризм хизматларини

шахсии лаштириш, самарадорлигини ошириш ва мижозлар қониқишини таъминлашга

хизмат қилади.

Туризм индустрияси жадал ривожланае тган илғор давлатлар ичида Қатар алоҳида

у рин тутади. Унинг пои тахти Доха шаҳри ҳам замонавии , ҳам тарихии анъаналар

уи ғунлашган тарзда динамик ривожланиб борае тган мегополислардан ҳисобланиб, бу

ерда юқори даражадаги анжуман, фестиваль ва форумларни у тказиш, халқаро миқе сда
спорт мусобақаларини ташкил этиш ҳамда мароқли дам олиш учун барча шароитлар

мавжуд. Хорижлик бизнесменларга самарали мулоқотлар у тказишлари учун керакли

бу лган замонавии техник воситалар билан жиҳозланган конгрес-марказлар ва олии

даражадаги индивидуал сервис хизматлари таклиф этилади.

Қатар давлати ҳам туризм соҳасида рақамли технологияларни жории этишга

эътибор қаратае тган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Масалан, Қатар Миллии

Туризм Кенгаши (Qatar National Tourism Council) у зининг расмии веб-саи ти ва мобил

иловалари орқали туристларга онлаи н хизматлар ку рсатишни и у лга қу и ган, бу эса у з

навбатида саи е ҳларга анчагина қулаи ликлар яратади. Шунингдек, Қатардаги и ирик
меҳмонхоналар ва саи е ҳлик компаниялари у з хизматларини рақамли платформалар
орқали таклиф қилишмоқда, бу эса туристларга онлаи н брон қилиш, ту ловларни амалга

ошириш ва хизматлардан ту лақонли фои даланиш имконини беради.

Қатар

«ақлли шаҳарлар»

концепциясини ҳае тга татбиқ этувчи илғор давлатлар

сирасига киради. Жумладан, Лусаил шаҳри, аи нан, туризм инфратузилмасини

рақамлаштиришга қаратилган бу либ, бу ерда замонавии ахборот технологияларини

туризм индустриясининг ҳар бир бу ғинида қу лаш ва муаммоларнинг “ақлли”

ечимларини топишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, бу эса
туристлар учун янада қулаи муҳит яратишга хизмат қилади.

Мамлакатда “буюмлар интернети”, яъни IoT технологиялари нафақат шаҳар

инфратузилмасига, балки туризм соҳасидаги хизматларни ривожлантиришга ҳам катта

таъсир ку рсатмоқда. Масалан, “ақлли меҳмонхоналар” ва уларнинг рақамли бошқарув


background image

www.e-itt.uz

III SON. 2024

135


тизимлари саи е ҳларга юқори даражада қулаи лик яратади. IoT ускуналари орқали
меҳмонхонадаги хона ҳароратини меҳмонлар масофадан назорат қилиш, хизматларни

онлаи н буюртма қилиш ва тезкор алоқа орқали муаммоларни ҳал этиш имкониятига эга

бу лади

(Абдуллаев, 2024).

Рақамли технологияларнинг туризм соҳасига фаол жории этилиши Қатарнинг

жаҳон миқе сидаги туристик жозибадорлигини оширишда муҳим у рин тутмоқда. Қатар

аэропортлари ва транспорт тизимида IoT воситалари орқали и у ловчилар ҳаракатини

кузатиш, оқилона и у налишларни белгилаш ва вақтни тежашга қаратилган

автоматлаштирилган тизимлар жории этилган. Ушбу технологиялар саи е ҳларга тезкор,
қулаи ва шахсии лаштирилган хизматларни тақдим этиш имконини беради. Ҳозирда

қуи ида

келтирилган

соҳаларда

рақамли

технологиялардан

самарали

фои даланилмоқда:

Рақамли йўлкўрсаткичлар ва маълумот платформалари: Туристик жойлардаги

рақамли йўлкўрсаткичлар IoT асосида ишлайдиган қурилмалар билан интеграция

қилинган бўлиб, сайёҳларга яқин атрофдаги маълумотлар, ресторанлар, дўконлар ва
тарихий обидалар ҳақида маълумот беради.

Ақлли экскурсиялар:

VR ва 3D технологиялари асосидаги аудио ва видео

қурилмалар орқали сайёҳлар ўзлари учун энг қизиқарли маълумотларни олишлари

мумкин. Масалан, QR

-

код орқали тарихий обидалар ҳақида маълумотлар тингланади.

Транспортнинг

оқилона

бошқаруви:

IoT

тизимлари

сайёҳларнинг

ҳаракатланишини осонлаштириш учун транспорт жадвали, тирбандликлар ва

йўналишлар бўйича тезкор маълумотларни тақдим этади.

Шубҳасиз, рақамлаштириш бу и ича барча амалга оширилае тган лои иҳалар

бевосита е ки билвосита мамлакатда туризм индустриясининг равнақига ҳисса

қу шмоқда. 2020 и илда Қатарга 582 минг саи е ҳ ташриф буюрган бу лса, 2022 и илга келиб,

бу ку рсаткич 2,6 млн. кишини ташкил қилди. Рақамлардан ку риниб турибдики, ковид
пандемияси даврида ташрифлар сони у зининг энг паст даражасига тушган. Аммо тез

орада у 2015 и илдаги у зининг рекорд даражасига (2,9 млн.) яқинлашган. Бундан келган

даромад 2020 и илда 14 млрд. АҚШ долларини ва унинг ЯИМ даги ҳиссаси 9,4 фоизни

ташкил этган. “Qatar Tourism” ташкилоти эълон қилган маълумотларга ку ра, 2023 и илда
мамлакатга ташриф буюрган хорижликлар сони 4,05 млн. кишини ташкил этган.

Қатар ички ишлар вазирлиги берган маълумотларга ку ра, жории и илнинг июнь

ои ига қадар мамлакатга 2 639 000 нафар саи е ҳ ташриф буюрган. Ушбу рақамлардан

ку риниб турибдики, 2024 и илнинг ярмидае қ 2022 и ил даражасига чиққан. Буни агар
давлатлар кесимида ку радиган бу лсак, энг ку п ташриф Саудия Арабистонидан (29%)

бу лгани ва кеи инги у ринларда эса Ҳиндистон (8%), Баҳраи н (5%), Қуваи т (4%), У мон

(4%), Германия (4%), АҚШ (3%), БАА (3%), Италия (2%) турганининг гувоҳи бу ламиз.

Маълумки, Қатар давлати 2022 и илда бу либ у тган футбол бу и ича жаҳон

чемпионатига таи е ргарлик ку риш асносида меҳмонхона индустрияси ва бошқа
инфраструктура лои иҳаларига жами 220 млрд. доллар миқдорида маблағ инвестиция
қилди. Спорт тадбирларига бир паи тнинг у зида 1,4 млн. киши ташриф буюрган. Мазкур

чемпионат давомида 64 та мусобақа у и инлари у тказилган бу лса, уларда 3,4 млн.

кишидан зие д томошабин бевосита иштирок этган (www.unwto.org, n.d.). Юқори савияда
у тган бу тадбирлар Қатарнинг халқаро миқе сда и ирик спорт мусобақалари ва бошқа

халқаро тадбирлар у тказа олиш салоҳиятига эга эканини е рқин намое н этди. Эндиликда

эса ҳукумат олдида турган энг муҳим вазифа яратилган туристик инфраструктурадан

ту лақонли фои даланиш бу либ қолмоқда.

“Qatar Tourism” ташкилоти раҳбарининг таъкидлашича, Қатар 2030 и илга қадар

саи е ҳлар сонини и илига 6 млн. кишига, шунингдек, туризмнинг ЯИМ даги ҳиссасини эса

7 фоиздан 12 фоизга ку таришни режалаштирган.


background image

www.e-itt.uz

III SON. 2024

136


Су нгги и илларда Қатар ҳукумати томонидан туризмни рақамлаштириш

стратегияси ишлаб чиқилиб, унга устувор аҳамият қаратилмоқда. Мамлакатда туризм

соҳасига

рақамли

технологияларнинг

фаол

жории

этилиши

унинг

рақобатбардошлигини ошириш ва ку проқ халқаро саи е ҳларни жалб этишда муҳим роль

у и намоқда. Шубҳасиз, ушбу саъи -ҳаракатлар нефть ва газ секторига қарамликни
камаи тиришга қаратилган кенг қамровли иқтисодии диверсификация стратегиясининг

бир қисмидир.

Қуи идаги жадвалда Қатар туризм индустриясини рақамлаштириш жарае нлари

ҳамда онлаи н хизматларининг улушининг қаи тарзда ортиб борганини кузатишимиз
мумкин (1-жадвал).

Рақамлардан ку риниб турибдики, 2020 и илда ковид пандемияси сабабли

туристлар сони бирмунча пасаи ган бу лса-да, рақамли хизматлардан фои даланиш

мунтазам тарзда ошиб борган. Хусусан, мазкур давр мобаи нида Онлаи н бронлаштириш,
Туризмни рақамлаштириш даражаси, Онлаи н туризм хизматлари сони, деярли икки

баравардан ошган.

1-жадвал

Қатар туризм индустриясини рақамлаштириш

Йиллар

Туристлар сони

(млн)

Онлайн

бронлаштириш

(%)

Туризмни

рақамлаштириш

даражаси (%)

Онлайн туризм

хизматлари сони

(минг)

2018

2,1

35

40

120

2019

2,3

40

45

135

2020

0,7

55

50

150

2021

1,2

60

60

180

2022

2,0

70

70

200

Манба:

Qatar National Tourism Council тегишли йиллардаги маълумоти.

Қатар ҳукумати туризм саноатини рақамлаштириш ва ривожлантиришга катта

эътибор қаратмоқда. Туристлар учун онлаи н бронлаш, рақамли гид хизматлари ва
мобил иловалар орқали қулаи ликлар яратилмоқда. Бу чора-тадбирлар туризм

саноатининг рақамлаштирилишига ҳисса қу шиб, туристлар тажрибасини яхшилашга

қаратилган.

Қатар давлатида иқтисодие тни рақамлаштириш жарае нлари қуи идаги асосии

босқичларни у з ичига олади:

I босқич: Илк қадамлар (2013-2016 йй.)

2013 йил: Қатар Миллий Кенгаши “Қатар Миллий Броадбанд Стратегияси”ни

эълон қилди, бу рақамли инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган дастлабки

қадамлардан бири бўлди.

2014 йил: “Қатар Миллий Кенгаши” ва “Microsoft” компанияси ҳамкорликда

“Қатар смарт шаҳар” лойиҳасини бошлади, бу IoT технологияларини шаҳар

инфратузилмасига жорий этишга қаратилган эди.

2015 йил: Қатар Миллий Туризм Кенгаши (QNTC) туризм соҳасини

рақамлаштириш бўйича дастлабки тадқиқотларни бошлади.

2016 йил: Туристлар учун онлайн ахборот платформалари ва мобил иловалар

яратиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилди.

II босқич:Тадқиқот ва тажриба-синов лойиҳалари (2017-2018 йй.)

2017 йил: Қатар университетида IoT технологиялари бўйича илмий тадқиқотлар

бошланди, бу соҳадаги мутахассисларни тайёрлашга қаратилган эди.


background image

www.e-itt.uz

III SON. 2024

137


2017 йил: Қатар Фонди “Смарт Қатар” дастурини эълон қилди, бу мамлакатда IoT

технологияларини кенг жорий этишга қаратилган эди.

2017 йил: Туристик объектлар ва меҳмонхоналар учун онлайн бронлаш

тизимлари жорий этилди.

2018 йил: Туризм соҳасидаги тадбирлар ва хизматлар учун электрон тўлов

тизимлари ишга туширилди.

III босқич: Инфратузилмани ривожлантириш, смарт технологияларни жорий

этиш (2019-2020 йй.)

2019 йил: “Смарт Қатар” дастури доирасида туристлар учун рақамли гид ва

виртуал реаллик хизматлари тақдим этилди.

2020 йил: COVID

-

19 пандемияси муносабати билан онлайн турлар ва виртуал

экскурсиялар ташкил этилди.

2019 йил: Қатар телекоммуникация компанияси 5G тармоғини ишга туширди, бу

IoT

қурилмаларининг юқори тезликдаги интернетга уланишини таъминлади.

2020 йил: Қатар миллий банки IoT технологияларини банк хизматларига жорий

этиш бўйича лойиҳаларни бошлади.

IV босқич: Рақамли маркетинг ва маълумотлар таҳлили (2021-2022 йй.)

2021 йил: Туристик маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш учун “Big Data”

технологиялари жорий этилди.

2022 йил: Туризм соҳасида рақамли маркетинг компаниялари орқали Қатарнинг

жозибадорлиги оширилди.

2022 йил: “Қатар миллий Кенгаши” IoT технологияларини қишлоқ хўжалиги,

соғлиқни сақлаш ва транспорт соҳаларида жорий этиш бўйича дастурларни амалга

оширди.

V босқич: Тўлиқ рақамлаштириш ва инновациялар (2023-2024 йй.)

2023 йил: Туристлар учун блокчейн технологиялари асосида хавфсиз ва шаффоф

хизматлар тақдим этилди.

2023 йил: “Қатар смарт шаҳар” лойиҳаси доирасида IoT асосидаги “ақлли” йўллар

ва транспорт тизимлари ишга туширилди.

2024 йил: Туризм соҳасида

AI

, яъни сунъий интеллект ва IoT технологиялари кенг

жорий этилди.

VI босқич: Янгиликлар ва глобал етакчилик (2025 йил ва кейинги давр):

2025 йил: Қатарда IoT технологиялари асосида “ақлли”

уйлар ва офислар кенг

тарқалди, бу эса мамлакатнинг

минтақадаги рақамли технологиялар бўйича етакчи

давлатлар сафидан жой олишига асос бўлди

.

Юқорида келтирилган босқичлардан ку риниб турибдики, Қатарда туризм

соҳасини рақамлаштириш жарае нлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Рақамли

технологияларнинг мамлакат иқтисодие тига, хусусан, туризм соҳасига изчил ва
тизимли татбиқ этилиши Қатар давлатини мажмуавии ривожлантириш миллии

стратегиясининг муҳим таркибии қисми ҳисобланади. Мамлакат

“Қатар миллий

манзараси-2030”

дастури доирасида туризмни ривожлантириш ва рақамли

технологияларни жории этишга алоҳида эътибор қаратиб, иқтисодие тда таркибии
у згаришларни амалга оширишга интилмоқда. Албатта, бу узоқ муддатли стратегия

бу либ, у Қатарни тубдан у згартиришга қаратилгандир. Бинобарин, мазкур

технологияларнинг туризм индустрияси ривожига ижобии таъсири ва натижалари

қуи идаги жиҳатларда намое н бу лади:


background image

www.e-itt.uz

III SON. 2024

138


Рақамлаштириш жараёнларида эришилган натижалар:

Рақамли саёҳатчилар сонининг ўсиши:

Замонавии туристлар у з сае ҳатларини

тобора ку проқ онлаи н режалаштирмоқдалар. Жаҳон саи е ҳлик ташкилоти

маълумотларига ку ра, бугунги кунда Қатарга ташриф буюрае тган саи е ҳларнинг 70

фоиздан ортиғи чипта, меҳмонхона ва сае ҳатларни банд қилиш учун рақамли
платформалардан фои даланади. Бу эса у з хизматларини рақамли каналларга

мослаштирмаган компаниялар рақобатбардошлигини и у қотае тганини ку рсатади.

Қарор қабул қилиш жараёнининг тезлашуви:

Рақамли технологиялар

сае ҳатларни режалаштириш жарае нини соддалаштиради ва тезлаштиради. Зудлик
билан банд қилиш имкониятига эга платформалар ва мобил иловалар саи е ҳларга бир

неча дақиқа ичида и у налишларни танлаш, нархларни солиштириш ва хизматларни банд

қилиш имконини беради, бу эса, аи ниқса, “су нгги дақиқада сае ҳат” (last-minute travel)

каби турларнинг оммалашае тгани шароитда долзарб саналади.

Туристик тажрибани шахсийлаштириш:

Сунъии интеллект, Буюмлар

интернети-IoT, VR, 3D каби рақамли технологиялар саи е ҳларга афзалликларни таҳлил
қилиш ва уларга индивидуал маршрутлар, хизматлар ва чегирмаларни таклиф этиш

имконини беради. Шахсии лаштириш мижозларни жалб қилиш ва ушлаб туришнинг
асосии омили бу либ қолмоқда, боиси замонавии сае ҳатчилар ное б ва эсда қоларли

таассуротларга интиладилар.

Хизмат кўрсатиш сифатини ошириш:

Чат-ботлар, виртуал е рдамчилар ва

онлаи н гидлар каби рақамли ечимларни жории этиш орқали саи е ҳлар кеча-ю кундуз

маълумот ва е рдам олиш имкониятига эга бу лишади. Бу мижозларнинг қониқишини
сезиларли даражада оширади ва ходимларга тушае тган юкни камаи тиради.

Халқаро майдонда рақобатбардошликни ошириш:

Туризмнинг глобаллашуви

мамлакатлар ва минтақалар у ртасида саи е ҳларни жалб қилиш бу и ича рақобатнинг

кучаи ишига олиб келмоқда. Бундаи рақобат шароитида рақамлаштириш туризм
хизматларини тарғиб қилиш, халқаро бозорларга чиқиш ва ное б таклифларни

яратишнинг муҳим воситасига аи ланмоқда.

Иқтисодий самарадорлик:

Рақамлаштириш компаниялар фаолиятининг ички

жарае нларини оптималлаштириш, харажатларини камаи тириш ва даромадларини
ошириш имконини бермоқда. Масалан, брон қилиш жарае нларини автоматлаштириш

е ки электрон ту лов тизимларини жории этиш операцион харажатларнинг сезиларли

даражада камаи ишига сабаб бу лмоқда.

Хулоса ва таклифлар.

Хулоса қилиб, шуни аи тиш мумкинки, Қатар давлати бугунги кунда иқтисодие тни,

хусусан, унинг туризм тармоғини рақамлаштириш орқали ривожлантиришга устувор

аҳамият қаратмоқда. Бунинг натижаси у лароқ туризм индустрияси барқарор у сиш

тенденциясига эга бу либ қелмоқда. Рақамли технологияларнинг барча соҳаларга кенг
жории этилиши эса мамлакатнинг иқтисодии ривожланиши ва туризм соҳасидаги
рақобатбардошлигини таъминловчи муҳим омил сифатида намое н бу лмоқда.

Пировардида, Қатар нафақат у з туристик жозибадорлигини оширмоқда, балки

меҳмонларга замонавии ва қулаи хизматлар ку рсатиб, уларнинг таассуротларини
кучаи тирмоқда. Сунъии интеллект, VR, 3D, IoT ва бошқа рақамли технологияларнинг

келгуси равнақи Қатар туризм соҳасини янги босқичга олиб чиқиши, шубҳасиз.

Мамлакатимизда

кенг

ку ламда

иқтисодие тнинг

барча

тармоқларини

рақамлаштириш сие сати олиб борилае тган бир паллада Қатар давлатининг туризм
соҳасидаги, хусусан, туризмга рақамли технологияларни татбиқ қилиш бу и ича илғор

тажрибасини чуқурроқ у рганиш ва уни У збекистон шароитида ҳам кенг қу ллаш

мақсадга мувофиқдир.


background image

www.e-itt.uz

III SON. 2024

139


Адабиётлар/Литература/References:

Qatartourism.com.

(2024).

News

and

media.

[online]

Available

at:

https://www.qatartourism.com/en/news-and-media

www.unwto.org. (n.d.).

Tourism’s Potential Outlined at LDCV, UN Conference on Least

Developed Countries. [online] Available at:

https://www.unwto.org/news/un-conference-on-

least-developed-countries

.

Абдуллаев Р. (2019). Туризм Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари иқтисодиёининг

устувор йўналиши сифатида. SHARQSHUNOSLIK. №3, Б.135.

Абдуллаев Р. (2024). Қатар “Буюмлар Интернети”-IoT индустрияси ва унинг туризм

ривожига таъсири . Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2(11), 372–378.

Абдуллаев, Р. (2024). ҚАТАР “БУЮМЛАР ИНТЕРНЕТИ” - IoT ИНДУСТРИЯСИ ВА УНИНГ

ТУРИЗМ РИВОЖИГА ТАЪСИРИ . Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2(11), 372–378.

https://doi.org/10.60078/2992-877X-2024-vol2-iss11-pp372-378.

Ахмедова Ю., Остонова Ш. (2023). Развитие туризма в Катаре. International Journal

of Intellectual and Cultural Heritage. №3.

Декларация (2001) Осакская декларация современности (Принята Конференцией

лидеров туризма Тысячелетия 30 сентября-1 октября 2001. в г. Осака, Япония)

http://www.unwto.org

Мурожаатнома (2019) Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий

Мажлисга Мурожаатномасидан, 28.12.19й.

Тухлиев Н., Жиянов Ў. (2021) Туризм иқтисодиёти ва менежменти: дарслик/ -Т.:

“Илм-зиё-заковат” нашриёти.

Тухлиев Н., Максудова Ш. (2024) Туризмда рақамлаштириш. “Илм-зиё-заковат”

нашриёти, -Т.: 2024.

Худояров А. (2020). Ўзбекистонда зиёрат туризми бозорининг ривожланиш

хусусиятлари ва тенденциялари. Монография. – Тошкент: Complers Print.

Bibliografik manbalar

Qatartourism.com. (2024). News and media. [online] Available at: https://www.qatartourism.com/en/news-and-media

www.unwto.org. (n.d.). Tourism’s Potential Outlined at LDCV, UN Conference on Least Developed Countries. [online] Available at: https://www.unwto.org/news/un-conference-on-least-developed-countries.

Абдуллаев Р. (2019). Туризм Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари иқтисодиёининг устувор йўналиши сифатида. SHARQSHUNOSLIK. №3, Б.135.

Абдуллаев Р. (2024). Қатар “Буюмлар Интернети”-IoT индустрияси ва унинг туризм ривожига таъсири . Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2(11), 372–378.

Абдуллаев, Р. (2024). ҚАТАР “БУЮМЛАР ИНТЕРНЕТИ” - IoT ИНДУСТРИЯСИ ВА УНИНГ ТУРИЗМ РИВОЖИГА ТАЪСИРИ . Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2(11), 372–378. https://doi.org/10.60078/2992-877X-2024-vol2-iss11-pp372-378.

Ахмедова Ю., Остонова Ш. (2023). Развитие туризма в Катаре. International Journal of Intellectual and Cultural Heritage. №3.

Декларация (2001) Осакская декларация современности (Принята Конференцией лидеров туризма Тысячелетия 30 сентября-1 октября 2001. в г. Осака, Япония) http://www.unwto.org

Мурожаатнома (2019) Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан, 28.12.19й.

Тухлиев Н., Жиянов Ў. (2021) Туризм иқтисодиёти ва менежменти: дарслик/ -Т.: “Илм-зиё-заковат” нашриёти.

Тухлиев Н., Максудова Ш. (2024) Туризмда рақамлаштириш. “Илм-зиё-заковат” нашриёти, -Т.: 2024.

Худояров А. (2020). Ўзбекистонда зиёрат туризми бозорининг ривожланиш хусусиятлари ва тенденциялари. Монография. – Тошкент: Complers Print.