Авторы

  • Фаррух Бабаев
    Научно-исследовательский центр «Научные основы и проблемы развития экономики Узбекистана» при Ташкентском государственном экономическом университете https://orcid.org/0009-0000-2500-337X

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.aept.79683

Ключевые слова:

налог налоговое администрирование цифровизация эффективность

Аннотация

В статье рассматриваются необходимость внедрения цифровой модели налогового администрирования, ожидаемые результаты, которые будут достигнуты в этом процессе, а также проблемы, которые могут возникнуть при внедрении новой модели, и пути их преодоления.


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

180


СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИНИ РАҚАМЛАШТИРИШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

Бабаев Фаррух Мансурович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги

“Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг

илмий асослари ва муаммолари” илмий

-

тадқиқот маркази

ORCID: 0009-0000-2500-337X

farrux_1788@mail.ru

Аннотация.

Мақолада солиқ маъмуриятчилигининг рақамлаштирилган моделини

жорий этиш эҳтиёжлари, бу жараёнда эришилиши кутилаётган натижалар, шунингдек,

янги моделни жорий этишда пайдо бўлиши мумкин бўлган муаммолар ва уларни

бартараф этиш йўллари ҳақида сўз юритилади.

Калит сўзлар:

солиқ, солиқ маъмуриятчилиги, рақамлаштириш, самарадорлик.

ПРЕИМУЩЕСТВА ЦИФРОВИЗАЦИИ НАЛОГОВОГО АДМИНИСТРИРОВАНИЯ

Бабаев Фаррух Мансурович

Научно

-

исследовательский центр «Научные основы и

проблемы развития экономики Узбекистана» при

Ташкентском государственном экономическом университете

Аннотация.

В статье рассматриваются необходимость внедрения цифровой

модели налогового администрирования, ожидаемые результаты, которые будут

достигнуты в этом процессе, а также проблемы, которые могут возникнуть при

внедрении новой модели, и пути их преодоления.

Ключевые слова:

налог, налоговое администрирование, цифровизация,

эффективность.

ADVANTAGES OF DIGITIZING TAX ADMINISTRATION

Babaev Farrukh Mansurovich

Scientific Research Center "Scientific Foundations and

Problems of the Development of the Economy of Uzbekistan"

under the Tashkent State University of Economics

Abstract.

The article discusses the needs for the implementation of a digitized model of tax

administration, the expected results in this process, as well as the problems that may arise when
implementing a new model and ways to overcome them.

Keywords:

tax, tax administration, digitization, efficiency.

UOʻK:

336.221.4

180-189


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

181

Кириш.

Замонавий жамият тараққиётида рақамлаштириш жараёни мамлакатлар

иқтисодиётидан тортиб, давлат бошқаруви тизими, таълим, тиббиёт, ҳатто сиёсатгача

бўлган барча соҳаларда шиддат билан давом этмоқда. Шу билан бирга, рақамлаштириш

нафақат техник жиҳатдан қулай

шароит яратиш, балки аҳоли, бизнес субъектлари ва

давлат идоралари ўртасидаги ўзаро муносабатлар тизимини қайта кўриб чиқиш билан

ҳам боғлиқ. Хусусан, давлат бошқаруви тизимида ғоят муҳим таркибий қисмлардан

бири —

солиқ маъмуриятчилигидир.

Рақамлаштирилган солиқ маъмуриятчилиги тушунчаси эса турли хил электрон

механизмлар, ахборот тизимлари, сунъий онг (Artificial Intelligence) технологиялари

ёрдамида солиқлар билан боғлиқ жараёнларни тўлиқ ёки қисман рақамли муҳитда олиб

боришни назарда тутади. Бу электрон декларация юритиш, электрон ҳисоб

-

фактуралар,

маълумотлар базаси билан автоматлаштирилган ишлаш, онлайн мониторинг, бизнес
субъектларининг ахборотини оператив равишда кўриб чиқиш, инсон омили таъсирини

камайтириш каби бир қатор йўналишларни қамраб олади. Халқаро тажриба кўрсатиб

турибдики, бугунги кунда Эстония, Сингапур, Жанубий Корея, Япония, АҚШ каби

давлатларда рақамлаштирилган модел амалда жорий этилган ва солиққа доир кўплаб
операциялар шаффофлик, тезкорлик, кам харажат сарфлаш орқали

бажарилмоқда.

Рақамлаштириш орқали бюрократик тўсиқлар, қоғозбозликлар камаяди, шу билан

бирга, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун ҳам кўплаб қулайликлар юзага келади.

Давлат бошқаруви механизмида шаффофлик ўсади, коррупция хавфи камаяди, чунки

аксарият жараёнлар автоматлаштирилган тизимлар орқали амалга оширилади. Бундан
ташқари, ҳар қандай жараённи онлайн кузатиш, керак бўлса, диагностика қилиш,

маълумотларни реал вақт режимида таҳлил қилиш имконияти пайдо бўлади. Бундан

кўриниб турибдики, рақамлаштирилган солиқ маъмуриятчилиги нафақат замонавий

технологиялар талаби, балки иқтисодиёт ва жамиятни шиддат билан ривожлантириш
учун ҳам асосий таянч нуқталардан биридир.

Адабиётлар шарҳи.

Ривожланаётган мамлакатларда солиқ маъмуриятчилигини рақамлаштириш

солиққа риоя қилишни кучайтириш, маъмурий харажатларни камайтириш ва

шаффофликни ошириш зарурати билан боғлиқ. Бироқ, бу трансформация технологик,

инфратузилмавий ва ижтимоий

-

сиёсий муаммоларни ўз ичига олган бир қанча

тўсиқларга дуч келади. Ушбу ҳудудларда солиқ тизимларини муваффақиятли
рақамлаштириш ушбу омиллар ва тўсиқларни самарали ҳал қилишни талаб қилади.

Мпофунинг (2024) фикрича, “Рақамли технологиялар маълумотларни йиғиш ва

қайта ишлашни оптималлаштириш орқали солиқ йиғиш самарадорлиги ва
мувофиқлигини оширади, шу билан маъмурий харажатларни камайтиради ва

коррупцияни минималлаштиради. Шунингдек, рақамли воситалардан хавфларни
аниқлаш ва камайтириш, солиқ тизимларининг умумий мустаҳкамлигини ошириш учун

фойдаланиш мумкин”.

Измаилов ва бошқаларнинг (2024) фикрича эса, “Рақамли иқтисодиёт

глобаллашувни осонлаштиради, бу эса трансчегаравий операциялар ва номоддий
активларни бошқариш учун инновацион солиқ маъмурияти тизимларини талаб

қилади”.

“Рақамлаштириш солиқ маъмуриятининг шаффофлигини ошириши ва шу билан

жамоатчилик ишончини ошириши ва ихтиёрий риоя қилишни рағбатлантириши
мумкин” (Yueying, 2024). Шунингдек, фикрини давом эттириб, “Ривожланаётган

мамлакатлар кўпинча рақамли солиқ тизимларини самарали амалга оширишга

тўсқинлик қилувчи заиф рақамли инфратузилма ва технологик тарафкашликларга дуч

келишади”

-

деб таъкидлаган (Yueying, 2024).


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

182

Рой ва Ханнинг (2021) фикрича, “норасмий секторлар кенг тарқалган муҳитларда

рақамлаштириш заиф гуруҳларга зарар етказиши мумкин бўлган муддатидан олдин

расмийлаштириш каби салбий оқибатларга олиб келиши мумкин”.

Исаев (2021, 2022, 2023, 2024) ўз тадқиқотларида рақамлаштиришнинг

афзалликлари, рақамли иқтисодиёт шароитида солиқ таҳлилининг методологик
ёндашувлари каби масалаларга эътибор қаратган.

Эътибор берадиган бўлсак, рақамлаштириш сезиларли фойда келтирсада,

ривожланаётган мамлакатларнинг ижтимоий

-

иқтисодий шароитини ҳисобга олиш

жуда

муҳимдир.

Рақамли

солиқ

тизимлари

мавжуд

тенгсизликларни

кучайтирмаслигини таъминлаш учун муддатидан олдин расмийлаштириш ва рақамли

тафовут потенциалини кўриб чиқиш керак.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Рақамлаштирилган солиқ маъмуриятчилигини жорий этиш масаласи мамлакатда

чуқур иқтисодий ислоҳотлар олиб борилаётган бир пайтда ғоят долзарбдир.

Рақамлаштириш бир вақтнинг ўзида бир неча асосий мақсадлар учун хизмат қилади:

биринчи мақсад —

давлат ва аҳоли, давлат ва бизнес субъектлари, шу жумладан,

давлат ташкилотлари ўртасида тўғридан

-

тўғри алоқаларни енгиллаштириш;

иккинчи мақсад —

иқтисодиётда шаффофликни таъминлаш, яширин

айланмаларни қисқартириш;

учинчи мақсад —

коррупция билан боғлиқ хавф

-

хатарларни минималлаштириш.

Айни пайтда энг муҳим вазифалардан бири —

кадрлар салоҳиятини яхшилаш,

чунки рақамли технологиялар билан ишлаш ҳар қандай идорада мураккаб нарса бўлиб,

малакали

мутахассислар

талаб

қилинади.

Рақамлаштириш

жараёнини

рағбатлантирувчи омиллар бир нечта. Биринчидан, замонавий технологиялардан кенг

фойдаланган ҳолда тезкор мониторинг имконияти пайдо бўлади. Бу шуни англатадики,
ҳар бир солиқ тўловчи солиққа оид операцияларини электрон тизим орқали мустақил

юрита олиши, ҳатто шу жараённи автоматлаштириши мумкин. Бу нафақат вақтни,

балки моддий ресурларни ҳам тежайди. Иккинчидан, ахборот технологияларининг

ривожи давлат органларига маълумотлар билан ишлашда катта ҳажмдаги
маълумоталрни кўриб чиқиш, уларни саралаш, таҳлил қилиш ва фирибгарлик

ҳолатларини тезда аниқлаш имконини беради. Сунъий онг технологиялари ёрдамида

банк операциялари, электрон тўловлар, онлайн сотувлар каби кўплаб жараёнлар

рўйхатдан ўтказилади, шубҳали операциялар автоматик аниқланади, шу орқали
текширув ҳам анча соддалашади.

Жаҳон амалиётида рақамлаштирилган солиқ маъмуриятчилиги кўплаб

афзалликлар берди. Масалан, Эстонияда солиқ тизими мутлақо рақамлаштирилган
бўлиб, аҳоли ўз декларациясини бир неча минутда тўлдириши мумкин, барча жараёнлар

онлайн кузатиб борилади. Сингапур эса бизнес мамлакат сифатида рақамли
тизимларни чуқур татбиқ қилиши билан ном қозонган. У ерда электрон солиқ тўлови

билан боғлиқ операциялар айрим турларида умуман қоғоз ҳужжатлар талаб этилмайди.

Айниқса, декларацияни виртуал шаклда расмийлаштириш ҳисобига кўплаб

коррупциявий ҳолатлар чиқадиган йўллар деярли йўқ қилинган. Жанубий Корея ҳам
шунга ўхшаш аниқ статистик электрон тизимларини жорий этиб, мамлакатни рақамли

иқтисодиётга мослаштирди. Аммо бу жараёндан келиб чиқиб қарайдиган бўлсак, ҳар

бир мамлакат ўзининг ҳуқуқий базаси, аҳолидаги рақамли кўникмалар, техник

имкониятлар ва сиёсий ирода даражасига кўра турлича босқичда турибди.

Иқтисодий самаралар сўзсиз кўзга ташланади. Солиқ маъмуриятчилиги

рақамлаштирилгандан сўнг қоғозбозлик камаяди, ортиқча бюрократик жараёнлар

қисқаради, демак, вақти ва маблағни тежаш орқали бизнес муҳитида қулайлик

яратилади. Тадбиркорлар учун зудлик билан

ҳужжатларни олиб келиб топшириш,


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

183

турли лавозимли шахслар билан тақдимот ўтказиш, ортиқча навбатда туришлар амалда
йўқолади. Тасаввур қилинг, кичик бизнес эгаси бирор солиқ декларациясини

топшириши учун олдинлари бир неча этапдан ўтиши, эҳтимол, бироз харажат қилиши,

вақт йўқотиши керак бўлган бўлса, энди бевосита интернет орқали ҳар қандай

ҳужжатни тақдим этиши, ҳатто электрон имзо билан тасдиқлаши мумкин. Ҳатто бу
жараённи махсус дастурлар ёрдамида тўлиқ автоматлаштириб олса ҳам бўлади.

Натижада ортиқча ҳаражатлар камаяди, инсон омили билан боғлиқ хатолар сони кескин

пасаяди, шубҳали ҳолатлар, коррупциявий кўринишлар учун шароитлар йўқолади.

Рақамлаштиришда ҳуқуқий асослар ниҳоятда муҳим. Зеро, рақамли имзо, электрон

тўловлар, электрон ҳужжат айланиши, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш,

киберхавфсизлик каби масалалар қонунчилик билан мустаҳкамланиши керак. Бу

жараёнда турли низоларни олдини олиш учун аниқ нормалар, аниқ мезонлар лозим.

Масалан, бир тадбиркор электрон шаклда тақдим этган декларацияни соф ҳақиқий деб
тан олиш учун электрон имзо сертификати бўлиши зарур. Бу сертификатни эса махсус

ташкилотлар бериши мумкин. Шунингдек, маълумотлар базаси сўнгги даражада

ишончли ҳимоя билан таъминланмаса, ҳар қандай киберҳужум ўз номақбул

мақсадларида маълумотлардан фойдаланиши мумкин. Шу сабабли давлат
киберхавфсизликни қатъий назорат қилиши, алоҳида мониторинг марказлари орқали

ҳар қандай суиистеъмол ҳолатларининг олдини олиши талқин этилади. Ҳуқуқий

асослар етарли бўлмаса, рақамлаштириш компанияси ўзини оқламаслиги, турли

зиддиятларни келтириб чиқариши мумкин.

Ахборот технологиялари рақамлаштирилган солиқ маъмуриятчилигининг таянч

нуқтаси ҳисобланади. Асосий ҳар қандай маълумот —

бу солиқ тўловчилар ҳақидаги

қайдлар, операциялар, ҳисоб

-

фактуралар, чек архивлари ёки электрон декларация

шакллари ягона маълумотлар базасига тушади. Бу базада ҳамма маълумот реал вақт

режимида янгилаб борилади ва биринчи муҳим жиҳат шунда кўринадики, давлат
идораси маънавий жиҳатдан осонлашади —

чунки маълумотларнинг ўзгариши чўзилиб

кетмайди, бир

-

бирини такрорлайдиган қоғоз ҳужжатларни қайд этишдан халос

бўлинади. Бундан ташқари, технологик жиҳатдан ривожланган тизимда, масалан,

сунъий онг ёрдамида шубҳали операциялар аниқланади. Бу, биринчидан, текширув
органларининг вақтини тежаса, иккинчи томондан, бизнес ҳам шунчаки бюрократик

мезонлар ёки бегоналар аралашувидан четда туриб, ўз ишини пишиқ таъминлай олади.

Кенг қамровли таҳлил учун бу жуда аҳамиятли, чунки катта маълумотлар (Big Data)

билан ишлаш инсон омили учун ҳар томонлама мураккаб.

Ўзбекистон мисолида қарайдиган бўлсак, охирги йилларда электрон ҳукумат

лойиҳалари илгари сурилган, бевосита Давлат солиқ қўмитаси доирасида бир қатор

электрон хизматлар ишга туширилган. Масалан, электрон декларация топшириш,
электрон ҳисоб

-

китоб тизимида хабар олиш, айрим назорат функцияларини онлайн

бажариш, QR

-

код орқали чек расмийлаштириш кабилар йўлга қўйилмоқда. Бу нафақат

тадбиркорлар учун, балки ўша солиқ органи ходимлари учун ҳам қулайлик яратади.

Аслида, бу ислоҳотлар ҳам анча босқичма

-

босқич жорий этилмоқда, чунки бир неча йил

ичида давлат механизмининг барча жабҳасини рақамлаштириш имкони бўлмайди.

Лекин дастлабки қадамлар кўрсатиб турибдики, бунда вақтинчалик ноқулайликларга
қарамай, ақлли электрон тизимлар орқали кўплаб ютуқларга эришиш мумкин.

Солиқ маъмуриятчилигининг рақамлаштирилган моделини жорий этиш ва унинг

истиқболлари ҳақида сўз юритганда, энг аввало, бу жараённи чуқур таҳлилий мезонлар

асосида баҳолаш талаб этилади. Чунки рақамлаштириш бир

-

биридан алоҳида

элементларнинг йиғиндиси эмас,

балки иқтисодий, ҳуқуқий, технологик ва

институционал ислоҳотларнинг ягона тўплами сифатида намоён бўлади. Бунда ҳам

амалий (операцион) кўрсаткичлар, ҳам сифатий ўзгаришлар билан бир вақтда ҳар

қандай технологик янгиланиш логистикаси, кадрлар сиёсатини ҳам эътибордан четда


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

184

қолдириб бўлмайди. Қуйида тақдим этилаётган таҳлилий жадваллар бу жараённи бироз
кенгроқ тушуниш, рақамлаштирилган солиқ маъмуриятчилигини муҳокама қилишда

асос бўлувчи айрим кўрсаткичларни ўрганиш имконини беради.

1-

жадвал

Солиқ маъмуриятчилигининг рақамлаштирилиш даражаси бўйича

айрим мамлакатларнинг кўрсаткичлари

Мамлакат

Рақамлаштирилган

модел жорий этилиши

(йиллар)

Солиқ

жараёнларининг

рақамлашган қисми

(%)

Эл. декларация

топшириш

фоизи

Эл.

ҳисоб

-

фактура

лар (%)

Эстония

2000

2005

95%

98%

95%

Жанубий
Корея

2005

2010

90%

90%

88%

Сингапур

2010

2015

85%

92%

86%

Япония

2008

2012

80%

85%

80%

АҚШ

2005

2015

75

80%

90%

70%

Манба:

OECD Tax Administration Series. Бу ҳисоботларда OECDга аъзо ва кузатувчи мамлакатлар

(Жанубий Корея, Эстония, АҚШ, Япония, Сингапур ва бошқалар) солиқ маъмурияти бўйича кенг қамровли
маълумотлар тақдим этилади. Масалан, электрон декларация топшириш кўрсаткичлари, электрон
ҳисоб

-

фактуралар жорий этилиши, рақамлаштириш даражаси каби статистик адабиётлар қайд

этилади.

Маълумотларга қарайдиган бўлсак, Эстония рақамлаштиришни биринчилардан

бўлиб жорий этган мамлакатлардан бири сифатида солиқ жараёнларининг қарийб 95%

электрон шаклга ўтказган. Аҳоли интернетдан фойдаланиш даражаси жуда юқори.

Жанубий Корея кўп йиллик «e

-Go

vernment» дастурлари доирасида солиқ тизимини ҳам

тўлиқ электронлаштирган, декларация варақаларини тақдим этишда замонавий илова

ва веб

-

порталлар кенг ишлатилади.

Сингапур ҳам бизнес муҳити учун қулайликни биринчи ўринга қўйган ҳолда

иқтисодий сиёсат олиб боради, солиқ жараёнларининг аксарияти онлайн платформалар

орқали амалга оширилади. Япония технологик имкониятлари юқори бўлса

-

да, айрим

анъанавий маросимлар, қоғоз ҳужжатларидан фойдаланиш салмоғи ҳануз сақланиб

келади. АҚШ –

катта ҳудуд ва кўпсонли аҳоли сабабли солиқ тизимини

рақамлаштиришда минтақавий (штатлар) даражада ҳар хил тажриба мавжуд. Мамлакат

бўйича бирхиллашган электрон тизимлар босқичма

-

босқич жорий этиляпти.

Ўзбекистонда рақамлаштириш жараёни 2019 йилдан кейин тезлашди. Натижада

электрон декларация ва электрон ҳисоб

-

китобни жорий этишда муайян ютуқларга

эришилаётган бўлса

-

да, ҳали тўлиқ рақамлашган кўрсаткич 50% атрофида. Шу боис,

2024 йилгача қайд этилган режалар мавжуд. Жадвалдан кўриниб турибдики, кўплаб
ривожланган мамлакатлар рақамлаштирилган модель орқали камайган бюрократия,

тахминан 80–90% солиқ жараёнларининг электронлашуви, коррупция эҳтимолининг

пасайиши, бюджет тушумларини стабил назорат қилиш каби муваффақиятларга

эришган.

Юқоридаги жавдалга асосланадиган бўлсак, бюрократик тартиботлар камайиши

жадвалида кўрсатилганидек, бу рақамлаштириш орқали солиқ тўловчи билан идоралар

ўртасида ортиқча муомалалар сони кескин қисқаради. Бунда одамлар “бир идорадан

иккинчи идорага” ҳужжат олиб боришдан кўра, онлайн шаклда тайёрлаш ва юбориш

имкониятига эга бўлади.

Солиқ тушумлари ошиши бу жараёнда энг муҳим натижалардан бири ҳисобланади.

Чунки яширин операциялар, олиш

-

беришлар, норасмий бандлик каби кўплаб салбий

ҳолатлар электрон назорат остида аниқ кўриниб қолади. Коррупцияни қисқартириш

ҳам энг улкан афзалликлардан бири.


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

185

2-

жадвал

Рақамлаштирилган солиқ маъмуриятчилиги орқали эришилувчи

асосий кўрсаткичлар

Кўрсаткич

Қисқача тафсир

Рақамлаштириш туфайли

кутилаётган самара

Бюрократик

тартиботларни

қисқартириш даражаси

Солиқ жараёнларида қоғозбозлик,

ортиқча текширув, бир неча

идорага қатнаб туриш

60

–70% га камайиши мумкин

Солиқ тушумларининг

ошиши

Давлат бюджети тушумларида

аниқлик билан шаффофлик ошиши

10

–15% га ортиш эҳтимоли

Коррупцияни
қисқартириш

Электрон платформа орқали

автоматлашган жараёнлар, инсон

омилини камайиши

Коррупциявий ҳавфлар 2–

3

баробар пасайиши

Вақт

тежаш

(Business time saving)

Тадбиркорлар ва аҳоли учун вақтни

тежаш

Одатда 30–40% вақт тежалиши

Кадрлар малакасини

ошириш

IT-

мутахассислар, электрон

бухгалтерлар, рақамли аудит

хизматларига эҳтиёж

Иқтисодиётда янги иш ўринлари,

юқори малакали ходимлар сони

ошиши

Инсон омили билан

боғлиқ хатолар сони

Қўлда тўлдирилган анъанавий

ҳужжатлардан келадиган

адашувлар, хато қайдлар

Қарийб 80% га камайиши мумкин

Манба:

тадқиқотларни ўрганиш асосида шакллантирилган.

Чунки автоматлашган жараёнда “инсон фактори” ҳамда “қўлбола амалиётлар”

жойи қисқаради. Вақт тежаш кўплаб тадқиқотларда рақамлаштириш натижаси

сифатида энг кўзга кўринган афзаллик эканлиги қайд этилади.

Кадрлар малакасини ошириш муҳим аҳамият касб этади, чунки рақамли рақобат

бозорида янги иш ўринлари пайдо бўлиб, IT мутахассисларга талаб ортади. Инсон омили

билан боғлиқ хатолар камайиши бугунги тезкор иқтисодиётда ҳар қандай компания

учун муҳим, чунки хато ёки адашув бизнес обрўси, харажатлари ёки жарималар билан

боғлиқ бўлади.

Шу билан бирга, рақамлаштирилган моделни тўлиқ мониторинг қилиш ва доимий

равишда модернизация жараёнларини олиб бориш керак. Технологиялар шиддат билан

ўзгариб борар экан, бугун қолган тизимларни эртага эскирган деб тан олишимиз

мумкин. Масалан, бир неча йил аввал маълумотлар базасини бошқариш тизими янги сўз
бўлган бўлса, бугун унданда илғорроқ воситалар шаклланган. Демак, рақамлаштириш

бир марталик ислоҳот эмас, балки мунтазам равишда ривожланиб бориладиган жараён,

бу жараёнда ҳар бир босқичда аниқ кўрсаткичлар билан эришилган натижа бахоланиб,

қайта ислоҳ қилиниши талаб этилади. Синов лойиҳалар, пилот минтақаларда амалда
қўллаш орқали турли техник носозликлар аниқланади, кейинчалик умуммиллий

даражага жорий этишдан олдин улар бартараф этилади. Ҳар бир босқичда эришилган

натижалар сарҳисоб қилиниши, қайси технологик ечимлар синовдан ўтиб, қайсиларини

такомиллаштириш кераклиги аниқланиши аҳамиятли.

Тақдим

этилаётган

мантиқий

гуруҳлаш

рақамлаштирилган

солиқ

маъмуриятчилигида асосий учраши мумкин бўлган хавф

-

хатарларни аниқлаш ва

уларни минималлаштириш бўйича чоралар кўриш учун муҳимдир.

Энди юқоридаги жадвални таҳлил қиладиган бўлсак, киберхавфсизлик муаммоси

рақамлаштиришда энг биринчи эътибор қаратилиши зарур бўлган соҳадир. Чунки
базаларни бузиб кириш ҳам давлат ташкилотлари обрўсига жиддий путур етказиши,

ҳам шахсий маълумотларнинг ноқонуний тарқалишига олиб келиши мумкин.

Ҳуқуқий бўшлиқлар баъзан рақамлаштирилган тизимларда адашувлар, “электрон

имзо кучига эга ёки эмас”, “электрон шартнома юридик жиҳатдан тан олинадими” каби
баҳсларни келтириб чиқаради. Бу фикрлар аниқ тўлдирувчи қонунлар, низомлар билан

ҳал бўлади.


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

186

3-

жадвал

Солиқ маъмуриятчилигини рақамлаштиришда учрайдиган асосий муаммолар

Муаммо

Изоҳ

Ечимлар

Киберхавфсизлик

муаммолари

Ягона электрон база бузиб

кирилиши, маълумот

ўғирланиши

Кенг қамровли киберҳимоя,

сертификатлаштирилган дастурлар,

мунтазам мониторинг, махсус IT

-

хизматлар

Ҳуқуқий бўшлиқлар

Электрон имзо, электрон

ҳужжат айланиши, шахсий

маълумотларни ҳимоя

қилиш

Ахборот соҳаси ва электрон хизматларни

тартибга солувчи аниқ қонунчилик

нормаларини ишлаб чиқиш

Аҳолида рақамли

кўникманинг пастлиги

Интернетдан фойдаланиш

кўникмалари, чекка

ҳудудларда инфраструктура

муаммолари

Махсус курслар, кўчма онлайн хизматлар,

инфратузилмани яхшилаш, “Ахборот

мактаблари” лойиҳалари

Ходимлар малакаси ва

адаптация (давлат

идоралари ичида)

Традицион усуллардан воз

кечишда қаршилик, янги

тизимни тушунмаслик

Қайта тайёрлаш, мотивация, турли

грантлар ва стажировкалар, ички қоғозлар

ўрнини электрон форматга ўтказиш

Молиявий таъминот

Серверлар, лицензиялар,

дастурлар, экспертлар,

кадрлар ўқуви учун маблағ

керак

Давлат

-

хусусий ҳамкорлик (ДХШ), халқаро

грантлар, турли имтиёзли кредит

линиялари

Тартиботларнинг

тезкор ўзгариб

туриши (макон ва

замон талаблари)

Замонавий технологиялар

тез эскиради, таъмирлаш ва

модернизация керак

Доимий мониторинг, пилот лойиҳалар,

мунтазам янгилаш (update), технологик

ҳамкорлик созлаш

Манба:

тадқиқотларни ўрганиш асосида шакллантирилган.

Аҳолида рақамли кўникманинг пастлиги электрон хизматлардан тўлиқ

фойдаланиш учун зарур Интернет қамрови, мобил алоқанинг сифатли бўлиши, аҳолида

электрон соҳадаги етарли билим каби омилларга боғлиқ. Демак, инфратузилма

ривожланиши билан бирга, сифати ҳам яхшиланиши лозим.

Давлат идоралари ичида ходимлар малакаси ҳам муҳим масала. Ҳар қандай

электрон тизим йўлга қўйилганда, ходимлар анъанавий ҳужжат айланишидан воз кеча

олмайди, бу эса ислоҳот сустлашишига олиб келади. Шу боис, ходимлар ўқувлари

мунтазам йўлга қўйилиши, улар техник кўникма олиши шарт.

Молиявий таъминот ракмлаштириш жараёнида ҳар қандай мамлакат учун катта

масала. Чунки пировардида серверлар харажати, киберхавфсизлик, замонавий дастурий

таъминот, мунтазам янгилашлар, ходимлар маоши ва малака ошириш харажатлари

мўлжалланиши керак.

Жаҳон амалиёти кўрсатиб турибдики, рақамлаштирилган модел кўплаб

ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида самарадорлик омили сифатида намоён

бўлган. Ҳар бир мамлакатда бу жараённи амалга ошириш суръати ва мураккаблиги

ўзига хос, лекин умумий мақсад —

ахборот технологияларидан максимум фойдаланиб,

инсон омилини камайтириш орқали солиқ тизимини янада шаффоф қилиш.

2-

жадвалда акс этган кўрсаткичлар асносида, вақт ва маблағ тежаш, бизнес учун

қулай муҳит яратиш, солиқ тушумларини ошириш, коррупция хавфини камайтириш

каби натижалар энг муҳим ютуқлар сифатида кўзга ташланади.

Рақамлаштирилган тизимда фуқаро ёки тадбиркор электрон имзо орқали барча

турдаги ҳужжат ва формаларни масофадан туриб тақдим этиши, керак бўлса, аксарият

жараёнларни автоматлаштириб олиши мумкин. Бу бир муддатда солиқ идораси ёки

бошқа ваколатли органлар билан мулоқот қилиш учун сарфланадиган вақтни 30–

40%

га камайтиради.

3-

жадвалда умумлаштирилганидек, асосий калит муаммолар —

киберхавфсизлик,

ҳуқуқий бўшлиқлар, кадрлар малакаси, аҳолида рақамли кўникманинг сустлиги. Булар


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

187

бир кунда ҳал бўлмайди, аммо мақсадли дастурлар, синов лойиҳалари, сиёсий ирода ва
тўғри стратегик режалаштириш билан бирма

-

бир ечиб бориш мумкин.

Рақамлаштирилган

солиқ

маъмуриятчилиги

механизмлари

хорижлик

сармоядорлар учун ҳам катта аҳамиятга эга. Чунки мамлакатда солиқ тўлаш шаффоф,

осон, тез, электрон инструментлар орқали олиб борилса, бизнес қилиш муҳити
жозибали бўлади.

Шу тариқа, таҳлилий жадваллар кўрсатиб турганидек, рақамлаштирилган солиқ

маъмуриятчилиги орқали эришиладиган фойдалар жуда кенг қамровли. Шу боис,

рақамлаштириш ниҳоятда мослашувчан стратегия ҳисобланиб, мунтазам янгиланиб
боришни, доимий мониторинг ва баҳолашни талаб қилади. Ўз навбатида, рақамли

технологиялар билан тўлиқ назоратда бўлган солиқ муносабатлари нафақат иқтисодий

ўсиш, балки аҳоли фаровонлиги, тадбиркорлик муҳити, хорижий сармояларнинг жалб

этилиши учун қулай замин яратиб беради. Бу эса узоқ истиқболда давлат бошқаруви
самарадорлигини ошириш ҳамда мамлакат рейтингида шиддат билан кўтарилишга

хизмат қилиши аниқ.

Хулоса ва таклифлар.

Хулоса қиладиган бўлсак, солиқ маъмуриятчилигининг рақамлаштирилган

моделини жорий этиш асосан иккита катта вазифани ҳал қилади: биринчиси,

иқтисодиётдаги катта маълумотлар билан (Big Data) самарали ишлай олишни йўлга

қўяди, иккинчиси эса давлат бошқаруви сифатини бир неча поғона юқори кўтаради.

Илғор технологик ечимлар, электрон хизматлар, электрон декларациялаш каби
механизмлар бизнес юритиш жараёнини соддалаштиради, давлат идораларига бўлган

мурожаатларни камайтиради, вақт ва маблағни тежайди. Қолаверса, бевосита инсон

омили қисқариши билан коррупциявий ҳолатлар камаяди, оффшор операциялари,

яширин иқтисодиёт кўламини тортиб қўйиш осонлашади. Халқаро амалиёт ҳам
кўрсатиб турганидек, рақамлаштириш ўзи билан бирга кўплаб имкониятлар тақдим

этади, бироқ унда жиддий масалалар —

киберхавфсизлик, кадрлар тайёрлаш, сиёсий

ирода, инфратузилма таъминоти, айрим ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш каби

кўплаб вазифалар ўз ечимини талаб қилади.

Шундай экан, рақамлаштирилган моделни жорий этишни босқичма

-

босқич амалга

ошириш зарур. Биринчи босқичда ҳуқуқий негиз яратилиб, синов лойиҳалар ҳаракатга

келтирилиши, кадрлар тайёрлаш, электрон имзо ва электрон ҳужжат айланиши бўйича

аниқ услублар ишлаб чиқилиши керак. Кейинчалик, ҳар бир босқичда эришилган
натижалар таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликлар тўғриланади, платформа ечимлари

яхшиланади. Давлат

-

хусусий шерикчилик моделлари орқали маълум бир функциялар

IT-

компаниялар ёки инновацион лойиҳалар билан биргаликда ташкил этилиши

мумкин. Киберхавфсизликни таъминлаш умумдавлат миқёсидаги устувор вазифа

сифатида кўриб чиқилиши зарур, чунки рақамлаштирилган тизимлар бўйича ҳар
қандай хато ёки суиистеъмоллик ҳаётий зарар келтириши мумкин.

Умуман олганда, келажакда солиқ маъмуриятчилиги —

бу шароитда блокчейн,

ақлли шартномалар (smart contracts), катта маълумотлар билан тўлиқ интеграция

қилиниши мумкин бўлган олдингига нисбатан анча рақамлашган структура бўлади.
Барча жараёнлар трансчегаравий шаклда, тезкор тарзда содир бўлади, бунда

ташкилотлар ўртасида ахборот алмашуви секундлар ичида ҳал этилиши, бизнес учун

янги имкониятлар очилиши, юқори даражада шаффофлик таъминланишига хизмат

қилади.

Шундай қилиб, рақамлаштирилган солиқ маъмуриятчилиги —

нафақат

технологик тараққиёт талаби, балки мамлакат иқтисодиётида шаффофликни

таъминлаш, коррупцияни камайтириш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва аҳоли учун

қулайлик яратишда энг муҳим ислоҳотлардан бири эканлиги аён бўлди. Бу жараён


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

188

доимий эътибор, сиёсий ирода, ҳуқуқий асос, кадрлар тайёргарлиги ва жамоатчилик
назоратини талаб қилади. Аммо энг муҳими, муваффақиятли рақамлаштириш илғорлик

даражасини юксалтириб, мамлакатни глобал рақобат бозорида ўз ўрнига эга бўлишини

таъминлашда катта роль ўйнайди.

Адабиётлар/ Литература/ Reference

:

Favourate, Y., Mpofu. (2024). 1. Digital Transformation by Tax Authorities. doi:

10.1007/978-3-031-52403-5_11

Ikromovich, I.F. (2022). Analysis of resource taxes based on tax analysis technique.

International Journal of Management IT and Engineering, 12(12), 65-71.

Isaev, F. (2021). Advantages of applying tax incentives in the conditions of economic crisis.

International Journal of Marketing and Technology, 11(8), 15-25.

Isaev, F.I. (2021). Tax Policy of the Republic of Uzbekistan. International Journal of

Management IT and Engineering, 11(8), 1-9.

Pallavi, Roy., Mushtaq, Khan. (2021). 4. Digitizing Taxation and Premature Formalization in

Developing Countries. Development and Change, doi: 10.1111/DECH.12662

Yaroslav, Izmailov., Iryna, Yegorova., Roman, O., Barytskyi. (2024). 2. Digitization and

Globalization of the Tax Administration System as a Driver of Innovative Development. Business

Inform, doi: 10.32983/2222-4459-2024-7-363-370

Yueying, He. (2024). 3. Digital Technology Reshapes the Tax Collection and Administration

System: Impacts, Challenges and Future Prospects. doi: 10.54691/9g1jdp53

Yueying, He. (2024). 3. Digital Technology Reshapes the Tax Collection and Administration

System: Impacts, Challenges and Future Prospects. doi: 10.54691/9g1jdp53

Исаев Ф. Аудит самарадорлигининг назарий

-

амалий талқини //Приоритетные

направления, современные тенденции и перспективы развития финансового рынка. –

2023.

С. 359

-361.

Исаев Ф. И. Солиқ текширувларини рақамлаштириш зарурияти.“Бизнес

-

эксперт”

илмий журнали. –

2021.

Т. 6. –

С. 52

-54.

Исаев, Ф. (2021). Солиқ юкини аниқлаш методикасини тaкoмиллaштириш.

Iqtisodiyot Va taʼlim, (6), 86–

91. https://doi.org/10.55439/ECED/vol_iss6/a286

Исаев, Ф. (2022). Йирик корхоналар мисолида сoлиқ йиғилувчaнлиги кўрcaткичини

таҳлил қилиш методикасини такомиллаштириш. Iqtisodiyot Va taʼlim, 24(1), 317–

326.

https://cedr.tsue.uz/index.php/journal/article/view/955

Исаев, Ф. (2023). Молиявий ҳисобот сифатини оширишда солиққа тортиш,

мустақил аудит ва ички назоратнинг ўрни. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 1(7), 305–

310.

https://doi.org/10.60078/2992-877X-2023-vol1-iss7-pp305-310

Исаев, Ф. (2023). Сoлиқ тaҳлили

-

иқтисодий таҳлилнинг таркибий қисми. Nashrlar.

https://e-itt.uz/index.php/editions/article/view/35

Исаев, Ф. (2023). Солиқ ислоҳотлари ва уларнинг оқибатларини баҳолаш. Nashrlar,

1(2), 59

62. https://e-itt.uz/index.php/editions/article/view/421

Исаев, Ф. (2023). Солиқ ислоҳотларининг таъсирини таҳлил қилиш. Iqtisodiy

Taraqqiyot Va Tahlil, 1(6), 155

161. https://doi.org/10.60078/2992-877X-2023-vol1-iss6-

pp155-161

Исаев, Ф. (2023). Солиқ таҳлилини фискал сиёсат самарадорлигига таъсир қилиш

усуллари. Nashrlar, 1(1), 128–

131. https://doi.org/10.60078/2023-vol1-iss1-pp128-131

Исаев, Ф. (2023). Солиқ текширувлари: аудит самарадорлиги таҳлили. Иқтисодиёт

ва инновацион технологиялар, 11 (1), 394–

401. https://doi.org/10.55439/EIT/vol11_iss1/a42

Исаев, Ф. (2023). Солиқ юкини камайтиришда солиқ таҳлилининг таъсирига оид

назарий мулоҳазалар. International Journal of Economics and Innovative Technologies, 11(2),

415

421. https://doi.org/10.55439/EIT/vol11_iss2/i41


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

189

Исаев, Ф. (2023). СОЛИҚЛАРНИНГ ФАРОВОНЛИККА ТАЪСИРИ НАЗАРИЯСИ.

"Milliy Iqtisodiyotni Isloh Qilish Va Barqaror Rivojlantirish istiqbollari" Respublika

Ilmiy-

Amaliy

Konferensiyasi

Materiallari

to‘plami.,

206–

208.

https://conference.tsue.uz/index.php/article/article/view/393

Исаев, Ф. (2024). Рақамли иқтисодиёт шароитида солиқ таҳлилининг методологик

ёндашувлари. Nashrlar, 156. https://e

-itt.uz/index.php/editions/article/view/667

Исаев, Ф. (2024). Рақамли молиявий активларни солиққа тортиш масалалари.

Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(1), 352

360. https://e-itt.uz/index.php/eitt/article/view/632

Исаев, Ф. (2024). Солиқ сиёсати ва иқтисодий тенгсизликнинг ўзаро боғлиқлиги.

Iqtisodiy

Taraqqiyot

Va

Tahlil,

2(8),

272

280.

Retrieved

from

https://e-

itt.uz/index.php/eitt/article/view/1521

Исаев, Ф. (2025). ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚ СИЁСАТИНИ ИЛМИЙ ЁНДАШУВ ЁРДАМИДА

БАҲОЛАШ. Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar, 1(3), 201–

211. Retrieved from

https://e-itt.uz/index.php/aept/article/view/2035

Исаев, Ф., & Камилова, С. (2024). Электрон тижоратни солиққа тортишнинг

назарий асослари. Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2(3), 296–

304. https://doi.org/10.60078/2992-

877X-2024-vol2-iss3-pp 296-304

Библиографические ссылки

Favourate, Y., Mpofu. (2024). 1. Digital Transformation by Tax Authorities. doi: 10.1007/978-3-031-52403-5_11

Ikromovich, I.F. (2022). Analysis of resource taxes based on tax analysis technique. International Journal of Management IT and Engineering, 12(12), 65-71.

Isaev, F. (2021). Advantages of applying tax incentives in the conditions of economic crisis. International Journal of Marketing and Technology, 11(8), 15-25.

Isaev, F.I. (2021). Tax Policy of the Republic of Uzbekistan. International Journal of Management IT and Engineering, 11(8), 1-9.

Pallavi, Roy., Mushtaq, Khan. (2021). 4. Digitizing Taxation and Premature Formalization in Developing Countries. Development and Change, doi: 10.1111/DECH.12662

Yaroslav, Izmailov., Iryna, Yegorova., Roman, O., Barytskyi. (2024). 2. Digitization and Globalization of the Tax Administration System as a Driver of Innovative Development. Business Inform, doi: 10.32983/2222-4459-2024-7-363-370

Yueying, He. (2024). 3. Digital Technology Reshapes the Tax Collection and Administration System: Impacts, Challenges and Future Prospects. doi: 10.54691/9g1jdp53

Yueying, He. (2024). 3. Digital Technology Reshapes the Tax Collection and Administration System: Impacts, Challenges and Future Prospects. doi: 10.54691/9g1jdp53

Исаев Ф. Аудит самарадорлигининг назарий-амалий талқини //Приоритетные направления, современные тенденции и перспективы развития финансового рынка. – 2023. – С. 359-361.

Исаев Ф. И. Солиқ текширувларини рақамлаштириш зарурияти.“Бизнес-эксперт” илмий журнали. – 2021. – Т. 6. – С. 52-54.

Исаев, Ф. (2021). Солиқ юкини аниқлаш методикасини тaкoмиллaштириш. Iqtisodiyot Va taʼlim, (6), 86–91. https://doi.org/10.55439/ECED/vol_iss6/a286

Исаев, Ф. (2022). Йирик корхоналар мисолида сoлиқ йиғилувчaнлиги кўрcaткичини таҳлил қилиш методикасини такомиллаштириш. Iqtisodiyot Va taʼlim, 24(1), 317–326. https://cedr.tsue.uz/index.php/journal/article/view/955

Исаев, Ф. (2023). Молиявий ҳисобот сифатини оширишда солиққа тортиш, мустақил аудит ва ички назоратнинг ўрни. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 1(7), 305–310. https://doi.org/10.60078/2992-877X-2023-vol1-iss7-pp305-310

Исаев, Ф. (2023). Сoлиқ тaҳлили - иқтисодий таҳлилнинг таркибий қисми. Nashrlar. https://sci-p.uz/index.php/editions/article/view/35

Исаев, Ф. (2023). Солиқ ислоҳотлари ва уларнинг оқибатларини баҳолаш. Nashrlar, 1(2), 59–62. https://sci-p.uz/index.php/editions/article/view/421

Исаев, Ф. (2023). Солиқ ислоҳотларининг таъсирини таҳлил қилиш. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 1(6), 155–161. https://doi.org/10.60078/2992-877X-2023-vol1-iss6-pp155-161

Исаев, Ф. (2023). Солиқ таҳлилини фискал сиёсат самарадорлигига таъсир қилиш усуллари. Nashrlar, 1(1), 128–131. https://doi.org/10.60078/2023-vol1-iss1-pp128-131

Исаев, Ф. (2023). Солиқ текширувлари: аудит самарадорлиги таҳлили. Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар, 11 (1), 394–401. https://doi.org/10.55439/EIT/vol11_iss1/a42

Исаев, Ф. (2023). Солиқ юкини камайтиришда солиқ таҳлилининг таъсирига оид назарий мулоҳазалар. International Journal of Economics and Innovative Technologies, 11(2), 415–421. https://doi.org/10.55439/EIT/vol11_iss2/i41

Исаев, Ф. (2023). СОЛИҚЛАРНИНГ ФАРОВОНЛИККА ТАЪСИРИ НАЗАРИЯСИ. "Milliy Iqtisodiyotni Isloh Qilish Va Barqaror Rivojlantirish istiqbollari" Respublika Ilmiy-Amaliy Konferensiyasi Materiallari to‘plami., 206–208. https://conference.tsue.uz/index.php/article/article/view/393

Исаев, Ф. (2024). Рақамли иқтисодиёт шароитида солиқ таҳлилининг методологик ёндашувлари. Nashrlar, 156. https://sci-p.uz/index.php/editions/article/view/667

Исаев, Ф. (2024). Рақамли молиявий активларни солиққа тортиш масалалари. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(1), 352–360. https://sci-p.uz/index.php/eitt/article/view/632

Исаев, Ф. (2024). Солиқ сиёсати ва иқтисодий тенгсизликнинг ўзаро боғлиқлиги. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(8), 272–280. Retrieved from https://sci-p.uz/index.php/eitt/article/view/1521

Исаев, Ф. (2025). ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚ СИЁСАТИНИ ИЛМИЙ ЁНДАШУВ ЁРДАМИДА БАҲОЛАШ. Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar, 1(3), 201–211. Retrieved from https://sci-p.uz/index.php/aept/article/view/2035

Исаев, Ф., & Камилова, С. (2024). Электрон тижоратни солиққа тортишнинг назарий асослари. Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2(3), 296–304. https://doi.org/10.60078/2992-877X-2024-vol2-iss3-pp 296-304