МАМЛАКАТИМИЗ ИҚТИСОДИЁТИДА ИНВЕСТИЦИОН МУҲИТНИНГ ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИНИНГ СТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

Annotasiya

Ушбу мақолада республикамизда амалга оширилаётган инвестиция сиёсати, халқаро инвестицияларни жалб қилиш тизими, улар учун яратилган шарт-шароитлар, иқтисодиётга ўзлаштирилган ва ўзлаштирилмаган инвестицияларнинг статистик  таҳлили ҳамда соҳадаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш учун амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Миролимов , М., & Хусниддинова , М. (2025). МАМЛАКАТИМИЗ ИҚТИСОДИЁТИДА ИНВЕСТИЦИОН МУҲИТНИНГ ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИНИНГ СТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ. Ilgʻor Iqtisodiyot Va Pedagogik Texnologiyalar, 2(1), 352–359. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/aept/article/view/80195
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу мақолада республикамизда амалга оширилаётган инвестиция сиёсати, халқаро инвестицияларни жалб қилиш тизими, улар учун яратилган шарт-шароитлар, иқтисодиётга ўзлаштирилган ва ўзлаштирилмаган инвестицияларнинг статистик  таҳлили ҳамда соҳадаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш учун амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

352


МАМЛАКАТИМИЗ ИҚТИСОДИЁТИДА ИНВЕСТИЦИОН МУҲИТНИНГ

ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИНИНГ

СТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

PhD

Миролимов Мирислом Миршокир

ўғли

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID: 0000-0003-2714-2618

mirislom.mirolimov3138@gmail.com

Хусниддинова

Муниса Жамолиддин қизи

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID: 0009-0007-3935-573X

munisahusniddinova9@gmail.com

Аннотaция

.

Ушбу мақолада республикамизда амалга оширилаётган инвестиция

сиёсати, халқаро инвестицияларни жалб қилиш тизими, улар учун яратилган шарт

-

шароитлар, иқтисодиётга ўзлаштирилган ва ўзлаштирилмаган инвестицияларнинг
статистик таҳлили ҳамда соҳадаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш учун

амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

инвестиция, инвестицион муҳит, халқаро инвестиция, ишсизлик

,

иқтисодиёт, ўзлаштирилган ва ўзлаштирилмаган инвестициялар, самарали меҳнат

,

ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиш,

яшил иқтисодиёт,

ахборот технологиялари.

СТАТИСТИЧЕСКИЙ АНАЛИЗ СОВРЕМЕННОГО СОСТОЯНИЯ ИНВЕСТИЦИЙ В

ЭКОНОМИКУ НАШЕЙ СТРАНЫ

PhD

Миролимов Мирислом Миршокир

угли

Ташкентский государственный экономический университет

Хусниддинова

Муниса Жамолиддин кизи

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация

.

В данной статье представлена инвестиционная политика,

реализуемая в нашей республике, система привлечения международных инвестиций,
условия, созданные для них, статистический анализ ассигнованных и нераспределенных

инвестиций в экономику, а также практические предложения и рекомендации по

устранению проблем и выявлены недостатки в этой области.

Ключевые слова:

инвестиции, инвестиционный климат, международные

инвестиции, безработица, экономика, капитализированные и некапитализированные

инвестиции, эффективный труд, социально

-

экономическое развитие, зеленая экономика,

информационные технологии.

UOʻK:

330.322

352-359


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

353

STATISTICAL ANALYSIS OF THE CURRENT STATE OF INVESTMENT IN

THE ECONOMY OF OUR COUNTRY

PhD

Mirolimov Mirislom Mirshokir ugli

Tashkent State University of Economics

Khusniddinova Munisa Jamoliddin kizi

Tashkent State University of Economics

Abstract.

This article presents the investment policy implemented in our republic, the

system for attracting international investments, the conditions created for them, a statistical

analysis of absorbed and unabsorbed investments in the economy, and practical proposals and

recommendations for eliminating problems and shortcomings in the field.

Keywords:

investment, investment environment, international investment, unemployment,

economy, absorbed and unabsorbed investments, productive labor, socio-economic development,

green economy, information technologies.

Кириш.

Ҳар

қандай

мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш ва жаҳон ҳамжамиятига

интеграциялашувини таъминлаш, иқтисодий тармоқлар фаолиятини кенгайтириши ва

янгилаши учун инвестицияларга зарурат сезади. Инвестициялар корхоналарни

ривожлантириш, мамлакатда иқтисодий ўсишни таъминлашнинг бош омилларидан

биридир. Шундай экан, мамлакат иқтисодиётининг келгуси тараққиёти, асосан,
инвестицияларга боғлиқлигини бугунги кунда деярли ҳар бир мутахассис ва хўжалик

юритувчи субъект англаб етганлигини назарда тутсак, ҳозирги кунда республикамиз

иқтисодиётига инвестицияларни, хусусан, хорижий инвестицияларини кенгроқ жалб

этиш уларнинг мамлакатимизда ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг самарали
ижросини таъминлашнинг муҳим асосига айланганлиги билан боғлиқлигини тушуниш

мақсадга мувофиқдир.

Ҳозирги

глобаллашув

шароитида,

жаҳон

иқтисодиётига

киритилган

инвестициялар, инвестициялардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ бўлган
хатарлар ва таваккалчиликнинг ноаниқлиги сабабли ишлаб чиқариш қувватларининг

чекланишига ва инвестициялар самарадорлигининг пасайишига олиб келмоқда. Шу

муносабат билан, ушбу соҳадаги муаммоларни олдиндан билиш, глобал

рақобатбардошликни ошириш ва корхонанинг барқарор ўсишини таъминлаш учун
илмий асосланган чораларни ишлаб чиқиш учун

-

инвестициялар самарадорлигига

таъсир этувчи омилларни ҳар томонлама таҳлил қилишда асосий тенденция ишлаб

чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаси ўртасида инвестицияларни тўғри тақсимлаш
масаласи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида «инвестициявий муҳитни яхшилаш

орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни
фаол жалб этиш, жалб қилинган хорижий инвестициялар ва кредитлардан самарали

фойдаланиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан

янгилаш, ишлаб чиқариш, транспорт

-

коммуникация ва ижтимоий

инфратузилмадаги

лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган актив инвестиция сиёсатини олиб бориш» 2
масалалари белгилаб берилган. Бундай вазифаларнинг самарали ҳал этиш ишлаб

чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, ишлаб чиқариш ҳамда

ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга

оширишга қаратилган актив инвестиция сиёсатини олиб бориш орқали иқтисодиёт
тармоқларига инвестициялар йўналиши ва тақсимланишини эконометрик

моделлаштириш услубиятини илмий

-

методологик асосларини такомиллаштиришни

тақозо этади.


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

354

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон

Республикасининг 2023

-

2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга

ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ

-459-

сонли қарори ҳамда 2021 йил 30

декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2022

-

2026 йилларга мўлжалланган

инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг
янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ

-72-

сонли қарорида

(

Қарор

, 2022)

ҳам

Республика иқтисодиёти тармоқларини жадал ривожлантириш,

ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва модернизация қилиш, саноат, хизмат

кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига замонавий технологияларни кенг жорий
этиш, юқори қўшилган қийматли экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини

ошириш, инвестиция жараёнларини жадаллаштириш ва ҳудудларга тўғридан

-

тўғри

хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, шунингдек, жойларда юқори даромадли

иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида

қатор вазифалар

белгилаб берилган.

Адабиётлар шарҳи

.

Самарали инвестиция ечимини танлаш муаммоси жуда мураккаб ва молиявий ва

инвестицион таҳлил соҳасида чуқур билимларни талаб қилади. Ўзбекистон шароитида

инвестицияларни иқтисодий баҳолаш кўплаб ўзгарувчан омилларни ҳисобга олиш

зарурати туфайли мураккаблашади: инфляция, солиқ солиш, ўзига хос хатарлар,

иқтисодий беқарорлик, пул оқимларини прогноз қилишнинг мураккаблиги ва

бошқалар. Шу сабабли инвестиция лойиҳаларининг самарадорлиги бир неча мезонлар
ва бир нечта усуллар билан баҳоланиши керак

(

Қарор

, 2022).

Байхонов, Бустонов, Маҳмудовлар

(2021)

ўзларининг Инвестициялар таҳлили

номли дарсликларида иқтисодиётни рақобатдошлигини ошириш шароитида

инвестицияларнинг роли тобора ортиб бормокда. Уларнинг амалга оширилиши эса,
ўзимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот рақобатбардошлигини кучайтириш, таннархи

ва энергия истеъмолини пасайтириш, хусусий инвестициялар оқимини кўпайтириш,

янги бозорларни ташкил этиш имконини беради деб таъкидлайдилар.

Рахматуллаевнинг

(2022)

фикрича замонавий молия бозорини барқарор

ривожланишини таъминлашда компанияларнинг ўз маблағларини шакллантириш ва

уни прогноз қилиш муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, ривожланган мамлакатлар

команияларининг соф фойдасини прогноз қилишда ўз маблағлари ва қарз

маблағларини шакллантириш усулларидан кенг фойдаланилмоқда.

Пардаев, Холиқулов, Жумаеваларнинг

(2019)

фикрича, инвестиция натижасидан

инвестор, тадбиркор, давлат ва аҳоли, яъни жамият манфаатдор. Инвесторнинг

манфаати унинг инвестиция қўйганлиги учун оладиган фойдасида, тадбиркорнинг
манфаати бировнинг маблағини ўз фаолиятига жалб қилиб кўп фойда олиб бир

қисмидан ўзи ҳам манфаатдор бўлишида, давлатнинг манфаати эса, шу жараён
натижасида олинган фойдадан солиқ олишида, аҳолининг манфаати истеъмол

бозорининг маҳсулот (иш, хизмат) билан тўлишида намоён бўлади.

Абдурамановнинг

(2018)

таъкидлашича чет эл инвестициялари Ўзбекистон

Республикаси худудида турли шакл ва усулларда амалга оширилиши мумкин.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси юридик ва (ёки) жисмоний шахслари билан

биргаликда ташкил этилган хўжалик жамиятлари ва ширкатлари, банклар, суғурта

ташкилотлари ва бошқа корхоналарнинг низом жамғармалари ва бошқа мулкида

ҳиссадорлик асосида иштирок этишидир.

Тадқиқот методологияси

.

Тадқиқот жараёнида инвестицияларни ривожлантириш бўйича хорижий

давлатларнинг илғор тажрибалари ўрганилди. Халқаро инвестиция сиёсати ва


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

355

иқтисодиётга

ўзлаштирилган

инвестициялар

ҳамда

улардан

фойдаланиш

самарадорлигини статистик тадқиқ этиш усуллари, хорижий инвестицияларни иш

билан бандлик даражасини оширишда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш

айниқса туризм соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар

юзасидан илмий тадқиқотларни амалга ошириш зарурати асосланди. Модомики,
меҳнат бозори инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш вазифасини ҳал этишнинг

бирдан

-

бир асосий масаласи бўлиб, ҳам ишсизлар, ҳам иш билан банд бўлган, лекин

асосий иш жойини ўзгартиришни хоҳлайдиган меҳнат бозори қатнашчилари

ҳисобланади. Ҳозирги вақтда меҳнат бозорида иш билан бандликнги таъминлашда
инвестицияларни тутган ўрни ҳамда инвестицион жозибадорликни ошириш йўллари

статистик тадқиқ этилган.

Таҳлил ва натижалар

муҳокамаси.

Турли хил солиқ имтиёзларининг берилиши мамлакатда инвестиция фаоллигини

солиқлар билан рағбатлантиришнинг асосий йўналиши бўлиши керак, яъни барча

солиқ имтиёзлари асосий мақсадга –

инвестиция муҳитини муваффақиятли амалга

ошираётган солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбурияти миқдорини қисқартиришга
қаратилган. Банклар инвестиция муҳитини рағбатлантириш мақсадида уларнинг солиқ

мажбуриятларини тўғридан

-

тўғри камайтириш билан бирга, солиқ мажбуриятларини

қисқартирувчи билвосита механизмлардан фойдаланиш ҳам мақсадга мувофиқдир.

Илғор ахборот

-

коммуникация технологияларининг бошқарув жараёyига энг

аввало, тижорат банклари тўлайдиган даромад солиғи, қўшилган қиймат солиғи каби
солиқларга нисбатан амалга оширилиши керак. Чунки, солиқларнинг ана шу турлари

Ўзбекистон Республикасида солиқ тушумларини шакллантиришда муҳим роль

ўйнайди.

1-

жадвал

Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга киритилган инвестициялар

ҳажмининг ўзгариши

Ҳудудлар

2019

2020

2021

2022

2023

2023 йил 2019 йилга

нисбатан ўзгариши

( + ; - )

( % )

Ўзбекистон
Республикаси

195927,3 210195,1 239552,6 266240 356071,4 160144,1

181,7

Қорақалпоғистон

Республикаси

8750,6

7089,8

8110,7

10254

12959,2

4208,6

148,1

Андижон вилояти

7452,1

9622,6

11176,6 14339,8 18639,1

11187

250,1

Бухоро вилояти

10366,6

12183,9 20528,3 21638,3 31030,5

20663,9

299,3

Жиззах вилояти

7900,9

12545,4

9233,6

10373,9 14970,9

7070

189,5

Қашқадарё

вилояти

24462,5

20557,6 17359,1 16012,8

21138

-3324,5

86,4

Навоий вилояти

17646,3

15688,4 15020,1 17958,1 26398,6

8752,3

149,6

Наманган вилояти

12084,9

12007,2

12982

14775,1 19220,1

7135,2

159,0

Самарқанд вилояти

10266,7

14656,4 15641,6 18917,1 25717,1

15450,4

250,5

Сурхондарё вилояти

11835,1

10068,2 12037,8 11569,4 18307,7

6472,6

154,7

Сирдарё вилояти

5869,1

7191,9

8051,8

12354,6 15871,8

10002,7

270,4

Тошкент вилояти

20353,9

21148,6 28113,6 35767,7 47709,3

27355,4

234,4

Фарғона вилояти

8685,4

11040

12625,2 15419,3

19955

11269,6

229,8

Хоразм вилояти

5032

5391,8

8292

8769,7

11666,1

6634,1

231,8

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Статистика агентлиги бўйича

маълумотлари асосида тузилган

(Stat.uz).

Амалиётда қўшилган қиймат солиғи умуман инвестиция муҳитини

рағбатлантириш воситаси сифатида қўлланилмайди. Мазкур солиқ инвестиция

фаоллигига фақат бевосита таъсир қилади. Шу муносабат билан Ўзбекистон


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

356

Республикасининг тегишли йил учун белгиланган Давлат инвестиция дастурига
киритилган инвестиция лойиҳалари тўғрисида гап борган ҳоллардагина, шунингдек

махсус солиқ кредити берилган чоғда ҚҚСга доир имтиёзларни бериш билан чекланиш

зарур, деб ҳисоблаймиз. Шуни ҳисобга олган ҳолда ҚҚСга доир имтиёзларни беришга

қаратилган қуйидаги чора

-

тадбирларни таклиф этиш мумкин:

-

Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг инвестиция солиқ кредити

тўғрисидаги қоидалари дахл қиладиган ускуналарнинг барча турларига нисбатан

солиқнинг нолинчи ставкасини жорий этиш мақсадга мувофиқдир;

-

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон ҳудудига олиб

кириладиган инвестиция товарлари барча турларига (масалан, ускуналар, машиналар,

патентлар ва бошқаларга) нисбатан нолинчи ставкани белгилаш зарур.

Юқоридаги жадвал маълумотлари асосида шуни таъкидлаш мумкинки, асосий

капиталга киритилган инвестициялар 2019 йилда 195927,3 минг сўмни такил этган
бўлса, 2023 йилда 356071,4 минг сўмни ташкил этиб, 2023 йил 2019 йилга нисбатан

160144,1 минг сўмга ёки 81,7 % га ўсган. Республикамиз бўйича энг юқори ўсиш суръати

Бухоро вилоятига тўғри келиб, 20663,9 минг сўмнга ёки 199,3 % га ўсган. Қашқадарё

вилаяти эса аксинча

-

3324,5 минг сўмга ёки 13,6 % га камайган эканлигини кўришимиз

мумкин бўлади. Шу билан бирга даромад солиғи бирмунча муҳим ва жуда кўп

фойдаланиладиган тартибга солиш воситаси эканлигини таъкидлаб ўтиш зарур.

1-

расм. Молиялаштириш манбалари бўйича асосий капиталга инвестициялар

таркиби, % да (2024 йил маълумотлари асосида)

Манба:

Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги расмий веб сайти.

Жами капиталга инвестициялар 493,7 трлн

.

сўм, кафолатланмаган хорижий

инвестиция ва кредитлар 159,6 трлн

.

сўм ёки 32,3 % ни, тўғридан тўғри хорижий

инвестициялар 150,5 трлн

.

сўм ёки 30,5 % ни, корхона маблағлари 87,0 трлн

.

сўм ёки 17,6

% ни, аҳоли маблағи 32,0 трлн

.

сўм ёки 6,5 % ни, Ўзбекистон республикаси кафолати

остида хорижий инвестициялар 23,6 трлн сўм ёки 4,8 % ни, Республика бюджети 22,8

трлн

.

сўм ёки 4,6 % ни

Бундан кўриниб турибдики, даромад солиғини тўлашдан озод этилган хўжалик

юритувчи субъектлар рўйхатига маҳаллий инвестицияли ишлаб чиқариш корхоналари
ва тижорат банклари кирмаган, хусусий банклар бундан мустасно.


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

357

2-

расм. Ҳудудлар кесимида асосий капиталга инвеститцияларнинг технологик

таркиби, жамига нисбатан % да

[9]

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Статистика агентлиги иаълумотлари

асосида тузилган.

Ҳудудлар кесимида жами асосий капиталга инвестициялар ҳажмида қурилиш

-

монтаж

ишларининг улуши бўйича энг юқори кўрсаткич Хоразм вилоятида кузатилди –

70,1 %

ёки 10,4 трлн

.

сўм. Асосий капиталга инвестициялар умумий ҳажмида машина ва

ускуна

сотиб олишга йўналтирилган инвестицияларнинг энг юқори улуши Жиззах

вилоятида кузатилиб,

56,9 % ни ёки 13,1 трлн

.

сўмни ташкил этди.

Мониторинг қилишни таъминловчи лойиҳа бошқарувининг Амалдаги солиқ

тўғрисидаги қонунларга муайян ўзгаришлар киритиш мақсадга мувофиқ бўлур эди.

Мазкур ўзгартишлар муайян солиқ имтёзлари берилишини кўзда тутиши керак. Бу

имтиёзларга ишлаб чиқаришни техника билан қайта жиҳозлаш, модернизациялаш ва
реконструкциялаш ҳамда янги техника ва технологияларни жорий этиш билан боғлиқ

бўлган харажатлар сметаси бўйича тўла ҳажмдаги барча харажатлар киритилиши керак.

Бундай солиқ имтиёзи қуйидаги ҳолларда белгиланиши лозим:

-

агар корхона Ўзбекистон Республикасининг давлат инвестиция дастурини амалга

ошириш доирасида модернизацияланса;

-

агар корхона солиқ имтиёзига эга бўлса, у мазкур имтиёз натижасида олинадиган

маблағлардан мақсадли фойдаланишни таъминлаши керак. Ушбу маблағлардан муайян

мақсадда фойдаланилмаган тақдирда, бизнинг фикримизча, мазкур корхона имтиёз
суммасидан икки баравар кўп миқдорда жарима тўлаши керак.

Қишлоқ хўжалиги

-

6,6%, Тоғ

-

кон саноати 12,9 %, Ишлаб чиқариш саноати 29,3 %,

Электр, газ билан таъминлаш13,9 %, Қурилиш 5,5 %, Ташиш ва сақлаш 4,8 , ахборот ва

алоқа 12 %, Кўчмас мулк билан операциялар 8,6 %, Таълим 1,3 %, Соғлиқни сақлаш 2,6

% ни, Бошқа

фаолият турлари 12 % ни ташкил этади.

Бу бир томондан, ушбу молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш шарти

билан сармояни жамлаш имконини берса, иккинчи томондан эса –

уюшмага муайян

солиқ имтиёзларини бериш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Ана шу имтиёзлар ҳисобидан

ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун маблағлар шакллантирилади.


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

358

3-

расм. Ўзбекистон Республикасида иқтисодий фаолият турлари бўйича асосий

капиталга инвестициялар ҳажмидаги улуши, % да

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Статистика агентлиги иаълумотлари

асосида тузилган.

Тижорат банклари бошчилигидаги солиқ тўловчиларнинг уюшмаси

4

-

расмда

кўрсатилганидек тузилиши мумкин.





4-

расм. Тижорат банклари бошчилигидаги солиқ тўловчиларнинг уюшмаси

таркиби

Ушбу тадбирларни амалга ошириш қулай инвестиция муҳити яратиш, тижорат

банклари бошчилигидаги солиқ тўловчиларнинг уюшмаси ишлаб чиқаришни

ривожлантиришни таъминлаш учун молиявий маблағларни жамлаш мақсадида

тузилади, деб таъкидлаш мумкин. Бироқ, жамлаш механизми самарали ишлаши учун
тузилаётган уюшмага солиқ имтиёзларини бериш зарур, уларнинг маблағларидан

инвестиция сифатида фойдаланилиши керак.

Тижорат банклари

бошчилигидаги

солиқ

тўловчиларнинг

уюшмаси

Қўшма саноат

корхоналари

Пахтани қайта

ишлаш саноати

корхоналари

Қишлоқ хўжалик

махсулотларини

қайта ишловчи

корхоналар

Ёғ

-

мой комбинатлари

Қайта ишловчи

саноат

корхоналари


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

359

Хулоса ва таклифлар

.

Инвестиция муҳитини ривожлантириш имкониятлари кўп жиҳатдан молиялаш

манбаларини муваффақиятли қидириб топишга, инвестицияларнинг Ўзбекистон

иқтисодиётига кириб келишини назорат қилиш ва рағбатлантиришнинг эски

механизмларини ислоҳ этиш ва янгиларини ишлаб чиқишга боғлиқ.

Олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар ва

таклифларни бериш мақсадга мувофиқдир:

1.

Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвестицияларни инвестицияларни жалб

этишда, инвестиция муҳитини давлат томонидан тартибга солишда монополияга
қарши муҳитни яратишга, рақобатчиликни рағбатлантиришга, кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлик корхоналарини кенг кўламда қўллаб

-

қувватлашга, самарали солиқ

сиёсатини амалга ошириш зарур.

2. Қайта молиялаш ставкалари бўйича инвестицияларни асосий сармояга

тақсимланиши бюджет маблағлари ҳисобидан инвестициялар кўпайишини, молиялаш

манбалари сифатида бюджетдан ташқари фондлар инвестициялар умумий ҳажмининг

ярмидан кўпроғини

ташкил этишини

таъминлаб беради.

3.

Ўзбекистон иқтисодиётига инвестицияларни жалб этиш мақсади кўра,

молиявий инвестиция манбалари чекланган бир шароитда молия

-

ишлаб чиқариш

уюшмаларини яратиш мақсадга мувофиқдир. Бунинг натижасида эса меъёрий ва

хуқуқий базанинг такомиллаштирилиши зарур. Ушбу уюшмалар таркибида тижорат

банклари муҳим ўринни эгаллаши кеарк.

4. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш

ставкасини пасайтиришга кўмаклашадиган пул

-

кредит сиёсатини ишлаб чиқиш ва

амалга ошириш зарур, бу эса хўжалик юритувчи субъектларга инвестиция

лойиҳаларини молиялаш учун тижорат банкларининг кредит ресурсларини кўпроқ

жалб этиш имконини беради.

5. Амалга оширилаётган инвестиция дастурларида иқтисодиётни таркибий

жиҳатдан такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган истиқболли тармоқларда

инвестиция лойиҳаларини молиялаш учун пасайтирилган фоиз ставкаларини жорий

этиш зарур.

6. Мамлакатимз ҳудудларида минтақавий инвестиция банкини яратиш орқали

минтақавий даражада инвестиция муҳитини жонлантиришнинг зарур.

Адабиётлар/Литература/Reference:

Абдураманов Х.Х. (2018) Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси йўналиши « инсон

тараққиёти ва халқаро таққослаш кўрсаткичлари» модули бўйича ўқув

-

услубий мажмуа. –

Тошкент.

Байхонов Б.Т., Бустонов М.М., Маҳмудов М.Ф. (2021) Инвестиция лойиҳалари таҳлили.

Дарслик

\\

ОЎМТВ 2021 йил 31 майдаги 237

-

сонли буйруғига асосан дарслик сифатида нашр

этишга тавсия этилган. Наманган.

Қарор

(2021) 2021 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2022

-

2026 йилларга

мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини

бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ

-72-

сонли

қарори.

Қарор

(2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрдаги

“Ўзбекистон Республикасининг 2023

-

2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини

амалга ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ

-459-

сонли қарори.

Пардаев М.Қ., Холиқулов А.Н., Жумаева Г. (2019) Инвестицион лойиҳалар таҳлили. Ўқув

қўлланма.–

Т.: “Фан ва технология” нашриёти,

-

234 бет.

Рахматуллаев Б.А. (2022) Иқтисодий ислоҳотлар шароитида акциядорлик

жамиятларида капиталлар таркибини шакллантириш натижалари. “Iqtisodiyot va
innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali. 6

-

сон.

Bibliografik manbalar

Абдураманов Х.Х. (2018) Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси йўналиши « инсон тараққиёти ва халқаро таққослаш кўрсаткичлари» модули бўйича ўқув-услубий мажмуа. –Тошкент.

Байхонов Б.Т., Бустонов М.М., Маҳмудов М.Ф. (2021) Инвестиция лойиҳалари таҳлили. ДарсликОЎМТВ 2021 йил 31 майдаги 237-сонли буйруғига асосан дарслик сифатида нашр этишга тавсия этилган. Наманган.

Қарор (2021) 2021 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-72-сонли қарори.

Қарор (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-459-сонли қарори.

Пардаев М.Қ., Холиқулов А.Н., Жумаева Г. (2019) Инвестицион лойиҳалар таҳлили. Ўқув қўлланма.– Т.: “Фан ва технология” нашриёти, - 234 бет.

Рахматуллаев Б.А. (2022) Иқтисодий ислоҳотлар шароитида акциядорлик жамиятларида капиталлар таркибини шакллантириш натижалари. “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali. 6-сон.