Авторы

  • Хуршидбек Хайдаров
    Научно-исследовательский центр «Научные основы и проблемы развития экономики Узбекистана» при Ташкентском государственном экономическом университете https://orcid.org/0009-0009-6332-9333

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.aept.79738

Ключевые слова:

прямые иностранные инвестиции региональные особенности экономическое развитие инвестиционная политика инфраструктура привлечение инвестиций

Аннотация

В статье рассматриваются вопросы совершенствования правовых и организационных механизмов привлечения иностранных инвестиций на региональном уровне. Проанализированы исследования влияния инвестиций на экономическое развитие регионов. Также был изучен опыт зарубежных стран, сделаны выводы и рекомендации.


background image


www.sci-p.uz

II SON. 2025

119


ЧЕТ ЭЛ ИНВЕСТИЦИЯСИНИ МИНТАҚАВИЙ ДАРАЖАДА ЖАЛБ ҚИЛИШ УЧУН

ҲУҚУҚИЙ

-

ТАШКИЛИЙ МЕХАНИЗМЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Хайдаров Хуршидбек Латипжонович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги

“Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг

илмий асослари ва муаммолари” илмий

-

тадқиқот маркази

ORCID: 0009-0009-6332-9333

khurshiduzb@gmail.com

Аннотация.

Мақолада чет эл инвестициясини минтақавий даражада жалб қилиш

учун ҳуқуқий

-

ташкилий механизмларни такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган

.

Инвестицияларнинг

минтақавий

иқтисодий

ривожланишга

таъсирига

оид

тадқиқотлари таҳлил қилинган. Шунингдек, хорижий мамлакатлар тажрибаси

ўрганилиб, якунида хулоса ва тавсиялар берилган.

Калит сўзлар:

тўғридан

-

тўғри хорижий инвестициялар, минтақавий

хусусиятлар, иқтисодий ривожланиш, инвестицион сиёсат, инфратузилма, инвестицион

жалб қилиш.

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ ПРАВОВЫХ И ОРГАНИЗАЦИОННЫХ МЕХАНИЗМОВ

ПРИВЛЕЧЕНИЯ ИНОСТРАННЫХ ИНВЕСТИЦИЙ НА РЕГИОНАЛЬНОМ УРОВНЕ

Хайдаров Хуршидбек Латипжонович

Научно

-

исследовательский центр

«Научные основы и проблемы развития экономики Узбекистана»

при Ташкентском государственном экономическом университете

Аннотация.

В статье рассматриваются вопросы совершенствования правовых и

организационных механизмов привлечения иностранных инвестиций на региональном
уровне. Проанализированы исследования влияния инвестиций на экономическое развитие

регионов. Также был изучен опыт зарубежных стран, сделаны выводы и рекомендации.

Ключевые слова:

прямые иностранные инвестиции, региональные особенности,

экономическое развитие, инвестиционная политика, инфраструктура, привлечение
инвестиций.

IMPROVING LEGAL AND ORGANIZATIONAL MECHANISMS FOR ATTRACTING

FOREIGN INVESTMENT AT THE REGIONAL LEVEL

Khaidarov Khurshidbek Latipjonovich

Scientific Research Center for Scientific Foundations and Problems of Economic

Development of Uzbekistan under the Tashkent State University of Economics

Abstract.

The article considers the issues of improving legal and organizational

mechanisms for attracting foreign investment at the regional level. Studies on the impact of

investments on regional economic development are analyzed. The experience of foreign countries

is also studied, and conclusions and recommendations are given at the end.

Keywords:

foreign direct investment, regional characteristics, economic development,

investment policy, infrastructure, investment attraction.

UOʻK:

330.322.01

119-125


background image


www.sci-p.uz

II SON. 2025

120

Кириш.

Ривожланаётган мамлакатларда минтақавий тараққиёт йўналишида иқтисодий

сиёсатни марказлашган ҳолда бошқариш билан бир қаторда, маҳаллий ҳокимият

органларига берилаётган ҳуқуқий ваколатлар ва улар орқали шаклланадиган ташкилий

механизмлар ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Чунончи, маҳаллий даражада чет эл
инвестицияларини жалб қилиш бўйича мукофотлар, имтиёзлар, ер ажратиш,

коммуникация тармоқларини ривожлантириш каби бир қатор вазифаларни амалга

оширишда маҳаллий ҳокимиятлар асосий куч сифатида эътироф этилади. Турли

тажрибалар кўрсатиб турибдики, ҳудудий иқтисодни кўтаришда давлат бошқаруви
самарадорлигини ошириш билан бирга, кўникмаларни яхшилайдиган, чет эл

инвесторларини жалб қиладиган барқарор тизимни яратиш лозим.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, минтақавий ривожланиш суръатлари кўп жиҳатдан

маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаоллиги ва чет эл инвестицияларининг жалб этилиши
билан белгиланади. Агар тўғридан

-

тўғри хорижий инвестиция улар учун қулай

тартиботлар, солиқ енгилликлари ва бозор имкониятларини тақдим этса, чет эл

компаниялари ҳам тўғридан

-

тўғри капиталарини олиб киришга қизиқиш билдиради. Бу

жараён дунёнинг бир қатор тараққий этган ҳамда тараққиёт йўлидаги мамлакатларида
устувор соҳа сифатида эътироф этилиши бежиз эмас.

Шу билан бирга, инвестиция жалб этиш жараёни маҳаллий ишлаб чиқариш

жараёни учун замонавий технологияларни олиб кириш, иш ўринлари яратиш, экспорт

ҳажмини кўпайтириш, шунга мос равишда маҳаллий аҳоли турмуш даражасини

яхшилаш имконини беради. Шу боис дунёнинг кўплаб мамлакатлари чет эл
инвестицияси учун қулай шарт

-

шароитлар яратишда ўсувчан рақобат муҳитида бир

-

бирлари билан баҳслашиб бормоқда. Бунда солиқ, божхона имтиёзлари, инвестиция

тартиботларида енгилликлар, бюрократик жараёнларни камайтириш каби методлар

алоҳида ўрин тутади.

Адабиётлар шарҳи.

Олиб борилган изланишлар мобайнида иқтисодчи олимларнинг хорижий

инвестицияларни минтақавий иқтисодий ривожланишга таъсирига оид тадқиқотлари
мавжуд бўлиб, уларни бирма

-

бир таҳлил қилсак. Жумладан, Павленик (2004) ўз

тадқиқотларида Марказий Европадаги (Чехия, Венгрия, Польша ва Словакия) хорижий

инвестицияларнинг минтақавий иқтисодий ривожланишга таъсирини ўрганган. У

хорижий инвестицияларнинг бир қанча салбий томонларини, жумладан, иқтисодий
нотенгликни кучайтириши, маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик ўрнатишда

қийинчиликлар юзага

келиши ва икки хил иқтисодиётнинг пайдо бўлиши каби

муаммоларни таъкидлаган. Чехия автомобил саноати мисолида тадқиқот олиб борилиб,

инвестицияларнинг барқарорлиги, маҳаллий иқтисодиётга таъсири ва илмий

-

тадқиқот

ривожланишига таъсирини таҳлил қилган.

Муллен ва бошқалар (2005) АҚШдаги хорижий инвестицияларнинг минтақавий

иқтисодиётга таъсирини таҳлил қилишган. Улар АҚШ штатларида хорижий

инвестицияларнинг ўсиши маҳаллий иқтисодий ўсиш ва ишлаб чиқариш

самарадорлигини яхшилаганини кўрсатган. Тадқиқотда хорижий капиталнинг
иқтисодий ўсишга таъсири бўйича иқтисодий кўрсаткичлар, жумладан, ишлаб чиқариш

ҳажми ва иш билан таъминлаш даражаси ўрганилган.

Кордунеану ва Лову (2007) ўз тадқиқотларида Руминияда хорижий

инвестицияларнинг минтақавий ривожланишга таъсирини таҳлил қилишган. Уларнинг
тадқиқотлари хорижий инвестицияларнинг технологик трансфер, иш ўринлари яратиш

ва аҳоли даромадларини оширишдаги аҳамиятини кўрсатган. Шу билан бирга, хорижий

инвестициялар маҳаллий бизнес учун қийинчиликлар яратиши ва иқтисодий

нотенгликни кучайтириши мумкинлиги ҳам қайд этилган.


background image


www.sci-p.uz

II SON. 2025

121

Стажонович (2020) томонидан Жануби

-

шарқий Европада хорижий инвестициялар

асосий молиявий манба сифатида кўрилган. Олим хорижий инвестициялар миллий

жамғарманинг камлиги туфайли минтақавий иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим

аҳамият касб этаётганини кўрсатади. Шу билан бирга, хорижий инвестицияларга ҳаддан

ташқари таяниш иқтисодий барқарорликка хавф туғдириши мумкин.

Акбар ва бошқалар (2006) Марказий ва Шарқий Европада хорижий

инвестицияларнинг капитал бозори ва иқтисодий ўсишга таъсирини таҳлил қилишган.

Улар хорижий инвестициялар маҳаллий бозорларни ривожлантириши, бироқ уларнинг

фақат муайян иқтисодий зоналарда жойлашиб қолиши минтақавий иқтисодий
нотенгликни ошириши мумкинлигини таъкидлашган. Бако ва Варвари (2013) ўз

тадқиқотларида Шарқий Европа мамлакатларида хорижий инвестицияларнинг ролини

таҳлил қилишган. Олимлар хорижий инвестициялар маҳаллий иқтисодиётнинг

рақобатбардошлигини оширишда катта аҳамият касб этишини таъкидлашган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Минтақавий ривожланишни рағбатлантириш мақсадида чет эл инвестициясини

жалб этиш масаласи бугун дунё мамлакатлари сиёсатида алоҳида ўрин тутмоқда. Чунки
ҳар қандай ҳудуд учун чет эл инвестицияси нафақат молиявий ресурслар оқими

сифатида, балки илғор технологик ва ташкилий ноу

-

хаулар манбаи сифатида ҳам муҳим

аҳамиятга эга. Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа нуфузли иқтисодий

ташкилотларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, минтақавий даражада инвестициявий

муҳит қанчалик барқарор бўлса, чет эл инвесторларининг қизиқиши шунча юқори
бўлади. Шу билан бирга, маҳаллий иқтисодий сиёсат тизимида ҳуқуқий кафолатлар,

институционал ёндашув, маҳаллий ҳокимиятларнинг аниқ ваколатлари ва иқтисодий

имкониятлари мустаҳкам бўлса, чет эл инвесторлари билан муносабатларда

муваффақиятли самарага эришиш мумкин.

Тўғридан

-

тўғри хорижий инвестиция (ТХИ) тамойилида энг асосий жиҳат –

инвестор капиталини ҳудудда жойлаштирганда, унда манфаатли фойда олиш

имконияти билан биргаликда ишлаб чиқариш, экспорт салоҳияти ёки хизмат кўрсатиш

сектори ривожи таъминланишидир. Агар маҳаллий сиёсатда белгиланган стратегик
мақсадлар аниқ бўлиб, чет эл инвестициясини жалб қилиш учун етарли даражада қулай

муҳит яратилса, ҳудудда янги заводлар қуриш, хизмат кўрсатиш тармоқлари ташкил

қилиш, транспорт

-

логистика марказлари очиш, инновацион технологияларни олиб

кириш имконияти ошади. Натижада, бундай кооперация маҳаллий корхоналар билан
ҳамкорликни яхшилайди, иш ўринлари сонини кўпайтиради, айни пайтда ҳудудда

соғлом рақобат муҳитини шакллантиради.

Ривожланаётган мамлакатлар амалиётида минтақавий сиёсат котибиятлари ёки

маҳаллий ҳокимиятларга белгиланган имтиёзлар бериш, лойиҳаларга рухсат берувчи
процедураларни соддалаштириш, чет эл инвесторларини жалб қилиш бўйича махсус
агентликлар тузиш каби ёндашувлар кўп кузатилади. Чунончи, минтақавий даражада

алоҳида экспортга йўналтирилган ёки ўзида катта ресурс базасига эга вилоятлар учун

чет эл капиталини жалб қилиш йўналиши талаб этиладиган ҳуқуқий режалар билан

мустаҳкамланади. Ана шу жараёнда

ТХИ оқимини кучайтириш учун аниқ тартиблар

ишлаб чиқилиши, чет эл инвесторларига қулай шароит яратиш, трансчегаравий

тўсиқларни қисқартириш, чет эл валютасида операциялар олиб бориш

имкониятларини ошириш каби бир қанча механизмлар енгиллаштирилади.

Шунингдек, минтақавий даражада барқарор сиёсий муҳит ҳам инвесторни ўзига

жалб этишда энг асосий мезонлардан бири ҳисобланади. Агарда мамлакатда сиёсий

барқарорлик мавжуд бўлса ва ҳуқуқий институтлар ишончли равишда фаолият юритса,

чет эл инвестори узоқ муддатли

истиқбол билан чет эл капитали киритишни афзал

кўради.


background image


www.sci-p.uz

II SON. 2025

122

Чунки капитал жалб этиш жараёнида хорижий компания фақат иқтисодий

кўрсаткичларгина эмас, балки сиёсий хатарлар, ҳуқуқий низолар, коррупция даражаси

ва инвестор манфаатларини муҳофаза қилиш механизмларига ҳам аҳамият қаратади.

Хорижий инвесторлар энг аввало ҳуқуқий муҳит шаффофлиги ва кафолатига

эътибор қаратадилар. Агар мамлакат қонунчилигида чет эл инвесторларининг
ҳуқуқлари аниқ белгиланган, келишмовчиликлар юзага келганда уларни ҳал этиш

механизми кўрсатиб ўтилган бўлса, инвестор зиммасига мажбуриятлари аниқ ёзилган

шартномалар тақдим этилиши мумкин. Шу билан бирга, маҳаллий ҳокимиятлар тартиб

-

қоидаларни соддалаштириши, имтиёзлар тизими ва рағбатлантирувчи усулларни аниқ
ёзиб қўйиши ҳам муҳимдир. Масалан, чет эл инвесторларига сунъий равишда чекловлар,

рухсатномалар олишда ортиқча бюрократик талаблар бўлса, у ҳолда инвестиция

киритиш жараёни сустлашиши турган гап.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, хорижий инвесторлар маҳаллий ҳокимият

ваколатларининг даражаси ва улар билан ишлаш имкониятларига ҳам эътибор
қаратишади. Чунки ер ажратиш, инфратузилма билан таъминлаш, солиқ имтиёзлари

бериш, тартиботни соддалаштириш жараёни кўпинча маҳаллий бошқарув органлари

орқали амалга оширилади. Агар маҳаллий даражада баъзи қоидалар ноаниқ ёки
мутасадди идоралар ўртасида ваколатлар тўқнашуви бўлса, бу инвестор учун катта

таваккалчиликларни келтириб чиқаради. Шу сабабдан чет эл инвестори маҳаллий

ҳокимият билан келишувда аниқ ҳуқуқлар ва мажбуриятларга эга бўлишни афзал

кўради. Бу жараёнда ҳар қандай низолар суд ёки бошқа холис арбитраж йўли билан

адолатли ва тезкор ҳал этилиши кутилган бўлади.

Ҳуқуқий муҳитда яна бир муҳим жиҳат –

молиявий мажбуриятлар билан боғлиқ

ҳолатлардир. Агар чет эл инвестори лойиҳа ҳисобидан ер майдонини олиб, узоқ муддат

давомида ундан фойдаланмаса ёки келишилган шартлардан чекинса, маҳаллий

ҳокимият йўқотилган имконият учун қандай чоралар кўришини аниқ билиши зарур. Бу
норма шартномаларда ёзиб қўйилмас экан, маҳаллий иқтисод учун риск вужудга

келади: номукаммал лойиҳалар туфайли ҳудудда етарли самара бермайдиган ер

бўлаклари ёки инфратузилма объектлари бўш туриб қолиши мумкин. Шу маънода, чет

эл инвестори учун ҳам қулай ёндашув бўлиш учун ҳуқуқий нормалар тизими аниқ
ишлаши лозим, чунки энг кенг белгилаб қўйилган қоидалар рақобат муҳитини

соғломлаштиради.

Шу билан бир қаторда, хорижий инвесторлар учун қулай муҳит яратишда сиёсий

барқарорлик, иқтисодий прогнозлар аниқлиги, маҳаллий қонунлар доимий равишда
изчил ишлаши, лицензиялаш ва сертификация жараёнларида шаффофлик каби бир

қанча омиллар жуда муҳим. Шунингдек, инвестор чет эл банклари ёки маҳаллий молия

муассасалари билан ҳамкорликда кредит олиш имкониятларини ҳам инобатга олади.

Агар ҳудудда кам сув талаб этиш ёки қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш
имкониятлари мавжуд бўлса, бу жиҳат ҳам инвестор қизиқувчанлигини оширади. Шу
сабабдан маҳаллий сиёсатда иқтисодий

-

ҳуқуқий шароит билан бир қаторда

муҳандислик

-

коммуникация, экология, маданий муҳит каби омиллар ҳам инобатга

олиниши керак.

Минтақавий

иқтисодиётни барқарор ривожлантириш учун саноат таркибини

чуқур диверсификация қилиш талаб этилади. Агар ҳудудда атиги бир

-

икки турдаги

саноат ёки хизмат кўрсатиш соҳаси етакчи бўлса, глобал бозордаги конъюнктура

ўзгаришлари, масалан, ташқи бозорларда нархлар пасайиши ёки талаб камайиши, ўша

ҳудуд иқтисодий кўрсаткичларига салбий таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун
минтақавий сиёсатда кўпроқ турдаги ишлаб чиқариш йўналишларини ҳомашё

дастлабки қайта ишлашдан тортиб, юқори қўшимча қийматли маҳсулотларни

тайёрлашгача кенгайтириш мақсад қилинган.


background image


www.sci-p.uz

II SON. 2025

123

Тўғридан

-

тўғри хорижий инвестиция эса айнан шу жараёнда муҳим роль ўйнайди.

Чунки чет эл инвестори ўз вақтида мустаҳкам ишлаб чиқариш базаси ёки муайян соҳада

кучли технологияга эга бўлиб, уни ҳудудда жалб этиш орқали тезкор саноатлашувга

эришиш мумкин. Масалан, машинасозлик, электроника, кимё ёки фармацевтика каби

юқори технологик тармоқларда халқаро корпорация билан ҳамкорлик қилиш ички
бозорда муносиб рақобат муҳитини яратиш билан бирга, экспортбоп маҳсулот чиқариш

имкониятини ҳам очади. Маҳаллий компаниялар эса бундан аниқ манфаат кўради,

чунки улар ҳам чет эл ҳамкорлари билан кооперацияни ривожлантириб, маҳсулотлар

сифатини ошириш ва янги бозорларга чиқиш имкониятига эга бўладилар.

Айнан диверсификация доирасида маҳаллий кадрлар тайёрлаш, инновацияларни

ривожлантириш каби масалалар ҳам ўта муҳим. Чунки чет эл инвестори билан

ҳамкорликда бошланган лойиҳалар кўпинча юқори малакали мутахассисларга эҳтиёж

сезади. Шу боис ҳудудда таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, дуал
таълимни жорий этиш, малака ошириш марказларини ташкил этиш каби чоралар
амалий аҳамият касб этади. Натижада чет эл инвесторлари ҳам маҳаллий меҳнат

ресурслари асосида кўпроқ сифатли ишчи кучи билан таъминланади.

Ўзбекистон мисолида минтақавий сиёсатни шакллантиришда маҳаллий ҳокимият

органларининг роли муҳим аҳамият касб этаётгани кўзга ташланади. Мамлакатда

иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, чет эл инвестициясини кенг жалб қилиш ва

илғор бошқарув тажрибаларини татбиқ этиш йўналишида бир қатор қарорлар қабул

қилинмоқда. Шулардан бири –

ҳудудий ҳокимлар ва уларга боғлиқ дирекциялар

ваколатларининг кенгайтирилиши бўлиб, унга кўра ҳудудий тараққиёт органлари
инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда муҳим манба сифатида хизмат қилаяпти.

Тажриба шуни кўрсатадики, маҳаллий ҳокимиятлар хорижий инвесторлар билан

тўғридан

-

тўғри ҳамкорлик қилиш ваколатига эга бўлса, тендерлар ёки танловларнинг

аксарият тартиботи тезлашади, натижада ишбилармонлик муҳитида жонланиш
кузатилади. Чунки инвестор билан бевосита мулоқот қилиш имкони, ер ажратиш

жараёнларида тезкор қарор қабул қилиш, маъмурий бюрократияни қисқартириш,

инфратузилма билан таъминлаш ўз вақтида амалга оширилса, инвестор учун қулай

шароит ҳосил бўлади. Бироқ шу билан бирга, мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда
қандай жазо чоралари кўрилиши ҳам олдиндан аниқлаштириб олиниши лозим. Зеро,

чет эл инвестори ёки маҳаллий тадбиркор шартномавий муносабатлар билан риоя

этмасдан, ер майдонидан фойдаланмай келаётган бўлса, ҳокимлик ёки дирекция қолган

имконни бошқа инвесторларга таклиф этиши манфаатли.

Шу нуқтаи назардан, тегишли низолар суд орқали ҳал этилиши тизимда асосий

ҳуқуқий йўриқнома вазифасини бажаради. Шу билан бирга, маҳаллий ҳокимиятлар бу

жараёнда даъвогар сифатида судга мурожаат қилиши керак бўлса, бюджет харажатлари

мутаносиблиги масаласи пайдо бўлиши мумкин. Чунки бюджет имкониятлари
чекланган шароитда суд харажатларини тўлаш кўпинча қийинчилик туғдиради. Шу
сабабдан кўплаб мамлакатлар амалиётида маҳаллий ҳокимиятларни айрим даъволар

бўйича давлат божидан озод қилиш механизми ишлаб чиқилган.

Хорижий амалиётдан маълумки, минтақавий ривожланишда чет эл инвесторлари

учун қулай шарт

-

шароит яратиш биринчи навбатда ҳуқуқий кафолатлар ва иқтисодий

рағбатлар билан мустаҳкамланади. Жумладан, Корея Республикаси, Сингапур,

Малайзия, Туркия каби мамлакатлар бир пайтлар маҳаллий даражада чет эл

инвестицияси учун махсус саноат зоналари ёки иқтисодий ҳудудлар ташкил этиб, солиқ

ставкаларини пасайтирган, божхона тартиботларини осонлаштирган, муҳандислик
коммуникацияси билан таъминлаш бўйича аниқ қоидалар жорий этган. Бу эса хорижий

бизнес учун муҳим рағбат вазифасини ўтаган, натижада бу мамлакатлар қисқа муддатда

экспорт имкониятлари ва саноат салоҳиятини жадал оширишга эришган.


background image


www.sci-p.uz

II SON. 2025

124

Яна бир муҳим жиҳат –

чет эл инвестори юридик муаммолар юзага келганда

қандай суд ёки арбитраж тизимида иш кўришини олдиндан билиб олиши. Агар

минтақавий даражада суд жараёни узоққа чўзилса ёки ҳар хил босқичда коррупциявий

ҳолатлар кузатилса, инвестор бошқа ҳудудлар томон йўналиши мумкин. Шунинг учун

хорижий тажрибада “бир дарча” тамойили асосида чет эл инвесторларининг ҳуқуқий
муаммолари билан шуғулланадиган махсус тузилмалар мавжуд. Шу орқали улар талаб

қилинган ҳужжатларни бир жойда расмийлаштириши, иқтисодий шароитлар ҳақида

бирламчи маълумот олиши мумкин. Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимиятлар ҳам чет эл

компаниялари билан электрон кўринишда боғланиши, тўғридан

-

тўғри маслаҳат ёрдами

кўрсатиши масаланинг тезкорлигини оширади.

Минтақавий сиёсатда чет эл инвестициясини жалб қилиш жараёнлари осон

кечмайди. Амалиётда кўплаб муаммолар учрайди: низоларни ҳал этишдаги

мураккабликлар, мутахассис кадрлар танқислиги, инфратузилманинг паст даражаси,
солиқ ёки тариф сиёсатининг тез

-

тез ўзгариши ва ҳоказо. Шу билан бирга, ҳар бир

муаммо ёки тўсиқни бартараф этиш минтақавий ривожланиш учун янги имкониятдир.

Масалан, маҳаллий ҳокимиятлар бюджет харажатларини тежаш мақсадида суд

жараёнларини чўзиб юборадиган бўлса, ер майдонлари ёки бошқа муҳим ресурсларнинг
кераксиз пайтда бекор қолиши эҳтимоли ортади. Демак, яхши уйғунлашган механизм

жорий қилинса, маҳаллий ҳокимиятлар ҳамкорликни самарали йўлга қўяди, чет эл

инвестори билан келишув шартларига тўлиқ риоя этиш муҳим аҳамият касб этади.

Шу маънода, хорижий инвесторлар билан тузилган шартномалар, улар қабул

қилаётган имтиёзлар, ер майдонларидан фойдаланиш шароитлари, мажбуриятлар
бажарилмаган тақдирда кўриладиган чоралар аниқ меъёрлар билан белгилаб олинса,

ишончли муҳит вужудга келади. Давлат органлари эса ўз навбатида стратегик

инвестиция лойиҳалари учун барқарор кафолатлар тақдим этиш имкониятига эга

бўлади. Агар иқтисодий сиёсатда чет эл инвестициясини жадал жалб қилиш мақсад
қилиб олинган бўлса, қонунчиликда аниқ механизмларнинг мавжуд бўлиши талаб

этилади.

Хулоса ва таклифлар.

Юқорида билдирилган фикрлар шуни кўрсатадики, чет эл инвестициясини жалб

этиш минтақавий сиёсатда кўплаб омиллар уйғунлигига боғлиқ. Қонунчиликда аниқ

нормалар бўлиши, маҳаллий ҳокимиятларнинг суд жараёнида имконияти кенг бўлиши,

чет эл инвесторларининг ишончини оширади.

Мавжуд амалиётни кенгайтириш ва келгуси вазифаларни бирма

-

бир аниқлаш учун

маҳаллий ҳокимиятлар, чет эл инвесторлари ва улар ўртасида воситачилик қиладиган

ташкилотлар ўртасида доимий ҳамкорликка эришиш талаб этилади. Яъни илгари

сурилган таклифлар қонун ҳужжатлари билан янада мустаҳкамланиб, мониторинг ва
баҳолаш тизими жорий этилса, минтақаларда чет эл инвестицияси жалб этиш жараёни
янада такомиллашади. Натижада минтақавий сиёсатда қарорлар сифатли қабул

қилиниб, иқтисодий ўсиш суръатлари

барқарор тарзда таъминланади. Шу йўл билан чет

эл инвесторлари ҳам четлаб ўтолмайдиган ҳуқуқий кафолатларга эга бўлади, маҳаллий

аҳоли эса янги иш ўринлари ва замонавий технологиялар ҳисобига фаровонлик
даражасини кўтаради.

Адабиётлар/Литература/Referenc

e:

Akbar, Y.H., Elms, H., & Dhakar, T.S. (2006). Foreign Direct Investment, Stock Exchange

Development, And Economic Growth In Central And Eastern Europe.

Bako, D., & Varvari

, Ș. (2013). Foreign direct investments in the countries from the european

partnership in the last decade. Research Papers in Economics, 1, 333-346.


background image


www.sci-p.uz

II SON. 2025

125

Corduneanu, C., & Iovu, L.R. (2007). Foreign Direct Investment and Regional Development in

Romania.

Mullen,

John K. and Martin Williams. “Foreign Direct Investment and Regional Economic

Performance.” Economic Growth (2005): n. pag.

Pavlínek, Petr. (2004). Regional Development Implications of Foreign Direct Investment in

Central Europe. European Urban and Regional Studies - EUR URBAN REG STUD. 11. 47-70.

10.1177/0969776404039142.

Stojanović D. Foreign direct investments as a means of financing the economic development

of Southeastern European countries //Poslovna ekonomija.

2020.

Т

. 14.

№. 1. –

С

. 34-51.

Библиографические ссылки

Akbar, Y.H., Elms, H., & Dhakar, T.S. (2006). Foreign Direct Investment, Stock Exchange Development, And Economic Growth In Central And Eastern Europe.

Bako, D., & Varvari, Ș. (2013). Foreign direct investments in the countries from the european partnership in the last decade. Research Papers in Economics, 1, 333-346.

Corduneanu, C., & Iovu, L.R. (2007). Foreign Direct Investment and Regional Development in Romania.

Mullen, John K. and Martin Williams. “Foreign Direct Investment and Regional Economic Performance.” Economic Growth (2005): n. pag.

Pavlínek, Petr. (2004). Regional Development Implications of Foreign Direct Investment in Central Europe. European Urban and Regional Studies - EUR URBAN REG STUD. 11. 47-70. 10.1177/0969776404039142.

Stojanović D. Foreign direct investments as a means of financing the economic development of Southeastern European countries //Poslovna ekonomija. – 2020. – Т. 14. – №. 1. – С. 34-51.