Ушбу мақолада реанимация бўлимида шифохона ичида юқиш инфекцияларнинг олдини олишда тиббий ҳамшираларнинг роли таҳлил қилинган. Мақолада инфекцияларнинг тарқалиш сабаблари, олдини олиш чора-тадбирлари ва ушбу жараёнда тиббий ҳамшираларнинг масъулиятлари ҳамда фаолиятининг аҳамияти ёритилган. Шунингдек, амалий тадқиқот натижаларига таяниб, реанимациядаги беморлар билан ишлашда инфекция хавфини камайтириш бўйича тавсиялар берилган.