Barcha maqolalar
Қорақалпоғистон гилмояли минераллари ва сода саноати чиқиндиси асосида кўп функционал бурғилаш эритмаларини ишлаб чиқиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда нефт ва газнинг янги конларини излаш, шунингдек уларнинг тузилиши ва чуқурликларини инобатга олиб ишлатишни ривожлантириш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмокда. Шунинг учун махаллий гил минераллардан, синтетик ва табиий материаллардан олинган барқарорлаштирувчи кўшимчалар ва кимёвий реагентлардан фойдаланиб бургилаш эритмаларининг янги турлари яратилмокда.
Бугунги кунда жаҳонда самарали гилматериаллар ва кимёвий реагентлар, шунунгдек бургилаш эритмаларининг рационал турларини ва таркибини бурғилашнинг геолого-техник шароитларига мос ҳолда танлаш кудуқлар қазишда учрайдиган кийинчиликлар ва авария ҳолатларини огохдантирувчи долзарб вазифа хисобланади. Бу борада самарали қатламларни сифатли очишда кўп функционал, яъни агрессив холатларга чидамли, кудук деворларини мустаҳкамловчи, бургиланган породаларни чикарувчи ва б. хоссали бургилаш эритмаларининг турлари ва таркибининг таъсири мухумлигини таъкидлаш лозим.
Бугунги кунда Республикамизда нефть ва газ қудуқларини бургилаш учун юқори самарали бургилаш эритмаларини хамда улар таркибига кирувчи импорт ўрнини босадиган янги реагентлар ва материаллар яратиш бўйича илмий ва амалий натижаларга эришилди. Хусусан, бургилаш эритмалари асоси сифатида қўлланилаётган (Навбаҳор бентонита (Навоий вилояти), Шорсу бентонита (Фаргона вилояти)) гилкукунлар ва баркарорлаштиргичлар (КХР, ПАА, К-4, К-9 реагентлари) махаллий хом ашёлар асосида турларининг кенгайиб боришини алохида таъкидлаш лозим. Узбекистан Республикасини янада ривожлатиришга каратилган Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналишида «Саноатни юқори технологияли кайта ишлаш тармоқларини, энг аввало маҳаллий хом ашё ресурсларини чукур кайта ишлаш асосида юкори сифатли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш» га каратилган мухим вазифалар бу борадаги илмий изланишларни янада кенгайтиришни таказо этмокда. Хусусан, бургилашнинг геолого-техник шарт-шароитларни инобатга олган ҳолда, махаллий хомашё ва саноат чиқиндиси асосида янги кўп функционал бургилаш эритмаларини яратишга йўналтирилган илмий тадқиқотлар мухим ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги № ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги, 2017 йил 7 февралдаги № ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» Фармонлари ва 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3236-сонли «2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги карори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади гилли ва оғирлаштирилган бурғилаш эритмаларини олиш учун асос сифатида Қоракалпоғистон бентонитлари ва доломитларидан фойдаланиш шунингдек, баркарорлаштирувчи ва ингибирловчи қўшимча сифатида сода саноати чикиндисини қўллаш усулларини ишлаб чикишдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
Крантау, Бештюбе ва Хўжакул конлари бентонитларидан гилкукунлар олишнинг оптимал шароитлари аниқланган;
бурғилаш эритмалари таркибидаги оҳакни сода саноати чиқиндиси билан алмаштириш имкониятлари исботланган;
бургилаш асбобларининг ёпишиб қолиши билан боғлиқ қийинчиликларни камайтириш имконини берадиган юқори ингибирловчи хоссага эга гилмоясиз бургилаш эритмаларини лигносульфонат ва каустик сода қўшимчалари билан сода саноати чиқиндиси асосида тайёрлашнинг принципиал имкониятлари аниқланган;
жинслар ва бурғилаш эритмалари фильтратлари орасида бўлиб ўтадиган физин-нимёвий жараёнлар билан уларнинг технологии ва реологии параметрлари ўртасида боғлинлинлар аниқланган;
Крантау, Бештюбе ва Хўжаиул ионлари бентонитларидан фойдаланиб, чучун, минераллашган, иальцийли, иамсилинатли гилли бургилаш эритмаларининг тарииблари ишлаб чинилган;
Қорақалпоғистон доломитли ва иальцитли хомашёлари асосида огирлаштирилган бургилаш эритмаларининг янги тарииблари яратилган.
Хулоса
Илмий ва амалий тадкиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар олинди:
1. Крантау, Бештюбе ва Хўжакул конлари бентонитларининг кимёвий-минерологик, гранулометрик таркиби ҳамда физик-кимёвий хоссалари ўрганилган ва улар бургилаш эритмалари асоси сифатида фойдаланишга тавсия этилган.
2. Танлаб олинган Қорақалпоғистон гилларини таркиби ва хоссаларини инобатга олган холда байитиш, майдалаш ва натрий сакловчи реагентлар билан модификациялашнинг оптимал шароитлари аникланган.
3. Сода саноати чиқиндисининг кимёвий таркиби ва хоссалари ўрганилган ва бургилаш эритмалари таркибидаги оҳакни алмаштириш имконияти кўрсатилган.
4. Импорт барит ўрнини босувчи сифатида доломит ва кальцитлар асосида бурғилаш эритмалари отирлаштирувчиларини олиш технологияси тавсия этилган.
5. МААГ-Na полимерининг бурғилаш эритмаларинг агрегатив турғинлигига, иссиқ- ва тузбардошлигига таъсири аникланган.
6. Қорақалпоғистон маҳаллий бентонитлар асосида бурғилаш эритмалари учуй юкори сифатли гилкукунлар олиш технологияси тавсия этилган.
7. Қорақалпок маҳаллий хомашёлари ва саноат чиқиндисини қўлланган ҳолда юкори ингибирловчи хоссаларга эга янги гилли ва гилсиз бургилаш эритмалари таркиблари тавсия этилган.
Қовун уруғи ва анжир дарахтидан биоцид оқсилларни ажратиш ва уларнинг структура - функционал тавсифи
Тадқиқот объектлари: Қовун уруғи ва ниҳол-ўсимтаси, анжир дарахтининг латекси, зарпечак (Cuscuta L.).
Ишнинг мақсади: антимикроб, инсектицид фаолликка эга ўсимлик оқсилларини ажратиш, ҳамда уларнинг ғўза ва бошка кишлоқ хўжалик ўсимликлари биотехнологияси мақсадлари учун аҳамиятини ўрганиш.
Тадқиқот методлари: ион алмашиниш ва гидрофоб хроматография, ЮССХ, Эдман усулида кетма-кетликни аниқлаш, икки ўлчамли электрофорез, MALDI-TOF, Q-TOF MS/MC орқали гелдан оқсилни секвенслаш, оксилларни биоинформатика ёрдамида идентификациялаш, фунгицид фаолликни, рак хужайраларида цитозаҳарлиликни ва сичконларда заҳарлиликни аниқлаш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: қовун уруғи ва ниҳол-ўсимтасидан тритионинлар гуруҳига мансуб молекуляр оғирлиги 7597 Да ва анжир дарахти латексидан PR-гуруҳига мансуб 6481 Да молекуляр оғирликка эга оксил ажратиб олинди. Анжирнинг PR-оқсили ғўза вилти қўзғатувчилари F.oxysporium ва V.dahliae замбуруғларига қарши фунгицид фаолликка эгалиги ҳамда ковун тионини кузги тунлам (Scotia segetum), ғўза кўсаги қурти (Heliotis armigerd) ва Колорадо қўнғизи (Leptinotarsa decemlineata) личинкаларига карши инсектотоксик хусусиятга эгалиги кўрсатилди. Қовун тионини фракцияси уруғ заҳира оксилларининг бир нечта фрагментлари билан аралашгани ва улар хам биоцид фаолликка эгалиги кўрсатилди.
Ўсимликлар дефенсин ва тионинлар қаторида биоцид фаолликка эга бошқа моддалар ҳам тутиши, улар оксилларни ажратиш жараёнида биотестлар натижаларига таъсир қилиши, шу ўринда, зарпечак мисолида, рак ҳужайраларига цитотоксик таъсир қиладиган гликозидлар тионинларнинг ушбу фаоллигини экранлаштириши мумкинлиги кўрсатилди.
Амалий ахамияти: биоцид оксилларни ажратиш ва тозалаш методлари ишлаб чиқилди, уларнинг физик-кимёвий тавсифи ва қишлоқ хўжалиги биотехнологияси учун ахамияти ўрганилди. Ҳайвонлар учун захарли эмаслиги кўрсатилди. Ўрганилган оқсиллар зараркунандаларга ва касалликларга чидамли трансген ўсимликлар олишда муҳим ахамиятга эга.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: натижалар зараркунандаларга ва патогенларга чидамли трансген ғўза ўсимлиги олиш жараёни учун дастлабки маълумот сифатида тавсия қилинди.
Қўлланиш сохаси: қишлок ҳўжалиги биотехнологияси, геномика ва протеомика, биоорганик кимё, ўкув жараёни.
Қалқонсимон без хужайраларидаги ўсма ҳосил бўлишида тиреоглобулин гени экспрессияси қонунлари ва структура-функционал тузилиши.
Тадқиқот объектлари: бсмор ва соғлом донорлар қонидан олинган ДНК намуналари, турли ўсма ҳолатларида бсморларда ўтказилган жарроҳлик амалиётида олинган қалқонсимон без намуналари.
Ишнинг мақсади: ишнинг асосий максади ҳар хил қалконсимон без ўсмаларида ТГ гсни экспрсссияси қонуниятлари ва таркибий-функционал тузилишини, ўсмалар ҳосил бўлишининг молекуляр-генетик механизмларини ва ТГ гени экспрессияси рсгуляциясининг бузилишларини ўрганиш ва ушбу касалликларни эрта ташхислаш учун назарий асос яратиш.
Тадқиқот методлари: полирибосома ажратиб олишнинг магнийли усули, суммар РНК ажратиш, ПАБЦ-ТГ:аТГ иммуносорбснти олиш, юкори молекуляр ДНК ажратиш, ДНК рсстрикцион таҳлили, рсстриктазаланган ДНК гидролизи маҳсулотларини 0,8%ни агароза гелида элсктрофорсзи, ДНК фрагмснтларини сақловчи “Biodan” нейлон фильтрида 32Р-нишонланган кДНК билан дурагайлаш, Полимераза занжир рсакциялари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилигн: ПАБЦ-ТГ:аТГ иммуносорбенти олинди. Индивидуал ТГ полирибосомалар микдори аникланди. Папилляр адснокарциномада индивидуал ТГ полирибосомалар микдорининг камайиши кузатилди. Папилляр аденокарциномада генетик ўзгаришларга сабабчи хромосома абсррациялари ўрганилди, хромосома абсррацияларининг частотаси 2,8% ташкил этади. Папилляр адснокарциномада ТГ гени экспрсссияси регуляциясидаги бузилишлар мРНК синтези даражасида, яъни транскрипция даражасида рўй бсради.
Амалий ахамияти: қалконсимон без ўсмаларини тадкиқ килишнинг молекуляр-генстик усулларини амалиётга жорий қилиш ўсма пайдо бўлиш механизмларини янада тўлиқ ва чукур ўрганиш имконини бсради, бу касаллик оқибатини эрта аниқлаш жиддий мсзони саналади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқикот натижаларидан қалқонсимон без ўсмаларини эрта ташхислашда, унивсрситетларнинг биология факультетларида молекуляр биология ва гормонлар биокимёси, тиббиёт институтларида эндокринология курсларини ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: биокимё, молекуляр биология, биотехнология, тиббиёт, эндокринология.
Ғўзанинг фитопатогенларга қарши чидамлилик механизмининг шаклланиши ва уни табиий бирикмалар асосида бошқариш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёнинг барча пахта етиштирувчи давлатларидаги асосий муаммолардан бири ғўзанинг фитопатогенлар билан зарарланиши бўлиб, қишлоқ хўжалигига сезиларли даражада зарар етказмокда. Фитопатогенларга карши резистентлик белгисига эга янги навларни етиштиришга имкон берувчи маркер ассоциатив биокимёвий, молекуляр-генетик усулларни қўллаш натижасида селекция жараёнларини тезкор технологияларини ишлаб чиқиш, шунингдек, муҳитнинг ноқулай абиотик ва биотик омилларига карши табиий ҳимоя механизмларини индуцирлаш экологик соф ва самарадор химоя усулларидан бири хисобланади.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буён мамлакатимиз пахтачилигида юқори ҳосилдорликка эришиш, бу сохага замонавий фанлар -молекуляр биология, биотехнология хамда биоорганик кимё эришган ютукларини тадбик этиш борасида кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Бу борада ғўза касалликларига карши химоя жараёнларини бошқарувида турли биокимёвий тизимларнинг ролини аниклаш, ғўзани ҳосилдорлигини стабилловчи экологик усуллар (табиий биологик фаол моддалар асосидаги агропрепаратларни қўллаш) ва воситаларни (маркер ассоциатив тест-тизимлар ва х.к) такомиллашувини алоҳида таъкидлаш мумкин.
Бугунги кунда жаҳонда ўсимликлар иммунитетининг молекуляр-генетик асослари, биологик фаол бирикмалар ёрдамида ғўзанинг иммун тизимини кучайтириш ва бошкариш хисобига уларни патогенларга нисбатан чидамлилигини таъминлаш замонавий биологиянинг долзарб вазифаларидан хисобланади. Замбуруғли патогенлар билан зарарланган ғўзанинг фермент тизими холатини баҳолаш, чидамлиликни белгиловчи молекуляр структураларни аниқлаш, иммун-фермент усул ишлаб чиқиш, ғўзанинг системик индуцирланган чидамлилик механизмларини аниқлаш, ғўзанинг химоя воситаларини барча генетик потенциалини фаоллаштириш, глицирризин кислота препаратларини қўллаш асосида ғўза чидамлилигини ошириш технологиясини ишлаб чикиш кабилар долзарб вазифалардан хисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг «Қишлоқ хўжалик экинларини зараркунандалар, касалликлар ва ёввойи ўсимликлардан химоя килиш тўғрисида»ги Қонуни (2000), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 29 мартдаги 148-сон «Ўсимликларни химоя килиш хизмати тузилмасини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган 2016 йил 7 февралдаги «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ килиш ва ривожлантириш бўйича тадбирларни 2016 йилда амалда жорий этишнинг йўл харитаси»ни хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ғўзада ҳимоя жараёнлари шаклланишининг биокимёвий механизмларини аниқлаш, селекция материалининг фитопатогенларга нисбатан чидамлилигини баҳоловчи тест-тизимини яратиш, глицирризин кислотаси препаратлари асосида муҳитнинг биотик омилларига нисбатан ғўзанинг чидамлилигини оширишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
V. dahliae, F.oxysporum замбуруғлари таъсири остида чидамли ва чидамсиз ғўза навларининг фитопатогенлар билан зарарланган жойларида кислороднинг фаол шакллари ва оксидловчи стресснинг локал зонасини юзага келтирувчи анион пероксидаза, полифенолоксидаза ва фенилаланин аммиак-лиаза иштирокидаги бирламчи химоя реакцияларининг шаклланиш механизми асослаб берилган;
илк бор ғўзанинг резистентлик даражасини прогнозлашга имкон берувчи иммун-ферментли таҳлил асосида ғўзанинг замбуруғли касалликларга чидамлилигини бахолаш тест-тизими ишлаб чиқилган;
ғўза етиштириш амалиётида муҳитнинг биотик ва абиотик омилларига чидамлиликни оширувчи ДАГ-1 ва ДАГ-2 препаратларини қўллаш асосида табиий асосга эга препаратлардан носпецифик чидамлилик индукторлари сифатида фойдаланишнинг мутлако янги концепцияси ишлаб чиқилган;
ДАГ-1 препарата таркибидаги салицил кислотанинг ғўзада фитопатогенларга нисбатан чидамлилигини бошқарувчи асосий хусусияти аниқланган, ғўзада индуцирланган системик чидамлилик шакилланишида салицил кислотанинг сигнал молекуласи сифатида иштирок этиши исботланган;
препаратларнинг табиий фитогормонлар таъсирига мос келувчи кичик 10’7 М концентрацияда экиш олдидан чигитларга ишлов бериш ғўза ўсимлигини ўсиш ва ривожланишини стимулловчи ва химояни пролонгирловчи таъсири аникланган.
ХУЛОСАЛАР
1. V. dahliae патогенезида ғўзанинг иммун ферментлари - пероксидаза, полифенолоксидаза, фенилалланин аммиак-лиаза фаол иштирокида ғўза жавоб реакцияларининг ўзига хос фарқлари аниқланиб, ғўзанинг замбуруғли зарарланишга жавобан химоя жараёнларни шаклланишининг бошланғич босқичлари анион пероксидазалар фаоллашуви ва кислороднинг фаол шакллари генерациясига боғлиги исботланиб, олинган маълумотлар асосида келажакда касалликларга карши чидамлилик механизмини молекуляр даражада бошқаришнинг самарадор восита ва технологияларини ишлаб чиқишга имконият яратади.
2. Патоген замбуруглар хитинига нисбатан спецификлик намоён килувчи хусусиятга эга хужайраолди анион пероксидазалари ғўзада биотик омиллар таъсирида ҳимоя реакцияларини белгиловчи маркер-фермент эканлиги тасдикланиб, изонукталари pl ~ 3,5 ва pl ~ 3,9 ва молекуляр массаси 93,5 кДа ва 85 кДа бўлган иккита гомоген хитин-махсус пероксидазалар ажратиб олинган, уларнинг КП1 ва субстратга спецификлиги аникланиб ғўзанинг вилтга чидамлилигини бахоловчи самарали усулни ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.
3. Ғўзанинг pl ~ 3,9 гомоген хитин-махсус пероксидазасига поликлонал антитаначалар олиниб, уларнинг спецификлиги хамда сезувчанлиги аниқланган. Натижада ишкорий фосфатаза билан антитаначалар конъюгата тайёрланган, иммун-ферментли тахдил ўтказишнинг оптимал шароитлари танланиб, ғўзанинг чидамли шакилларини тезкор танлаш имкониятини янада такомиллаштиришга хизмат килади.
4. Илк бор ғўза селекциясида ишлаб чиқилган тест-тизими оркали 200 дан ортик элита навлари ва тизма намуналарининг вилтга нисбатан чидамлилиги баҳоланган. Бунда олинган натижалар дала тажриба усули ёрдамида олинган натижалар билан ўзаро мос келиши кўрсатилди, бу эса ғўзанинг янги навлар яратилишини илмий асосда олиб бориш имкониятини яратади хамда дала синовларини ўтказиш учун сарфланадиган вақт ва маблағларни иқтисод килишга хизмат килади.
5. Ғўза фитоиммунитет ферментлари фаоллигига ДАГ-1 (глицирризин ва салицил кислоталарнинг супрамолекулр комплекси) ва ДАГ-2 (глицирризин кислота моноаммоний тузи) препаратларининг индуцирловчи таъсир кўрсатиши исботланган. Ғўзанинг фитогенларга нисбатан системик чидамлилигини индуцирловчи препаратларнинг мақбул концентрацияси (10‘7 М) аниқланди, бу эса кишлоқ хўжалиги амалиётида муҳим аҳамиятга зга бўлган нобиоцид табиатли бирикмаларни самарали паст концентрацияларда кенг кўламда қўлланиш истиқболларини очиб беради.
6. ДАГ-1 ва ДАГ-2 препаратларининг паст концентрацияларини ғўза ниҳоллари фитогормонлар - СК, АБК ва ИУК балансига таъсири аниқланган. Препаратларни ғўзани биотик стрессларга адаптацияловчи ва уларни кучини юмшатувчи хусусиятга эга бўлган СК микдорини ортишига таъсир этиши аниқланиб, иммуномодуляторлик хоссаларни намоён килувчи препаратларнинг янги авлодини яратишни янада такомиллаштиришга хизмат килади.
7. СК ҳужайра жавоб реакцияларида қатнашувчи анион пероксидазанинг хамда СК янги молекулаларини синтезланишида иштирок этувчи фенилаланин аммиак-лиаза ферментларининг фаоллашувини стимуллагани аниқланиб, ғўзадаги иммун ферментларининг фаоллашувига ДАГ-1 препарата таркибига кирувчи СК жавобгар эканлиги исботланган.
8. Экиш олдидан чигитга ДАГ-1 и ДАГ-2 препаратлари билан ишлов берилиши фитоиммунитет ферментлари - пероксидаза, полифенолоксидаза, фенилаланин аммиак-лиаза фаолликларига юқори пролонгирловчи таъсир кўрсатиши (30 кунгача) аникланиб, глицирризинатларнинг индуцрловчи ва ҳимоя хусусиятларини белгилайди. Олинган натижалар табиий асосга эга препаратлардан ғўзанинг носпецифик чидамлилик индукторлари сифатида фойдаланишнинг янги концепциясини ривожлантиришга хизмат қилади.
9. ДАГ-1 ва ДАГ-2 препаратлари ғўзанинг ҳосилдорлигига, хўжалик жиҳатидан қимматли белгиларига, унинг фитоиммунитетини ҳимоясини кучайтирувчи таъсир этган, препаратлар ўртача чидамли ва чидамсиз навларини вилт билан зарарланишини камайтириб, қишлоқ хўжалиги экинларини муҳитнинг ноқулай таъсиротларидан химоялашдаги комплекс тадбирларнинг бирига айланишига имконият яратади.
Ғўзада фотопериодик гуллашни бошқарувчи локус ва генларни qtl карталаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Глобал иқлимнинг ўзгариши сўнгги йилларда дунёнинг 70 дан ортик мамлакатларида стиштириладиган ғўза экини хосилдорлигининг пасайишига ва тола сифат кўрсаткичларининг ёмонлашувига олиб кслмокда1. Яратиладиган янги навларнинг генетик асосини яхшилашда, уларнинг биотик ва абиотик омилларга чидамлилигини оширишда ёввойи гермплазмадан фойдаланиш ғўза селекциясидаги ўта самарали ёндашув хисобланади. Бирок, ғўза турларининг кўплаб ёввойи ва примитив шакллари қиска-кун ўсимликлари бўлиб, фотопсриодизмга ўта сезувчан хисобланади. Шу боисдан хам дунё селекционсрлари ёввойи тур ғўза гсрмплазмаси вакилларидан селекция дастурларида фойдаланишда бирмунча муаммо ва қийинчиликларга дуч келади.
Узбекистан пахта етиштирувчи мамлакатлар ичида энг шимолда жойлашганлиги боне, ноқулай об-ҳаво бошлангунга кадар қўсакларнинг тўлиқ очилишини таъминлаш пахтачилик сохасидаги долзарб вазифалардан биридир. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида2 хам маҳаллий ср-иқлим ва экологик шароитларга мослашган янги селекцион навларни яратиш устувор вазифа сифатида кўрсатиб ўтилган. Мустақиллик йилларида ватанимиз олимлари томонидан тола чиқими ва сифати юқори бўлган кўплаб янги, истиқболли навлар яратилган бўлсада, ғўза навларининг эртапишарлигини ошириш, аввалгидск долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмокда.
Янги ғўза навларининг ҳосилдорлиги, тола сифати ва тупроқ-иклим шароитларга мослашувчанлиги уларни яратиш селекцияси бўйича технологиянинг юқори даражаси билан чамбарчас боғликдир. QTL (Quantitative Trait Loci) карталаштириш технологиясининг ишлаб чикилиши қишлоқ хўжалик экинлари навларини яхшилашда селекция имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирди. Хусусан, фенотип бўйича танловни генотип даражасидаги селскцияга алмаштирувчи “Марксрларга асосланган селекция” (МАС) технологияси янги йўналиш сифатида кириб келди. Қимматли генларни, шу жумладан эрта гуллашни бошкарувчи генларни МАС-технологияси билан селекция жараёнларига жалб қилиш келгусида янги ғўза навларини генетик жиҳатдан янада бойитиш ва яхшилаш, ва шу оркали жаҳон бозорида мамлакатнинг рақобатбардош маҳсулоти билан таъминлаш имкониятини беради. Галапагосс оролларида эндемик ҳисобланувчи тстраплоид (ADs геном) хромосома тўпламли ёввойи Gossypium darwinii Watt тури “қурғоқчиликка бардошлилик”, “нематода зараркунандасига чидамлилик”, “тола сифати” ни яхшилаш хусусиятларига эгадир (Wendcl J.F., Percy R.G., 1990). Шунингдек, Fryxell P.A. (1992) маълумотларига кўра, G.darwinii юқори шўрланган тупрокларда ҳам ўсиб ривожлана олади. G.darwinii турининг G.hirsutum L. тури билан ўзаро чатишиш хусусиятини ва G.hirsutum тури генетик базасининг торлигини инобатга олган холда G.darwinii турининг кимматли хўжалик белгиларини, мавжуд ўрта толали ғўза навларини яхшилаш максадида, G.hirsutum турига интродукция қилиш мумкин. Шу сабабли, G.darwinii турининг фотопериодизм сезувчанлик хусусиятини бошқарувчи генетик локусларни идентификация килиш, уларни карталаштириш, ундаги гуллаш муддатини белгиловчи генларни кидириб топиш - ушбу тур кимматли хўжалик белгиларини ксракли генотипларга МАС технологиясидан фойдаланиб кўчириб ўтказиш ва шу асосида истиқболли навлар яратиш имконини беради.
Узбекистан Республикаси Прсзидентининг 2016 йил 1 фсвралдаги ПҚ-2484-сонли “Ғўза навларини жойлаштириш ва пахта хосили стиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги қарори, 2017 йил 7 фсвралдаги ПФ-4947-сонли “Узбекистан Рсспубликасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратсгияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка мсъсрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ғўзада гуллаш гснларини ва фотопериодизм сезувчанлик бслгилари билан генетик бириккан QTL-локусларини SSR ва CAPS маркерлари ердамида молскуляр карталаштириш хамда маркерланган худудларда in silico усулида гуллаш бўйича номзод генларни кидириб топишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор ғўзанинг фитохром {PHY) ва HY5 генлари асосида янги ген-специфик CAPS ва dCAPS марксрлари ишлаб чиқилган;
ғўзада фотопсриодик гуллашни бошқарувчи ва назорат қилувчи PHYA, PHYB ва HY5 генлари тавсифланган ва карталаштирилган;
ғўза генетик картаси хамда хромосомаси алмаштирилган цитогенетик коллскциясидан фойдаланиб гсн-спсцифик CAPS маркерларининг хромосомадаги жойлашуви (позицияси) аникланган;
биринчи марта G.darwinii турининг фотопериодизм сезувчан ёввойи шакли билан унинг ушбу хусусияти йўкотилган мутант линиясини ўзаро чатиштириш орқали фотопериодизм сезувчанлик белгиси бўйича специфик популяция олинган;
биринчи марта ДНК маркерлардан хамда G.darwinii турининг фотопериодизм сезувчанлик бўйича яратилган популяцияларидан фойдаланиб ғўзанинг молскуляр-гснстик карталари ишлаб чиқилган;
илк бор G.darwinii турида гуллаш ва фотопериодизм сезувчанлик хусусияти хамда бошқа бир неча морфо-биологик хусусиятлари билан генетик бириккан QTL-локуслар молскуляр карталаштирилган;
in silico ПЗР усули ердамида идентификация қилинган QTL-локусларининг G.hirsutum геномидаги хақиқий ўрни аникланган;
BLAST, AUGUSTUS всб-ибораларидан ҳамда маълумотлар базасидан фойдаланиб ғўзанинг гуллашига алокадор номзод-генлар идентификация қилинган.
Хулоса
“Ғўзада фотопсриодик гуллашни бошқарувчи локус ва генларни QTL карталаштириш” мавзусидаги докторлик дисссртацияси бўйича олиб борилган тадқиқот асосида қуйидаги хулосалар такдим этилди;
1. Фитохром А, В (PHYA, PHYB) ҳамда HY5 транскрипция фактори ген кстма-кетликлари (ссквснси) асосида ғўзанинг тстроплоид турида генетик картани янги молекуляр маркерлар билан янада аникрок карталаштириш ва янада бойитиш имконини бсрувчи ген-спсцифик маркерлар яратилди.
2. Тола сифатининг бошкарилишида PHYA, PHYB ва HY5 генларининг мухим рол ўйнашини белгиловчи тола сифати белгиси билан ушбу ген-специфик маркерлар ўртасида юкори ассоциация (LOD>4) мажудлиги аниқланди.
3. Ғўзанинг CS-B линияларидан фойдаланиш орқали бирикканликни генетик картасида PHYA, PHYB ва HY5 генларининг хромосомадаги жойлашган ўрни аниқланди.
4. G.darwinii L. ёввойи, фотопсриодизм-сезувчан шакли ҳамда радиацион мутагенез усули билан олинган нейтрал-кун мутант линиясини ўзаро чатиштириш натижасида фотопсриодик гуллаш бўйича ссгрсгацияланган популяция яратилди. Олинган Ғг ва F3 авлод дурагайларида фотопериодизм сезувчанлик хусусиятини аниқлаш бўйича фснотипик кузатувлар олиб борилди.
5. SSR- ва ген-специфик CAPS-марксрлардан фойдаланиб ота-она генотиплари ўртасидаги молекуляр-генетик полиморфизм аниқланди. Молекуляр скринингга жалб этилган маркерларнинг умумий микдорига нисбатан 212 жуфт SSR (20%) ва уч жуфт CAPS праймерлари (30%) ота-она генотиплари ўртасида полиморфик эканлиги аниқланди. Аникланган полиморф SSR маркерлар 386 та маркер локусларини амплификациялади. Локуслар сони 2 дан 4 гача бўлиб, битта маркер ўртача 1,82 та локусга тўғри келди.
6. Идентификация килинган QTL-локусларининг “гуллаш давомийлиги”, “гуллаш муддати”, “биринчи хосил шохи баландлиги”, “шоналар сони”, “бўғимлар сони”, “ўсимлик бўйи”, “моноподиал ва симподиал шохлар сони”, “антоциан куйиш интснсивлиги”, “поянинг тукланганлиги” каби белгилар билан генетик бирикканлиги аниқланди.
7. Аникланган QTL-локусларда ва улар ёнида жойлашган гуллаш бўйича номзод генлар In silico аннотирланди (тавсифланди) ва аникланган оқсилларнинг “фотопсриодик гуллаш” да иштирок этиши мумкинлиги аосланди.
Ғўзада (Gossypium spp.) патогенларга чидамлиликни белгиловчи MIC-3 кластер генлар оиласини клонлаш, тавсифлаш ва молекуляр эволюциясини ўрганиш ҳамда бу генларнинг ғўза биотехнологиясидаги аҳамияти
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда глобаллашув жараёни чуқурлашиб бораётгани туфайли жаҳон кишлок хўжалигида биохавфсизликни таъминлаш ва уларни биотик зарарлардан (фитопатогенлар, зараркунандалар каби) химоя қилиш бўйича хавотирлар кучайди. «Патоген организмларнинг зарари дунё қишлоқ хўжалигида 1,4 триллион долларга тенг деб баҳоланади. Бу глобал ялпи ички маҳсулотнинг 5% ни ташкил этади»
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги экинлари хосилдорлигини ошириш борасида кенг камровли ишлар олиб борилмокда ва бугунги кунда қишлоқ хўжалиги ишлаб чикариши республикамиз йиллик иқтисодий даромадининг бир қисмини ташкил этмокда. Бу борада пахтачилик сохасида хам ислохотлар олиб борилиб, мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, ғўза майдонлари қисқартирилиб, ҳосилдорликни ўртача 3-4 центнерга оширишга эришилди.
Жахонда пахта етиштириш жараёнида турли патогенлар, хусусан ғўза вилт касаллиги (Fusarium ва Verticillium) ва ғўза илдизида шиш ҳосил қилувчи нематода (Meloidogyne incognita; RK.N) ҳосилдорликка катта зарар келтирмокда. Нематодалар дунёдаги ўсимликлар ҳосилини 14% йўқотилишига олиб келади ва бу тахминан 100 миллиард долларга тенг демакдир. «АҚШда нематода билан боғлиқ ғўза ҳосилини йўқотилиши охирги ўн йил давомида сезиларли даражада ортган ва бу тахминан 205 миллион долларни ташкил этади»2. Шу нуктаи назардан, муаммонинг долзарблиги патогенларга қарши курашиш, дунё ғўза тадқиқотининг муҳим вазифаларидан бири бўлган ғўза касаллигини таркалишига қарши замонавий биотехнология воситаларини тадқик этиш ва ривожлантиришдир. Бунда нематодага қарши курашишнинг генетик асосларини ўрганиш бўйича тадқиқотларни амалга ошириш куйидагича изоҳланади: ғўзада патогенларга чидамлиликни берувчи генларни аниқлаш; уларнинг ғўза геномидаги таркиби ва тузилишини асослаш; хромосомалардаги ўрнини аниклаш; патогенларга чидамли линиялар олишда замонавий биотехнологик ва геномик воситаларини тадқик этиш.
Узбекистан Республикасининг 2000 йил 31 августдаги 116-П сон «Қишлоқ хўжалиги экинларини заракунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида» ги Қонуни, Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 29 мартдаги 148-сон «Ўсимликларни химоя қилиш хизмати тузилмасини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади MIC-3 генларини ғўза геномидаги таркиби, тузилиши, хромосомалардаги ўрнини ҳамда аллотетраплоид ва уларнинг аждодларига яқин бўлган диплоид геномлардаги дупликация механизмлари ва молекуляр эволюцияланиш кўламини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
биринчи марта ғўзанинг 15 та аллотетраплоид ва диплоид геномларидан MIC-3 суперген оиласига мансуб 169 та индивидуал ген аъзолари клонланган, секвенс килинган ва тавсифланган;
ушбу 169 та MIC-3 ген аъзолари таҳлили асосида 15 та ғўза генотипларида 4 тадан 16 тагача ген аъзолари мавжудлиги ва улар 2-10 тагача субоилаларга бўлиниши аниқланган. Барча Gossypium турларида 169 та MIC-3 генлари кетма-кетликлари филогенетик жихатдан умумий микдорда 17 та геномларга хос бўлган субоилаларга ажратилган;
аллотетраплоид геномларида аникланган MIC-3 генларининг тахлили асосида А, ва Dt геномларга хос бўлган 42 та гаплотип кетма-кетликлари исботланган. MIC-3 генларига хос SNP маркерлари яратилган ҳамда гаплотип ва субоила гурухдари асосида At геномда 9 та тахминий MIC-3 локуслари ва Dt геномда 3 та тахминий локуслар аникланган;
биринчи марта геномларга хос бўлган MIC-3 генларидан олинган махсус SNP маркерлар яратилган ва MIC-3 генлари ғўзанинг 4- ва 19-гомелогик хромосомаларида кластер холида жойлашганлиги аникланган;
биринчи марта ғўзанинг 15 та тетраплоид ва диплоид генотипларида MIC-3 генларининг нуклеотидлар алмашинуви тезлиги ва молекуляр эволюция жараёнлари аникланган;
MIC-3 генларини кодловчи ДНК кетма-кетликларидаги синоним (Ks) ва носиноним (К-a) нуклеотидларни ўртача сонини бахолаш асосида «хамкорликдаги» бошлангич эволюция амалга ошганлигига қарамай MIC-3 генлари «туғилиш ва ўлим» эволюцион модели остида 1-экзонда тозаловчи ва 2-экзонда дивергенция селекцияси таъсирида эволюцияланиб борганлиги аникланган;
илк бор «генларни амплификацияланиши» MIC-3 генларининг барча дупликацияланган нусхаларини сақланиб колишини таъминловчи механизм сифатида эканлиги ва ғўзани химояланиш жараёнида генларнинг янги функцияларини «шарпали ўлжа» модели остида пайдо бўлиши аникланган;
хар хил геномларда MIC-3 генларининг дупликацияси турли тезликларда содир бўлиши исботланган. Аллотетраплоид геномларда хар ~1 миллион йилда, А/Ғ-геномларда ҳар ~2 миллион йилда ва D геномларда хар ~8 миллион йилда битта дупликация содир бўлиши аникланган;
MIC-3 генларининг экспрессияси тахдилига кўра Fusarium ва Verticillium вилтига чидамли генотипларида бу генларнинг фаол эканлиги аникланган;
биринчи марта ўзида MIC-3 гени илдиз-специфик промоторини тутган 2,5 кб узунликдаги регионнинг генлараро спейсер кетма-кетликлари клонланган, секвенсланган ва тавсифланган.
ХУЛОСА
«Ғўзада (Gossypium spp.) патогенларга чидамлиликни белгиловчи MIC-3 кластер генлар оиласини клонлаш, тавсифлаш ва молекуляр эволюциясини ўрганиш ҳамда бу генларнинг ғўза биотехнологиясидаги ахамияти» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Биринчи марта комплекс, йирик, фақат ғўза учун хос бўлган ва илдизда экспрессияланувчи Gossypium тури аллотетраплоид ва диплоид ғўза геномларида MIC-3 ген оиласининг жойлашган ўрни ва структураси аниқланди, клонланди ҳамда секвенс қилинди.
2. 15 та ғўза генотипларидан жами 169 та MIC-3 гени аъзоларининг хар бир генотип/турлари 2-10 та субоилалардан, 4-16 тагача ген аъзоларидан иборат эканлиги билан изохланади.
3. Барча MIC-3 гени аъзолари нуклеотидлар полиформизми (SNPs) ва тахминий гаплотиплари филогенетик гурух жихатдан жами 17 та геном специфик субоилаларга мансублиги билан тасдиқланади.
4. Аллотетраплоид геномлардан ажратиб олинган MIC-3 гени аъзоларининг кейинги тахдилари натижасида аниқланган Агёки Dt-геномлар учун хос бўлган 42 гаплотип кетма-кетликлардан MIC-3 гени спецефик SNP полиформизмларни аниқлашда фойдаланиш тавсия этилади.
5. Биринчи марта MIC-3 асосида геном специфик SNP маркерлари яратилган хамда гаплотипик ассоциациялари ва узун-ПЗР тажрибалари ёрдамида G. hirsutum тури 4- ва 19-хромосомаларининг гомелог сегментларида MIC-3 гени аъзоларининг кластерли жойлашувлари исботланди.
6. Биринчи марта 15 та тетраплоид ва диплоид ғўза генотипларида нуклеотид алмашинуви тезлиги ва MIC-3 мультиген оиласининг молекуляр эволюцияси асосланган. MIC-3 гени оиласининг ДНК кетма-кетликларини кодлаш учун синоним (ds) ва носиноним (dN) нуклеотидлар алмашинувининг ўртача микдорини баҳолаш орқали ғўза геномида ушбу ген оиласининг
селектив чекловлари ва молекуляр эволюцияси аниқланди.
7. Молекуляр эволюциянинг бошида тургунлаштирувчи «хамкорликдаги» эволюция амалга ошган бўлсада, MIC-3 генлари «тугилиш ва ўлим» эволюцион модели остида 1-экзонда тозаловчи ва 2-экзонда дивергенцияловчи селекция таъсирида эволюцияланиб бориши билан асосланади.
8. Натижалар «ген амплификацияланиши» MIC-3 генлари барча дупликацияланган нусхаларининг сақланиб колишини таъминловчи механизм сифатида эканлиги ва ғўзани ҳимояланиш жараёнида генларнинг янги функцияларини «шарпали ўлжа» модели остида яратилиши билан изоҳланади.
9. MIC-3 генларининг дупликацияси аллотетраплоид геномларда хар ~1 миллион йилда, А/Ғ геномларда хар ~2 миллион йилда ва D геномларда хар ~8 миллион йилда битта дупликация содир бўлиши аниқланган ген дупликацияси намунаси ғўза геноми эволюциясида патоген воситасидаги селекция жараёнларининг ролини тушуниш учун тавсия этилади.
10. Ғўза навларининг чидамли ва чидамсиз генотипларида Fusarium ва Verticillium билан зарарланиши жараёнида MIC-3 генларининг юқори даражадаги экспрессияланганлиги, MIC-3 генларининг муҳим аҳамиятга эгалиги билан асосланади.
11. Илк маротаба ғўза илдизи учун хос сигнал кетма-кетлигига эга MIC-3 промоторини ўз ичига олган 2,5 кб узунликдаги генлараро спейсер региони клонланган, нуклеотид кетма-кетлиги секвенс килинган ва промотор мотивлари тавсифланган.
12. Ғўза илдиз учун хос, минимал узунликдаги MIC-3 гени промоторининг нуклеотид кетма-кетликлари хамда синтетик РНК дуплексларига эга бир нечта генетик бинар векторлар тузилди, трансформация қилинди ва улар ўсимликлар биотехнологияси учун тавсия этилди.
Ғўза ва буғдойнинг қимматли хўжалик белгилари билан боғлиқ оқсил ва изоферментлари ҳамда уларни филогенетик тахлилларда қўлланилиши
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Бугунги кунда дунёда озиқ-овқат хом ашёларига бўлган талаб йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Бу ўринда, айниқса Ер шари аҳолиси сонининг дон ишлаб чиқаришга нисбатан жадал суръатларда ошиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. БМТ қишлоқ хўжалиги ва савдо сотик ташкилотларининг тахминига кўра, 2050 йилга бориб қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқарилишини камида 70% га оширилиши зарур'.
Мустакиллик йилларида республикамиз дон мустақиллигига эришди ва пахтачилик сохасида муайян натижаларни қўлга киритди. Хусусан, мамлакатимизда дончилик ва пахтачилик сохасида амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, касалликларга чидамли истиқболли бугдой ва ғўза навлари яратилди, бугдой хосилдорлиги оширилди ва доннинг технологик сифати яхшиланди хамда қайта ишлаш такомиллаштирилди, ғўзанинг ҳосилдорлигини ошириш ҳисобига экин майдонларни қисқартиришга эришилди.
Жахонда етакчи мамлакатлар агросаноат комплексининг барқарор ривожланиши ва озиқ-овқат хавфсизлигида алоҳида ўринга эга буғдой ва ғўзада маркерларга асосланган селекция тадқиқотларини олиб боришга алоҳида урғу берилмокда. Айниқса ушбу экинларда оксил ва изоферментларга асосланган молекуляр маркерларни аниклаш, кимматли хўжалик белгилари билан боғлиқ ҳолда ирсийланишини ўрганиш ва филогенетик тахлилларда қўлланилиши муҳим аҳамият касб этади. Бу ўринда ғўза ва буғдойнинг тезпишар, касалликларга чидамли ва юқори сифатли ҳосилдорликка эга бўлган турли селекцион ва генетик намуналарини яратиш ва жорий этиш долзарб муаммолардан биридир. Бугунги кунда ғўза оқсил ва изофермент маркерларининг муҳим қимматли-хўжалик белгилари билан боглик холда ирсийланиш конуниятларини аниклаш, ғўзанинг уруг оқсил спектрлари бўйича диплоид турлари A, D геном гурухдари ва баъзи амфидиплоидлар орасидаги филогенетик муносабатларни очиб бериш, бугдой навларидаги глиадин оксиллари ва эстераза фермента электрофоретик таркибини аниқлаш, глиадин электрофоретик вариантларини тарқалиш частотаси ўзгаришини асослаш, ғўза чигити оқсилларини эталон спектрларини ва электрофоретик формулаларини тузиш ҳамда ғўзанинг турли тизмалар, навлар ва турларини биокимёвий паспортлаштиришнинг молекуляр маркерларга асосланган идентификациялаш услубини яратиш хамда амалиётга жорий этиш мухим илмий-амалий ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 20 октябрдаги №ПҚ-4041-сон «Озиқ овқат экинларини етиштиришни кўпайтириш ва экин майдонларини оптималлаштириш тўғрисида»ги ва 2016 йил 1 февралдаги ПҚ-2484-сон «Ғўза навларини жойлаштириш ва пахта ҳосили етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида»ги қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ғўза ва буғдой оқсил ва изофермент маркерлари ҳамда уларни қимматли-хўжалик белгилари билан боғлиқ холда ирсийланишини аниклаш ва филогенетик тахлилларда (ғўза) қўллашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор ғўзанинг муайян тур ва навларини электрофоретик паспортлаштириш имконини берувчи уч турдаги оқсилларнинг (сувда, буферда ва қийин эрувчи) эталон спектри тузилган;
ғўза оқсил маркерларининг айрим қимматли ҳўжалик белгилари билан боғлиқ ҳолда ирсийланиши аниқланган;
ғўзанинг оқсил маркерлари бўйича яқинлик даражалари битта турга мансуб гуруҳларда, ҳар хил турларга мансуб геном гурухи вакилларига нисбатан юқорилиги аниқланган;
G.raimondii тури оксил таркиби бўйича А) ва А2 геном гуруҳи вакилларига якинлиги исботланган;
бугдой навларида турли популяцияларнинг тарқалиш частотаси турличалиги ва ушбу кўрсаткич популяция ичидаги биотипларнинг маълум агроиклим шароитларига мосланувчанлигига боғлиқ ҳолда етиштириш йиллари бўйича ўзгариши аникланган;
бугдой навларида клейковина микдори турлича экани ҳамда ушбу белгига агроиқлим ва агротехник шароитларнинг таъсир қилиши аниқланган;
юмшоқ буғдойнинг янги истиқболли «Пахлавон» нави яратилган ва амалиётга жорий этилган.
Хулосалар
«Ғўза ва буғдойнинг қимматли хўжалик белгилари билан боғлиқ оқсил ва изоферментлари ҳамда уларни филогенетик тахлилларда қўлланилиши» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар тақдим этилди:
1. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида турларга хос янги сувда эрувчи электрофоретик юрувчанлиги (ЭЮ) 0,23 ва 0,15 га тенг бўлган оқсил маркерлари аниқланди. Тахлил натижаларига кўра ЭЮ 0,23 га тенг бўлган компонент Н-0,13 оксил маркери билан ЭЮ 0,15 га тенг бўлган компонент эса В-0,18 оқсил маркери билан боғлиқ ҳолда ирсийланиши кўрсатилди.
2. G.hirsutum тури кенжа тури вакилларининг сувда ва буферда эрувчи оқсил маркерлари ҳамда пероксидаза ферменти электрофоретик таркиби бўйича полиморф эканлиги кузатилди.
3. Илмий тадқиқотлар натижалари, ўсимлик бўйи, тола узунлиги, чигит қобиғи чиқими каби қимматли-хўжалик белгилари локуслари билан Н-0,13 ва В-0,18 оқсил маркерлари ўртасида боғлиқлик борлигидан далолат беради.
4. Ғўзанинг диплоид турлари A, D ва С геном гуруҳи вакилларида ЭЮ 0,21 га тенг бўлган пероксидаза компоненти борлиги аниқланди. G.herbaceum africanum ва G.herbaceum harga турларида эса ЭЮ 0,39 бўлган пероксидаза компоненти борлиги билан бошка турлардан фаркланади.
5. Ғўзанинг ўрганилган турлари эстераза ферменти изозим спектрлари бўйича полиморф эканлиги ва С геном гурухи вакиллари секин миграцияланувчи эстераза спектри зонасида 3-4 тагача, тез миграцияланувчи зонада эса 4 та эстераза компоненти борлиги кузатилди.
6. Ғўзанинг A, D ва С геном гурухи вакиллари а-амилаза ферменти электрофоретик спектрлари ўрганилганда А ва D геном гурухи вакилларида 2 тагача, С геном гурухи вакилларида эса 3 тагача а-амилаза компонентлари мавжудлигианикланди.
7. Ғўзанинг диплоид турлари ДДС-Na иштирокидаги электрофорез услубида тахлил қилинганда уларда турлараро полиморфизм мавжудлиги ва улар турли полипептидлар борлиги билан фаркланиши кўрсатилди.
8. Ғўзанинг турли нав ва турларини электрофоретик паспортларини яратиш имконини берувчи 3 хил оқсил таркиби бўйича эталон спектрлари ва электрофоретик формулалари тузилади.
9. Ғўзанинг оқсил маркерлари бўйича яқинлик даражалари битта турга мансуб гурухларда хар хил турларга мансуб геном гурухи вакилларига нисбатан юқорилигини кўрсатди. G.raimondiijypw оксил таркиби бўйича Ai ва Аг геном гурухи вакилларига яқинлиги тасдиқланди.
10. Юмшоқ буғдойнинг 8 та навини глиадин оқсили электрофоретик таркиби ўрганилганда уларнинг кўпчилиги ушбу оқсил маркери бўйича бир қатор биотиплардан иборат эканлиги исботланади.
11. Республиканинг турли худудларида етиштирилган буғдой навларининг глиадин оқсили биотипларининг нисбати турлича бўлиб уларнинг тарқалиш частотаси турли худудларда хар хил эканлиги, ушбу маълумотлар эса биотипларнинг маълум шароитларда мосланувчанлик даражаларини аниқлаш имконини такдим этади.
12. Олиб борилган тадкиқотлар натижасида юмшоқ буғдойнинг «Пахлавон» нави яратилди ва амалиётга жорий этилди. Ушбу нав 2014 йилдан Сирдарё, Сурхондарё, Қашқадарё, Фарғона ва Тошкент вилоятлари учун истиқболли нав сифатида Давлат реестирига киритилди.
Ғарбий ўзбекистон конларининг кам миқдордаги сульфид маъданларига фильтрацион ишлов беришнинг микробиологик технологиялари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарураги. Бутун дунёда сульфид маъданларини қайта ишлаб, рангли металлар ва уранни олиш учун бактериал суюкликда эритиб ажратиб олиш танилган усул хисобланади. Бу усулда маъданларни қайта ишлаш бошқа усулларга Караганда экологик, иктисодий томондан жуда кам самарали хисобланади. Балансланмаган мис ва уран маъданлари ва қатламларидан АҚШ, Канада, Болгария, ЖАР ва бошка давлатларда саноат даражасида бактериал суюкликда эритиб ажратиб олишни уюмли ва ер остидан металларни ажратиб олишда кўлланилади1.
Мамлакатимиз мустакилликка эришгандан бошлаб кон-металлургия сохасини ривожлантириш, жумладан сульфидли маъданлардан кимматбахо металларни ажратиб олишнинг биотехнологияларини ишлаб чикиш ва таком иллаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Бу борада сульфидли маъданларни кайта ишлаш учун микробиологик усуллар ишлаб чиқилиб, ва бу типдаги маъданлардан кимматбахо металларни юкори даражада ажратиб олишга геокимёвий фаол, темир оксидловчи ацидофил микроорганизмлар ассоциацияси олинганини ал охи да таъкидлаш мумкин.
Дунё микёсида маъданларни гидрометаллургия услубларига мукобил бўлган бактериал суюлтириш йўли оркали ажратишнинг мухимлиги кундан кунга ошиб бормокда. Микроорганизмларнинг субстратга таъсирини, йўналтирилган популяциялардан фойдаланиш, махаллий маъдан спецификасига боглик, микроорганизм-маъдан тизимида биогеокимёвий реакцияларнинг рўй беришини ўрганиш алохида долзарбликни касб этади. Уюмли олтин сульфид маъдан ва ер ости худудида уранни суюкликда эритиб ажратиб олишда мукаммал ва максимал фильтрацион биологик суюкликда эритиб ажратиб олиш имконини беради. Шу сабабли, маъданларни микробиологик кайта ишлаш бўйича илмий-тадкикот ишларини олиб бориш долзарб вазифа хисобланади ва илмий-амалий хамда экологик ахамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 5 августдаги 216-сон «Давлат экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги», 2014 ийл 27 октябрдаги 295-сон «Чиқиндилар билан боглик ишларни амалга ошириш сохасида давлат хисоби ва назоратини олиб бориш тартиби» карорлари хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнннг макс ад и таркибида олтин бўлган хом-ашё уюм шароитда суюкликда эритиб ажратиб олишда микроорган измлар ривожланишини аниклаш, ҳамда Acidithiobacillus ferrooxidans бактериясини жадаллаштириш жараёни учун кўллашдан иборат.
Тадқиқотнннг ил.мий янгилнги қуйидагилардан иборат;
юқори уран концентрациясига чидамли махаллий бактерия штаммлари олинган хамда ҳужайраларнинг ИК-спетрлари асосида уран ионлари таъсирида хужайра моддалари таркибининг ўзгаришлари аниқланган;
биринчи марта Кокпатас кони маъданларуюмида суюкликда эритиб ажратиб олиш жараёнида микроблар хилма-хиллиги, термофил архейлар кўрсатилган, ушбу маъданнинг аншлифида сульфидларнинг микробиологик парчаланиш жараёни аниқланган;
биринчи марта сувда эрувчан полимерлар бактериал намлантирилган эритмаларда қўлланилганда, маъданга микроорганизмаларнинг бирикиши ошди ва шунга кўра олтинни ажралиши исботланган;
Кокпатас конида олтинсульфидли маъдан уюмини кайта ишлашга яроқлиги, шунингдек Қизилкум уран маъдани бактериал суюкликда эритиб ажратиб олиш учун уранли геологик жойлашиши аниқланган;
илк бор фойдаланишдан четга чикарилган (яроқсиз) скваженаларни бактериал эритма асосида бир мартали насос билан кайта ишлаш имконияти кўрсатилган;
ХУЛОСА
«Ғарбий Узбекистан конларининг кам микдордаги сульфид маъданларига фильтрацион ишлов беришнинг микробиологик технологиям» мавзусидаги докторлик диссертациям бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар таедим этилди:
1. Кокпатас олтин кони ва Кетмончиуран конларининг микробиологик экосистемам ўрганилди. Кокпатас олтин конининг микробиологик тахлилида, турли физиологик гурухларга мансуб микроорганизмлар кўп миқдорда аникланди, уларнинг орасида органотрофлар доминантлик килиб,улар орасида Bacillus туркуми нисбатан кўп миқдорда учраши аникланди. Пиритга бой бўлган маъданларда автотроф тион бактериялар ассоциациям кўпрок учради. Шунингдек уран кони микроб экосистемасида турли хил микрооганизмлар намоён бўлди, геокимёвий фаол олтингугурт ва темир оксидловчи микроорганизмлар мавжудлиги аникланди. Миксотроф ва органотроф микроорганизмларнинг учраши хам кайд килинди.
2. Уюмли бактериал суюкликда эритиб ажратиб олиш жараёнида маъдан материалининг табиий микрофлорам бир капча ўзгаришларга учраши аникланди. Кислота билан ишлов бериш даврида, устун бўлган гетератроф микроорганизмларнинг ацидофил тион микроорганизмлари билан ўрин алмашиши содир бўлди.Биоуюм A.ferrooxidans, A.thiooxidans ва бошка унга турдош бактериялар культуралари аралашмаси билан инокуляция қилинган бўлса хам, A.ferrooxidans нинг доминант формалари майдон нисбатида ва шу билан бирга уюмдаги жараёнларнинг турли хил боскичларида уларнинг сони сезиларли даражада ўзгариб турди. Sulfobacillus thermosulfidooxidans асосан суюкликда эритиб ажратиб олишнинг сўнгги этапларида аникланди.
3. Тортиб олинган эритмаларда микроорганизмларнинг ривожланишини тахлил килинганда, ер остида реогентсиз ёки кислотали холда суюкликда эритиб ажратиб олишда турли хил микроорганизмлар гурухлари учраганлиги аниқланган. Скваженаларга насос билан кислородли хаво юборилганда ураннинг окиб чикиши тезлашган ва Pseudomonas авлодига мансуб бактериялар хамда тион нейтрафил микроорганизмлар гурухи сони кўпайган.Тортиб олинган эритмаларни кислотали суюкликда эритиб ажратиб олишда Acidithiobacillus авлодига мансуб ацидофил темир ва олтингугуртни оксидловчи тион микроорганизмларкўп учраган.
4. Бирин-кетин мослаштириш усули орқали эритмада Ғе3+ 30 г/л ёки ундан ортиқ бўлганда фаол ўсиш қобилиятига эга A. ferrooxidans К-1 культурней танлаб олинган.Таркибида 100 мг/л кумуш ва 2,5 мг/л олтин бўлган эритмалар аралашмаси микроорганизмларнинг ўсиши ва ривожланишини шу билан бирга оксидланиш фаоллигини хам батамом тўхтатиши маълум бўлган. Таркибида 100 мг/л уран бўлганда мухит A.ferrooxidans К-1 нинг ўсишига негатив таъсир қилиши аниқланган. Текширилаётган культураларнинг плазмидлари таркиби ўрганилган. Уран ионларига мослашган A.ferrooxidans К-1 штаммида куйи молекуляр плазмидлар Rf 0,24 мм 5,8 т.п.н. мавжудлиги, уран ионларининг таъсиридан далолат берди. Дастлабки ва таркибида уран ионлари ( 100 мг/л) бўлишига мослашган A.ferrooxidans К-1 штаммларининг ИК-спектрларида фарк бўлиши кўрсатилган.
5. Тажриба моделларида Кокпатас кони минерал маъданларининг биодеструкцияси ўрганилган, бактерия билан ишлов бериш жараёнида минераллар ташки юзасида ярозит хосил бўлиши билан сульфидларнинг биодеструкцияси камайганлиги аникланган. Маъданларни бактериал эритмалар билан намлантиришда уларнинг pH кўрсаткичи 1,7-1,5 гача туширилиши, ярозит ҳосил бўлишини тўхташига олиб келган. Фильтрлаш режимидаги лаборатория тажрибалари, микроорганизмлар таъсирида арсеноперит максимал даражада, пирит эса куйи даражада парчаланиши маълум бўлган.
6. Кокпатас конидаги сульфид маъданларни бактериологик оксидлашнинг оптимал параметрлари: К-1 ассоциациясидан фойдаланиш, намлантириш зичлиги 8%, дастлабки pH 1,7-1,8 эканлиги аникланган. Бактериал эритмалар билан намлантиришда сувда эрувчи полимерлардан фойдаланиш маъдан массасида доминант микроорганизмлар хўжайраси концентрациясининг кўпайишига олиб келган ва олтин ажратиб олишни 8-10% га оширган.
7. Суюкликда эритиб ажратиб олиб фильтрлаш шароитида олтин таркибли сульфид маъданларни бактериал оксидлаш бўйича кенг масштабда тажрибалар олиб борилди (маъданнинг умумий ҳажми 1200т). Биооксидлаш оркали олтин ажратиб олиш 90 суткада 36,67 - 53,76%, дастлабки намунани цианидлаганда эса 26,5% ни ташкил этган.
8. Лаборатория шароитида кам уранли маъдандан уран олиш учун бактериал суюкликда эритиб ажратиб олиш усулининг фойдалилиги ва афзаллиги кўрсатилди. Колонка модели тажрибаларида маъданлардан уранни олиш 96-98% га етиши кузатилди. Лаборатория тажрибаларида олинган натижаларга кўра, биологик суюкликда эритиб ажратиб олиш, паст кислотали суюкликда эритиб ажратиб олишга нисбатан ракоботбардошлиги аникланди.
9. «Пушпул» режимида ер остида уранни суюкликда эритиб ажратиб олишда бактериал эритмаларни кўллаш, катламда талаб килинган кислотали режим ва ишланган скваженадан уран колдик миқдорини олиш имконини берди, унинг концентрацияси тортиб олишнинг маълум вақт оралиғида 773 мг/л етди.
10. Қайта ишланган ер ости блокларидан (СЭАО) уранни олиш учун бактериал эритмаларини кўллаш самарадорлиги кўрсатилди. Бактерия металларни олишни 2,4 мартага оширди, дибетга тенг бўлганда 4 мартага, суюкликда эритиб ажратиб олиш динамикаси режимида бактериал культурани тортиб олинган эритмаларга солинганда уран олиниши 3,8 марта сульфат кислотали суюкликда эритиб ажратиб олиш кўрсаткичларидан ошади.
11. Бажарилган тадкиқотлар тахлилига кўра, биогеотехнология ва микробиологик технология усуларини Ўзбекистонда уюмли сульфид маъданларидан олтинни суюкликда эритиб ажратиб олишда, хамда уранни кайта ишланган майдонлардан ер ости суюкликда эритиб ажратиб олишда (СЭАО) кўлланилиши имконини беради.
Янги самарали комплекс ҳосил қилувчи ионитлар синтези ва тадқиқоти
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон миқёсида синтетик ионитларни ишлаб чиқариш ўтган ўн йилга нисбатан икки баробар ортган. Ишлаб чиқариладиган ионитлар хажми бўйича МДҲ давлатлари жаҳонда иккинчи ўринда туради ва бу ионитларнинг 65 фоизи гидрометаллургия саноати корхоналарида металларни концентрлаш ва ажратишда, халқ хўжалигининг турли соҳаларида қўлланиладиган тозаланган хамда тузсизлантирилган сув олишда, сувни тозалаш мақсадида ишлатилади. Шунингдек, ишлаб чикариладиган ионитлар ИЭС, АЭС ва саноат чиқиндиларини тозалашда 15%, кимёвий технологияларда 9%, озиқ-овқат ва фармацевтика саноатида 6% ва бошқа соҳаларда қолган кисми қўлланилади1. Ионитлар металларни турли муҳитга эга бўлган индивидуал ва аралаш эритмалардан танловчан сорбциялаб, самарали ажратиб олиш имконини беради. Шу сабабли, кўпгина илмий ишлар янги ионитлар синтези, физик-кимёвий хоссаларининг тадқиқоти ва уларни сорбция жараёнларида қўллаш технологияларини яратишга йўналтирилган.
Республикамизда мустакилликка эришилгандан буён кимё саноатида янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чикаришни ривожлантириш йўналишидаги илмий изланишларни юқори даражада ташкил этиш ва махаллий бозорни импорт ўрнини боса оладиган кимёвий реагентлар билан таъминлаш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Бу борада махаллий хом ашёлар асосида синтез килинган, таркибида олтингугурт, азот, кислород ва фосфор донор атомларини сақлаган, кимматбаҳо металлар ионларини эритмалардан самарали сорбцияловчи, термик ва кимёвий барқарор, механик мустаҳкам, комплекс ҳосил қилувчи ионитлар тадкикотига қаратилган илмий ишларни алоҳида таъкидлаш мумкин.
Бугунги кунда жаҳонда ионитларнинг янги турларини синтез килиш, металлар ионларига нисбатан сорбцион хусусиятларини аниклаш ва улар ёрдамида эритмалар таркибидан қимматбаҳо металл ионларини ажратиб олиш технологиясини яратиш долзарб вазифалардан хисобланади. Комплекс ҳосил қилувчи ионитларни яратиш бўйича тадкиқотларни амалга оширишда махаллий хом-ашёлар асосида таркибида олтингугурт, азот, кислород ва фосфор донор атомларини сақлаган, эритмада турли металлар ионлари билан комплекс хосил килиш хусусиятига эга бўлган ионитлар синтез килиш, улар ёрдамида нодир ва рангли металлар ионларини самарали концентрлаш ва ажратиш усулларини ишлаб чиқиш долзарб муаммолардан хисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда "Узбекистан Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисидаги» ва 2009 йил 11 мартидаги ПҚ-1071-сон «Кимё саноати корхоналари курилишини жадаллаштириш ва янги турдаги кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури» тўғрисидаги карорлари хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади: юқори самарали комплекс ҳосил килувчи полифункционал ионитларни синтез қилиш ва уларни қўллаб индивидуал ҳамда аралаш эритмалардан нодир ва рангли металлар ионларининг сорбция жараёнига татбиқ этишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: эпихлоргидрин-карбамид (тиокарбамид) ҳамда формалин-карбамид (тиокарбамид) асосидаги маҳсулотларнинг полиэтиленполиамин, меламин, ГИПАН, ортофосфат кислота билан реакцияси натижасида таркибида олтингугурт, азот, кислород ва фосфор донор атомлари сақлаган комплекс ҳосил қилувчи полифункционал, термокимёвий барқарор, танловчан ионитлар яратилган;
диметилолкарбамид ва диметилолтиокарбамиднинг ГИПАН ва ортофосфат кислота билан ўзаро реакцияси натижасида маҳаллий хомашёлар асосида янги, самарали ва арзон комплекс ҳосил қилувчи полифункционал ионитлар синтез килинган;
синтез жараёнини кинетик тадқиқ килиш орқали реакциянинг тезлик константаси, активланиш энергияси, олинган ионитлар физикавий ва кимёвий хоссаларининг ҳароратга, бошланғич моддалар концентрацияси ва бошқа омилларга боғлиқлиги аниқланган;
бошланғич моддалар кимёвий таркиби ва физик-кимёвий хоссаларининг импорт ўрнини босувчи, комплекс ҳосил қилувчи ионитлар асосий кимёвий ва физик-кимёвий хоссаларига (кумуш, кобальт, рух, никель, мис, қўрғошин металлари сорбцияси, сорбцион сиғими, функционал гурухдарнинг диссоциаланиш даражаси) боғлиқлиги исботланган;
диметилолкарбамид (диметилолтиокарбамид) ва диглицидилкарбамид (диглицидилтиокарбамид) асосида комплекс ҳосил килувчи ионитлар олиш технологияси ишлаб чикилган.
Хулосалар
1 _Диглицидил(тио)карбамид ва диметилол(тио)карбамиднинг полиэтиленполиамин, меламин, гидролизланган полиакрилонитрил ва ортофосфат кислота билан поликонденсатланиш реакцияларида ҳосил бўлган маҳсулотлар таркиби хамда хоссаларига, дастлабки моддалар нисбатининг таъсири, реакция тезлиги ва полимер унумининг ишлатиладиган эритувчи табиатига боғлиқлиги, шунингдек, комплекс бирикмалар хосил килувчи ионитлар олиш технологик жараёни кўрсатгичлари таклиф этилди.
2.Синтез қилинган бирикмаларнинг таркиби, тузилиши ва индивидуаллиги ИҚ-спектрал, элемент тахдили, дифференциал термогравиметрия каби замонавий тадкикот усуллари ёрдамида исботланди.
З.Олинган ионитларнинг алмашиниш сигими, турли металл ионлари (Cu2+, Ni2+, Zn2+, Cd2+, Pb2+, Co2+, Ag+) га нисбатан сорбцион хоссалари, бўкувчанлиги, термик ва кимёвий барқарорлиги кўрсатилади.
4.ТЭП-1 ва ТФП-1 маркали ионитлар олишнинг технологик схемаси таклиф этилди. Олинган ионитларнинг сорбцион хоссалари асосида уларнинг саноатда қўлланилиш соҳалари ҳамда имкониятлари аниқланди, уларни гидрометаллургия ва заргарлик корхоналари чиқиндилари таркибидан жуда кам микдордаги рангли ва нодир металларни ажратишда, саноат сувларини тозалаш хамда юмшатишда кўллаш тавсия этилди.
Эффектиность проростания семян хлопчатника под действием новых супрамолекулярных соединений
Все физиологические и агрономические исследования имеют конечной целью познание сложнейших механизмов и законов роста и развития растений с тем, чтобы на основе этих знаний уметь создавать наиболее благоприятные условия роста, развития и продукционного процесса растений. Анализ современного состояния теории и практики применения различных регуляторов роста позволяет отметить широкое их применение в сельском хозяйстве. Всё больше внимание уделяется получению регуляторов роста растений, ключевым компонентом в которых является салициловая кислота, оказывающее значительное влияние на иммунитет растений. Считается, что салициловая кислота является мощное сигнальное соединение, участвующая в защитных механизмах, регулируя физиологические и биохимические реакциях в растениях, и оказывая влияние на толерантность к биотическим и абиотическим стрессовым факторам (Young; Kalachova and et al., 2016; Karima Boulahia and et al., 2023). Hannes Lefevere and et al., 2020, также считают, что салициловая кислота является важным активатором и оказывает опосредованное действие хозяина- растения запускает механизм против микроорганизма патогена.
Экстремал шароитларда молекуляр азотни ўзлаштирувчи цианобактерияларнинг биологик хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда унумдор тупроқли майдонлар хажмининг йилдан-йилга қисқариб бориши қишлоқ хўжалиги амалиётига тупроқ унумдорлиги ва экинлар хосилдорлигини оширувчи арзон хамда кулай интенсив-биологик усулларни жорий этишни тақозо этмокда. Бу ўринда, қимматли биологик хусусиятларни ўзида жамлаган цианобактериялар тупрокда табиий азотнинг айланишида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уларни экстремал-шўрланган шароитларда тупроқ унумдорлигини яхшилаш тадбирларига жалб этиш қишлоқ хўжалиги ишлаб чикариш самарадорлигини оширишга имкон беради. Шу жиҳатдан, шўрланишга чидамли молекуляр азотни ўзлаштирувчи ва фитогормонлар синтезловчи цианобактерияларнинг махаллий штаммларини аниклаш ва улар асосида экинлар хосилдорлигини оширувчи биопрепаратлар яратиш долзарб муаммолардан хисобланади.
Жаҳонда қишлоқ хўжалиги интенсификацияси турли микроорганизмлар асосида экстремал шароитларда ҳам тупроқ унумдорлигини оширувчи ва экинлар хосилдорлигини яхшиловчи инновацион-самарадор усулларни яратишга қаратилган. Сўнгги йиллардаги инновация тадқиқотлари шўрланишга чидамли, азотфиксацияловчи, фитогормонлар ишлаб чиқарувчи, тупроқ пестицидларини деструкцияловчи цианобактерияларни аниқлаш, самарали штаммларини танлаб олиш ва улар асосида биопрепаратлар яратишни заруриятини белгилаб бермокда. Цианобактерияларни экстремал шароитлар, хусусан пестицидларнинг юқори концентрациялари, ўта шўрланган шароитларда ҳам молекуляр азотни ўзлаштириш, фитогормонлар синтезлаш ва тупрок биоремедиациясининг самарадор амалга ошириш хусусиятлари цианобактерияларни фаол штаммларини ажратиб олиш ва биологик хусусиятларини аниклашни талаб этади. Шунга кўра, кўпфункционал хусусиятларга эга бўлган, молекуляр азотни ўзлаштирувчи цианобактерияларнинг маҳаллий штаммларини ажратиб олиш, экстремал шароитларда тупроқнинг биологик кайта тикланишидаги ўрнини баҳолаш ва тупрок унумдорлигини оширишда цианобактерияларни қўллашнинг самарасини аниқлаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистонда кишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш учун, жумладан, тупрок унумдорлигини яхшилаш ва экинлардан олинадиган ҳосил ҳажми ҳамда сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада, жумладан, молекуляр азотни ўзлаштирувчи ризобактериялар, фосфор-мобилловчи бактериялар ва эркин ҳолда яшовчи кўк-яшил сувўтлари асосида тупроқнинг кимёвий таркибини яхшиловчи, ўсимлик ўсиши ва ривожланишини стимулловчи ҳамда экинлар ҳосилдорилигини оширувчи экологии тоза биопрепаратлар яратиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш борасида муҳим натижаларга эришилди. Шу билан бирга, шўрланган тупроқларнинг агрокимёвий таркибини яхшилаш, унумдорлигини ошириш ва шўрланган тупроқларда экинлардан юқори ҳосил олиш учун экстремал шароитларда молекуляр азотни ўзлаштирувчи маҳаллий цианобактерияларнинг биологик хусусиятларини аниқлаш бўйича илмий асосланган натижалар талаб этилмокда. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида1 «... кишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига замонавий ресурс тежамкор агротехнологияларни кенг жорий этиш» вазифалари белгилаб берилган. Мазкур вазифаларни амалга оширишда, жумладан, цианобактериялар маҳаллий штаммларининг таза култураларини ажратиб олиш, уларнинг шўрланишга чидамлилигини аниклаш, шўрланиш ва огир металлар билан ифлосланган шароитларда цианобактерияларнинг молекуляр азотни ўзлаштириш фаоллигини баҳолаш ва улар асосида биопрепаратлар яратиш муҳим масалалардан бири хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 29-декабрдаги ПҚ-2460-сон «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислох килиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 27-майдаги 142-сон «2013-2017 йилларда Узбекистан Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича харакатлар дастури тўғрисида» ги карори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг максади экстремал шароитларда кўпфункционал хусусиятларга эта бўлган молекуляр азотни ўзлаштирувчи цианобактериялар маҳаллий штаммларининг тупрокни биологик кайта тикланишида ва унумдорлигини оширишда қўллаш истиқболини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор шўрланган ва пестицидлар билан ифлосланган Ўзбекистоннинг суғориладиган майдонлари тупроқ ва ғўза, буғдой ризосфераси намуналаридан ажратилган цианобактерияларнинг кўп функционал хусусиятларга эга эканлиги аниқланиб, морфологик-културал ва молекуляр-генетик хусусиятлари асосида цианобактериялар маҳаллий штаммларининг -Nostoc puriniforme 20, Nostoc linckia 4, Nostoc calcicola 25, Nostoc muscorum 14, Anabaena variabilis 18, Anabaena variabilis 21, Gloeothece rupestris 15, Synechococcus cedrorum 12 турларга мансублиги идентификацияланган;
биринчи марта цианобактерияларнинг маҳаллий штаммлари NaCl нинг юкори концентрацияларида (800 мМ) ўсиши, ривожланиши ва молекуляр азотни ўзлаштириш фаоллигини намоён килиши асосланган;
шўрланишга чидамли фаол штаммларнинг тупрокга интродукцияланиши натижасида гумус, умумий азот, калий, аммиакли азот микдорининг ошиши, умумий фосфор микдорининг эса назоратга нисбатан камайиши аниқланган;
илк бор цианобактериялар хужайраларида тузли стрессга жавобан глицин ва пролин микдорининг кескин ошиши хамда альдегидоксидаза ва ксантиндегидрогеназа ферментларининг битта формаси мавжудлиги исботланган;
цианобактериялар културал суюклигининг ғўза уруғларини униб чиқиш энергияси, унувчанлиги ва ўсиш кувватини ҳамда бугдой пояси ва илдизини стимуляция килиши аниқланган;
шўрланиш шароитида озиқа мухитининг таркибида L-триптофан мавжудлигидан катъий назар цианобактерияларнинг индолил-3-сирка кислотасини (ИСК) синтезлаши асосланган;
илк бор шўрланиш шароитида цианобактериялар маҳаллий штаммлари ва уларнинг ассоциацияси линдан ва полихлорланган бифенилларни стабил ва юқори суръатда деструкция килиши исботланган.
Хулосалар
«Экстремал шароитларда молекуляр азотни ўзлаштирувчи цианобактерияларнинг биологик хусусиятлари» мавзусидаги докторлик диссертация иши бўйича олиб борилган тадкиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Илк бор Ўзбекистоннинг Наманган, Қашкадарё и Сирдарё вилоятларининг турли шўрланиш даражасида ва пестицидлар билан ифлосланган суғориладиган тупроқ ва ўсимликлар ризосферасидан морфологик-културал хусусиятлари ва 16S рРНК гени тахлил килиш асосида цианобактерияларнинг алгологик ва бактериологик тоза маҳаллий штаммлари - Nostoc puriniforme 20, Nostoc linckia 4, Nostoc calcicola 25, Nostoc muscorum 14, Anabaena variabilis 18, Anabaena variabilis 21, Gloeothece rupestris 15, Synechococcus cedrorum 12 ажратиб олинди.
2. Цианобактериялар махаллий штаммларини BG-llo озиқа муҳитида ўстирилишининг оптимал шароитлари: температура — 28-30°С, СО2 — 2%, ёруғлик - 3000 лк ва pH кўрсаткичи - 7,5 ташкил этади. Бу эса култураларнинг биомасса хосил килиши ва молекуляр азотни ўзлаштириш фаоллигинининг кучайишига имкон беради.
3. Фаол цианобактерияларнинг махаллий штаммлари натрий хлориднинг юқори концентрацияларига сезиларли чидамлилиги (800 мМ) улар хужайраларида глицин ва пролин микдорининг ошиши ҳамда альдегидоксидаза ва ксантиндегидрогеназанинг биттадан формаси борлиги билан изохланади.
4. Натрий хлориднинг 200 мМ концентрацияси култураларнинг азотфиксация фаоллигига деярли таъсир этмаслиги, 800 мМ да эса цианобактериялар азотфиксация фаоллигини сезиларли даражада сақлаб қолишига олиб келади. Шўрланишга чидамли фаол штаммларнинг тупроққа интродукцияланиши натижасида гумус микдори назоратга нисбатан 0,38%, умумий азот - 0,8%, аммиакли азот - 0,003 мг/кг тупрок, умумий калий - 0,1 мг/кг тупрок ошиши, умумий фосфор микдорининг эса 0,02 мг/кг тупрок камайиши кайд этилади. Бу эса шўрланиш шароитларида тупрокнинг кимёвий таркибини яхшиланиши ва унумдорлигини ошиши билан изоҳланади.
5. N.pruniforme 20, N.calcicola 25, A.variabilis 21 ва Gl.rupestris 15 цианобактериялари ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишини стимуляциялаши аникланди. Бу махаллий штаммларининг културал суюклиги билан ишлов берилганда ғўза уруғларининг униб чиқиш энергияси, унувчанли, ўсиш куввати хамда буғдой ер устки ва илдиз тизимига ижобий таъсир этиши билан изохданади.
6. Цианобактериялар махаллий штаммларининг стимуляциялаш таъсири уларнинг сезиларли даражада ИСК ишлаб чиқариши билан боғликдир. N.calcicola 25, Gl. rupestris 15 ва Л. variabilis 21 култураларини 7 сутка давомида ИСК синтез килиши 13,65 дан 19 мг/л гача ташкил этади. Озиқа муҳити таркибига 5 мг/мл микдорда триптофаннинг қўшилиши эса цианобактерияларнинг ИСК синтез қилиш қобилиятини 30,45 дан 110 мг/л гача оширади.
7. NaCl нинг 300 мМ шароитида Nostoc calcicola 25 ва Anabaena variabilis 21 культуралари 12,2 дан 14,5 мг/л гача ИСК синтез килади. Озика муҳитида триптофан концентрациясининг 2,5 мг/мл бўлиши ИСК ишлаб чикишини 3 марта ошишига олиб келади. Бу эса култураларни шўрланиш шароитларида ғўза, буғдойларнинг ўсиши ва ривожланишини стимуляция килиши учун кўллаш имконини беради.
8. Илк бор N. pruniforme 20, N. calcicola 25 ва A. variabilis 21 култураларининг полихлорланган бифенилларни фаол деструкциялаши аникланди. Махаллий штаммларни пестицидлар билан ифлосланган тупроқларда фаол биодеструкторлар сифатида қўллаш учун тавсия этилади.
9. Nostoc calcicola 25, N. pruniforme 20, Gl. rupestris 15 ва Anabaena variabilis 21 културалари ва уларнинг ассоциацияси 4% ли шўрланиш шароитларида линданни 99,3% га деструкциялаш фаоллигига эга. Фаол цианобактериялар штаммлари ва уларнинг ассоциацияларини юқори шўрланиш шароитларида линдан билан ифлосланган тупроқлардаги линданнинг микдорини сезиларли даражада камайтириши учун тавсия этилади.
10. Nostoc calcicola 25 ва Anabaena variabilis 21 культуралар асосида ўсимликларни ўсиш ва ривожланишини кучайтирувчи ва шўрланишга чидамлилигини оширувчи биологик ва иктисодий самарадорликка эга “CYANO-UZ” биопрепарата яратилди. Комплекс биопрепарат шўрланган шароитларда экинлар ўсиши ва ривожланишини кучайтириш, хосилдорлигини ошириш, шўрланишга нисбатан чидамлилигини орттириш, шўрланган тупроқларнинг потенциал азотфиксация фаоллигини ва унумдорлигини ошириш ҳамда пестицидларни фаол деструкциялаш учун тавсия этилади.
Экспериментал қандли диабетда жигар митохондрияларининг функционал ҳолатига фитоэкдистероидлар ва нероболнинг таъсири
Тадқиқот объектлари: каламуш жигари митохондриялари, фитоэкдистсроидлар (ФЭС - экдистсрон, турксстсрон), нсробол.
Ишнинг максади: жигар Мх Са'2 ташилиши, нафас олиш ва ОФ, АТФ аза, ротснонни ссзадиган НАД.Н-оксидаза, сукцинатоксидаза, ротснонни сезмайдиган НАД.Н-оксидаза, цитохром с-оксидаза активликларини, липидларнинг микдорини, ЛПО жараёнини, фосфолипаза Дни (ФЛ Д) гидролитик ва трансалкиллаш, фосфолипаза А2ни (ФЛА2) ва лизофосфолипаза А,ни (ЛФЛАД гидролитик активликларини аниқлаш.
Тадқиқот методлари: полярография, рН-мстрия, юпқа қатламли хроматография, спектрофотометрия.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Диабстли ҳайвонларнинг (ДҲ) танасига ФЭС ва нерболни киритилиши жигар митохондриясига Са’2 ионини киришини секинлаштирди, оксидланишли фосфорланиш кўрсатгичларини, АТФаза ва оксидаза активликларини, липид алмашинувини, ЛПО жараёнини ва липолитик энзимларнинг активликларини қайта тиклади. Узок вакт давомида ДҲ танасига ФЭС ва нсроболни киритилиши жигар Мх да НАДга боғлик субстратларнинг оксидланишини пасайтирди. Шу билан бирга экдистсрон ва нсробол сукцинатоксидазани цитохром с таъсирида тезлашадиган активлигига таъсир қилмади. Тскширилаётган препаратлар фосфатидилхолинни, турксстсрон -фосфатидилинозитни (ФИ) миқцорларини оширди. Экдистсрон ва нсробол ФИ микдорини нормал ҳолатига қисман қайтарди. ФЭС фосфатидилссринни микдорини кисман, нсробол эса бутунлай кайта тиклади.
Амалий ахамияти: Олинган натижалар ФЭС ва нсроболни гипергликемия шароитида жигар митохондриясига таъсирининг молекуляр механизми тўғрисидаги тасаввурларни сезиларли даражада кенгайтиради.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Ишда фойдаланилган Мх мсмбранасининг структуравий ва функционал бузилишларини коррскциялаш принциплари гипсргликсмияда касалларга максадли патогснстик даволашни ишлаб чикишда алоҳида ўринни эгаллайди, олинган натижалар эса ўкув жараёнини янада такомиллаштириб, янги илмий янгиликлар ўтказиш имконини яратади ва жигар биокимёси сохасидаги билимларни янада тўлдиради..
Қўлланиш сохаси: биокимё, эндокринология, физиология, патологик физиология, гепатология, клиник фармакология.
Экспериментал қалқонсимон без дисфункциясида мия ҳужайралари мембраналари рецепторлик хусусиятлари бузилишининг ўзига хослиги
Тадқиқот объектлари: 168 зотсиз каламушлар мияси.
Ишнннг мақсади: қалконсимон без экспериментал патологияларида мия хужайралари мембраналари рецепторлик хусусиятлари бузилишининг ўзига хослиги ва механизмини аниклаш.
Тадқиқот методлари: биокимёвий, биофизик, морфологик, статистик.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: биринчи марта синаптосомаларда ГАМКд-рецепторлари ГАМК- ва бензодиазепин-боғловчи сайтлари, ҳамда NMDA-турдаги глутамат рецепторларининг СРР-боғловчи сайтлари зичлигининг гипертиреозда камайиши, гипотиреозда эса кўпайиши аниқланди. Каинат типдаги глутамат рецепторларида каинат-боғловчи сайтлар зичлиги гипотиреозда камайса, гипертиреозда - ортган. Г-6-ФДГ ва К+,1Ча’-АТФ-азалар фаоллиги гипотиреоз чукурлашиши билан пасайиб борса, гипертиреозда - ортади. Гипо- и гипертиреозли каламушлар мия тўқимасида ёғларни перекисли оксидланиши/антиоксидант ҳимоя тизимида дисбаланс кузатилиши, гиперлипопероксидацияни жадаллашишига олиб келади, бу айниқса калқонсимон без гипофункциясида яққол кўринади. Гипо- ва гипертиреозли каламушлар миясининг барча қисмларида дисциркулятор ўзгаришлар кузатилди. Агар гипотиреозда нерв ҳужайралари цитоплазмасида тигроид модданинг камайиши кузатилса, гипертиреозда хужайраларда гиперхромазия ва гипертрофия аникланди.
Амалий ахамияти: олинган натижалар асосан фундаментал характерга эга булиб, мия тўқимаси хужайралари рецепторлик хоссаларини бузилиш механизмларини ёритади. Бундай ўзгаришлар қалконсимон безнинг турли хил дисфункцияларида неврологик кўринишларни келиб чиқишига сабаб бўлади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари ТТА нинг МИТЛ иш фаолиятига ва биоорганик ва биологик кимё кафедрасининг маърузаларида ва ўкув жараёнида амалий машгулотларда тадбик этилган.
Қўлланиш сохаси: фундаментал тиббиёт ва биология.
Шўрланиш шароитида нўхатнинг ўсиши ва ривожланишини кучайтиришда ҳамда уларнинг илдиз касалликларини биологик назорат қилишда ризосфера микроорганизмларининг роли
Диссертация мавзусииииг долзарблиги ва зарурати. Охирги йилларда бутун дунёда тупроқни шўрланиши, кишлок хўжалигининг глобал муаммоларига айланиб бормокда. Айниқса, бу муаммо курғок ва яримкурғоқ иклимга эта бўлган мамлакатларда катта ташвишга сабаб бўлмокда. Дунёда тахминан 955 млн гектар ср хар хил даражада шўрланган бўлиб1, уни 1/3 қисми Na* ионлари билан шўрланган.2 Шўрланиш қишлоқ-хўжалик экинларини тезлик билан деградацияга учрашига олиб келади. Оқибатда, тупрок таркибидаги микробиоценоз бузулади, ўсимликлар мсъёрида ўсишдан тўхтайди, тупрокни ҳаётий зарур хусусиятлари чегаралаб қўйилади ва у яроқсиз холатга ўтади.
Ушбу муаммони ечишнинг самарали йўлларидан бири, шўрга чидамли ўсимлик-микроб симбиозини шакллантириш ва уни амалиётга тадбиқ этишдир. Бунинг учун энг самарали усуллардан бири, дуккакли ўсимликлардан, хусусан нўхатдан фойдаланиш усули хисобланади. Аммо нўхат, тупрокни шўрланишига ўта сезгир. Тупрок таркибидаги тузларни микдорига боғлиқ равишда, ўсимликни униб чиқиш сони пасайиб, ўсимлик паст бўйли ва илдиз систсмаси ривожланмасдан қолади, иммунитсти пасаяди, бу эса, ўсимликни хар хил касалликларга дучор қилади, ҳатто нобуд бўлишига ҳам олиб келади. Тупроқни шўрланиши, дуккакли ўсимликлар билан ризобийлар орасидаги ўзаро муносабатни бузилишига олиб келади. Окибатда, тугунакларни ҳосил бўлиши, атмосфера ҳавоси таркибидаги азотни фиксацияси ва нитрогеназа фаоллиги пасаяди. Хусусан, шўрланиш тугунак бактсрияларни кўплаб штаммларини нобуд бўлишига олиб келади ва шўрланган тупроқларда самарали симбиоз шаклланмайди. Булардан ташкари, нўхатда илдиз касалликларини чақирувчи фитопатоген замбуруғлар хам катта муаммога олиб кслувчи омил хисобланади. Баъзи йилларда улар хосилдорликни ва уни сифатини пасайиб кстишига сабабчи бўладилар.
Маълумки, баъзи микроорганизмлар хар хил гидролитик фсрментлар, сидсрофорлар, HCN ва бошқа моддалар синтез қилишлари туфайли, фитопатоген замбуруғларни ўсишини босиб қўйиш хусусиятига эта бўладилар. Шундай микроорганизмлардан энг самаралиси, Pseudomonas авлодига мансуб бўлган бактсриялар бўлиб, улар ўсимликларда хар хил стрсссларни пасайтиради ва атроф муҳитни хар хил биотик, ҳамда абиотик омиллари таъсирига чидамлилигини оширади. Аммо, бу бактсрияларни ризобиал-тугунак симбиозидаги роли хозиргача аникланмаган ва уларни шўрланган тупроқ шароитида нўхат ўсимлигини ўсиши ва ривожланишига таъсири яхши ўрганилмаган. Шу сабабли, шўрга чидамли ва самарадор бактерия штаммларини қидириб топиш, уларни шўрланиш шароитида нўхат ўсимлигига таъсирини ўрганиш ва улар асосида ўсимликларни ўсиши ва ривожланишида фаол иштирок этувчи самарадор ва рақобатбардош биощэспаратлар яратиш, долзарб муаммолардан хисобланади.
Узбекистан Рсспубликаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 27 майдаги 142-сон «2013-2017 йилларда Узбекистан Республикасининг атроф мухитни муҳофаза қилиш ишлари дастури» қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа мсъёрий-ҳуқуқий хужжатларда бслгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ўсимликларни ўстириш хусусиятига эга бўлган ризосфера микроорганизмлари асосида шўрланиш шароитида нўхатни хосилдорлигини оширувчи самарадор биопрепарат яратишдан иборат.
Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
шўрланган тупрокда ўсган нўхатни тугунакларидан ва ризосфсрасидан Pseudomonas ва Mesorhizobium авлодларига кирувчи бактсрияларни штаммлари ажратиб олинган ва уларни 16S рРНК сини нуклеотид кетма-кетлиги асосида Pseudomonas chlororaphis-66 ва Mesorhizobium ciceri-4 эканлиги аникланган;
бу бактсрияларни рифампицинга барқарор штаммлари олинган ва уларни нўхат илдиз системасига колонияланиш хусусиятлари аникланган;
биринчи марта Pseudomonas chlororaphis-66 нўхатда фаол тугунаклар хосил бўлишига срдам бсриши, ўсимликни иммунитетини, хосилдорлигини ва фитопатоген замбуругларга нисбатан баркарорлигини ошириши аникланган;
Mesorhizobium ciceri-4 ва Pseudomonas chlororaphis-66 штаммларини, нўхатни ўсиши ва ривожланишини кучайтирувчи, ҳамда ўсимликда илдиз касалликларини чақирувчи фитопатоген замбуруғларини биологик назорат қилишига жавоб бсрувчи омиллар аникланган;
биринчи марта турли хил нўхат навлари ҳар хил табиатга эга бўлган экссудатлар синтез қилиши (шакарлар, кислоталар, аминокислоталар) ва уларни ўзларининг илдиз системалари орқали секреция қилиши аникланган;
илдиз экссудатларини ионалмаштирувчи смола - Dowex сақлаган колонкада фракцияларга ажратиш орқали, 3 фракция: катионли (гистидин, аргинин, лизин, цистеин, серин, глицин, аспарагин кислота, лейцин, изолейцин ва аланин), анионли (глюкон, галактон ва маннурон кислоталари), нейтрал (глюкоза, галактоза, арабиноза, ксилоза ва рибоза) олинган;
алоҳида фракцияларни ўзига жалб қилиш хусусияти (аттракция зонаси (см): катионли фракция учун - 1,0; анионли - 0,6; нейтрал - 0,8), фракциялар йигиндисига Караганда (аттракция зонаси - 2,8 см) паст эканлиги исботланган. Катионли ва нейтрал фракцияларни аралашмасининг ўзига жалб қилиш хусусияти, катионли ва анионли фракциялар аралашмасидан хамда анионли ва нейтрал фракциялар аралашмасининг шу хусусиятига нисбатан баландрок эканлиги аникланган;
биринчи марта танлаб олинган Pseudomonas chlororaphis-66 ва Mesorhizobium ciceri-4 штаммлар асосида янги «Псевдоризобин» биопрепарата яратилган.
ХУЛОСА
«Шўрланиш шароитида нўхатнинг ўсиши ва ривожланишини кучайтиришда ҳамда уларнинг илдиз касалликларини биологик назорат қилишда ризосфера микроорганизмларининг роли» мавзусидаги докторлик дисссртацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Скрининг мстоди срдамида нўхатнинг ризосфера ва тугунакларидан шўрланиш шароитида нўхатнинг ўсиши ва ривожланишини кучайтирувчи Pseudomonas ва Mesorhizobium авлодларига мансуб бўлган шўрга чидамли бактерия штаммлари ажратилган ва танлаб олинган.
2. Бактсрияларнинг морфолого-культурал ва физиолого-биокимсвий хоссалари ўрганилган. 16S рРНК анализ ёрдамида танлаб олинган штаммлари Pseudomonas chlororaphis-66 ва Mesorhizobium ciceri-4 сифатида идентификация қилинган ва GcnBank да KXO12005 ва КХО12006 рақамлари остида рўйҳатга олинган.
3. Pseudomonas chlororaphis-66 ва Mesorhizobium ciceri-4 штаммларини оптимал ўсиш шароитлари ва уларнинг NaCl нинг 4% концснтрацияда ўсиш қобилияти аникланган. Pseudomonas chlororaphis-66 штаммни ўстириш учун оптимал ҳарорати 34°С, Mesorhizobium ciceri-4 учун эса - 30°С. Pseudomonas chlororaphis-bb ни ўсиши учун оптимал pH кўрсатгичи 6,2-7,5, Mesorhizobium ciceri-4 учун эса - 6,0-7,5.
4. Pseudomonas chlororaphis-66 ва Mesorhizobium ciceri-4 штаммларини ИСК ва АЦК-дсаминаза синтези, эримайдиган фосфат бирикмаларини эритиши, нитрогеназа фаоллиги, нўхат илдизида яшаб кстаолиши, шўрланишга чидамлилиги туфайли, шўрланиш шароитида нўхатни ўсиши ва ривожланишига ва ҳосилдорлилига ижобий таъсир килиши аникланган.
5. Pseudomonas chlororaphis-66 ва Mesorhizobium ciceri-4 штаммларининг нўхат илдиз касалликлари чақирувчи F. oxysporum f. sp. ciceris, F. verticillioides, F. oxysporum f. sp. vasinfectum, R. solani, F. solani, A. alternata фитопатоген замбуруғларга нисбатан антифунгал хусусиятлари ўрганилган.
9. «Псевдоризобин» ни нўхатни хосилдорлигини оширишдаги самарадорлиги баҳоланган. Табиий шўрланган тупроқларида нўхатнинг «Xalima» ва «LtZ?eZ:z5Zort-32» навларини ҳосилдорлиги назоратга нисбатан 21,9% ra, «CIEW-45» навида эса, 22% га ошгани кўрсатилган. «Псевдоризобин» ни фузариоз вилтга карши биологик самарадорлиги баҳоланган ва у 83,3% ни ташкил эканлиги.
Шобер оқчангалининг янги алкалоидлaри
Диссертация мавзусининг дозарблиги ва зарурати. Дунё аҳолисининг саломатлигини таъминлашда ўсимликлар асосида ишлаб чиқилган дори воситалари муҳим аҳамиятга эга. Ер курраси бўйича ўсимликларнинг 320 мингдан зиёд тури тавсифлаб берилган бўлиб, улардан фақат 21 минг туридан тиббиётда фойдаланилади. Бу эса ўсимлик хомашёлари асосида лиги дори воситаларини яратишни талаб этмокда. Nitraria L. туркумига мансуб ўсимликлар биологик фаол моддаларга бой бўлиб, халк табобатида юқори қон босимини туширишда, менструал фаолиятни бузилишида, бўғинлардаги инфильтратларни ҳамда гастроэнтеритларни даволашда қўлланилади. Шу туркумга мансуб ўсимлик турларидан физиологик фаол моддаларни ажратиб олиш, янги хосилаларини синтез килиш, тиббиётда самарали янги дори воситаларни яратиш энг мухим муаммолардан биридир.
Жаҳон миқёсида янги биологик фаол моддаларга эга ва фармакологик самарадор ўсимлик хомашёларини ўрганишга оид тадқиқотларга катта эътибор қаратилмокда. Nitraria туркумига мансуб ўсимликларни ўрганиш натижасида алкалоид, флавоноид, флавонол, антоцианин, стерин, монотерпен, лигнан, табиий фенол ва бошқа табиий бирикмалар ажратиб олинган. Nitraria алкалоидлари спазмолитик, гипотензив, тинчлантирувчи, седатив таъсир ва аритмияга қарши фаолликка эгадир. Nitraria туркуми ўсимликларини кимёвий таркибини текшириш, бу ўсимликлардан алкалоидларни ажратиб олиш, кимёвий тузилиши ва хусусиятларини тадқиқ этиш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.
Бугунги кунда аҳолини маҳаллий табиий доривор воситалар билан таъминлаш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмокда. “Дори воситалари ишлаб чиқариш жараёнига инновацион технологияларни янада жорий этиш учуй илмий-тадкиқот ишлари ўтказилишини ташкил этиш ва дори воситаларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чикиш”1 вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда Nitraria туркумига мансуб ўсимлик хом ашёларини ўрганиш, алкалоидларини ажратиб олиш, улар орасидан якқол физиологик фаоллик намоён қиладиган бирикмаларни аниқлаш ва улар асосида юкори самарали дори воситаларини яратишга қаратилган илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш муҳим ахамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Қарори, 2017 йил 7 ноябрдаги ПФ-5229-сон “Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони хамда мазкур йўналишга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади N.schoberi L. ўсимлиги таркибидан алкалоидларни ажратиш, янги алкалоидларни тузилишини исботлаш, кимёвий таққослаш реакциялари ва синтезни амалга оширишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмин янгилиги куйидагилардан иборат:
N.schoberi Л.ўсимлигидан жами 22 та алкалоид соф ҳолда ажратиб олинган;
N.schoberi L. ўсимлигидан 4 та янги (комавин, ацетилкомавин, N-метилнитрарин ва N-аллилизонитрарин) алкалоидлар ажратиб олинган, уларнинг тузилиши исботланган;
N.schoberi А.ўсимлигидан олинган 18 та алкалоид идентификация килинган (ажратилган алкалоидларнинг 10 таси индол, 3 таси спиропиперидин, 2 таси хинолизидин ва 3 таси хиназолин алкалоид гурухига мансуб);
комавин, ацетилкомавин, N-метилнитрарин ва N-аллилизонитрарин алкалоидлари синтез килинган.
Хулосалар
Шобер оқчангалини янги алкалоидлари мавзусидаги диссертация иши бўйича олиб борилган тадкиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Ўзбекистонда ватан топган Nitraria schoberi L. ўсимлигининг ер устки қисми алкалоидларини тадкиқ этиш натижасида уни янги алкалоид сақловчи перспектив манба сифатида тавсиф этилди.
2. Текширилган ўсимликдан жаъми 22 та алкалоидлар олинди, жумладан, комавин, ацетилкомавин, N-метилнитрарин ва N-аллилизонитраринларни тузилиши ва хоссаларини аниқлаш услубиёти ишлаб чиқилди ва тавсия этилди.
3. Ажратиб олинган 1-азаспиро[5.5]ундекан ядросига эга янги алкалоидларнинг комавин - 2.3.4.9-тетрагидроспиро[циклогексан-1’,1-Р-карболин], ацетилкомавин - 2-ацетил-2.3.4.9-тетрагидроспиро[циклогексан-11 -Р-карболин] тузилишига эга эканлиги исботланди.
4. Ажратиб олинган 14.21-этано-16-азаиохимбан ядросига эга янги алкалоидларнинг N-метилнитрарин - 16-метилгексагидропиридо-/2.3:1.4/-1.2.3.4.6.7.12.12Ь-октагидроиндоло-/2.3-а/хинолизин, N-аллилизонитрарин -3-эпи-16-аллилгексагидропиридо-/2.3:1.4/-1.2.3.4.6.7.12.12Ь-октагидроиндоло - /2.3-а/ хинолизин тузилишига эга эканлиги исботланди.
5. Комавин ва ацетилкомавин асослари таркибида битта спироатомга эга Р-карболин алкалоидларни биринчи вакилларидир, N-метилнитрарин ва N-аллилизонитраринлар эса Nitraria schoberi Л.дан ажратиб олинган нитрарин тури алкалоидларни ^б-ҳосилаларини дастлабки вакилларидир.
Цианидли ва роданидли оқова сувларни юксак сув ўсимликлари ёрдамида тозалаш биотехнологияси
Тадқиқот объектлари: каролина азолласи (А. caroliniana (Willd.), эйхорния (£. Crassipes (Solms.), пистия (Р. Stratiotes (L.), ряска (£. Minor (L.), цианидли ва роданидли окова сувлар.
Ишнинг мақсади: юксак сув ўсимликлари - азолла, пистия, эйхорния ва ряска ёрдамида цианидли ва роданидли окова сувларни тозалаш биотехнологиясини яратиш.
Тадқиқот услублари: лаборатория ва ишлаб чикариш тажрибалари, фенологик, анатомик, микробиологик, сифат ва микдорий, нейтрон-активацион тахдиллар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: илк бор «Навоийазот» ОАЖ цианидли ва роданидли окова сувларининг физик хоссалари ва кимёвий таркиби, микроорганизмлари, микроскопик сув ўтлари ва содда хайвонларининг тур таркиби хамда микдори аниқланди. Юксак сув ўсимликлари - азолла, пистия, эйхорния, ряска ёрдамида цианидли ва роданидли окова сувларни тозалаш мумкинлиги аникланиб, биотехнологик усули яратилди. Цианидли ва роданидли окова сувларда ўстирилган юксак сув ўсимликларининг анатомик тузилиши киёсий ўрганилди ва уларнинг биомассасидаги макро- ва микроэлементлар микдори аникланди.
Амалий ахамияти: цианидли ва роданидли окова сувларни юксак сув ўсимликлари ёрдамида самарали тозалаш тизими илмий асослаб берилди. Олинган натижалар асосида цианидли ва роданидли окова сувларни тозалаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Тадқиқот натижаларидан олий ўқув юртларида экология, табиатни муҳофаза қилиш, биотехнология ва микробиология фанларини ўкитигцда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган тавсиялар Навоий вилоят Табиатни муҳофаза қилиш кўмитасига (далолатнома 08.04.2009) ва «Навоийазот» ОАЖ га (далолатнома 27.05.2009) топширилган.
Қўлланиш сохаси: биотехнология, экология, микробиология, табиатни мохофаза килиш
Целюлозали хомашёларни TRICHODERMA HARZIANUM мицелиал замбуруғи ёрдамида микробиологик қайта ишлаш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда бутун дунёда тўла кимматли озуқа оксили етишмовчилиги муаммосини хал этишда микробиологик усулда олинадиган ферментли препаратлардан кенг фойдаланиб келинмокда. Жахон бозорида микроорганизмлар асосида олинадиган саноат ферментларининг умумий хажми 2020 йилда 6,2 млрд. АҚШ долларини ва бунда чорвачиликда кенг қўлланиладиган целлюлазалар улуши 15-20% ни ташкил этиши кутилмокда. Шунга кўра, микроорганизмлар, хусусан микромицетлардан олинадиган целлюлоза парчаловчи ферментларни ажратиб олиш, улар асосида омихта-ем таркибини бойитувчи биопрепаратлар ишлаб чикариш долзарб ахамиятга эга.
Бугунги кунда жахон қишлоқ хўжалигида чорва моллари учун оксил-витаминли омихта-ем препаратлари ишлаб чиқариш, озуқасининг ҳазм бўлишини яхшилаш, силос ачитқиларини яратишда микромицетлар асосида турли хил ферментли препаратлар олишга катта эътибор каратилмокда.Айниқса, Trichoderma туркуми замбуруғ турлари ҳосил қиладиган целлюлаза ферментлар комплекси целлюлозали хомашёларни фаол парчалаш хусусиятига эга бўлиб, шу аснода чорвачиликда омихта-ем таркибини микробиологик усулда бойитиш ўсимлик колдикларини биоконверсияловчи фаол штаммларни ажратиб олиш ва уларни ишлаб чиқаришга йўналтиришни талаб этмокда. Шунинг учун, целлюлаза ферментларини синтезловчи замбуруғ штаммларини танлаш ва улар учун оптимал озуқа муҳити ҳамда ўстириш шароитларини аниклаш, саноатда фойдаланиладиган штаммларнинг стабиллигини ошириш, оксил-витаминли омихта-ем қўшимчаларини ишлаб чиқиш ва целлюлаза ферментларини ҳосил килувчи микромицетлар асосида биопрепаратлар яратиш илмий-амалий ахамият касб этади.
Республиками'? мустақилликка эришгач чорвачиликни ривожлантириш борасида кенг кўламдаги ислоҳотлар олиб борилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, чорвачилик озуқа базасини кенгайтириш, чорва хайвонларини балансланган юкори сифатли омихта-ем билан таъминлашни яхшилаш ҳамда уларни ишлаб чиқаришни ошириш борасида ютукларга эришилди. Шунингдек, микромицетлар, хусусан Trichoderma туркуми замбуруг турлари асосида омихта-ем сифатини оширувчи замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этишга етарлича эътибор берилмаган. Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида' «чорвачиликни сифатли озуқалар, биоқўшимчалар, витаминлар ва бошка озука бирликлари билан таъминлаш» вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиққан холда, жумладан, физиологик фаол бирикмалар хосил килувчи микромицетларни ажратиб олиш ва улар асосида оксилвитаминли омихта-ем қўшимчалари, биопрепаратлар, силос ачитқиларини ишлаб чикариш биотехнологиясини яратиш борасидаги тадкикотлар мухим илмий-амалий ахамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон «Шахсий ёрдамчи, дехкон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-2841-сон «Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни чукурлаштиришга дойр кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорлари ва 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади целлюлаза комплекси ва ксиланаза ферментлари ҳосил қилувчи янги фаол маҳаллий микромицет штаммларини ажратиб олиш, чорвачилик учун биопрепарат яратиш максадида ўсимлик субстратларини биоконверсиясини амалга оширувчи самарали штаммни танлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ажратиб олинган микроорганизмлар орасидан скрининг натижасида янги, тез ўсувчи, культурал суюқлигида кенг спектрдаги фаол целлюлаза ферментлари ва ксиланаза ҳосил қилувчи маҳаллий Т. harzianum UzCF-28 замбуруғ штамми танлаб олинган ва идентификацияланган;
Т. harzianum UzCF-28 замбуруғи ёрдамида целлюлозали субстратларнинг биоконверсияланиши ва уларни ўзлаштириладиган углеводлар, оксил, аминокислоталар билан бойиши аниқланган;
Т. harzianum UzCF-28 замбуруғининг культурал суюқлигидан молекуляр массалари 135 ва 75 кДа бўлган EG II ва EG III ферментлари ажратиб олинган ҳамда уларнинг физик-кимёвий хусусиятлари очиб берилган;
илк бор республикамизда тез ўсувчи маҳаллий Т. harzianum UzCF-28 замбуруғ штамми асосида ўсимлик массаларини силослашда ва турли хил целлюлозали субстратларни бойитишда фойдаланиладиган «Трихостим» биопрепарата яратилган. Лаборатория ва ишлаб чиқариш шароитларида тайёрланган силоснинг микробиологик, биокимёвий, органолептик кўрсаткичлари аниқланган.
Хулоса
«Целлюлозали хомашёларни Trichoderma harzianum мицелиал замбуруғи ёрдамида микробиологик қайта ишлаш» мавзусидаги диссертация бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Турли хил табиий манбалардан ажратиб олинган 60 та штамм орасидан скрининг натижасида танлаб олинган, тез ўсувчи, фаол целлюлолитик ферментлар комплекси ва ксиланаза ҳосил қилувчи маҳаллий Trichoderma sp. 28 замбуруғ штамми T. harzianum UzCF-28 сифатида идентификацияланган бўлиб, чорвачиликда биопрепарат яратиш учун истиқболли продуцент бўлиб хизмат қилади.
2. Фаол целлюлолитик ферментлар комплекси, канд ва оқсил олиш мақсадида продуцентни суюк озука муҳитида ўстириш учун таркибида азот манбаи сифатида (NFUhSC^, углерод манбаи ўрнида 2% целлюлозали субстрат тутган, ўзгартирилган Мандельс озуқа муҳити тавсия қилинган. Озуқа муҳитининг бошланғич pH 5,0-5,5, 106'7 спора/мл концентрацияли инокулюмдан 2% микдорда фойдаланиш, ўстириш ҳарорати 28-30°С бўлиши қулайдир. Қаттиқ озука муҳитида ўстириш учун қуйидаги параметрлар ўрнатилган: бошланғич намлик 45-50% бўлиши, 106'7 спор/мл концентрациясидаги 6 кунли инокулюмдан 3-5% микдорда фойдаланиш зарур деб белгиланган.
3. Озуқавийлик сифати паст бўлган буғдой сомони ва бошка целлюлозали субстратлар Т harzianum UzCF-28 замбуруғининг культурал суюқлиги билан ишлов берилганда оқсил, канд ва аминокислоталар билан бойитилган кимматли озуқа маҳсулотига айланади. Т. harzianum UzCF-28 замбуруғининг мицелийсида аминокислоталарнинг умумий микдори 41,6% ни, алмашинмайдиган аминокислоталар 17,3% ни ташкил килган. Культурал суюқликда озуқа ем таркибидаги микдори чегараланган аргинин - 0,37%, лизин - 0,32%, фенилаланин - 0,26% каби аминокислоталар устунлик қилган.
4. T. harzianum UzCF-28 замбуруғининг культурал суюқлигидан маълум продуцентлардан молекуляр массалари мос равишда 135 ва 75 кДа га тенг бўлиши билан фарқланадиган эндо-1,4-Р-глюканазанинг иккита молекуляр шакли - EG II ва EG III ферментларини ажратиб олиш ва гомоген холатигача тозалаш шароитлари ишлаб чиқилган. Улар физик-кимёвий хусусиятлари билан фаркланиши аниқланган. Ушбу ферментларнинг 60-70°С хароратгача, pH 4,0 дан 6,0 гача диапазонда фаоллигини сақлаш хусусияти уларни республикамизнинг иссиқ иқлим шароитида қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини кайта ишлашда фойдаланиш учун муҳим жихати бўлиб ҳисобланади.
5. Т. harzianum UzCF-28 замбуруғини ёш бузоқларнинг гўнгидан ажратилган пробиотик микроорганизмларга муносабати бўйича антагонистик фаоллик намоён килмаслиги белгиланган.
6. Махаллий Т. harzianum UzCF-28 замбуруғ штамми асосида чорвачиликда фойдаланиш учун тавсия килинадиган «Трихостим» биопрепарата яратилган. Биопрепарат Самарканд вилояти Жомбой тумани «Элатон балик чорва» фермер хўжалигида 100 тонна микдорда беда ўсимлигидан силос тайёрлашда синовдан ўтказилган. Биокимёвий ва микробиологик хусусиятлари яхши, 23638-90 ГОСТ га мувофиқ бўлган силос олинган. «Трихостим» биопрепаратининг сут махсулдорлиги ортишига ижобий таъсир этиши кўрсатилган.
Хинолизидин ва изохинолин қатори физиологик фаол бирикмаларини синтези
Тадқиқот объектлари: цитизин алкалоиди ва 1-фенил-6,7-диметокси-1,2,3,4-тетрагидроизохинолин ҳосилалари.
Ишнинг мақсади: биологик фаол моддалар излаб топиш мақсадида цитизин ва алмашинган 1-фенил-1,2,3,4-тетрагидроизохинолинлар асосида янги N-бензилли цитизин ҳосилалари ва носимметрик бимолекуляр бирикмалар синтези усулини ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари: органик синтез усуллари, масс-спектрометрия, ЯМР-спектроскопия, РСА, хроматография (ЮҚХ, колонкали), компьютер кимёси усулида ҳисоблашлар, биологик таҳлил усуллари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: ароматик альдегидлар таъсирида цитизиннинг N-бензил хосилаларини мақсадга йўналтирилган синтези амалга оширилди. Пикте-Шпенглер реакцияси асосида 1-фенил-6,7-диметокси-1,2,3,4-тетрагидроизохиполип ҳосилаларипи олиш шароитлари аникланди ва улар асосида цитизин иштирокида биринчи марта бимолекуляр бирикмалар синтез килинди. Бу реакцияларни ўтказишнинг оптимал шароитлари ишлаб чикилди. 38 та янги модда синтез килинган.
Амалий ахамияти: цитизиннинг N-бензил хосилалари ва N-(3-оксобутил)цитизин олишнинг оддий усули тавсия этилди.
Фармакологик тадқиқотлар натижасига кўра, цитизин асосида олинган бирикмалар кам заҳарли бўлиб, Н-холиностимулловчи, Н-холинолитик, яллигланишга, шишга карши ва спазмолитик (папаверинга хос) таъсирларни намоён килади, бу шу бирикмалар асосида янги доривор воситаларни излаб топишнинг имкониятларини беради.
Татбиқ этиш даражасн ва иқтисодий самарадорлнгн: изланишлар натижасига кўра 1 -(4'-метоксифенил)-6,7-диметокси-1,2,3,4-тетрагидроизохинолин маҳаллий оғриқ қолдирувчи препарат сифатида таклиф этилди. Моддани олиш усули бўйича патентга ариза берилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: органик кимё, биоорганик кимё, табиий бирикмалар ва физиологик фаол моддалар кимёси, тиббиёт.
Физиологик активликка эга бўлган 1-арил-1,2,3,4-тетрагидроизохинолин қатори моддалари ва уларнинг ҳосилалари синтези
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда дунёда ўсимликлардан ажратиб олинган ва улар асосида ишлаб чиқарилаётган дори воситалари 50-60% ни ташкил қилади, шулардан 30% алкалоидлар ёки азот сақлаган бирикмалардан иборат. Хилма-хил алкалоидлар орасида изохинолин ҳосилалари алоҳида қизиқиш уйғотиб, улардан кўпчилиги қатор дори воситалари (булар папаверин, морфин, кодеин, берберин, пальматин, эметин, глауцин, сангвинарин, а,Р-бикукулин ва бошқалар) таркибига киради.
Изохинолин бирикмаларининг кенг микёсда қўлланилиши бутун дунёда янги изохинолин ҳосилаларини модификация ва синтез килиш, улар асосида дори препаратларини ишлаб чиқиш бўйича изланишларни жадаллаштиришга ундайди. Изохинолин каторининг синтетик ҳосилаларини олиш бўйича изланишлар олиб бориш, улар асосида оғриқ колдирувчи, яллигланишга, ракка, замбуругларга карши фаолликларга ва юрак-кон томир системаси касалликларига карши дори воситалари яратиш долзарб вазифа ҳисобланади.
Республикамизда аҳолини хавфсиз, самарали ва сифатли маҳаллий дори воситалари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиб, ижобий натижаларга эришилди. Жумладан, Ўсимлик моддалари кимёси института олимлари томонидан маҳаллий ўсимлик хомашёлари асосида «Галантамин», «Ликорин», «Экдистен», цитизин ва бошка самарали дори воситалари яратилган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, аҳоли ва тиббиёт муассасаларини арзон, сифатли дори воситалари билан таъминланишини яхшилаш» вазифалари белгилаб берилган. Бу вазифаларни амалга оширишда маҳаллий ўсимликларда учрамайдиган тетрагидроизохинолинларни мақсадли синтезини амалга ошириш, уларнинг биологик фаолликларини аниклаш ва улар асосида фаоллиги бўйича хорижий аналогларидан қолишмайдиган янги самарали маҳаллий дори воситалари яратиш муҳим ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 сентябрдаги ПҚ-2595-сон «2016-2020 йилларда республика фармацевтика саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги Қарори ва 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистонни
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги Президент Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади янги физиологик фаол моно- ва бис- 1-арил-тетрагидроизохинолин қатори ҳосилаларини синтез қилиш, уларнинг физик-кимёвий хоссаларини тавсифлаш ва улар орасидан истиқболли биологии фаол бириималарни аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
янги 1-арил-1,2,3,4-тетрагидроизохинолинлар моно-ҳосилалари синтезининг самарали усули ишлаб чиқилган;
илк бор Ar-Ar ва >N-CH2-N< боғ тутган катор бис-тетрагидроизохинолинларнинг синтез усуллари ишлаб чикилган;
1-арил-1,2,3,4-тетрагидроизохинолинларнинг параформ билан ўзаро таъсирини микротўлкинли нур таъсирида ва одатдаги шароитда қатор қутбли эритувчиларга ва изохинолинларнинг тузилишига боғлиқлиги аникланган;
синтез килинган қирқ битта янги бирикмалар орасидан седатив-транквилизирик, антиаритмик фаолликка эта моддалар аниқланган ва қатор моддаларнинг цитотоксик фаолликларининг тузилишига боғлиқлиги исботланган.
Хулосалар
1. Янги мопомолекуляр 1-арил-1,2,3,4 тетрагидроизохиполиплар
синтезининг оддий ва самарали бир реакторли усуллари ишлаб чиқилди. Ишлаб чикилган усулда охирги маҳсулотнинг юкори унумда хосил бўлиши, ишлатиладиган ускуналарнинг оддийлиги, ишлаб чикаришга кулайлиги, ушбу моддалар синтезининг технологик шароитларда ишлаб чикаришга тавсия этилади.
2. Янги биологик фаол 1-арил-1,2,3,4-тетрагидроизохинолинларнинг N-метил ва N-гидроксиэтил ҳосилалари синтез килинди.
3. Аг-Аг ва >N-CH2-N< бог саклаган янги бис-тетрагидроизохинолин хосилаларни олиш усуллари яратилди.
4. Оддий шароитда ва микротўлқинли нур таъсирида 1-арил-1,2,3,4-тетрагидроизохинолинларнинг параформ билан ўзаро бирикишига қатор қутбли эритувчиларнинг таъсири аниқланди. Реакциянинг йўналиши ва унуми қўлланилаётган эритувчининг табиатига ва изохинолинларнинг тузилишига боғлиқ экалиги исботланди. Микротўлқинли усулни қўллаш реакцияни тезлаштириши (2-4 минутда бориши) аниқланди.
5. Барча замонавий физик-кимёвий усуллар ёрдамида 41 та янги хосиланинг тузилишлари аниқланган ва уларнинг структура маълумотлари PubChcm кимёвий моддалар Халқаро базасига ва 4 та модда Кембридж маркази маълумотлар базасига киритилди.
6. Синтез қилинган моддаларнинг фаолликларининг тузилишига боғлиқликлари тадқиқ қилинган. Нормал ҳужайраларга-фибробластларга нисбатан кам захарли бўлган бачадон бўйни саратони (HeLa) ва кизил ўнгач саратони (НЕр-2) хужайраларига нисбатан самарали таъсирга ва антиаритмик фаолликка эга бўлган ҳосила аниқланди. Бу моддалардан янги дори воситалари яратиш максадида кейинги фармакологик изланишларга тавсия этилди.
Ўзбекистонда ғўзани зарарлантирувчи fusarium туркумидаги патогенларнинг молекуляр идентификацияси ва тавсифи
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда пахта ишлаб чиқариш саноати ривожланиши билан бу соҳада ўзига хос муаммолар хам юзага келмокда. Шундай энг йирик муаммолардан бири бу фитопатоген замбуруғлардир. Пахта фонди маълумотларига кўра патогенлар келтириб чиқарувчи пахта касалликлари туфайли 12% ҳосил зарар кўрмокда. Бундан иқтисоди ривожланган давлатлар хам мустасно эмас. Жумладан, фақатгина АҚШнинг ўзидаги йўқотишлар 11,7%, Бразилия ва Африка давлатларида 50%, Ҳиндистонда эса бу кўрсаткич 20% ни ташкил этмокда.1
Fusarium авлодидаги замбуруғлар табиатда кенг тарқалган бўлиб, улар бу туркум замбурутларнинг катта ва биологик хилма-хил гуруҳини ташкил этади. Шу турдаги замбуруғларнинг аксарияти фитотрофлар бўлиб, улар 120 дан зиёд ўсимлик турларини зарарлаб, кўпгина мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон кишлок хўжалигига хам катта иқтисодий зиён етказмокда. Fusarium авлодидаги патоген замбуруглар индивидуал ўсимликни зарарлантириш кобилиятига асосланган formae specialis (f.sp.) ихтисослашган шаклларига бўлинади. Ҳозирги вақтда ихтисослашган замбуруғ шаклларининг 80 дан зиёд тури мавжуд.
Илгари Verticilium турдаги замбуруғ ғўза касаллигининг асосий қўзғатувчиси ҳисобланганлиги сабабли ғўза селекцияси, асосан, Verticilium вилтига чидамли навларни яратишга қаратилган эди. Бирок кейинги йилларда турли биотик омиллар (иқлим ва сув режимининг ўзгариши кабилар) таъсири туфайли мамлакатимизнинг патоген фонида хам ўзгаришлар рўй бермокда. Шу сабабли бугунги кунда Fusarium авлоди патогенларининг махсус формаларини идентификациялаш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
Ғўзанинг нафакат ингичка толали (Gossypium barbadense), балки ўрта толали навларида ҳам фузариоз вилти кенг тарқалиб бораётганлиги ва Бухоро вилоятида шу вактга кадар ғўзада кузатилмаган илдиз чиришига олиб келадиган Fusarium solani патоген тури аниқланган.
Муаммонинг долзарблиги яна шундан иборатки, республикамизда нафақат ғўзанинг вилтга чидамли навларини яратиш, балки мамлакатимизнинг фитопатоген фонини идентификациялаш, хавфли изолятларни аниклаш, уларнинг патогенлигини аник бахолаш, патоген хариталар яратиш хамда тавсиялар ишлаб чикиш ўта мухимдир.
Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 29 мартдаги 148-сон «Усимликларни химоя қилиш хизмати тузилмасини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади Fusarium авлоди патогенларининг геномини молекуляр-генетик усуллар билан комплекс идентификациялаш, маҳаллий ғўза навларига нисбатан кўп учровчи патоген тур ва расаларнинг патогенлик хусусиятларини баҳолашдан иборат.
Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Fusarium авлодидаги патогенлар геноми таҳлил қилинган, патогенларнинг муҳим бир нусхали генларини (TEF-la, ВТ, rDNA, NIR, PHO) ре-секвенслаш амалга оширилган, бета тубулин (ВТ) гени нуклеотид кетма-кетлигига асосланиб Fusarium oxysporum f.sp vasinfectum турининг 2-, 3-, 8-расалари ва А ва В патогенлар гуруҳини идентификациялашга кодир универсал SNP праймерлари ишлаб чиқилган;
аллель-специфик ПЗР (ASPCR) методи асосида Fusarium oxysporum f.sp. vasinfectum турининг 3- ва 8-расаларини идентификациялашга кодир праймер жуфтликлар ишлаб чиқилган;
Узбекистонда Fusarium авлоди вакилларининг 6 та тури (Fusarium solani, Fusarium equiseti, Fusarium sporotrichioides, Fusarium fujikuroi, Fusarium proliferatum, Fusarium oxysporum f.sp vasinfectuin) молекуляр таксономик жиҳатдан идентификацияланган;
Fusarium oxysporum f.sp vasinfectu нинг Ўзбекистонда тарқалган 3-, 4- ва 6-расалари аниқланган;
ғўзанинг кенг кўламда экиладиган навларига нисбатан Fusarium авлоди патогенларининг вирулентлик даражаси баҳоланган;
патогенлилик батафсил баён этилиб, илк бор молекуляр-генетик усуллар билан ғўзанинг энг хавфли патогенлари: Fusarium oxysporum f.sp vasinfectum нинг 3 та расаси хамда Узбекистан учун янги патоген тур ҳисобланган Fusarium solani аниқланган;
фузариоз вилтга чидамлигига кўра 3:1 нисбатда сегрегацияланувчи «Mcbanc В1» х «11970» генетик популяцияси яратилган ва 237 та полиморф локуслар аникланган;
ғўзанинг вилтга нисбатан чидамлилигига жавоб берувчи потенциал генлар аниқланган;
генетик хариталаштириш ўтказилиб, вилтга чидамлилик билан ассоциацияланувчи BNL1145_259, BNL3442_112 локуслари аникланган хамда in silico ПЗР ўтказилиб, ушбу маркерларга яқин жойлашган номзод генлар биоинформатик усуллар ёрдамида аникланган;
патоген хариталар ишлаб чиқилган ва турларнинг тарқалиши ҳақида гео график координаталарга белги қўйилган.
ХУЛОСАЛАР
«Ўзбекистонда ғўзани зарарлантирувчи Fusarium туркумидаги патогенларнинг молекуляр идентификацияси ва тавсифи» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқикотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Патогенларнинг тур идентификацияси ўтказилган. Ўзбекистоннинг фитопатоген фонида 6 та тур (Fusarium solani, Fusarium oxysporum f.sp vasinfectum, Fusarium equisity, Fusarium proliferation, Fusarium fujikuroi ва Fusarium sporotrichioides) мавжудлиги аниқланган.
2. Илк бор бир нусхали генлар бўйича секвенслаш методидан
фойдаланиб Ўзбекистонда тарқалган FOV 3-, 4- ва 6-расалар
идентификацияланган.
3. Вирулент изолятлар аникланди. Маҳаллий навлар учун Ғ. oxysporum f.sp. vasinfectumwmv учинчи расаси (316-изолят) ва F. solani тури вакиллари (503, 519 ва, айниқса, 520-изолятлар) энг катта хавф тугдириши исботланган.
4. Тўртта бир нусхали генлар асосида нуклеотид кетма-кетликлар аникланган. Уларнинг нуклеотид кетма-кетликлари асосида SNP ва ASPCR методлари ёрдамида специфик праймерлар тури ва расаси ишлаб чикилган.
5. Ғўза чатиштириш комбинациялари асосида «Mcbane В1» х «11970» вилтга чидамли популяция яратилган.
6. Ғўзанинг катор бошка белгиларини (биринчи шох чиқиши баландлиги, ўсимлик баландлиги, симподиялар сони, шохларнинг узунлиги) детерминловчи локуслар аникланган.
7. Хариталанган маркерларнинг ғўзанинг вилтга чидамлилиги билан боғланиш даражасини аниқлаш учун QTL анализ ўтказилган. Fusarium oxysporum f.sp vasinfectumva чидамли локусларга эга бўлган боғланишнинг учта гуруҳи аникланган.
8. Олинган генетик хариталар ва QTL анализ асосида ғўзанинг маркерларга асосланган селекцияда, шунингдек, номзод генларни ажратиш ва батафсил ўрганиш учун потенциал фойдаланиш мумкин бўлган маркерлари аникланган.
9. in silico анализ ўтказилган, иккиламчи метаболитлар, микотоксинлар синтези ҳамда ғўзанинг ташки таъсирларга (патоген билан зарарланиши) чидамлилиги учун жавобгар Fusariumwmr 11 та гени, Gossypiumwmv 4 та гени аникланган.
Ўзбекистонда ротавирусларнинг молекуляр-генетик тавсифи ва уларнинг диареяли касалликларда клиник-эпидемиологик аҳамияти
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ошқозон-ичак йўлларининг вирусли касалликлари, айниқса ротавирусли диареялар бугунги кунда дунё миқёсида тиббий-ижтимоий муаммо бўлиб, касалланиш даражаси юқори кўрсаткичларда сақланиб қолмокда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ротавирусли диареялар асосан эрта ёшдаги болаларда учраб, ошқозон-ичак йўлларининг ўткир яллиғланиши ва организмнинг сувсизланиши билан кечадиган оғир асоратларга, ҳаттоки ўлимга олиб келиши мумкин. Рўйхатга олинаётган жами ўткир ичак инфекциялари этиологиясининг 30-50 фоизини ротавирусли диареялар ташкил қилади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича аниқ мақсадли кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилиб, бу борада аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича салмоқли натижалар олинди. Амалга оширилган тадбирлар натижасида, жумладан эрта ёшли болаларни ротавирусли диареяларга қарши вакцинациялаш Миллий эмлашлар календар режасига киритилди. Шулар билан бир қаторда соғлиқни сақлаш тизимида бир қатор муаммолар мавжуд эди. Улар орасида ротавирусли диареяларнинг клиник-эпидемиологик холатларини аниқлаш, даволаш ва олдини олиш ҳам муҳимдир. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналишлари Стратегиясида «оила саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оналар ва болаларнинг сифатли тиббий хизматга эришишини кенгайтириш, уларга ихтисослаштирилган ва юқори технологияларга асосланган тиббий ёрдам кўрсатиш, чақалоқлар ва болалар ўлимини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни янада амалга ошириш» белгиланган. Бундан келиб чиққан холда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва ўткир ичак инфекциялари касалликлари кўпайишининг олдини олиш, айниқса кичик ёшдаги болаларда кузатиладиган асоратларни камайтириш алоҳида аҳамият касб қилмокда.
Таъкидлаш лозимки, жаҳон миқёсида, ўткир ичак касалликлари, жумладан кичик ёшдаги болалар орасида ротавирусли диареяларнинг учраши, клиник жиҳатдан оғир даражада кечиши ва беморлар ҳаёт сифатини пасайиши муҳим тиббий ва ижтимоий муаммолардан бирига айланди. РВИ касаллиги спорадик ва маҳаллий гуруҳлар ҳамда оммавий тарзда, айниқса ёш болаларда намоён бўлиши, ушбу касалликка қарши махсус давонинг йўқлиги, ротавируслар турли штаммларининг тарқалишига сабаб бўлмоқда бу эса муаммонинг долзарблигини белгилайди. Республикамизда қайд қилинаётган ротавирусларнинг эпидемиологияси, молекуляр-генетик тавсифи, клиник кечиши, ташҳиси, профилактикаси бўйича маълумотлар камлиги ушбу касалликни илмий жиҳатдан ўрганишга асос бўлади. Ротавирусли диареяларга эрта ташҳис қўйиш, замонавий вирусологик усулларни амалиётга тадбиқ қилиш, олиб борилаётган профилактика ва эпидемияга карши кураш чора-тадбирларни такомиллаштириш, шу мақсадда универсал вакциналар яратиш, мавжуд вакциналарни қўллаш ва мониторинг ўтказиш учун худудларда тарқалган ротавируслар G[P] типларининг антиген таркибини аниқлаш илмий-тадқиқотларнинг устувор йўналиши бўлиб қолмоқца.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги 1652-сон Қарори билан тасдиқланган «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 91-сон қарори «Тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил қилишни такомиллаштириш ва моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-4947-сон Қарори билан тасдиқланган «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар Стратегияси» ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда учрайдиган ротавирусларнинг молекуляр-генетик хусусиятларини аниқлаш ва уларнинг диареяли касалликларда клиник-эпидемиологик аҳамиятини баҳолашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Ўзбекистон ҳудудида ротавирус инфекциясининг хусусиятлари ва клиник кечиши аниқланган;
очиқ сув ҳавзалари ва водопровод тармоқларидаги сув ифлосланишининг умумий ЎИИ ва РВИ билан касалланиш даражаси билан боғлиқлиги аниқланган;
илк бор республикада тарқалган ротавируслар генотиплари типлаштирилган ва молекуляр-генетик хусусиятлари аниқланган;
илк бор сиквенс усулида ротавируслар VP4 ва VP7 оқсилларида нуклеотидлар кетма-кетлиги аниқланган;
ротавирус инфекцияси клиник кечиши вирус генотипларига боғлиқлиги аниқланган;
илк бор ротавирусга қарши эмлашнинг иқтисодий самарадорлиги баҳоланган.
Хулоса
1 .Узбекистан Республикасида ротавирусли диареялар ўткир диареяли касалликлар орасида асосий ўринни эгаллайди (40% ҳолларгаача), камайиш кузатилмаяпти, куз-қиш фаслларида максимал даражада кузатилган ҳолда йил давомида қайд қилинмокда, турли ёшдаги гуруҳларда бир хил учрамокда, 5 ёшгача бўлган ўғил болаларда инфекция юқтириш хавфи юқоридир (Р<0,05).
2. Ўткир диареялар билан касалланиш асосан сув манбаларининг мавсумий бактериал зарарланиши билан детерминация қилинади, ротавируслар билан зарарланиш асосан кеч куз фаслида қайд қилинади -84,6%, бу ротавирус инфекцияси билан касалланишнинг куз-қиш фаслларида ошишига замин яратади.
3. РВИ билан 2 ёшгача бўлган болаларнинг кўп касалланиши ҳақидаги маълумотлар стационар статистикага асосланади, юқори ёшдаги болалар ва катталарда РВИ енгил ва субклиник шаклларда кечади ва стационар даволаниш учун зарурат бўлмайди.
4.Ўзбекистон Республикасида ротавирус этиологияли гастроэнтеритлар билан оғриган болаларда, ротавируслар Р-генотипларининг Р1 (63,4%) серотипи, G-генотиплар орасида эса G1 (52,5%) ва G2 (26,7%) серотиплар кўп учрайди.
5 .Узбекистан Республикасида дунё миқёсида учрайдиган VP-ген ва Р-ген бўйича штаммлар учраши кузатилди, бу ротавирус инфекцияси профилактикаси учун шунга ўхшаш антигенлар тўпламидан иборат бўлган вакцинани қўллаш имконини беради.
6. РВИнинг 2 ёшгача бўлган болаларда касалликнинг кечиш оғирлиги дегидратациянинг тез (касалликнинг 1-2 куни) ривожланиши билан боғлиқ, бу гемолитик-уремик синдром, ўткир буйрак етишмовчилиги, гемоциркуляциянинг бузилиши ва ўлим ҳолларининг кўпайишига сабаб бўлади.
7. Ротавирус инфекциясининг клиник кечиши вирус генотипига боғлиқ бўлмаган ва бактериал диареялардан фарқ қиладиган ўзига хос хусусиятларга эга, бу РВининг клиникагача бўлган ташҳисида ва бу беморларни олиб бориш тактикасида оптималлаштириш учун асос бўла олади.
8. Ўзбекистон Республикасида РВД туфайли йил давомида кўриладиган иқтисодий зарар 1 145 120 АҚШ долларидан зиёд пулни ташкил қилади, шулардан - 89,1% бевосита тиббий ҳаражатлар ва 10,9% - билвосита тиббий ва бошқа ҳаражатларни ташкил қилади.
9. Болаларда 2-3 ойлигидан бошлаб ротавирус инфекциясига қарши эмлашнинг Миллий эмлашлар календар режасига киритилиши Ўзбекистон Республикасида аниқланган РВИнинг клиник-эпидемиологик хусусиятларига асосланган ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оклайдиган РВИ юқиш хавфи ва зарарини камайтирадиган превентив тадбир ҳисобланади.
Ўзбек аҳолисида сурункали HCV-инфекцияси патогенезининг молекуляр-генетик жихатлари ва кечишини башоратлашда уларни бўлган ўрни
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда вирусли гепатит билан касалланиш кун сайин ортиб бормокда. ЖССТ маълумотларига кура 170 млн.дан ортик сурункали вирусли гепатит С (СВГС) билан касалланган беморлар мавжуд. Жигар сурункали касалликлари структурасида СВГС етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Шаркий Европа, Осиё, Африка, Жанубий Америка давлатларида вирусли С гепатит билан зарарланиш юқори кўрсаткичларга зга. Узбекистоп оса бу касаллик билап зарарланиш 6,2% ташкил килди1. HCV-инфекциянинг кенг таркалганлиги, касалликнинг сурункали турлари ривожланиш даражаси юқори эканлиги, махсус чора-тадбирнинг мавжуд эмаслиги, касаллик патогенезени хар томонлама чукур ўрганилишини таказо этади. Полиморф ген-маркерларини излаб топиш ва касаллик ривожланишида улар ассоциацияларини аниклаш, генетик маркерлар қўлланилган холда касаликни ташхислаш ва прогнозлаш стратегияларни ишлаб чикиш, замонавий молекуляр патофизиологиянинг етакчи йуналишларидан бири хисобланади. Ўзбек популяцияси хақида маълу-мотларнинг етарли эмаслиги, сурункали вирусли С гепатитнинг Ўзбекистонда кечишининг ўзига хос хусусиятлари, касалликни истикболлаш билан ассоцияланган ва ген-номзодлар аллел вариантларини аниклаш борасида изланишлар олиб бориш долзарблиги ва зарурлигини якқол номоён этади.
Жаҳонда аҳолининг турли катламлари орасида сурункали HCV-инфекцияси патогенезининг жиҳатлари ва кечишини башоратлашдаги ўрнини ташхислаш ва самарали даволаш, унинг олдини олишга каратилган профилактик тадбирларни юқори самарадорлигига эришиш мақсадида қатор илмий тадқиқотлар амалга оширилмокда; аҳолида сурункали HCV-инфекцияси патогенезининг молекуляр-генетик жиҳатлари ўрни ва ахамиятини асослаш; касалликнинг кечишини башоратлашда сурункали HCV-инфекциясига организмнинг жавоб реакцияларни асослаш; пролиферация, апоптоз, функционал фаоллигининг ўзгаришига ташқи муҳит омилларининг таъсир механизмини аниқлаш; TNF-a, CTLA-4, шунингдек, Р450 цитохромни CYP1A2, CYP2E1, CYP2C9*2, CYP2C9*3, CYP3A4 генлари генотипларининг сурункали вирусли гепатит С ва жигар циррози билан касалланган беморларда учрашини асослаш; уларни сурункали гепатит ва жигар циррози билан хасталанган беморларда биокимёвий маркерлар билан боглиглигини асослаш; сурункали гепатитларда генетик полиморфизми билан ассоциацияланган усулларни ишлаб чикиш; сурункали С гепатит патогенетик аспектларни, Р450 цитохром генлар полиморфизмининг аҳамиятини урганиш ва истиқболлаш механизмини ишлаб чиқиш; сурункали гепатит С ва жигар циррозли беморларда яллиғланиш жараёни жадаллиги ва генлараро ўзаро узвий богликликни аниклаш. Сурункали гепатитни молекуляр механизмларининг умумий ва специфик хусусиятларини мукаммал ўрганиш асосларини яратиш сурункали гепатитни ривожланиш даражасини бахолашда пролифератив ва антиоксидант тизим ферментлари фаоллигини объектив бахолаш мезонини ишлаб чиқишда имкон беради; сурункали гепатитни консерватив даволаш усулларини такомиллаштириш; сурункали гепатит даволашда кенг камровли иммункорректорларни комплекс даволаш тизимига киритиш; сурункали гепатит касалликни даволаш тактикасини оптималлаштириб, асоратларини камайтириш ва самарадорлигини ошириш жараёнини тадбиқ килиш муҳим аҳамият касб этади.
Бугунги кунда тиббиёт амалиётида сурункали юкумли гепатит касаллигини бартараф этиш учун катор мухим вазифалар бажарилди. А ва В гепатит касаллигини камайтириш ва олдини олиш максадида вакциналар ишлаб чиқилди ва жорий қилинди, бунинг оқибатида аҳолининг турли қатламлари орасида сурункали гепатит билан касалланиш ва жигар циррозини ташхислаш ва даволаш самарадорлиги ошишига олиб келинди. Клиник амалиётда кенг қамровли дастурий тадбирларни тадбиқ килиш сурункали гепатитлар ва жигар циррозини эрта аниклаш, ташхислашда замонавий усулларни қўллаш натижасида касаллик асоратлари 25% дан 12% гача камайганлиги аниқланди. Бу борада 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига «...мувофиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янги босқичга кўтаришда мухим вазифалар, жумладан, турли даражадаги юқумли гепатит касалликларини ташхислаш ва даволашда замонавий технологияларни қўллашни кенгайтириш орқали юқори малакали, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш»2 аҳолининг турли қатламлари орасида ҳаёт сифатини оширишда муайян аҳамият касб этади.
Ушбу диссертация тадкиқоти 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чоралари тўғрисида»ги, 2017 йил 20-июндаги ПҚ-3071-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги карорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқот мақсади сурункали вирусли С гепатитни цитокинлар ва ксенобиотиклар биотрансформацияси учун маьсул генлар полимор-физмининг прогностик ахамиятини ўрганган холда, ўзбек популяцияси номоёндаларида клиник кечишининг молекуляр механизмларни такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
сурункали С гепатит ва жигар циррози бўлган беморларда 308G>A TNF-а, 49A>G CTLA-4 ҳамда 164А>С CYP1A2, 9896OG CYP2E1, 430ОТ CYP2C9*2, 1075А>С CYP2C9*3 ва 392A>G CYP3A4 генетик поли-морфизми кенг камровли тадкиқотда асосланган ва касаллик патогенезида уларни ўрни аникланган;
ўзбек миллатига мансуб кишилар орасида Р450 цитохромининг изофер-ментлари ва цитокин генотиплари ва аллеллари таркалиши, хамда соглом кишиларга нисбатан таркалганлигидаги фарк хусусиятлари исботланган;
сурункали С гепатитнинг кечишини ифодалаб берувчи цитолиз, холестаз ва мезенхимал яллиғланиш синдромлар кўрсаткичларнинг ўрганилаётган генлар полиморфизми билан ўзаро узвий боғлиқлиги исботланган;
сурункали вирусли С гепатитнинг жигар циррозига айланишида цитокинлар ва ксенобиотиклар биотрансформацияси учун маьсул генлар полиморф вариантлари ассоциациясининг эгаллаган ўрни кўрсатиб берилган, буни эса ўз навбатида, СВГС касалланган кишиларда огир ривожланиб кечишига бўлган хавф гурухдар ажратиш истикболлаш критерийларини ишлаб чиқишда қўллаш мумкин. СВГС кечиши ва жигар циррози ривожланиши хавфини бахолаб берувчи генетик профилни аниклаб бериш, беморларни даволаш тактикасини белгилашда мухим ахамиятга эга. Аникланган ассоциациялар СВГС ривожланиши патогенетик механизмлари тушунча доирасини кенгайтирган.
Хулоса
«Ўзбек популяциясида HCV-инфекция патогенези молекуляр-генетик аспектлари ва сурункали гепатит С кечишини истиқболлашда уларнинг эгал-лаган ўрни» мазусидаги докторлик диссертацияси ишидан олинган натижа-лар куйидагилардан иборат:
1. Узбек миллатига мансуб кишиларда аникланган TNF-a, CTLA-4, хамда, Р450 цитохромни CYP1A2, CYP2E1, CYP2C9 ва CYP3A4 полиморфизмлари, аллел ва генотиплар таксимланиши хусусиятлари аниқланди ва олинган натижалар Узбекистан генофонд маълумотларига ўз хиссасини қўшади. СВГС ўрта фаолли полиморфизмларнинг TNF-a, CTLA-4, CYP2C9 ва CYP3A4 юкори даражасига хос бўлган, СВГС оғир фаолликдаги полиморфизмнинг энг кўп учраши CYP2E1 мутант аллелда кузатилиб, жигар циррозида эса CYP1A2 бўлиб, улар патогенезини ва касалликни кечишини ифодаловчи маркер сифатида хизмат қилиши мумкин.
2. Жигар функционал фаолияти кўрсаткичлари ўзгаришиниг юқорилиги 1в вирус генотипи ташувчиларда ифодаланиб, СВГС ўрта фаол даражасидаги беморларда устунлиги аникланди. СВГС оғир фаол бўлган беморларда За генотип устун бўлиб, ушбу беморларда цитолиз ва холестаз синдромларининг юкори кўрсаткичлари кузатилди.
3. СВГС ўрта фаоллигида TNF-a (А/А) полиморф вариант цитолиз ва холестазнинг юқори кўрсаткичлари билан ассоцияланади, ва ушбу касаллик патогенезида ўрганилган полиморфизм ўрнини кўрсатади.
4. CTLA-4 генининг юқори сезувчанлиги ва CTLA-4+CYP2C9*2, CTLA-4+ CYP2E1, CTLA-4+ CYP1A2 генлараро бирикмалар ўрта фаолликдаги СВГС учраши касалликнинг жадаллашиши юқори ва паст хавфлари стратификация прогностик критерийси бўла олишини белгилаб беради.
5. Изофермент CYP2E1hh мутант аллел ва G/G генотипи СВГС огир фаолли ривожланишида прогностик омил сифатида хизмат қилиб, токсинлар ва ксенобиотикларни юкори метаболизми, оксидант стрессини кучайиши ва патологик жараенни огирлашишига олиб келиши мумкин.
6. С вируси билан ассоциялашган жигар циррози беморларида CYP2E1 (G/G) ва СУР1А2 (С/С) генотиплар полиморфизми хамда жигарнинг фукционал ҳолатининг кўрсаткичлари манфий корреляцион ўзаро боғлиқлиги (р<0,05) аникланган, бу полиморфизм жигарда яллигланиш ва фиброз ҳосил бўлишини стимуляциясида муҳим ахамият касб этади.
Түркістан өңірінде кездесетін үйеңкі тұқымдас өсімдіктердің биологиясын зерттеу
Түркістан облысының аумағы Қазақстан Республикасының оңтүстігінде шөлдер аймағында орналасқан. Ол шөл-ландшафт аймағы ретінде орташа белдеудің құрамына кіреді, солтүстіктен оңтүстікке қарай 550 км, ал батыстан шығысқа қарай 470 км-ге созылып жатыр [1].
Турли генотипдаги эчкилар сути ва қонининг айрим физиологик - биокимёвий кўрсаткичларини қиёсий ўрганиш
Тадқиқот объекта: жайдари, жундор ва дурагай эчкилар, сут, қон зардоби ва шаклли элементлари, ҳужайравий иммун тизим.
Ишнинг мақсади: турли генотипга мансуб эчкилар қони ва сутининг айрим физиологик-биокимёвий кўрсаткичларини йил фасллари бўйича қиёсий ўрганиш асосида эчки сутини одамлар овқатланишида қўллашнинг мақсадга мувофиқлигини айрим жиҳатларини аниқлаш.
Тадқиқот усуллари: физиологик, биокимёвий ва статистик қайта ишлаш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: генотип ва экологии омилларни эчкилар қонининг айрим физиологик-биокимёвий кўрсаткичларига ҳамда резистентликка таъсир килиши илк бор аниқланди. Яйлов маҳсулдорлигининг ортиши эчкиларнинг тўйимли моддаларга бўлган эҳтиёжини маълум даражада таъминлаши билан кон таркибидаги оқсиллар, шаклли элементлар микдорини ортиши ва иммунитетнинг кўчайиши илк бор аниқланди. Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида ўрчитилаётган турли генотипга мансуб эчкиларнинг сут маҳсулдорлиги, сутининг кимёвий таркиби ва айрим физик-кимёвий хусусиятлари деярли фарк килмаслиги, жайдари эчкилар сутида ёғ, казиен ва бошқа айрим моддалар солиштирилаётган генотиплардан устунлиги кўрсатилди. Эчки сути бошка ҳайвонлар сутига Караганда иссикка чидамли ва узок вақт ивимайди, таркибидаги курук модда компонентлари бирмунча кўп эканлиги аникланди.
Амалий ахамияти: хайвонлар организмининг табиий чидамлилигини ўрганиш бўйича илмий-Тадқиқот ишларини бажаришда, турли йўналишдаги маҳсулот етиштирувчи эчкичилик хўжаликларида селекция ишларини ташкил килишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисоднй самарадорлиги: ишнинг натижалари эчкичилик хўжаликларда, ўқув жараёнлари ва илмий-Тадқиқот ишларида қўлланилмокда.
Қўлланиш сохаси: физиология, биокимё, қишлоқ хўжалиги, ветеринария.
Топинамбур (Helianthus tuberosus L.) туганагидан фойдаланиб, хамиртуруш олиш технологиясини такомиллаштириш
Тадқиқот объектлари: Топинамбур тугунагининг экстракта, батат ва нон ачитқиси Saccharomyces cerevisiae нинг коллекциали культуралари.
Ишнинг мақсади: Қулай ва арзон ноанъанавий хом-ашёлардан меласса ўрнини босувчи субстратлар ва юкори фаоллик, ҳамда генератив хусусиятга эга ачитқи штаммларини танлаш асосида хамиртуруш ишлаб чикариш технологиясини яратиш.
Тадқиқот методлари: Субстратлар таркибидаги инулин, сахароза, оксил, крахмал ва фосфор микдорини аниклаш, ўстириш ва биомассани ажратиш, тирик ва ўлган ҳужайра микдорини ҳисоблаш, ферментатив фаолликларни (инулаза, зимаза, мальтаза ва инвертаза) аниклаш, нон сифатини ва олинган натижаларни статистик жиҳатдан ҳисоблаш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Ферментатив фаолликни мунтазам индуцибеллиги; ачитки биомасса тўпланиши конуниятлари, озиқа муҳити таркибидаги компонентларда фаол ўсувчи ҳужайрадан иборат, полифруктозан сакловчи, кенг спектрга таъсир қилувчи юқори ферментатив фаол ачитқи биомассаси олинди. Илк маротаба топинамбур туганагини меласса ва кимматбахо витамин комплекслари билан алмаштириб, бижгиш фаоллиги юкори бўлган ачитқиларнинг маҳаллий штаммларидан фойдаланган ҳолда ноанъанавий хом ашё асосида хамиртуруш етиштириш, хамда таннархи арзон бўлган маҳсулот олиниши ўрганилди.
Амалий ахамияти: Олинган назарий ва амалий илмий натижалар асосида инулин сакловчи топинамбур экстракта ва унда азот, фосфор, калий, магний ва витаминлар уйгунлигини сакловчи комплексли озиқа муҳити ва унда юқори ферментлар фаол равишда ҳосил бўлиши учун оптимал шароитлар ишлаб чиқилди.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисоднй самарадорлиги: Инулин сақловчи хом ашёда ўстирилган нон ачитқиси 1872 сўм/кг (2009) ни мелассада ўстирилган нон ачитқиси 1950 сўм/кг ни ташкил этди.
Қўлланиш сохалари: Нон ачитқиси ишлаб чикариш саноатида ва ачитқини нон маҳсулотларида қўллашда ишлатилади.
- 1-25 / 96
- Keyingi