Barcha maqolalar
Лѐссли қияликларнинг сейсмик куч таъсирида кўчкига нисбатан турғунлиги
Тадкикот объектлари: турли физик-механик хусусиятга зга бўлган лесс грунтлардан гашкил топтан хар-ҳил кияликлар.
Тадкикот максади: киялик турғунлигини бахолашга оид “зилзилабардош кияликлар усули”ни ва турли сейсмик гаъсирларга чидамли киялик турғунлигини таъминлашга қаратилган тадбир ишлаб чикиш.
Тадкикот методлари: замонавий ўлчов асбоблари ва ускуналаридан фойдаланиб лесс грунтдан ташкил топтан кияликларнинг моделлари устида лаборатория тадкиқотлари ўтказиш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: турли микдорли динамик таъсир остида турли шаклдаги кияликлар каъридаги лсссимон грунтларнинг мустаҳкамлиги ва деформацияланишини 1рунтнинг таркиби, холати ва хусусиятига боғлаб ўрганилди; киялик 1рунтлари мустахкамлигини бахолашга каратилган мувозанат тсзланишини ҳисобий микдорини аниклаш усули яратилди; киялик нишабига боғлик равишда куйкаланиш катламини юзага кслиши ва унинг чукурлик бўйлаб таркалиш ҳолатлари аникланди; кияликлар турғунлигини бахолашга оид “зилзилабардош кияликлар усули” таклиф этилди; киялик сиртини юклаш оркали унинг зилзилага нисбаган турғунлигини таъминлаш услуби ишлаб чикилди.
Амалий ахамияти: грунт катламини куйка холагга келиб кўчки хосил бўлиши, зилзилабардош киялик усули ва киялик сиртини юклаш ёрдамида унинг зилзилабардошлигини таъминлаш усулларини таклиф этилганлигидадир.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги. Зилзилабардош кияликлар усули Андижон вилоятидаги Куйган ёр сув омборини таъмирлашда тўғон зилзилабардошлигини ҳисоблашда амалиётга қўлланилган. Диссертация ҳулосалари гидротехника иншоотлари курилиши мутахассислиги бўйича таълим олаётган магистрларнинг ўкув режасига киритилган. Таклиф этилган усулларнинг иктисодий самарадорлиги аввало кияликларнинг зилзилабардошлигини таъминлашда намоён бўлади.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: сейсмик районларда лесс грунтлардан ташкил топтан кияликларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш.
Кремнийдаги марганец атомлари нанокластерларининг фотоэлектрик ва магнит хусусиятларини ўрганиш
Тадқиқот объектлари: марганец атомлари билан легирланган саноатида ишлатиладиган КДБ-2, 5, 10, 100 маркали монокристалл кремний намуналари.
Ишнинг мақсади: кремнийда марганец киришма атомлари нанокластерлари-нинг заряд ҳолати ва магнит моментини бошқариш имкониятини берувчи текхно-логияни яратиш, уларнинг хусусиятларини ўрганиш ва замонавий электроникада материалларнинг функционал хоссаларидан фойдаланиш имкониятларини очиб бе-риш.
Тадқиқот методлари: усули: электрик ва фотоэлектрик ўлчаш усулларидан электромагнит резонатор қурилмасидан, атом кучли ва инфракизил микроскоплар-дан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлиги: ғайри оддий катта юуқори ҳароратли манфий магнит қаршилик, А=1,5^-8 мкм оралиғида ўта катта кийматдаги қолдик фотоўтказувчанлик, фотоўтказувчанлик кийматини инфрақизил нурлар таъсирида ғайри оддий чуқур сўниш эффектлари очилди. Эффектларнинг ташки электр ва магнит майдон, харорат ва ёритилганлик даражасига боғлиқ ўзгариш қонуниятлари аниқланди.
Амалий ахамияти: кремнийда марганец атомлари нанокластерларининг заряд ҳолатини ва концентрациясини бошқариш имконини берувчи технология яра-тилди. Магнит хусусиятли нанокластерлар мавжуд бўлган кремнийдаги манфий магнит каршилик асосида янги турдаги сезгир магнит датчикларни ва фон ёруглик етарлича кучли бўлганда хам инфракизил нурларга ўта сезгир фотоприёмникларни яратиш имкониятлари очиб берилди.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Диссертациями ба-жаришда олинган натижаларни «Фотон» очиқ турдаги акционерлик жамиятида ва ТошДТУ нинг “Электроника ва микроэлектроника” кафедрасида ўкув жараёнида ишлатилиши мумкин.
Қўлланилиш сохаси: микроэлектроника саноатида, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳаларида.
Коллектор-зовур сувларининг минерализациясини биологик усулда пасайтириш ва ундан суғорма деҳқончиликда фойдаланиш
Диссертация мавзусииинг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё бўйича қишлоқ хўжалигида деградацияга учраган майдонлар ортиб бормокда: сув эрозияси таъсирида 56 фоиз, шамол эрозияси таъсирида 28 фоиз, тупрокда озуқа моддалари миқдорининг камайиши, шўрланиш, ифлосланиш жараёнлари туфайли 12 фоиз ва зичлашиш, ботқоқлашиш, чўкиш жараёнлари таъсирида эса, 4 фоиз ерларнинг холати ёмонлашмокда1. Бундай салбий жараёнлар хамда дунёнинг 80 та мамлакатида сув танкислиги муаммоси мавжудлигидан ҳар Йили 7 млн. гектар экин майдонлари қишлоқ хўжалиги фойдаланувидан чиқиб кетиши натижасида дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси юзага келмоқда.
Республикамизда бугунги кунда суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш, тупрок унумдорлигини ошириш, сув танкислиги шароитида мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, кўшимча сув манбаларини шакллантириш бўйича кенг камровли тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу тадбирлар натижасида бугунги кунда: 38863 км. узунликдаги коллектор-дренаж тармоқлари, 52 дона мелиоратив насос станциялар, 1344 дона мелиоратив тик кудуклар таъмирланди ва тикланди. 13,2 минг га. томчилатиб, 18,0 минг га. эгатга плёнка тўшаб, 16,8 минг га. майдонда ўкариқлар ўрнига кўчма эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш усуллари жорий этилиб, бунинг натижасида 1 млн. 200 минг га. ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланишига эришилди2. Узбекистан Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида сугориладиган ерларнинг мелиоратив холатини янада яхшилаш, мелиоратив ва ирригация объектларнинг тармогини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни кенг жорий этишга алоҳида эътибор берилган. Бу борада сув танқислигини юмшатиш, коллектор-зовур сувларидан самарали фойдаланиш оркали тупрокнинг мелиоратив холатига таъсирини ўрганиш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий тадкиқот ишларини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади.
Дунё суғорма деҳкончилиги амалиётида (АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Исроил кабилар) сув танкислиги шароитида экинларни суғоришда илмий асосланган суғориш тартибларини кўллаш, кўшимча сув манбаси сифатида минерализацияси паст бўлган коллектор-зовур ҳамда чиқинди сувлардан фойдаланиш орқали дарё сувлари иқтисод килиниб, экинлардан олинаётган ҳосилни 10-15 фоизгача ошириш имконияти яратилмокда. Шу жиҳатдан, Республикамизда тобора ортиб бораётган сув танкислиги шароитида унинг салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида коллектор-зовур сувларининг минерализациясини биологик усулда пасайтириб, улардан суғорма деҳқончиликда фойдаланишга бағишланган илмий изланишлар долзарб ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон «2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори хамда 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «2017 - 2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнннг мақсади Бухоро воҳаси шароитида Кичик Ряска (Lemna minor), Пистия (Pistia stratiotes) ва Азолла (Azolla caroliniana) сув ўсимликлари ёрдамида коллектор-зовур сувларининг минерализациясини камайтириб, сифати яхшиланган зовур сувлари билан ғўзани суғориш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмин янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Бухоро вилоятининг коллектор-зовур сувларида лаборатория шароитида Кичик Ряска (Lemna minor), Пистия (Pistia stratiotes) ва Азолла (Azol la caroliniana) сув ўсимликларини ўсиши, ривожланиши, биомасса ҳосил қилиши аниқланган;
Кичик Ряска (Lemna minor), Пистия (Pistia stratiotes) ва Азолла (AzoIla caroliniana) сув ўсимликларини коллектор-зовур сувларидаги озуқа моддаларга таъсири хамда уларнинг минерализациясини камайтириш самарадорлиги аниқланган;
минерализацияси юқори бўлган коллектор-зовурлар бўйидаги кичик ҳовузларда Кичик Ряска (Lemna minor) сув ўсимлигининг коллектор-зовур сувларида ўсиши, ривожланиши ҳамда уларнинг минерализациясига таъсири аникланган;
минерализацияси биологик усулда пасайтирилиб, сифати яхшиланган коллектор-зовур сувлари билан ғўзанинг Бухоро-6 навини сугоришнинг ғўзани ўсиши, ривожланиши ва хосилдорлигига таъсири аникланган.
Хулосалар
1. Бухоро вилоятида жами суғориладиган ерлар 275,1 минг гектар бўлиб, сизот сувлари минерализацияси 1-3 г/л гача бўлган майдонлар 170,1 минг га (61,8%), минерализацияси 3-5 г/л бўлган майдонлар 96,3 минг га (35 %), минерализацияси 5-10 г/л бўлган майдонлар 8,5 минг га (3,1 %) ва минерализацияси 10 г/л дан юқори бўлган майдонлар 1,2 минг га (0,45 %) ни ташкил этади.
2. Бухоро вилоятида бир йилда қишлоқ хўжалиги учун жами 4,1-4,3 млрд м3 сув ресурлари ишлатилади. Сугориладиган майдонлардан эса коллектор - зовур тизимлари оркали хар Йили 1,9-2,1 млрд м3 сув олиб чиқиб кетилади. Сув танқис бўлган йилларда уларнинг 61,0 % ини сугорма деҳқончиликда қайта ишлатиш, 5,23 % ини даре сувлари билан кўшиб кишлок хўжалик экинларини суғоришда фойдаланиш оркали сув танқислигининг салбий оқибатларини камайтириш мумкин.
3. Минерализацияси 3-5 г/л бўлган зовур сувларида “Lemna minor" сув ўсимлиги лаборатория шароитида ўстирилганда энг яхши натижа кўрсатиб, улардаги хлор миқдорини 28 % гача, куруқ қолдиқ миқдорини эса 18 % гача камайтиради. Pistia stratiotes ҳамда Azolla caroliniana сув ўсимликлари етиштирилганда зовур сувларидаги хлор микдори 19 % ва 11 % га, курук қолдиқ микдори эса, 10 % ва 6 % гача камайганлиги аниқланди.
4. “Lemna minor" сув ўсимлигини лаборатория шароитида ўстириш натижасида курук колдиқ микдори бўйича чучуклаштириш коэффициента минерализацияси 1-3 г/л бўлган зовур сувларида 1,14-1,23 ни, 3-5 г/л бўлган зовур сувларида 1,28-1,29 ни ва 5 г/л дан юқори бўлган зовур сувларида 1,07-1,12 ни ташкил этди. Хлор иони бўйича чучуклаштириш коэффициента минерализацияси: 1-3 г/л бўлган зовур сувларида 1,11-1,14 ни; 3-5 г/л бўлганда зовур сувларида 1,33-1,39 ни ва 5 г/л дан юқори бўлган зовур сувларида эса 1,08-1,10 ни ташкил этди.
5. Лаборатория шароитида 120 соат давомида “Lemna minor” сув ўсимлигининг сув юзасини қоплаши минерализацияси 1-3 г/л бўлган зовур сувларида (вариант-1) 0,203-0,208 м2 ни ташкил қилган бўлса, минерализацияси 3-5 г/л бўлган зовур сувларида (2-вариант) 0,238-0,240 м2 га тенг бўлиб, 1-вариантга нисбатан 0,035 м2 га кўпдир. 2-вариантда “Lenina minor''’ сув ўсимлигининг массаси 238-251 граммни ташкил килиб, биринчи вариантга нисбатан 20-22 граммга огирлиги кузатилди.
6. Дала шароитида “Lenina minor" сув ўсимлиги етиштирилган ҳовуздаги зовур сувида хлор микдори дастлаб, 0,374 г/л га тенг бўлган бўлса, тажриба охирига бориб 0,291 г/л ни ташкил килиб, 22 % га камайган бўлса, курук колдиқ микдори дастлаб 3,9 г/л га, тажриба охирида 2,8 г/л ни ташкил килиб, 28 % га камайди. “Lemna minor” сув ўсимлигини очик зовур сувида етиштирилганда зовур суви таркибидаги тузларнинг курук қолдиқ микдори бўйича чучуклаштириш коэффициента 1,29-1,39 ни, хлор иони бўйича эса 1,26-1,29 га тенг бўлди.
7. Ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши суғориш суви сифатига боғлиқ бўлди. 1-августда даре сувига биологик тозаланган зовур суви кўшиб суғорилган 2-вариантда ғўзанинг бўйи 88,1 см ни, хосил шохлари 13,3, ҳосил элементлари 16,6 ва кўсаклар сони 6,2 донани ташкил килган бўлса, дарё сувига зовур суви қўшиб суғорилган 3-вариантда ғўзанинг бўйи, ҳосил шохлари, ҳосил элемептлари ва кўсаклар сопи 2 - вариаптга нисбатан мос равишда 0,6 см, 0,5; 1,2; 0,6 донага кам бўлди. Зовур сувининг минерализацияси биологик усулда пасайтириб, суғорилган 4-вариантда ғўзанинг бўйи 87,5 см га тенг, ҳосил шохлари 12,6 донани, ҳосил элементлари 15,8 донани ҳамда кўсаклар сони 5,6 донани ташкил килган бўлса, зовур суви билан тўғридан-тўғри сугорилган 5-вариантга нисбатан бу кўрсаткичлар мос равишда 5,1 см; 3,0; 4,4 ва 0,8 донага юқори бўлганлиги кузатилди.
8. Бир дона кўсакдаги пахта огирлигига зовур сувлари минерализациясининг таъсири аниқланганда, уларнинг минерализацияси биологик усулда пасайтириб, ғўза сугорилган далада бир дона кўсакдаги пахта огирлиги зовур суви билан тўғридан-тўғри сугорилганга нисбатан 0,6 гр га оғир бўлиб, 5,0 гр ни ташкил қилди.
9. Дарё сувига биологик тозаланган зовур сувини кўшиб сугорилганда (2-вариант) ўртача ҳосилдорлик 37,8 ц/га ни ташкил килиб, шартли соф фойда 840847 сўм/га га, рентабеллик даражаси 38,9 % га тенг бўлиб, дарё сувига зовур сувини тўғридан-тўғри қўшиб сугорилганга нисбатан (3-вариант) ғўзанинг ҳосилдорлиги 3,7 ц/га га, шартли соф фойда эса 250042 сўм/га, рентабеллик даражаси 11,6 % юқори бўлганлиги кузатилди.
10. Зовур сувлари минерализациясини биологик усулда пасайтириб, ғўза сугорилганда (4-вариант) хосилдорлик 32,3 ц/га, шартли соф фойда 356592 сўмга, рентабеллик даражаси 16 % га тенг бўлиб, зовур суви билан тўғридан-тўғри сугорилган (5-вариант) га нисбатан хосилдорлик 4,2 ц/га га ва рентабеллик 16 % га юқори бўлди.
11. Сув танқислиги купли бўлган йилларда унинг салбий окибатларини камайтириш мақсадида хамда дарё сувларининг етиб бориши қийин бўлган худудларда минераллашганлиги ўртача бўлган (3-5 г/л) зовур сувларини “Lemna minor" сув ўсимлиги ёрдамида биологик тозалаб, ғўзанинг Бухоро-6 навини сугориш натижасида унинг хосилдорлиги-32,3 ц/га бўлиб, рентабеллик даражаси-16,0 % ни ташкил этади.
12. Минераллашганлиги ўртача бўлган (3-5г/л) зовур сувларини “Lemna minor” сув ўсимлиги ёрдамида биологик тозалаб, дарё сувига тенг равишда аралаштириб, ғўзани “Бухоро-6” навини сугориш натижасида унинг ҳосилдорлиги - 37,8 ц/га бўлиб, рентабеллик даражаси-38,9 % ни ташкил этади.
13. Зовур сувларининг минеразациясини биологик усулда пасайтиришда фойдаланилган “Lemna minor” сув ўсимлигидан биоорганик чиқинди сифатида биогаз олиш хамда сув ўсимлиги кайта ишланиб, биоўғит олиш имконияти яратилади.
Караумбет ва борсакелмас кўллари рапаларидан бишофит олиш технологиясини яратиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда қишлок хўжалигини келгусидаги ривожи тупроққа ишлов беришнинг янги технологияларини жорий этиш, техник экинларнинг юқори хосилдор навларини яратиш, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, дефолиантлар ва бошқа препаратлар ишлатилишини қамраб оладиган комплекс чора-тадбирларни қўлланилиши хисобига хосилдорлик ва унинг сифатини ошириш билан боғликдир. Шунинг учун кейинги йилларда пахтачилик учун дефолиантлар, уруғларга дастлабки ишлов бериш препаратларининг янги, юқори самарадор, хавфсиз турларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмокда. Кўпчилик янги дефолиантлар ва уруғларга дастлабки ишлов бериш препаратлари магний хлорат ва хлоридларининг қўлланилишига асослангандир.
Бугунги кунда жаҳонда мавжуд кўлларнинг шўрсувли тўйинган эритмалари, денгиз сувлари, табиий ташландиқлар тарзидаги хомашё манбаларини ишлаб чикаришга камраб олиш оркали тоза тузлар ва магний оксид олиш технологияларини яратишга алохида эътибор каратилмокда. Бу борада Караумбет ва Борсакелмас кўли рапаларидан (рапа - кўп компонентли тузларнинг сувли эритмаси) магний хлорид олиш технологиясини ишлаб чиқиш долзарб вазифалардан хисобланади. Кўллар рапаларини кайта ишлаш технологиясини яратишда қатор, жумладан, куйидаги йўналишларда тегишли илмий ечимларни асослаш зарур: рапада мавжуд кўшимчалардан тозаланган, магний хлориднинг тўйинган эритмаларини олишнинг самарадор усулларини яратиш, бишофит олиш технологиясини ишлаб чиқиш кабилар илмий-амалий ахамиятга эга бўлиб, долзарб масалалардан ҳисобланади.
Республиками'? мустакилликка эришганидан буен кимё саноатида ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диверсификациялаш, инновацион технологияларни жорий қилиш, экспортга йўналтирилган рақобатбардош маҳсулотлар, жумладан дефолиантлар, уруғларга дастлабки ишлов бериш препаратлари ҳажми ва ассортиментини кўпайтириш бўйича муайян ютуқларга эришилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган чора-тадбирлар асосида кам зарарли дефолиантлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кишлоқ хўжалигида уларни қўлланилиши борасида мухим натижалар олинди. Шу билан биргаликда, магнийли хомашёларнинг янги конларини ўзлаштириш ҳамда уларни саноат микёсида ишлаб чиқаришга етарли эътибор қаратилмаган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришга каратилган Ҳаракатлар стратериясининг учинчи йўналишида «саноатни юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, махаллий хом-ашё ресурсларини чуқур кайта ишлаш асосида юқори кўшимча кийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш»га каратилган мухим вазифалар белгиланган. Бу борада, жумладан магнийли хомашёларнинг янги конларини ўзлаштириш ҳамда уларни саноат микёсида ишлаб чикаришига жалб қилиш, Республиками керакли кимёвий маҳсулотлар билан таъминлаш муҳим ўрин эгаллайди.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги № ПФ-4707-сонли «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация килишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги, 2017 йил 7 февралдаги № ПФ-4947-сонли «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги Фармонлари ва 2017 йил 23 августдаги № ПҚ-3236-сонли «2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Караумбет ва Борсакелмас кўли рапаларини «Кўнғирод сода заводи» УК чиқиндиси - дистиллер суюклиги билан сульфатсизлантирувчи реагент сифатида ишлатган ҳолда бишофит ишлаб чиқаришнинг макбул технологиясини ишлаб чикишдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
биринчи маротаба бир пайтнинг ўзида сода ишлаб чикариш чиқиндиси -дистиллер суюклигини утилизациялаш йўли билан Караумбет ва Борсакелмас кўллари рапаларини магний хлоридга комплекс қайта ишлаш усули ишлаб чикилган;
рапалар кимёвий таркиби ва хоссаларига об-хавонинг таъсири аниқланган;
технологик омилларни рапаларни сульфатсизлантириш, реологик хоссалари ва таркибига таъсири аниқланган;
сульфатсизлантирилган рапаларни колдик сульфат ва кальцийдан тозалаш жараёнини самарадорлигини ошириш техник ечимлари ишлаб чиқилган;
Караумбет ва Борсакелмас кўллари рапаларини қўшимча кимёвий чўктирилган гипс, кальций карбонат, галит олиш билан магний хлоридга кайта ишлашнинг комплекс ва самарадор технологияси яратилган.
Хулоса
Диссертация ишини бажаришда олинган асосий илмий ва амалий натижалар қуйидагилар ҳисобланади:
1. Караумбет ва Борсакелмас кўли рапаларининг кимёвий таркиби, шунингдек айрим физик хоссаларини ўрганиш орқали тузли таркибининг бир-биридан кескин фаркланиши, бунда Борсакелмас кўли рапасига нисбатан Караумбет кўли рапасида туз микдори 1,2 мартадан ортиқ кўп бўлиши аниқланди. Эритма тузли таркибининг кескин фарк килганда хам уларнинг физик хоссалари кам фаркланади.
Борсакелмас кўли рапасининг зичлиги 1,190 дан 1,221 гача, Караумбет кўли рапасининг зичлиги эса 1,240 дан 1,290 г/см3 гача, Борсакелмас кўли рапаси учун қовушкоклик 1,40 дан 1,187 гача, Караумбет кўли рапаси учун қовушқоқлик 3,07 дан 4,87 сПз гача ўзгаради, pH муҳити эса 6,3 дан 7,0 гача ўзгаради.
2. Илк маротоба NaCl-FLO, ИазБОд-НзО системаси ва 2Na+, Mg27/2CI’, SO4-H2O тўртламчи сувли системасининг таҳлилига асосан галитнинг ёзги чўкиши ва мирабалитнинг кишки чўкиши назарий асосланди. Олинган экспериментал ва илмий маълумотлар ҳудуднинг табиий климатик шароитида кўллар рапаларида концентрланиш жараёнлари содир бўлиши хамда шарт-шароитларини асослаб беришни таъминлайди. Караумбет кўли рапаларини табиий буғлатиш йўли билан 22% гача натрий хлоридни ажратиб олиш мумкинлиги ва бунда магний оксид микдори 4,59% дан 9,45% гача, 3,46% дан сульфатлар микдори 4,25% гача ортиши кўрсатиб берилди. Кальций оксид микдори 0,11 дан 0,08% гача камаяди. Борсакелмас кўли рапаларининг таркиби хам бойийди ва таркибидаги магний хлорид микдори 17,33% га натрий сульфат микдори эса 8,72% га етади. Қишки чўкиш рапалардан мирабилитнинг ажралишини ва бу эса ИазБОдмикдорини 0,13-0,53% гача камайишини ва ёзги табиий чўкишдан сўнг эса рапа таркибидаги магний хлоридни 19,69 - 23,31 % гача ошишига олиб келади.
3. Саноат ишлаб чиқариши шароитида Караумбет ва Борсакелмас кўллари рапаларини концентрлаш жараёнлари тадкик килинди ва рапаларни буғлатишни икки боскичда ўтказиш мақсадга мувофиқлиги кўрсатиб ўтилди. Рапани биринчи босқичда 1,34-1,40 г/см3 зичликкача буғлатиш, натрий хлорид ажратилгандан сўнг суюқ фазани иккинчи боскичда 1,34-1,35 г/см3 зичликкача буғлатиш керак. Бунда натрий хлориднинг концентрацияси биринчи босқич буғлатишдан сўнг 15-16% ни, иккинчи босқичдан сўнг эса 19,0-19,5% ни ташкил этади.
4. Сода ишлаб чикариш чикиндиси - дистиллер суюқлигидан фойдаланган ҳолда Караумбет ва Борсакелмас кўллари рапаларини сульфатсизлантириш жараёнлари ўрганилди. Технологии жараённинг оптимал меъёри аниқланди: дистиллер суюклиги меъёри - 100-102%, жараён ҳарорати - 20-30° С, жараён давомийлиги - 20-30 минутни ташкил этади. Бунда рапанинг сульфатсизланиш даражаси ва суюқ фазадаги қолдиқ кальций ионлари микдори мос ҳолда 88-91% ва 0,14-0,21% ни ташкил килади. Ҳосил бўладиган суспензия етарли даражада яхши ажралади (чўкиш тезлиги 0,5-0,9 м/соат ни ташкил этади). 30 минутдан сўнг суспензияни тиниш даражаси 92,88% га етади. Қуюқ чўкма бўйича кальций сульфат чўкмасини фильтрлаш тезлиги 781 кг/м2 с ни ташкил этади.
5. Караумбет ва Борсакелмас кўллари қисман сульфатсизлантирилган рапаларини колдик сульфатлар ва кальций микдоридан барий хлорид ва натрий карбонат билан қўшимча тозалаш тадқиқ қилинди. Жараёнда иштирок этувчи реагентлар нисбатининг чегараси аниқланди. Натрий карбонатнинг макбул меъёри 100-105% ҳисобланиши кўрсатиб берилди. Бунда кальций ионларининг чўкиш даражаси 59,4-60,5% ни ташкил этади. Барий хлориднинг макбул (оптимал) меъёри 95-98% хисобланади. Бунда рападаги сульфатлар микдори 0,001% дан ошмайди.
6. Олдиндан тозаланган магний ва натрий хлоридлари эритмаларини буғлатиш жараёнини ўрганиш орқали таркибида 43,10-46,92 % магний хлорид бўлган суюкланма олиш мумкинлиги кўрсатиб берилди. Бунинг учун буглатишни икки боскичда амалга ошириг максадга мувофикдир. Биринчи боскичда 45,6% гача сув буглатилади ва таркибида 24,01 % гача магний хлорид ва 8,01% гача натрий хлорид бўлган эритма олинади. Суюк фаза зичлиги бунда 1,250 г/см3 дан 1,422 г/см3 гача ортади. Биринчи босқич буғлатишдан ва натрий хлорид ажратилгандан сўнг иккинчи боскич буглатишда колган сувнинг 55,2% микдори бугланади. Олинган суюкланма таркибида 0,09-0,25% натрий хлорид, 0,03-0,05% кальций хлорид, 0,03% гача магний сульфат бўлади. Натрий хлорид чўкмаси яхши фильтрланади. Фильтрланиш тезлиги чўкма бўйича С:Қ нисбатига ва фильтрдаги чўкма катлами қалинлигига боғлиқ ҳолда биринчи боскичда 3823-5663 кг/м2 с ни ва иккинчи боскичда 1807-3064 кг/м2 с ни ташкил этади.
7. Лаборатория ва модел курилмалардаги тажриба ишлари асосида бишофит олиш технологик схемаси ишлаб чиқилди, моддий баланси тузилди, ишлаб чиқаришнинг технологик регламенти, йиллик қуввати 15 минг т бўлган ишлаб чиқариш курилмасини лойихалаш учун дастлабки маълумотлар тайёрланди. Караумбет ва Борсакелмас кўллари рапаларини кайта ишлаш бўйича амалий тадқиқотлар натижалари бишофит ишлаб чиқариш технологиясини синашга асос бўлиб хизмат килди, бу эса синов ишлари «Fargonaazot» АЖда тажриба намуналари ишлаб чикариш билан мувоффақиятли ўтказилди.
8. Бишофит ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги бўйича дастлабки техник-иктисодий ҳисоблар амалга оширилди, бу Караумбет ва Борсакелмас кўллари рапаларидан бишофит ишлаб чиқаришнинг юқори самарадорлилигини кўрсатди. Маҳсулот таннархи 737,78 минг сўмни, улгуржи нархи эса 1106,66 минг сўмни ташкил этади. Йилига 15 минг тонна бишофит ишлаб чиқарилганда иқтисодий самарадорлик 5,533 млрд, сўмни ташкил этади ва йилига 8,25 млн. доллар иқтисод қилинади. Ундан ташқари кўшимча махсулотлар натрий хлориди, кимёвий чуктирилган гипс ва мелни сотишдан хам иктисодий самарадорлик олинади ва қўшимча ишчи ўринлари яратилади.
Исследование процесса получения гидроксида калия из хлорида калия в мембранном электролизёра
Производители жидких мыл, косметики, лекарственных средств и других продуктов в Узбекистане нуждаются в дешёвом гидроксиде калия, который можно производить из местного хлорида калия, производимого в АO “Дехканабадский калийный завод”
Исследование процесса подогрева нефтегазоконденсатной смеси парами легкой нафты в теплообменном аппарате 10Е04
Для подогрева сырья в нефтеперегонной установке используются горячие технологические потоки, выходящие из ректификационной колонны - дистилляты топливных фракций и мазута [1-4]. Для подогрева углеводородного сырья на НПЗ в основном применяют трубчатые теплообменные аппараты [2;4;5;6].
Инновационный подход к переработке серпентенита в Узбекистане
В статье приведены результаты исследования процессов получения оксида магния путем разложения серпентинитов Арватенского месторождения серной кислотой и с добавкой азотной кислоты в раствор серной кислоты последуюшим разделением кремнезема из суспензии, нейтрализацией фильтрата аммиаком до значения рН 8,5 для осаждения и раздаеления ионов примесных металлов, осаждение и разделения ионов магния из раствора с использованием аммиака и углекислого аммония, термическое разложение корбаната магния с получением оксида магния. Установлено, что использования смесь кислот т.е. с добавкой небольшой количества азотной кислоты в раствор серной кислоты увеличиваеть выход оксид магния от 83,34% до 92,68 % чем при использования только серной кислоты при одинрковых нормах. При оптимальных условиях после термического разложения карбоната магния получен продукт содержащый 97,13% оксид магния со степенью извлечения 92,68 % от исходного сырья.
Зарафшон водийси тупроқларининг микроэлемент таркиби ва микроўғитларнинг пахта етиштиришдаги самарадорлигини ошириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё пахтачилигининг асосий йўналишлари ресурс ва энергиятежамкор технологияларни жорий қилиш ҳисобига юкори ва сифатли пахта ҳосили олишга каратилган. Чунки, дунё бўйича 30-40 фоиз ер майдонларида гумус, озиқ моддаларнинг камайиши, эрозияланиш жараёни кузатилиб, бу тупроқ унумдорлиги ва экинлар хосилдорлигининг камайишига олиб келмокда. Ушбу ҳолатларни бартараф этишда АҚШ, Германия, Австрия ва бошқа давлатларда қишлоқ хўжалик экинларини озиқлантиришда микроўғитларни қўллаш орқали эришилмокда.
Республикамизда тупроқлар унумдорлигини сақлаш ва ошириш, минерал ўғитлардан самарали фойдаланиш асосида кўплаб турдаги қишлок хўжалик маҳсулотларини етиштириш борасида кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Қишлоқ хўжалигида энергиятежамкор технологияларни қўллаш, ўсимликларни макро- ва микроэлементлар билан қулай нисбатларда таъминланиши тупроқ унумдорлигини сақлаш ҳамда ҳар йили 3 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси етиштириш имконини бермокда1. Мамлакатимизни жадал ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида агрокимё хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини янада кенгайтириш, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этишга алоҳида эътибор каратилмокда.
Дунё пахтачилиги амалиётида (АҚШ, Миер, Исроил, Туркия, Ҳиндистон кабилар) тупрокнинг микроэлементлар билан таъминланганлигини ҳисобга олиб микроўғитларни қўллаш оркали ҳосилдорликни 14-17 фоиз ошириш имконияти яратилмокда. Бундан ташқари, турли шакллардаги микроўғитларни тупроққа қўллаш озиқ режимни мақбуллаштириши, ўсимликларнинг ташки экстремал шароитларга бардошлигини ошириши кузатилмокда. Шу жиҳатдан олганда, Республикамизнинг микроэлементлар танқис бўлган карбонатли тупроқлари шароитида юқори ва сифатли пахта ҳосили етиштиришда макро- ва микроўғитларни мутаносиб нисбатларда, қулай муддат, меъёр ва усулларда кўллаш технологиясини ишлаб чиқиш агрокимё, пахтачилик соҳаларининг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 декабрдаги 03-12-7-сон «2017-2020 йилларда кишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлаш тизимини янада ривожлантириш, агрокимёвий хизматлар сифатини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлари Дастури» ва Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Зарафшон водийси тупроқларида В, Мп, Со, Cu, Zn, Mo ларнинг ялпи ва ўзлаштирилувчан шаклларини, профил бўйлаб тарқалиш қонуниятини аниклаш, микроўғитларнинг чигит унувчанлигига таъсирини, метаболизмда кобальтнинг ролини аниклаш ва уни кўллаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор Зарафшон водийси шароитида ялпи ва ўзлаштирилувчан шаклдаги микроэлементлар микдори воҳалар ва тупроқ типларида фарқланиши, уларнинг микдори муҳит реакциясига, гранулометрик таркибига, гумусли ҳолатига, озик моддаларга боғлиқлиги (r>0,7) аниқланган;
микроэлементларнинг чигитларни ивитишда фойдаланиладиган концентрациялари (Со, Си ва Zn - 0,01%, Mo ва В - 0,05%, Мп - 0,1%) ишлаб чиқилган;
сульфатли ва хлорли шўрланган шароитда микроэлементларнинг чигит унувчанлигига таъсири ва ушбу фонларда фойдаланиладиган микроэлемент турлари аникланган;
кобальтнинг ғўзага таъсири, унинг физиологик аҳамияти, ўсимлик талабининг критик ва максимал даври ҳамда озиқланиш жараёнида кобальт ва NPKhhht ўзаро таъсири аникланган;
ғўзадан юқори ва сифатли хосил олишда кобальт микроўғитини қўллашнинг қулай меъёр, муддат ва усуллари хамда ҳосилдорликнинг ошиши ва маҳсулот сифатининг яхшиланиши аникланган.
Хулосалар
1. Тупроқнинг гранулометрии таркиби оғирлашиши ва муҳит реакциясининг ишқорий томонга силжиши сувда эрийдиган бор микдорини оширади. Зарафшон водийси тупроқлари ҳайдалма қатламида ялпи борнинг тарқалиши турли-туман бўлиб, эталондан бирмунча юқори, воҳалар ва тупроқ пайдо қилувчи жинсларда кенг кўламда тебранади. Самарканд, Бухоро, Қоракўл воҳалари тупроқларида сувда эрийдиган бор ҚҚМдан кам ва жуда кам таъминланган гуруҳга мансуб.
2. Зарафшон водийси тупроқлари таркибида ялпи марганец эталон даражасида. Ўзлаштирилувчан марганец ҚҚМ даражасида, етарли ва юкори таъминланган гуруҳга киради. Узлаштирилувчан марганец ялпи микдорнинг 8,03-52,56%ини ташкил этади. Гранулометрик таркибнинг оғирлашиши, муҳит реакциясининг ишқорий томонга силжиши марганецга ижобий таъсир кўрсатади.
3. Ялпи кобальтнинг Зарафшон водийси тупрокларида таркалиши турлича бўлиб, 3,2-13,8 мг/кг оралиғида тебранади. Тупроқлар ҳаракатчан кобальтга кўра жуда кам ва кам таъминланган гуруҳларга мансуб. Ҳаракатчан кобальтнинг аккумуляцияланиши ҳайдалма қатламда намоён бўлади. Она жинсдаги микдори кўпайиши ва гранулометрик таркибнинг оғирлашиши ҳаракатчан кобальтга ижобий таъсир этади.
4. Зарафшон дарёси чап соҳили типик бўз, Қизилтепа тумани янгидан суғориладиган сурқўнғир ўтлоки тупроклардан ташкари барча тупрокларда ялпи мис эталондан юқори ва профил бўйлаб турлича тарқалган. Узлаштирилувчан мис янгидан суғориладиган сурқўнғир ўтлоқи тупроклардан бошқа тупрокларда ҚҚМ даражасида ва жуда кам ҳамда кам таъминланган гуруҳга киради. Она жинсдаги микдори, ялпи микдори ва pH ортиши билан ўзлаштирилувчан мис ошади, гранулометрик таркибнинг оғирлашиши, гумуснинг кўпайиши билан эса камаяди.
5. Зарафшон водийси тупрокларида ялпи рух эталондан деярли 2,5-3 марта кўп ва тупроқ тип, типчаларида турлича. Ўзлаштирилувчан рух Самарканд воҳаси тупрокларида ҚҚМдан кам ва кам таъминланган гуруҳга мансуб. Бухоро ва Қоракўл тупрокларида эса ҚҚМ даражасида ва ўртача таъминланган гуруҳга киради. Гранулометрик таркибнинг огирлашиши ва она жинсдаги микдори ўзлаштирилувчан рухнинг кўпайишига олиб келади.
6. Водийда таркалган тупрок тип ва типчаларида ялпи молибден эталондан 1,5-3,5 баробар кўп. Ўсимликларга ўзлаштирилувчан молибден водийдаги тупрок тип ва типчаларида ўртача таъминланган гуруҳга мансуб ва ялпи микдорининг 4,44-13,36%ини ташкил этади. Гранулометрик таркиб, ўзлаштирилувчан марганец ва она жинсдаги микдори ва тупрок муҳитига боғлиқ ҳолда ўзлаштирилувчан молибденнинг кўпайиши кузатилади.
7. Чигитларни мис сульфат, рух сульфат ва кобальт сульфатнинг паст (0,01%) концентрацияларида, аммоний молибдат ва борат кислотанинг 0,05 ва марганец сульфатнинг 0,1%ли эритмаларида ивитиш паст харорат ва юқори намликда хам уларнинг униб чиқиш энергияси ва унувчанлиги юкори бўлишини таъминлайди.
8. Жуда кучсиз сульфатли шўрланган шароитда марганецнинг 0,1% ва борнинг 0,05%, кучсиз ва ўртача шўрланган шароитда мис ва рухнинг 0,01%ли эритмаларидан фойдаланиш чигитларнинг сульфатли шўрланишга чидамлигини оширади. Жуда кучсиз хлорли шўрланган шароитда борнинг 0,05 ва марганецнинг 0,1%, хлор билан кучсиз ва ўртача шўрланган шароитда молибденнинг 0,05 ва кобальтнинг 0,01%ли эритмаларидан фойдаланиш чигитларнинг хлорли шўрланишга чидамлигини оширади ва унувчанлиги юқори бўлишини таъминлайди.
9. Кобальт танқислиги аввало, мева элементлари шаклланишида намоён бўлади, танқисликнинг кучайиши билан мева элементлар шаклланиши, шона, гул ва тугунчалар сони камаяди. Ғўзанинг кобальтга критик талаби 4-5 чинбарглик фазаси хисобланса, ялпи мева тугиш даврида максимал талаб намоён бўлади.
10. Кобальт микроўғити ғўзанинг сув буглатишини камайтириб, сув саклаш кобилиятини 0,2-6,4%га оширади ва ташки салбий омилларга бардошлигини таъминлайди.
11. Ўсимликнинг биометрик кўрсаткичлари кобальт микроўғити билан боғлиқ. Чигитларни кобальтнинг 0,01%ли эритмасида ивитиб экиш, кобальтни шоналаш фазасида 0,4 кг/га меъёрда қўллаш ўсимликнинг қулай ўсиб-ривожланишини, ҳосил шохлари ва кўсаклари бирмунча кўп бўлишини таъминлайди.
12. Кобальт таъсирида ўсимликда азот алмашинуви яхшиланади, азотнинг ўзлаштирилиши кучаяди, ноорганик азотли бирикмаларнинг оксилли бирикмаларга айланишида ижобий ўзгариш кузатилади. Кобальтин шоналаш фазасида 0,4 кг/га меъёрда қўллаш фосфор сакловчи органик бирикмалар синтези кучайишини таъминлайди хамда маҳсулот бирлигига фосфор сарфи камаяди.
13. Ғўза органларида кобальт микдори барг>чигит>чанок>илдиз> поя>тола тартибида бўлиб, биомасса билан олиб чиқилиши 7,81-13,23 г/га ташкил этади. Кобальт қўллаш таъсирида ўсимлик томонидан унинг ўзлаштирилиши ошади. Биомассадаги умумий микдорига нисбатан баргда 30-35%, чигитда 19-23, чанокда 14-18, илдизда 14-17, пояда 12-14 ва толада 3-4%ни ташкил этади.
14. Чигитларни кобальтнинг 0,01%ли эритмасида ивитиб экиш ва шоналаш фазасида 0,4 кг/га меъёрда қўллаш юқори агрономик (кўшимча ҳосил 0,23 т/га), иқтисодий (рентабеллик ошиши 4,5-6,0%) ва биоэнергетик (2,07 энергия бирлиги) самарадорликни таъминлайди.
15. Зарафшон водийсининг бор, марганец, кобальт, мис, рух ва молибден билан жуда кам ва кам таъминланган тупроқлари шароитида ушбу микроэлементлардан турли йўналишларда: чигитларни кобальт сульфат, мис сульфат ва рух сульфатнинг 0,01%, аммоний молибдат ва борат кислотанинг 0,05 ва марганец сульфатнинг 0,1%ли эритмаларида ивитиб экиш;
сульфатли жуда кучсиз шўрланган ерларда марганецнинг 0,1%, борнинг 0,05%, кучсиз ва ўртача шўрланган ерларда мис ва рухнинг 0,01%ли эритмаларидан фойдаланиш;
хлорли жуда кучсиз шўрланган ерларда борнинг 0,05%, марганецнинг 0,1%, кучсиз ва ўртача шўрланган ерларда молибденнинг 0,05 ва кобальтнинг 0,01 %ли эритмаларидан фойдаланиш;
кобальт билан кам таъминланган типик ва ўтлоқи аллювиал тупроқлар шароитида сифатли, рақобатбардош пахта етиштиришда чигитларни кобальт сульфатнинг 0,01%ли эритмасида ивитиб экиш, ўсимликнинг шоналаш фазасида кобальтни 0,4 кг/га меъёрда кўллаш тавсия этилади.
Жой номларининг шаклланишида минтақанинг ижтимоий-иқтисодий географик хусусиятлари. (Жиззах вилояти мисолида)
Тадқиқот объекти: Жиззах вилояти аҳоли пунктлари номлари ва минтака топонимларининг географик жиҳатлари.
Ишнинг мақсади: Географик номларнинг шаклланишида минтақа хусусиятларини тахлил қилиш асосида вилоят ойконимларини тартибга солиш бўйича илмий - амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари: гсографик такқослаш, тарихий қиёслаш, этимологик таҳлил, сўров ва таққослаш ва бошкалар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: тадқиқотда жой номларининг шаклланишида минтақанинг иктисодий-ижтимоий географик хусусиятларининг таъсири ўрганилган; аҳоли пунктларининг номланиш қонуниятлари ва уларнинг географик жиҳатлари аниқланган; Жиззах вилояти тоғли ва тоғ олди худуди билан чўл қисмида жойлашган аҳоли пунктлари номлари орасида мавжуд тафовутлар туманлар миқёсида таҳлил қилинган ва унинг сабаблари очиб бсрилган; вилоят ойконимлари илк бор лингво-гсографик жиҳатдан таҳлил килинган; вилоятда янги барпо этилаётган аҳоли пунктларини номлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
Амалий ахамияти: тадкиқот натижаларидан вилоят ахоли пунктларини номлашда, янги номлар яратишда ҳамда топонимларни миллий стандартлаштириш ва транскрипциялашда фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга тахдилий натижалар ва услубий масалалар олий таълим тизимининг ўқув жараёнида аҳамиятга моликдир.
Тадбиқ этиш даражаси: тадкикотнинг асосий натижа, хулоса ва таклиф-тавсияларини вилоят ҳокимияти қошидаги топонимик комиссия фойдаланиш учун кабул килган. Диссертация маълумотлари ва илмий ёндошувлари Жиззах давлат педагогика института география кафсдрасида топонимика фанини ўқитишда фойдаланилмокда.
Қўлланиш сохаси: Жиззах вилояти, шаҳар ва туман хокимиятлари, олий ўқув юртлари.
Жанубий Ўзбекистон Ер қобиғининг хозирги замон фаоллиги ва унинг сейсмиклиги
Тақиқот объектлари: Жанубий Узбекистан ср кобиғи.
Ишнинг мақсади: Жанубий Узбекистан ср қобиғи хозирги замон фаоллигининг геологик-гсофизик кўрсаткичлари хусусиятлари ва уларни сеймиклик билан боғлиқлигини аниклаш.
Тадқиқот методлари: геологик-гсофизик, гсодезик ва сейсмологик усулларда олинган маълумотларни ср кобиғи хозирги замон фаоллигининг интеграл хариталарини тузиш учун йўналтирилган мужмуавий тахлили.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: ср қобиғи замонавий фаоллиги кўрсаткичларининг янги хариталари тузилган ва мавжудлари рақамлаштирилган ва уларнинг маълумотлар базаси яратилган; ер қобиғи замонавий фаоллигини интеграл кўрсаткичларининг ўзаро, шунингдек сейсмиклик билан боғликликлари аникланган; Жанубий Узбекистан ср кобиғи замонавий фаоллигининг янги харитаси тузилган.
Амалий ахамияти: Жанубий Узбскистонда зилзилаларни содир бўлиши мумкин бўлган жойларнинг умумлаштирилган прогноз харитаси тузилган. Бу ахборот кслажакда турли масштабдаги сейсмик районлаштириш хариталарини тузишда, шунингдек геодинамик холатни ва сейсмик хавфни баҳолашда мақсадли қўлланилиши мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқот натижалари Узбекистан Рсспубликаси Фавкулодда вазиятлар вазирлигига, Марказий аэрогеодезик корхонасига, «Khandiza Services» ОАЖга тадбик этилган.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: замонавий геодинамика, сейсмотектоника, зилзилаларни башорат килиш, сейсмик районлаштириш.
Ер ости қувурларининг грунт билан мураккаб шароитли ўзаро таъсири сейсмодинамикаси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёнинг кўплаб ривожланган давлатларида энергия манбаларини етказиб бериш хозирги кунда иктисодиётнинг мухим тармоқларидан биридир. Ер ости қувурлари шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктларида хаётни таъминловчи тизимларнинг (сув, газ ва иссиқлиқ таъминоти, канализация) асосий бўғинларига хизмат қилади ҳамда қазиб олинган нефт, газ ва бошка маҳсулотларни етказиб беришда мухим аҳамият касб этади. «БМТ нинг маълумотларига кура, қурилишга сарф қилинаётган харажатларнинг 25% дан ортиги ер ости иншоотларига тугри келади»1. Ер ости қувурларининг сейсмик мустахкам-лиги сохасига ривожланган чет эл мамлакатларида, жумладан АҚШ, Япония, Туркия, Италия, Россия, Хиндистон, Эрон ва дунёнинг бошка давлатларида алохида эътибор каратилмокда.
Мустақиллик йилларида республикамизнинг сейсмик худудларида газ, нефт, нефткимё ва бошқа саноат корхоналари ривожланмокда, бундай худудларда ер ости иншоотларининг сейсмик мустахкамлигини таъминлаш бўйича кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилган. Бу борада, жумладан ер ости кувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини (КДҲ) аналитик усуллар ёрдамида аниклаш, экспериментал тадқиқот усуллари ёрдамида грунт билан қувурнинг ўзаро таъсир кўрсаткичларини аниклаш ва бўйлама тебранишдаги ер ости кувурларининг КДҲ ни хисоблаш усулларга бағишланган қатор илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган. Бу эса зилзила оқибатларини олдиндан бартараф этишда жуда мухим масалалардан хисобланади.
Жахонда ер ости кувурларининг сейсмик мустахкамлиги масалаларига сонли усулларни тадбик этиш, хисоблаш усулларини такомиллаштириш, ер ости кувурларини сейсмик мустахкамлиги ва сифат кўрсаткичларини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада, жумладан турли грунт шароитларида ва мураккаб геометрик шакллардаги ҳаётни таъминловчи ер ости кувурларининг КДҲ ни аниклашнинг янги усулларини ишлаб чикиш, сейсмик кучларни ер ости кувурларига таъсир этиш йўналишларини хисобга олиш, ер ости кувурлари сейсмик мустахкамлигини замонавий компьютер технологияларидан фойдаланиб хисоблаш усулларни ишлаб чикиш каби йўналишларда мақсадли илмий изланишларни амалага ошириш мухим вазифалардан бири хисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2000 йил 19 декабрдаги ПФ-2791-сон «Коммунал хизматни бошқариш тизимини янада ислоҳ килиш тугрисида»ги, 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон «Фавкулотда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари ва Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 24 августдаги 242-сон «Узбекистан Республикаси Фавкулотда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва харакат килиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг макса ди ер ости кувурларининг грунт билан мураккаб шароитли ўзаро таъсири сейсмодинамикасини хисоблаш услубларини ишлаб чикишдан иборат.
Диссертация тадқиқотииииг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
ер ости қувурлари сейсмодинамикасида сонли тақрибий усулларнинг кенг қўлланилиши орқали хисоблаш услублари такомиллаштирилган;
«қувур-грунт» тизимида чизикли ва чизиксиз ўзаро таъсирни хисобга олиб бўйлама тебранишдаги ер ости кувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини сонли хисоблаш услуби ишлаб чиқилган;
сейсмик юкланишлардаги таркалган массали мураккаб тизимли ер ости кувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини сонли хисоблаш услуби ишлаб чиқилган;
ортогонал ва ноортогонал шаклли ер ости кувурларининг ихтиёрий йўналган сейсмик юкланишлардаги кучланганлик-деформацияланганлик холатини хисоблаш услуби ишлаб чикилган.
Хулоса
«Ер ости кувурларининг грунт билан мураккаб шароитли ўзаро таъсири сейсмодинамикаси» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Табиий грунтларда ётқизилган ер ости кувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати тадқиқотларини ўтказиш имкониятини берувчи сонли хисоблаш услублари ва дастурий мажмуалари ишлаб чиқилди. Ишлаб чикилган хисоблаш услублари турли сейсмик таъсирларда грунт шароитларини, кўмилиш чукурлигини, кувурнинг геометрияси ва чегараларини махкамланишини хисобга олган ҳолда ер ости кувурларининг сейсмик мустахкамлигини хисоблашга хизмат килади.
2. Сейсмик юкламалар таъсирида грунт билан чизикли ва чизиқсиз ўзаро таъсирдаги ер ости кувурларининг максимал кучланиши вужудга келадиган хавфли кесимлари аникланди, хар бир аник холлар учун сонли натижалар олинди. Танланган сонли усулларда ўтказилган тахлилларни ишончлилигини исботлаш мақсадида, олинган натижалар аввалги олинган натижалар билан солиштирилди (ҚМҚ 2.01.03-96 «Зилзилавий худудларда курилиш» меъёрий хужжати бўйича ҳисобланган қийматларга нисбатан 5-10 % га фарк килади).
3. Иҳтиёрий йўналган сейсмик юкланишлар таъсирида Г-, V-кўринишдаги қувурларнинг бўйлама ва кўндаланг тебранишларини богликлик тенгламалари келтириб чикарилди. Мураккаб шаклдаги ер ости кувурларининг бирикиш тугунларини силжишга мойиллигини хисобга олиб ер ости кувурларининг кесишган тугунларидаги юкланишлар аникланди. Бу мураккаб шаклдаги ер ости кувурларининг сейсмик мустахкамлигини аниқлашда мухим ахамият касб этади.
4. Ҳисоблаш алгоритми ва дастурларни универсаллиги ортогонал ва ноортогонал бириккан мураккаб шаклдаги қувурларнинг КДҲ ни кенг тадкик этиш учун хизмат килади.
5. Сейсмик юкланишнинг таъсир этиш бурчагига боғлик қатор сонли натижалар олинди. Зилзила шароитларида ортогонал ва ноортогонал шаклдаги ер ости кувурларининг мураккаб тизимини КДҲ тадқиқотларини ўтказиш схемаси яратилди.
Утказилган назарий ва сонли-экспериментал тадқиқотлар конструкциянинг бош ўқига нисбатан ихтиёрий йўналган сейсмик юкланишларда Г-, V-кўринишдаги кувурларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолашда мухим ахамият касб этади.
6. Бажарилган иш копмлекс масалаларни кўришдаги биринчи кадам ҳисобланиб, келажакда мураккаб шаклдаги (Т-, Г- ва V-кўринишдаги) қувурлар ҳолатини тадқикотларига кенг йўл очади. Такдим этилган усуллар ва дастурий таъминотлар сейсмик таъсирлардаги ер ости кувурлари мустахкамлигини комплекс тахлил этиш учун хизмат килади.
7. Натижаларнинг амалий аҳамиятининг муҳимлиги бевосита масаланинг кўйилишидан келиб чиқади. Шунинг учун илмий-тадқиқот ишларида нафақат алгоритмлар ва компьютерда хисоблаш дастурлари якунланган, балки якуний амалий натижаларгача олиб борилган. Улар ҚМҚ 2.01.03-96 «Зилзилавий ҳудудларда курилиш» меъёрий хужжатининг IV «Ер ости иншоотлари ва муҳандислик тармоқлари» бўлимига қўшимчалар кўшишда муҳим ахамият касб этади.
8. Олинган натижалар ер ости кувурларини лойиҳалашда («Мундуз» объекта, Андижон вилояти; «Орзу» объекти, Наманган вилояти) фойдаланилиб, иш сифати ва меҳнат унумдорлигини 15% гача ортишига, хисоблаш вақтини 2 марта тежалишига, ер ости кувурнинг тургунлиги ва чидамлилигини 1,2 марта захира билан таъминланишига эришилди. Амалиётга жорий этилишдан олинган иқтисодий Самара 142 млн 809 минг сўмни ташкил этган (14.04.2016 йил ва 25.05.2016 йилдаги жорий этиш далолатномалари).
Довғизтов олтин-сульфид-маргимушли конида олтиннинг учраш шакллари, пирит ва арсенопиритнинг типоморф хусусиятлари
Тадқиқот объекти: Ғарбий Ўзбекистондаги олтин-сульфид-маргимушли Довғизтов кони.
Ишнинг мақсади: олтининг учраш шакллари, довғизтов турдаги маъданларни қидириш-баҳолаш белгиларини ишлаб чиқиш учун бириламчи маъданларда пирит ва арсснопиритнинг типоморф хусусиятларини ўрганиш.
Тадқиқот методлари: минералогии тадкиқотларнинг анъанавий дала ва лаборатория усуллари, элсктрон-микрозонд ва рснтгсноструктуравий таҳлиллар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: 1) кон учун янги минсралар аникланди; 2) биринчи марта кон учун пирит ва арсснопиритни типоморф кристаллокимсвий хусусиятлари ўрганилди; 3) сульфидларни янги морфотурлари ажратилиб, уларнинг олтиндорлиги бахоланди; 4) эртанги метаморфоген-гидротсрмал пирит-сульфоарсенид микроассоциация аникланди; 5) довгизтов турдаги олтин маъданлари учун кидирув мсзонлари ишлаб чикилди.
Амалий ахамияти: тадкиқот натижаларидан геологик-кидирув ишлари амалиётида, шунингдек нодир мсталларни “кийин бойитиладиган” маъданлардан ажратиб олиш технологиясини ишлаб чикиш учун асос сифатида фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқикот натижалари “Нодир ва рангли мсталлар геологияси” ДК ИИЧМ, “Довғизтов ГҚЭ” ДК ва МРИ-ларга фойдаланиш учун такдим этилди.
Қўлланиш соуаси: фан ва ишлаб чиқаришнинг геология
Динамика микробного сообщества как индикатор интенсивности и направленности почвообразовательных процессов под воздействием гуминовых удобрений
Поскольку почвенная экологическая среда сложна, внесение удобрений, и дальнейшее их быстрое растворение, а также распространение в пахотном слое может привести к изменениям в устойчивых почвенных микроценозах.
Гипс қолип массаларининг таркиби ва хусусиятлари
α- ва β-калсий сулфат яримгидратларидан тайёрланган гипс қоришмаларининг хоссалари ўрганилди. Қоришмаларнинг мустаҳкамлиги ва структуравий хусусиятларининг уларнинг таркибига ва пластиклаштирувчи қўшимчалар турига боғлиқлиги аниқланади.
Геофизик маълумотлар бўйича Бухоро-Хива минтақаси юра кесмасининг тузилиши ва латерал нобиржинслилиги
Тадқиқот объектлари: Бухоро-Хива минтақасининг юра ётқизиклари.
Ишнинг мақсади: Геологик-геофизик маълумотларни комплекс талқин қилиш услубини ишлаб чиқиш ва уни седиментацион ҳавзанинг геологик ривожланиши тўғрисидаги янги дунёкарашлар талқини ва латерал нобиржинслиликни аниклашни ўз ичига олувчи Бухоро-Хива минтақаси юра формациялари, структуралари ва ётқизиқлари кесмасини ўрганишга тадбиқ қилиш.
Тадқиқот усули: Сейсмик тўлқинли майдонларни математик моделлаштиришни кўзда тутувчи геологик-геофизик маълумотларни комплекс талқин қилиш асосида чуқур бурғилаш, кон геофизикаси, сейсморазведка маълумотларини ўз ичига олувчи геологик-геофизик тадкиқот материалларининг тахлили.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Сейсмик тўлкинли майдонларни математик моделлаштиришни ўз ичига олувчи геологик-геофизик маълумотларни комплекс талқин килиш усулининг янги схемаси таклиф этилди. Юра комплекси кесмаси циклостратиграфик ва сейсмостратиграфик табақаланди. Ўтказилган каротаж диаграммаларининг спектрал тахлил асосида Бухоро-Хива минтақасининг юра давридаги геологик ривожланиш тарихи ўрганилди.
Амалий аҳамияти: Ишлаб чикилган геологик-геофизик маълумотларни талқин килиш усули, ўхшаш геологик-тектоник шароитларига эга бўлган бошка нефтегазга истиқболли минтакаларнинг геологик тузилишини тафсилий ўрганишда қўлланилиши мумкин. Ажратилган зоналарнинг сейсмоформацион тавсифи ва бошқа априор ахборотларни тахлил килиш асосида антиклинал структуралар, клиноформали таналар, бар кумтошлари ва риф комплекслари каби нефт ва газ тутқичларини топишга истиқболли бўлган зоналар белгиланди.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Ишлаб чиқилган геологик-геофизик маълумотларни комплекс талкин килиш усули Ўзбекистон Миллий университета геология факультетида машғулотлар ўтказиш учун ўкув жараёнига тадбиқ қилинди. Углеводородларнинг туткичлари ва тўпламларини топиш максадида истикболли участкаларни ажратиш учун тафсилий сейсморазведка ишларини ўтказишга тавсиялар берилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: Ўзбекистон Республикаси нефтегаз соҳаси, геологик-разведка корхоналари, таълим соҳаси.
Балпантоғ ва Янги-Давон конларида маъдан табиий турларининг шаклланиш хусусиятлари ва жойлашиш қонуниятлари
Диссертация мавзусини долзарблиги ва зарурати. Геологик кидирув ишларининг жахон амалиётида эндоген маъданлашувнинг шаклланиш шароитлари ва жойлашиш қонуниятларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Австралия, Канада, Россия, Америка Қўшма Штатлари каби мамлакатларда олиб борилган тадқикотлар шуни кўрсатмокдаки, конларни геологик тадкик қилиш бўйича олинган маълумотлар, шу турдаги янги конларни топишда асосий қидириш мезонлари бўлиб хизмат килмокда.
Бугунги кунда жаҳон микёсида маъданларнинг моддий таркиби ва геокимёвий хусусиятларини ўрганиш геологик тадқиқотларни амалга оширишнинг устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Чунки турли маъданларда фойдали компонентларнинг таркалиш хусусиятлари ва учраш шаклларини аниқлаш, уларни бойитиш ва ажратиш бўйича самарали технологик схемаларини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади. Шунга кўра, маъданларнинг табиий турларини (МТТ) ажратиш, шаклланиш шароитларини ўрганиш, геологик-минералогик ва технологик хариталаш, маъданлашувнинг жойлашиш қонуниятларини аниклаш хамда ишлаб чиқаришга жорий этиш, соха фани ва амалиётининг долзарб масалалари ҳисобланади ва уларнинг ечими топиш геологик кидирув ишлари самарадорлигини оширишни таъминлайди ва минерал-ҳомашёдан комплекс фойдаланиш имконини беради.
Мамлакатимиз мустакилликка эришгач геология соҳасини ривожлантириш ва минерал-хомашё базасини кенгайтириш бўйича муайян ютукларга эришилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ўндан ортик янги олтин конлар аниқланди ва уларнинг аксарият қисми ҳозирги кунда кончилик корхоналари томонидан казиб олинмокда. Шу билан биргаликда конларнинг салоҳиятини қайта бахолаш, қимматбаҳо металларнинг янги конларни излаб топишда юқори аникликдаги замонавий ўлчов асбобларини геологик тадқиқотларга қўллашга етарлича эътибор каратилмаган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «стратегик аҳамиятга эга каттиқ фойдали қазилмалар минерал-хомашё базасини янада кенгайтириш ва йўналтирилган геологик кидирув ишларини янада жадаллаштириш» бўйича вазифалар белгилаб берилган. Бу борада, жумладан қимматбаҳо металл конларида маъданларнинг табиий турларини ажратиш ва моддий таркибини аниқлашга йўналтирилган илмий-тадқиқотлар муҳим ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида» ги Фармони, 2017 йил 24 майдаги ПҚ- 3004-сон «Узбекистан Республикаси Давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида ягона геология хизматини тузиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади Балпантоғ ва Янги-Давон олтин маъданли конлардаги маъданларнинг табиий турларини (МТТ), уларни минералогик-геокимёвий тавсифлари, жойлашиш қонуниятларини, шаклланиш шароитларини ва маъданларнинг технологии турларини аниклашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Балпантоғ ва Янги-Давон конларида ажратилган МТТ маълум бир кимёвий ва минерал таркиблар, элемент-аралашмаларга эгалиги ва бу Ғарбий Ўзбекистоннинг бошка конлари учун ҳам типоморф эканлиги аниқланган;
олтин маъданлашувининг жойлашиш хусусиятлари, асосан, маъдан қамровчи жинсларнинг шаклланиш шароитлари, литологик таркиби, деформация хусусиятлари ва улар билан боғлиқ тектоник бузилишлар билан узвий боғлиқлиги исботланган;
илк бор олтин маъданлашуви шаклланишининг геологик-структуравий шароитлари, гидротермал, метасоматик ва гиперген жараёнларнинг намоён бўлиш хусусиятларига асосан олтин маъданли конлар учун МТТ шаклланиш схемаси ишлаб чиқилган;
маъданлар ва маъдан олди жинсларнинг жойлашиш хусусиятлари, улардаги метасоматик ўзгаришларни намоён бўлиш жадаллигини баҳолашга асосланган геологик-минералогик ва технологик хариталаш услубияти ишлаб чиқилган.
Хулоса
“Балпантоғ ва Янги-Давон конларида маъдан табиий турларининг шаклланиш хусусиятлари ва жойлашиш конуниятлари” мавзусидаги диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида кўйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Ўзбекистоннинг турли регионларида жойлашган Балпантог ва Янги-Давон олтин маъданли конларида унта МТТ мавжуд:!) метасоматик ўзгарган терриген, вулканоген ва карбонат жинслар; 2) кварц-томирли ва 3) оксидланган. Ҳар бир МТТ маълум бир кимёвий, минерал таркиб ва йўлдош элемент-аралашмалари билан тавсифланади.
2. Балпантог ва Янги-Давон конларидаги минераллашувлар ҳол-ҳол, уячали-ҳол-ҳол хусусиятга эга. Соф олтин метасоматитларда, кварцда, кварцлашган жинслар реликтида, брекчиялашиш участкаларида учрайди. Олтин хамиша маъданли минераллар, пирит, халькопирит, хира маъдан ва Fe гидрооксидлари, мисни иккиламчи сульфидлари билан ассоциацияда учрайди. Кварцда арсенопирит, соф тугма олтин, халькопирит, баъзан, хира маъдан ва галенит қўшимчалари учрайди.
3. Соф тугма олтин паст софлик даража ва нисбатан паст софлик даражадаги тоифага киритилади: Au 51,82-71,57%, Ag 27,58-46,92%; кўшимча элементлар сифатида темир - 0,5-0,7%, приборнинг сезиш даражасида ёки ундан пастроқ микдорга эга - Ni, Си, Se, Те кайд этилган.
4. Балпантог ва Янги-Давон конлари маъдан табиий турларини такқослаш, уларнинг турли ҳудудларда жойлашишига қарамасдан ўхшашлиги ва бу Тарбий Ўзбекистон конлари учун типоморф эканлиги аниқланди. Бу эса Тарбий Ўзбекистон худудида янги конларни очилишида ўз самарасини беради.
5. Минералогик-технологик хариталаш натижасида куйидагилар ўрнатилди: 1) Балпантог ва Янги-Давон конларида олтин маъданлашувлар асосан углеродли, кварцлашган ва пиритлашган жинслар билан боглик; 2) Балпантог кони кам сульфидли турга, Янги-Давон эса қашшок- сульфидлига мансуб; 3) Ишлаб чиқилган, маъданларни технологик турларини ажратиш билан минерал-технологик хариталаш усуллари самарали хисобланди ва олтин маъданли ва бошқа конлардаги излаш-бахолаш ишларида ундан фойдаланишга тавсия этилади.
6. Балпантог кони дайкаларининг ёши олтин маъданлашувига яқин бўлиб, бу нафақат геологик муносабатларда, шунингдек Балпантог конида олиб борилган муфассал минералогик тадқиқот натижаларида ҳам ўз исботини топади. Шунингдек Мурунтоғ арсенопиритининг Re-Os-He изотоп усули билан ўрганишда унинг мутлок ёши 285,5±1,7 млн. йил (Morelli et al., 2007) эканлиги аниқланган. Кондаги маҳсулдор олтинли пирит-арсенопирит парагенитикминерал ассоциациянинг ёши ҳам Р| тенг. Магматик хосилалар ва арсенопирит ёшини таққослаш, уларнинг генетик боғлиқлигини кўрсатади.
7. Арсенопирит Балпантог конидаги асосий маъданли минерал бўлиб, унинг ёриқлари бўйича соф тугма олтин шаклланган. Мурунтог кони Балпантог конидан жануброкда жойлашган бўлиб, Балпантоғдаги махсулдор олтинли пирит-арсенопирит парагенетик ассоциацияни хам Перм ёшидаги дайкалар билан генетик боғлиқлигини айтиш мумкин.
8. У ёки бу даражадаги жадалликларда бўлган гидротермал-метасоматик ўзгаришлар ва олтин маъданли минераллашувларнинг у ёки бу даражадаги жадалликлари ўрганилган конлардаги палеозой хосилалари кесимининг барча литологик турдошларида кайд этилган.
9. Янги-Давон кони мураккаб геологик тузулишга эга бўлиб, субкенглик бўйлаб йўналган ёриқли ва уларни диоганал холатда кесиб ўтувчи узилмали-силжишлар билан тавсифланади. Маъданли таналар айнан субкенглик бўйлаб йўналган ёриқли структуралар ва уларни диоганал холатда кесиб ўтувчи ёриқлар бўйлаб жойлашган ва мураккаб шаклга ва турли хил тарқалиш ҳолатларига эга. Бу айникса ётиш бурчакларида намоён бўлади. Маъданли таналарнинг сезиларли амплитудага эга силжиши тез-тез кузатилади.
10. Морфологияси ва маҳсулий таркиблари бўйича маъдан таналари бири-бирига яқинлашган, кичик қалинликлардаги, тасмасимон, кўпинча линзалашган минераллашиш зоналарини такдим этади, улар жадал қайта майдаланган кварцлашган, слюдали (серицит билан) ёткизиқлардан тузилган бўлиб, алохида унча чўзилмаган стерженли кварц томирлари кузатилади.
11. Геологик-структуравий тадкикотлар натижасида Янги-Давон конида иккита деформация плани ажратилган: 1) субмеридионал; 2) субкенглик: у билан субкенглик йўналишидаги дайкалар ва узулмали структураларда маъданли таналар боғланган. Шимоли-ғарбий йўналишдаги ёрикларда ўнг томонлама силжиш, шимоли-шаркий ёрикларда эса чап томонлама силжиш кузатилган. Деформация йўналишининг ўзгариши диоганал ер ёрикларининг (шимоли-гарбий ва шимоли-шаркий) шаклланишига олиб келган. Мазкур диоганал ер ёриклари дайкалар ва гидротермал эритмаларнинг кириб келишига замин яратган. Шундай экан, структуравий белгилар орасида олтин маъданлашуви учун субкенглик ва диоганал (шимоли-гарбий ва шимоли-шаркий) ёриқлар асосий рол ўйнаган.
12. Маъдан табиий турларининг шаклланиши 1)аралаш таркиб эга (терриген, карбонат ва вулканоген жинслар) катламларнинг мавжудлиги; 2) магматик «ўчокдан» гидротермал эритмалар ёрдамида маъдан ташувчи ер ёрикларининг мавжудлиги; 3) қамровчи жинсларнинг гидротермал ўзгариши ва олтин сигдирувчи метасоматитларнинг шаклланиши (I МТТ); 4) ер ёриклари зонасида олтинли кварц томирларининг ривожланиши (II МТТ); 5) гипергенез зонасида оксидланган маъданларнинг ривожланиши (III МТТ) каби шароитлар ва жараёнлар кетма-кетлиги билан узвий боғлиқ ҳисобланади.
Аэродинамика жараёнлари асосида юқори самарали марказдан қочма чанг тутгичларни ишлаб чиқиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда сано-атнинг изчил ривожланиши махсулотларни ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш билан бир каторда ишлаб чикариш жараёнининг атроф мухитга бўлган салбий таъсирини хам ортишига олиб келди. Бу ўз навбатида тадқиқотчилар олдида янги вазифаларни, жумладан саноат чиқиндиларини камайтириш, атмосфсрага чиқастган зарарли газларнинг микдорини ка-майтириш масалаларини кун тартибига қўймокда. Сўнгги эллик йил ичида углсродли бирикмаларни атмосфсрага чиқариб ташлаш 9 марта ортган. Натижада атроф-мухит ифлосланиб, глобал экологик муаммо юзага кел-мокда.
Юзага келган муаммоларни хал қилиш ва экологик халокатнинг олди-ни олишда, глобал иссиқлашув жараснини тўхтатишда саноат чикиндилари-ни атроф-мухитга таъсирини камайтириш муҳим ахамият касб этади. Жумладан, саноат махсулотларини ишлаб чиқиш жараёнида атроф-мухитга чика-ётган газларни тозалашда самарали тозалаш воситалари ва чанг тутгичлардан фойдаланиш долзарб масала хисобланади. Чанг тутгичлар нафакат саноат газларини тозалашда, балки автомобилларнинг ички ёнув двигателларининг бир мсъёрда ишлашини таъминлаш учун хам зарур хисобланади. Ер ости бойликларини казиб олиш жараёнида кўлланиладиган транспорт воситалари юқори даражадаги чангланганлик шароитида ишлатилади. Бундай шароитда двигатель ишчи камсрасига хаво билан бирга кирган абразив чанг заррачала-ри двигатель ишчи камсрасининг юза қисмларини смирилишига сабаб бўла-ди ва двигатель кувватининг камайишига, ёнилги ва мойловчи воситаларнинг сарфини ортишига олиб кслади.
Мамалакатимиз мустақилликга эришгач, саноатнинг кўпгина соҳа-ларида локаллаштиришга катта эътибор қаратилмокда, жумладан чанг тоза-ловчи ускуналарни республика иклим шароитига мос равишда такомил-лаштириш ва замонавий курилмаларни яратишга алоҳида аҳамият бсрил-мокда. Саноатда ишлатиладиган чанг тозаловчи воситаларнинг 80% дан ортиқ қисмини марказдан қочма куч асосида ишлайдиган чанг тутгичлар ташкил қилади. Шу сабабдан ушбу турдаги чанг тутгичларни такомиллашти-риш ва юқори самарага эга бўлган янги конструкцияларини ишлаб чиқиш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.
Узбекистан Рсспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 апрсл-даги 232-1- сон «Узбекистан Рсспубликаси Табиатни муҳофаза килиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ва 2013 йил 27 майдаги ПҚ-142-сон «2013-2017 йилларда Узбекистан Рсспубликасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида»ги Қарорлари, ҳамда маз-кур фаолиятга тегишли бошқа мсъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда бслгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даража-да хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади кўп муҳитли оқимларнинг аэродинамика назарияси асосида юқори самарали чанг тутгичлар ҳамда чанг шароитида ишловчи транспорт воситалари ва махсус тсхникаларнинг ички ёнув двига-теллари учун ҳаво тозалагичларни ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг нлмий янгилиги куйидагилардан иборат:
шнекли чанг тутгичининг янги конструкцияси ишлаб чиқилган;
автомашиналарнинг двигатсллари учун марказдан қочма куч асосида ишлайдиган ҳаво тозалагич конструкцияси ишлаб чиқилган;
чанг тутгичдаги ҳаво оқимининг аэродинамик парамстрларини аниқлаш усули такомиллаштирилган;
аэрозолли оқимдаги мураккаб иссиқлик ва масса алмашув жараёнла-рининг математик модели кинетика назарияси асосида такомиллаштирилган;
чанг тутгичнинг самарадорлиги ва аэродинамик қаршилигини ҳисоб-лаш усуллари такомиллаштирилган;
чанг тутгичининг оптимал параметрларини аниқлаш усули ишлаб чи-қилган.
ХУЛОСА
«Аэродинамика жараснлари асосида юкори самарали марказдан кочма чанг тутгичларни ишлаб чиқиш» мавзусидаги докторлик дисссртацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар тақдим этилди:
1. Чанг тутгичдаги оқимнинг динамикасини ЭҲМда сонли ечиш усули билан ўрганиш натижасида, марказдан кочма куч асосида ишлайдиган чанг тутгичларда ҳосил бўладиган уюрмалар самарадорликка салбий таъсир кўрсатадиган асосий омил эканлиги аниқланди.
2. Оқимларнинг тургунлик назарияси асосида олиб борилган тадқиқотлар илк бор чанг тутгичдаги хавони айлантириб бсрувчи мосламалар самарасини аниклаш имконини бсрди. Бу соҳадаги тадқиқотлар истикболда самарали чанг тутгичларни ва хаво тозалагичларни ишлаб чикишда мухим ахамият касб этади.
З.Чанг тутгичларда ва ҳаво тозалагичларда ҳосил бўладиган уюрмаларни бартараф қилишга йўналтирилган тадқиқотлар махсус мосламани ишлаб чиқишга имкон бсриб, у чанг тутгичнинг самарасини 20% гача оширишга хизмат кил ад и.
4. Икки муҳитли турбулент оқимнинг динамикаси ва массанинг тарқалиши бўйича тадқиқотлар илк бор ковушкоқлик ва диффузия коэффициснтларини аналитик равишда аниклаш имконини бсрди. Бу соҳадаги тадқиқотлар чанг тутгичнинг биринчи босқич қисмларининг ўлчамларини ҳисоблашга хизмат қилади.
5. Чанг тутгичнинг аэродинамик қаршилиги ва самарадорлигини аниклаш усуллари ишлаб чиқилди. Олинган натижалар чанг тутгичларни ва двигатель хаво тозалагичларини лойихалашда мухим ахамият касб этади.
6. Чанг тутгич ва двигатель ҳаво тозалагичларининг ишчи қисмларини оптималлаш усули ишлаб чикилди. Бу соҳадаги тадқикотлар ихчам, юкори самарага ва кичик аэродинамик қаршиликка эга бўлган чанг тугичларни, хамда двигатель хаво тозалагичларини ишлаб чикишга имкон яратади.
Ауминзатау ва букантау тоғларидаги олтин ва олтин-нодир-металли маъданлашувининг минералогик-геокимёвий хусусиятлари ва қидирув-баҳолаш мезонлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Геологик тадқикотларнинг жахон амалиётида янги конларни, жумладан олтин конларини башорат қилиш ва кидирув ишларини амалга ошириш муаммоси доимо долзарб бўлиб келмокда. Осиё мамлакатлари, Канада, Америка Қўшма Штатлари ва бошка давлатларнинг йирик конлари бўйича ўтказилган умумлаштирувчи тадқиқотлар, яширин маъданлашувнинг саноат аҳамиятига эга бўлган тўпламлари хосил бўлишида ва башорат килиш ва кидирув ишларинининг илмий асосланган меъзонларини ишлаб чиқишда геокимёвий ва минералогик изланишларнинг маълумотлари асосий манбалар эканлигини кўрсатди
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда тог-кон саноатининг фаолиятини янада жадаллаштириш ва тубдан модернизация килиш юзасидан кенг камровли тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, мавжуд фойдали казилма конлари захираларини кўпайтириш мақсадида, уларнинг салоҳиятини кайта баҳолаш ва дунё бозорида талаб юқори бўлган казилма бойликларининг янги турларини жалб килиш туфайли соханинг минерал хомашё базасини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмокда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқкан ҳолда маҳаллий хомашё ресурсларидан комплекс фойдаланиш ва кайта ишлаш максадида фан ва геология-кидирув ишлари интеграцияси оркали, стратегик ахамиятга эга бўлган фойдали казилма бойликларининг, жумладан олтиннинг, минерал-хомашё негизини янада кўпайтириш алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Бугунги кунда жаҳон миқёсида турли маъданларнинг моддий таркибини ўрганиш ва уларни кидириш ва башорат килишнинг илмий асосланган меъзонларини ишлаб чиқиш юзасидан максадли тадқиқотларни амалга ошириш устувор йўналишлардан бўлиб, бу борада, жумладан, маъданларни кайта ишлаш усулларини такомиллаштириш ва улардан комплекс равишда фойдаланиш, маъданлар таркибидаги фойдали компонентларнинг намоён бўлиш шаклларини аниклаш ва уларни ажратиб олишнинг ноананавий усулларини ишлаб чиқиш, олтин маъданлашувининг ҳосил бўлиш шароитларини, минералогик ва геокимёвий хусусиятларини ўрганиш масалаларига алохида эътибор қаратилмокда. Шу билан бирга кимматбахо, рангли, нодир металлар ва бошка стратегик ахамиятга эга бўлган минерал хом-ашё маъданларининг геологик, геофизик ва минералогик-геокимёвий кидириш ва бахолаш меъзонлари мажмуаларини аниклаш ва хамда ишлаб-чикаришга жорий этиш, соха фани ва амалиётининг долзарб муаммолари хисобланади ва уларнинг ечимини топиш геология-кидирув корхоналари иқтисодий самарадорлигини оширишни таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги Фармони, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3004-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида ягона геология хизматини тузиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация иши натижалари муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади маъданларнинг минерал ва микроминерал таркибини ҳамда олтин, кумуш ва бошқа элементларнинг геокимёвий таркалиш хусусиятларини аниклаш, Ауминзатов ва Букантов тоғларидаги олтин, олтин-нодир металли маъданлашувининг қидирув-баҳолаш меъзонларини ажратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Ауминзатов ва Букантовдаги олтин-нодир металли ва олтин конлари ўзаро метасоматитлар комплекслари ва улардаги маъданлашувнинг юзага келиш вақти билан фарқ қилиши исботланган;
Ауминзатов ва Букантовдаги олтин маъданлашувининг ҳосил бўлиш шароити кўп босқичли эканлиги ва олтин-нодир металли, олтинли маъданлар минерал ассоциациялар мажмуаси, макро- ва микроминерал таркиби, минералларнинг типоморф хусусиятлари билан фарқланиши асосланган;
олтин-нодир металли маъданлашув учун платина ва висмут кўшимча элементлари бўлган соф олтин хослиги, олтин маъданлашувда олтиннинг асосий қисми сульфид минералларидаги дисперс шакли ва камрок қисми паст аслликдаги олтиндан иборат эканлиги аникланган;
илк бор олтин-нодир металли маъданлашувида олтиннинг висмут, теллур ва вольфрам билан, олтинли маъданлашувда эса маргимуш, кумуш, селен ва сурма билан узвий геокимёвий богланганлиги хамда минерал парагенезисларнинг маъдан атрофида кетма-кет жойлашуви, олтин геокимёвий ассоциацияларининг ўзгаришига сабаб бўлиши аникланган;
Ауминзатов ва Букантовдаги олтин-нодир металли ва олтинли маъданлашув учун турлича бўлган минералогик ва геокимёвий кидирув-баҳолаш меъзонлари мажмуалари аникланган ва улар асосида истикболли майдонлар ажратилган.
Хулоса
«Ауминзатов ва Букантов тоғларидаги олтин ва олтин-нодирметалли маъданлашувнинг минералогик-геокимёвий хусусиятари ва қидирув-баҳолаш меъзонлари» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Ауминзатов ва Букантов тоғлари олтинли ва олтин-нодирметалли маъданлашуви метасоматик ҳосилалари, маҳсулдор минерал ассоциациялари комплекслари, макро- ва микроминерал таркиби ва геокимёвий хусусиятлари билан фаркланиши, уларнинг турли геологик позицияларда - олтин-нодирметаллининг гранитоид интрузиялар контактида, олтинлининг эса тектоник ёрикланиш зоналарида ҳосил бўлишига боғлиқ.
2. Олтин маъданларининг хосил бўлиши кўп босқичли: олтин-нодирметалли маъданлашув асосан олтин-нодирметалли, олтин-висмут-теллуридли ва камроқ микдорда пирит-арсенопиритли, полисульфид-теллуридли, олтин-сульфосолли ассоциациялардан; олтинли маъданлашув эса уларнинг кейинги комплексларидан иборат эканлиги кўрсатилади.
3. Олтин-нодирметалли маъданлашув учун олтин билан висмут минералларининг узвий боғлиқлиги аникланган: постмагматик маъданлашувнинг олд босқичлари махсулотларида висмутнинг соф, сульфидли ва теллуридлари, кечки боскичларида - унинг турли сулфосоллари; олтинли маъданларда эса селенидлар, сульфоантимонидлар, хамда кумуш ва олтиннинг теллуридлари типоморф белги сифатида кўрсатилади.
4. Олтин-нодирметалли маъданлашув учун платина ва висмут аралашмаларига эга бўлган соф олтин хос. Олтинли маъданлашувда олтиннинг асосий микдори сульфидлардаги дисперс шакли билан боглик, камроқ кисми эса юқори микдордаги мис, рух, селен, сурма элемент-аралашмалари бўлган электрум, кюстелит ва петцит каби минерал шаклида учраши хусусий хисобланади.
5. Букантовдаги олтин-нодирметалли маъданлар ҳосил бўлиш жараёнида олтиннинг ўзига хос геокимёвий белгиси Bi, Те, W билан, Ауминзатов ва Букантовдаги олтинли маъданлашуви эса As, Ag, Se, Sb билан узвий богликлигидир. Олтин-нодирметалли конларда олтиннинг геокимёвий ассоциациялари пастдан юқорига караб Bi-Te-W = Bi-Tc-Cu-Mo-As = As-Te-Cu = Te-Ag-Sb, олтинлиники эса - As-Те = Te-Ag-Se-Sb кўринишида ўзгариши аникланган.
6. Турли хил маъданлашув учун ўзига хос бўлган геологик, минералогик ва геокимёвий қидирув-баҳолаш меъзонлари ажратилди. Олтин-нодирметалли маъданлашув учун Bi, Те, W нинг юқори концентрацияси; нисбатан юкори пробали олтин билан висмут теллуридлари, сулфосоллари, сулфидларининг микроассоциялари; кобальтин ва герсдорфит мавжудлиги; асосий минералларда W, Мо, Pt, Pd аралашмалари; Ni/Co нисбатининг юқори (3,5-4) ва Se/Te нисбатининг паст (2) кўрсаткичлари ўзига хос кидирув белгилари бўлиб хизмат килади. Олтинли маъданлашув учун Ag, Sb, As, Se нинг юкори микдори; паст пробали олтин билан Ag, Sb, Pb селенидлари, теллуридлари, сульфосоллари ва сульфидларининг микроассоциацияси; ульманит, пентландит, олтин ва кумуш теллуридларининг қатнашиши; кўрсатилган элеметларнинг асосий минералларда аралашма шаклида учраши; Ni/Co нисбатининг паст (2) ва Se/Te нисбатининг юкори (45) кўрсаткичлари қидирув-баҳолаш меъзонлари сифатида геология-қидирув ишлари амалиётига жорий қилинди.
7. Аникланган геологик ва минералогик-геокимёвий белгилар асосида, ҳар хил турдаги яширин маъданларга истикболли бўлган участкалар ажратилди - Шимолий-ғарбий (Саритов маъдан майдони), Жанубий Қасқиртов (Букантов), Шаркий Карабугут (Ауминзатов). Ауминзатов ва Букантов тоғлари олтинли ва олтин-нодирметалли маъданлашувининг башоратлаш-қидирув модели яратилди ва геология-кидирув ишларида қўллашга тавсия қилинди.
8. Олинган хулосаларни Қизилкум, Нурота ва Чотқол-Қурама регионлари маълумотлари билан таккослаш натижалари, аникланган мезонлар, худудларнинг геологик тузилиши ва геокимёвий хусусиятларни эътиборга олган ҳолда, бутун Республика территориясида қўллаш мумкинлигидан далолат беради.
Амударѐ синеклизаси шимолий қисмининг нефть-газга истиқболлиги, нефть ва газ уюмларининг ҳамда тутқичларининг ҳосил бўлиш қонуниятлари
Тадқиқот объектлари: чўкинди кссими, шу жумладан Бухоро-Хива ва Жануби-Ғарбий Ҳисор регионлари жинсларининг юра даври комплсксла-ри.
Ишнинг мақсади: тутқичлар шаклланишининг қонуниятларини, уларнинг маҳсулдорликка таъсир кўрсатувчи омилларини, нефть ва газ учун гсологик-развсдка ишларининг энг муҳим йўналишларини; уларнинг самара-дорлигини ошириш методларини ўрганиш.
Тадқиқот методлари: чўкиндилар тўпланиши шароитларини ўрга-нишига комплекс ёндошиш, рсгионларнинг мезозой ва кайнозой эраларида ривожланиш тарихи, нефть ва газ туткичлари ҳамда уюмлари шаклланишининг қонуниятлари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилнгн: фактик маълумотлар асосида карбонатли жинсларнинг кугитанг комплексида қуйикугитанг ва юкорикугитанг ссриялари ажратилди. Биогерм ва рифлар билан боғлик тутқичларнинг ҳаммаси маҳсулдор. Юра даври тсрриген қатламларидан неоген давригача бўлган палеотектоник хариталар туркумида углеводород уюмлари билан боғлик мсрос антиклинал бурмалар мавжудлиги кўрсатилди. Улар барча излов ишлари ўтказилган туткичларнинг тахминан бсшдан бир қисмини ташкил этади. Неоген даври босқичида пайдо бўлган, қолган бурмалар маҳсулдор эмасдир.
Амалий ахамиятн: аник истиқболли участкалар ва структуралар че-гаралари белгиланди, юра даври карбонатли катламларида газ ва нефть тўпламлари кўпрок ривожланган зоналар асосланди. Юкори истиқболли майдонларнинг чегаралари кенгайтирилди; туткичларнинг маҳсулдорлигини олдиндан башоратлаш йўли билан геологик-развсдка ишларининг геологик-иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари белгиланди.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: истикболли-лик харитаси, юра даври карбонатли катламлари бўйича, углеводород рссур-сларининг башоратли рссурсларини баҳолаш билан боғлиқ ва иш йўнали-шлари асосланган хариталар геологик-развсдка ишларининг йўналишлари бўйича дастурлар тузишда фойдаланилди. Аниқ тавсиялар «Узбскгеофизика» ОАЖ га, геофизик экспсдицияларнинг Бухоро ва Яккабоғ филиалларига бери лди.
Қўлланиш сохаси: «Узгсобурнсфтгаз» АК фаолияти ҳудудида нефть ва газ учун геологик-разведка ишларининг муҳим йўналишларини танлаш.
The kaolin of khujakul mine and the results of its enrichment by physical-mechanical method
The ability to obtain valuable raw materials such as kaolin, metakaolin, quartz sand and obtain a number of materials necessary for the national economy by introducing the technology ofenrichment of mineral raw materials available in our republic, which meets the requirements of the time, was successfully tested in laboratory and semi-production conditions.
Study boring the bore holes of the big diameter on alluvial deposits useful fossilized
Pt(IV), Pd(II) ва Au(III) ларни тиоацетамидда амперометрик аниқлаш
Тадқиқот объектлари: турли хил мииераллар, руда, саиоат материаллари чиқиндилари, стандарт намуналар ва бошқалар.
Ишнинг мақсади: Pt(IV), Pd(II) ва Au(III) ларни ТАЛ эритмасида кислота -асосли хоссалари турлича фон электролитлар ва буфер аралашмаларда амперометрик аниқлаш усулини ишлаб чиқиш. Ишлаб чиқилган электрокимёвий усулни реал табиий объектлар ва саноат материаллари анализида амалда қўллаш.
Тадқиқот усуллари: потеициометрик кулонометрия, кимёвий анализ, кондуктометрия, полярография, вольтамперометрия, амперометрик титрлаш ва олинган натижаларни хисоблаш усули.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: табиати ва концентрацияси турлича буфер эритма ва фон электролитларда платина микродискли анодда ТАА ва унинг металлокомплексларини вольтамперометрик ўзгариши ўрганилган. Деполяризаторнииг бир молекуласи оксидланишидаги электро-доиорлик сони ва чегаравий анод токлариинг табиати аиикланган ҳамда Pt(IV), Pd(II) ва Аи(Ш) ларни ТАА эритимасида аииқлаш шароити оптималлаштирилган. Олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган электрокимёвий усулнинг реал объектлар ва саноат материаллари анализида қўллаш имконияти кўрсатилган.
Амалий ахамияти: табиати ва концентрацияси турли хил фон электролитлар ва буфер аралашмаларни, ҳамда сезгирлиги юқори реагент - ТАА қўллаш орқали бинар, учламчи ва реал табиий объектларни ва саноат материалларини ифодаловчи янада мураккаб модел аралашмаларда Pt(IV), Pd(II) ва Au(III) ни амперометрик титрлаш имконияти кўрсатилган.
Олинган натижалар турли таркибли шламлар, чикиндилар, стандарт намуналари ва қотишмалар, заргарлик махсулотлари ва бошқа материалларни анализ қилишнинг рационал йўлини танлаш имконини беради.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Pt(IV), Pd(II) ва Au(III) ни ТАА эритмасида олинган электрокимёвий титрлаш натижалари Олмалиқ тоғ-кон корхонаси ва Қашқадарё вилояти Деҳқонобод калий заводи лабораторияларида, ҳамда Мирзо Улугбек номидаги ЎзМУ кимё факультета нооганик ва аналитик кимё кафедраси, Навои Давлат кончилик института кимё ва кимёвий технология кафедраси, Алишер Навои номидаги Самарканд Давлат педагогика университети аналитик кимё кафедрасида, Абдулло Қодирий номидаги Жиззах Давлат педагогика института кимё-экология ва уни ўқитиш услубияти кафедрасида бакалавр ва магистрларни ўқитиш жараёнида амалда қўлланилган.
Қўлланиш сохалари: аналитик ва физик кимё, электрокимё, атроф мухит муҳофазаси объектлари, тиббиёт, саноат материаллари ва табиий объектлар таркиби назорати.
PATOGEN ZAMBURUG’LARNING O’SIMLIKLARGA TA’SIRI
Yuksak oʼsimliklar jumladan manzarali oʼsimliklarda tashqi omillar taʼsiri natijasida patogen mikroorganizmlar taʼsirida xar xil kasalliklar rivojlanishi kuzatilmoqda. Bu esa oʼsimliklarning manzararilik xususiyatlarining pasayishi, umrining qisqarishi hamda ayrim zamburugʼ turlarining atrof muhitga sporalarini chiqarishi oqibatida park, dendrariy va istirohat bogʼlarida insonlar salomatligiga ta’sir ko’rsanmoqda. Bunga sabab hozirgi fan va texnika rivojlanishining revolyutsiyasi davrida oʼsimliklar dunyosiga antropogen, texnik omillar, mikroorganizmlar salbiy taʼsiri doirasi kengayib borayotganligi oqibatida oʼsimliklar rivojlanishida stress holatlarni keltirib chiqarmoqda. Bunday salbiy xolatlarning oldini olish uchun esa ularda tarqalgan mikromitsetlar biotasini tur tarkibini oʼrganish hamda ularning bioekologik xususiyatlarini taxlil qilish asosida manzarali oʼsimliklarni kasalliklardan ilmiy asoslangan himoya tadbirlarini ishlab chiqish muhim amaliy va nazariy axamiyatga ega boʼlib xizmat qiladi
Issues of climate migration in the context of global climate change
Climate change is reshaping human mobility across the planet. Climate-related hazards such as floods, storms, and wildfires have already become major drivers of global human mobility. Policy advancements in the field of climate migration are unprecedented and critical, as they have impacts not only on a global scale but also at regional, national, and sub-national levels. These policies are especially important for countries and populations most vulnerable to climate change, particularly the least developed countries, landlocked developing countries, and small island developing states.
GULIOB FOSFORITI VA PAXTA TOZALASH ZAVODI CHIQINDILARIGA ASOSLANGAN ORGANOMINERAL OʻGʻITLAR
Ishda paxta tozalash zavodi chiqindisi (PTZCH) va Guliob fosforiti (GF) asosida PTZCH : GF = 80 : 20; 75 : 25; 70 : 30; 65 : 35; 60 : 40; 55 : 45; 50 : 50; 45 : 55 va 40 : 60 keng ogʻirlik nisbatlarida kompostlar tayyorlangan. Tarkibi boʻyicha juda kambagʻal GF da oʻsimlik oʻzlashtira olmaydigan fosfor va kalsiy shakllarining oʻzlashuvchan shakllarga oʻtish tezligi oʻrganilgan. GF ulushining PTZCH ga nisbatan oshib borishi kompostlarda umumiy shakldagi fosfor besh oksidi miqdorining ortishiga, ammo R2O5 va SaO oʻzlashuvchan shakllarining nisbatan kamayishiga olib kelishi koʻrsatilgan. PTZCHli-fosforitli kompostlarning saqlash vaqti ortishi bilan ulardagi fosfor va kalsiy oʻzlashuvchan shakllari koʻpayishi aniqlangan.