Barcha maqolalar
Халқаро инвестиция арбитражида учинчи тараф томонидан молиялаштиришнинг долзарб масалалари
Бугунги кунда инвестициявий арбитраж соҳасида тенденциявий тусга эга бўлаётган феномен бу – учинчи томоннинг арбитраж ишларини молиялаштиришидир (Third Party Funding). Бунда арбитраж трибуналининг якуний қарори даъвогар фойдасига чиқарилса, келиб тушадиган маблағларнинг маълум қисми айнан учинчи томон ҳиссаси бўлиб қолиши амалиётда кўп кузатилади. Масалан, учинчи томон сифатида молиялаштиришга ихтисослашган компания, даъвогар-инвестор билан келишув асосида арбитраж жараёни билан боғлиқ харажатларнинг ҳаммасини ёки бир қисмини қоплаш мажбуриятини олади. Бунинг эвазига, ҳомийлар тўғридан-тўғри харажатлари учун компенсация ва/ёки даъвогарга берилган сумманинг бир қисмини оладилар.
Фуқаролик қонунчиликнинг мажбурият-ҳуқуқий муносабатлар бўйича айрим моддларини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари
Мақолада тадбиркорлик субъектлари томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, шунингдек, фуқаролик ҳуқуқий мажбуриятлар ижросини таъминлаш учун неустойка қўллашни такомиллаштириш бўйича таклифлар берилган.
Функциональность миогимнастики при дисфункции ВНЧС
Аннотация. В этой статье исследуется применение миогимнастики при лечении дисфункции височно-нижнечелюстного сустава (ВНЧС). Миогимнастика, специализированная форма лечебной физкультуры, направлена на улучшение силы, гибкости и координации мышц, участвующих в движении челюсти. Целью исследования является анализ существующей литературы, изучение методов, используемых в миогимнастике при дисфункции ВНЧС, представление результатов соответствующих исследований и обсуждение последствий для клинической практики. В конечном счете, цель этого обзора -дать представление об эффективности миогимнастики как терапевтического вмешательства при дисфункции ВНЧС.
Фош етилмаган жиноятларни тергов қилиш хусусиятлари
Жиноят содир этилиб, уни содир этган шахс номаълум бўлса, бу жиноят фош этилмаган жиноят ҳисобланади. Жиноятчиликка қарши кураш олиб борувчи органлар фаолиятининг ташкилий шаклларини такомиллаштириш билан боғлиқ соҳалар ичида очилмаган жиноятлар бўйича ишларни тергов қилиш устидан идоравий процессуал назоратни келтириш мақсадга мувофиқ. Жиноят содир этган шахс номаълум бўлганда, яъни ЖПКнинг 364-моддасининг 1-бандида кўрсатилган асослар бўйича тўхтатилган жиноят ишлари ҳозирги пайтда йилдан-йилга рўйхатга олинган жиноятлар ичида кўпайиб бормоқда. Демак, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жиноятларни очилиши билан боғлиқ фаолияти самарадорлиги айнан шу кўрсаткич билан чамбарчас боғлиқ бўлганлиги сабабли, бу ҳолат терговчиларнинг фаолиятида ҳам, айниқса жиноятларни очилишини ташкил этувчи рақамларга ҳам бевосита таъсир кўрсатади, чунки бу рақамлар улар томондан тегишли қарорлар қабул қилишда юзага келади. Таъкидлаш жоизки, терговчи жиноятларни очиш функциясини амалга ошириб, тегишли процессуал ҳаракатларни амалга оширади ва бу ҳаракатлар инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларига тегишли бўлиши мумкин, бу эса дастлабки тергов даврида шахснинг ҳуқуқларини таъминлашда алоҳида эътиборни қаратилишини талаб этади. Ўтган йилларнинг очилмаган жиноятлар очиш фаолияти терговчи ва суриштирувчи органга тегишли бўлиб бунда шахснинг ҳуқуқларига сезиларли дара- жада таъсир кўрсатилади. Маълумки, ички ишлар органлари шахс ҳуқуқлари ва эркинликларини, жамоат тартиби ва фуқаролар хавф- сизлигини ҳимоя қилишнинг ишончли гарови бўлиши лозим.
Формирование национального бренда Узбекистана в области туризма
На сегодняшний день, связи между странами стали гораздо ближе друг к другу, и такое понятие как «Бренд страны» или «национальный бренд», все чаще стал встречаться в новостных заголовках. Эти понятия неразрывно связаны с еще одним трендом безопасности такими понятиями как “ soft или же smart power”. В этой связи, возникает вопрос стоит ли Узбекистану его развивать, и наконец какие шаги необходимо предпринять что бы национальные бренды такие как «Путешествуйте по Узбекистану», «Made in Uzbekistan» стали более популярны в мире и привлекли внимание к нашей стране.
Ўқувчиларда тафаккур операцияларни таҳлилий асослари
Таҳлил - бутуннинг ақлий бўлиниши. Бу унинг ҳар бир қисмини ўрганиш орқали бутунни чуқурроқ билиш истагига асосланади. Таҳлилнинг икки тури мавжуд: яхлитни қисмларга бўлиш ақлий парчаланиши сифатида ва унинг индивидуал хусусиятлари ёки томонларини бир бутун сифатида руҳий изоляция сифатида таҳлил қилиш.
Ўқувчиларга аниқ фанлараро эқологик тарбия бериш
«Математика» ва «Информатика» каби умумтаълим аяиқ фанлариаро экологик тарбия бериш жуда муҳим бўлиб,, у қуйидагича амалга оширилади: - экологик тарбияни аниқ фанлар йўналйшида ўрганиб, аниқ фан нуқтаи назаридан таҳлил қилиш; -экологик мазмундаги масалалар билан танишиш; -фанлараро хам- да синфлараро боғланиш; - экологик тарбияни математика, информатика фанлари нуқтаи назаридан ўрганиш; - экологик тарбияни ўзида акс этган масалаларга фан таҳлили асосида аниқ фанларга оид масалаларни ёритиш; -оддийликдан мурак-каблик томон экологик мазмундаги масалаларни ўргатиш; -экологик мазмундаги
Укрепление странового имиджа в политической повестке дня республики Узбекистан
Данная статья посвящена изучению мер, предпринимаемых в Республике Узбекистан в целях повышения странового имиджа, который приобретает всё большую значимость во внешней политике государства. В статье особый акцент делается на анализ реформ, обозначенных в рамках новой Стратегии «Узбекистан-2023», которые, в свою очередь, способствуют укреплению имиджевой политики Нового Узбекистана.
Узлуксиз таълим жараёнида ўҳувчиларга экологик тарбияни фанлараро беришнинг назарий ва амалий муаммолари
Экологик тарбия -тарбиянинг бир жиҳати бўлиб, узлуксиз таълим тизимининг 1 барча босқичларида фанлар негизида ўрганилади. Мазкур жараёнда экологик тарбияни маълум вақт оралиғида шакллантириб бўлмайди. Экологик тарбия ’ инсоннинг умри жараёнида олиб борилади. Шунингдек, экологик тарбияни • фанлараро бериш тарбиянинг самарадорлигини оширади. Экологу к тарбияни узлуксиз таълимнинг умумий ўрта таълим ва педагогика коллеживинг ’‘Бошланғич , таълим” йўналишида фанлараро беришни куйидагича олиб бориш тавсия этилади.
Ўзгартирилган ёзув билан бажарилган қўлёзма матнлар тадқиқотларининг хусусиятлари
Ўзгартирилган ёзув билан бажарилган қўлёзма матнлар тадқиқотларининг хусусияти шундаки, бу турдаги барча тадқиқотлар икки босқичда амалга оширилади. Биринчидан, текширилаётган қўлёзманинг ғайриодатий тарзда бажарилганлигини аниқлаш, иккинчидан, текширилаётган қўлёзма ижрочисини ёзувига кўра идентификация қилиш босқичларидир.
Ўзбекистон-АҚШ стратегии ҳамкорлик мулоқотини кенгайтиришда Афғон омилининг тутган ўрни
Ушбу тадқиқот Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегии ҳамкорлик мулоқотини шакллантириш ва кенгайтиришда афғон омилининг ҳал қилувчи ролини ўрганади. Тарихий, дипломатик ва хавфсизлик ўлчовларини синчковлик билан ўрганиб, тадқиқот икки томонлама муносабатларга таъсир кўрсатган мураккаб динамикани ёритишга қаратилган. Таҳлил ўзаро муносабатларнинг тарихий эволюциясини, Афғонистондан келиб чиқадиган хавфсизлик муаммоларининг иккала давлатга таъсирини ва минтақадаги мураккабликларни ҳал қилишда қўлланиладиган дипломатик стратегияларни ўз ичига олади.
Ўзбекистон республикасининг форс кўрфази минтақасидаги Араб давлатлари билан дипломатик муносабатларининг ривожланиш тенденциялари
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасининг Форс кўрфази минтақасидаги араб давлатлари билан дипломатик муносабатларининг ривожланиш масалалари кўриб чиқилган. Мақоланинг мақсади бу давлатлар ўртасидаги халқаро ҳуқуқий муносабатларнинг мустақиллик йилларидан то бугунги кунга қадар динамик тарзда ривожланишини таҳлил қилишдир. Муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикасининг Форс кўрфази минтақасидаги араб давлатлари билан ҳамкорлигининг ҳуқуқий асослари шаклланиши ва тараққий этишига оид жиҳатлар ёритилган. Бунда мазкур давлатлар билан Ўзбекистоннинг икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлиги ҳуқуқий асосларини ривожланиши ҳам қайд этилган. Мақоланинг ҳулоса қисмида Ўзбекистоннинг Форс кўрфази араб давлатлари билан ҳамкорлиги ҳуқуқий асосларининг бугунги кундаги тенденциялари ҳақида баён этилган.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқининг қонунчилик асослари тушунчаси ва моҳияти таҳлили
Мақолада Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқининг қонунчилик асослари тушунчаси ва мазмун моҳияти ҳақида таҳлилий мулоҳазалар олиб борилган. Миллий қонунчилик тизимда фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқига алоқадор элементларни ўзида акс эттирган қонун ҳужжатларида ушбу тушунчага келтирилган таърифлар баён қилинган. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари тизимида фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишга бўлган конституциявий ҳуқуқи консепцияси тушунчаси бу ҳуқуққа оид хусусиятларни умумлаштириш орқали ҳуқуқий жиҳатдан шарҳлаб берилган. Асосий эътибор қаратилиши лозим бўлган масала сифатида бугунги кунда ушбу ҳуқуқнинг ижтимоий ҳаётнинг қайси субъектлари томонидан амалга оширилиши, унинг ўзига хос хусусиятлари ва фундаментал асослари баён этилган.
Ўзбекистон республикаси президентининг 2020 йил 24 январдаги олий мажлисга мурожаатномаси - олий таълимни такомиллаштиришда асосий омил
Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантириш фақат жадал ислоҳотлар, илм маърифат ва инновация билан эриша оламиз. Бунинг учун, авваламбор, ташаббускор ислоҳотчи бўлиб майдонга чиқадиган, стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялашимиз зарур. Шунинг учун ҳам боғчадан бошлаб олий ўқув юртигача - таълимнинг барча бўғинларини ислоҳ қилиш бошланди.Нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини савиясини ошириш учун аввало илм маърифат, юксак маънавият керак.
Ўзбекистон вa UNICEF ташкилотининг ҳамкорлик алоқалари ва инсонпарварлик ғоялари
Узбекистон тинчлик ва тараққиёт сари дунёдаги ривожланган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан кенг ҳамкорлик алоқаларини олиб бормоқда. Мамлакатимизда 1994 йилдан буён БМТ нинг болалар ЮНИСЕФ халқаро жамгармасининг Узбекистондаги ваколатхонаси фаолият кўрсатмоқда. Ҳозирги даврда дунёда инсон ҳуқуқларини халқаро даражада ҳимоя қилиш масалалари асосан БМТ Устави, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пактлар каби қарийб 80 та ҳужжатда ўз аксини топтан бўлса, Узбекистан инсон ҳуқуқлари соҳасига доир 60 дан зиёд кўптомонлама халқаро шартномаларга қўшилган [1. 36-бет].
Ўзбекистон - 2030” стратегияси: ёшларга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитлар яратилади
Халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хохцш- иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакллантириш, адолат, қонун кафолатли таъминлаш мақсадида 2023 йил 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни Президентнинг ПФ-158 сон Фармони билан Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида орттирилган тажриба ва жамоатчилик мухокамаси натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўзбекистон - 2030» стратегияси тасдиқланди.
Узбекистан как показатель Центральноазиатского феномена развития
Узбекистан является одной из самых быстроразвивающихся стран Центральной Азии. За последние годы
страна добилась значительных успехов в области экономики, социальной сферы и международных отношений. Эти достижения делают Узбекистан показателем центральноазиатского феномена развития. В данной статье автор показывает всю историю развития Республики Узбекистан за годы незавивисимости, делая акцент на то, что ее интенсивная внутренняя и внешняя политика делают ее феноменом региона.
Ўзбек этномаданиятида миллатлараро тотувлик масаласи
Маълумки, Ўзбекистон кўп миллатли мамлакат. Бугун юртимизда 136 та миллат ва элат вакиллари яшайди. Шунингдек, 16та диний конфессия мавжуд. Ҳар бир миллатнинг, ҳар бир конфессия вакилларининг ўз қадриятлари бор. Уларнинг барчасининг манфаатларини уйғунлаштириш, ҳимоя қилиш бирмунча мураккаб вазифа саналади.
Ўзбек тилининг миллий корпусини яратишда лингвистик моделлардан фойдаланиш
Мақолада сўз ясалиши ва унинг тарихи билан боғлиқ маълумотлар таҳлил этилган. Ушбу мақолада лингвистик дастурларнинг мустақил таркибий қисмларидан бир лингвистик модул ва алгоритм ҳамда унинг турлари таҳлил қилинган. Лексик-грамматик кодни шакллантириш мақсадида қўшма сўз ясалиши қоидалар бўйича алгоритм зарурияти илмий асосланган. Ўзбек тили миллий корпусининг лингвистик базасини тузишда қўшма сўзнинг лингвистик модулларининг аҳамияти ёритилган.
Ўзбек тили миллий корпусини яратиш – замон талаби
Сунъий интеллект орқали тилнинг имкониятларидан фойдаланиш борасида замонавий ахборот технологиялари бениҳоя кенг қулайликлар эшигини очди. У инсон онги бажариши мумкин бўлган бир қанча вазифаларнинг бажара олмоқда. Сунъий интеллект маҳсули бўлмиш электрон манбалар инсонга зарар етказмаслик ва инсонларнинг оғирини енгиллаштириш мақсадида яратилмоқда. Чунончи, ўзбек тилининг интернет ва электрон тилга айланиши, миллий тилнинг электрон ресурсларини (ўзбек тили корпуси, электрон луғатлари, интернет саҳи фаларидаги матнлар) ва технологияларини такомиллаштириш долзарб вазифалардандир.
Ўзбек миллий шевалари корпусини тузишнинг лингвистик асослари (Бойсун тумани “ж”ловчи шевалари мисолида)
Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тилшунослигида рақамли ахборот воситаларидан фойдаланиш қулайлиги ҳамда интернет орқали миллий тилларни ўзлаштиришга бўлган ҳаракат таъсирида миллий корпусларда шевалар базасини яратиш тенденцияси ўсмоқда. Натижада тилда мавжуд диалектларни нафақат лингвистик, балки амалий жиҳатдан тадқиқ этиш, бу орқали шева бирликларини сақлаб қолиш, авлоддан-авлодга етказиш имкониятининг кўлами кенгаймоқда: миллий тил корпусларида шева бирликларини лингвистик аниқлашнинг умумий тамойилларини ўрганиш, шевалар корпусининг жанрлар бўйича метаразметкасини ишлаб чиқиш, диалектал транскрипция лингвистик таъминоти тизимини ишлаб чиқишнинг амалий аҳамияти ошмоқда. Ҳозирда шева бирликларини матнга кўчириш (ёзиб олиш) асосига қурилган диалектал корпусларнинг икки хил йўналишли: мавзувий ва тегланган матнли корпусни шакллантириш муаммолари долзарб бўлиб қолмоқда. Дунё тилшунослигида тилларни сунъий интеллект ёрдамида матн таркибида сақлаб қолиш орқали уларнинг яшовчанлигини узайтириш ва лингвистик корпуснинг субкорпуси – шевалар корпусини шакллантириш зарурияти кун тартибидаги масалалардан бири ҳисобланди. Жумладан, диалектларни бир жойга жамлаш, таркибий тартиблаштириш, шевашуносликда мавжуд манбаларнинг сониялар оралиғида сараланиши ҳамда тақдимотини йўлга қўйиш доирасида: Австрия, Хитой (Мандарин диалектлари корпуси), Германия, Португалия, Чехия, Финляндия, Скандинавия, Польша, Литва, Грузия (масалан: Cor-Dial-Sin; Helsinki corpus of English dialeсts; Nordic dialeсts corpus; Archiv fur gesprochenes Deutsch, Die bayerische Dialektadebank; LEXDIALGRAM ва ҳ.к.), Россиянинг Москва, Славян-Кубан, Вологод, Саратов, Қозон диалектал корпуслари, Санкт Петербург илмий-текшириш институтлари, Томск диалектологик корпус мактабларида амалга оширилаётган тадқиқотларни кўрсатиб ўтиш мумкин.
Ўзбек тилшунослигида корпус лингвистикасига доир яқин йиллар оралиғида бажарилган тадқиқотлар тилни ўрганувчи ва уни тадқиқ этувчилар учун асос вазифасини ўтай бошлагани унинг истиқболли йўналиши эканини яна бир бор исботлаб берди. Бинобарин, “...давлат тилининг софлигини сақлаш, уни бойитиб бориш ва аҳолининг нутқ маданиятини ошириш; давлат тилининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларига фаол интеграциялашувини таъминлаш 1 ” ҳозирги кунда ўзбек компьютер лингвистикаси олдида турган долзарб вазифалардан биридир. Ўзбек шевашунослигида шевалар корпусининг лингвистик базасини яратиш, ўзбек шевашунослиги муаммоларини амалий тилшунослик тамойиллари асосида тадқиқ этиш имкониятларини кенгайтириш ва шу орқали шева корпусини яратишнинг лингвистик асосларини назарий асослаш, белгилаш ва ишлаб чиқиш бугуннинг муҳим масалаларидандир. Бунда ўзбек тили шевалари корпусини шакллантириш орқали унинг компьютер услуби, шеваларнинг хорижий тилларга таржима дастурлари ва луғатлар, электрон дарсликлар яратиш билан боғлиқ илмий методик ишланмалар, амалий тавсиялар тайёрлаш ва бу орада эришилган натижаларни амалиётга кенг татбиқ этиш ҳар жиҳатдан долзарбдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 феврал “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ–4947-сон, 2019 йил 21 октябр “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5850-сон Фармонлари, 2017 йил 17 февраль “Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2789-сон ва 2019 йил 4 октябр “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ–4479-сон Қарорлари мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Ўзбек миллий шевалари корпуси тадқиқи (Бойсун тумани “ж”ловчи шевалари мисолида)
Монография ўзбек миллий шевалари корпусини тузишнинг лингвистик асослари Бойсун тумани “ж”ловчи шевалари мисолида ёритилган. Ўзбек миллий субшевалар корпусининг базавий структурасига оид назариялар ҳамда амалиётдаги статистикаси келтирилиб ўтилган.
Шунингдек ўзбек миллий мавзувий шевалар корпусининг матн, паспорт, жанр, мавзувий метаразметкаси ва унинг конструктив концепцияси оид қарашлар назарий ва амалий асосланган.
Китоб тилшунослар, диалектолог ва корпус лингвистикаси доирасида тадқиқот олиб борувчилар ва амалий филология талабалари учун мўлжалланган.
Туркия республикасида давлат харидларини ташкил этиш хусусусиятлари
Мақолада Туркия Республикасида давлат харидларини ташкил этишнинг асосий тамойиллари ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш хусусиятлари таҳлил этилган. Туркия Республикасида давлат харидлари самарадорлигининг кўрсаткичлари ўрганилган.
Туркий тилли давлатлар диаспоралар билан ишлаш ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари
Аввало анжуман ташкилотчиларига яратилган имконият учун катта раҳмат айтмоқчиман.
Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда амалга оширилган туб ислоҳотлар натижасида халқимизга азал-азалдан хос бўлган дўстлик ва бағрикенглик кабиэзгу қадриятлар асосида миллатлараро муносабатлар янги босқичга кўтарилиб, Марказий Осиѐда яхши қўшничилик алоқаларини ўрнатиш орқали барча масалалар бўйича конструктив мулоқот йўлга қўйилди.
Туризм сохасини ривожланишида мавсум ва иклим омилларини хисобга олиш масалалари
Туризм сохасини жадал ривожланиши ва иктисодиётда унинг ахамиятини ортиб бориши Узбекистон Республикаси Тараккиёт стратегиясининг мухим вазифаларидан бири хисобланади. Охирги йилларда туризм миллий иктисодиётнинг “усиш нукта”ларидан бирига айланди, у узаро боглик тармокларни ривожлантириш драйверига айланиб даромадларни усишини рагбатлантиради ва юкори мультипликатив самарага эгадир.