Абу Усман - Жаҳиз и Убайди

CC BY f
130-133
0
0
Поделиться
Абдуллаев, М. (2023). Абу Усман - Жаҳиз и Убайди. Арабский язык в эпоху глобализации: инновационные подходы и методы обучения, 1(1), 130–133. https://doi.org/10.47689/ATGD:IYOM-vol1-iss1-pp130-133-id28434
Мухаммад Абдуллаев, Узбекский государственный университет мировых языков
кандидат филологических наук, доцент, Кафедра теории и практики арабского перевода
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье упоминается поэт, философ Ал Жаҳиз, живший во второй половине X и начале XI века во времена аббасидов. В нем на основе исторических источников раскрыты отношения Жаҳиз с аббасидами.


background image

“Arab tili globallashuv

davrida: innovatsion yondoshuvlar

va

o‘qitish metodikasi”

mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman

130

АБУ УСМОН –

ЖОҲИЗ ВА УБАЙДИЙ

Абдуллаев Муҳаммад Ҳамзаевич

Филология фанлари номзоди, доцент

Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари

университети

Араб титли таржима назарияси ва амалиёти кафедраси

muhammadxonxamzayev@gmail.com

Аннотация.

Ушбу мақолада Х

асрнинг иккинчи ярими ва XI аср

бошларида аббосийлар даврида яшаб ижод этган шоир, файласуф ва фақиҳ
Амр ибн Баҳр ал Басрий Жоҳиз ва ўзбек ижодкорлар ҳақида гап кетади.

Ҳусусан, Жоҳизнинг аббосийлар билан бўлган муносабати тарихий манбалар

асосида очиб берилган.

Калит сўзлар:

Ал Жоҳиз, аббосийлар, Бағдод, Ироқ, Ал Масъуди,

Мубаррид, ибн Ҳалдун, ибн Қутайба, Ватвот, Ал Хаявон, тарих, шоир, Абул

Хасан Ахваш, Луғатнома, Фазоилул атрок, Убайдий, Адабул котиб.

Аннотация

.

В этой статье упоминается поэт, философ

Ал Жаҳиз

,

живший во второй половине X и начале XI века во времена аббасидов. В нем

на основе исторических источников раскрыты отношения Жаҳиз

с

аббасидами.

Ключевые слова:

aл Жаҳиз, аббасийды, Бағдад, Ирақ, aл Масъуди,

Мубаррид, ибн Халдун, ибн Қутайба, Ватвот, aл Хаявон, историк, поэт, Абу

-

л Хасан Ахваш, Лугат

-

наме, Фазоил

-

ул атрок, Убайди, Адабу

-

л котиб.

Abstract.

This article mentions the poet, historian Al Jahiz, who lived in the

second half of the 10th and early 11th centuries during the Abbasy. Based on

historical sources, it reveals the relationship of Al Jahiz with the Abbasy.

Key words:

al Johiz, abbosiylar, Bagdad, Irak, al Mas

udi, Mubarrid, ibn

Haldun, ibn Qutayba, Vatvot, al khayavon, historian, poet, Abul Xasan Akhvash,
Lugatnome, Fazoilul atrok, Ubaydi, Adabul kotib.

Ислом миллати тарихида фақат давлат ва салтанат бошлиғи эмас,

фақиҳ, шоир, олим, илм

-

маданият ҳомийси ўлароқ ўчмас из қолдирган

Шарқнинг буюк фарзандлари кўп бўлган.Тарихдан маълумки, биринчи

ўйғониш даври ва иккинчи ўйғониш даври ҳам Шарқда бўлганлиги инкор

этиб бўлмайдиган ҳақиқат.

Убайдий:

Ҳақ

неъмапин тўё ебон

,

тўғри юринг,

Эранлардек кўринғондин маъни сўринг.

Маъни олиб, маънили эл била юриб,

Маънисизлиғ хирманиға ўтлар урунг...


background image

“Arab tili globallashuv davrida: innova

tsion yondoshuvlar

va

o‘qitish metodikasi”

mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman

131

Ҳа, шарқликлар, шоир таъкидлаганидек, соҳиби маъни бўлишган,

инсониятга “маънили эл” меърос қолдирган элдир. VIII асрнинг биринчи

ярими (750 м.йил) араб диёрларида ҳокимият

умавийлардан аббосийларга

ўтгандан сўнг, янги ҳокимият Ироқдаги Бағдод шаҳрини ўзларига давлат

маркази қилиб танлайдилар. Бағдод, Басра ва Куфа шаҳарларида маданий

ҳаёт анча кенг миқёсда ривож топа бошлайди. Фан ва маданиятнинг барча

соҳаларида жонланиш юз бериб, бундай илму фанга бўлган эътибор бошқа

ўлкалардаги олимлар диққатини ўзига тортиб, уларнинг кўплари

Ироқнинг Бағдод ва Басра шаҳарларига йўл ола бошладилар.Бунда айниқса,

қуръоншунослик, ҳадисшунослик, араб тилшунослиги, таржимашунослик
ва араб адабий тили ва шеъриятининг гуллаб

-

яшнашига бўлган эътибор

ҳарактерли эди. Араб шеърият билан даврнинг илму маърифат

намояндаларидан Абдулмалик ибн Қориб ибн Алий ибн Асмаъ –

Асмаъий

(760

821 м.й.

-- 122

216 ҳ.й.) ва аҳли илм ҳомийси

-

халифа Ҳорун ар –

Рашид ўз атрофларида илму фаннинг барча соҳа мутахассисларини аҳл

бирлаштирган. Бу шуни кўрсатадики, маданий ҳаётда Қуръон, ҳадис, фиқҳ

ва шеърият ғоят муҳим ўрин тутар, адабий ҳаётда турли ижтимоий гуруҳ

вакиллари қатнашар, ҳатто, ҳалифа ҳам ўша мажлисга мухлис сифатида

қатнашганлиги тарихий манбаларда зикр этилган. Шу тарзда илму фан ва

адабиётнинг мислсиз даражада ривожланиши натижасида такрорланмас
араб адабий мероси юзага келди. Бу мерос ҳар жиҳатдан шу илм

-

фан гуллаб

яшнаган даврнинг ижтимоий маданий ҳарактеридан келиб чиқиб, ўзига хос

омилларни ҳам акс эттиради.Тарихчи Ибн Халдуннинг маълумотига кўра,

ўша даврда, яъни Ҳорун ар –

Рашид ва унинг ўғли Маъмун замонида илму

маърифатнинг равнақ топишига катта эътибор берилган. Бағдод адабий

мактабига мансуб бўлган “

بدﺍ

ﺐﺗﺎكلﺍ

Адабул котиб” муаллифи ал

-

Имом ибн

Қутайба;

ﻞﻣﺎكلﺍ

ал

-

Комил” асар муаллифи ал

-

Мубаррид;”

نييبتلﺍ و ﻥﺎيبلﺍ

ал

-

Баён ва

ат

-

Табйийн” асари муаллифи Абу Усмон

-

Жоҳиз ва “

ردﺍﻮﻨلﺍ

ан

-

Наводир”

муаллифи, Туркиядаги Диёрбакрда туғилиб ўсган Абу Алий ал

-

Қолий. Бу

тўртта муаллиф ва асарлари ҳақида манбаоарда зикр этилган. Абулҳасан
Алий ибн Ҳусан

-

ал

-

Масъудий (Саҳобий Абдулло ибн Масъуднинг авлоди.)“

ﺮﻣ

ﺐﻫذلﺍ

ﺝو

Марваж уз

-

заҳаб” тазкирасида қуйидагиларни баён

этган:

.

..мутақаддимийн ва мутааххирийн олимлардан Жоҳиздек олимни

кўрмадим. У “

بﺮعلﺍ ﻢلﺎع لﻮخد حﺎتفﻣ

--

араб дунёсига кириш калити “.

Абу Усмон Амр ибн Баҳр –

Жоҳиз 160 ҳ.

-

в. 255 ҳ.й.(782 м.)йилда

Басрада камбағал оилада таваллуд топади. Рашидудин Ватвот “

يف ﺮﻬسلﺍ قئﺍﺪح

ﺮعﺸلﺍ قئﺎﻗد

Ҳадоиқ

ус

-

сеҳр фий дақоиқиш

-

шеър” асарида,Амр ибн Баҳр пастак

бўйли, хунукроқ, хушчақчақ бола бўлганлидан маҳалласидагилар “Жоҳиз”

(дўланкўз) деб лақаб қўйишади, лекин оғзидан чиқадиган ҳиқматлар

хунуклига соя солиб турарди, деб зикр этади. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Амр
ибн Баҳрни камситилган лақаб

-

“жоҳиз” билан илм оламида донг

тараттирди. Амр отасидан ёш етим қолади,у мадрасада таълим олиш билан

бирга пешиндан кейин,яъни

тушдан кейин бозорда нон ва гоҳида балиқ


background image

“Arab tili globallashuv

davrida: innovatsion yondoshuvlar

va

o‘qitish metodikasi”

mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman

132

сотар ва ундан тушган фойда билан рўзғорлари ўтарди. У бозордами ё

кўчадами қўлидан ҳеч китобни қўймасди, ҳатто онаси бир неча марталаб

танбеҳ берган Баъзи заиф ривоятларга кўра,бир куни Жоҳиз

ижодхонасидан чиқиб онасига, оч қолгани ва ундан овқат бўлса беришини

сўрайди. Шунда она усти ёпилган товоқ олиб келиб олдига қўяди ва унга,

ол, болам, овқатингга қара, сенга атаб пиширдим дейди. Амр овқат

солинган идишни очиб қараса, китоб

-

дафтар солинган, онасига

ҳайратланиб савол назари билан қараганда, она

,

болам, сенинг овқатинг

энди

-

шу, уйда ҳечвақо қолмабди дейди. Ўша кунлари у “Ҳайавон” китобини

тугатган, халифа унга ўша китобдан бир нусха олиб ҳузурига келишини
хабарчилари орқали айтирган эди. Жоҳиз қўлёмадан бир нусха кўчириб

бериш учун сарой котибига берганди. Онанинг бу муомиласидан

таъсирланган шоир кўчирилган нусхани олиб тўғри халифа ҳузурига

боради. Халифа катта китобни қўлига олиб варақлаган бўлади

-

да,

хурсандлигидан шоирга эллик минг динор ҳадя қилади.У катта совға билан

уйга, онасининг олдига қайтади. Бундай воқеъалар буюклар ҳаётида учраб

турадиган ҳолат. Шоир Убайдий айтганидек, Тангридин агар бўлса лутфу

иноят, Бўлғусидурур борча ишим бот кифоят. Жоҳизнинг илму маърифатга

бўлган муҳаббати уни кундан кун етук олим сифатида шаклланишига

ёрдам беради. У дастлаб, маҳалласидаги мадрасада,ундан кейин ўз
замонасининг машҳур олимлари Аби Убайда, Абдул малик ибн Қариб –

ал

-

Асмаъий ва Ахвашдан таълим олади.. Ўша вақтларда Асмаъий

бошчилигида халифа хонадонида илмий мажлислар ўтиб турарди, олимлар

суҳбати Жоҳиз учун энг роҳатбахш дамлар бўлган. Жоҳизнинг ҳамма илмда

моҳир бўлганлиги асарларида ўз аксини топган. Унинг кўп ва хуб

асарларида одам ва олам мавзусига қайта

-

қайта мурожаат қилади, одоб

-

ахлоқ,одамлардаги ижобий

ва салбий хислат,ҳайвонот оламидаги илоҳий

мўъжизалар шеърий ва насрий услубда баён этилган.Шунинг учун асарлари

ҳамма замонларда қадрланиб келинган.

Абу Усмон Жоҳиз 360 га яқин асар ёзган, аксарияти муғуллар

босқинида талафот кўрган бўлса ҳам, бир неча қисми бизгача етиб

келган.Унинг энг машҳур китобларидан “

نييبتلﺍ و ﻥﺎيبلﺍ

ал

-

Баён ва ат

-

табйийн”

асарида балоғату фасоҳат илми, ундаги илми баён қисмлари, ҳадислардаги

балоғат ва фасоҳат ҳақида фикр юритилади. Бу китоб Мисрда (1333 ҳ.й )

шарҳи билан нашр қилинган. “

ﻥﺍﻮيﺤلﺍ بﺎتك

Китоб ул

-

ҳайаван” асари эса

1323 ҳ.й Мисрда “Аттақаддум” нашриётида 7 мужаллад шаклида нашр

этилган. Яна бир жуда шойеъ бўлган ва бир неча тилларда таржима ҳам

қилинган ”

ظحﺎﺠلﺍ ﻞئﺎﺳر

Расоил ул

-

Жаҳиз” асари 11 мужалладли бўлиб,

1323

ҳижрий

йилда Мисрда нашр этилган

,

ҳар бир жилд бир неча

фасллардан ташкил топган. Ушбу қисмлардан бири “

ﺪﻨج ﺔﻣﺎع و كﺮتلﺍ ﺐﻗﺎﻨﻣ يف

ﺔفلاﺨلﺍ

Маноқибит

-

турк ва оммат жундил хилофат” асари халифанинг

туркийоардан қумондон ва вазири Фатҳ ибн Хоқонга бағишлаб ёзилган. Бу

асар 1903 м. йилда инглиз шарқшуноси Фон Флутон томонидан Лондонда


background image

“Arab tili globallashuv davrida: innova

tsion yondoshuvlar

va

o‘qitish metodikasi”

mavzusidagi xalqaro ilmiy-amaliy anjuman

133

нашр этилган бўлиб, бунда туркий аскарларнинг қаҳрамонликлари ва

ўзларига хос фазилатлари, халифа қўшинларида ҳизмат асносидаги

фидойиликлари, улардаги туркона олийҳиммат феъл

-

атворлари баён

этилган. Жоҳизнинг ”

كﺍﺮﺗلاﺍ ﻞئﺎضف

-

Фазоилул атрок” рисоласи ҳам

Мутаваккил Аббосийнинг вазири Фатҳ ибн Ҳоқоннинг илтимос ва

таклифига кўра ёзилган. Ушбу китоб муқаддимасида: Бу рисолани буюк

ёзувчи Абу Усмон Амр ибн Баҳр –ал

-

Жоҳиз туркий халқларнинг

фазилатлари, қаҳрамонликлари ва олийҳимматликлари, исломий беғубор

эътиқодлари батафсил баён этилган(таржима). Бу асар тўлиғича Миср

“Матбаул

-

умумий” нашриётида 1898 мел.йили нашр этилган.Унинг “

بﺎتك

نيﻤﻠعﻤلﺍ

Китоб ул

-

муаллимийн” асари устоз

-

шогирд ва таълим олиш усуллари

ҳақида фикр юритилган. Бу асар Имоми Зарнужийнинг “

ﻢيﻠعتﻤلﺍ ﻢيﻠعﺗ

Толиби

илмнинг таълим олиш одоблари” асарини эслатади. Биз Имоми Зарнужий

Жоҳиз асарларини мутолаа қилиб ва ундан ўз асарида унумли фойдаланган

деган тахминдамиз. Шу сингари Алишер Навоийнинг “Муҳокаматул

-

луғатайн”, “Маҳбубул

-

қулуб”, Убайдийнинг номалари

-

“ Ғайратнома”,

“Шавқнома”, “Сабрннома” асарлари ҳам мазкур асар таъсирида ёзилгани

эҳтимолдан холи эмас.. Чунки баён усуллари бир

-

бирига жуда яқин. Бизгача

етиб келган Жоҳиз асарларидан катта кутубхона соҳиблари Навоий ва

Убайдий қўлларида бўлган ва улар ўз ижодларида ундан унумли
фойдаланганлар десак,хато бўлмайди.

Жоҳизнинг ўгитлари “

رﺎبتعلاﺍ و ﺮكفتلﺍ

Тафаккур ва эътибор” китобидан:

Илмларнинг ҳаммасини ва маъорифни билиш зарур ва шартдир.

Ҳеч

бир инсон ёмонлик ёки яхшиликка ўргатилган ҳолда дунёга

келмас,ҳаёти давомида воқеъ бўладиган ҳар бир кўнгилсизлик илмсизлик

оқибатидан содир бўлур.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

ﻥﺍﺮﻬﺗ ﺍﺪﺨﻫد ﺮبكﺍ يﻠع ،هﻣﺎن ﺔﻐل

-

1345

2.

ﻥﺎيبلﺍ

ظحﺎﺠلﺍ نييبتلﺍ و

،ﺮﺤﺑ نﺑ ﺍﺮﻤع

1333

.ﻩ

3.

ﺮصﻣ ،يرﺎبنلاﺍ ، ءﺎﺑدلاﺍ ﻢﺠعﻣ

-

2006

4.

ﺮصﻣ ،بﺮعلﺍ ﻥﺎسل

-

2017

5.

ﺪﻨيكﺸط ،رلاﺔﻤكح،يﺪيبع

2021

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов