Arabic language in the era of globalization: innovative approaches and teaching methods

Online ISSN: 2053-1540
Source type: Conferences
Years of coverage from 2023
inLibrary
Google Scholar
doi
 
8650
6495
in Citate: 0
Citations: 27
h index: 0
To share

About the Journal

Бугунги муҳим тадбир - халқаро илмий-амалий анжуманга хуш келибсиз!
Барчангизга маълумки, халқларимиз ўртасидаги муносабатлар ўзоқ ўтмишга бориб тақалади. Яқин савдо алоқалари, муштарак қадрият ва анъаналар, муқаддас ислом дини уларнинг асосини ташкил этишини алоҳида таъкидлаш лозим.
Мовароуннаҳр ва Арабистон диёрлари ўртасидаги тарихий алоқаларни ривожлантиришда буюк мутафаккир ва аллома боболаримизнинг беқиёс хизматлари борлиги кўплаб манбаларда қайд этилган. "Барча муҳаддисларнинг пешвоси” - улуғ аллома Имом ал-Бухорий ана шундай сиймолардан биридир.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович айтиб ўтганларидек, "Мусулмон дунёсидаги олтита буюк муҳаддиснинг икки нафари минтақамизда туғилиб камол топгани, қадимий Бухоро эса "Қуббатул Ислом" номи билан шуҳрат қозонганидан ғурурланамиз. Маълумки, тўққизинчи аср бошида Аббосийлар давлатининг пойтахтидаги "Донишмандлар уйи" академиясида Марказий Осиёлик 200 дан ортиқ алломалар илмий фаолият олиб борганлар. Мусо Ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад Фарғоний, Ибн Сино каби улуғ алломаларимиз эса бебаҳо илмий асарларини айнан гўзал ва мукаммал араб тилида яратиб, бутун дунёда шон-шуҳрат қозонганлар”.
18-декабрь Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан "Халқаро араб тили куни” этиб белгиланганлиги ушбу тилга бўлган юксак эътибор ва эътироф намунасидир.
Университетимиз томонидан ҳам араб тилини ўқитишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида араб тили 50 йилдан буён ўқитилиб келинмоқда.
Ҳозирги кунда университетимизда араб тилини Асосий шарқ тили сифатида 400 га яқин ва иккинчи чет тили сифатида эса 1000 га яқин талаба катта иштиёқ билан ўрганмоқда.

CiteScore
in Citate
0 =
0 citations for 2022 - 2021 y.
0 documents for 2022 - 2021 y.
current in Citate
0 =
0 citations for 2023 y.
144 documents for 2023 y.
 
Contents of the journal
Back Issues
  • 1