1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ СТОМАТОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ
Қўлёзма хуқуқида
УДК: 616.314.17. -668.1-685:618.3-653.1-671.1
ИСАХОДЖАЕВА ХАБИБA КАМАЛБЕКОВНА
БОЛАЛАРДА ПРЕНАТАЛ ГИПОТРОФИЯНИНГ ТИШЛАР
ЧИҚИШ
МУДДАТЛАРИГА ТАЪСИРИ
14.00.21 - Стоматология
Тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd) илмий даражасини
олиш учун
ДИССЕРТАЦИЯ иши
Илмий раҳбар:тиббиёт фанлари
профессор Даминова Ш.Б.
Тошкент -2022
2
МУНДАРИЖА
ҚИСҚАРТМАЛАР ВА ШАРТЛИ БЕЛГИЛАР...................................................4
Кириш (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси.......……………5
1 боб. Она ва бола организмининг умумий ҳолатига қараб сут тишлари ёриб
чиқишининг хусусиятлари (адабиётлар шарҳи)…….......................................13
§1.1. Сут тишлари муртакларининг ҳосил бўлиши, шаклланиши, ёриб чиқиши
ва тишларининг
ёриб
чиқиши
вақтига
таъсир
қилувчи
омиллар...................................................................................................................13
§1.2. Болаларда сут тишларининг чиқиши вақтида метаболик ўзгаришларнинг
хусусиятлари ………………………… ……………………………....................19
§1.3. Пренатал гипотрофияси бўлган болаларга стоматологик даволаш-
профилактик ёрдам кўрсатишнинг замонавий жиҳатлари …………………...38
II боб. Текширилган беморларнинг тадқиқот материаллари ва усуллари.......50
§2.1. Тадқиқот материалининг умумий тавсифи …………………..................50
§2.2. Стоматологик текшириш усуллари ………………………………...........53
§2.2.1. Клиник текшириш усуллари....................................................................53
§2.2.2 Стоматологик статусни ўрганиш..............................................................53
§2.3. Махсус тадқиқот усуллари..........................................................................55
§2.4. Олинган натижаларни статистик таҳлил усуллари ..................................55
III боб Шахсий тадқиқотнинг натижалари...................................... ..................56
§3.1. Семиз аёллар ва улардан туғилган чақалоқларда умумклиник белгилар
ретроспектив тахлили …………………………….............................................56
§3.2. Пренатал гипотрофияси бўлган болаларда сут тишлари ёриб чиқишининг
ўзига ҳос хусусиятлари....………………………………………..62
§3.3. Пренатал гипотрофия билан туғилган болаларда сўлакнинг ҳолати......69
§3.4. Эмизикли аёллар ва янги туғилган чақалоқларининг турли
суюқликларида эстрон миқдори бузилиши ҳолатлари………………………..71
§3.5. Семиз онадан туғилган чақалоқларда адипоцитлар гормонал ҳолатининг
хусусиятлари ........................................................................................................75
3
§3.6. Семиз аёллардан туғилган болаларда C-пептид ва липид метаболизми
кўрсаткичларини баҳолаш ……………………………………………………..79
IV боб. Пренатал гипотрофия ва семиз аёллардан туғилган ва чақалоқларда
келиб чиқадиган тиш ёриб чиқишининг бузилишлари диагностикаси ва
профилактикаси
бўйича
комплекс
ёндашув
алгоритмини
ишлаб
чиқиш…………………………………………………………………………….82
Vбоб. Олинган натижаларни муҳокама қилиш……….………………………90
Хулосалар .............................................................................................................99
Амалий тавсиялар …………………………………….......................................100
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати .................................................................101
4
ҚИСҚАРТМАЛАР ВА ШАРТЛИ БЕЛГИЛАР РЎЙХАТИ
ИЎО
- инсулингаўхшаш ўсиш омили
ХРК
- хомила ривожланишининг кечикиши
МАТ
-марказий асаб тизими
РДС
-респиратор дистресс синдром
СТГ
-соматотроп гормони
БЦФ
- болалар церебрал фалажи
КПУ
- кариесга учраган, пломбаланган ва олинган тишлар индекси
ГИ
- гигиеник индекс
ИГР-У
-Оғиз гигиенаси индекси
САТ
- сўлак ажралиш тезлиги
ТЧК
- тишлар чиқишининг кечикиши
ТВИ
- тана вазни индекси
ТВ
- тана вазни
ИР
-инсулинга сезгирлик
CОМТ
- катехол-О-метилтрансфераза ферменти
ЗЮЛП
- зичлиги юқори липопротеин
ЗПЛП
- зичлиги паст липопротеин
ТГ
-триглицеридлар
ЎНО
- ўсма некроз омили
СРО
- С реактив оқсил
ИЛ
- интерлейкинлар
5
КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.
Бугунги кунда
олимлар томонидан ўрганилаётган муаммо борасида олиб борилаётган илмий
изланишларга қарамасдан, болаларда тиш чиқиш муддатларига таъсир
қилувчи этиологик ва патогенетик омиллар тўлиқ аниқланмасдан қолмоқда.
Ҳозирги кунда болаларнинг 20 дан 70% гача стоматологик касалликларининг
тарқалиши сезиларли даражада ошиши стоматолог олимларнинг жиддий
эътибор қаратишларини талаб қилади, чунки «...сўнгги 15 йилда дунё
олимлари томонидан тишлар ёриб чиқишига таъсир этувчи этиопатогенетик
омилларни ва тиш чиқиш муддатларини ўрганиш бўйича кенг қамровли ишлар
олиб борилган ва мазкур физиологик холатнинг ўзгариши натижасида келиб
чиқувчи асоратларни, даволаш ва олдини олишнинг турли усуллари таклиф
қилинган»
1
ва йилдан-йилга хомиладорликдаги семизлик оқибатида пренатал
гипотрофияли болалар туғилиш даражаси ва ундан кейин асоратлар
кўрсаткичлари бутун дунёда кескин ошиб бориши кузатилиб, бу ўз навбатида
даволаш ҳамда асоратларнинг олдини олиш усулларини такомиллаштириш
зарурлигини кўрсатмоқда.
Жаҳон миқёсида пренатал гипотрофия билан туғилган болалар орасида
тишлар ёриб чиқиши муддатлари ва давомийлиги билан боғлиқ касалликларни
олдини олиш, диагностика ва реабилитация усулларини такомиллаштириш
бўйича янги тамойилларни клиник ва морфогенетик асослаш орқали бир қатор
устувор йўналишларда илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу борада
пренатал гипотрофияда эндоген ва экзоген сабабларнинг келиб чиқишига
таъсир қилувчи патогенетик механизмларни ўзига хослигини кўриб чиқиш;
тиш ёриб чиқиш муддатлари, кетма кетлиги ва давомийлигининг ўзгаришлари
кейинчалик тиш жағ тизим аномалиялари сифатида намоён бўлиши
мумкинлигини эътиборга олган ҳолда, даволаш- профилактик тадбирларнинг
1
Таболин В.А. Чугунова О.Л., Профилактика и лечение зубочелюстных аномалий у детей // III Российская
научно-практическая конференция «Профилактика стоматологических заболеваний и гигиена полости рта».
– Казань, 2010. – С. 146-149.
6
механизмини яратиш; касалликнинг асоратларини камайтириш ва бартараф
этишнинг замонавий усулларини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб
этади. Хомиладорликда ва боланинг туғилган вақтидан бошлаб тишларнинг
ўз муддатида ёриб чиқишини таъминлаш кейинчалик асорат сифатида пайдо
бўлиши мумкин бўлган тиш жағ тизим аномалияларини ривожланишининг
олдини олиш учун кечиктириб бўлмайдиган огоҳлантирувчи чора
ҳисобланади, бу ўз навбатида замонавий тиббиёт фани ва амалиётининг
долзарб муаммоси бўлиб қолмоқда.
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш,
жумладан, стоматологик касалликлар ва уларнинг асоратларини камайтириш,
шунингдек, ушбу малакали тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича кенг кўламли
тадбирлар амалга оширилмоқда ва «...тиббий ёрдам самарадорлиги, сифати ва
оммабоплигини ошириш, соғлом ҳаёт тарзи ва касалликларнинг олдини
олишни, шу жумладан тиббий стандартизация тизимини шакллантириш,
диагностика ва даволашнинг юқори технологик методларини, патронаж ва
диспансеризациянинг самарали моделларини жорий қилиш йўли билан
қўллаб-қувватлаш...»
2
каби вазифалар белгиланган. Бу ўз навбатида, нафақат
соғлом болалар ўртасида стоматологик касалликларнинг асоратларини, балки
пренатал гипотрофия билан туғилган болалар орасида , касалликлар олдини
олиш ва ўз вақтида ташхислашнинг долзарб илмий йўналишлардан бири
эканлигини белгилаб беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида», 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон
«Ўзбекистон
Республикаси
соғлиқни
сақлаш
тизимини
тубдан
такомиллаштириш
бўйича
комплекс
чора-тадбирлари
тўғрисида»ги
фармонлари, 2017 йил 20 июндаги ПҚ–3071-сон «Ўзбекистон Республикаси
аҳолисига 2017–2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги 5590-сонли «Соғлиқни сақлаш тизимини
тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони.
7
кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори
ҳамда 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3440-сон «2018-2022 йилларда болаларда
туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш давлат дастури тўғрисида»ги
Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация
тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-
нинг устувор йўналишларига мослиги.
Мазкур тадқиқот республика фан ва
технологиялари ривожланишининг VI. «Тиббиёт ва фармакология» устувор
йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Дунё бўйлаб янги туғилган
чақалоқларда дисфункционал ҳолатларнинг кенг тарқалганлигига қарамай,
уларда бир нечта
саноқли тадқиқотлар ўтказилган (Nelson
РМ,
2012;;
Барашнева Ю.И., 2016); чоп этилган маълумотларга кўра, Россия Федерацияси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Москва педиатрия ва болалар хирургияси илмий
-тадқиқот институти тадқиқотчилари Россияда янги туғилган чақалоқларда
ичак санчиғининг частотаси 30 - 70% (Бердникова Е.K., Кешишян Е.S., 2017);
Ulleval
университети
касалхонасининг
туғруқ
бўлимида (Испания),
туғилгандан кейин нафас олишнинг бузилиши 3 ёшдан кейин астма
ривожланишини башорат қилиш имконини беради (Lodrup Carlsen КC ва
бошқалар, 2016) берган маълумотларга кўра муддатида туғилган чақалоқларда
юрак-қон томир дисадаптация синдромининг тарқалиши 12-60% ни ташкил
қилади; критик холатда туғилган чақалоқларда буйрак дисфункцияси деярли
100% ҳолларда ривожланади. Ишемик нефропатия соматоневрологик
патологиянинг кечишини жадаллашиши ва турли асоратларга олиб келиши
мумкин (Чугунова О.Л. 2016). Ҳомиладорликнинг кечиши ва ҳомиланинг
ривожланиш даражаси, она, ҳомила ва янги туғилган чақалоқнинг
саломатлигининг ўзаро боғлиқлигига таъсир қилувчи кўплаб омиллар ва
патологик шароитларнинг таъсири ҳолати ўрганилган, (Таболин В.А. 2015;
8
Чугунова ОЛ, 2018). Халқаро ижтимоий педиатрия ва болалар саломатлиги
жамияти (ISSОP), "Бирламчи тиббий ёрдам педиатрларининг Европа
конфедерацияси" (ЕСРСР), Европа педиатрлари жамияти (EPA), Европа
педиатрлар жамияти уюшмаси (UNEPSА), Она ва бола саломатлиги фонди
(FUNDASAMIN) болаларда эрта неонатал даврда адаптацион бузилишларга
олиб келувчи ва шу холатни ривожлантирувчи механизмлар хали
аниқланмаганлигини таъкидлаб ўтишган. Бироқ, замонавий адабиётда янги
туғилган чақалоқларда тиш чиқиш муддатлари ва кетма кетлигининг
бузилишига таъсир этувчи (ўзига хос) омилларини ўрганиш бўйича
тадқиқотлар жуда кам.
Шундай қилиб, бирламчи тиббий ёрдам қатламида чақалоқларда
тишларнингн чиқишидаги бузилишлар ва унинг оқибатида келиб чиқиши
мумкин бўлган асоратларни эрта олдини олиш даражасини диагностик
баҳолаш ва олдини олиш бўйича мажмуавий ёндошув ишлаб чиқиш ва амалга
ошириш заруратини туғдиради. Бу, ўз навбатида, пренатал гипотрофия билан
туғилган болаларда стоматологик касалликлар ва тиш-жағ тизим
аномалиялари профилактикасига бағишланган ушбу илмий тадқиқот
мавзусининг долзарблигини белгилайди.
Тадқиқотининг
диссертация
бажарилган
олий
таълим
муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.
Диссертация тадқиқоти Тошкент давлат стоматология институтининг илмий-
тадқиқот ишлари режасига мувофиқ №011400199 «Тиш қаттик тўқимаси,
пародонт ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликларини олдини олиш,
ташхислаш ва даволашнинг рационал усулларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ
этиш» мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида бажарилган (2019-2023 йй.)
Тадқиқотнинг мақсади
гестацион ўз вақтида туғилган болаларда
анамнезидаги пренатал гипотрофиянинг сут тишларининг кетма кетлиги ва
чиқиш муддатларига таъсирини қиёсий баҳолаш ва уларга стоматолологик
касалликлар пренатал ва постнатал профилактикаси мажмуасини ишлаб
чиқишдан иборат.
9
Тадқиқотнинг вазифалари:
бирламчи семизлик аниқланган аёллардан туғилган чақалоқларнинг
туғруқдан
кейинги
мослашув-постнатал
адаптация
давридаги
кўрсаткичларини таҳлил қилиш;
гипотрофик туғилган чақалоқлар ва нормал вазнда туғилган чақалоқлар
тиш чиқиш муддатларини қиёсий баҳолаш;
семиз оналардан туғилган чақалоқларнинг липид алмашинуви
параметрларини ва қондаги асосий гормонал регуляторларни тишларнинг
чиқиш муддатларига таъсирини қиёсий таҳлил қилиш;
семиз аёллардан туғилган пренатал гипотрофияли болаларда тиш ёриб
чиқишининг аномалия ва бузилишлари антенатал ва постнатал ва
профилактикасини ўз ичига олган чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти
сифатида 2019-2021йиллар мобайнида
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида
даволанган 126 нафар 1 ойликдан 12 ойгача болалар ва уларнинг оналари
танлаб олинган.
Тадқиқотнинг предмети
сифатида тасодифий танлаб кўчирилган
касаллик тарихи карталари, шунингдек қон, қон зардоби, сийдик, кўкрак сути
ва сўлакдан биохимик текширув материаллари олинган.
Тадқиқотнинг усуллари.
Тадқиқотда умумклиник, стоматологик,
клиник-функционал, биокимёвий, инструментал ва статистик таҳлил
усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги
қуйидагилардан иборат:
пренатал гипотрофия билан туғилган болалар организмидаги клиник
функционал биокимёвий ва метаболик кўрсаткичлар тиш чиқиш
муддатларининг кечикиши ва кетма-кетликнинг бузилиш клиник аломатлари
ўзаро боғлиқлиги асосланган;
хомиладорлик вақтидаги семизлик, метаболик ва гормонал
ўзгаришлар пренатал гипотрофияга сабаб бўлиши ва сут тишлари ўсиши ва
10
ривожланишини таъминловчи эстрон гормонинг танқислигига сабаб бўлиши
аниқланган;
семизлиги бор аёлларда инсулинга сезгирлик холати ва меъёридан
ортиқча ёғ тўқимаси тўпланиши яллиғланиш олди цитокини С-пептид ишлаб
чиқариши хисобига яллиғланиш реакцияси асосида чақалоқларда тиш чиқиш
жараёнини тартибга солувчи остеобласт ва остеокласт хужайраларига салбий
таъсир этиши исботланган;
пренатал гипотрофия билан туғилган болаларда тиш жағ тизим
аномалиялари ва стоматологик касалликлар пренатал ва постнатал
профилактика таркибига ортиқча вазн профилактикаси ва стоматологик
статусни барқарорлаштириш тадбирларининг ижобий самараси исботланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари
қуйидагилардан иборат:
оналарда семизликнинг салбий перинатал асоратлари-туғруқдан
кейинги мослашувнинг бузилиши, муддатдан аввал туғилиш, метаболик
жараёнларнинг ва тишларнинг чиқиш муддати, кетма-кетлигининг
бузилишлари исботланган;
янги туғилган чақалоқларда гормонал ва метаболик касалликларнинг
табиати ва уларнинг сабаби, оналардаги семириш билан боғлиқлиги
аниқланган;
янги туғилган чақалоқларда метаболик дезадаптация ва, тиш-жағ
тизимидаги бузилишларнинг оналардаги семириш жараёни табиати билан
ўзаро боғлиқлиги исботланган;
семизлиги бор оналардан туғилган чақалоқларда тиш чиқиш
жараёнидаги бузилишларни профилактика қилиш ва эрта ташхислаш учун
такомиллашган комплекс мажмуа таклиф этилиши билан изоҳланган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги.
Тадқиқотда қўлланилган
назарий ёндашувлар ва усуллар, олиб борилган текширувларнинг услубий
жиҳатдан тўғрилиги, текширилган беморлар сонининг етарлилиги, тадқиқотда
қўлланилган замонавий, ўзаро бир-бирини тўлдирувчи клиник-стоматологик
ва биокимёвий текшириш натижалари тиббий-статистик усуллар ёрдамида
11
ишлов
берилганлиги,
беморларга
такомиллаштирилган
комплекс
профилактик мажмуани ишлаб чиқишда янгича ёндашув тизими натижалари
халқаро ҳамда маҳаллий тажрибалар билан таққосланганлиги, хулосалар ва
олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги
билан асосланган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундан иборатки, олинган
маълумотлар пренатал гипотрофия билан туғилган чақалоқларда тишлар
чиқиш муддатлари ва кетма кетлиги бузилишининг патогенетик
механизмларини очиб бериши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундан иборатки, олинган
натижалар янги туғилган чақалоқларни меъёрда озиқлантириш ва содир
бўлиш эхтимоллиги бор дефецитлар профилактикасини оптималлаштиришга,
янги туғилган чақалоқларга босқичма - босқич тиббий ёрдам кўрсатишга риоя
қилишга, семиз оналардан туғилган чақалоқларда тиш чиқиш муддатлари ва
кетма кетлиги жараёни бузилишининг патологик ҳолатларини эрта
ташхислаш ва профилактикаси қилиш орқали беморларнинг тиш-жағ тизими
аномалиялари келиб чиқишини олдини олишга имкон бериши билан
изоҳланади .
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пренатал гипотрофия
ташхиси билан туғилган чақалоқларда тишлар чиқиши ва муддатларига
таъсир қилувчи клиник ва биокимёвий механизмларини ўрганиш
натижаларига ва эрта ташхис қўйиш мезонлари асосида:
семизлиги бор хомиладор оналар ва улардан туғилган чақалоқлар учун
ишлаб чиқилган такомиллашган комплекс профилактик мажмуа асосида
«Пренатал гипотрофияли болаларда сут тишлар ёриб чиқиш аномалиялари
профилактикаси» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган
(Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-р/859 сон
маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома семиз оналар ва уларнинг
чақалоқларида тиш чиқиш жараёнининг бузилишига олиб келадиган асосий
12
омилларни аниқлаш ва моддалар алмашинуви бузилиши оқибатида келиб
чиқиши мумкин бўлган дефецит холатлар асоратларини олдини олиш
имконини берган;
Олинган илмий натижалар ва ишлаб чиқилган комплекс мажмуа
соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳри 3-болалар
стоматологик клиникаси, Тошкент шаҳар 7-клиник шифохона ҳамда Тошкент
давлат стоматология институти клиникаси амалий фаолиятига тадбиқ этилган
(Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 09 декабрдаги 8н-з/529-сон
маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши
натижасида даволаш профилактик чора тадбирлар сифатини ошириш,
беморлар реабилитациясини тезлаштириш, шунингдек болаларда тиш-жағ
тизими аномалиялари келиб чиқишини камайтириш имконини берган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси.
Мазкур тадқиқот
натижалари 4 та илмий-амалий анжуманда, жумладан, 2 та халқаро ва 2 та
республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги.
Диссертация
мавзуси бўйича жами 16 та илмий иш, шулардан Ўзбекистон Республикаси
Олий
аттестация
комиссиясининг
диссертациялар
асосий
илмий
натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 6 та мақола,
жумладан, 4 таси республика ва 2 таси хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация таркиби кириш,
бешта боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Диссертациянинг ҳажми 122 саҳифани ташкил этади.
13
I БОБ. ОНА ВА БОЛА ОРГАНИЗМИНИНГ УМУМИЙ
ҲОЛАТИГА ҚАРАБ СУТ ТИШЛАРИ ЁРИБ ЧИҚИШИНИНГ
ХУСУСИЯТЛАРИ (АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ)
§1.1. Сут тишлари муртакларининг ҳосил бўлиши, шаклланиши,
ёриб чиқиши ва тишларининг ёриб чиқиши вақтига таъсир қилувчи
омиллар
Сут тишларининг чиқишига таъсир қилувчи омиллар ҳақидаги мавжуд
адабиётлардаги маълумотларнинг ҳар хиллиги, Ўзбекистон Республикасида
яшовчи болаларда сут тишларининг чиқиш муддати ва хусусиятлари
тўғрисида етарлича ўрганилмаганлиги, бу долзарб муаммога эътиборимизни
қаратишга имкон берди.
Кўп сонли тадқиқотларда кўрсатилгандек, тишнинг ёриб чиқиши унинг
ривожланиш жараёнларининг мураккаб занжирининг бўғинларидан бири
бўлиб, у пренатал даврда бошланади ва ёриб чиққандан кейин бир неча йил
давом этади. Бу жараён бутун организмнинг ўсиши ва ривожланиши билан
боғлиқ. Шу билан бирга, айрим тоифадаги тишларнинг бошқа омиллар билан
биргаликда чиқиш вақти тананинг физиологик етуклигининг кўрсаткичидир
ва унинг морфологик ва функционал ҳолатини, хусусан, жисмоний
ривожланиш ҳолатини баҳолаш мезонларидан бири бўлиши мумкин.
Ушбу масала бўйича адабий манбаларни таҳлил қилишимиз шуни
кўрсатдики, ҳар хил муаллифлар берган сут тишларининг чиқиш муддатлари
бир биридан анча фарқ қилади.
Маълумотларга кўра, Т.E. Зуева (2003), сут тишлари ёриб чиқиши
бошланишининг ўртача вақти: пастки марказий тишлар - 5,3 ± 0,22 ой, юқори
марказий тишлар - 6,6 ± 0,26 ой, пастки ён кесув тишлар - 7,6 ± 0,34 ой, юқори
ён кесув тишлар - 8,4 ± 0,22 ой, пастки қозиқ тишлар - 15,8 ± 0,30 ой, юқори
қозиқ тишлар - 16,3 ± 0,32 ой, пастки биринчи озиқ тишлар - 12,8 ± 0,26 ой,
юқори биринчи озиқ тишлар - 13,3 ± 0,28 ой, пастки иккинчи озиқ тишлар -
22,3 ± 0,24 ой, юқори иккинчи озиқ тишлар - 23,0 ± 0,33 ой [40; 23-56 б.]
14
M.Г. Дзгоева (2007) ҳомиладор аёлларда қон босимининг тизимли
бузилишларида, туғруқдан олдинги даврда ҳомила тиши тўқималарининг
шаклланиши ва ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини ва унинг
ҳаётининг биринчи йилида функцияларини ўрганган. Тадқиқот натижасида
муаллиф, қон босими юқори бўлган аёлларда туғилган болалар орасида сут
тишларининг эрта чиқиши янги туғилган чақалоқларнинг 10%, одатдаги
вақтда - 33,3%, кеч чиқиши - 56,7 % эканлигини аниқлади[27; 148-151б.].
Н.Э.Махмудованинг илмий ишида (2003) таъкидланишича, биринчи
тишларнинг чиқиш вақти чақалоқнинг муддатдан аввал туғилишига
боғлиқлиги бор: муддатдан аввал туғилиш даражаси қанчалик катта бўлса,
шунча биринчи тишлар кеч чиқади[55; 55-56б.].
В.M. Елизарова (2002) ёш ота -оналардан туғилган болаларга қараганда,
кекса ота -оналардан туғилган болаларда тишларнинг эрта чиқишини
кўрсатади. Бундан ташқари, тўнғич болаларда тишлар иккинчи ва учинчи
болаларга қараганда эрта чиқа бошлайди. Худди шу муаллиф, болалар
тишлари ёриб чиққан ҳолда туғилиш ҳолатларини аниқлаган, кўпинча бу
пастки марказий кесувчи тишлар[32; 40-42 б.].
H. Zataar ва бошқалар (2004) кўкрак сути билан озиқланган болаларда
сунъий йул билан озиқлантирилган чақалоқларга қараганда тишларнинг анча
олдинроқ ёриб чиқишини аниқлаган [154,503-508б.; 2,10-17 б.; 24; 83-84 б.; 49,
41-45б.; 51,27-29 б.; 57, 768б.; 75,600-640 б].
Сут тишларининг чиқиш вақти ва кетма -кетлигини ўрганилганда
кўкрак сути эмган болаларда пастки тишларнинг пайдо бўлишининг ўртача
вақти 6,8 ойни, юқори тишлар 9,0 ойни ташкил қилганини аниқлади. Қозиқ
тишлар ўртача 17-18 ойда, биринчи озиқ тишлари 13-13,5 ойда, иккинчи озиқ
тишлари 22,5-24 ойда ёриб чиққан [57, 203-210б.; 62, 24б.; 81,118-124б.].
E.A. Олейник (2008) таъкидлашича, тиш чиқиш муддатининг кечикиши
боланинг умумий соматик касалликларининг натижасида бўлган. Ҳаётнинг
биринчи йилида ўтказилган юқумли ва юқумли бўлмаган соматик касалликлар
боланинг тиш-жағ тизимининг шаклланишида муҳим ахамиятга эга [56, 42б.].
15
В.M. Елизарова ва бошқалар (2003) ҳаётнинг биринчи йилида
ўтказилган витамин-танқислигидан келиб чиқувчи рахит сут тишларининг
физиологик ёриб чиқишининг бузилишига олиб келади (муддати, жуфтлик ва
кетма-кетлик) деган хулосага келди. Рахит бўлган болаларда, соғлом
болаларга қараганда, сут тишларининг чиқишининг ўртача 4-5 ойга кечикиши
аниқланди [33, б.30-32; 35, б. 44; с. 18-22; 45; с. 72-74; 66;]
N. M. Al-Jasser (2003) томонидан олиб борилган тадқиқотда турли
географик ҳудудларда яшовчи болаларда сут тишларининг ёриб чиқиш
муддатига атроф-муҳит омилларининг таъсири, шунингдек, ичимлик
сувидаги фтор таркибига эътибор бериш мухимлиги аниқланди [83; б.12-28].
Poureslami et al., (2015) маълумотларига кўра cут тиши чиқишининг бир
ойга кечикиши ёки жуда эрта ёриб чиқиши доимий тишнинг чиқиш муддатини
4,21 ойга бурилишга олиб келади. Бундан ташқари, сут тишлари ва доимий
тишларнинг чиқиш муддатлари ўртасида тўғридан-тўғри корреляцияси
аниқланди[149;б 88-89].
Сут тишларининг чиқиш муддатлари ва кейинчалик семириш
ўртасидаги генетик боғлиқликни исботловчи тадқиқотлар мавжуд (Fatemifar et
al., 2014). Сут тишлари ривожланиши учун жавоб берадиган генларнинг
деярли ярми саратон касаллиги билан боғлиқ [104; б.1331-1340].
E. Wies ва бошқалар. (2002), тишларнинг ёриб чиқиши - бу маълум бир
вақтда содир бўладиган генетик дастурлаштирилган ҳодиса.
Рыбаков А.И. ва бошқалар. (2011), Красноярск шаҳридан болаларда сут
тишларнинг ёриб чиқиш муддатининг кечикиши тенденциясини қайд
этишган. Муаллифларнинг таъкидлашича, сўровнома ўтказилган аҳолининг
атиги 33,68% да тиш чиқиш муддатлари ўртача муддатда ёриб чиқишига тўғри
келган [26; 32; 66; 68;].
H. Zataar ва бошқаларнинг (2004), ишларида сут тишларининг ёриб
чиқиш муддатларининг гендер хусусиятларини ўрганиш шуни кўрсатдики,
марказий ва ён курак тишлар қизларда эрта, ўғил болаларда биринчи, иккинчи
озиқ ва қозиқ сут тишлар ёриб чиқади.
16
K. Chiossi (2001), юқори жағдаги сут тишларининг эрта ёриб чиқишини
аниқлади, марказий кесувчи ва иккинчи озиқ тишлар бундан мустасно [103].
J. Zhu и D. King (1995) 85% ҳолларда пастки марказий кесув сут тишлар
туғма ёки янги туғилган вақтда ёриб чиққанлигини аниқладилар. Муаллифлар,
шунингдек, тишларнинг эрта ёриб чиқиши деярли соғлом туғилган
чақалоқларда кузатилишини ва оила анамнезига ва генетикага боғлиқ
эмаслигини аниқладилар [150].
E.M.B. Clemens (1953) маълумотларига кўра, юқори ижтимоий -
иқтисодий гуруҳ болаларда сут тишларининг ёриб чиқиш муддатлари бошқа
гуруҳ болаларига қараганда анча олдинроқ бўлган.
N. M. Al-Jasser (2003) томонидан олиб борилган тадқиқотда, ҳар хил
географик ҳудудларда яшовчи болаларда сут тишларининг ёрибчицқиш
вақтини баҳолашда атроф-муҳит омилларининг таъсирини ҳисобга олиш
зарурлиги кўрсатилган, хамда ичимлик суви таркибидаги фтор миқдорига
эътибор бериш таъкидланган. Шунингдек, боланинг тишларини тозалашни
ота -оналарнинг иштироки эрта ёшдан бошланиб, узоқ вақт давом этиши керак
дейилган [112;130; 141;].
Танглай кемтиги сут тишларининг чиқиш муддатларига ҳам таъсир
қилади. Иккала жинсдаги болаларда кемтик тарафдаги барча тишлар
носимметрик томондан кечроқ чиқади Duque et al., (2004). Икки томонлама
кемтикда болаларда иккала жағнинг барча сут тишлари кемтиксиз болаларга
қараганда кечроқ чиқади. [Kobayashi et al., 2010]. Танглайда кемтиги бўлган
беморларнинг 12,4 % гиподонтия пайдо бўлади [Pegelow et al., 2012].
Тишларнинг муддатдан аввал ёриб чиқишига натал ва неонатал тишлар
киради. Натал тишлар туғилиш пайтида оғизда бўлади; неонатал тишлар
ҳаётнинг 6 ойигача пайдо бўлади. Бу тиш пластинкасининг ривожланишидаги
бузилиш натижасида пайдо бўлган меъёрдан ортиқ тиш тиш бўлиши мумкин,
ёки жуда эрта ёриб чиққан марказий кесувчи тиш бўлиши мумкин, (Proffit et
al., 2012; Regezi et al., 2016).
17
Озиқлантириш тури. Кўкрак сути билан эмизишнинг сут тишлари
чиқиш муддатларига таъсири ҳақидаги турли адабий манбалардан олинган
маълумотлар қарама -қарши. Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 7 ой ёки
ундан кўпроқ кўкрак сути билан эмган болалар сут тишларини чиқиш
муддатлари кечикади ва бир ва икки ёшида тишлар сони сунъий озиқланган
болаларга қараганда камроқ бўлади. Болаларда сунъий озиқлантириш юқори
кесувчи тишларнинг чиқиш муддатларининг кечиктириши хақида тадқиқот
натижалари бор. Аммо, шунга қарамай, кўпчилик тадқиқотлар шуни
кўрсатадики, овқатланиш тури ва сут тишларнинг чиқиш муддати ўртасида
ҳеч қандай фарқ йўқ [20].
Кўпгина тадқиқотчилар шуни кўрсатадики, туғилиш пайтида вазни ва
бўйи каттароқ бўлган болаларда сут тишлари олдинроқ чиқади ва бир ёшдан
икки ёшгача тишларининг кўпи ёриб чиққан бўлади [Bastos et al., 2007;
Sajjadian et al., 2010; Soliman et al., 2012; Ntani et al., 2015]. Бироқ, баъзи
манбалар янги туғилган чақалоқнинг бўйи ва вазни билан биринчи сут
тишининг ёриб чиқиши ўртасидаги боғлиқликни рад этади [Viscardi et al.,
1994; Kaymaz et al., 2015].
Эгизаклари бор оилаларда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики,
сут тишларининг чиқиши учун масъул бўлган аллел генлар юз ва буруннинг
кенглиги ва глабелланинг ривожланги билан боғлиқ [Fatemifar et al., 2013].
Боланинг овқатланиш сифати сут тишларининг ёриб чиқишига таъсир
қилади. Тўйиб овқатланмаган болаларда сут тишларининг ёриб чиқиш
муддатлари кечикади [Holman, Yamaguchi, 2005; Gaur, Kumar, 2012; Ntani et
al., 2015].
Тўғри овқатланиш билан витаминларни қўшимча қабул қилиш,
муддатдан аввал туғилган чақалоқлардан ташқари[Viscardi, Romberg and
Abrams, 1994], сут тишларнинг ёриб чиқиш вақтига таъсир қилмайди [Kaymaz
et al., 2015].
Ҳомиладорликдан
олдин
онанинг
жисмоний
фаоллиги.
Ҳомиладорликдан олдин онанинг жисмоний фаоллигининг етарли эмаслиги
18
сут тишларини ёриб чиқишини кечикишига олиб келади. Агар аёл
ҳомиладорликдан олдин камроқ жисмоний фаолликка мойил бўлса, болада
икки ёшида сут тишлари кўп бўлади [40; 52].
Тизимли ҳолатлар. Сут тишларининг кеч чиқишига олиб келадиган
тизимли шароитлар-бу болаларнинг мия фалажи [Suri et al., 2004], ОИВ
инфекцияси [Ramos- Gomez et al., 2000] ва фенитоиндан фойдаланиш [Church
and Brandt, 1984]. Сут тишларининг ёриб чиқиши (эрта ёки кеч) учун генетик
дастур назарияси ҳам мавжуд. G. E. Wies (2002) томонидан олиб борилган
тадқиқот шуни кўрсатадики, тишларнинг ёриб чиқиши - бу маълум бир вақтда
содир бўладиган генетик дастурлаштирилган ҳодиса.
Тиш ёриб чиқиш жараёни турли босқичларда тўхтаб қолиши мумкин ва
тиш чиқиши билан боғлиқ бузилишларнинг сабаблари турлича бўлади. Улар
турли хил ёриб чиқиш фенотиплари сифатида намоён бўлиши мумкин:
муддатдан аввал ёриб чиқиш, кеч ёриб чиқиш (тез -тез учрайдиган) ёки тўлиқ
тишсизлик. Сут тишларининг эрта ёриб чиқиши ҳомиладорлик пайтида
онанинг чекиши, ҳомиладорликдан олдин онанинг жисмоний фаоллигининг
пастлиги,
онанинг
ижтимоий-иқтисодий
ҳолати
ва
боланинг
ривожланишидаги баъзи ирсий касалликлар билан ҳам боғлиқ бўлиши
мумкин[51; 62;].
Шундай қилиб, сут тишлари пайдо бўлиши ва ёриб чиқиш муддатлари
бошқа омиллар билан биргаликда тананинг морфофункционал ва физиологик
етуклигининг нисбий кўрсаткичи бўлиб, бола хаёти ривожланишининг
биринчи йилидаги соғлиғининг ҳолатини акс эттиради. Сут тишлари ёриб
чиқишининг хусусиятларини баҳолаш диагностика соҳасида ва даволашни
режалаштиришда, ривожланиш даврида, шу жумладан эрта болалик даврида
ривожланиш билан боғлиқ тиш аномалияларини ташхислашда мухим ахамият
касб этиши мумкин[25; 63;65;].
Бизнинг фикримизча, сут тишларининг чиқиш муддатларини ўрганишга
индивидуал ёндашув, ташхис қўйишда ҳам, эрта болалик давридаги
19
ривожланиш билан боғлиқ тиш аномалияларини комплекс даволашни
режалаштиришда ҳам мухимдир[22; 23;].
§1.2. Болаларда сут тишларининг чиқиши вақтида метаболик
ўзгаришларнинг хусусиятлари
Эрта туғилган чақалоқларда туғруқдан кейинги мослашувнинг
хусусиятларини таҳлил қилиб, бир қатор патологик ҳолатларнинг гестацион
ёшга
боғлиқлигини
таъкидлаш
лозим.
Илмий
тадқиқотларда
Ю.С.Александрович, 2011, А.Н Аксенова, (2015 ) эрта туғилган гипотрофик
янги
туғилган
чақалоқларда
мослашиш
даврида
коньюгацион
гипербилирубинемия частотасининг пастлиги (28,0%) кўрсатилган. Шу билан
бирга, эрта туғилган чақалоқлар гуруҳида неврологик касалликлар,
гемодинамик беқарорлик, гипогликемия, тромбоцитопения ва метаболик
ацидоз ҳам қайд этилган.
Дашичев, (2011), Лутфуллин, И. Я. (2013)фикрига кўра муддатидан
аввал туғилган гипотрофик чақалоқларда транзитор миокард ишемияси
муддатида туғилган гипотрофик чақалоқларга нисбатан аниқ клиник белгилар
билан намоён бўлади, шу билан бирга, муддатида гипотрофик туғилган
чақалоқларда юрак -қон томир тизимининг мослашиш механизмлари тўлиқ
ўрганилмаган. Ушбу муаммонинг энг батафсил таҳлили А.В. Крутова (2015),
бу ерда муддатдан аввал туғилган чақалоқларда ҳомила ўсишининг кечикиш
синдроми
юрак
хронотроп
функциясининг
ўзгариши,
марказий
гемодинамиканинг гипокинетик тури, юрак тезлигининг паст тезлиги билан
намоён бўладиган юрак -қон томир тизимининг қон хайдаш фракцияси ва
юрак индексининг вақтинча бузилишига олиб келиши исботланган. Бир қатор
илмий ишларда янги туғилган чақалоқларда гипогликемия ривожланишига
ҳомила ўсишининг кечикиш синдромининг таъсири йўқлиги тўғрисида
маълумот беради [Карпова, А.Л.2015; Пшениснов, К.В.,2016], аммо,
кейинчалик тадқиқотларда, тўйиб овқатланмаган янги туғилган чақалоқларда
гипогликемия тез -тез учраб туриши, 17% ни ташкил этиши кўрсатилди
[Крывкина, Н.Н.,2013]. Клиник амалиётда бу гуруҳ болаларда эрта неонатал
20
гипогликемия кузатилади ва классик транзитор гипогликемиядан яққол
ажралиб туради[Ковтун, О.П.,2012]. Шу билан бирга, гипогликемия
полицитемик синдром, гипоксия ва гипотермияда иккинчи даражали келиб
чиқиши мумкин[Думова, С.В.,2013]. Ушбу тадқиқотларга қарамай, хомила
ўсиш кечикиши бўлган болаларда гипогликия учраш даражаси холати
ҳақидаги якуний хулосага эришилмаган.
Гипо - ва гипергликемия генезида инсулин ва инсулинга қаршиликининг
роли тўғрисида турли далиллар мавжуд. Перинатал давр ва ошқозон ости
безининг
тизимли
функционал
етилмаганлигида,
инсулин
ишлаб
чиқаришнинг пасайиши билан бирга хомила ўсиш кечикиши 5,7-26,2% бўлган
янги туғилган чақалоқларда аниқланадиган гипергликемия, одатда, ҳар хил
локализациядаги юқумли жараёнлар, шунингдек стрессли вазиятлар билан
боғлиқ[7; 12; 45;].
Баъзи
муаллифлар
инсулин
рецепторлари
сезувчанлигининг
ўзгаришини контринсуляр гормонал механизмларнинг етилмаганлиги гипо -
ва гипергликемиянинг сабаблари деб ҳисоблашади[Sundercombe, S.L.,2014].
Янги туғилган чақалоқларда углевод алмашинувининг бузилишларида
муддатдан аввал туғилган чақалоқларда парентерал овқатланишни ташкил
этишга норационал ёндашув-ятроген таъсирида - неонатал даврда
гипергликемия ривожланишининг асосий сабаблари сифатида таъкидлаш
лозим [3; 5; 10; 11;].
Глюкоза метаболизмини тартибга солиш механизмларининг тўлиқ
етилмаганлигини ҳисобга олган ҳолда,гестацион муддатдан эрта туғилган
чақалоқларда углевод алмашинувининг ўзига хос хусусиятлари ўрганиш
чуқур таҳлилни талаб қилади[13; 17; 19;].
Adamkin, D.H, (2016)нинг фикрича янги туғилган чақалоқларда
углевод алмашинуви бузилишининг тахминий механизмлари - бу янги
туғилган чақалоқнинг жигарида ва мушакларида гликоген захираларининг
камайиши, глюконеогенез ва гликогенезнинг тормозланиши, шунингдек
21
эркин ёғ кислоталари ва триглицеридларни оксидланиш қобилияти ва
кетонлар каби энергия манбаларининг муқобил етишмаслигидир.
Шуни таъкидлаш керакки, неонатал даврда углевод алмашинувининг
бузилиши ҳаётнинг кейинги йилларида жисмоний ва нейропсихик
ривожланиш прогнозига сезиларли таъсир кўрсатади, аммо эрта туғилган
чақалоқларнинг метаболик мослашувининг хусусиятлари, метаболик ва
электролитлар ўзгаришининг прогностик қиймати кейинги ўсиш ва
ривожланиш учун таъсири етарли даражада ўрганилмаган.
Эндокрин органларнинг патологияси ва тишларнинг ўсиши ўртасидаги
боғлиқлик аниқланди. Цереброгипофизар паканалик ва гипогенитализм, туғма
атероид ва гипотироидизм, адипозогенитал дистрофияда гипофизни олиб
ташланганидан кейин ўсишнинг секинлашиши ва тишлар ёриб чиқишининг
кечикиши тасвирланади. И.O. Новик ва Э.Э. Керимовнинг сўзларига кўра,
экспериментал гипертироидизмда тиш ўсишининг тезлашиши фақат
тажрибанинг дастлабки даврида кузатилган, кейин ўсишнинг секинлашуви ва
тўхташи кузатилган. Ўсиш соматотроп гормони бутун ўсиш даврида ўсиш
жараёнида иштирок этади, лекин биринчи 3-5 йил қалқонсимон без
гормонлари ва глюкокортикоидлар билан биргаликда. Тоғай, суяк ва тиш
тўқималарининг гистогенезининг асосий стимулятори гипофизнинг
соматотроп гормони, қалқонсимон без гормони эса тўқималарнинг
дифференцировкасини бошқаради, деган фикр кенг тарқалган. Оҳирги вақтда
ўсиш гормони соматотропин тироксин, инсулин, глюкокортикоидлар ва
жинсий гормонларсиз ўсиш таъсирини намоён қила олмаслиги исботланди.
Янги туғилган гипотрофия кузатилган чақалоқларда электролитлар
бузилишлари орасида етакчи ўринни гипокалцемия эгаллайди, бунинг
сабаблари ҳомила ичида калций транспортининг пасайиши ва қалқонсимон
безларнинг етилмаганлигидир. Шунингдек, ушбу тоифадаги болалардаги
гипокалиемия, гипофосфатемия, гипокалцемия ва гипомагнийемия частотаси
тўғрисида маълумотлар яхши ўрганилмаган.
22
Бир қатор нашрлар шуни кўрсатдики, хомила ўсишнинг кечикишининг
гипотрофик варианти бўлган болаларда муддатида нормал вазнда туғилган
чақалоқларга қараганда туғилиш пайтида касалланиш, гипогликемия ва
асфиксия тез-тез учрайди.
Муддатида кам вазнда туғилган болаларнинг морфофункционал
етилмаганлиги бир қатор тизимларнинг, шу жумладан, эндокрин тизимнинг
зарарланиши билан намоён бўлади.
"Ўсиш гормони-инсулинга ўхшаш ўсиш омили-1" ўқининг ўзгариши
Аржанова О.Н (2011) хомиланинг она қорнида ривожланишининг
кечикишининг
муҳим
патогенетик
механизмларидан
бири
ҳисобланади. Хомиланинг ўсиши ва ривожланишида доминант рол
инсулинга, айниқса, ҳомиладорликнинг охирги муддатларида ва инсулинга
ўхшаш ўсиш омилларига берилади: ИЎО-1 ва ИЎО-2 [Шейбак Л.Г
2003]. Муаллифнинг сўзларига кўра, ИЎО-2 эмбрионнинг эрта ўсишига
таъсир қилади, ИЎФ-1 ўз таъсирини ҳомиладорликнинг охирги муддатларида
ва туғруқдан кейин бошлайди. Шу билан бирга, ҳомила ва янги туғилган
чақалоқнинг катталиги зардобдаги ИЎО-1 даражаси билан боғлиқ бўлиб, у
барча тўқималарда, биринчи навбатда тоғай, суяк ва мушак ҳужайраларининг
кўпайишини
рағбатлантиради. Бундан
ташқари,
муаллиф
инсулин
таъсиридаги нуқсонлар ёки унинг секрецияси хомила ўсишнинг кечикиши
билан кечишини аниқлади.
Ҳозирги вақтда хомила ўсиш кечикиши (ХРК) бўлган янги туғилган
чақалоқларнинг қонида инсулин ва ИЎО-1 даражаси тўғрисида умумий
нуқтаи назар йўқ. Бир қатор тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ХРК билан
муддатида ва муддатидан эрта туғилган чақалоқларда плацента
етишмовчилигида, айниқса, критик даврларда кузатилган ҳомиланинг
озуқавий етишмовчилиги ҳомиланинг эндокрин тизимини қайта тузилишига
олиб
келади,
сўнгра
ИЎО-1
даражасининг
пасайишига
ва
гиперинсулинемияга олиб келади. Шу билан бирга, ХРК билан янги туғилган
чақалоқларда
ошқозон
ости
бези
бета
ҳужайраларининг
23
кўпайишини ингибирланиши
хисобига
инсулин
синтезланишининг
камайганлиги ҳақида маълумотлар бор [15].
ХРК билан янги туғилган чақалоқларда қалқонсимон без ҳолатининг
хусусиятларини ўрганишга қаратилган турли муаллифлар олиб борган
тадқиқотларга қарамай, улар бир -бирига зиддир. Шу билан бирга, ХРК билан
янги туғилган чақалоқларда ва гестацион ёшига мос келадиган қалқонсимон
без гормонлар концентрациясида фарқлар мавжудлиги аниқланмаган F.
Bagnoli et al . У ўз тадқиқотларида ХРК билан муддатида ва эрта туғилган
чақалоқлар киндик қонида ТТГ ва Т4 концентрациясида сезиларли фарқлар
йўқлиги ҳақида маълумот беради [4]. Бироқ, A. Nieto-Diaz et al, ХРКда
гипотироксинемия ривожланиши эҳтимоллиги кўрсатилган. тақдим этилган
тизимли шарҳда ушбу йўналишдаги кейинги тадқиқотлар долзарблигини
таъкидлайди.
Шаповал, Д.Н. (2011 йил) ўз тадқиқотларида эрта туғилган чақалоқнинг
гипоталамус-гипофиз-қалқонсимон ўқи ва қалқонсимон гормонларнинг
периферик метаболизм тизими, муддатидан эрта туғилган болаларда
қалқонсимон безнинг захира салоҳиятини пасайиши каби хусусиятларини
кўрсатади.
Логинова, И.A., (2009) муддатида кам вазнда туғилган чақалоқларда
ҳаётнинг 10-14 кунларида (12,9 ± 1,94 мкМЕ/мл) қалқонсимон тиреотроп
гормоннинг юқори даражаси тўғрисида маълумот берган. Муаллифнинг
сўзларига кўра, муддатидан эрта ХРК билан туғилган чақалоқларда ўтказилган
скрининг натижалари муддатида туғилган чақалоқларга қараганда
гипотироксинемия тез-тез учраб туришини кўрсатади, бу асосан транзитор
характерга эга. Ҳозирги вақтда ХРК билан муддатидан эрта туғилган
чақалоқларда туғма ва транзитор гипотиреоз частотаси тўғрисида аниқ
маълумотлар йўқ ва левотироксин билан алмаштириш терапиясини буюриш
кўрсаткичлари ва вақти ҳақидаги савол тўлиқ ҳал қилинмаган.
Буйрак
усти
кортексининг
морфофункционал
етилмаганлиги
туғилишдан кейинги биринчи кунлар ва ҳафталарда транзитор гипокортизмга
24
олиб келади, бу баъзи муаллифларнинг фикрига кўра, ХРК билан туғилган
чақалоқларда туғруқдан кейинги мослашув бузилишининг сабабларидан
биридир. Кейинчалик, вақтинчалик гипокортицизм давридан сўнг, кортизол
секрециясининг сезиларли даражада ошиши кузатилади. Шу билан бирга,
глюкокортикоидларнинг ҳаддан ташқари кўпайиши инсулин резистентликни
шакллантириш учун патогенетик асос бўлиб, кейинги ҳаёт давомида узоқ вақт
давом этиши мумкин.
E.A. Кириллова тадқиқотларида ХРК билан эрта туғилган чақалоқларда
гипокортизманинг алоҳида ҳолатларини қайд этди. Эрта туғилган
чақалоқларнинг туғруқдан кейинги эрта мослашуви даврида гестацион
муддатнинг, ХРКнинг варианти ва даражасининг глюкокортикоид профил
кўрсаткичларига таъсири масаласи тўлиқ ўрганилмаган.
Гестацион ёшида эрта туғилган чақалоқларда неонатал давр
патологиясининг табиати ва частотаси кам ўрганилган, аммо перинатал МАТ
шикастланишининг юқори частотаси (90,7100,0%), туғма пневмония (37,0%) ,
бронхопульмонар дисплазия (45,0%), муддатдан эрта туғилиш анемияси
(60,0%) [14; 146].
Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра ХРК билан эрта туғилган
чақалоқларда янги туғилган даврдаги неврологик касалликлар муҳим муаммо
эканлигини кўрсатди. Ушбу муаллифларнинг фикрига кўра, янги туғилган
чақалоқларнинг ушбу тоифасида турли даражадаги интравентрикуляр қон
кетишлар ва перивентрикуляр лейкомаляция энг катта клиник ва прогностик
аҳамиятга эга. Шу билан бирга, неврологик касалликларнинг частотаси ва
оғирлигининг ҳомила мулддатига боғлиқлиги кузатилади. Бироқ, D.B. Bartels
et al. Муддатидан эрта туғилган чақалоқларда ХРК интравентрикуляр қон
кетиш ва перивентрикуляр лейкомаляция хавфига таъсир қилмаслигини
исботлади.
Тадқиқотларда, ХРК билан эрта туғилган чақалоқлар нафас олиш
бузилишларининг паст частотаси билан тавсифланади, масалан, РДС ва янги
туғилган чақалоқларнинг транзитор тахипноэси, бу узоқ муддатли хомила ичи
25
гипоксияси ва ўпка тўқимасининг тез етилиши билан боғлиқ эди. Кейинчалик,
хомила ичи гипоксияси ва фетоплацентар етишмовчилик, муддатида кичик
туғилган ва муддатидан эрта туғилган чақалоқларда бронхопулмонар
патологиянинг частотаси ва касаллик кечиши оғирлигига мойиллиги
тўғрисида маълумот олинди. Ҳозирги вақтда муддатидан эрта ва муддатида
туғилган чақалоқларда РДС касаллиги ва ХРК оғирлик даражаси ўртасидаги
боғлиқлик тўғрисида умумий нуқтаи назар йўқ.
Эрта туғилган чақалоқлар учун жиддий муаммо - бу неонатал даврнинг
юқумли касалликлари бўлиб, уларнинг стуктурасида, туғма пневмония ва
энтероколит устунлик қилади.
M. Damodaram et al, ХРК билан муддатидан эрта туғилган чақалоқларда
неонатал даврнинг юқумли патологиясининг частотаси ва оғирлик даражаси
гестацион муддатга боғлиқлиги ўрганилган. Муаллифнинг таъкидлашича,
гестацион муддатнинг пасайиши орқали юқумли патологиянинг, шу жумладан
сепсиснинг частотаси ошади. Муаллифнинг фикрича, ХРК билан касалланган
болаларда, шу жумладан муддатидан эрта туғилган чақалоқларда перинатал
даврда юқумли ва яллиғланишли касалликларнинг тез -тез учраб туриши
иммунитет тизимининг етилмаганлиги ва иккиламчи иммунитет танқислиги
билан изоҳланади.
Қон тизимининг ўзига хос хусусиятлари ва ХРК билан эрта туғилган
чақалоқларнинг гематологик ўзгаришларининг табиати, гипотрофиянинг
даражасига ва гестацион муддатга ва ёндош патологияга боғлиқ. Тадқиқотлар
шуни кўрсатдики, тромбоцитопения туғма пневмония, муддатида кам вазнда
туғилган ва муддатидан эрта туғилган чақалоқларнинг 80.0% да
кузатилган. ХРК бўлган янги туғилган чақалоқларда тромбоцитопения септик
шароитлар ва суяк илиги етишмовчилиги синдроми ривожланиш хавфини
кўрсатувчи салбий белги ҳисобланади. Баъзи ҳолларда тромбоцитопения
транзитор характерга эга бўлиб, бу сурункали хомила ичи гипоксияси билан
боғлиқ.
26
Ҳозирги вақтда муддатида кам вазнда туғилган ва муддатидан эрта
туғилган чақалоқларда камқонлик сабабларини ўрганиш давом этмоқда,
уларнинг частотаси 60% га етади [36]. K. Mukhopadhyay et al., муддатидан эрта
ХРК билан туғилган чақалоқларда 1 ойлигида камқонлик ривожланишида
зардобдаги ферритин+ етишмаслигининг роли тўғрисида маълумотлар тақдим
этилган ва бу кейинги даврларда ҳам сақланиб қолган.
Маълумки, ХРК билан туғилган болаларнинг кўпчилиги ҳаётнинг
биринчи ойларида тезлаштирилган чизиқли ўсиш даврини бошдан
кечиришади, бу амалда 2 ёшда тугайди. В.А. Петеркова ва бошқалар.
таъкидлаганидек, ўсиш суръати болаларга хомила ичи ўсиш кечикишидан
кейин ўз генетик траекториясига қайтишга имкон беради. Шу билан бирга,
ХРК бўлган болаларнинг тахминан 15-20% туғруқдан кейинги даврда паст
ўсиш суръатларини сақлаб туриши аниқланди. Ўсиш етишмовчилиги болалик
ва ўсмирлик даврида рўй беради, бу эса катталарнинг бўйи паст бўлишига
олиб келади. Маълумотлар шуни кўрсатадики, буйи паст катталар орасида 20-
25% ХРК бўлган.
Бу муаммо етарлича ўрганилмаган бўлса-да Тахмин қилиш
мумкинки,муддатидан эрта ва муддатида кам вазн билан туғилган
чақалоқларда, кейинги даврда бўйнинг ўсиб бориши ўзига хос хусусиятларга
эга бўлади. Ўсиш даври 4 йилгача ёки ундан кўпроққа чўзилиши мумкинлиги
ҳақида далиллар мавжуд.
Перинатал ўсишда бир қатор гормонал омилларнинг етакчи ролини
инобатга олган ҳолда, муддатида кам вазнда туғилган болаларда соматотроп
гормони, ИГФ-1 ва инсулин таъсирининг бузилишини ноадекват етиб олувчи
ўсишга сабаб бўлиши мумкин. Шунга қарамай, бир қатор тадқиқотлар ХРК
бўлган болаларда ҳомиладорлик муддатига мос келадиган тана вазни ва
узунлигидаги болаларга қараганда ўсиш гормони ИГФ-1, ИГФ-боғловчи
оқсил-3 даражаларида сезиларли фарқни аниқлади. Тадқиқотлар натижалари
шуни кўрсатдики, ХРК ўсишининг бузилиши ИГФ-1 синтезининг бузилиши
ва ИГФ-1 рецепторлари қаршилиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шу билан
27
бирга, туғруқдан кейинги ривожланишнинг 6 ойигача бўлган даврда
организмда СТГ рецепторлари сонининг аста -секин ўсиши кузатилади ва
унинг асосий ўсиш регулятори сифатида роли ошади .
Тадқиқотда К.Ф. Исломова ва бошқалар, киндик қонидаги ИГФ-1 ва
ўсиш гормони даражаси, нормал антропометрик параметрларга эга янги
туғилган чақалоқлар билан солиштирганда, ХРК билан касалланган муддатида
туғилган (n= 28) ва муддатидан эрта туғилган (n = 13) болаларда
ўрганилди. ИГФ-1 нинг паст даражалари ХРК ҳолатида муддатида туғилган ва
муддатидан эрта туғилган чақалоқларда аниқланди, бу фарқ статистик
жиҳатдан аҳамиятли эди. ХРК билан муддатида ва муддатидан эрта туғилган
чақалоқларни таққослаганда, муаллифлар эрта туғилган чақалоқларда ИГФ-1
кўрсаткичларининг пастлигини (38,6 нг / мл, тўлиқ туғилганларда-56,5 нг / мл)
қайд этишди, бу эҳтимол оз сонли кузатувлар билан боғлиқдир. 3 ойлик (n =
15) ёшдаги динамик тадқиқотда, ўсиш суръати бўлган ХРК бўлган болалар
гуруҳида ўсиш суръати бўлмаган болаларга қараганда ИГФ-1 нинг юқори
даражаси аниқланди.
N. Ohkawa et al. тадқиқотлари 4 ёшдан 8 ҳафтагача туғруқдан кейинги
ўсишининг кечикиши билан муддатидан эрта туғилган чақалоқларда ИГФ-1
даражаси ҳомиладорлик даврига тўғри келадиган эрта туғилган чақалоқларга
қараганда анча паст эканлигини кўрсатди.
Классик мезонларга кўра, ҳомиладорлик ёшида кичик туғилган
чақалоқларни ўсиш гормони етишмовчилиги бўлган беморлар тоифасига
киритиш мумкин эмас, аммо дунёда соматропин препаратларини қўллаш
бўйича ижобий тажриба тўпланган. Кунига 0,035 дан 0,067 мг / кг гача бўлган
ўсиш гормони терапияси чизиқли ўсишни кучайтиришда ва ёндош ножўя
таъсири хавфи туғдирмаслиги исботланган [90; 147]. Мавжуд тавсияларга
мувофиқ, ўсиш гормонлари терапияси ХРК аниқланган ўсиши кечиккан
болаларга 2 ёшдан 4 ёшгача -2.0-2.5 дозадан ошмаган ҳолда белгиланиши
керак. ХРК учун кузатувларнинг камлигини, олинган натижаларнинг
28
ноаниқлигини, кузатувнинг чекланган муддатини таъкидлаш лозим. Бу,
айниқса, муддатидан эрта туғилган чақалоқлар учун тўғри келади.
Эрта туғилган чақалоқларда ҳам, ХРК бўлган болаларда ҳам тана
вазнининг динамикаси қонуниятларини ўрганишга бағишланган ишнинг энг
долзарб йўналишлари - бу туғруқдан кейинги етишмовчилик ёки ортиқча тана
вазнининг шаклланиши амалга оширувчи омилларни башорат қилишни
ўрганиш; тана вазнини тез йиғувчи чақалоқларнинг вазн йиғиш тезлиги ва
давомийлигини баҳолаш; "Метаболик дастурлаш" тушунчаси. Тадқиқотлар,
ўз муддатида туғилган кам вазнли болаларнинг тана вазнининг динамикаси,
айниқса, ҳаётнинг биринчи 3-6 ойлигида "ўсишни" тезлаштиши билан тана
вазнининг ошиб бориши тавсифланади. Гипотрофик ХРК билан оғриган
болаларда ҳаётнинг дастлабки 3 ойида максимал вазн ортиши кузатилади
деган далиллар мавжуд.
А.В. Дегтярева ва бошқаларнинг сўзларига кўра, ХРК бўлган
муддатидан жуда эрта туғилган чақалоқларда вазн ортиши тезлиги сезиларли
даражада секинлашади ва 3 ёшга келиб болаларнинг 50 фоизида вазн
танқислиги кузатилади. Баъзи муаллифларнинг таъкидлашича, эрта туғилган
чақалоқларда ХРК билан вазннинг паст даражаси фақат 40 ҳафтагача
тузатилган ёшгача сақланиб қолади. Муддатидан эрта ва муддатида кам вазн
билан туғилган чақалоқларнинг рационига қўшимча оқсил қўшиш зарурлиги
таъкидланади.
ХРК аниқланган болаларда инсулинрезистентлик мумкин бўлган
шароитида, улардаги семириб кетишга моиллик хавфи масаласи муҳокама
қилинади. Гўдаклик даврида тана вазнининг тез ўсиши семизликнинг кейинги
ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ деб таъкидланади, аммо ХРК бўлган
болаларда семиришнинг частотаси ҳақида аниқ маълумот йўқ. ХРК билан
туғилган болаларда инсулинрезистентликни ҳаётнинг биринчи йилидан
бошлаб аниқлаш мумкин. Препубертат ёшда, тана вазнининг тез ўсиши ва
тана массаси индекси 17 кг / м2 ва ундан юқори бўлган беморларда қайд
этилиши тез-тез учраб туради [154].
29
G. Wang et al. Гестацион муддатнинг постнатал метаболик ҳолатга
таъсири ҳақидаги саволни кўриб чиқиб, гестацион муддат ва инсулин
даражаси туғилиш ва эрта болалик ўртасидаги тескари боғлиқлик тўғрисида
хулоса қилди.
Сўнгги пайтларда ХРК билан муддатидан эрта туғилган чақалоқларда
гестацион даврининг қисқа ва узоқ муддатда оғир неврологик
касалликларнинг шаклланишига таъсири масаласи муҳокама қилинмоқда.
Сўнгги йилларда бу борада бир қанча йирик тадқиқотлар ўтказилди, ва
бу муаммо, унинг долзарблигини таъкидлайди. M. Zhao et al.нинг мета-таҳлил
натижалари, ХРК билан "ўрта" ва "кеч" муддатидан эрта туғилган
чақалоқларда БЦФ, шунингдек диққат етишмаслиги ва гиперактивлик
синдроми, турли даражадаги кўникмалар кечикиши, ҳис -туйғулар ва нутқ
ривожланишининг кечиктирувчиси сифатида муҳимлигини исботлади [149].
Шундай қилиб, кўпгина тадқиқотлар натижаларига кўра, ХРК туғруқдан
кейинги мослашув, тез касалланиш ва ўлим билан боғлиқ салбий перинатал
оқибатларга олиб келувчи холат сифатида баҳоланади. Шу нуқтаи назардан,
алоҳида хавф гуруҳига муддатидан эрта ва муддатида кам вазн билан туғилган
чақалоқлар киради. Шу билан бирга, янги туғилган чақалоқларнинг ушбу
тоифасида ХРКнинг гестацион муддатга боғлиқ клиник варианти ва оғирлик
даражасини ҳисобга олган ҳолда, янги туғилган чақалоқларнинг адаптацияси
ва касалланишининг кўплаб клиник ва метаболик жиҳатлари етарлича
ўрганилмаган.
Муддатидан эрта туғилган чақалоқларда, ХРКнинг гестацион муддатга,
тури ва даражасига, гормонал мослашув механизмларига, салбий
оқибатларнинг предикторларига қараб ХРКда болнинг кейинчалик ўсишининг
клиник ва гормонал натижалари тўғрисида ҳали етарлича ўрганилмаган ва
аниқ саволлар мавжуд бўлиб, бу тоифадаги болалар учун ҳолатни кузатишда
янги ёндашувларни шакллантиришга имкон беради.
Кўп йиллар давомида инсон саломатлигини шакллантиришнинг энг
муҳим омили - ҳаётнинг биринчи йилида рационал озиқлантириш
30
хисобланади. Эрта ёшдаги болаларда озиқланишнинг бузилиши, микро ва
макронутриентларнинг етишмаслиги кўпинча болаларнинг жисмоний ва
интеллектуал ривожланишида сезиларли ўзгаришларга олиб келади [5].
Кўкрак сути билан озиқлантирилган болаларда озиқ -овқат аллергияси,
ошқозон -ичак тракти ва сийдик йўллари касалликлари, юқумли касалликлар,
отит ва пневмония, қандли диабет ва семириб кетиш, катта ёшда эса юрак -қон
томир тизими ва саратон касалликларга чалиниш эҳтимоли камроқ бўлади [3].
Н. Zataar (2004) ва бошқалар. кўкрак сути билан боқиладиган
болаларда сунъий озиқлантирилувчи болаларга қараганда сут тишларининг
эрта ёриб чиқиши аниқланган [56].
Г. А. Четвертнова кўкрак сути билан озиқлантирилган болаларда сут
тишларининг
чиқиш
вақти
ва
кетма-кетлигини
ўрганаётганда
пастки кесув тишлар 6,8 ойда юқоридагилари 9,0 ойда чиқишини
аниқлаган. Қозиқ тишлар ўртача 17-18 ойда, биринчи озиқ тишлари 13-13.5
ойда, иккинчи озиқ тишлари 22.5-24 ойда ёриб чиққан. Маълум бўлишича,
текширилаётган гуруҳдаги болаларда икки ёшида оғиз бўшлиғида ўртача 16
тиши бор эди. Сунъий озиқлантирилган болаларда биринчи тишлар илгарироқ
пайдо бўлган. Сут тишларининг ўртача ёриб чиқиш вақти пастки жағ учун 5,5
ойни, юқори жағдаги тишлар учун 6,7 ойни ташкил этди, қозиқ тишлар ва
биринчи озиқ тишлар 10, 5-11.8 ва 10.5-11.8 ойларда, иккинчи озиқ тишлар
18.4 -20.5 ойларда пайдо бўлди. Икки ёшида бу гуруҳ болаларининг оғиз
бўшлиғида 18 тиши бор эди [21;49].
Бир қатор тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бола она кўкрагини сўриб
озиқланганда чайнаш мушакларининг фаоллиги юқори бўлади, бу эса эрта
болалик даврида юз -жағ тизими тўғри шаклланишига таъсир қилади [25, 41,
46]. M.H. Labbok ва бошқалар (1987) Д. Дрене (1996) томонидан ўтказилган
ретроспектив тадқиқотлар “бутилка”дан овқатланган чақалоқлар орасида
тишлов патологияси 1,84 марта кўпроқ учрайди ва бу тарзда овқатланиш
давомийлиги ошиши билан таъсири кучаяди [35, 40].