Внимание к автомобильным дорогам

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
302-305
5

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Акбаров, С., & Махмудов, Б. (2022). Внимание к автомобильным дорогам. in Library, 22(4), 302–305. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/16571
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье содержится информация о нормативно-правовых требованиях к автомобильным дорогам в нашей стране и требованиях к автомобильным дорогам в развитых странах.


background image

Volume: 02 Issue: 12 | Dec-2022

ISSN: 2181-2624

www.sciencebox.uz


Analytical Journal of

Education and Development

302

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИГА ЭЪТИБОР

Акбаров Сайдулло Асқархон ўғли

Наманган муҳандислик-қурилиш институти, 25-МСМСМ-21 гуруҳ талабаси

Махмудов Бахриддин Жураевич

Наманган муҳандислик-қурилиш институти ―Транспорт‖ факультети декани, и.ф.д.,

профессор

Аннотация:

Ушбу мақолада мамлакатимизда автомобиль йўлларига кўйиладиган

стандарт ва норматив-ҳуқуқий талаблар ҳамда ривожланган давлатлардаги автомобиль
йўлларига кўйиладиган талаблар хақида маълумотлар ёритилган.

Калит сўзлар:

автомобиль, йўл, транспорт, инфратузилмаси, хорижий, лойиҳа,

стандартларини, хусусий йўл.

Мамлакатимизни йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш, илғор
технологиялар ва энг яхши хорижий тажрибаларни жорий этиш асосида лойиҳа ва йўл
қуриш ишлари сифатини янада ошириш, шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026
йилларга мўлжалланган тараққиѐт стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб,
йўл қуриш соҳасида давлат бошқаруви тизимини комплекс такомиллаштирилганлиги
мақсадлидир.
Маълумки, давлат иқтисодиѐтининг йилдан-йилга фаол ўсиши автомобиль йўлларининг
сифати ва йўл тармоғи инфратузилмаси билан бевосита боғлиқ ҳисобланади. Йўл тармоғи
ва

транспорт

инфратузилмасининг

ривожланиши

иқтисодий

алоқаларнинг

интенсивлигини белгилайди ва мамлакат иқтисодиѐтини ривожлантиришнинг энг муҳим
шартларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Сўнгги йилларда республикамизда йўл қурилиши соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб,
кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль йўлларини қуриш ва
улардан фойдаланиш соҳасида ишларни ташкил этишнинг илғор хорижий услубларини
жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 ноябрдаги ПҚ-4035-сон ва
«Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»
2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4143-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22
майдаги «Ўзбекистон Республикасида узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган йўл
қурилишини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишни ташкил этиш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги 425-сон ва 2022 йил 2 февралдаги «Автомобиль йўллари
соҳасида очиқлик стандартларини жорий этиш ва соҳада жамоатчилик назоратини
кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 49-сон қарорлари бу соҳадаги ислоҳотларни
янада жадаллаштиришда муҳим ўрин тутади.
Жумладан, «Автомобиль йўллари соҳасида очиқлик стандартларини жорий этиш ва
соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат
қарорига кўра, 2022 йил 1 июлдан автомобиль йўллари соҳасига тегишли маълумотлар
базасини ўз ичига олган «Шаффоф йўл» платформаси ишга туширилиши, «Очиқ бюджет»
ахборот портали орқали туман (шаҳар)лар бюджетлари параметрларида ҳудудий ички


background image

Volume: 02 Issue: 12 | Dec-2022

ISSN: 2181-2624

www.sciencebox.uz


Analytical Journal of

Education and Development

303

йўлларини таъмирлаш учун ажратилган маблағлар жамоатчилик фикри асосида
шаклланган ички хўжалик йўлларни таъмирлашга йўналтирилиши белгиланди.
Ўтказилган кузатув ва тадқиқотлардан маълум бўлишича, мамлакатимизда жумладан
Наманган вилоятининг баъзи туман ва шаҳарлари автомобиль кўчалари, автомобил юриш
йўлларига ўз бошимчалик билан мева сабзавот ва полиз маҳсулотлари сотиш ҳолатлари
мавжуд бўлмоқда. Бу жаранѐ автомобилларнинг тухташига ва юришига салбий таъсир
этмоқда. Автомобиль йўлларидан фойдаланиш қаниқарли даражада эмаслиги кишини бир
оз тажублантиради. Бу ҳолатларни олдини олиш ва назорат қилиш йўл харақати
хавфсизлиги ходимларининг ва ҳар бир фуқаронинг инсонийлик бурчидир.

Автомобиль йўлларидаги салбий ҳолатлар:

Умумий

фойдаланиладиган

автомобиль

йўлларини

лойиҳалаштириш,

қуриш,

реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари соҳасида давлат-хусусий
шерикликни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль
йўллари қуриш ва фойдаланиш соҳасида ишларни ташкил этишнинг илғор хорижий
усулларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 ноябрдаги ПҚ-4035-сон
қарори қоидалари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2018 йилдаги 990-сонли «2018
— 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш
концепциясини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарорида
инвесторлар ва тадбиркорларга давлат-хусусий шериклик асосида пуллик магистраль
йўллар қуриш учун йўл ва ер участкалари берилиши белгиланган.
Амалдаги қонунчилик таҳлили мамлакатимизда хусусий йўл қурилишини бевосита
тартибга солиш учун ҳуқуқий асослар етарли эмаслигини кўрсатмоқда. Жумладан,
«Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддасида ҳақ тўланадиган автомобиль
йўллари соҳасидаги муносабатлар алоҳида қонун билан тартибга солиниши белгиланган
бўлсада, амалдаги қонунчилик ҳужжатларида мазкур муносабатлар тартибга солинмаган.
Шунингдек, хусусий йўллар қурилиши давлат-хусусий шерикчилиги шартлари асосида
ташкил этилиши сабабли мазкур соҳадаги умумий масалалар «Давлат-хусусий шериклик
тўғрисида»ги Қонун билан белгиланса-да, хусусий йўллар қурилишини махсус тартибга
солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас.
Маълумотларга эътибор берсак умумий фойдаланишдаги йўллар 42654 км. Ҳозирги кунда
автомобиль йўлларининг 3993 км (9 фоизи) халқаро, 14 203 км (33 фоизи) давлат ҳамда 24
673 км (58 фоизи) маҳаллий аҳамиятдаги йўллар ҳисобланади.
Таъкидлаш керакки, хусусий йўллар тирбандликларни олдини олишда, давлат
бюджетидан йўл қурилиши учун сарфланадиган харажатларни камайтиришда,
фойдаланувчиларга қулайлик яратишда муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли барча
давлатларда бундай йўлларга бўлган эҳтиѐж ортиб бормоқда.
Бугунги кунда дунѐ миқѐсидаги пулли йўлларнинг 70 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри
келмоқда.
Хорижий давлатларда йўлларда хусусий сектор иштирокининг энг кенг тарқалган
қонуний воситаси бу концессиядир. Концессия шартномасига кўра, хусусий сектор
фирмаси йигирма ѐки ўттиз йил давомида йўлни қуради, унга техник хизмат кўрсатади,
ундан

фойдаланади

ва

молиялаштиради.

Ҳукумат

хусусий

фирмага

йўл

фойдаланувчиларидан тўлов ундириш ҳуқуқини беради.


background image

Volume: 02 Issue: 12 | Dec-2022

ISSN: 2181-2624

www.sciencebox.uz


Analytical Journal of

Education and Development

304

Хитой давлати мисолида олсак, пулли йўллар қуриш учун хусусий пудратчига ер ажратиш
ва фаолиятини амалга ошириш учун шартномалар тузилиб, шартномада йўллар муайян
муддат 15 ѐки 25 йилдан сўнг давлатга ўтиши, давлат эса ўз навбатида уни бепул,
яъни умумфойдаланиладиган йўлга айлантириши мумкинлиги белгиланган.
Жанубий Кореянинг 2017 йил 21 мартдаги 14717-сонли «Пулли йўл ҳақида»ги Қонунига
(Tool road act) кўра, хусусий субъектлар давлат-хусусий шерикчилиги асосида пулли
йўлларни қуриш ѐки модернизация қилиш ташаббуси билан чиқиши мумкин. Уларнинг
соҳа доирасидаги фаолияти мазкур Қонундан ташқари «Инфратузилма соҳасидаги давлат-
хусусий шерикчилик тўғрисида»ги Қонуни билан ҳам тартибга солинади. Ушбу
Қонуннинг 26-моддасига кўра, агар инфратузилма лойиҳасини амалга оширган
концессионер қурилиш тугаганлиги тасдиқловчи сертификатни олганлиги асосида,
ваколатли орган томонидан концессионерга бошқарув ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи
берилган.
Ирландияда «Йўллар тўғрисида»ги Қонунининг 5-бобида келтирилишича, пулли
йўлларни қуриш давлат томонидан давлат-хусусий шерикчилик асосида ѐки мустақил
хусусий субъектлар ташаббуси орқали амалга оширилади. Хусусий тадбиркорлар ўзлари
ташаббус кўрсатган йўллардан фойдаланилган транспорт тўловларини ундириш ҳуқуқи
асосида олиб борилади.
Мудофаа кучларига тегишли бўлган ва расмий мақсадларда фойдаланиладиган транспорт
воситалари, ўт ўчириш бригадалари ва тез ѐрдам машиналари, шу жумладан, айрим
транспорт воситалари пуллик тўловлардан озод қилинади. Шунингдек, ногирон
ҳайдовчилар ѐки йўловчилар учун мослаштирилган транспорт воситалари ҳам тўловдан
озод қилиниш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, электр транспорт воситалари ҳам
паст эмиссияли транспорт воситалари учун тўловни рағбатлантириш схемаси бўйича
чегирмали тўловларни амалга оширади.
Йўллардан фойдаланиш тўловлари нақд пулда ѐки ―eToll‖ теги орқали онлайн тўланиши
мумкин.
Агар йўлдан фойдаланиш тўлови тўланмаса, ушбу тўловлар ва жарималар жиноий ѐки
фуқаролик процессуал тартибида ундирилиши мумкин. Дастлабки қоидабузарлик учун
жарималар (мазкур жариманинг тўланиши йўлдан фойдаланганлик тўловини
тўламасликни англатмайди) ўтказиб юборилган кунларга мос равишда 3-148 € ташкил
этади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, республикамизда ҳам концессия шартлари асосида
хусусий йўллар қурилишини бевосита тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат
лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш таклиф этилган.

АДАБИЁТЛАР:

1.

http://arxiv.transport

2.

http://cuberleninka.ru.

3.

ПҚ-2580-сон. 26.08.2016.LEX.UZ

4.

http://www.uzavtoyul.uz

5.

Abdubannaeva M. K., Akbarov S. A. Melibayev M. Effective use of polymeric materials in
mechanical engineering. International scientific and educational electronic journal


background image

Volume: 02 Issue: 12 | Dec-2022

ISSN: 2181-2624

www.sciencebox.uz


Analytical Journal of

Education and Development

305

"Education and Science of the XX1 century" ISSN: 2782-4365. Obrmpcareer@mail.ru . http:
mpcareer.ru.

6.

Melibaev M., Akbarov S.A. DETERMINATION OF THE AVERAGE RESOURCE OF
TIRES OF COTTON WHEELED TRACTORS. International Congress on Interdisciplinary
Research in Education and Applied Sciences.Turkey April 27, 2022.

7.

Determination of the average resource of tires of cotton wheeled tractors A.Saidullo,
M.Mahmujon - Conference Zone, 2022 - conferencezone.org.

8.

Акбаров С, Мелибаев М. Анализ структуры и классификации безвоздушных шин.
//Genius Journals Publishing Croup, Brussels, Belgium. In volume 8, of Eurasian Journal of
learning and Academic Teaching (EJLAT), May, 2022. ISSN (E): 2795-739X. JIF: 8.225.

9.

Акбаров С, Қудратов Ж, Мелибаев М. Шиналарнинг қолдиқ ресурсини башорат
(прогноз) қилиш. Journal of New Century Innovations, 18(1), 60–63. Retrieved from (2022)

Библиографические ссылки

http://arxiv.transport

http://cuberleninka.ru.

ПҚ-2580-сон. 26.08.2016.LEX.UZ

http://www.uzavtoyul.uz

Abdubannaeva M. K., Akbarov S. A. Melibayev M. Effective use of polymeric materials in mechanical engineering. International scientific and educational electronic journal "Education and Science of the XX1 century" ISSN: 2782-4365. Obrmpcareer@mail.ru . http: mpcareer.ru.

Melibaev M., Akbarov S.A. DETERMINATION OF THE AVERAGE RESOURCE OF TIRES OF COTTON WHEELED TRACTORS. International Congress on Interdisciplinary Research in Education and Applied Sciences.Turkey April 27, 2022.

Determination of the average resource of tires of cotton wheeled tractors A.Saidullo, M.Mahmujon - Conference Zone, 2022 - conferencezone.org.

Акбаров С, Мелибаев М. Анализ структуры и классификации безвоздушных шин. //Genius Journals Publishing Croup, Brussels, Belgium. In volume 8, of Eurasian Journal of learning and Academic Teaching (EJLAT), May, 2022. ISSN (E): 2795-739X. JIF: 8.225.

Акбаров С, Қудратов Ж, Мелибаев М. Шиналарнинг қолдиқ ресурсини башорат (прогноз) қилиш. Journal of New Century Innovations, 18(1), 60–63. Retrieved from (2022)

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов