58
ЮРИСТ АХБОРОТНОМАСИ | ВЕСТНИК ЮРИСТА | LAWYER HERALD
№5
ЮЛДАШОВ Абдумумин Абдугопирович
Тошкент давлат юридик университети Интеллектуал мулк ҳуқуқи кафедраси
доценти в.б., юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
ORCID-0000-0002-2940-8718
E-mail: abdumuminyuldashev@gmail.com
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК, АЛОҚА
ВА АХБОРОТ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРДА
МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА ДОИР НОРМАЛАРНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
For citation (иқтибос келтириш учун, для цитирования): ЮЛДАШОВ А.А.
Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк, алоқа ва ахборот соҳасидаги
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда муаллифлик ҳуқуқини муҳофаза қилишга доир
нормаларни такомиллаштириш масалалари // Юрист ахборотномаси – Вестник
юриста – Lawyer herald. № 5(2022) Б. 58-64.
¹2
ÞÐÈÑÒ ÀÕÁÎÐÎÒÍÎÌÀÑÈ | ÂÅÑÒÍÈÊ ÞÐÈÑÒÀ | LAWYER HERALD
8
ÞÐÈÑÒ ÀÕÁÎÐÎÒÍÎÌÀÑÈ
ÂÅÑÒÍÈÊ ÞÐÈÑÒÀ
LAWYER HERALD
ÄÀÂËÀÒ ÂÀ ¥Ó£Ó£ ÍÀÇÀÐÈßÑÈ ÂÀ ÒÀÐÈÕÈ. ¥Ó£Ó£ÈÉ
ÒÀÚËÈÌÎÒËÀÐ ÒÀÐÈÕÈ
ÀÇÀÌÎÂ Æàñóðáåê Ìóðîäîâè÷,
£´³îí äàâëàò ïåäàãîãèêà èíñòèòóòè "Ìèëëèé ²îÿ, ìàúíàâèÿò àñîñëàðè âà
µó³ó³ òàúëèìè"êàôåäðà ìóäèðè,
þðèäèê ôàíëàð á´éè÷à ôàëñàôà äîêòîðè (PhD)
E-mail: qdpi1983@mail.ru
¥Ó£Ó£ÍÈ £¤ËËÀØ ÀÌÀËȨÒÈ: ÌÓÀÌÌÎ ÂÀ Å×ÈÌËÀÐ
For citation (è³òèáîñ êåëòèðèø ó÷óí, äëÿ öèòèðîâàíèÿ): ÀÇÀÌÎÂ Æ.Ì.
¥Ó£Ó£ÍÈ £¤ËËÀØ ÀÌÀËȨÒÈ: ÌÓÀÌÌÎ ÂÀ Å×ÈÌËÀÐ // Þðèñò
àõáîðîòíîìàñè - Âåñòíèê þðèñòà - Lawyer herald. ¹ 2 (2020), Á.8-14.
ÀÍÍÎÒÀÖÈß
Ìà³îëàäà µó³ó³íè ³´ëëàø ôàîëèÿòèíèíã ñàìàðàäîðëèãèíè îøèðèøäà
ïðîãíîçëàøíèíã àµàìèÿòè î÷èá áåðèëãàí. Óíäà àìàëè¸òäà ó÷ðàéäèãàí áàúçè
õàòîëàðíèíã ñàáàáëàðè âà îìèëëàðèíè àíè³ëàøäà ïðîãíîçëàø óñóëèäàí
ôîéäàëàíèø çàðóðëèãè àñîñëàíèá, òåãèøëè òàâñèÿëàð èøëàá ÷è³èëãàí. ¥ó³ó³íè
³´ëëîâ÷è ñóáúåêòëàðíèíã ñèôàòñèç èøëàøè íàòèæàñèäà øàõñ µó³ó³ëàðè,
ýðêèíëèêëàðè âà ³îíóíèé ìàíôààòëàðè áóçèëèøëàðè µó³ó³èé ìåú¸ðëàð âà àìàëèé
ìèñîëëàð àñîñèäà ¸ðèòèá áåðèëãàí.
Êàëèò ñ´çëàð:
µó³ó³íè ³´ëëàø ôàîëèÿòè, ôó³àðî µó³ó³ëàðè, ïðîãíîçëàø, ³îíóí,
æàðà¸í, µó³ó³èé ôàîëèÿòäàãè õàòî âà êàì÷èëèêëàð.
ÀÇÀÌÎÂ Æàñóðáåê Ìóðàäîâè÷,
Çàâåäóþøèé êàôåäðîé "Íàöèîíàëüíàÿ èäåÿ, îñíîâû äóõîâíîñòè è
ïðàâîâîãî îáðàçîâàíèÿ" Êîêàíäñêîãî ãîñóäàðñòâåííîãî ïåäàãîãè÷åñêîãî
èíñòèòóòà, äîêòîð ôèëîñîôèè ïî þðèäè÷åñêèì íàóêàì (PhD)
E-mail: qdpi1983@mail.ru
ÏÐÀÂÎÏÐÈÌÅÍÈÒÅËÜÍÀß ÏÐÀÊÒÈÊÀ: ÏÐÎÁËÅÌÛ È ÏÓÒÈ
ÐÅØÅÍÈß
ÀÍÍÎÒÀÖÈß
 ñòàòúå ðàñêðûâàåòñÿ çíà÷åíèå ïðîãíîçèðîâàíèÿ ïðàâîïðèìåíèòåëüíîé
¹2 (2020) DOI http://dx.doi.org/10.26739/2181-9416-2020-2-1
5 (2022) DOI http://dx.doi.org/10.26739/2181-9416-2022-5-8
АННОТАЦИЯ
Ушбу мақолада интеллектуал мулк, алоқа ва ахборот соҳасидаги қонун
ҳужжатларида муаллифлик ҳуқуқи муҳофазаси ва ҳимояси билан боғлиқ нормалар
ҳамда уларнинг моҳияти қиёсий-ҳуқуқий таҳлил қилинган. Мақола давомида муаллиф
телекоммуникация тармоқларидаги қонуности ҳужжатларида асарлар ва турдош
ҳуқуқлар объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ жараёнларда муаллифлик
ҳуқуқи нормаларида тўлақонли равишда қўллаш билан боғлиқ масалалар танқидий
равишда таҳлил қилинган ҳамда тегишли қонунчиликни такомиллаштириш билан
боғлиқ масалалар ва келгусидаги ҳуқуқий оқибатлар бўйича илмий назарий
хулосаларга келган.
Калит сўзлар.
интеллектуал мулк, муаллифлик ҳуқуқи, телекоммуникация
тармоғи, алоқа, контрафакт маҳсулот, ахборот тизими, муаллифлик шартномаси.
ЮЛДАШОВ Абдумумин Абдугопирович
И.о.доцента кафедры Права интеллектуальной собственности
Ташкентского государственного юридическогоуниверситета,
доктор философии по юридическим наукам (PhD)
ORCID-0000-0002-2940-8718
E-mail: abdumuminyuldashev@gmail.com
ЮРИСТ АХБОРОТНОМАСИ
ВЕСТНИК ЮРИСТА
LAWYER HERALD
59
ЮРИСТ АХБОРОТНОМАСИ | ВЕСТНИК ЮРИСТА | LAWYER HERALD
2022
ВОПРОСЫ СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ НОРМ ЗАЩИТЫ АВТОРСКИХ ПРАВ В
НОРМАТИВНО-ПРАВОВЫХ ДОКУМЕНТАХ В ОБЛАСТИ ИНТЕЛЛЕКТУАЛЬНОЙ
СОБСТВЕННОСТИ, СВЯЗИ И ИНФОРМАЦИИ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
АННОТАЦИЯ
В данной статье проводится сравнительно-правовой анализ норм, связанных
с охраной и и защитой авторского права и их сущности в правовых документах в
сфере интеллектуальной собственности, связи и информации. В статье автором
критически проанализированы вопросы, связанные с полнотой применения норм
авторского права в процессах, связанных с использованием произведений и
объектов смежных прав в правовых документах сетей телекоммуникаций, и приходит
к научно-теоретическим выводам по вопросам, связанным с совершенствованием
соответствующего законодательства и правовыми последствиями в будущем.
Ключевые слова.
интеллектуальная собственность, авторское право,
телекоммуникационная сеть, связь, контрафактная продукция, информационная
система, авторское соглашение.
YULDASHOV Abdumumin
Acting associate professor of the Department of Intellectual Property Law of
Tashkent State University of Law, Doctor of Philosophy (PhD) in Law
ORCID-0000-0002-2940-8718
E-mail: abdumuminyuldashev@gmail.com
ISSUES OF IMPROVEMENT OF STANDARDS OF LEGAL PROTECTION OF
COPYRIGHT IN NORMATIVE LEGAL ACTS OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN
IN THE FIELD OF INTELLECTUAL PROPERTY, COMMUNICATIONS AND
INFORMATION
ANNOTATION
This article provides a comparative legal analysis of the norms related to the
protection and protection of copyright and their essence in legal documents in the field of
intellectual property, communications and information. In the course of the article, the author
critically analyzed issues related to the completeness of the application of copyright in the
processes related to the use of works and objects of related rights in the legal documents of
telecommunications networks, and came to scientific and theoretical conclusions on issues
related to the improvement of the relevant legislation and future legal consequences.
Keywords:
intellectual property, copyright, telecommunications network,
communications, counterfeit products, information system, copyright agreement.
Ахборот-коммуникация тармоқларнинг тез суръатларда ривожланиши ҳамда
ижтимоий ҳаётга жадаллик билан кириб келиши ижодкорларни ўз асарларига бўлган
мутлоқ ҳуқуқлар муҳофазасини етарли даражада таъминлаш бўйича зарур чораларни
кўришга ундамоқда. Маълумки, сўнгги йилларда инсоннинг ахборот ва маълумот
олишга бўлган эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам юқори даражага чиққан. Айниқса, интернет
ва телекоммуникация тармоқларининг кенг ривожланиши натижасида бу билан боғлиқ
жараёнлар янада муҳим аҳамият касб этмоқда. Зеро, бу каби жараёнларни муаллифлик
ҳуқуқи объектларининг иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Бунда ўз навбатида
муаллифлик ҳуқуқи объектларидан фойдаланишни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга
солиш муҳим аҳамиятга эга. Асарлардан фойдаланиш ҳамда уларни фуқаролик
муомиласига бошқача тарзда киритиш бўйича назоратнинг ҳуқуқий механизмлари
60
ЮРИСТ АХБОРОТНОМАСИ | ВЕСТНИК ЮРИСТА | LAWYER HERALD
№5
сифатида асосан асарларни шартнома асосида бошқариш ва ҳимоялашнинг техник
усулини киритиш мумкин. Бугунги кунда ижтимоий муносабатларнинг деярли барча
жабҳаларига интернет ва телекоммуникация тушунчалари ва улар билан боғлиқ
муносабатлар кириб борганлигини ҳамда буни фуқаровий-ҳуқуқий, жиноий-ҳуқуқий
ва оммавий-ҳуқуқий муносабатларда яққол кўришимиз мумкин.
Таъкидлаш керакки, телекоммуникация тармоғида юзага келадиган ҳуқуқий
муносабатлар, компьютер технологиялари ёрдамида ахборот алмашинуви билан
боғлиқ муносабатлар мавжудлиги сабабли ҳуқуқий муносабатларда бир қанча
муаммолар юзага келмоқда [1]. “Телекоммуникация” атамаси юнон ва лотин
тилларининг ўзаро аралашувидан кириб келган бўлиб, “tele” – узоқда ва лотинча
“communico” – “бўлишишмоқ” деган маъноларни англатади. Ушбу сўзни бугунги
кундаги мазмунда фойдаланилиши француз тилидан кириб келган ва бунга 1904
йилда француз муҳандиси ва ёзувчиси Эдуард Эстонье томонидан унинг ёзма тарзда
ишлатилиши сабаб бўлган [2].
Агарда норма ижодкорлигига эътибор қаратадиган бўлсак, у хоҳ жиноят
қонунчилиги хоҳ фуқаролик қонунчилиги бўлсин, охирги киритилаётган ўзгартириш
ва қўшимчалар айнан телекоммуникация тармоқлари билан боғлиқ ҳисобланади.
Хусусан, буни 2006 йилда янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг
“Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасида ҳам
кўриш мумкин. Мазкур қонуннинг олдинги таҳририда “барчанинг эътиборига етказиш”
атамаси мавжуд бўлмаган. Маълумки, барчанинг эътиборига етказиш – бу асарларни
ёки турдош ҳуқуқлар объектларини симлар ёки симсиз алоқа воситалари орқали
телекоммуникация тизимларидан фойдаланувчилар ўз танловига кўра исталган
жойда ва исталган вақтда улардан фойдалана олиши мумкин бўлган тарзда
барчанинг эътибори учун юборишдир [3]. Мазкур қонуннинг олдинги таҳририда бу
каби тушунчалар мавжуд бўлмаган. Муаллифлик ҳуқуқида энг муҳим жиҳат бу мутлақ
ҳуқуқлар билан боғлиқ ҳисобланади. Юқоридаги қонуннинг 19-моддасида айнан
ушбу ҳуқуқлар таснифи келтирилган бўлиб, эътиборли жиҳати мазкур ҳаракатларни
(таржима қилиш, такрорлаш, тарқатиш, барчанинг эътиборига етказиш, омма олдида
намойиш этиш в.ҳ.) барчасини бевосита телекоммуникация тармоқлари ёрдамида
амалга ошириш мумкин.
Айни ушбу йўналишда халқаро нормаларни яратиш бўйича ишлар анча илгари
бошланганини ҳамда бугунги кунга келиб Ўзбекистон ҳам соҳага доир бир қатор
ҳалқаро шартномалар аъзоси эканлигини қайд этиш лозим. Хусусан, 1996 йилда
Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) ҳамда ташкилотга аъзо бўлган
давлатлар томонидан муаллиф ва ҳуқуқ эгаларининг асарларини рақамли муҳитда
ҳимоясини таъминлаш мақсадида “Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг
муаллифлик ҳуқуқи бўйича шартномаси” ҳамда “Бутунжаҳон интеллектуал мулк
ташкилотининг ижролар ва фонограммалар бўйича шартномаси” қабул қилинди [4].
Маълумот ўрнида қайд этиш лозимки, Ўзбекистон 2019 йил 16 февраль санасида
юқоридаги иккита халқаро шартномага қўшилган [5]. “БИМТнинг муаллифлик ҳуқуқи
бўйича шартномаси”нинг 11-моддасига кўра, аҳдлашувчи томонлар мазкур шартнома
ёки Берн конвенцияси бўйича ўз ҳуқуқларини амалга ошириш муносабати билан
муаллифлар фойдаланадиган мавжуд техник воситаларни четлаб ўтишдан ва ўз
ижодига рухсат бермаган ҳаракатларни чеклашга қаратилган тегишли ҳуқуқий ҳимоя
ва самарали воситаларни таъминлайдилар. Айнан ушбу мазмундаги норма турдош
ҳуқуқ субъектлари бўлган ижрочилар ва фонограмма тайёрловчиларга нисбатан
қўлланилиши бўйича “Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ижролар ва
фонограммалар бўйича шартномаси”нинг 18-моддасидан ўрин олган [6].
Аҳамиятлиси, мамлакатимизнинг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар
тўғрисида”ги Қонуни 63-моддасида ҳам асарларни ҳимоя қилувчи техник воситалар
ҳақида сўз юритилган. Хусусан, “асарлардан ёки турдош ҳуқуқлар объектларидан
фойдаланишни назорат қилувчи, муаллиф, турдош ҳуқуқлар эгаси ёхуд асарларга
61
ЮРИСТ АХБОРОТНОМАСИ | ВЕСТНИК ЮРИСТА | LAWYER HERALD
2022
ёки турдош ҳуқуқлар объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа эгаси
томонидан рухсат этилмаган ҳаракатлар амалга оширилишининг олдини олувчи ёки
уларни чекловчи ҳар қандай техник қурилмалар ёхуд уларнинг таркибий қисмлари
муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилувчи техника воситалари деб
эътироф этилади”. Айнан ушбу нормани Россия Федерациясининг муаллифлик
ҳуқуқига доир қонунининг 48
1
-моддасида ҳам кўришимиз мумкин [7].
Юқоридаги каби техник воситалардан четлаб ўтишга ҳаракат қилишни чеклашга
қаратилган қоидалар БИМТнинг юқоридаги “интернет шартномалари”ни имзолаган
давлатлар миллий қонунчилигидан ўрин олган. АҚШ ушбу қоидани биринчи бўлиб,
ўз қонунчилигига киритган бўлиб, 1998 йилдаги муаллифлик ҳуқуқи қонунидан, 2001
йилда эса муаллифлик ҳуқуқи бўйича Европа иттифоқи директивасидан ўрин олган
[8]. АҚШда мазкур чекловни бузган шахслар фуқаролик ва жиноий жавобгарликка
тортилиши белгиланган. Юқоридаги икки халқаро ҳужжатнинг “интернет шартнома”
деб юритилишига асосий сабаб, айнан ушбу тармоқнинг кенг тараққий этиши ва
ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларига кириб бориши билан боғлиқдир. Шу нуқтаи
назардан ҳам XX асрнинг 90-йилларига келиб, муаллифлик ҳуқуқини нафақат бошқа
телекоммуникация тармоқларида, балки интернетда ҳам муҳофаза қилиш зарурияти
пайдо бўлди. Шу ўринда телекоммуникация тармоқлари сирасига қайси алоқа-ахборот
технологиялари киришини таъкидлаш жоиз. Булар:
- компьютер тармоқлари;
- телефон тармоқлари;
- радио тармоқлар;
- телевизион тармоқлар ҳисобланади.
Юқоридаги “интернет шартномалар”нинг қабул қилиниши муаллиф ва ҳуқуқ
эгаларига муҳим бўлган ҳимоя воситалари бериш орқали уларнинг мутлақ ҳуқуқларини
мустаҳкамланишига эришилди [9]. Ушбу қоидадан фойдаланган ҳолда муаллифлар
ўзларининг асарларига нисбатан турли даражадаги ҳимоянинг техник усулларини
қўллай бошлашди. Интеллектуал мулкда, хусусан муаллифлик ҳуқуқида доимий
иккита қарама-қарши фикр мавжуд бўлиб, улардан бири интеллектуал мулкда мутлақ
ҳуқуқдан тўлақонли фойдаланиш тарафдори бўлса, иккинчи тоифа эса интеллектуал
мулк жамият томонидан фойдаланиш учун очиқ бўлишлиги керак деган фикрни
илгари суришади. Шунингдек, иккинчи тоифа вакилларининг фикрига кўра, ҳимоянинг
техник воситалари тижорий нусха кўчириш учун кучсиз бўлиб, аксинча илмий-
тадқиқот ёки шахсий мақсадида фойдаланиш учун эса қаттиқ чекловларни қўйган.
Ушбу фикр тарафдорлари кўриш имконияти чекланган шахслар учун бу чекловлар
жиддий қийинчиликларни келтириб чиқаришини, бу орқали эса уларнинг илм олишга,
маданият ва санъат ютуқларидан фойдалана олмаслигини келтириб чиқаришини
таъкидлашади. Бироқ қайд этиш лозимки, БИМТ томонидан айни шу мақсадда
2013 йил 27 июнда “Кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган ва босма ахборотни идрок
этишда бошқа жиҳатдан қобилияти чекланган шахсларнинг нашр этилган асарлардан
фойдаланишини енгиллаштириш тўғрисидаги Мароккаш шартномаси” қабул қилинган.
Ўзбекистонда интеллектуал мулк ҳуқуқига доир сўнгги пайтларда қабул
қилинаётган қонун ҳужжатларида ушбу соҳани телекоммуникация тармоғи билан
алоқадорлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Масалан, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги “Интеллектуал мулк соҳасини янада
ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–221-сон қарорида
ҳам телекоммуникация соҳасида муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни муҳофаза қилиш
бўйича қуйидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди:
- Ўзкомназорат Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш
вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 октябрга қадар Интернетда муаллифлик
ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузган веб-сайтлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига
олувчи “Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонунбузилишлар реестри”
ахборот тизимини ишга тушириш;
62
ЮРИСТ АХБОРОТНОМАСИ | ВЕСТНИК ЮРИСТА | LAWYER HERALD
№5
- веб-сайтлар томонидан муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тизимли равишда
бузилиши исботланган тақдирда, Ўзкомназорат Адлия вазирлигининг хулосаси асосида
мазкур веб-сайтлар тўғрисидаги маълумотларни қонунбузилишлар реестрига киритади
ва унинг кўрсатмасига мувофиқ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини
ривожлантириш вазирлиги ушбу веб-сайтлар фаолиятини муаллифлик ҳуқуқи ва
турдош ҳуқуқларни бузувчи ҳатти-ҳаракатлар бартараф этилмагунига қадар чеклаш;
- 2022 йил 1 майдан бошлаб Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг
фонограммалар ва аудиовизуал асарларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқи ҳимоясини
таъминлаш бўйича қонунчиликка риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга
ошириш бўйича ваколатлари тўлиқ Ўзкомназоратга ўтказиш;
- Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти кўмагида Адлия вазирлиги ҳамда
Ўзкомназорат фаолиятида “WIPO Alert” онлайн платформасидан фойдаланишни йўлга
қўйиш [10].
Юқоридаги қарорда муаллифлик ҳуқуқини интернет ва телекоммуникация
тармоқларида муҳофаза қилишга доир муҳим жиҳатлар ўрин эгаллаган бўлиб, ушбу
вазифалар ўзининг аҳамиятига кўра жуда ҳам долзарб ҳисобланади.
Телекоммуникация ва муаллифлик ҳуқуқи тушунчасидан битта контекстда
фойдаланиш ва ҳуқуқий оқибатни келтириб чиқариши нуқтаи назардан жуда
аҳамиятли ҳисобланади. Буни қуйидаги идоравий ҳужжатни таҳлил қилиш орқали ҳам
англаб етишимиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини
ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги 208-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқ-
ланган “Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидалари”нинг 229-қисмини
таҳрир қилиш мақсадга мувофиқ. Зеро, унга кўра, эшиттирувчи дастурларини
тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) ва сотиш, шунингдек олинган дастурларни
тарқатиш (трансляция, ретрансляция қилиш) ва сотиш фаолиятини хусусий ёки
алоҳида муаллифлик шартномалари асосида амалга ошириши белгиланган [11].
Муаллифлик ҳуқуқи йўналишидаги қонун ҳужжатлари ва доктринал манбаларга
таянадиган бўлсак, “муаллифлик шартномаси” ва “муаллифнинг розилиги (рухсати)”
тушунчаларига дуч келамиз. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси “Муаллифлик
ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддаси, шунингдек турдош
ҳуқуқларга доир қисми (масалан, 47, 50-моддалари)да ўз аксини топган. Амалиёт
ҳам айни ушбу тушунчалар негизига асосланган. Розилик (рухсат) оддий ёзма
шаклда бўлишлиги ва унда Ўзбекистон Республикаси “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош
ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасида келтирилган мулкий ҳаракатлардан
бири, бир қанчаси ёки ҳаммасига ҳам фойдаланишга рухсат беришлик назарда
тутилган бўлиши мумкин. “Муаллифлик шартномаси” эса “Муаллифлик ҳуқуқи ва
турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонуннинг 38-39-моддаларида келтирилган талаб ва
шартларга мувофиқ расмийлаштирилган бўлиши лозим. Шунга мувофиқ, юқоридаги
Қоидаларнинг 229-қисмига муаллифлик шартномалари ёки муаллифнинг розилиги
асосида амалга ошириши лозим деган тушунчаларни киритиш лозим. Шу билан бирга,
ушбу қоидаларнинг 304-банди иккинчи хатбошисида эшиттирувчи ўз фаолиятини
қонунчилик ҳужжатлари ва “Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидалари”
асосида ҳамда муаллифлик шартномалари амалга ошириши белгиланган. Худди
юқоридаги каби муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ ҳаракат фақатгина шартномалар
билан чекланмайди, шунингдек муаллифлик шартномаси тушунчаси, унда иштирок
этаёган икки тарафнинг (муаллиф ва фойдаланувчи) ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан
боғлиқлиги сабабли, тор тушунча бўлиб, у ўзида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош
ҳуқуқлар билан боғлиқ барча ҳаракатларни қамраб олмайди. Шу сабабли ҳам мазкур
Қоидаларда муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ ҳаракатларни аниқ ва батафсил ёзиш
лозим. Зеро, ҳар бир ҳаракат муаллиф (ҳуқуқ эгаси)нинг мутлақ ҳуқуқлари билан
боғлиқдир.
Телекоммуникация тармоқларида нафақат муаллифлик ҳуқуқини таъминлаш,
63
ЮРИСТ АХБОРОТНОМАСИ | ВЕСТНИК ЮРИСТА | LAWYER HERALD
2022
балки ушбу соҳани ривожлантириш, давлат хизматларини кўрсатишда ушбу
тармоқлардан кенг фойдаланиш, ундаги ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳам
муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Хусусан, сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳам
ахборот хавфсизлигини таъминлаш, замонавий телекоммуникация тармоқларини
ижтимоий ҳаётга кенг тарғиб этиш борасида зарур бўлган амалий ишлар қилинмоқда.
Масалан, телекоммуникация, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш
соҳасидаги назорат тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги “Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш
тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4024-сон қарори
билан Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида
назорат бўйича давлат инспекцияси (Ўзкомназорат) ташкил этилди. Мазкур қарор
билан Инспекциянинг асосий вазифалар қаторига илк маротаба фонограммалар,
аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқларига
риоя этилиши бўйича ваколатлар (ўрганиш, мониторинг қилиш, текшириш, хулосалар
тайёрлаш) ҳамда интернет тармоғида муаллифлик ҳуқуқи объектлари ноқонуний
тарқалишини (барчанинг эътиборига етказилишини) бартараф этиш чораларини
кўриш киритилди. Ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2019 йил 14 сентябрдаги ПҚ–4452-сон қарори билан
юқоридаги инспекция фаолият қайтадан ташкил этилди. Ўзкомназоратга қўшимча
вазифа сифатида ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш ҳамда хавфсиз маълумот
алмашишни таъминлаш белгиланди. Шу ўринда хавфсизлик атамасини нафақат
техник жиҳат нуқтаи назаридан, балки муаллифлик ҳуқуқи йўналиши жиҳатидан ҳам
тушуниш мақсадга мувофиқ бўлади. Ўзкомназоратга ўзига юклатилган вазифаларни
бажаришда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш ваколатини бериш лозим. Зеро,
бугунги кунда интернет тармоғида интеллектуал мулк, хусусан муаллифлик ҳуқуқи
объектларидан рухсатсиз тарзда фойдаланиш жуда ҳам кўп.
Ҳозирги кунда ахборот узатувчи тармоқлардан фойдаланиш доираси жуда ҳам
кенгайиб бормоқда. Бу йўналишда албатта хавфсизлик ва ҳимоя нуқтаи назаридан
тегишли чора-тадбирларни кўриш талаб этилади. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш унинг муҳофаза
қилиниши ва таъминланишининг энг муҳим омилларидан биридир. Амалиётга кўра,
ҳар қандай ҳуқуқ ҳимоя қилиш механизми билан мустаҳкамланган бўлсагина, уни
амалга ошириш мумкин [12]. Умуман олганда, Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқи
ва турдош ҳуқуқлар муҳофазасини таъминлаш бўйича аниқ ўйланган ва мустаҳкам
давлат сиёсатини ишлаб чиқиш талаб этилади [13].
Телекоммуникация тармоқларида муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишни янада
такомиллаштириш бўйича ишларни халқаро стандартлар асосида юритишни амалга
ошириш учун Ўзбекистонда қуйидаги йўналишлар бўйича ислоҳотларни амалга
ошириш лозим:
– виртуал муҳитда асарлардан фойдаланиш учун шартномавий муносабатларни
ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш ва кенг жорий этиш;
– мулкий ҳуқуқларни жамоавий бошқариш институтини такомиллаштириш;
– муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектларини ҳуқуқий муҳофаза
қилишнинг янги тартибларини (блокчейн) жорий этиш;
– Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича мажбуриятларини
бажариш юзасидан чора-тадбирлар дастурини яратиш.
Шу билан бирга, Жиноят кодексида муаллифликнинг ўзлаштирилгани учун
ҳамда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларнинг бузилганлиги учун алоҳида
моддаларни киритиш лозим. Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузганлик учун
жавобгарлик чораларини ошириш Жаҳон савдо ташкилотининг ТРИПС битимининг
ҳам талабларидан бири ҳисобланади [14].
Юқоридаги таклифлар бўйича ишларни тўғри ва тизимли тарзда йўлга қўйилиши,
ўйлаймизки муаллифлик ҳуқуқини ҳимоясини таъминлашга бу орқали эса ижодкорлар
64
ЮРИСТ АХБОРОТНОМАСИ | ВЕСТНИК ЮРИСТА | LAWYER HERALD
№5
меҳнати учун тегишли ҳақларни тўланишига ҳамда мамлакатимизда маданият ва
санъатни ривожланишига олиб келади. Шу билан бирга, телекоммуникация тармоғида
муаллифлик ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш бўйича илғор хорижий тажрибани
ўрганиш ҳамда Ўзбекистонда ушбу йўналишдаги тадқиқот ишлари ҳамда қонунчиликни
такомиллаштириш бўйича ишларни жадаллаштириш зарур аҳамият касб этади.
Иқтибослар/Сноски/References:
1. Жарова А.К. Информация. Правовое регулирование обращения информации
в интернете. // Под ред. Бачило И.Л.; Ин-т гос-ва и права РАН. – М., 2006. – 207 с. – С.
197–207.
2. А.Б.Гехт, Т.С.Комиссарова, В.И.Мосеев, И.А.Цверианашвили. «История
связи». Практикум. Федеральное агентство связи. Федеральное государственное
бюджетное образовательное учреждение высшего образования «Санкт-
Петербургский государственный университет телекоммуникаций им. проф. М. А.
Бонч-Бруевича». г. Санкт-Петербург. 2016 г.
3. Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар
тўғрисида”ги Қонуни. // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2021 й.,
03/21/709/0808-сон.
4. https://www.wipo.int/treaties/en/
5. Ўзбекистон Республикасининг “Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг
муаллифлик ҳуқуқи бўйича шартномасига (Женева, 1996 йил 20 декабрь) Ўзбекистон
Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги қонуни. // Қонун ҳужжатлари маълумотлари
миллий базаси, 16.02.2019 й., 03/19/520/2626-сон; Ўзбекистон Республикасининг
“Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг ижролар ва фонограммалар бўйича
шартномасига (Женева, 1996 йил 20 декабрь) Ўзбекистон Республикасининг
қўшилиши тўғрисида”ги Қонуни. // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
16.02.2019 й., 03/19/519/2625-сон.
6. https://wipolex.wipo.int/en/text/295480
7. http://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_2238/7ab3351a6763020eaca
4d370cca514d2cdf30f69/
8. EU copyright Directive Arts 6 and 7.
9. Yuldashov A., Usmonov V. Copyright protection in telecommunications networks:
the example of blockchain technology //European Journal of Interdisciplinary Research and
Development. – 2022. – Т. 4. – С. 22-29.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги
“Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ–221-сон қарори. // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,
23.08.2022 й., 06/22/194/0766-сон.
11. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини
ривожлантириш
вазирининг
“Телекоммуникация
хизматларини
кўрсатиш
қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи. (Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3275).
// Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон.
12. А.Юлдашов. “Муаллифлик ҳуқуқини халқаро доирада муҳофаза қилишнинг
муҳим жиҳатлари ва шартномавий-ҳуқуқий базани ривожлантириш”. Юридик фанлар
ахборотномаси – Вестник юридических наук – Review of law sciences. Махсус сон.
2020 й. 231-б.
13. Юлдашов А. Интеллектуал мулк бўйича миллий стратегияларнинг аҳамияти
ва бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг бу борада тутган ўрни // Юрист
ахборотномаси. – 2020. – Т. 1. – №. 2. – С. 53-59.
1
4. Юлдашов А., Чориев М. Договорно-правовые отношения в области
авторского права и ответственности за нарушение авторского права: национальный
и зарубежный опыт //Общество и инновации. – 2020. – Т. 1. – №. 1/s. – С. 511-522.