108
ЮРИСТ АХБОРОТНОМАСИ | ВЕСТНИК ЮРИСТА | LAWYER HERALD
№3
МИРХАМИДОВА Маҳиннора Нуруллаевна
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
“Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари” кафедраси катта ўқитувчиси
E-mail: mmirhamidova@mail.ru
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФОРС КЎРФАЗИ МИНТАҚАСИДАГИ АРАБ
ДАВЛАТЛАРИ БИЛАН ДИПЛОМАТИК МУНОСАБАТЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШ
ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
For citation (иқтибос келтириш учун, для цитирования):
МИРХАМИДОВА М.Н.
Ўзбекистон Республикасининг форс кўрфази минтақасидаги араб давлатлари билан дипломатик
муносабатларининг ривожланиш тенденциялари // Юрист ахборотномаси – Вестник юриста –
Lawyer herald. № 3 (2021) Б. 108-114
¹2
ÞÐÈÑÒ ÀÕÁÎÐÎÒÍÎÌÀÑÈ | ÂÅÑÒÍÈÊ ÞÐÈÑÒÀ | LAWYER HERALD
8
ÞÐÈÑÒ ÀÕÁÎÐÎÒÍÎÌÀÑÈ
ÂÅÑÒÍÈÊ ÞÐÈÑÒÀ
LAWYER HERALD
ÄÀÂËÀÒ ÂÀ ¥Ó£Ó£ ÍÀÇÀÐÈßÑÈ ÂÀ ÒÀÐÈÕÈ. ¥Ó£Ó£ÈÉ
ÒÀÚËÈÌÎÒËÀÐ ÒÀÐÈÕÈ
ÀÇÀÌÎÂ Æàñóðáåê Ìóðîäîâè÷,
£´³îí äàâëàò ïåäàãîãèêà èíñòèòóòè "Ìèëëèé ²îÿ, ìàúíàâèÿò àñîñëàðè âà
µó³ó³ òàúëèìè"êàôåäðà ìóäèðè,
þðèäèê ôàíëàð á´éè÷à ôàëñàôà äîêòîðè (PhD)
E-mail: qdpi1983@mail.ru
¥Ó£Ó£ÍÈ £¤ËËÀØ ÀÌÀËȨÒÈ: ÌÓÀÌÌÎ ÂÀ Å×ÈÌËÀÐ
For citation (è³òèáîñ êåëòèðèø ó÷óí, äëÿ öèòèðîâàíèÿ): ÀÇÀÌÎÂ Æ.Ì.
¥Ó£Ó£ÍÈ £¤ËËÀØ ÀÌÀËȨÒÈ: ÌÓÀÌÌÎ ÂÀ Å×ÈÌËÀÐ // Þðèñò
àõáîðîòíîìàñè - Âåñòíèê þðèñòà - Lawyer herald. ¹ 2 (2020), Á.8-14.
ÀÍÍÎÒÀÖÈß
Ìà³îëàäà µó³ó³íè ³´ëëàø ôàîëèÿòèíèíã ñàìàðàäîðëèãèíè îøèðèøäà
ïðîãíîçëàøíèíã àµàìèÿòè î÷èá áåðèëãàí. Óíäà àìàëè¸òäà ó÷ðàéäèãàí áàúçè
õàòîëàðíèíã ñàáàáëàðè âà îìèëëàðèíè àíè³ëàøäà ïðîãíîçëàø óñóëèäàí
ôîéäàëàíèø çàðóðëèãè àñîñëàíèá, òåãèøëè òàâñèÿëàð èøëàá ÷è³èëãàí. ¥ó³ó³íè
³´ëëîâ÷è ñóáúåêòëàðíèíã ñèôàòñèç èøëàøè íàòèæàñèäà øàõñ µó³ó³ëàðè,
ýðêèíëèêëàðè âà ³îíóíèé ìàíôààòëàðè áóçèëèøëàðè µó³ó³èé ìåú¸ðëàð âà àìàëèé
ìèñîëëàð àñîñèäà ¸ðèòèá áåðèëãàí.
Êàëèò ñ´çëàð:
µó³ó³íè ³´ëëàø ôàîëèÿòè, ôó³àðî µó³ó³ëàðè, ïðîãíîçëàø, ³îíóí,
æàðà¸í, µó³ó³èé ôàîëèÿòäàãè õàòî âà êàì÷èëèêëàð.
ÀÇÀÌÎÂ Æàñóðáåê Ìóðàäîâè÷,
Çàâåäóþøèé êàôåäðîé "Íàöèîíàëüíàÿ èäåÿ, îñíîâû äóõîâíîñòè è
ïðàâîâîãî îáðàçîâàíèÿ" Êîêàíäñêîãî ãîñóäàðñòâåííîãî ïåäàãîãè÷åñêîãî
èíñòèòóòà, äîêòîð ôèëîñîôèè ïî þðèäè÷åñêèì íàóêàì (PhD)
E-mail: qdpi1983@mail.ru
ÏÐÀÂÎÏÐÈÌÅÍÈÒÅËÜÍÀß ÏÐÀÊÒÈÊÀ: ÏÐÎÁËÅÌÛ È ÏÓÒÈ
ÐÅØÅÍÈß
ÀÍÍÎÒÀÖÈß
 ñòàòúå ðàñêðûâàåòñÿ çíà÷åíèå ïðîãíîçèðîâàíèÿ ïðàâîïðèìåíèòåëüíîé
¹2 (2020) DOI http://dx.doi.org/10.26739/2181-9416-2020-2-1
3 (2021) DOI http://dx.doi.org/10.26739/2181-9416-2021-3-16
АННОТАЦИЯ
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасининг Форс кўрфази минтақасидаги араб
давлатлари билан дипломатик муносабатларининг ривожланиш масалалари кўриб чиқилган.
Мақоланинг мақсади бу давлатлар ўртасидаги халқаро-ҳуқуқий муносабатларнинг мустақиллик
йилларидан то бугунги кунга қадар динамик тарзда ривожланишини таҳлил қилишдир. Муаллиф
томонидан Ўзбекистон Республикасининг Форс кўрфази минтақасидаги араб давлатлари билан
ҳамкорлигининг ҳуқуқий асослари шаклланиши ва тараққий этишига оид жиҳатлар ёритилган.
Бунда мазкур давлатлар билан Ўзбекистоннинг икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлиги
ҳуқуқий асосларини ривожланиши ҳам қайд этилган. Мақоланинг ҳулоса қисмида Ўзбекистоннинг
Форс кўрфази араб давлатлари билан ҳамкорлиги ҳуқуқий асосларининг бугунги кундаги
тенденциялари ҳақида баён этилган.
Калит сўзлар:
Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенцияси, Консуллик
муносабатлари тўғрсидаги Вена конвенцияси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ТИВКнинг сессиялари,
икки ва кўп томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий асослари
Мирхамидова Махиннора Нуруллаевна
Старший преподаватель кафедры
«Междунароное право и права человека ЮНЕСКО»
Университет мировой экономики и дипломатии
E-mail: mmirhamidova@mail.ru
РАЗВИТИЕ ДИПЛОМАТИЧЕСКИХ ОТНОШЕНИЙ И ПРАВОВЫХ ОСНОВ
СОТРУДНИЧЕСТВА МЕЖДУ РЕСПУБЛИКОЙ УЗБЕКИСТАН И АРАБСКИМИ
СТРАНАМИ ПЕРСИДСКОГО ЗАЛИВА
АННОТАЦИЯ
В данной статье рассматриваются вопросы о развитии дипломатических отношений Республики
ЮРИСТ АХБОРОТНОМАСИ
ВЕСТНИК ЮРИСТА
LAWYER HERALD
109
ЮРИСТ АХБОРОТНОМАСИ | ВЕСТНИК ЮРИСТА | LAWYER HERALD
2021
Узбекистан с арабскими странами Персидского залива. Целю статьи является анализ динамики
развития международно-правовых отношений между этими странами с момента обретения
независимости по сей день. Автором раскрывается формирование и развитие правовых основ
сотрудничества Республики Узбекистан с арабскими государствами в регионе Персидского
залива. В этом контексте отмечается развитие правовых основ двусторонних и многосторонних
отношений Узбекистана с этими государствами. В заключительной части статьи изложены
современные тенденции сотрудничества Узбекистана с арабскими государствами Персидского
залива.
Ключевые слова:
Венская конвенция о дипломатических сношениях, Венская конвенция о
консульских сношениях, Сессии СМИД Организации исламского сотрудничества, правовые
основы двусторонних и многосторонних отношений, внешняя политика.
MIRKHAMIDOVA Mahinnora
Senior Lecturer of the Department of “International Law and Human Rights”
University of World Economy and Diplomacy
E-mail: mmirhamidova@mail.ru
DEVELOPMENT OF DIPLOMATIC RELATIONS AND LEGAL BASES OF COOPERATION
BETWEEN THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN AND THE ARAB COUNTRIES OF THE
PERSIAN GULF
ANNOTATION
This article describes the development of diplomatic relations between the Republic of Uzbekistan and
the Arab States of the Persian Gulf. It says the formation and development of bilateral and multilateral
cooperation between countries. The purpose of the article is to analyze the dynamics of international
legal relations between these countries since independence to this day. The author reveals the formation
and development of the legal framework for cooperation between the Republic of Uzbekistan and the
Arab States in the Persian Gulf region. In this context is noted, the development of the legal basis of
Uzbekistan’s bilateral and multilateral relations with these States. The final part of the article describes the
current trends of cooperation between Uzbekistan and the Arab States of the Persian Gulf.
Keywords:
Vienna Convention on diplomatic relations, Vienna Convention on consular relations,
bilateral relations, multilateral relations, Session
of
Organization of Islamic cooperation Council of
Foreign Ministers, legal framework for bilateral and multilateral relations.
Мамлакатимизнинг ўз мустақиллигини қўлга киритган пайтдан бошлаб миллий манфаатларимизни
инобатга олган ҳолда олиб бораётган, ҳар томонлама чуқур ўйланган, мустақил ва изчил ташқи
сиёсати давлатимизнинг жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилиши, халқаро майдонда обрў-
эътибори ортиб боришини таъминлади.
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсатида Форс кўрфази минтақасида жойлашган араб
давлатлари алоҳида аҳамият касб этади. Форс кўрфази мамлакатлари ўзининг геосиёсий ўрни
жиҳатидан халқаро хавфсизлик ва халқаро муносабатларнинг замонавий тизимида анъанавий тарзда
сиёсатшунослар ва экспертлар эътиборининг марказий объекти саналади. Арабистон давлатларининг
мутлақ кўпчилиги XX аср охирларига келиб дунёдаги энг бой мамлакатларга айланди. Дунёнинг
юксак тараққий этган давлатлари Арабистон яримороли мамлакатлари билан яқинроқ бўлишга,
улар билан мустаҳкам сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга интилмоқдалар.
Мазкур мулоҳаза, хусусан
Саудия Арабистони, Қувайт, Бирлашган Араб Амирликлари, Ўмон
Султонлиги, Қатар
ва
Баҳрайн
давлатларига тегишли [1].
Жаҳоннинг етакчи давлатлари билан дипломатик муносабатлар ўрнатиб, улар ўртасида халқаро-
ҳуқуқий муносабатларни ривожлантиришга киришди. Мустақиллик илк йилларидан эътиборан
бошқа давлатлар қатори Форс кўрфази мамлакатлари ҳам Ўзбекистон билан яқиндан дўстона
муносабатларни ўрнатишга киришди.
Шу жумладан, Президент Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Ислом ҳамкорлик ташкилотига
110
ЮРИСТ АХБОРОТНОМАСИ | ВЕСТНИК ЮРИСТА | LAWYER HERALD
№3
аъзо давлатларнинг халқаро савдо-иқтисодий, молиявий, инвестицион ҳамкорлигини кенгайтириш,
мамлакатларимизни бирлаштирадиган транспорт йўлларини ташкил этиш юксак иқтисодий тараққиёт
кўрсаткичларига эришиш имконини беради ва бу пировард натижада бошқа барча соҳаларнинг
ривожланишида асос бўлиб хизмат қилади” [2]. Дарҳақиқат Ўзбекистон ИҲТнинг асосий таъсисчи
ва бу ташкилотдаги асосий роль ўйновчи давлатлари сифатида Форс кўрфази араб мамлакатлари
билан давлат раҳбари томонидан айтиб ўтилган йўналишлардаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини
мустаҳкамлаши иқтисодий тараққиёт кўрсаткичларига эришиш имконини беради.
Хусусан Форс кўрфази минтақасидаги араб давлатлари Ўзбекистон билан иқтисодий, инвестицион,
молиявий, туризм, транспорт коммуникацияси соҳаларида икки томонлама ва шунингдек Ўзбекистон
Республикасининг Ислом ҳамкорлик ташкилоти (кейинги ўринларда ИҲТ) доирасида ҳам амалга
ошираётган ташаббуслари бугунги кунда ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда. Умумий қилиб
айтганда, давлатимизнинг халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик бўйича амалга ошираётган ислоҳотлари
бугунги куннинг асосий долзарб масалаларидандир.
Ташқи алоқалар, дипломатия ва дипломатик ва консуллик ҳуқуқи соҳалари доимо миллий
ҳуқуқшунос-олимларнинг диққат-марказида бўлиб келган. Ўзбекистоннинг дипломатик ва консуллик
ҳуқуқи амалий ривожланиши билан бир қаторда кўриб чиқилаётган соҳалардаги янги жиҳатларни
ҳисобга олган ҳолда илмий тадқиқотлар олиб бориш фаоллашди. Умуман олганда, дипломатик
ҳуқуқ Л.А.Саидова [3], Н.Р.Акрамова [4], Л.М.Абдуллаева [5], консуллик ҳуқуқи И.А.Хамедов
[6], Г.Юлдашева [7], Ш.Расулов [8], С.Гафурова [9], Н.Кадирова [10] ва халқаро ташкилотларнинг
дипломатик ҳуқуқи Х.Д.Вахабов [11], Ш.Рахманов [12] каби муаллифларнинг тадқиқотларида илмий
жиҳатдан асосланганлигини қайд этиш лозим.
Икки ва кўп томонлама дипломатик муносабатларнинг халқаро ҳуқуқий асослари академик
А.Х.Саидов ўзининг қатор ишларида аниқ тушунтиришлар берган, шунингдек, Ўзбекистон
Республикасининг ИҲТ доирасидаги фаолияти, мазкур ташкилотнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги
ташаббуслари ҳақида баён этган ва унинг конвенциялари норма ижодкорлигида фаол иштирок
этиб келмоқда [13]. А.Юнусов [14] ўзининг тадқиқотларида халқаро ҳуқуқда араб доктринаси, араб
давлатлари конституцияларининг ўзига хос хусусиятларига эътибор қаратган бўлса, Э.М.Умарохунов
[15] эса шартномалар ҳуқуқи тўғрисида Ўзбекистон билан араб давлатларининг шартномавий
ҳуқуқ асосларининг классификациясини баён этганда давр нуқтаи назаридан мустақилликдан 2006
йилга қадар шартномавий ҳуқуқий базани таҳлил этишга муяссар бўлган. Шунингдек Ф.Файзиев
томонидан ўрганилган тадқиқотларда Ўзбекистоннинг Форс кўрфази араб давлатлари билан “Ўзаро
ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги ҳамкорлигининг ҳуқуқий асослари тадқиқ этилган [16].
Юқорида кузатилган илмий тадқиқотлар таҳлили шуни кўрсатадики, Форс кўрфазидаги араб
давлатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг халқаро ҳуқуқий жиҳатларини
мустақиллик давридан эътиборан комплекс тарзда ўрганиб, давлатлар ўртасидаги икки ва кўп
томонлама шартномаларни классификациялаш ва уларнинг юридик табиатини ёритиш масалалари
кўтарилмаган.
Рус олими Мелкумян Е.С. Форс кўрфази давлатларига баҳо бераркан, бу минтақанинг жаҳон
сиёсатидаги аҳамияти ошиб бораётганини қайд этади. Бунга унинг иқтисодий салоҳияти ва молиявий
имкониятлари ва шунингдек, унинг сиёсий ва дипломатик манбаларининг мустаҳкамланиши дея
эътироф этади [17].
Бошқа бир олим Ханцис М.В. эса Форс кўрфази нефт қазиб олувчи мамлакатларининг жаҳон
иқтисодиётидаги асосий ўрни, биринчи навбатда, уларнинг улкан углеводород салоҳияти билан
белгиланишини таъкидлаб, бу минтақада рўй бераётган иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий жараёнлар
– иқтисодий ўсиш тезлиги, геосиёсий вазият, цивилизациялараро муносабатлар каби турли бутун
жаҳон муамммоларига бевосита таъсир кўрсатишини қайд этган [18].
Юқоридаги фикрларни маъқуллаган ҳолда, биз Форс кўрфази мамлакатларининг жаҳон
сиёсатидаги ўрнини унинг жаҳоннинг 40% ортиқ нефть заҳирасига эгалиги ва бу орқали юзага
келган юқори иқтисодий ва инвестицион салоҳиятини ҳам эътироф этамиз.
Ҳозирги кунда араб давлатларининг давлатимиз билан яқинлашишга интилиши бугунги кунда
юртимизда бошқа соҳалар каби ислом дини тараққиёти йўлида амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар
мамлакатимизнинг иқтисодий жиҳатдан ривожланиши, юртимизда яратилган қулай инвестицион
муҳит ва сўнгги йилларда давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузининг ортиб бориши
111
ЮРИСТ АХБОРОТНОМАСИ | ВЕСТНИК ЮРИСТА | LAWYER HERALD
2021
ҳам деб ўйлаймиз. Шунингдек Ўзбекистон ҳам бугунги кунда ушбу минтақа давлатлари билан
икки ва кўп томонлама муносабатларни ривожлантиришга хайриҳоҳ деб ўйлаймиз. Бунга асосий
омиллардан бири Форс кўрфази араб давлатларида улкан нефть ва газ заҳирасининг мавжудлиги ва
бу орқали унинг иқтисодиёти ва туризм соҳасидаги эришган ютуқлари деб ҳисобласак, иккинчидан
мазкур давлатлар (Саудия Арабистони Қироллиги, Бирлашган Араб Амирликлари, Кувайт, Ўмон
Султонлиги, Қатар ва Бахрейн давлати) араб давлатлари минтақадаги кучли олтилик дея ном олган
давлатлардан саналиб бу давлатларнинг юқори инвестицион салоҳияти Ўзбекистонга самарали, узоқ
муддатли инвестицион оқимни киришини таъминлашга ёрдам беради деган фикрдамиз.
Ўзбек олими с.ф.д. Г.Юлдашева томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра Ўзбекистон ва
араб давлатлари ўртасидаги муносабатларни шартли равишда иккига бўлиб, яъни 90 йиллардан 2017
йилгача ва 2017 йилдан кейинги даврга бўлиб ўрганилган [19].
Ўзбекистон Республикаси билан Форс кўрфази мамлакатлари ўртасидаги дипломатик
муносабатларнинг ривожланиш динамикасини таҳлил этадиган бўлсак уни қуйидаги даврларга
бўлишимиз мумкин:
-
1992-1999
йиллар оралиғидаги дипломатик эътироф ва муносабатларнинг ўрнатилиши. Бу даврда
давлатлар ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1961 йилги Дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена
конвенцияси [20] ва 1963 йилги Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена конвенциясига [21]
мувофиқ шаклланган ва ривожланган. Ўзбекистонда бошқа давлатлар каби Форс кўрфазидаги араб
давлатларининг элчихоналари очилиши ва шунингдек мазкур араб давлатларида ҳам Ўзбекистоннинг
дипломатик ваколатхоналари фаолият юритиши кузатилган. Шунингдек бу даврда, яъни 1996 йилда
жаҳон ҳамжамиятида алоҳида ўринга эга йирик халқаро ташкилот Ислом ҳамкорлик ташкилотига
(кейинги ўринларда ИҲТ) аъзо бўлди. Форс кўрфази араб давлатлари бу ташкилотнинг бош таъсисчи
давлатлари ва унинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи эканлигини таъкидлаш жоиз.
Мустақилликнинг илк йилларидан эътиборан Ўзбекистон билан Форс кўрфази минтақасидаги
араб давлатлари 1961 йилги Вена конвенциясининг 2-моддасига мувофиқ, Давлатлар ўртасида
дипломатик алоқаларни ўрнатиш ва доимий дипломатик ваколатхоналарни таъсис этиш ўзаро
келишув асосида амалга оширилди. Биз тадқиқ этаётган давлатлар билан ҳамкорлигининг устувор
йўналиши иқтисодий йўналиш деб ҳисоблаймиз. Иқтисодий соҳадаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий
асослари биринчи бўлиб Саудия Арабистони Қироллиги билан имзоланган бўлиб, 1996 йилда кучга
кирган, кейинчалик мазкур мазмундаги шартнома 2004 йилда Кувайт давлати билан имзоланган ва
кучга кирган. 2009 йилда савдо иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ва Ўмон
Султонлиги ўртасида ҳукуматлараро Битим имзоланган ва кучга кирган.
-
1999-2005
йилларда Ўзбекистон билан Форс кўрфази мамлакатлари ўртасидаги икки томонлама
муносабатларда фаоллик кузатилмаган. Лекин муносабатлар ўзаро турғун ҳолатда бўлган бўлсада,
ижтимоий маданий соҳалардаги ҳамкорлик ривожланганини кузатиш мумкин. Шунингдек
Ўзбекистоннинг Форс кўрфази мамлакатлари билан кўп томонлама муносабатлари ривожланганини
2003 йилда Ўзбекистоннинг Ислом тараққиёт банкига (кейинги ўринларда ИТБ) аъзо бўлиши ва
мазкур ташкилот доирасида ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари шакллантирилгани билан асослаш
мумкин. Бу ташкилот Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий фаолиятида муҳим роль ўйновчи халқаро
ташкилотлардан бири саналади.
-
2005-2015
йилларда Ўзбекистон ва Форс кўрфазидаги араб давлатлари ўртасида энг
аввало хавфсизлик масалалари бўйича кейин сиёсий, ҳуқуқий маданий иқтисодий, савдо,
инвестицион муносабатларнинг халқаро-ҳуқуқий асослари шакллантиришини қайд этиш мумкин.
Г.Юлдашеванинг сиёсий қарашларига мувофиқ, 2007 йилдан бошлаб араб-ўзбек муносабатларида
бироз жонланиш кузатилган [22]. Биз эса бу даврнинг 2010 йилидан эътиборан дипломатик
муносабатларнинг ҳуқуқий асослари ривожланганини кузатдик. Бу вақтларда Ўзбекистоннинг
Форс кўрфази араб давлатларининг тараққиёт жамғармалари билан ҳамкорлиги шаклланган ва араб
тараққиёт жамғармалари иштирокида фаол инвестицион битимларнинг имзоланганини кузатиш
мумкин.
2005-2015
йилларда имзоланган ҳукуматлараро шартномалар асосида ҳамкорликнинг турли
соҳалари ривожланган. Шунингдек ИҲТ, ИТБ каби минтақавий халқаро ташкилотлар доирасидаги
шартномалар имзоланиб, бу халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг қатор конвенциялари
ратификация қилинди.
Юқоридаги маълумотларга асосланган ҳолда
2005-2015
йиллар даврида Ўзбекистоннинг Форс
112
ЮРИСТ АХБОРОТНОМАСИ | ВЕСТНИК ЮРИСТА | LAWYER HERALD
№3
кўрфази мамлакатлари билан халқаро-ҳуқуқий муносабатларининг ривожланишида силжиш
кузатилди.
-
2016-дан кейинги давр
йилларида Ўзбекистон Республикаси билан Форс кўрфазидаги Араб
давлатлар билан халқаро ҳуқуқий муносабатларининг янги даври, шунингдек Ўзбекистоннинг
ушбу мамлакатлар билан халқаро ташкилотлар доирасидаги институционал муносабатларининг
ривожланиши, Ўзбекистон Республикаси ва Форс кўрфази мамлакатлари ўртасидаги халқаро
ҳуқуқий муносабатларниг устувор йўналишларини такомиллаштирилиши билан асослаш мумкин.
Бу давр Ўзбекистоннинг Форс кўрфазидаги араб давлатлари билан дипломатик муносабатларининг
ривожланишининг янги босқичи деб ҳисоблаймиз. Мазкур даврда иқтисодий, сиёсий, ижтимоий,
маданий ҳамкорликлар билан бирга бу давлатларнинг иқтисодий салоҳиятини инобатга олган ҳолда
инвестицион ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини ривожлантиришга катта эътибор қаратилди.
Мазкур янги даврнинг Форс кўрфази араб давлатларининг вакилларининг илк ташрифларидан деб
2016 йилнинг 28 майдан 3 июль кунларига қадар Саудия Арабистони адлия вазири ўринбосари Юсуф
бин Абдулазиз ал-Фараж бошчилигидаги сауд делегацияснинг Ўзбекистонга ташрифини айтишимиз
мумкин. Бу ташриф давомида олиб борилган музокараларда икки давлат адлия вазирликлари ўртасида
ўзаро англашув Меморандуми лойиҳасининг муҳокамаси бўйича протокол имзоланди.
Ушбу йўналишда амалга оширилган юксак даражадаги тадбирлардан бири 2016 йилнинг 18-
19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТ Ташқи ишлар Вазирлари кенгашининг
43-сессиясини эътироф этиш мумкин. Мазкур тадбир Ўзбекистоннинг Форс кўрфази араб давлатлари
билан ИҲТ доирасида кўп томонлама дипломатик муносабатларининг ривожланишида ҳам ўзига
ҳос аҳамиятга эга. Сессия якунига кўра 100 га яқин хужжат ва Тошкент декларацияси имзоланди.
Ўзбекистоннинг ИҲТ ТИВК раислиги давомида Ўзбекистон ИҲТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича
Мустақил ва доимий комиссиясининг (IPHRC) Жиддада бўлиб ўтган (27 ноябрь-1 декабрь 2016
йил, 7-11 май 2017 йил) галдаги 10 чи ва 11 чи сессияларида иштирок этиб келди. Таъкидлаш
жоизки, Мамлакатимиз ИҲТ ташқи ишлар вазирлари Кенгаши раислиги даврида (2016 й.) амалга
оширилган амалий ишлар натижасида инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий
маркази директори А.Х.Саидов ИҲТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Доимий қўмитаси аъзоси ва
кейинчалик раиси этиб сайланди. Мазкур аъзолик 2018 йилдан 2021 йилгача давом этиши белгилаб
қўйилган. ИҲТ Уставининг 15-моддасига кўра Инсон ҳуқуқлари бўйича Мустақил Доимий комиссия
ташкилотнинг пактлар ва декларацияларида, шунингдек, умумэътироф этилган инсон ҳуқуқлари
инструментларида мустаҳкамланган фуқаролик, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларни Ислом
қадриятларига мос равишда илгари суради.
Шунингдек Хусусан, 2019 йилнинг 7-8-октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик
ташкилотининг (ИҲТ) Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси (ИҲМДК), Ўзбекистон
Республикаси Ҳукумати ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича
Олий комиссари (ИҲБОК) билан ҳамкорликда, йиллик семинарларнинг 6-сонини “Тинчликсевар,
демократик жамиятлар барпо этиш ва барқарор ривожланиш йўлида ёшлар ҳуқуқларини
рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг аҳамияти” мавзусида муҳокама семинари ташкил этилгани
Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар доирасидаги инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга ошираётган
ишларининг намунасидир [23].
Бу даврда Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик ҳам сезиларли даражада ривожланди.
Ўзбекистон ИҲТ Ташқи ишлар вазирларининг Кенгашига мезбонлик қилган йилида қатор
дастурларни амалга оширган бўлса, 2017 йил Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Илм-
фан, технологиялар” номли 1-саммитда Ўзбекистон давлат раҳбари Ш.Мирзиёев иштирок этиб,
илм-фанни ривожлантиришга оид қатор муҳим ташаббусларни илгари сурганини таъкидлаш лозим
деб ҳисоблаймиз [24].
Шунингдек Ўзбекистоннинг ИТБ доирасидаги ҳамкорлигини ривожланишини ҳам алоҳида қайд
этиш мумкин. 2018 йил Ўзбекистонга Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг етакчи араб жамғармалари
делегациясига бошчилик қилаётган ИТБ Президенти Бандар Ҳажарнинг ташрифи асосида 1,3
миллиард долларлик имтиёзли кредит маблағлари жалб этилган бўлиб, улар иқтисодиётнинг турли
тармоқларига оид лойиҳаларни ўз ичига олади [25].
Мустақиллик илк йилларидан бугунги кунга қадар такомиллашиб келаётган Ўзбекистон
Республикаси ва Форс кўрфази араб давлатлари ўртасидаги икки ва кўп томонлама муносабатларнинг
ҳуқуқий асослари халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларга риоя этилиши -»pacta sunt servanda»
113
ЮРИСТ АХБОРОТНОМАСИ | ВЕСТНИК ЮРИСТА | LAWYER HERALD
2021
ва БМТ Уставининг халқаро ҳамкорлик принципларига мувофиқ ривожланиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси билан Форс кўрфази минтақасидаги араб давлатлари ўртасидаги
муносабатларни халқаро ҳуқуқий асосларидан таҳлил этар эканмиз, мустақиллик йилларидан то
ҳозирги кунга қадар (2021 йил ҳолатига кўра) 90 дан ортиқ шартнома ва битимлар имзолангани
кўришимиз мумкин. Биргина Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликлари мисолида таҳлил
қиладиган бўлсак, ўзбек-амирлик икки томонлама ҳамкорлигининг шартномавий-ҳуқуқий асоси 30
дан ортиқ битим ва шартномалардан ташкил топгани кузатилди.
Биз ўрганган даврда (2016 йилдан кейинги давр) 2019 йил 26-27 март кунлари давлат раҳбари
М.Мирзиёевнинг БААга қилган расмий ташрифи чоғида умумий қиймати 10 млрд. АҚШ долларига
тенг
10 та
ҳукуматлараро ва идорлараро шартномалар имзоланганини қайд этиш ўринлидир [26].
Ташриф доирасида савдо-иқтисодий, инвестиицон, инновацион, ижтимоий-маданий ҳамкорликни
мустаҳкамлашга оид шартномавий ҳуқуқий асос такомиллаштирилди. Бу албатта икки томонлама
манфаатли муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилади. Ўтган йиллар бўйича кузатар эканмиз,
(2018 йил) мамлакатлар ўртасидаги савдо ҳажми қарийб 400 миллион долларни ташкил қилди.
Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Амирлик ҳукуматлараро
комиссиясига келгуси йилларда ушбу кўрсаткични бир миллиард долларга этказиш вазифаси
юклатилган. Товар этказиб беришни кўпайтириш, хом ашёни қайта ишлаш ва юқори қўшимча
қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш зарур.
Албатта шу ўринда бутун дунё учун глобал муаммо бўлаётган пандемия шароити ва у дунёнинг
ҳар бурчагида турли соҳаларга ўз таъсирини ўтказгани ҳеч кимга сир эмас. Ўзбекистоннинг халқаро
ҳамкорлик алоқаларининг боришида ҳам бунинг намунасини кўриш мумкин. Мисол учун 2020 йилда
Фан, таълим ва маданият масалари бўйича ислом дунёси (ISESCO) ташкилоти томонидан Бухоро
шаҳрининг ислом маданият пойтаҳти [27] деб эълон қилиниши муносабати билан ўтказилиши
режалаштирилган конференциялар ва тадбирларнинг онлайн тарзда ўтгани ҳам кузатилди.
Шунингдек 2017 йил ИҲТ давлатлари раҳбарлари иштирокида Қозоғистоннинг Остона
шаҳрида бўлиб ўтган “Илм, фан ва технологиялар” номли 2-саммитнинг 2020 йилда Ўзбекистонда
ўтказилиши режалаштирилган эди. Пандемия вазияти туфайли бу ушбу саммитнинг кейинги йилга
қолдирилганини ҳам айтиб ўтиш лозим. Албатта бу каби омиллар Ўзбекистонинг давлатлар билан
халқаро ҳуқуқий муносабатларининг ривожанишига тўсқинлик қилмайди деб ишонамиз.
Ҳулоса қилиб айтганда мустақиллик йилларидан эътиборан Ўзбекистон Республикаси билан
Форс кўрфази мамлакатлари ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилган ва бугунги кунга
қадар иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маданий, савдо-инвестицон ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари
шакллантирилиб, тараққий этиб келмоқда. Шунингдек минтақадаги халқаро ҳукуматлараро
ташкилотларга Ўзбекистоннинг аъзолиги кузатилган ва мазкур ташкилотлар доирасида фаол
ҳамкорлик алоқалари ҳам ривожланмоқда. Дипломатик муносабатларнинг тобора тараққий этиши
Ўзбекистон ва Форс кўрфазининг араб давлатлари учун ҳар томонлама манфаатли деб ҳисоблаймиз.
Иқтибослар/Сноски
/References
:
1. Мунавваров. Арабистон яримороли мамлакатлари. – Т.: Фан, 1994. – 4 б.
2. Ш.Мирзиёевнинг ИҲТ ТИВКнинг 43-сессиясида сўзлаган нутқи. // http://www.usbekistan.at/uz/
actual/islom-khamkorlik-tashkiloti-tashki-ishlar-vazirlari-kengashi-43-sessiyasi
3. Саидова Л.А. Дипломатическое право в Узбекистане: проблемы теории и практики: Автореф.
дис… док. юрид. наук. – Т.: УМЭД, 2001.
4. Акрамова Н.Р. Современная международно-правовая концепция дипломатических иммунитетов
и привилегий: Автореф. дис. … канд. юрид. наук. – Т.: УМЭД, 2008.
5. Абдуллаева Л.М. Международно-правовые проблемы предотвращения посягательств на
дипломатических агентов: Автореф. дис. … канд. юрид. наук. – Т.: УМЭД, 2007.
6. Институт консульской службы и консульского права Республики Узбекистан. Учебное пособие.
Под руководством д.ю.н. И.Хамедова. УМЭД.Т.- 2009.
7. Юлдашева Г. Трансформация дипломатических и консульских функций на современном
этапе. // Международное право и международные организации / International Law and International
Organizations. - 2016. - № 3. - C. 321-333. DOI: 10.7256/2226-6305.2016.3.15903.
8. Расулов Ш. Ўзбекистон консуллик хизмати (фуқароларни халқаро хусусий ҳуқуқий
манфаатларининг ҳимояланиши: назарий ва амалий муаммолари): Моногрфия. – Т.: “Адолат”, 2008.
114
ЮРИСТ АХБОРОТНОМАСИ | ВЕСТНИК ЮРИСТА | LAWYER HERALD
№3
9. Гафурова С.А. Развитие института консульской защиты прав граждан Республики Узбекистан:
Автореф. дис. … доктора философии (PhD) по юридическим наукам – Т.: УМЭД, 2018
10. Kadirova N.R. Consular law: international legal framework, experience of leading democratic
countries // European research. 2017. №1 (24). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/consular-law-
international-legal-framework-experience-of-leading-democratic-countries (дата обращения: 04.05.2021).
11. Вахабов Х.Д. Институт представительства государств в международных организациях в
современном международном праве: Автореф. дис. … канд. юрид. наук. – Т.: УМЭД, 2007.
12. Рахманов, Ш.. Трансформация внешней политики и внешнеполитических ориентиров
Республики Узбекистан и таргетирование дипломатического права международных
организаций. Suleyman Demirel University Bulletin: Social Sciences, [S.l.], v. 53, n. 2, p. 50-63, dec. 2020.
ISSN 2709-2410. Available at: <https://journals.sdu.edu.kz/index.php/ss/article/view/326>. Date accessed:
29 june 2021. doi: https://doi.org/10.47344/sdubss.v53i2.326
.
13. Лукашук И.И., Саидов А.Х. Ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи назарияси асослари. – Т.: Адолат,
2006 й.– 243-б.; Принята Ташкентская декларация о правах молодежи в государствах-членах ОИС//
https://www.uzdaily.uz/ru/post/46701
14. Юнусов А.Л. Араб давлатлари конституциялари ва ташқи сиёсати // Масъул муҳаррир А.Х.
Саидов. –Тошкент: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, 2003. –96
б.
15. Умарахунов И.М. Международная договорная практика Республики Узбекистан: вопросы
теории и практики. – Ташкент: Янги аср авлоди, 2016.
16. Файзиев Ф. Международно-правовое регулирование отношений между государствами по
оказанию правовой помощи: Автореф. дисс. … канд. юрид. наук. -Т.: УМЭД, 2007
17. Мелкумян Е.С. Регион Персидского залива в мировой политике: история и современность. -
Вестник Нижегородского университета им. Н.И. Лобачевского, 2015, № 3, с. 82–89
18. Ханцис М.В. Роль стран Персидского залива в международной нефтеторговле https://elib.bsu.
by/bitstream/123456789/152338/1/Chancys.pdf
19. Юлдашева Г.И., Икромов Ш.И. Ўзбекистон Республикаси ва араб давлатлари ўртасидаги
ўзаро муносабатларнинг янги тенденциялари. https://uzanalytics.com/xalqaromunosabat/4397/
20. 1961 йилги Дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена конвенцияси. // https://www.lex.uz/
docs/2647563. Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга Ўзбекистон Республикаси Олий
Кенгашининг 1994 йил 6 майдаги 1078-XII-сонли «Дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена
Конвенциясига қўшилиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қўшилган.
21. 1963 йилги Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена конвенцияси. // https://lex.uz/
docs/2750193. Ўзбекистон мазкур Конвенцияга Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
1994 йил 6 майдаги 1079-XII-сонли «Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена Конвенциясига
қўшилиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қўшилган.
22. Юлдашева Г.И., Икромов Ш.И. Ўзбекистон Республикаси ва араб давлатлари ўртасидаги
ўзаро муносабатларнинг янги тенденциялари. https://uzanalytics.com/xalqaromunosabat/4397/
23. БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини янада илгари суриш бўйича
ташаббусини ўз вақтида ва тўлақонли амалга ошириш юзасидан ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб
ўтди. // http://parliament.gov.uz/uz/events/committee/32175/
24. Мирзиёв Ш.М.нинг ИҲТ аъзо давлатларининг “Ислом оламида илм-фан, технологиялар,
инновация ва модернизация” шиори остидаги биринчи саммитида сўзлаган нутқи 2017 й. 9-10
сентябрь., Остона нутқ матни: // http://www.press-service.uz/ru/lists/view/1018
25. Исламский банк развития выделил Узбекистану 1,3 миллиардов долларов. // https://upl.uz
https://upl.uz/economy/8312-news.html
26. Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш мақсадида Бирлашган
Араб Амирликларининг молиявий ва техник ёрдамини жалб этиш бўйича ташкилий чора-
тадбирлар тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.06.2019 санасидаги Ф-5480-сон
Фармойиши. // https://lex.uz/ru/docs/4386144
27. Бухоро - Ислом маданияти пойтахти. // http://naqshband.uz/buxoro-islom/islom_madaniyati3