Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда чорвачилик тармоғининг тўла қийматли озуқа оқсили етишмовчилиги мауммосини ҳал этишда қиш мавсумида дағал озукаларга кимёвий реагентлар билан ишлов бериш усулидан кенг фойдаланилмокда. Айтиш жоизки, жаҳонда чорва моллари бош сонининг ортиши, ноқулай экологии омиллар таъсирида озуқабоп ўсимликларнинг ботаник ва кимёвий таркибининг, тўйимлилик қийматининг пасайиб кетиши, ҳайвонлар сут маҳсулдорлигини 15-30% га, гўшт маҳсулдорлигини 25-30% камайишига олиб келмокда, шу билан бирга киш мавсумида кўй ва эчкилар тирик вазнини 15-20% гача йўқотади. Ушбу маҳсулдорлик кўрсатгичларини сақлаб қолиш ва янада ошириш учун, кишда чорва молларини озиклантиришда фойдаланиладиган дағал озуқаларни аммонийлаштириш орқали, уларнинг тўйимлилигини, ҳазмланишини ва истеъмол қилинишини ошириш долзарб аҳамиятга эга.
Жаҳонда кўпгина чорвачилик таракқий этган мамлакатларда кишлоқ хўжалигида чорва молларини тўйимли озуқа рациони билан таъминлашда уларнинг озуқавий қийматини ошириш мақсадида дағал озуқаларига кимёвий, термокимёвий, физик-кимёвий ва биологик усуллар билан ишлов беришга катта эътибор қаратилмокда. Айниқса, киш мавсумида дағал озукаларга кимёвий реагентлар билан ишлов бериш уларнинг таркибидаги тўйимли моддалардан самарали фойдаланиш имкониятини беради. Шу боне, чорвачиликда озукаларни аммонийлаштириш билан уларнинг тўйимлилигини, истеъмол қилинишини ва ҳазмланишини ошириш усулларини яратиш ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этишни тақозо этмокда. Бу ўринда, самарали кимёвий ишлов бериш усулини танлаш асосида ишлов беришнинг оптимал шарт-шароитлари, технологияси, зарур бўладиган асбоб-ускуналари ва керакли кимёвий технологияларни яратиш мухим илмий ва амалий аҳамиятга эга.
Ҳозирги кунда республикамизда чорвачилик тармоғини ривожлантириш учун чорвачилик озука базасини мустаҳкамлаш чорва молларини дағал ва концентрат озуқалар ҳамда кўшимчалар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада, жумладан, дағал озука ўтлари ассортиментини ошириш, уларга турли йўллар билан ишлов бериш ва дағал озуқаларнинг тўйимлилигини ошириш борасида муайян натижаларга эришилди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида1 «... чорвачиликни сифатли озуқалар, биоқўшимчалар, витаминлар ва бошқа озука бирликлари билан таъминлаш» вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чикқан ҳолда, жумладан, чорва моллари томонидан дағал озукалардан иборат рацион таркибидаги тўйимли моддаларнинг меъёрида истеъмол килинишини, ҳазмланишини, ўзлаштирилиши яхшилаш ва чорва моллари маҳсулдорлигини оширувчи самарали усуллар асосида аммонийлаштириш технологиясини яратиш, такомиллаштириш ва ишлаб чикаришга жорий килиш долзарб илмий-амалий аҳамиятга эгадир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПК-2841-сон “Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 18 октябрдаги 845-сон «Чорвачилик ва баликчилик тармокларининг озука базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларида тўғрисида»ги қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади аммонийлаштириш учун дағал озуқа турини танлаш ва танланган озукани аммонийлаштиришнинг эчкилар ҳазм жараёнларига ва маҳсулдорлигига таъсирини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор "Узбекистан шароитида қиш мавсумида эчкиларни концентрат озукаларсиз, факат аммиакли сув билан ишлов берилиб аммонийлаштирилган буғдой сомонидан иборат озука рациони билан озиқлантириш натижасида истеъмол қилинган қурук моддалар микдори, катта қориндаги ҳазм жараёнларининг кечиши ва бошқа клиник, биокимёвий кўрсаткичларини ошириши аниқланган;
илк бор дағал озукаларни аммонийлаштиришнинг, буғдой сомонини кимёвий таркибига, биологик кийматига, эчкилар томонидан истеъмол қилинишига, ҳазмланишига ижобий таъсир кўрсатиши исботланган;
аммонийлаштирилган буғдой сомони таркибидаги клетчатка ва уни ҳосил килувчи фракциялар улушининг камайиши, хом протеин ва АЭМ (азотсиз экстрактов моддалар) микдорининг эса ортиши аниқланган;
аммонийлаштирилган буғдой сомони билан эчкиларни озиқлантириш катта қоринда кечадиган жараёнларни муътадиллаштириши натижасида катта қорин ҳаракати ва унда ҳосил бўладиган УЁК (учувчи ёғ кислоталари) микдори, бактериялар ва микробиал оқсиллар ҳосил бўлиши ҳамда ўзлаштирилган азот микдорининг ортиши аниқланган.
Хулоса
«Рационида аммонийлашган озуқалардан фойдаланилган эчкиларнинг овқат ҳазми жараёнлари ва маҳсулдорлиги» мавзусидаги диссертация ишини бажариш доирасида олиб борилган тадқиқот ишлари асосида қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Қиш мавсумида эчкиларни моноозиқлантиришда асосий озука сифатида фойдаланилган дағал озуқалар - каррак, янток, шувоқ ва буғдой сомони тўйимлилик ва биологик киймати, истеъмол қилиниши, ҳазмланиши бўйича бир хил эмас ва куйидаги тартибда камайиб боради: каррак>шувоқ>янтоқ>буғдой сомони.
2. Қиш мавсумида эчкиларни озиқлантиришда фойдаланиладиган бугдой сомонини аммонийлаштириш унинг таркибидаги протеин микдорини 85,8% га ортишини ва умумий клетчатка микдорини эса 11,8% га камайишига олиб келади. Шу билан бирга лигниннинг микдори целлюлоза ва гемицеллюлоза микдори ўзгармаслик негизида 15,6% камайди. Тўйимли моддаларнинг истеъмол қилиниш ва ҳазмланиш коэффицентининг ортиши озуканинг биологик кийматини оширилишига олиб келди.
3. Аммонийлаштирилган бугдой сомонидан иборат рациондан фойдаланиш, катта коринда углеводларнинг ферментация жараёнларининг жадаллигини ортиши ва йўналишининг ўзгаргаши катта қорин суюқлигидаги азот алмашинуви интенцификациясининг юз бериши, pH нинг меъёрлашуви, умумий азот ва азот фракциялари пайдо бўлишининг кўпайишини ҳамда микроорганизмлар томонидан микробиал оксиллар синтезининг ошишини таъминлади.
4. Эчкиларни озиклантиришда аммонийлаштирилган бугдой сомонидан фойдаланиш уларнинг организмига салбий таъсир кўрсатмайди, ҳайвонларнинг клиник ҳолати, коннинг морфологик, биокимёвий ва иммунобиологик кўрсаткичлари физиологик меъёри доирасида сақланиб колди.
5.Ҳайвонларни озукалантиришда аммонийлаштирилган дағал озукалардан унумли фойдаланиш эчкилар тирик вазнининг ўртача кунлик ўсишини, маҳсулдорлигининг ошишини таъминлайди. Ишлаб чиқилган маҳсулотлар таннархини ва маҳсулот бирлигига озука сарфи микдорини камайиши ҳисобига ишлаб чиқаришнинг рентабеллик даражасини оширади.