Авторы

  • Норов Ортиқхўжа
    Ўзбекистон журналистика va оммавий коммуникациялар университети тадқиқотчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.arims.105850

Аннотация

Меҳнат мигрантлари ҳақида тарқаладиган негатив хабар хоҳ расмий, хоҳ норасмий манбада бўлсин, ҳам мамлакат ичидаги, ҳам мамлакат ташқарисидаги Интернет фойдаланувчилари ўртасида кўп муҳокамаларга сабаб бўлади. Ҳатто қонуний кучга эга бўлмаган, бирор ваколатли шахс томонидан айтилмаган, айрим муаллифларнинг нопрофессионаллиги сабаб тарқатилган хабарлар ҳам жамоатчилик ўртасида норозиликларни келтириб чиқариши мумкин. Сон жиҳатдан миллионлаб одамларни ташкил этгани ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини табиийки бу хабарлар эътиборсиз қолдирмайди.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

20

МЕҲНАТ МИГРАНТЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ИНҚИРОЗЛИ

ҲОЛАТЛАРНИНГ ЁРИТИЛИШИ

Ортиқхўжа Норов Исроилович

Ўзбекистон журналистика va оммавий коммуникациялар

университети тадқиқотчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.15639044

Меҳнат мигрантлари ҳақида тарқаладиган негатив хабар хоҳ расмий,

хоҳ норасмий манбада бўлсин, ҳам мамлакат ичидаги, ҳам мамлакат
ташқарисидаги Интернет фойдаланувчилари ўртасида кўп муҳокамаларга
сабаб бўлади. Ҳатто қонуний кучга эга бўлмаган, бирор ваколатли шахс
томонидан айтилмаган, айрим муаллифларнинг нопрофессионаллиги
сабаб тарқатилган хабарлар ҳам жамоатчилик ўртасида норозиликларни
келтириб чиқариши мумкин. Сон жиҳатдан миллионлаб одамларни
ташкил этгани ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳамда уларнинг оила
аъзоларини табиийки бу хабарлар эътиборсиз қолдирмайди.

Бундай ҳолатларда меҳнат миграциясига ҳамда тарқалган хабарларда

тилга олинган ҳолатларга масъул бўлган ташкилотларнинг ташаббусни
қўлга олиши, ахборот оқимида ишончли ва етакчи бўлиши жуда муҳим.
Тадқиқотимизнинг ушуб қисмида меҳнат мигрантлари билан боғлиқ
инқирозли ҳолатлар, дезинформация, бундай ҳолатларда масъул
ташкилотларнинг хатти-ҳаракатларини таҳлил қиламиз.

2020 йилнинг 7 ноябрь куни “Qalampir.uz” нашрида “Энди чет элда

ишлаётганлар пенсия олмоқчи бўлса, солиқ тўлайди” сарлавҳали хабар
эълон қилинади. Хабар шанба куни тарқатилади, кузатишларга кўра,
одатда бундай табиатга эга шов-шовли хабарлар ахборот оқими нисбатан
камроқ бўладиган дам олиш кунлари тарқатилади. Унда 2021 йилнинг 1
январидан бошлаб меҳнат мигрантлари ўз-ўзини банд қилган фуқаролар
сифатида рўйхатга олиниши ва белгиланган тартибда солиқ тўлаши
кераклиги баён этилган. Аслида бу мазмундаги хабар олинроқ, 2020
йининг 15 сентябрь куни “Sputnik Uzbekistan” нашрида “Келгуси йилдан
меҳнат мигрантлари ҳам солиқ тўлайди – янги қарор” сарлавҳаси билан
эълон қилинган. Ушбу нашрнинг аудиторияси камлиги сабабли хабар кенг
тарқалмаган ва муҳокамаларга сабаб бўлмаган. Аммо “Qalampir.uz”
нашридаги хабар ўша куннинг ўзида бошқа ахборот каналларида ҳам
тарқалиб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг норозиликларини
келтириб чиқарган.

Шундан сўнг, Адлия вазирлиги , Камбағалликни қисқартириш ва

бандлик вазирлиги , Давлат солиқ қўмитаси , Пенсия жамғармаси ва


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

21

Миграция агентлиги вакиллари ҳолат юзасидан изоҳ беришга мажбур
бўлган.

Ташкилотларнинг изоҳларидан маълум бўлишича, 2021 йил 1

январдан бошлаб хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш
ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият
турига тенглаштирилиб, уларга ўзини ўзи банд қилган шахслар учун
белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблаш
тартиби қўлланилиши белгиланган. Ўзини ўзи банд қилган шахслар, шу
жумладан, меҳнат мигрантлари ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига
эга бўлиши учун Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда ижтимоий
солиқ тўлаши мумкин. Агар меҳнат мигранти Ўзбекистонда пенсия ва иш
стажига эҳтиёж сезмаса, унда Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ
тўлашнинг ҳожати йўқ.

Бу меҳнат мигрантлари ва солиқ масаласи билан боғлиқ ўзбек медиа

маконидаги сўнгги йилларда кузатилган ягона инқирозли ҳолат эмас.
2021 йилда “Миллий тикланиш” партиясидан президентликка номзод
А.Қодиров сайловчилар билан мулоқотда мигрантлардан ҳам солиқ
ундириш таклифини билдиради. Ижтимоий тармоқларда тарқалган
видеода “Келинглар, энди яна ҳам ватанпарварроқ бўлайлик, мигрантлар
ҳам ўзининг солиғини мамлакат тараққиёти учун тўласин” , – дейди у.
Ушбу видео “Gazeta.uz” , “Qalampir.uz” , “Daryo.uz” , “Batafsil.uz” ,
“Darakchi.uz” , “BBC” каби қатор маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот
воситаларида тезкорлик билан тарқалади. Ва бу таклиф жамоатчилик
фаолларида кўплаб эътирозлар уйғотади.

Президентликка номзод А.Қодировнинг ушбу чиқишига қатор

оммавий ахборот воситалари ““Бу – абсурд”. Алишер Қодировдан кун
мавзусига айланган таклиф ва мутахассислардан муносабат” , “Хориждаги
ўзбек мигрантлари Ўзбекистонда солиқ тўлаши керакми? Ҳуқуқий таҳлил”
(“Kun.uz”), “Солиқ қўмитаси Алишер Қодировнинг “мунозарали таклифи”
бўйича муносабат билдирди” (“Xabar.uz”), “Мигрантлар солиқ тўлаши
керакми? Камбағалларга бош-қош вазирлик мулозими жавоб берди”
(Qalampir.uz), “Солиқ қўмитаси Алишер Қодировнинг мигрантлардан
солиқ ундириш таклифи юзасидан изоҳ берди.” (Sputnik Uzbekistan) каби
сарлавҳалар ҳамда соҳа экспертларининг асослантирилган фикрлари
билан жавоб беради.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

22

Юқоридаги ҳолатларда ушбу соҳа учун масъул бўлган Миграция

агентлиги ахборот хизматида инқирозли ҳолатларни бошқаришда
тезкорлик ва профессоналлик етишмайди.

Шунингдек, Миграция агентлиги ва ўша даврда агентлик таъсисчиси

бўлган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолияти билан
боғлиқ “Kun.uz” нашрида Ш.Шарипов муаллифлигида бир ярим йил
давомида эълон қилинган 9 та танқидий материал ва ушбу инқирозли
ҳолатларга ташкилотларнинг муносабати таҳлил қилинди.

1-материал. “Жанубий Кореяга меҳнат миграцияси коррупцион

схемага айлантириб бўлинган, энди навбат Япониягами?” сарлавҳасида
Корея Республикасига ишга кетиш учун фуқаролар томонидан “воситачи
шахслар” орқали 15 минг АҚШ долларидан 25 минг АҚШ долларигача пора
берилиши, Бандик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат
миграцияси агентлиги раҳбарияти сабабли Японияга фуқароларни ишга
жўнатиш лойиҳалари ва “Yapon tili va kasbiy malaka test markazi” сайъ-
ҳаракатлари барбод бўлаётгани баён этилган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг кейинроқ берган

изоҳига кўра, “Nippon Educational Academy” ва унинг таъсислигидаги
“Япон тили ва касбий малака тест маркази”га вазирлик томонидан
аудитория ва ўқув жиҳозлари бепул ажратилган. Бир йилда ўртача 2500
нафар фуқарони ўқитиш имконияти мавжуд бўлсада, аммо Академия 2022
йилда ўқув курсларига 382 нафар фуқарони жалб этган.

Шунингдек, фуқаролар ўқишини субсидиялаш мақсадида Академияга

1 млрд 265 млн 228 минг сўм ажратилган бўлсада, Академия томонидан
йўлланма асосида жами 1053 нафар фуқаро ўқишга жалб қилиниб, улардан
255 номзод курсларни тамомлаган. Вазирлик баёнотида қайд этилишича,
“Япон тили ва касбий малака тест маркази” фаолияти самарасиз, давлат
маблағларининг ажратилиши нотўғри, пул бериш тўхтатилгандан кейин
“Kun.uz”да ушбу материал эълон қилинган.

2-материал. “Шамол бўлмаса дарахт учи қимирламайди. Японияга

ишга жўнатишдаги коррупцион уринишлар тасдиғини топмоқда”
сарлавҳали материалда “Nippon Educational Academy”, “Япон тили ва
касбий малака тест маркази” ва унинг раҳбариятини обрўсизлантириш
мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказ
талабаларидан видеомурожаат қилишни сўрагани баён этилган.

Вазирлик таъкидича, “Япон тили ва касбий малака тест маркази”ни

тадбиркорлик субъекти сифатида вазирлик молиялаштириши мумкин


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

23

эмас. “Kun.uz”да 2-материал эса марказга пул берилиши тўхтатилганидан
кейин эълон қилинган.

3-материал. “Жанубий Кореяга ишга боришдаги коррупция – нега

миграция масъуллари қишлоқларга кириб бормаган? номли собиқ вазир
билан интервьюда “Kun.uz”да эълон қилинган “Жанубий Кореяга меҳнат
миграцияси коррупцион схемага айлантириб бўлинган, энди навбат
Япониягами?” мавзусидаги материалга жавоб берилган.

4-материал. ““Меҳнат миграцияси соҳасида ҳамон “эски тос, эски

тоғора”. Яширин ўйинлар мамлакат зарарига ишлаяпти”” сарлавҳали
материалда Корея Республикасига ишга кетиш учун бўлиб ўтадиган 2 та
имтиҳон яширинча ўтказиб юборилгани танқид қилинган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг маълум қилишича , Корея

Республикаси томонининг тор доирадаги мутахассисларга эҳтиёжи ва
номзодлар сонининг чегаралангани инобатга олиниб, ҳудудлардаги касб-
ҳунар марказлари биритувчилари ўртасида 2022 йилда “Kun.uz” ёзганидек
2 та эмас, 1 та танлов ўтказилган. Шунингдек, белгиланган тартиб-
қоидалар бузилгани тан олиниб, ҳолат бўйича хизмат текшируви
тайинлангани, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳам текширувлар
ўтказилгани ҳамда ушбу текширувлар “Kun.uz”да материал эълон
қилинишидан 3 ой аввал ўтказилиб, айбдорлар жавобгарликка
тортилгани ҳам маълум қилинган.

5-материал. “Миграция агентлигими ё... мигрантларни талайдиган

“ширкат”?” сарлавҳали материалда Корея Республикасига ишга жўнатиш
учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хизматлари нархларининг
қимматлиги, “воситачи шахслар” ёрдамида пора олинаётгани танқид
қилинган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Корея Республикасига ишга

кетиш учун тиббий кўрикдан ўтиш, виза расмийлаштириш, авиачипта
харажатлари Агентликка тўланадиган харажатлар ҳисобланмаслиги билан
асослашга ҳаракат қилган .

Шунингдек, Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар

ўртасида 2 босқичли имтиҳонларни ташкил этиш, уларни жўнаб кетишдан
олдин тайёрлаш, кўниктириш тадбирлари, махсус кийим ва тарқатма
материаллар билан таъминлаш, кетиш ҳужжатларини расмийлашитириш,
ташкилий тарзда кузатиш ва ушбу давлатда кутиб олиш, ишлаётган
корхоналарда доимий мониторинг ишларини ўтказиш, ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш, қийин вазиятда қолса, Ўзбекистонга қайтариш еаби


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

24

хизматлар учун БҲМнинг 40 баравари ва кетишдан олдинги ўқитиш ва
мослаштириш бўйича хизматлар учун БҲМнинг 10 баробари миқдорида
ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда тўловлар белгилангани маълум қилинган.

6-материал. “Миграция агентлигидаги шубҳали ҳаракатлар видеога

тушиб қолди ” сарлавҳали материалда Ташқи меҳнат миграцияси
агентлиги ходимлари танишларининг Корея Республикасига ишга кетиш
учун бўлиб ўтаётган имтиҳонларда бошқа фуқаролар ўрнига кираётгани
танқид қилинган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг изоҳида имтиҳонларда

Агентлик ходимлари танишлари ёки қариндошларининг иштирок этиши
тақиқланмагани, “Kun.uz”да эълон қилинган видеолавҳада тест
имтиҳонига бошқа номзодлар ўрнига киргани айтилган 2 нафар фуқаро
ҳақиқатда тест имтиҳонларига киришга урингани, аммо улар имтиҳондан
четлаштирилгани ва баённома расмийлаштирилиб, ҳуқуқ-тартибот
идораларига тақдим этилгани, имтиҳон саволларига жавоб бериш учун
планшетда “Face ID” тизими ўрнатилгани, яъни фақат рўйхатдан ўтган
фуқаронинг ўзи кириши керак бўлиши, шу сабабли тестга бошқа фуқаро
ўрнига киришнинг имкони йўқлиги баён этилган .

7-материал. “Кореяга ишга жўнатишдаги коррупция: агентлик

расмийсининг жавоби ва корейс мансабдорининг сукути” сарлавҳасидаги
танқидда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби имтиҳонда
ўрнига кириш ҳолатларини рад этгани, аммо Корея Республикаси Инсон
ресурсларини ривожлантириш хизмати вакили вазиятни изоҳлашдан бош
тортгани баён қилинган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу танқидга Корея

Республикасига ишга кетиш учун имтиҳонда бошқа номзодлар ўрнига
киришга уринган фуқаролар масъул ходимлар томонидан аниқланиб,
имтиҳондан четлатилганини маълум қилиб, “Kun.uz” нашридан Агентлик
ва Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати
вакилларининг ижтимоий тармоқ ва иш жараёнида бўлмаган суратларини
уларнинг рухсатисиз чоп этмасликни сўраган .

8-материал. ““Энг яхши ҳимоя бу ҳужум” — Танқидларни ҳазм

қилолмаган Миграция агентлиги АОКАга шикоят йўллади” сарлавҳали
материалда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги "Kun.uz" да эълон
қилинаётган

материаллар

юзасидан

Ахборот

ва

оммавий

коммуникациялар агентлигига шикоят қилгани баён этилган.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

25

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги баёнотида “Kun.uz” нашрида

эълон қилинган ҳар бир материал бўйича асослантирилган баёнотлар
эълон қилингани, танқидлар муаллифи билан Агентлик раҳбарияти очиқ
учрашув ташкил этилгани, Корея Республикасига ишга кетиш учун бўлиб
ўтаётган тест жараёнлари билан таништириш мақсадида пресс-турга
таклиф этилиб, унинг барча саволларига жавоб берилгани таъкидланиб,
жараёнларда жиноят аломатлари билан боғлиқ етарли далиллар мавжуд
бўлса,

ушбу

маълумотлар

Агентликка

ёки

бошқа

ваколатли

ташкилотларга тақдим этиш сўралган.

9-материал. “Ташқи миграция агентлигидан навбатдаги “томоша”ми?

Жанубий Корея учун имтиҳон баллари ўзгартириб қўйилди” сарлавҳали
материалда Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар ўртасида
бўлиб ўтган имтиҳондан ўтиш баллари Ташқи меҳнат миграцияси
агентлиги томонидан ўзгартирилиб қўйилгани баён этилган.

Ушбу материал юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг

изоҳида Корея Республикасида ишлаш истагидаги номзодлар ўртасида
2023 йил 7-19 июнь кунлари бўлиб ўтган имтиҳонларнинг барча
босқичлари Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш
хизмати вакиллари томонидан амалга оширилгани ва Агентлик
вакиллари иштирок этмагани баён этилган.

Ушбу кейсдан кўри мумкинки, Ўзбекистон Интернет нашрлари

орасида етакчи ҳисобланган “Kun.uz” ва соҳага масъул бўлган Миграция
агентлиги ўртасидаги “ахборот кураши”да фуқароларни меҳнат
миграцияси, соҳадаги янгиликлар, имконият ва имтиёзлар, хорижда
ишлаш тартиби, бўш ўринлари кабилар ҳақида хабардор қилишга ёки ёки
аниқ далиллар билан танқид қилишга қаратилмаган. Аксинча, эълон
қилинган

материалларда

муаллифнинг

тахминлари,

шахсларни

обрўсизлантириш,

аудиторияни

чалғитиш,

уларга

тушунарсиз

ахборотларни етказиш устунлик қилади.

Фойдаланилган манбалар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ахборот манбалари
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ахборот манбалари
3. Ўзбекистон Республикаси Пенсия жамғармаси ахборот манбалари
4. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик
вазирлиги
5. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик
вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот
манбалари


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

26

6. Qalampir.uz нашри
7. Gazeta.uz нашри
8. Daryo.uz нашри
9. Darakchi.uz нашри
10. Kun.uz нашри
11. BBC ўзбек хизмати
12. Sputnik нашри

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ахборот манбалари

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ахборот манбалари

Ўзбекистон Республикаси Пенсия жамғармаси ахборот манбалари

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот манбалари

Qalampir.uz нашри

Gazeta.uz нашри

Daryo.uz нашри

Darakchi.uz нашри

Kun.uz нашри

BBC ўзбек хизмати

Sputnik нашри