Авторы

  • Абдурашид Худайбердиев
    Маъмурий ҳуқуқ кафедраси доценти ю.ф.б.ф.д (PhD) доцент
  • Элдор Рахматов
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси магистратураси тингловчиси, подполковник

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.arims.113093

Ключевые слова:

Ижтимоий профилактика ҳуқуқбузарликларни олдини олиш жиноятчиликка қарши кураш жамоат хавфсизлиги ҳамкорлик профилактика тадбирлари хавф омиллари қонун устуворлиги тарғибот ва тушунтириш ишлари криминоген вазият ислоҳотлар ҳуқуқий маданият

Аннотация

Ушбу мақолада ички ишлар органлари томонидан амалга ошириладиган ижтимоий профилактика фаолиятининг мазмуни, мақсад ва вазифалари таҳлил этилган. Ижтимоий профилактиканинг жиноятчиликнинг олдини олишдаги ўрни, аҳамияти ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлашдаги таъсири илмий асосда ёритилган. Мақолада профилактика тадбирларининг самарадорлигини ошириш, ҳуқуқбузарликлар манбаларини аниқлаш ва бартараф этишда янги ёндашувлар имкониятлари муҳокама қилинган. Муаллиф томонидан профилактика фаолиятини такомиллаштириш борасида қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, соҳадаги кадрлар салоҳиятини ошириш ва жамоатчилик билан ҳамкорликни кенгайтиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

178

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ИЖТИМОИЙ

ПРОФИЛАКТИКА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ

AҲAМИЯТИ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Худайбердиев Абдурашид Абдирасулович

Маъмурий ҳуқуқ кафедраси доценти ю.ф.б.ф.д (PhD) доцент

Рахматов Элдор Эркинович

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

магистратураси тингловчиси, подполковник

https://doi.org/10.5281/zenodo.15729032

Аннотация:

Ушбу мақолада ички ишлар органлари томонидан амалга

ошириладиган ижтимоий профилактика фаолиятининг мазмуни, мақсад
ва

вазифалари

таҳлил

этилган.

Ижтимоий

профилактиканинг

жиноятчиликнинг олдини олишдаги ўрни, аҳамияти ҳамда жамоат
хавфсизлигини таъминлашдаги таъсири илмий асосда ёритилган.
Мақолада профилактика тадбирларининг самарадорлигини ошириш,
ҳуқуқбузарликлар манбаларини аниқлаш ва бартараф этишда янги
ёндашувлар имкониятлари муҳокама қилинган. Муаллиф томонидан
профилактика фаолиятини такомиллаштириш борасида қонунчилик
базасини мустаҳкамлаш, соҳадаги кадрлар салоҳиятини ошириш ва
жамоатчилик билан ҳамкорликни кенгайтиришга оид таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқилган.

Таянч тушунчалар:

Ижтимоий профилактика, ҳуқуқбузарликларни

олдини олиш, жиноятчиликка қарши кураш, жамоат хавфсизлиги,
ҳамкорлик,

профилактика

тадбирлари,

хавф

омиллари,

қонун

устуворлиги, тарғибот ва тушунтириш ишлари, криминоген вазият,
ислоҳотлар, ҳуқуқий маданият

Аннотация.

В данной статье проанализированы содержание, цели и

задачи деятельности по социальной профилактике, осуществляемой
органами внутренних дел. Раскрыта научно обоснованная роль и значение
социальной

профилактики

в

предупреждении

преступности

и

обеспечении общественной безопасности. В статье обсуждаются
возможности внедрения новых подходов для повышения эффективности
профилактических мероприятий, выявления и устранения источников
правонарушений. Автором выработаны предложения и рекомендации по
совершенствованию профилактической деятельности, укреплению
нормативно-правовой базы, повышению кадрового потенциала в данной
сфере и расширению сотрудничества с общественностью.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

179

Ключевые слова:

Социальная профилактика предупреждение

правонарушений, борьба с преступностью, общественная безопасность,
сотрудничество, профилактические мероприятия, факторы риска,
верховенство

закона,

агитационно-разъяснительная

работа,

криминогенная обстановка, реформы, правовая культура

Дунё ҳамжамияти жиноятчиликка қарши курашнинг ўзига хос бўлган

самарали сиёсатини татбиқ этиш ҳақида қайғурмоқда. Бу борада шахс,
унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини,
мулкни, табиий муҳитни, тинчлик ҳамда инсоният хавфсизлигини жиноий
тажовузлардан

ҳимоялаш

1

,

шунингдек

ҳуқуқбузарликлар

профилактикасининг замонавий ва самарали тизимини йўлга қўйиш
муаммолари тобора глобал ва долзарб аҳамият касб этиб бормоқда

2

. Зеро,

криминологик тадқиқотлардан маълум бўлишича, олдини олиш
чораларини яхшилаш билан ҳар ўнта жиноятнинг еттитасини олдини
олишга эришиш мумкин

3

.

Шу маънода рус олими Ю.М. Антоняннинг «жиноятчиликни бутунлай

йўқ қилиб бўлмайди, у фақат жамият билан бирга барҳам топиши
мумкин»

4

, ўзбек олимлари Х.Т. Одилқориев ва И.Т. Тультеевларнинг

«жиноятчиликка қарши курашни амалга оширишда уни таг-томири билан
бутунлай тугатиш мақсади ҳаққоний эмас, жиноятчиликнинг ҳолати ва
унга қарши кураш шарт-шароитларидан кўриниб турибдики, у баъзан
самарали, баъзан эса самарасиздир. Чамаси жиноятчиликни бутунлай йўқ
қилиш ниҳоятда мураккаб ва тўла амалга ошмайдиган орзу бўлса керак»

5

,

деган қарашлари тўла асослидир.

Юқорида келтирилган қарашларга таянган ҳолда айтиш мумкинки,

ҳуқуқбузарликларнинг

содир

этилиш

кўрсаткичларини

минималлаштириш, ваколатли органларнинг бу борадаги фаолият самара-
дорлигини янада ошириш муаммолари кўп жиҳатдан таҳлил этилаётган
соҳанинг

ҳуқуқий

ва

ташкилий-методик

таъминланганлик даражасига

1

Камалова Д.Г.

Жиноятга тайёргарлик кўришнинг хусусиятлари ва унинг учун жавобгарликни

такомиллаштириш: Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. – Т., 2018. – Б.
5.

2

Салаев Н.С.

Пенитенциар тизимнинг профилактик функцияси самарадорлигини ошириш: Юридик фанлар

доктори (DSc) диссертацияси автореферати. – Т., 2017. – Б. 5.

3

Кузнецова Н.Ф

. Проблемы криминологической детерминации. – М., 1984. – С.145.

4

Теоретические основы предупреждения преступности. – М., 1977. – С. 30–31.

5

Одилқориев Х.Т., Тультеев И.Т

. Жиноий-ҳуқуқий сиёсатни либераллаштириш: зарурат ва омиллар //

Ҳуқуқ–Право–Law. – 2002. – № 1. – Б. 8.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

180

бевосита боғлиқ. Бизнингча мазкур икки йўналишда вужудга келаётган
муаммо ва камчиликларни ҳал этиш фаолият самарадорлигини оширишга
жиддий таъсир этади.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш

муаммолари бугунги куннинг энг муҳим масалаларидан бирига айланган.
Зеро, ушбу соҳани самарали бошқариш уни тартибга солувчи ҳуқуқий
асосларни мунтазам таҳлил ҳамда мониторинг қилиш, уларнинг
ижтимоий ҳаётга қай даражада мослиги ва амал қилишини кузатиб
боришни талаб этади

6

.

Амалиёт натижалари таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини тартибга солувчи қонун
ҳужжатлари талабларининг бажарилиш ҳолати ҳавас қиларли даражада
эмас. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил
6 сентябрдаги 193-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ички ишлар
органлари

таянч

пунктлари

профилактика

инспекторларининг

ҳисоботини фуқаролар йиғинларида эшитиш тартиби тўғрисидаги
низом»нинг 7-бандига

7

кўра профилактика инспекторининг маҳалла

фуқаролар йиғинида берадиган ҳисоботи бешта асосий йўналиш бўйича
амалга амалга ошириладиган профилактик ишлар натижалари ташкил
этади.

Маҳалла фуқаролар йиғинига тақдим этиладиган ҳисоботларни ҳам,

ушбу ҳисоботларни эшитиш жараёнини ҳам етарлича, деб ҳисоблаб
бўлмайди. Буни профилактика инспекторларининг берган ҳисоботларини
фуқаролар

йиғинида

эшитиш

юзасидан

расмийлаштирилган

баённомаларни ўрганиш жараёнида аниқланган қуйидаги ҳолатлар ҳам
тасдиқлайди:

биринчидан,

муҳокама баённомалари юзаки расмийлаштирилган

бўлиб, белгиланган талабларга мос равишда эмаслиги;

иккинчидан,

профилактика инспекторларининг ҳисоботи Ўзбекистон

Республикаси ИИВнинг 2017 йил 6 сентябрдаги 193-сон буйруғи билан
тасдиқланган «Ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика
инспекторларининг ҳисоботини фуқаролар йиғинларида эшитиш тартиби

6

Зиёдуллаев М.З.

Ички ишлар органларининг таянч пунктларини бошқаришни такомиллаштириш:

Юридик фанлар доктори диссертацияси. – Т., 2019. – Б. 96.

7

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 6 сентябрдаги 193-сон «Ички ишлар

органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларининг ҳисоботини фуқаролар йиғинларида эшитиш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи // URL: http://www.lex.uz.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

181

тўғрисидаги низом»нинг 7-бандида назарда тутилган бешта асосий
йўналиш бўйича расмийлаштирилмаганлиги;

учинчидан,

ҳисоботни тинглаш якунида профилактика инспекторлари

зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиш ҳолати ва иш
натижалари танқидий муҳокама этилмасдан, улар фаолиятининг
самарадорлиги ҳамда уни оширишга қаратилган таклиф-тавсиялар
берилмасдан, фаолиятга асоссиз баҳо бериб келинаётганлиги.

Профилактика инспекторларининг аҳоли олдида мунтазам ҳисобот

бериб бориш тизимининг йўлга қўйилганлиги ва қилинган ишларга баҳо
беришнинг аниқ мезонлари ишлаб чиқилганлиги:

биринчидан

, ички ишлар органлари фаолиятининг, хусусан уюшмаган

ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигига
муайян даражада ижобий ҳисса қўшмоқда;

иккинчидан

, фаолиятда очиқлик, шаффофлик ва қонунийликни

таъминлашга самарали хизмат қилмоқда.

Ички ишлар органларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар

тизимида кўп сонли ходимлар таркибига эга бўлган, серқиррали фаолият
олиб борувчи ижтимоий профилактикани амалга оширувчи махсус хизмат
ва муассасаларга эга бўлган тизим

8

эканлигини ҳисобга олганда,

ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда муҳим ўрин
тутади.

Сўнги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат

Мирзиёевнинг «Эндиликда ички ишлар, прокуратура, Ёшлар иттифоқи,
Хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла ҳамда бошқа давлат ва нодавлат
ташкилотлар жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик учун омил бўлаётган
ишсизлик, гиёҳвандлик, қаровсизлик, оилавий низолар ва шу каби бошқа
иллатларнинг вақтида олдини олиш чораларини кўриши зарур.
Шунингдек, умумийликдан қочиш, бунинг учун ягона мақсад сари интилиб,
ҳамкорликда фаолият олиб бориш, ҳар бир муаммога аниқ режа асосида
ёндашиши лозим»

9

мазмунидаги ғоявий қарашлари ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси бўйича идоралараро дастурларни манзиллилик, соҳавий
ихтисослашув, ҳудудий ва бошқа ўзига хос хусусиятларни инобатга олган

8

Исмаилов И.

Вояга етмаганлар жиноятчилигининг криминологик тавсифи ва профилактикаси //

Криминология. Махсус қисм: Дарслик / Муаллифлар жамоаси. — Т., 2015. — Б. 26–27.

9

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 20 ноябрь куни ўтказилган

жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда давлат ва жамоат ташкилотлари
ҳамкорлигига бағишланган йиғилишда сўзлаган нутқи // Халқ сўзи. – 2017. – 21 нояб.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

182

ҳолда ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг тизимли йўлга қўйилишини
таъминлади.

Бу эса ўз навбатида, улар зиммасига юклатилган мажбуриятларнинг

талаб даражада бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини жиддий
кучайтиришни тақозо этади. Зотан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев
таъкидлаганларидек, «биз профилактика инспекторларининг яшаши ва
ишлаши учун барча шароитларни яратиб бердик. Энди уларнинг
салоҳиятини, маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорлигини
кучайтириш зарур. Бундан кейин маҳаллалардаги профилактика
инспектори лавозимига танлов асосида уч нафар энг профессионал
ходимдан биттаси саралаб олинади. Шундай қилсак, улар ўртасида
рақобат

кучаяди,

одамларнинг

тинчлиги

ва

осойишталигини

таъминлайдиган чинакам самарали тизим яратилади»

10

.

2017 йил 9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти

раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги «Ички ишлар
органлари фаолиятини рейтинг орқали баҳолашнинг таъсирчан тизимини
жорий қилиш»га доир муҳим қарори давлатнинг таҳлил этилаётган
масалага нисбатан аниқ позициясини намоён этди.

Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки,

баҳолаш

– ички ишлар органлари

фаолиятини бошқаришнинг ўзига хос қисми бўлиб, маъмурий ҳудудда
хизмат фаолиятининг сифати ва самарадорлигини мунтазам таъминлаш,
ходимларнинг касбий маҳоратини юксалтириб бориш каби омиллар
соҳада баҳолашга доир ишларни олиб боришни тақозо этади. Шу маънода
А.М. Подгайный ва А.С. Шиенкова таъкидлаганидек, баҳолаш ички ишлар
органлари олдига қўйилган вазифалар қай даражада бажарилганлигини
аниқлаш, фаолиятни самарали ташкил этишда энг муҳим йўналишларга
асосий эътиборни кучайтириш борасида катта аҳамиятга эга

11

.

Бугунги кунда таянч пунктлари, хусусан унда фаолият олиб борувчи

профилактика инспекторлари фаолиятини баҳолаш амалиётида ҳам
муайян муаммолар кўзга ташланмоқда, бу борада ҳанузгача эскича
ёндашувлардан халос бўла олганимиз йўқ. Айрим жойларда таянч
пунктларнинг фаолиятини жиноятларни рўйхатга олиш ва очиш
даражасига қараб, иш фаолиятининг самарадорлигини ўтган йиллардаги

10

Мирзиёев Ш.М.

Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити

яратиш – энг муҳим вазифамиздир // Халқ сўзи. – 2017. – 18 нояб.

11

Подгайный А.М., Шиенкова А.С.

Зарубежный опыт оценки эффективности деятельности полицейских

структур / Вестник Краснодарского университета МВД России. – М., 2014. – № 4. – С. 126.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

183

кўрсаткичларга таққослаб баҳолаш каби эски тузумдан қолган одатлар
ҳалигача учрамоқда

12

.

Шу билан бирга, амалиёт натижалари профилактика инспекторлари

фаолиятини ташкил этиш соҳасида юзага келаётган муаммо ва
камчиликлар ҳам улар фаолияти самарадорлигига салбий таъсир
кўрсатаётганлигини тасдиқлайди. Жумладан, ушбу соҳани бевосита
мувофиқлаштирувчи ва бошқарувчи субъектлар (туман (шаҳар) ички
ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари
(бўлимлари) бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими
(бўлинмаси) бошлиғи) фаолиятини баҳолаш механизмларининг тўлиқ
жорий этилмаганлиги профилактика инспекторлари фаолиятини
ташкилий-методик

жиҳатдан

қўллаб-қувватлаш

борасидаги

масалаларнинг ҳал этилишига тўсқинлик қилиб келмоқда. Бинобарин
ишимизни тўғри ташкил этиш, унинг самарадорлигини таъминлаш, сифат
жиҳатидан замон талаблари даражасига кўтаришни бугун ҳаётнинг ўзи
талаб этмоқда

13

.

– ҳудудларнинг «геокриминологик харитаси»ни ишлаб чиқиш ва

жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
ишларини ташкил этишда улардан фойдаланиш; жамоат жойларида
«интеллектуал камералар»дан фойдаланилишини йўлга қўйиш; содир
этилган жиноятлар, латент жиноятлар, қидирувдаги шахслар ҳақида
аноним тарзда маълумотлар ва аудио, видео, фотолавҳаларни юбориш
имконини берадиган «ишончли аноним хабарлар» махсус сайти
фаолиятини йўлга қўйиш; соҳа мутахассислари билан ижтимоий сўровлар
ўтказиш, ишлаб чиқилган лойиҳалар бўйича уларнинг фикр-
мулоҳазаларини ўрганиш, тайёрланган ишланмаларни тезкор реализация
қилиш учун «Жиноятлар барвақт профилактикаси» махсус веб-саҳифаси
ва электрон журналини ташкил қилиш; шов-шувга сабаб бўлган
жиноятларнинг содир этилиши сабаблари ва шарт-шароитларини
бартараф этиш бўйича киритилган тақдимномаларни Интернет тармоғида
видео алоқа орқали онлайн режимида муҳокама қилиш тартибини жорий
этиш; жойларда ички ишлар органлари штат бирлигига «жиноятларнинг
содир этилиши сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш
масалалари кўриш керак.

12

Зиёдуллаев М.З

. Ички ишлар органларининг таянч пунктларини бошқаришни такомиллаштириш: юрид.

фан. д-ри. ... дис. − Т., 2019. − Б. 142.

13

Мирзиёев Ш.М

. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан

бирга қурамиз // Халқ сўзи. – 2016. – 15 дек.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

184

Фуқароларга жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш учун

жиноий жавобгарлик муқаррарлигини тушунтириш; жиноятлар ҳақида
хабар бераётган фуқароларнинг хавфсизлигини таъминловчи қонунчилик
нормасини шакллантириш; фуқароларнинг жиноятчиликка нисбатан
бефарқ бўлмасликлари учун уларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий
билимларини янада ошириш; жиноятга дахлдорлик билан боғлиқ
жиноятларнинг олдини олишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш,
ҳокимият органлари, мактаб, спорт, маданият, маърифат, хотин-қизлар
уюшмалари фаолиятидан кенгроқ фойдаланиш (А.А. Отажонов)

14

;

‒ жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган махсус қонунларни

қабул қилиш (М.К. Утениязов)

15

.

Юқорида келтирилган фикр-мулоҳазалар таҳлили асосида хулосага

келиш

мумкинки,

уларнинг

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси

самарадорлигини оширишга хизмат қилади ҳамда уларни ҳуқуқни қўллаш
амалиётига татбиқ этиш ушбу соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этади.

Шу ўринда, Ю.М. Антоняннинг «аҳолини зарур товар ва хизматлар

билан таъминлаш масалалари ҳал қилинмаса, таълим-тарбия ишлари
жиддий яхшиланмаса ва жамиятдаги ижтимоий кескинлик даражаси
пасаймаса, жиноятчиликнинг камайишига умид қилиб бўлмайди»

16

, деган

фикрига тўла қўшилиш мумкин.

Бу борада Г.Ў. Ахмедова тўғри таъкидлаганидек, жиноятларни олдини

олиш тўғри ташкил этилса, мамлакатимизда жиноятчиликнинг аҳволи
тубдан ўзгармаса ҳам, унга қарши кураш муайян жиноятлар
ривожланишидаги салбий омилларга амалда қаршилик кўрсатади

17

. Зеро,

«ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши
курашиш самарадорлигини ошириш борасидаги ишларни бир зум ҳам
сусайтирмаслик лозим»

18

.

14

Отажонов А.А.

Жиноятга дахлдорлик: жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлар: Юрид. фан. номз.

дис. ... автореф. – Т., 2009. – Б. 18.

15

Утениязов М.К

. Вояга етмаганлар гиёҳвандлигининг олдини олиш муаммолари: юрид. фан. номз. ...

дис. – Т., 2004. – Б. 12.

16

Антонян Ю.М.

Преступность среди женщин. – М., 1992. – С. 217.

17

Ахмедова Г.Ў.

Уюшган гуруҳлар кичик тадбиркорлик соҳасида содир этиладиган жиноятларнинг олдини

олиш: юрид. фан. номз. ... дис. − Т., 2006. − Б. 101.

18

Мирзиёев Ш.М

. Ҳалқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. − Т., 2018. −

Б. 93.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

185

Юқоридагилардан келиб чиқиб, қуйидаги чора-тадбирлар орқали

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси

самарадорлиги

оширилишини

таъминлаш лозим, деб ҳисоблаймиз:

– ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш

чораларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш орқали ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш ҳамда уларга чек қўйиш, шунингдек уларнинг содир этилиш
сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф
этиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш (ушбу
таклиф айрим илмий тадқиқот натижалари билан асослантирилган

19

);

– идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, замонавий

ахборот-коммуникация технологияларини, яъни видеокузатув, электрон
ҳисобга олиш ва ўзаро ахборот алмашиш, идоралараро маълумотлар
базалари тизимларини кенг жорий этиш;

– ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишда жамоатчилик

назоратини кучайтириш, ижтимоий ва давлат-хусусий шерикчилигини
ривожлантириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва
фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан тўғридан-тўғри
ҳамкорликни йўлга қўйиш (ушбу таклиф айрим илмий тадқиқот
натижалари билан асослантирилган

20

);

– амалга оширилаётган профилактика чора-тадбирларининг мазмун-

моҳияти ва аҳамиятини, қонунийлик аҳволи ҳамда жиноятчилик даражаси
ҳақидаги маълумотларни оммавий ахборот воситалари билан фаол
ҳамкорлик қилиш, Интернет ахборот тармоғи имкониятларидан кенг
фойдаланиш, ҳуқуқбузарликлар ва уларни бартараф этиш жараёни
тўғрисида кенг жамоатчиликни тезкор хабардор қилиш (ушбу таклиф
айрим илмий тадқиқот натижалари билан асослантирилган

21

);

– ўз ичига ҳуқуқбузарликлар динамикаси, уларни содир этиш

такрорийлиги, ижтимоий фикр, профилактик ишлар натижасидан фуқаро-
ларнинг қониқиш ҳосил қилиши ва аҳоли билан ҳамкорлик даражасини
инобатга оладиган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини
баҳолашнинг аниқ мезонларини жорий этиш;

19

Хўжақулов С.Б

. Ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасини такомиллаштириш (ички ишлар органлари

фаолияти мисолида): Юрид. фан. б-ча фалсафа д-ри (PhD).... дис. – Т., 2018. – Б. 81–84.

20

Зиёдуллаев М.З. Ички ишлар органларининг таянч пунктларини бошқаришни такомиллаштириш: юрид.

фан. д-ри. .. дис. — Т., 2019. — Б. 127.

21

Амиров З.А.

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳуқуқий тарбия: назария ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти:

Монография / Масъул муҳаррир: юридик фанлар доктори, доцент Х.Т. Маматов. – Т., 2016. 262 б.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

186

– ҳуқуқбузарликлардан жабрланган ва ғайриижтимоий хулқ-атворли,

ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган ёки содир этган шахсларга
ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа ёрдам
кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар тизимини ривожлантириш (ушбу
таклиф айрим илмий тадқиқот натижалари билан асослантирилган

22

);

Хулоса қилиб айтганда, «ҳозирги давр шароитида ҳуқуқбузарлик

профилактикаси ҳуқуқий сиёсатнинг бош йўналиши ҳисобланади. У
жиноятчилик илдизини қуритишга қаратилган бўлиб, криминоген
омилларга

улар

ривожланишининг

дастлабки

босқичларида

огоҳлантирувчи таъсир кўрсатишнинг асосий тури ҳисобланади.

22

Щербакова Л.Ю.

Виктимологический аспект преступности: современная теория и практика:

автореф….дис. канд. юрид. наук. – СПб., 2005. – С. 16.