ОДАМ САВДОСИ ЖИНОЯТИНИНГ ЮРИДИК ТАҲЛИЛИ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШИШ ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Annotasiya

Мазкур мақолада одам савдоси жиноятнинг миллий қонунчилигимизда квалификатция қилишнинг ўзига хос хусусиятлар ҳамда унга қарши курашишда миллий қонунчилигимизнинг аҳамияти тўғрисида сўз борган.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
48-55
45

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Норбутаев , Э., & Боходиров, Б. (2024). ОДАМ САВДОСИ ЖИНОЯТИНИНГ ЮРИДИК ТАҲЛИЛИ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШИШ ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ. Академические исследования в современной науке, 3(45), 48–55. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/arims/article/view/49707
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мазкур мақолада одам савдоси жиноятнинг миллий қонунчилигимизда квалификатция қилишнинг ўзига хос хусусиятлар ҳамда унга қарши курашишда миллий қонунчилигимизнинг аҳамияти тўғрисида сўз борган.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

48

ОДАМ САВДОСИ ЖИНОЯТИНИНГ ЮРИДИК ТАҲЛИЛИ ВА УНГА

ҚАРШИ КУРАШИШ ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Норбутаев Эркин Хурозович

Ўзбекитон Республикаси ИИВ Академияси профессори

Боходиров Барҳаёт Баҳром ўғли

ИИВ Академияси 3-ўқув курси 319-гуруҳ курсанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.14185076

Аннотация:

Мазкур мақолада одам савдоси жиноятнинг миллий

қонунчилигимизда квалификатция қилишнинг ўзига хос хусусиятлар
ҳамда унга қарши курашишда миллий қонунчилигимизнинг аҳамияти
тўғрисида сўз борган.

Калит сўзлар:

Одам савдоси, мажбурий меҳнат, одам олди-сотиш, одамни

эксплуатация қилиш, замонавий қуллик, ёллаш, эрксизлик ҳолати,
идентификация.

Ҳозирги глобаллашув даврида энг долзарб муаммоларидан бири

бўлган ва на ҳудуд, на миллат, на ёш, на жинс танламасдан кескинлик билан
ривожланиб бораётган ҳамад соҳа мутахассисларни ташвишга солиб
қўйган глобал муаммолардан бири бу – “одам савдоси”, яъни айрим
қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар томонидан турли хил йўллар орқали
инсонларни қул қилиб сотилишидир. Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг

42-моддасига кўра, ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият

турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган
қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай
камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам
миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек
ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга
эканлиги белгилаб қойилган.

Халқаро Меҳнат Ташкилоти томонидан берилган маълумотларга кўра,

бугунги кунда дунёда 40,3 миллион киши замонавий қуллик, шу жумладан
24,9 миллион киши мажбурий меҳнат ва 15,4 миллион киши мажбурий
никоҳ ҳолатида қолмокда. Замонавий қуллик жабрдийдаларининг ҳар
тўрттадан бирини болалар ташкил қилади [1]. Бирлашган Миллатлар
Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган 2030 йилгача
бўлган даврда БМТ Глобал кун тартиби Барқарор ривожланиш
мақсадларининг 8.7-бандида аъзо давлатларни мажбурий меҳнат,
замонавий қуллик ва одам савдосини тугатиш, болалар меҳнатининг энг


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

49

ёмон шаклларини тақиқлаш ҳамда бекор қилиш бўйича тезкор ва самарали
чораларни кўриш буйича вазифалар белгиланган [2].

XX аср охирларига келиб одам савдоси бутун инсониятга қарши асосий

таҳдидлардан бири бўлиб қолди. Одамдан эксплуатация мақсадларида
фойдаланиш билан боғлиқ жиноятлар ошиб бориши тенденцияси бундай
ижтимоий хавфли қилмишлар охир-оқибатда жамиятнинг демократик
негизларига тажовуз қилиши билан миллий хавфсизликка ҳам таҳдид
солади.

Ўзбекистон одам савдосига қарши курашишга оид қатор халқаро

ҳужжатларни, жумладан,

Бирлашган

Миллатлар

Ташкилотининг

“Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисида”ги
Конвенциясини,

Бирлашган

Миллатлар

Ташкилотининг

ушбу

Конвенциясини тўлдирувчи “Одам савдоси, айниқса, аёллар ва болалар
савдосини олдини олиш ҳамда унга чек қўйиш ва унинг учун жазолаш
ҳақида”ги Протоколни ратификация қилди, “Одам савдосига қарши
курашиш тўғрисида” Қонун қабул қилинди ва халқаро ҳуқуқ нормаларини
миллий қонунчиликка имплементация қилишга доир тегишли
ўзгартиришлар киритди [3].

Ҳусусан 2008 йили Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг

135-моддасига тўлақонли ўзгартириш киритилди, эндиликда ушбу модда
“Одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш” деб эмас балки “Одам
савдоси” деб номлана бошлади. Бундан ташқари 2008 йилнинг 17 апрелида
Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш
тўғрисида”ги ЎРҚ-154-сон Қонуни қабул қилинди. Ушбу қонуннинг

3-моддасида одам савдоси тушунчасига қуйидагича таъриф берилган,

“куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа
шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни
суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали
ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун
тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш йўли билан
одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш,
яшириш ёки қабул қилиш. Одамлардан фойдаланиш бошқа шахсларнинг
фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг
ўзга шаклларини, мажбурий меҳнатни ёки хизматларни, қулликни ёхуд
қулликка ўхшаш одатларни, эрксизлик ҳолатини ёхуд инсон аъзоларини ва
(ёки) тўқималарини олишни англатади”.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

50

Ҳозирда одам савдосига доир жиноятлар учун жавобгарлик

чораларини кучайтириш, мажбурий мехнатни тугатиш, одам савдоси,
шунингдек аёллар ва болалар савдоси, фоҳишаликнинг олдини олиш
бўйича чора-тадбирларни амалга оширига муҳим аҳамият қаратилмоқда.
Маълумотлар таҳлили натижасида шуни кўришимиз мумкинки, одам
савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳлар инсонларни нафақат
мажбурий меҳнат билан қулликка жалб қилиш ёки жинсий эксплуатация
мақсадларида фойдаланишлари, балки уларнинг ички органларини
трансплантация қилиш, наркотик моддаларни тарқатиш, бошқа турдаги
жиноий мақсадларда ҳам фойдаланишаётганлиги мазкур муаммонинг
нақадар долзарб аҳамият касб этаётганлигини кўрсатади. Шу айтиш
жоизки, одам савдоси билан боғлиқ бўлган жиноий ҳаракатларнинг энг
асосий хусусиятларидан бири – унинг уюшган жиноятлигидадир. Содир
этилган жиноий ҳаракатларни одатда уюшган жиноий гуруҳ аъзолари
томонидан бир неча босқичларда амалга оширилишидадир. Уларни
қуйидаги босқичларга ажратиш мумкин:

Биринчи босқич – жабрланувчиларни ёллаш, ҳужжатларни

расмийлаштириш;

Иккинчи босқич – жабрланувчини чегарадан қонуний ёки ноқонуний

йўл билан ўтказиш ва уни кутиб олиш;

Учинчи босқич – жабрланувчини шахсий хужжатларини олиб қўйиш,

сотиб юбориш ҳамда эксплуатация қилиниши.

Юқорида кўрсатилган босқичларда иштирок этган шахслар бевосита

жиноятга дахлдор бўлиб, ушбу жиноий ҳаракатнинг иштирокчисига
айланадилар.

Таъкидлаш жоизки, одам савдоси халқаро хусусиятга эга жиноят

бўлиб, унга қарши курашиш зарурати халқаро ҳамкорликни таълаб қилади.
ХХ асрнинг биринчи ярмида ушбу масала бўйича бир қатор битимлар
тузилган. Кейинчалик, улар “Одамлар савдоси ва фоҳишабозликдан
ўзгаларнинг фойдаланишига қарши кураш тўғрисида”ги Конвенция (Нью-
Йорк 1949 й. 2-декабр) билан алмаштирилди. Конвенция БМТ Бош
Асамблеясининг 317/IV-сон резолюцияси билан мақулланган. Ўзбекистон
Республикаси ушбу Конвенцияга Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг 2003-йил 12-декабрдаги 576–II-сон қарори билан қўшилган.
Конвенциянинг 1 ва 2- моддасида унинг иштирокчилари зиммасига айбдор
шахсларни жазога тортиш мажбурияти юклатиладиган ҳаракатлар санаб
ўтилган”.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

51

Ноқонуний миграция, одам савдоси ва мажбурий меҳнатнинг ҳар

қандай кўринишини бартараф этишга қаратилган хорижий мамлакатлар
тажрибалари ва халқаро ташкилотлар фаолияти ҳақида тўхталганда БМТ
томонидан қабул қилинган қуйидаги ҳужжатларни алоҳида келтириб ўтиш
лозим бўлади:

–Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (1948 й.) – тенглик,

эркинлик, шахсий дахлсизлик, шунингдек, барча одамларнинг қуллик ва
қулликдан мустақиллигини тан олади;

–Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт (1966 й.) –

қулликка ўхшаш қуллик ва урф-одатларни тақиқлайди;

–БМТнинг одам савдосига ва бошқа одамларнинг фоҳишалигига қарши

конвенцияси (1949 й.);

–Қуллик тўғрисидаги конвенция (1926 й.) ва қулликни бекор қилиш

тўғрисидаги қуллар савдоси ва қулликка ўхшаш институтлар ва амалиёт
(1956 й.), унгақўшимча;

–БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси (1989 й.),

Болаларни сотиш, болалар фоҳишабозлиги ва болалар порнографияси,
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга Факультатив протокол (2000 й.).

–2003 йил 1 июлда кучга кирган барча меҳнат муҳожирлари ва

уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги БМТ
нинг халқаро конвенцияси [4].

Ушбу халқаро норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши

жаҳон миқёсида одам савдосига қарши курашиш ва унинг олдини олишга
қаратилган энг муҳим қадам бўлди.

Шу ўринда, Европа Кенгаши ҳам одам савдоси билан боғлиқ бўлган

муаммоларни ўзининг бир қатор дастурлари орқали тўғридан-тўғри ёки
билвосита ҳал қилиб келмоқда. 1997 йилдан бери гендер тенглиги бўйича
мувофиқлаштирувчи қўмита (CДЕГ) вакили бошчилигида мутахассислар
гуруҳи

“жинсий

эксплуатация

мақсадида”

одам

савдосига,

фоҳишабозликка, аёллар ҳуқуқларининг бузилиши ва поймол этилишига
қарши курашиш бўйича қатор ташаббусларни қўллаб қуватламоқда.
Ўзбекистон Республикасида ҳам одам савдосига қарши курашиш, қулликка
барҳам бериш, аёллар ва болалар савдоси ҳамда фоҳишабозликнинг олдини
олиш, мажбурий меҳматни тугатишга жиддий эътибор қаратилган бўлиб,
ушбу муаммоларга ечим топиш давлатимиз сиёсатининг устувор
йўналишларидан бири, десак асло муболаға бўлмайди.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

52

Одам савдоси жиноятининг ҳуқуқий тахлилига келиб тохталадиган

бўлсак, юқорида айтилганидек Ўзбекистон Республикаси Жиноят
Кодекснинг 135-моддасида одам савдоси учун жиноий жавобгарлик
назарда тутилган.

Ушбу модданинг биринчи қисми диспозицияси мазмунига кўра, одам

савдоси деганда, одамни олиш-сотиш ёки одамни эксплуатация қилиш
мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш
тушунилади.

Одамни олиш-сотиш деганда – бир шахс томонидан бошқасига пул,

бошқа моддий қимматликлар, мулкий ёки пул шаклидаги қарздан воз
кечиш сифатидаги ҳақ эвазига берилиши тўғрисида ёзма ёки оғзаки битим
тузилишини назарда тутади. Бундай кўринишдаги одам савдосида одам
қандай мақсадларда сотиб олинганлиги ёки сотилганлиги ҳуқуқий аҳамият
касб этмайди.

Одамни эксплуатация қилиш – бошқа шахслар фоҳишабозлигидан

фойдаланиш ёки бошқа кўринишдаги шаҳвоний эксплуатацияни,
мажбурий меҳнат ёки хизматлар, қуллик ёки қулликка ўхшаш одатлар,
эрксизлик ҳолати ёки одам аъзолари ёки тўқималари олинишини
англатади.

Фоҳишабозликда фойдаланиш – деганда, одамдан унинг ҳақ эвазига

номуайян доирадаги жинсий шериклар билан шаҳвоний муносабатларга
киришишидан муттасил фойдаланиш тушунилади. Бошқа кўринишдаги
шаҳвоний эксплуатация деганда, одамнинг ундан порнографик тасвирлар
тайёрлаш, бузуқ ҳаракатлар содир этиш мақсадларда фойдаланиш учун
берилиши тушунилади.

Мажбурий меҳнат – бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш

орқали иш бажаришга мажбурлашни англатади. Ҳарбий ёки муқобил
хизмат тўғрисидаги қонунлар асосида, фавқулодда ҳолат юз берган
шароитларда, суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига биноан, қонунда
назарда тутилган бошқа ҳолларда бажарилиши лозим бўлган ишлар
мажбурий меҳнат деб ҳисобланмайди.

Қуллик — ўзига нисбатан мулк ҳуқуқига хос айрим ёки барча ҳуқуқлар

амалга оширилаётган шахс аҳволи ёки ҳолатини англатади.

Эрксизлик ҳолати — шахснинг муайян омиллар мажмуи таъсири

остида ўз эркига хилоф равишда ҳар қандай иш ёки хизматни бажаришга
мажбур бўлганлигини англатади.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

53

Ёллаш — эксплуатация қилиш мақсадида одамни бирор-бир фаолият

билан шуғулланишга жалб этишга қаратилган фаолият (эксплуатация
объектини қидириш, тўплаш, у билан музокара юритиш ва ҳ.к)
тушунилади;

Ташиш — шахсни олиш-сотиш битими тузиладиган (ижро

этиладиган), бошқа шахсга топшириладиган жойга ёки ундан эксплуатация
мақсадида фойдаланиладиган жойга етказиб бериш (транспортда
ташиш)ни англатади. Бунда етказиб бериладиган шахс одам савдосини
амалга ошириш учун мўлжалланганлиги ташувчига олдиндан маълум
бўлиши лозим. Ташиш битта аҳоли пункти доирасида ҳам, Ўзбекистон
Республикасидан ташқарига чиқиш билан боғлиқ тарзда ҳам амалга
оширилиши мумкин;

Топшириш — одамни бошқа шахсга эксплуатация қилиш мақсадида

жисмоний тарзда беришда ифодаланади;

Яшириш

жабрланувчини

ҳокимият

вакилларидан,

қариндошларидан ёки унинг тақдиридан манфаатдор бошқа шахслардан
ҳар қандай жойда хуфия сақлашда ифодаланади;

Қабул қилиш — одамни ўз мақсадларида эксплуатация қилиш учун

эгаликка олиш (масалан, ҳадя тариқасида, вақтинча текин фойдаланиш
учун ёки қарз эвазига ва ҳ.к.) ни англатади, одамни сотиб олиш ҳоллари
бундан мустасно.

Жиноят кодексининг 135-моддаси биринчи қисми диспозициясида

назарда тутилган жиноят таркиби формал бўлиб, жиноят одамни олиш-
сотиш битими тузилган пайтдан ёки қонуннинг мазкур моддасида
кўрсатилган бошқа қилмиш содир этилган пайтдан тугалланган
ҳисобланади [3].

Сўнги йилларида мамлакатимизда одам савдосига ва тизимини янада

такомиллаштиришга қаратилган бир қатор ислоҳатлар амалга оширилди.
Ҳусусан Президентимизнинг ташаббуси билан одам савдосига ва мажбурий
меҳнатга қарши курашиш миллий тизим тўлиқ такомиллаштирилиб,

ПФ–5775-сон Фармони билан халқаро стандартларга мос равишда –

“Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссия”
ва унинг таркибида иккита кичик комиссиялар фаолияти ташкил этилди
[5].

1. Ички ишлар вазири раислигида – Одам савдосига қарши курашиш

масалалари бўйича кичик комиссия.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

54

2. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири раҳбарлик

қиладиган – Мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари бўйича кичик
комиссия.

Одам савдоси жабрдийдаларини аниқлаш, уларга ижтимоий, ҳуқуқий

ѐрдам

бериш

мақсадида,

Кичик

комиссиясининг

веб-сайти

("www.ht.gov.uz") ва - долзарб алоқа тармоғи‖ (998-99-311-01-01) фаолияти
йўлга қўйилди.

Одам савдосига қарши курашиш борасидаги фаолиятини янада

такомиллаштириш борасида – “Одам савдосига қарши курашиш
тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирдаги қонун қабул қилинди (2021 йил
17 августдаги 633-сон).

Янги тахрирга асосан қуйидагилар белгилаб қўйилди:
–одам савдосининг жабрдийдаларини ҳимоя қилиш ва уларга ѐрдам

бериш масалалари, шу жумладан, уларни ижтимоий реабилитация қилиш
тартиби белгиланди;

–одам

савдосининг

жабрдийдаларини,

жиноят

иши

қўзғатилганлигидан қатъи назар, идентификация қилиш тартиби
белгиланди.

Дастлабки идентификация – жисмоний шахсни одам савдосининг

тахминий жабрдийдаси деб тан олиш тўғрисида қарор қабул қилиш
мақсадида маълумотларни олиш, ўрганиш ва баҳолашга қаратилган чора-
тадбирлар мажмуи [6]. Дастлабки идентификация Бош прокуратура, Давлат
хавфсизлик хизмати, Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш ҳамда
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирликлари ва уларнинг
ҳудудий бўлинмалари томонидан ўтказилиши белгиланди.

Аввал, одам савдосига қарши курашувчи асосий давлат органалари

сифатида Бош прокуратура ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик
вазирлиги йўқ эди. “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонунга
мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 февралдаги – “Одам
савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин
қилинаётган шахсларни миллий даражадаги қайта йўналтириш тизимини
тасдиқлаш тўғрисида”ги 60-сон қарори қабул қилинди.

Хулоса қилиб айтганда, одам савдосига қарши курашиш бўйича

мамлакатимизда олиб борилаётган чора-тадбирлар хозирга келиб ўз
самарасини бераётганлигини ушбу соҳа экспертлар томонидан ҳам
эътироф этиб ўтилмоқда. Ҳусусан, АҚШнинг халқаро одам савдоси
тўғрисидаги

ҳисоботида

Ўзбекистон

Республикасининг

ўрни


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

55

яхшиланганлиги фикримизнинг ёрқин далилидир. Сўнги йилларда ҳуқуқ
муҳофаза қилиш органларида ҳам қатор ислоҳотлар амалга оширилиб,
одам савдосидек ижтимоий хавфли муаммога қарши курашишнинг янгича
тизими ишлаб чиқилди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Fundamental Principles and Rights at Work Branch (fundamentals) //
https://www.ilo.org/global/about-the-ilo/how-the-iloworks/departaments-
and-jffices/gc vtmange/fprw/lang-en/index htm/
2. Employment. Decent work for all and secial prelection // https: // sdgs un
org/ru/goals/goal.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.11.2009 йилдаги
13-сон Қарори https://lex.uz/docs/1616053
4.

Торговля

людьми

/Конвенции

и

соглашения

//

https://www.un.org/ru/documents/decl_conv/ conv_humantrafficking. shtml.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Одам
савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада
такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5775-
сонли Фармони/ URL: https://lex.uz/uz/docs/4616405?ONDATE=23.12.2023
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 февралдаги – “Одам савдосидан
жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган
шахсларни миллий даражадаги қайта йўналтириш тизимини тасдиқлаш
тўғрисида”ги 60-сон қарори

Bibliografik manbalar

Fundamental Principles and Rights at Work Branch (fundamentals) // https://www.ilo.org/global/about-the-ilo/how-the-iloworks/departaments-and-jffices/gc vtmange/fprw/lang-en/index htm/

Employment. Decent work for all and secial prelection // https: // sdgs un org/ru/goals/goal.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.11.2009 йилдаги 13-сон Қарори https://lex.uz/docs/1616053

Торговля людьми /Конвенции и соглашения // https://www.un.org/ru/documents/decl_conv/ conv_humantrafficking. shtml.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5775-сонли Фармони/ URL: https://lex.uz/uz/docs/4616405?ONDATE=23.12.2023

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 февралдаги – “Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни миллий даражадаги қайта йўналтириш тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 60-сон қарори