ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
162
ПОДКАСТ МЕДИА МАЙДОНИДА ЭНГ ОММАБОП ФОРМАТ
СИФАТИДА
Несибели Мамбетирзаева
Қорақалпоқ давлат университети
Журналистика кафедраси ассистент-ўқитувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.13753810
Аннотация:
Мазкур
мақолада
техник
тараққиёт
сабаб
журналистикада пайдо бўлган янги формат ҳақида сўз этилган. Подкаст
форматининг ўзига хослиги, абзаллиги, медиа майдонидаги ўрни очиб
берилган. Қорақалпоғистон интернет журналистикаси мисолида таҳлил
қилинган.
Калит
сўзлар:
жанр,
формат,
аудио,
контент,
подкаст,
диверсификация.
Замон ва техниканинг жадал суръатларда тараққий этиши ахборот
оқимини кескин кўпайтирди. Лекин одамларнинг катта маълумотлар
билан танишишга вақти ҳам, имкони ҳам йўқ. Бу муаммонинг ечими
ўлароқ медиа майдонида кўплаб янги форматлар юзага келмоқда.
Масалан, подкастлар. Бу ҳар қандай соҳада, ҳар қандай мавзуда
аудиторияга ўзлари қизиққан янгиликлар, керакли маълумотлар, ҳаётий
тажрибалар, қимматли маслаҳатлар билан ортиқча вақт сарфламасдан
танишишга имкон беради.
Хош подкаст нима? Бу – аудио ва видео файлларни интернет орқали
тарқатиш ва тинглашга мўлжалланган формат. Apple Podcasts, Spotify,
Google Podcasts каби бирқанча платформалар подкастларнинг кенг
аудиторияга етиб боришини таъминлайди. Юклаб олиш осон ва ўзимизга
қулай вақтда тинглаш мумкинлиги боис подкастлар сўнгги йилларда
медиа тармоғида машҳур бўлиб бормоқда. Айтиб ўтиш жоиз, бу турдаги
интервьюлар анъанавий турлардан тубдан фарқ қилади. Энг аввало,
подкастларда вақт чегараланмаган бўлиб, интервьюлар соатлаб
ўтказилиши мумкин. Бу суҳбатдош ва журналистга мавзуни чуқурроқ
муҳокама қилиш имконини беради. Шу билан бирга, подкаст форматида
интервью олувчилар кўпинча норасмий ва дўстона услубда суҳбатлашади.
Натижада тингловчилар суҳбатдошнинг шахсий томонларини яхшироқ
тушунади. Подкастларда товуш эффектлари, мусиқа ва бошқа аудио
элементлардан фойдаланиш орқали ҳикояларни янада жонли ва
қизиқарли қилиш мумкин. Асосийси, аудио катта маълумотлар учун қулай
формат. Масалан, жуда узун матнни тўлақонли ўқиб, ҳазм қилиш учун
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
163
жуда кўп вақт кетади. Қўл ва кўз банд бўлади. Видеода ҳам худди шундай.
Аудио эшитиш учун эса махсус вақт ажиратиш шарт эмас. Ишлаётганда
ёки кўчада сайр қилаётганда, турли жойларда турли машғулотлар билан
шуғулланаётиб аудио подкастларни эшитиш мумкин. Масалан, машина
ҳайдовчилари кўпроқ йўлда радио эшитади. Бу иш билан банд бўлган
ҳолда янгиликлар билан танишиш, кўнгил кўтариш, дам олиш имконини
беради.
Бугунги
подкаст
форматининг
аждоди
ана
шу
радиоэшиттиришдир. Ҳатто "подкаст" атамасининг ўзи ҳам иПод ва
броадкастинг (радиоэшиттириш) сўзларининг комбинацияси туфайли
пайдо бўлган.
Подкастларнинг оммалашувининг асосий сабабларидан яна бири
цензура ва таҳрирлаш чекловларидан нисбатан озод бўлганлиги. Шу боис
журналистлар мавзуни эркин ва батафсил ёритишади. Бу чуқур таҳлил
қилиш имконини яратади. Материал формати катта бўлса ҳам аудитория
подкастларни узоқ вақт давомида тинглашга ўрганган. Натижада
журналистлар мураккаб мавзуларда, ҳақиқий манбаларни аниқлаб,
соатлаб суҳбат қилишади. Ва подкаст тили ҳаммага тушунарли, керак
бўлса шевадан ҳам фойдаланилади. Икки киши ортиқча расмиятчиликсиз,
шунчаки бир пиёла чой устида мириқиб суҳбат қилишади.
Формат жиҳатидан подкастлар одатда эпизодлардан ташкил топган
бўлиб, ҳар бир эпизод бир мавзу ёки суҳбатни қамраб олади. Улар шахсий
ёки профессионал даражада тайёрланган бўлиши мумкин. Ҳар иккала
ҳолатда ҳам асосий эътибор бериладиган нарса, подкаст маълум бир
мавзуга қаратилиши керак. Тингловчи ўзи излаётган ахборотни мавзу
бўйича қидиради. Контент яратувчилар ўз услубларини яратишда, уни
аудиторияга қандай тақдим этишда эркин бўлишса ҳам, аввало
тингловчилар талаб ва эҳтиёжларини ўрганиб чиқиши керак. Бу бозор
қонунияти.
Технологик қулайлик журналистдан ташқари хоҳлаган одам ўз
мутахассислиги,
қизиқишидан
келиб
чиқиб
подкаст
яратиш
мумкинлигини кўрсатади. Формат ва жанр жиҳатидан эркинлик,
камҳаражатлилик суҳбатдошнинг шахсий тажрибаси, ўй-фикрлари ва
ҳиссиётларига кўпроқ урғу берилиши подкастларни энг қулай, энг
оммабоп форматга айлантирди.
Ҳар қандай подкастнинг мақсади эса тингловчилар билан ишончли
алоқа ўрнатиш саналади. Сторйтеллинг-бу борада самарали усул.
Подкастда ҳикоя қилиш техникасидан фойдаланиш томошабинларни
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
164
кўпроқ ўзига тортади. Бир киши савол берадиган, иккинчиси жавоб
берадиган интервьюни тинглашдан кўра, ҳис-ҳаёжонга тўла қаҳрамон
ҳикоясини эшитиш қизиқарлироқ бўлади. Асосийси, ҳикоя қилиш
техникасини билиш керак. Энг аввало, тингловчининг эътиборини жалб
қиладиган оҳонграволи кириш яратилади, кейин ҳиссиётлар билан таъсир
кўрсатилади. Тушунарли тилдан, тасвирлаш воситаларидан, овоз
эффектларидан самарали фойдаланиш муҳимдир. Подкаст воқеалари
тингловчиларнинг кўз ўнггида жонланиши зарур.
Лекин биз юқорида таъкидлаганимиздек, подкастларнинг турлари
кўп ва улар аудио ва видео форматда учрайди. Подкаст-бу you-tube-га
ўхшайди, лекин аудио формат бирламчи ҳисобланади. Видео форматдаги
подкастларга келсак, уларнинг ўзига хослиги видеони кўриш эмас,
шунчаки эшитиб, ҳамма нарсани тушуниш муҳим ва шунга асосан
контентлар тайёрланади.
You-tube нинг Қорақалпоғистон сегментида подкаст номи остида
тайёрланган контентлар асосан, видео шаклида учрайди. “Гөже”(гўжа)
подкаст, “Ўрта подкаст”. Уларда маълум бир мавзу юзасидан меҳмон
чақирилади. Масалан, “Гўжа” подкастнинг 9-сонида дерматолог Гаўҳар
Қойлибаева билан бир ярим соатлик суҳбат қилинади. Қорақалпоқ
халқида “Оғзи гўжадай қайнаш” деган ибора бор. Бу кўп гапириш
маъносини билдиради. Контент яратишда айнан шуни назарда тутган
бўлиши керак. Унда журналист қаҳрамонларининг шахсий ҳаётидан
тортиб, мутахассислиги, бугунги кундаги фаолияти, соҳадаги муаммолар
бўйича эркин тарзда суҳбатлашиб ўтиради. Журналист айрим ҳолатларда
ўзининг шахсий қарашларини ҳам билдиради. Асосий камчиликлари,
контент номи ва ташриф буюрадиган меҳмонлар қорақалпоқ бўлишса ҳам
жуда кўп ҳолатларда рус тилида сўзлашади. Икки тил аралашиб кетган. Бу
суҳбатлардан руслар ҳеч қандай манфаатдор эмас. Шу боис интернет
сегментида миллий контент яратишда соф қорақалпоқ тилидан
фойдаланиш максадга мувофиқ.
Яна бир камчилиги, ҳар бир подкаст учун аниқ мавзу ва жарангдор
сарлавҳа танланмаган. Подкаст номлари кўпинча меҳмоннинг исмларини
келтириш билан чекланади. “Сарлавҳа – ярим мақола” эканлигини,
сарлавҳа тингловчи эътиборини ушлаб қоладиган қармоқ вазифасини
ўташини инобатга олиш керак эди. Жанрлар интеграцияси боис подкаст
талабларининг айрим жойларда бузилганлиги кўриш мумкин. Яъни
қаҳрамон ҳаётининг ёрқин қирралари баъзи ўринларда қўшимча
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
165
видеолавҳалар орқали берилади. Масалан, “Юморбек билан интервью” деб
номланган 7-сонда қаҳрамоннинг “Қувноқлар ва зукколар” ўйинидаги
ижросидан лавҳалар қўйиб берилган. Бу подкастни тинглашдан кўра
кўпроқ томоша қилиш кераклигини билдиради. Бу учун эса махсус вақт
ажратиш керак.
You-tube сегментидаги яна бир видео подкаст “Орта подкаст” (“Ўрта
подкаст”) деб номланади. Икки бошловчи олиб борадиган суҳбатларда
асосан, юртимизга таниқли инсонлар иштирок этишади. Улар ҳам
ўзларининг ҳаёти ва ижоди, кечинмалари билан ўртоқлашади. Санъаткор
Алишер Байниязов билан 15-сон “Ҳайрана”нинг орқасида... номли суҳбат
олти ой ичида энг кўп 179 минг бора кўрилган. “Орта подкаст”да ҳам
бошловчилар топган, айрим ҳолларда қаҳрамоннинг ўзи олиб келган
видеолари қўйиб берилади. Аммо, тан олиш керак, ОАВнинг тарихий
ривожланиши жараёнида конвергенция мунтазам равишда содир бўлади.
Янги технологиялар журналистларнинг таркибни яратиши ва уни
аудиторияга қандай тарқатишига таъсир кўрсатади. Масалан, ОАВ аста-
секин онлайн маконга ўтаётганида, матбуот матнлари ўзгарди ва айнан
уларга
мўлжалланган
платформаларга
мослашди. Подкастлар
радиоэшиттиришларга
энг
яқин,
улар
радио
журналистика
тамойилларидан фойдаланади. Дастлаб аудио блоглар бўлган подкастлар
энди ўзига хос хусусиятлари билан янги жанр шакли сифатида
профиллана бошлади. Амалда соф жанрлар мавжуд эмас. Доимий равишда
жанрлар
бир-бирига
таъсир
кўрсатади,
модификация
ва
диверсификацияга учрайди. Жанрни ўзгарувчан ва беқарор шакл
сифатида тушунтириш мумкин. Айниқса журналистика ижодий касб
саналар экан, мавжуд қолипларнинг бузилиши, янгиланишлар бўлиши
табиий ва бу яхши натижа.
Сўнгги йиллари жаҳондаги йирик компаниялар подкастлар учун
платформалар
ва
инвестициялар
яратмоқда.
Бундан
ташқари,
подкастларда реклама ва маркетинг имкониятлари ривожланиб, улар
фойда келтирадиган бизнесга айланмоқда. Эътибор берсак, бугунги кунга
келиб подкастлар нафақат оммавий ахборот воситаларида, балки таълим,
маркетинг ва тадбиркорлик каби соҳаларда ҳам фаол қўлланилмоқда.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Куницына Н.В. Медиаформат как стилевой облик современной
журналистики // Жанры и типы текста в научном и медийном дискурсе.
Орел: Орловский гос. ун-т культуры, 2013.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
166
2.
Болотова Е.А. Специфика работы ведущего информационно -
разговорных подкастов / Е.А. Болотова, Л.А. Круглова, И.М. Якунин //
Меди@льманах. 2021. №3 (104)
3.
Витвинчук В.В. Особенности российских подкастов (по материалам
издания «Meduza») / В.В. Витвинчук, М.С. Лаврищева // Мир науки,
культуры, образования. 2019. №5
4.
Воинова Е.А. Подкаст как новый формат публичной коммуникации в
условиях цифровой медиасреды / Е.А. Воинова, Е.В. Сивякова //
Социально-гуманитарные знания. 2018. №12.