Авторы

  • Отабек Муродов
    “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.arims.49981

Ключевые слова:

тупроқ такрорий экин тариқ кунгабоқар зовур сувлари Нанокремний AMINOSID Universal Si биопрепарат тупроғининг ҳажм массаси.

Аннотация

Ушбу мақолада такрорий экин сифатида тариқ ва кунгабоқар экинларни сув танқисчилиги шароитида қўшимча сув манбаси бўлган кам минераллашган зовур сувлари билан мавсумий 2 марта суғорилиб, экинларга Нанокремний ва AMINOSID Universal Si биопрепаратлари ишлов берилиб, тариқ экинига ўғитлаш тартиби N-50, P-105, K-75 кг/га ни, кунгабоқарга N-200, P-140, K-100 кг/га меъёрда минерал ўғитлар киритилиб етиштирилган тажриба даласини тупроғининг ҳажм массасини ўзгариши тўғрисида маълумотлар келтирилган.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

41

КАМ МИНЕРАЛЛАШГАН ЗОВУР СУВЛАРИ БИЛАН СУҒОРИБ

ЕТИШТИРИЛГАН ТАКРОРИЙ ЭКИНЛАРНИ, ЎҒИТ

МЕЪЁРЛАРИНИ ВА БИОПРЕПАРАТЛАРНИ ТУПРОҚНИНГ

ҲАЖМ МАССАСИГА ТАЪСИРИ

Муродов Отабек Улуғбекович

“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш

муҳандислари институти” МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш

институти

https://doi.org/10.5281/zenodo.13729466

Аннотация.

Ушбу мақолада такрорий экин сифатида тариқ ва

кунгабоқар экинларни сув танқисчилиги шароитида қўшимча сув манбаси
бўлган кам минераллашган зовур сувлари билан мавсумий 2 марта
суғорилиб, экинларга Нанокремний ва AMINOSID Universal Si
биопрепаратлари ишлов берилиб, тариқ экинига ўғитлаш тартиби N-50, P-
105, K-75 кг/га ни, кунгабоқарга N-200, P-140, K-100 кг/га меъёрда
минерал ўғитлар киритилиб етиштирилган тажриба даласини
тупроғининг ҳажм массасини ўзгариши тўғрисида маълумотлар
келтирилган.

Калит сўзлар:

тупроқ, такрорий экин, тариқ, кунгабоқар, зовур

сувлари, Нанокремний, AMINOSID Universal Si, биопрепарат, тупроғининг
ҳажм массаси.

Кириш.

Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда тупроқ

унумдорлигини белгиловчи асосий омиллардан бири унинг сув-физик
хоссаларидир. Бунда тупроқнинг зичлиги ҳажмий ва солиштирма массаси,
умумий ғоваклиги, сув ўтказувчанлиги, нам сиғими катта агрономик
аҳамиятга эга. Чунки бу кўрсаткичлар тупроқни ҳаво, иссиқлик, озуқа, сув
тартиби ҳамда микроорганизмлар фаолиятини ва ўсимликларнинг ўсиши,
ривожланишини белгилайди. Шунингдек, улар экинларни суғориш
тартибларини белгилайдиган асосий омиллардан биридир. Тупроқнинг
сув-физик хоссалари, тупроқнинг тури, механик таркиби, тузилиши,
органик

ва

минерал

моддаларнинг

миқдори,

структураси,

маданийлашганлиги ва ерга ишлов бериш даражаларига боғлиқ ҳолда
турлича бўлади. Ўтлоқи-aллювиaл тупроқлар табиий қулай сув-физик
хусусиятларга эга бўлган тупроқлар ҳисобланиб, шу билан бир қаторда
тупроқнинг мўътадил сув-физик хусусиятлари вужудга келтирилганда
ўсимликларнинг яхши ўсиши ва ривожланиши ҳамда юқори ҳосил бериши
фан ва ишлаб чиқаришда илмий томондан исботланган.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

42

Тупроқнинг сув-физик хоссалари доимо ўзгариб туради, уларнинг

ўзгариши тупроққа ишлов бериш, суғориш, ўғитлаш, зах қочириш, шўр
ювиш, алмашлаб экиш ва бошқа кўпгина тадбирларни бажариш
натижасида содир бўлади. Шунингдек суғорма деҳқончилик шароитида
деҳқончилик қилишда тупроқнинг сув-физик хоссалари ҳолати доимо
назорат қилиб борилиши талаб этилади. Тажриба майдонларида
тупроқнинг асосий сув-физик (ҳажмий массаси, ғоваклиги, сув
ўтказувчанлиги, чегаравий дала нам сиғими, тупроқ капилляр найчалари
орқали сувни юқорига кўтарилиш хусусиятлари) хоссалари аниқланади.

Тадқиқот материаллари ва услуби.

Дала тажриба ишлари Бухоро

вилояти Вобкент туманидаги Агрофайз зийнати фермер хўжалигининг
ўтлоқи аллювиал, ўртача даражада шўрланган, механик таркибига кўра
ўрта қумоқ, сизот сувлари сатҳи 2,0-2,5 метр, минерализацияси 2,5-3,0 г/л
бўлган тупроқлар шароитида етиштирилган такрорий экинларни униб
чиқиши учун экин экиш олди суғориш ишлари амалга оширилди. Тажриба
даласидаги тариқ экини қатор ораси 30 см ва кунгабоқар экини уруғлари
қатор ораси 60 см қилиб, 4-5 см чуқурликда сеялка ёрдамида экилди.
Тажриба вариантлари бир ярусда, 3 қайтариқда жойлаштирилиб, ҳар бир
вариантнинг майдони 240 м

2

(узунлиги 50 м, кенглиги 4,8 м), тажриба

даласининг ҳисобий майдони – (1440 м

2

) ни, умумий майдони эса – 4320

м

2

ни ташкил этди.

Тажрибада кузги буғдой ҳосилини йиғиб олингандан кейин

тариқнинг Саратовское–853, кунгабоқарнинг Дилбар навларини такрорий
экин сифатида етиштириш бўйича олиб борилган тажрибанинг 1-4-
вариантлари назорат сифатида зовур сувлари билан суғорилиб, 2-5-
вариантларда зовур суви билан суғоришдан олдин Нанокремний
биопрепарати билан экинларга ишлов берилди, 3-6-вариантларда эса
зовур суви билан суғоришлардан олдин AMINOSID Universal Si
биопрепарати билан экинларга ишлов берилган. Такрорий экин сифатида
тариқнинг (Panicum miliaceum L.) “Саратовское - 853” ва кунгабоқарнинг
(Helianthus annus L.) “Дилбар” навларини кам минераллашган (3 гр/л
бўлган) зовур сувлари билан тариқ экинида ЧДНС га нисбатан 70-75-65 %
да, кунгабоқар экини 70-70-65 % бўлганда 0-1-1 суғориш тартибида 2
маротаба суғорилган бўлиб, иккала экин учун суғориш олди тупроқ
намлигининг ҳисобий қатлами 50-70-50 см да мaвсумий суғориш
меъёрлари тариқ экинида 1752-1451 м

3

/гa тенг бўлган бўлса, кунгабоқар

экинида эса 1755-1464 м

3

/гa меъёрда суғориш ишлари амалга оширилди.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

43

Такрорий тариқ экинини ўғитлаш тартиби N-50, P-105, K-75 кг/га ни,
кунгабоқар экинини N-200, P-140, K-100 кг/га меъёрда қўлланилди.
Шунингдек, уруғларни экиш олдидан Нанокремний 300 гр/т, Aminosid
universal si 0,8-1,0 л/т миқдоридаги биопрепаратлар билан ишлов
берилиб, амал даври давомида такрорий экинларни биринчи ва иккинчи
суғоришлар олдидан Нанокремний 100 гр/га, Aminosid universal si 5,0 л/га
меъёрларда биопрепаратлар билан ишлов берилиб, улардан самарали
фойдаланилди.

Дала тажрибасида кузатишлар, ҳисоблаш ва таҳлиллар “Дала

тажрибаларини ўтказиш услублари” ЎзПИТИ услубий қўлланмасига амал
қилинган ҳолда олиб борилди. Кимёвий моддаларни ишлатиш даврида
«Ўсишни созловчи моддаларни давлат синовидан ўтказиш бўйича қисқача
услубий кўрсатмалар»дан фойдаланилди ва олинган маълумотларга
Б.А.Доспехов услуби бўйича математик статистик ишлов берилди.

Таҳлил ва натижалар.

Сув тақчиллиги бўлган шароитда такрорий

экин сифатида тариқ ва кунгабоқар экинларини кучсиз минераллашган
зовур сувлари билан суғорилиб етиштириш бўйича Олиб борилган дала
тажрибаларининг ўртача уч йиллик кўрсаткичларини тахлил қиладиган
бўлсак, амал даврининг бошида тупроқнинг ҳажм массаси ҳайдалма 0-30
см қатламда 1,26 г/см

3

ни, 0-50 см 1,27 г/см

3

ни, 0-70 см қатламда 1,30

г/см

3

ни ва бир метрлик 0-100 см қатламда 1,33 г/см

3

ни ташкил қилди.

Такрорий тариқ экинини зовур суви билан суғорилиб етиштирилган 1–
вариантнинг амал даври охирида даланинг 0-30 см ҳвйдалма қатламида-
1,28 г/см

3

, 0-50 см-1,30 г/см

3

, 0-70 см-1,33 г/см

3

, 0-100 см-1,37 г/см

3

га тенг

бўлган бўлса, 2–вариантда Нанокремний биопрепарати билан экинга
ишлов берилгандан сўнг зовур сувлари билан суғоришганда тупроқнинг
ҳажм массаси 0-30 см қатламда-1,26 г/см

3

, 0-50 см-1,28 г/см

3

, 0-70 см-1,30

г/см

3

, 0-100 см-1,35 г/см

3

га ёки назорат вариантига нисбатан ҳайдалма ва

бир метрлик қатламларда 0,01-0,02 г/см

3

га камроқ бўлгани аниқланди.

Тариқ экинини AMINOSID Universal Si биопрепарати ишлов берилиб кейин
зовур сувлари билан суғорилган 3-вариантда 0-30 см қатламда-1,27 г/см

3

,

0-50 см-1,29 г/см

3

, 0-70 см-1,30 г/см

3

, 0-100 см-1,37 г/см

3

га ёки назорат

вариантга нисбатан 0,01-0,04 г/см

3

га кам зичлашганлиги кузатилди.

4–вариантда такрорий кунгабоқар экинини зовур суви билан

суғорилиб етиштирилган назорат даласининг амал даври охирига келиб 0-
30 см қатламда 1,28 г/см

3

, 0-50 см-1,29 г/см

3

, 0-70 см-1,33 г/см

3

, 0-100 см-

1,36 г/см

3

га тенг бўлган бўлса, 5–вариант Нанокремний биопрепарати


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

44

билан экинга ишлов берилгандан сўнг зовур сувлари билан суғоришганда
тупроқнинг ҳажм массаси юқоридагиларга мос ҳолда 0-30 см қатламда
1,26 г/см

3

, 0-50 см-1,28 г/см

3

, 0-70 см-1,30 г/см

3

, 0-100 см - 1,35 г/см

3

га ёки

назорат вариантига нисбатан 0,01-0,02 г/см

3

га, кунгабоқарни AMINOSID

Universal Si биопрепарати ишлов берилгандан кейин зовур сувлари билан
суғорилиб етиштирилган 6-вариантда 1,27; 1,29; 1,30 ва 1,37 г/см

3

га ёки

назорат вариантга нисбатан ҳайдалма қатламда 0,01 г/см

3

га кам

зичлашганлиги кузатилди.

Кузги буғдойдан кеийин такрорий тариқ ва кунгабоқар экинларини

зовур сувлари билан суғоришдан олди тупроққа биопрепаратлар билан
ишлов бериш натижасида тупроқнинг хажм массаси ҳар иккала экинда
ҳам камайиши кузатилди. Тажриба даласида ўтказилган тупроқнинг
хажм массаси аниқлаш бўйича тахлил натижалари 1-жадвалда
келтирилган.

1-жадвал
Такрорий экинлар ва ўғит меъёрларини тупроқни ҳажм массасига

таъсири, г/см

3

(ўртача 3 йиллик кўрсаткич)


Хулоса.

Такрорий экинларни сув танқисчилиги шароитида кам

минераллашган зовур сувлари билан суғорилган ҳамда Нанокремний ва
AMINOSID Universal Si биопрепаратлари ишлов берилиб етиштирилганда
тажриба даласи тупроғининг ҳайдалма қатламида ҳажм массаси
камайгани аниқланди, бунда қўлланилган минерал ўғитларни ҳам ҳажм
масса ўзгаришига таъсири боғлиқлиги кузатилди.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. К.Таджиев такрорий экилган сояга стимуляторлар билан ишлов
беришнинг дон ґосили ва сифатига таъсири// O‘zbekiston qishloq va suv
xo‘jaligi jurnali №5. Тошкент 2021 42-43-б.

Тупроқ
қатлами,
см

Тупроқ ҳажм массаси, г/см

3

Амал
даври
бошида

Минерал
ўғитлар
меъёри, кг/га

Амал даври охирида
Тариқ

Кунгабоқар

В-1 В-2

В-3

В-4

В-5

В-6

0-30

1,26

Тариқ экинида
N-150; P-105; K-75

1,28 1,26 1,27 1,28 1,26 1,27

0-50

1,27

1,30 1,28 1,29 1,29 1,28 1,29

0-70

1,30

Кунгабоқар экинида

N-200; P-140; K-100

1,33 1,30 1,30 1,33 1,30 1,30

0-100

1,33

1,37 1,35 1,37 1,36 1,35 1,37


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

45

2. Б.Ж.Азимов, Р.Ш.Тиллаев, Р.И.Исаев Суғориладиган ерларда бошоқли
ғалладан кейин экиладиган такрорий экинларни парваришлаш бўйича
тавсиялар. Т. 1995. 60-бет.
3. Дала тажрибаларини ўтказиш услублари. Тошкент. 2007. –141 б.
4. Доспехов Б. Методика полевого опыта 5-ое изд. доп. и перераб. Москва
Агропромиздат 1985. -245-256 стр.
4. Isaev, S., and Haidarov, B. (2018). Drainage water use for cotton-plant
irrigation. Bulletin of Science and Practice, 4(9), 109-113 P.
5. Khamidov M.K., Balla D., Hamidov A.M., Juraev U.A.Using collector-drainage
water in saline and arid irrigation areas for adaptation to climate change. 2020.
IOP Conference Series: Earth and Environmental Science 422(1),012121

Библиографические ссылки

К.Таджиев такрорий экилган сояга стимуляторлар билан ишлов беришнинг дон ґосили ва сифатига таъсири// O‘zbekiston qishloq va suv xo‘jaligi jurnali №5. Тошкент 2021 42-43-б.

Б.Ж.Азимов, Р.Ш.Тиллаев, Р.И.Исаев Суғориладиган ерларда бошоқли ғалладан кейин экиладиган такрорий экинларни парваришлаш бўйича тавсиялар. Т. 1995. 60-бет.

Дала тажрибаларини ўтказиш услублари. Тошкент. 2007. –141 б.

Доспехов Б. Методика полевого опыта 5-ое изд. доп. и перераб. Москва Агропромиздат 1985. -245-256 стр.

Isaev, S., and Haidarov, B. (2018). Drainage water use for cotton-plant irrigation. Bulletin of Science and Practice, 4(9), 109-113 P.

Khamidov M.K., Balla D., Hamidov A.M., Juraev U.A.Using collector-drainage water in saline and arid irrigation areas for adaptation to climate change. 2020. IOP Conference Series: Earth and Environmental Science 422(1),012121