ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
140
МАЗМУНИ ҚОНУН ТАЛАБЛАРИГА МУВОФИҚ БЎЛМАГАН
БИТИМНИНГ ҲАҚИҚИЙ ЭМАСЛИГИ
О.И.Саттаров
Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари
бўйича судлов ҳайъати судьяси
https://doi.org/10.5281/zenodo.13358419
Аннотация:
Ушбу мақолада битим мазмунининг қонун талабларига мувофиқлиги
ва бу талабларга риоя қилинмаган ҳолатларда битимнинг ҳақиқий
эмаслигига олиб келувчи ҳуқуқий оқибатлар таҳлил қилинади. Битимнинг
мазмуни қонунларга, жамоат тартибига ёки ахлоқ нормаларига зид
келганда, у ўзининг ҳуқуқий кучини йўқотади ва томонлар ўртасидаги
муносабатларни тартибга сола олмайди. Мақолада бундай битимларнинг
ҳуқуқий аҳамияти, суд амалиётидаги ҳолатлари ва уларни олдини олиш
учун қўлланиладиган ҳуқуқий механизмлар ёритиб берилади.
Калит сўзлар:
битимнинг ҳақиқий эмаслиги, битим мазмуни, қонун
талаблари, фуқаролик ҳуқуқи, суд амалиёти, жамоат тартиби, ахлоқ
нормалари, ҳуқуқий оқибатлар.
Аннотация:
В данной статье анализируется соответствие содержания сделки
требованиям закона и правовые последствия несоблюдения этих
требований.
Если
содержание
сделки
противоречит
законам,
общественному порядку или нормам морали, такая сделка теряет свою
юридическую силу и не может регулировать отношения между сторонами.
В статье рассматриваются правовые последствия таких сделок, их
значение в судебной практике и правовые механизмы, применяемые для
предотвращения подобных ситуаций.
Ключевые слова:
недействительность сделки, содержание сделки,
требования закона, гражданское право, судебная практика, общественный
порядок, нормы морали, правовые последствия.
Битим мазмунининг қонунга мувофиқ бўлиши ҳар қандай
ҳаракатнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Битимнинг мазмуни
қонунларга зид келмаслиги, яъни амалдаги қонунчилик билан
тақиқланган ёки чекланган фаолиятга қаратилмаслиги лозим. Қонунга
зид бўлган битимлар, масалан, ноқонуний товарларни сотиб олиш ёки
тақиқланган хизматларни кўрсатишга қаратилган битимлар ҳақиқий эмас
деб топилади ва ҳуқуқий кучга эга бўлмайди.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
141
Шунингдек, битим мазмуни жамоат тартиби ва ахлоқ нормаларига
мувофиқ бўлиши керак. Яъни, битим жамоат манфаатларига зарар
келтирмайдиган ва умумий ахлоқ қоидаларига зид бўлмайдиган мазмунда
бўлиши лозим. Агар битим мазмуни жамоат тартиби ёки ахлоқ
нормаларига зид бўлса, у ҳам ҳақиқий эмас деб топилади. Бундан ташқари,
битимдаги шартлар томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ ва
тушунарли тарзда белгилаб бериши керак, чунки ноаниқ ёки тушунарсиз
шартлар ҳам битимнинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлиши мумкин.
Мазмуни қонун талабларига мувофиқ бўлмаган битимнинг ҳақиқий
эмаслиги ҳақидаги масала фуқаролик ҳуқуқининг муҳим жиҳатларидан
бирини ташкил этади. Қонун талаблари доирасида битимлар тузиш ҳар
бир ҳуқуқий муносабатнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Шу
сабабли, қонун томонидан белгиланган меъёрлар ва қоидаларга риоя
қилинмаган ҳолатларда, битимнинг ҳақиқийлиги жиддий шубҳа остига
қўйилиши мумкин. Мазмуни қонун талабларига мос келмайдиган
битимлар фуқаролик ҳуқуқида ўзининг ҳуқуқий кучини йўқотади, бу эса
томонлар ўртасидаги муносабатларнинг қонунийлигини таъминлашда
муҳим аҳамиятга эга. Бироқ, бу борада Қ.Мусаев таъкидлайдики, миллий
қонунчилигимизда ахлоқ категорияси тушунчасига аниқ ҳуқуқий таъриф
берилмаган. Айни вақтда, битимнинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ
ижтимоий муносабатларда ахлоқ категориясига аниқ ҳуқуқий таъриф
бериш ва уни фуқаролик қонунчилигида акс эттириш муҳим аҳамият касб
этади
1
.
Қонун ҳужжатлари талабларига зид бўлган, шунингдек, ҳуқуқ-
тартибот, одоб ёки ахлоқ нормаларига қарши мақсадда тузилган
битимлар Фуқаролик кодексининг 116-моддасига мувофиқ, ўз-ўзидан
ҳақиқий эмас деб топилади. Бу ерда "қонун" сўзи кенг маънода
қўлланилиб, фақат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан
қабул қилинган ҳужжатларни эмас, балки барча қонунчилик
ҳужжатларини бузиб тузилган битимларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Агар битим қонун талабларига мос келмаса, ундай битим ҳақиқий
эмас деб топилади ва томонлар битимга асосан олинган барча нарсаларни
қайтариб беришлари шарт. Агар олинган нарсани аслига қайтариб бериш
мумкин бўлмаса, қонун ҳужжатларида бошқача оқибатлар кўрсатилмаган
бўлса, унинг қийматини пул билан қоплаш талаб этилади. Масалан,
1
Мусаев Қ. Фуқаролик ҳуқуқида ахлоқ асослари категориясининг илмий-назарий тавсифи. “Одил судловда
ҳуқуқни қўллаш амалиётининг долзарб муаммолари” мавзусидаги республика илмий онлайн видеоконференция
материаллари тўплами (2020 йил 29 май) 239-б.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
142
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш тўғрисида”ги қонунга кўра, катта қийматга эга бўлган мол-мулк
тўғрисидаги битимлар кузатув кенгашининг якдил қарори билан
тасдиқланиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига қарши мақсадларда
тузилган битимлар, умуман олганда, ҳақиқий эмас деб топилади. Давлат
ва жамият манфаатларига зид, ғаразли ёки ёмон ният билан тузилган
битимлар жиддий ҳуқуқбузарлик ҳисобланиб, бундай битимлар учун
қонунчиликда қатъий мулкий жавобгарлик белгиланади. Масалан, ер
участкалари ёки муомаладан чиқарилган ашёларнинг олди-сотди
битимлари, давлат ва жамият манфаатларига жиддий хавф туғдирувчи
битимлар тоифасига киради.
Ҳ.Р.Раҳмонқуловнинг фикрига кўра, бундай битимлар қонун-
қоидаларни қўпол бузиш, ижтимоий хавф туғдириш ва давлат ёки жамият
манфаатларига тажовуз қилишга қаратилган деб қаралади. Бундай
битимларнинг кенг тарқалиши уларнинг ижтимоий хавфли эканлигидан
далолат беради. Масалан, Ўзбекистон юридик шахсларининг чет эл
тижорат компаниялари билан рухсатнома талаб қилинмайдиган
товарларни сотиш ёки валюта назорати қоидаларини бузган ҳолда
тузилган битимлар давлат иқтисодий хавфсизлигига таҳдид солади.
Шунингдек, ҳарбий қурол-аслаҳаларни ёки наркотик моддаларни олди-
сотди битимлари ҳам шундай ижтимоий хавфли битимлар қаторига
киради.
2
.
Ш.М. Асьянов таъкидлаганидек, атайлаб ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
нормаларига зид мақсадларда тузилган битимлар ҳақиқий эмас
битимларнинг энг "хавфли" ва зарарли турларидан бири бўлиб, уларнинг
амалга оширилиши ўта оғир оқибатларга сабаб бўлади. Бундай битимлар
назарияда ва амалиётда антиижтимоий битимлар сифатида белгиланади
ва улар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб топилади.
Бундай битимларнинг асосий белгиларидан бири уларнинг
мақсадидир: битим ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоққа зид мақсадларда
тузилади, ва иккинчи муҳим белги — битимни тузган томонларнинг
камида бирида ғаразли ният мавжуд бўлади. Фуқаролик кодексининг 116-
моддаси бу каби битимларнинг хавфлилиги ва ижтимоий аҳамиятини
баҳолашда қонунчилик учун асос бўлиб хизмат қилади. Биринчидан,
мақсаднинг ўзи битимни мазкур тоифага киритиш учун етарли
2
Раҳмонқулов Ҳ.Р. Битимлар. –Тошкент: ТДЮИ, 2010. – 76 б.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
143
ҳисобланади. Битим шаклан қонуний кўринишда бўлиши мумкин, лекин
унинг мақсади уни ўта хавфли ва ҳақиқий эмас битимга айлантиради.
Иккинчидан, ҳуқуқ-тартибот ва ахлоқ нормалари қонунчиликда
битимларнинг хавфлилигини баҳолашда тенг мезонлар сифатида қабул
қилинади. Шунинг учун битимни аҳлоқий асосларга қарши мақсадда
тузишнинг ўзи уни ҳақиқий эмас деб топиш учун етарлидир.
Бироқ, бундай мақсадлар доим ҳам ошкор бўлмайди ва уларни
аниқлаш қийин бўлиши мумкин. Бундай битимлар одатда юридик
мақсадлар билан ниқобланади, лекин аслида улар жиноий фаолият ёки
бошқа хавфли ҳуқуқбузарликни амалга оширишга қаратилган бўлади.
Бундай ҳаракатлар битимни бажариш учун зарур бўлган "хавфли натижа"
ҳисобланади, ва бу мақсад битимнинг ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
нормаларига зид эканлигини кўрсатади. Мақсаднинг ўзи эмас, балки
битимни амалга ошириш жараёнидаги оқибатлар унинг ижтимоий
хавфлилигини белгилайди. Шу тариқа, гап жиноий ҳаракатлар, маъмурий
ҳуқуқбузарликлар ва бошқа қўпол ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ
фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида кетмоқда
3
.
Юқоридаги муаллифлар таъкидлаганидек, қонун ҳужжатларига
мувофиқ бўлмаган битимлар энг хавфли ва ижтимоий жиҳатдан салбий
баҳоланадиган битимлар сирасига киради. Бундай битимлар кўпинча
давлат ва жамият манфаатларига қарши қаратилган бўлиб, уларнинг
ижтимоий хавфи каттадир. Шу сабабли, бундай битимларга қарши қатъий
чоралар кўриш зарур. Нафақат фуқаролик-ҳуқуқий, балки маъмурий-
ҳуқуқий ва жиноий-ҳуқуқий чораларни ҳам қўллаш орқали бундай
битимлар иштирокчиларини жавобгарликка тортиш мақсадга мувофиқ
ҳисобланади. Бу чоралар давлатнинг ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, жамоат
манфаатларини ҳимоя қилиш ва қонун устуворлигини таъминлаш
борасидаги саъй-ҳаракатларини мустаҳкамлайди.
Хулоса қилиб айтганда, битим мазмунининг қонунга мувофиқлиги
битимнинг ҳуқуқий кучга эга бўлиши учун асосий шартлардан биридир.
Қонунларга, жамоат тартибига ёки ахлоқ нормаларига зид келадиган
битимлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб топилади ва бундай битимлар
томонлар ўртасида ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларни келтириб
чиқармайди. Шунингдек, битимдаги барча шартлар аниқ ва тушунарли
бўлиши керак, чунки ноаниқ ёки тушунарсиз шартлар битимнинг
ҳақиқийлигини шубҳа остига қўйиши мумкин.
3
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига шарҳ. I жилд. – Тошкент: Vektor-Press, 2010. – Б. 323-324.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
144
Мазмуни қонун талабларига мувофиқ бўлмаган битимлар фуқаролик
ҳуқуқида кенг ўрганиладиган муаммолардан бири ҳисобланади. Бундай
битимларнинг ҳақиқий эмаслиги нафақат томонларнинг манфаатларига
зарар етказади, балки ҳуқуқий низоларнинг келиб чиқишига ҳам олиб
келади. Шу сабабли, битим тузишда қонун талабларига риоя қилиш ва
битим мазмунининг қонунийлигини таъминлаш ҳар қандай ҳуқуқий
муносабатда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Мусаев Қ. Фуқаролик ҳуқуқида ахлоқ асослари категориясининг
илмий-назарий тавсифи. “Одил судловда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг
долзарб
муаммолари”
мавзусидаги
республика
илмий
онлайн
видеоконференция материаллари тўплами (2020 йил 29 май) 239-б.
2.
Раҳмонқулов Ҳ.Р. Битимлар. –Тошкент: ТДЮИ, 2010. – 76 б.
3.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига шарҳ. I жилд. –
Тошкент: Vektor-Press, 2010. – Б. 323-324.
4.
Раҳмонқулов Ҳ.Р. Битимлар. –Тошкент: ТДЮИ, 2010. – 44 б.
5.
P S Atiyah, An Introduction to the Law of Contract (Oxford University
Press, 5th ed, 1995) 323.
6.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига шарҳ. I жилд. –
Тошкент: Vektor-Press, 2010. – 293 б.
7.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига шарҳ. I жилд. –
Тошкент: Vektor-Press, 2010. – 305 б.
8.
Логунов Д. А. Практика применения договора поручительства //
Законадательство. – М., 1999. – №. 6. – С. 19 – 27.