Авторы

  • А. Газиев
    қ.х.ф.д., К.И.Х., Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти
  • Б.С. Маматов
    қ.х.ф.ф.д. (PhD), К.И.Х., Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти
  • А.Х. Хатамов
    қ.х.ф.ф.д. (PhD), К.И.Х., Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти
  • М.Х. Туранов
    қ.х.ф.ф.д. (PhD) Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти
  • У.Т. Фазилов
    б.ф.н., Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти
  • А.Ж. Болтаев
    кичик илмий ходим Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.arims.50006

Ключевые слова:

қоракўл тери гул ўлчами гул эни ипаксимонлик ялтироқлик техник талаблар стандарт.

Аннотация

Мақолада турли рангдаги қоракўл териларида жун-тола сифатининг ипаксимонлик ва ялтироқлик кўрсаткичларининг гул ўлчамига боғлиқликда намоён бўлиш даражалари ёритилган.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

170

ТУРЛИ РАНГДАГИ ҚОРАКЎЛ ТEРИЛАРИ ЖУН-ТОЛАЛАРИНИНГ

СИФАТ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Газиев А.

қ.х.ф.д., К.И.Х.,

Маматов Б.С.

қ.х.ф.ф.д. (PhD), К.И.Х.,

Хатамов А.Х.

қ.х.ф.ф.д. (PhD), К.И.Х.,

Туранов М.Х.

қ.х.ф.ф.д. (PhD)

Фазилов У.Т.

б.ф.н.,

Болтаев А.Ж.

кичик илмий ходим

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти

https://doi.org/10.5281/zenodo.12800307

Аннотация:

Мақолада турли рангдаги қоракўл териларида жун-тола

сифатининг ипаксимонлик ва ялтироқлик кўрсаткичларининг гул
ўлчамига боғлиқликда намоён бўлиш даражалари ёритилган.

Калит сўзлар:

қоракўл тери, гул ўлчами, гул эни, ипаксимонлик,

ялтироқлик техник талаблар, стандарт.

Аннотация:

В статье приведены результаты исследований по

изучению показателей качества волоса шелковистости и блеска
каракульских шкурок разных окрасок, в зависимости с размером завитка.

Ключевые слова:

каракульские шкурки, размер завитка, ширина

завитка, шелковистость, блеск, технические требования, стандарт.

Abstract:

The article presents the results of research on the study of hair

quality indicators, silkiness and shine of astrakhan skins of different colors,
depending on the size of the curl.

Key words:

karakul skins, curl size, curl width, silkiness, shine, technical

requirements, standard.


Қоракўлчиликда ишлаб чиқарувчиларнинг хўжалик юритиш

шаклларининг ўзгариши, селекция-наслчилик ишларини юритиш
даражасининг маълум бир мақсадларга йўналтирилганлиги, ишлаб
чиқариш жараёнларининг инновациялашуви натижасида қоракўл терилар
ҳажми, сифати ва ассортиментининг миқдор ва сифат жиҳатидан
ўзгаришига олиб келади. Шу сабабли, қоракўл терилари учун техник


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

171

талаблар ва стандарт ҳар 5 йилда қайта кўриб чиқилиши мақсадга
мувофиқ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2020-

йил 28-сентябр куни ўтказилган “Техник жиҳатдан тартибга солиш,
стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология миллий
тизимини ривожлантириш масалалари тўғрисида”ги 74-сон йиғилиш
баёни 6-бандида қоракўл терилари учун ҳалқаро стандарт ишлаб чиқиш
вазифаси қўйилган [1].

Қоракўлчилик соҳасининг асосий маҳсулоти қоракўл терилари

ҳисобланиб, уларга ички ва ташқи бозорда талаб катта. Қоракўл тери хом-
ашъёсига охирги стандарт 1996 йилда кучга киритилган. Сўнгги йилларда
ишлаб чиқарувчиларнинг хўжалик юритиш шакллари, селекция-
наслчилик ишларини юритиш даражасининг бир мунча пасайганлиги
сабабли маълум бир ассортиментдаги қоракўл терилар ишлаб чиқаришга
ихтисослашиши бузилган. Натижада экспортбоп ҳамда товар қоракўл
терилар ҳажми, сифати ва ассортименти стандартнинг техник
талабларига етарли даражада жавоб бермай келмоқда. Шу сабабли мавжуд
техник талаблар ва стандарт билан таққослаш ва қорақўл тери
маҳсулотига янги таҳрирдаги стандартлар ишлаб чиқиш зарурати
туғилмоқда.

Қоракўл териларида жун тола қопламининг ипаксимонлиги ва

ялтироқлиги муҳим селекцион белгилар қаторига кириб, қоракўл
териларининг қимматлилигини оширади.

Юқоридаги фикр мулоҳазалардан келиб чиқиб, “Барча ранглардаги

қоракўл териларига уларнинг сифат ва хусусиятларини ўрганиш ва
таҳлиллаш асосида техник талаблар ишлаб чиқиш ва халқаро стандарт
тайёрлаш” лойиҳаси доирасида тадқиқотлар олиб борилди.

Тадқиқот услублари.

Тадқиқотлар Бухоро вилояти “Бухоро коракўл

кластери” МЧЖ ҳамда Қашқадарё вилояти “Муборак қоракўл наслчилик”
МЧЖ ларида турли рангдаги қоракўл териларида олиб борилди.

Қоракўл териларидаги гулларнинг узунлиги ва эни штангенциркул

ёрдамида ЎзРСТ 641-95 стандарти талаблари асосида ўлчанди [2].

Олинган маълумотларга вариацион статистика усулларида ишлов

берилди [5].

Тадқиқот натижалари.

Турли рангдаги қоракўл териларининг гул

энига боғлиқ ҳолда жун толаларининг ипаксимонлигини баҳолаш бўйича
ўтказилган тадқиқот натижалари 1-жадвалда келтирилган.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

172

1-жадвал

Турли ранглардаги қоракўл териларида жун-тола ипаксимонлиги

Гул ўлчами (эни)

n

Жун тола ипаксимонлиги, % (X̅±Sx̅)

аъло

ўрта

паст

Қора рангли терилар

Катта

96

20,8±4,08

66,7±4,81

12,5±3,37

Ўрта

139 19,4±3,35

74,1±3,71

6,5±2,09

Майда

15

26,6±11,4

66,7±12,1

6,7±6,45

Кўк рангли терилар

Катта

27

25,9±8,43

55,6±9,56

18,5±7,47

Ўрта

67

26,9±5,41

67,2±5,73

5,9±2,87

Майда

13

38,5±13,4

53,8±13,8

7,7±7,39

Сур рангли терилар

Катта

45

40,0±7,30

51,1±7,45

8,9±4,2

Ўрта

167

37,1±3,73

59,3±3,80

3,6±1,44

Майда

38

36,9±7,82

47,3±8,04

15,8±5,91


Тадқиқот натижалари кўрсатадики, қора рангли, гул эни катта бўлган

териларда

жун

толалари

ипаксимонлигининг

аъло

даражада

ифодаланиши 20,8 фоизни, ўрта 66,7 ҳамда паст даражада ифодаланиш
ҳолатлари 12,5 фоизни ташкил қилган.

Қора рангли териларда гул эни ўрта бўлган териларда жун толалари

ипаксимонлигининг аъло даражада ифодаланиши 19,4 фоизни, ўрта 74,1
ҳамда паст даражада ифодаланиши 6,5 фоизни ташкил қилган. Бу
кўрсаткич гул эни майда бўлган териларда мос равишда 26,6; 66,7 ва 6,7
фоиз даражаларида қайд этилган.

Кўк рангли терилар бўйича олинган маълумотларда қора рангли

териларга нисбатан фарқланиш ҳолатлари кузатилади. Баҳолаш
натижаларига кўра, гул эни катта бўлган ҳолатда жун толалари
ипаксимонлигининг аъло даражада ифодаланиши 25,9 фоизни, ўрта 55,6
ҳамда паст даражада ифодаланиши 18,5 фоизни ташкил қилган. Гул эни
ўрта бўлган териларда жун толалари ипаксимонлигининг аъло даражада
ифодаланиши 26,9 фоизни, ўрта 67,2 ҳамда паст даражада ифодаланиши
5,9 фоизни ташкил қилган. Шунингдек, гул эни майда бўлган териларда
мос равишда 38,5; 53,8 ва 7,7 фоизни ташкил этган.

Гул эни катта бўлган сур рангли териларда жун толалари

ипаксимонлигининг аъло даражада ифодаланиши 40,0 фоизни, ўрта 51,1


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

173

ҳамда паст даражада ифодаланиши 8,9 фоизни, гул эни ўрта бўлган
териларда

жун

толалари

ипаксимонлигининг

аъло

даражада

ифодаланиши 37,1 фоизни, ўрта 59,3 ҳамда паст даражада ифодаланиши
3,6 фоизни ташкил қилган. Шунингдек, гул эни майда бўлган териларда
мос равишда 36,9; 47,3 ва 15,8 фоизни ташкил этган.

Тадқиқотлар давомида турли рангдаги қоракўл териларида жун

толаларининг ялтироқлик кўрсаткичлари ўрганилиб, 2-жадвалда
келтирилди.

Тадқиқот натижалари кўрсатадики, қора рангли гул эни катта бўлган

териларда жун толалари ялтироқлигининг аъло даражада ифодаланиши
30,2 фоизни, ўрта 56,2 ҳамда паст даражада ифодаланиш ҳолатлари 13,6
фоизни ташкил қилган.

Қора рангли териларда гул эни ўрта бўлган териларда жун толалари

ялтироқлигининг аъло даражада ифодаланиши 24,5 фоизни, ўрта 64,0
ҳамда паст даражада ифодаланиши 11,5 фоизни ташкил қилган.
Шунингдек, гул эни майда бўлган териларда мос равишда 26,7 ва 73,3
фоизни, ялтироқлиги паст терилар учрамаганлиги аниқланди.

2-жадвал
Турли ранглардаги қоракўл териларида жун толаси ялтироқлиги


Гул ўлчами (эни)

n

Жун толаси ялтироқлиги, % (X̅±Sx̅)

кучли

ўрта

паст

Қора рангли терилар

Катта

96

30,2±4,68

56,2±5,06

13,6±3,49

Ўрта

139

24,5±3,64

64,0±4,07

11,5±2,70

Майда

15

26,7±11,42

73,3±11,42

-

Кўк рангли терилар

Катта

27

29,6±8,78

55,6±6,80

14,8±6,83

Ўрта

67

34,3±5,79

61,2±5,95

4,5±2,53

Майда

13

38,5±13,4

53,8±13,8

7,7±7,39

Сур рангли терилар

Катта

45

44,4±7,40

40,0±7,30

15,6±5,40

Ўрта

167

37,8±3,75

55,0±3,84

7,2±2,00

Майда

38

44,8±8,06

42,1±8,00

13,1±5,47

Кўк рангли терилар бўйича олинган маълумотларда қора рангли

териларга нисбатан фарқланиш ҳолатлари кузатилди. Баҳолаш
натижаларига кўра, гул эни катта бўлган ҳолатда жун толалари


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

174

ялтироқлигининг аъло даражада ифодаланиши 29,6 фоизни, ўрта 55,6
ҳамда паст даражада ифодаланиши 14,8 фоизни ташкил қилган. Гул эни
ўрта бўлган териларда жун толалари ялтироқлигининг аъло даражада
ифодаланиши 34,3 фоизни, ўрта 61,2 ҳамда паст даражада ифодаланиши
4,5 фоизни ташкил қилган. Шунингдек, гул эни майда бўлган териларда
мос равишда 38,5; 53,8 ва 7,7 фоизни ташкил этган.

Гул эни катта бўлган сур рангли териларда жун толалари

ялтироқлигининг аъло даражада ифодаланиши 44,4 фоизни, ўрта 40,0
ҳамда паст даражада ифодаланиши 15,6 фоизни, гул эни ўрта бўлган
териларда жун толалари ялтироқлигининг аъло даражада ифодаланиши
37,8 фоизни, ўрта 55,0 ҳамда паст даражада ифодаланиши 7,2 фоизни
ташкил қилган. Шунингдек, гул эни майда бўлган териларда мос равишда
44,8; 42,1 ва 13,1 фоизни ташкил этган.
Умуман олганда, қоракўл териларида гуллар эни турлича бўлган ҳолатда
ранглар

кесимида

жун

толаларининг

сифат

кўрсаткичларида

фарқланишлар мавжуд бўлиб, ушбу маълумотлардан қоракўл териларига
янги техник талаблар ва халқаро стандарт лойиҳасини ишлаб чиқишда
фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Техник
жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва
метрология миллий тизимини ривожлантириш масалалари тўғрисида” ги
74-сон йиғилиш баёни. Тошкент. 2020-йил 28-сентябр
2. Ошланмаган барра қоракўл терилар. Умумий техник талаблар. ЎзРСТ
641-95 стандарти. Тошкент, 1995. 21 б.
3. Плохинский Н.А. Руководство по биометрии для зоотехников. Москва.
1969. 256 с

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология миллий тизимини ривожлантириш масалалари тўғрисида” ги 74-сон йиғилиш баёни. Тошкент. 2020-йил 28-сентябр

Ошланмаган барра қоракўл терилар. Умумий техник талаблар. ЎзРСТ 641-95 стандарти. Тошкент, 1995. 21 б.

Плохинский Н.А. Руководство по биометрии для зоотехников. Москва. 1969. 256 с