ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
124
БУХОРО ВОҲАСИ СУҒОРИЛАДИГАН ТУПРОҚЛАРИ ТАДҚИҚИ
Назарова Севара Мустакимовна
s.m.nazarova@buxdu.uz
Бухоро давлат университети доценти.
қ-х.ф.ф.д. (PhD)
Исмоилова Юлдузхон
Бухоро давлат университети талабаси
https://doi.org/10.5281/zenodo.13220201
Аннотация
Мақолада
Бухоро
воҳасида
тарқалган
асосий
суғориладиган тупроқларнинг таснифи жумладан, эскидан суғориладиган
ботқоқ-ўтлоқи, ўтлоқи тақир, тақирсимон, тақир, тақир-ўтлоқи, қумли-
чўл, бўз-жигарранг, бўз-жигарранг ўтлоқи тупроқ типлари атрофлича баён
қилинган.
Аннотация
В статье подробно описана классификация основных
орошаемых почв, распространенных в Бухарском оазисе, в том числе
староорошаемые болотно-луговые, бесплодные, бесплодные, бесплодно-
луговые, песчано-пустынные, серо-бурые, серо-бурые луговые типы почв.
Annotation
The article describes in detail the classification of the main
irrigated soils distributed in the Bukhara oasis, including old irrigated swamp-
meadow, barren meadow, barren, barren, barren-meadow, sandy-desert, gray-
brown, gray-brown meadow soil types.
Таянч сўзлар:
ўтлоқи чўл ва ўтлоқи тақир тупроқлар, ўрта ва енгил
қумоқли, агрофизика, сизот сувлар, бўз жигарранг, гидроморф.
Ключевые слова:
травянистые пустынные и травянистые
пустынные почвы, средние и легкие пески, агрофизика, фильтрационные
воды, серо-коричневые, гидроморфные.
Key words:
grassy desert and grassy barren soils, medium and light sand,
agrophysics, seepage waters, gray-brown, hydromorphic.
Бухоро вилояти Зарафшон дарёсининг қуйи оқимида жойлашган
бўлиб. Бутун воҳа бўйича кенг ва қисқа дарё ётқизиқларида ҳосил бўлган
майдонлардан иборат. Дарёнинг кенг қисмида Бухоро қуйи қисмида эса
Қоракўл воҳалари жойлашган.
Бухоро воҳаси Навойи – Конимех Хазаранинг туртиб чиқган Автобача
ва Қизилтепа плотасининг учламчи ётқизиқларига кириб боради.
Бу воҳанинг узунлиги 80 км, максимал кенглиги 50 кмни ташкил
этади. Шарқда Хазаранинг туртиб чиқган, жанубий ғарбда Жангара
бўйини, шимолда Қизилқум ва Автобача плотаси жанубда ва жанубий
ғарбда Куюкмозор, Қизилтепа ва Девхона плотаси билан чегараланади.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
125
Қоракўл воҳаси катталиги жиҳатидан бирмунча кичик ва ёши
жиҳатидан ёш Зарафшон дарёсининг қуйида Жангара бўйинини Қоракўл
плотасига кириб бориш жойида ривожланган. Воҳа шимолий – шарқдан
Қоракўл плотаси, Жангара бўйини билан шимолдан Қизилқум қумлари ва
Қоракўл платоси, жанубий - ғарбдан Зарафшон воҳасини Амударёнинг
ўрта оқимидан ажратиб турувчи Сундукли қумлари билан чегараланади.
Бухоро вилояти қишлоқ хўжалигини табиий районлаштирилиши
бўйича Ўрта Осиё чўл провинцияси жанубий Қизилқум ва шимолий
Қизилқум округларининг субтропик чўл ҳудудига киради.
Жанубий Қизилқум округида суғориладиган текис ҳудуд жойлашган
бўлиб Зарафшон дарёсининг ҳавза ва ҳавза олди ҳамда Бухоро ва Қоракўл
дарёларининг қадимги чиқиш ирмоғи текислигини ўз ичига олади.
Объект сифатида ҳудуднинг қолган қисмини Қизилқум чўли ишғол
қилади. Чўл минтақаси Бухоро ва Қоракўл ирмоқларида асосан эскидан
суғориладиган аллювиал ўтлоқи, ўтлоқи чўл ва ўтлоқи тақир тупроқлар
тарқалган. Вилоятда кенг тарқалган ўрта ва енгил қумоқли механик
таркибли ва суғориш билан банд бўлган эскидан суғориладиган ўтлоқи
тупроқлар қишлоқ хўжалиги асосий экинлари учун мақбул агрофизик
тартиботларни (сув, озиқа ва ҳаво алмашиниши ва ҳакозо) вужудга
келтирса, Бухоро вилоятида кенг тарқалган тақирсимон, тақирсимон
ўтлоқи ва сур тусли қунғир тупроқларда аксинча қийин мелиоратив
ҳолатларни вужудга келтиради. Чунки бу тупроқлар учун хос бўлган
хусусиятларнинг
у
ёки
бу
даражада
шўрланганлиги
ва
гипслашганлигидир. Маълумки шўр ювиш жараёни оғир механик
таркибли айниқса гипслашган тупроқларда жуда секин кетади.
Бухоро вилоятида учрайдиган агрофизик ва мелиоратив хоссалари
ва тартиботлари жиҳатидан ёмон бўлган турли даражада ва қалинликдаги
гипслашган тупроқлар жами майдони 2519 гектарни ташкил қилиб,
шундан 1388 гектари кучсиз, 202 гектари ўртача ва 929 гектари кучли
гипслашган тоифаларга киради.
Бухоро вилоятининг суғориладиган ҳудуди суптропик чўл
минтақасига мансуб бўлиб, Зарафшон округининг Марказий Осиё
провинциясига киради.
Бухоро вилояти чегарасида чўл минтақасининг гидроморф,
автоморф ва оралиқ тупроқларни учратиш мумкин, улар турли ёшдаги ва
генезисли ётқизиқларда ҳосил бўлган. Энг кўп тарқалган суғориладиган
ўтлоқи (эскидан янгидан суғориладиган ва янгидан ўзлаштрилган)
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
126
тупроқлар. Улар қарийб ҳамма геоморфологик айирмаларда учрайди.
Сизот сувлари 1-2 м (3) м чуқур яъни замин қатлами интенсив нам
шароитда ҳосил бўлади.
Ирригация тармоқларида сув бўлган вегетация даврида суғориш ва
шўр ювишда сизот сувлари чуқурлигини юқори жойлашганлигини гувоҳи
бўламиз. Доимий ёки даврий сизот сувларнинг тепага қараб капилляр
намланишдан пастга қараб каплляр намланишга нисбатан устунлик
қилган шароитида ўтлоқи тупроқларни шўрланиши содир бўлади. Шу
сабабли ўтлоқи тупроқлар фойдаланилганда яхши ишловчи коллектр –
зовурлар билан таъминланган бўлиши зарур. Бу шароитни ҳамма
геоморфологик айирмаларда амал қилиниши керак.
Суғориладиган ўтлоқи тупроқлар шўрланиш даражаси бўйича
турлича; шўрланмаган ва кучсиз шўрлангандан кучли шўрлангунгача.
Буларнинг ҳаммаси аниқ мелиоратив шароитни яъни сизот сувлари оқими
сув ўтказувчанлик ва ўтказмайдиган қатламларни мавжудлиги ва
уларнинг жойлашиш чуқурлиги ҳамда коллектор-зовур тизимлари билан
таъминлнганлиги билан ифодаланади .
Бухоро воҳасининг юқори қисми Зарафшон дарёси ирмоғининг ўрта
ва айниқса қўйи қисмига нисбатан мелиоратив шароити яхши. Худди
шундай фикрни Қоракўл воҳаси тўғрисида ҳам айтиш мумкин.
Суғориладиган ўтлоқи айниқса аллювиал тупроқлар бутун кенглик
бўйича механик таркибини турли – туманлиги билан, шу билан бирга
вертикал кесма бўйича ҳам ажралиб туради.
Суғориш манбаларига яқин жойлашган ерларнинг механик таркиби
бирмунча енгил, улардан узоқлашган сари оғирлашиб боради. эскиддан
суғориладиган ўтлоқи тупроқларнинг юзаси агроирригаця ётқизиқлари
билан қопланган, шу сабабли уларнинг таркиби бир хил. Агроирригация
ётқизиқларнинг қалинлиги 1-3 м гача. Механик таркибига кўра улар
одатда ўрта – ва оғир қумоқлидир.
Чўл
худудининг
бошқа
тупроқларига
нисбатан
эскидан
суғориладиган ва янгидан суғориладиган ўтлоқи тупроқларда гумус (1,1-
1,4 %) ва азот (0,08-0,12 %) миқдори бирмунча юқори. Агроирригация
ётқизиқларда ҳосил бўлган тупроқларда аста – секин ва чуқур гумуснинг
кириб бориши унинг заҳирасини тупроқ кесмасида оширади. Буларнинг
ҳаммаси кўп йиллик деҳқончилик маҳсулидир. Кам маданийлашган ва
енгил механик таркибли тупроқларда органик модда миқдори кам.
Айниқса суғориладиган қадимги аллювиал ва дилювиал – пролювиал
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
127
ётқизиқларнинг юза қатламларида ҳосил бўлган ўтлоқи тупроқлада унинг
миқдори кам. Бу ерда ўтлоқи тупроқлар табиий унимдорлиги жуда паст
бўлган суғориладиган қумли, бўз жигарранг ёки тақир тупроқларнинг
эволюция ўзгариши натижасида ҳосил бўлган.
Суғориладиган ўтлоқи тупроқларнинг таркибида фосфатлар
миқдори кам (3 дан 90 мг/кг гача) ва калий билан кам ва ўртача
таъминланган. Тупроқларда гипс миқдори жуда кам (0,12 -0,25 %), шу
сабабли шўртобланиш жараёнини ривожланишига қаршилик қила
олмайди. Шунга кўра илдиз озиқланиш қаватидан пастда айрим ҳолларда
шўртобланиш жараёни намоён бўлади, натрий ва магний ионини
сингдириш мажмуасига кириши кўзатилади. шўртобланиш тупроқ сув
ўтказувчанлигини
камайтириб,
суғоришдан
кейин
тупроқни
парчаланишига ва бошқа ноҳуш ҳолатларни вужудга келтиради.
Тупроқларда карбонатлик ҳолати кесма бўйича бир хилда 8,8 -9,3 % .
Умуман олганда суғориладиган ўтлоқи тупроқлар юқори ишлаб чиқариш
қобилятига эга бўлган Бухоро вилоятининг қимматли ер фондини ташкил
қилади.
Зарафшон дарёсининг қадимги ва ҳозирги давр ирмоқларида ҳамда
унинг соҳил ва биринчи соҳил олди террасаларида тарқалган ўтлоқи
тупроқлар ичида кичкина массивлар тариқасида ботқоқ-ўтлоқи тупроқлар
учрайди, уларнинг катта қисми суғорилади. Бу тупроқлар пастқам ерларда
сизот сувлари чуқурлиги 0,5-1 м, кучли шўрланиш жараёни шароитида
ҳосил бўлади. Шу сабабли бу тупроқлар нафақат ботқоқланишга,
шўрланишга ҳам мойил.
Эскидан суғориладиган ботқоқ - ўтлоқи тупроқлар биринчи соҳил
олди террасасида учраб кам миқдорда шўрланган, қолган суғориладиган
ботқоқ - ўтлоқи тупроқлар ўрта ва кучли даражада шўрланган.
Бу тупроқлар механик таркибига кўра оғир ва ўрта қумоқлидир,
аммо қадимги Зарафшон ирмоғи атрофида енгил қумоқли - қумлоқлилар
ҳам учрайди. Ботқоқ - ўтлоқи тупролқларнинг юқори қатламларида гумус
миқдори 3 % атрофида ялпи фосфор ҳамда калий заҳиралари бўйича
камбағал.
Шундай қилиб, суғориладиган ўтлоқи тупроқлар ичида ботқоқ-
ўтлоқилар учрагандай воҳанинг чека қисимларида қуруқ ташландиқ
айрим ерларда кучли шўрхоклашган тупроқлар учрайди. Улар релефнинг
пастқам жойларини эгаллаган ва шу сабабли қийин мелиоратив шароитда
жойлашган. Ташландиқ ҳолатда улар бирмунча шўрсизланган, аммо
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
128
кейинчалик қайтадан суғорилиб фойдаланиш натижасида интенсив
шўрланиш содир бўлади. Асосан тузлар кесманинг юқори қатламида
тўпланади. Бу тупроқлар гумусга камбағал (0,5 – 0,7 %). Механик
таркибига кўра улар турлича: оғир қумоқдан қумлоқгача.
Ўтлоқи тақир тупроқлар Бухоро вилоятининг Зарафшон ирмоғининг
фақат юқори қисмида тарқалган. Улар ўтлоқи тупроқларнинг бирмунча
юқори релефли қисмида ҳосил бўлган бўлиб, нисбатан сизот суви
таъсирида кам намланади, унинг чуқурлиги 3 -4 (5) м. Максимал сув бериш
даврида ва сувдан фойдаланишда сизот сувлари вақтинча 1 – 2 м гача
кўтарилиши мумкин. Бухоро воҳасининг ўтлоқи тақир тупроқларининг
ҳаммаси эскидан суғориладиган. Бу тупроқлар кесмасининг юқори қисми
1 -2 м гача агроирригация ётқизиқлари билан қопланган бўлиб, улар ўрта
ва оғир қумоқлидир. Юқорида жойлашагн майдонларда нисбатан сизот
сувини оқими яхши бўлиб, ўтлоқи тупроқларга нисбатан ўтлоқи-тақир
тупроқларда шўртобланиш жараёни кучсиз кечади. Шу сабабли улар кам
шўрланган ва ювилган. Ўртача ва кучли шўрланган тупроқлар кам
майдонларни эгаллаган. Шўрланиш типи сулфатли, кам ҳолатларда
хлорид – сулфатли. Эскидан суғориладиган ўтлоқи тақир тупроқларни
ҳайдалма ққатламида 0,5 – 1,1 % гумус ва 0,04 – 0,12 % азот миқдори
бўлиши мумкин. Кесма бўйича пастга қараб уларнинг миқдори камайиб
боради. Ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчи калий миқдори билан кам ва
ўртача таъминланган. Бу тупроқларда гипс миқдори жуда кам (0,08 – 0,42
%). Карбонатлар миқдори 7,4 дан 9,2 % гача тебранади.
Қадимги аллювиал ва пролювиал текислигининг суғориладиган
худуди чегарасида тақирсимон тупроқлар учрайди. Уларнинг сизот суви
чуқурлиги 5 м дан чуқур жойлашганда ҳосил бўлади. Табиий шароитда
тупроқ кесмаси юзасида кучли қатқалоқ ҳосил бўлади, қатқалоқ ости ва
зичлашган иллювий қатлами ажралади. Ундан пастда тупроқ ҳосил
бўлишида кам ўзгарган ётқизиқ қатлами жойлашган.
Кейинги
даврларда
қумли-чўл
тупроқларини
суғорма
деҳқончиликда ўзлаштирилмоқда. Ерларни текислашда тупроқ юзасидаги
чириндили қатлам йўқолади, қумли-чўл тупроқлар хусусиятларини
юқотади. Амалда қумларни ўзлаштириш содир бўлиб, жуда кам
миқдордаги органик мода йўқолади. Шамол эрозиясини олдини олиш ва
уларни маҳсулдорлигини ошириш учун бу тупроқларга мажмуали махсус
тадбирлар ўтказиш зарур, уларни лойқа сувлар билан суғориш, сидират
экинлар экиш, оғир механик таркибли бентонит, глуконит ва шунга
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
129
ухшаш ўғитлар қуллаш зарур. Бу тупроқларни ўзлаштириш коллектор-
зовурлар тизими ўтказилган ҳолда амалга ошириш керак, акс ҳолда бу
тупроқларни ўзлаштириш сувнинг сизилиши юқорилиги сабабли сизот
сувларининг тез кўтарилишига олиб келади.
Суғориладиган қумли-чўл тупроқлар ўрта ва кучсиз даражада
шўрланган. Доимий суғориш ва сизот сувларининг 3-4 м гача кўтарилиши
қумли-чўл тупроқларининг гидротермик тартиботини ўзгартириб ва
уларда чўл-ўтлоқи тупроқ ҳосил бўлиш жараёни содир бўлади. Гумус ва
ўсимлик озиқ моддаларининг заҳирасига камбағал бўлган чўл-ўтлоқи
тупроқларда шўрланиш жараёнини кучайиши бошланади. Уларнинг ичида
ўрта ва кучли шўрланган айирмалари устунлик қилади. Зарафшоннинг
Бухоро ва Қоракўл воҳалари чеккаларида айрим массивлар ҳолида воҳа
чўл –ўтлоқи тупроқлари тарқалган.
Суғориш ҳудудининг чеккаларида бўз-жигарранг тупроқлар
тарқалган. Улар сизот сувларининг чуқур жойлаши шароитида (10м дан
чуқур) делювий-пролювий кенг тўлқинсимон текисликларда ва элювий
учламчи плато ётқизиқларида ҳосил бўлган. Бўз-жигарранг тупроқлар
қадимги аллювиал текисликларида ҳам учрайди. Улар бу ерда қадимги
аллювиал текисликлари ёшидан бир мунча катта текислик юзасида ҳосил
бўлган. Ҳамма ҳолатда ҳам тупроқ ҳосил қилувчи жинслар турли механик
таркибга ва дағал скелетли шағал тошли жинслардан иборат. Жойларда
майда заррачалар тагида 1 метргача қалинликдаги майда тошчалар ётади.
Тупроқ кесмасининг айрим жойлари қуйи қатламларида гипсли
қатламлар учрайди.
Бўз-жигарранг тупроқлар кесмаси қисқалиги билан фарқланади
аммо кесма тўлииқ ифодаланган, генетик қатламларга аниқ ажраган.
Механик таркибига кўра бўз-жигарранг тупроқлар турли-тумандир:
қумлоқи-қумдан оғир қумоқгача. Чиринди миқдори бу тупроқларда кам.
Механик таркибига қараб унинг юқори қатламларида 0,2 дан 0,6% гача
тебранади. Пастки қатламларда унинг миқдори 0,2-0,3%. Карбонатлар
кесма бўйича 3дан 6% гача. Табиий ҳолатда бу тупроқлар юзасидан
шўрланган эмас, аммо шўртоблашган. Тузлар миқдори 0,3-0,6 м
чуқурликда 1-2% гача.
Янгитдан суғориладиган ўтлоқи бўз-жигарранг тупроқлар суғориш
натижасида 25 йилдан ошиқ, янгитдан суғориладиган бўз-жигарранг
тупроқларни таснифли белгилари қуйидагилардан иборат: ҳайдов
қатламининг юзаси қуруқ, қумлоқли ёки енгил қумоқли скелет
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
130
аралашмалар миқдори 20 дан 40% гача. Майда заррачалар миқдори
камайиб қум пайдо бўлади. 1 метр пастдан тошчали ётқизиқ ҳосил бўлади.
Кесма бўйича кам миқдорда гипс кристаллари ва занг доғлар учрайди.
қатламларнинг бирдан иккинчисига ўтиши аниқ эмас, кесма қумлоқ, қум
ва шағаллар билан аралаш ҳосил бўлган. Сизот сувлар чуқурлиги 3-4 м.
Янгитдан суғориладиган бўз-жигарранг тупроқларнинг ҳайдов қатламида
0,35 дан 0,78 % гача, азот миқдори 0,036 дан 0,087% гача. Пастга қараб
гумус миқдори кўпинча сақланади. Ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчи
калий билан кам таъминланган. Кесма бўйича карбонатлар миқдори 5-6
%. Гипс миқдори 0,23 дан 0,74% гача. Механик таркиби бўйича янгитдан
суғориладиган бўз-жигарранг тупроқлар асосан қумлоқли ва енгил
қумоқли. Бу тупроқлар ил заррачаларининг камлиги ва кўп миқдорда
майда қум заррачаларидан иборат. Бу тупроқлар юзасидан бошланадиган
кучли тошлоқлиги ва скелетлиги билан (20-40% гача) ажралиб туради.
Тупроқ сув ўтказувчанлиги юқори янгитдан суғориладиган ўтлоқи бўз
жигарранг тупроқлар кам шўрланган, жойларда ювилган. Кесма
тузларнинг тақсимланиши бир хил. Тупроқ шўрланиш типи хлорид-
сульфатли.
Хулоса
ўрнида шуни айтиш мумкинки,
Бухоро воҳасида суғориладиган ер
майдонларининг асосий қисмини ўтлоқи тупроқлар ташкил қилиб, ундан
ташқари эскидан суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи, ўтлоқи тақир,
тақирсимон, тақир, тақир-ўтлоқи, қумли-чўл, бўз-жигарранг, бўз-
жигарранг ўтлоқи тупроқ типлари тарқалган бўлиб, улар турли механик
таркибли ва турли даражада шўрлангандир.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.Атлас почвенного покрова Республики Узбекистан. Ташкент, 2010
2.Курвантаев Р.,Мусурмонов А.Тупроқ физикаси . Гулистон, 120 б
3.Умаров.М.У., Курвантаев.Р, Повышение плодородия орошаемых почв
путем регулирование их физических свойств
4.Почвы Узбекистана.Ташкент: Фан. 1975,222 с.
5.Р.К.Кузиев, В.Е.Сектеменко Почвы Узбекистана.Ташкент: 2009,351с