ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
176
ЎЗБЕКИСТОНДА ИЖТИМОИЙ ТАДБИРКОРЛИК МУАММОЛАРИ
ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
A.Mamatxanov
Yuksalish harakati
Ijrochi direktori
Email: askarmamatkhanov@gmail.com
https://doi.org/10.5281/zenodo.13336035
АННОТАЦИЯ
Мазкур тезисда Ўзбекистонда ижтимоий тадбиркорликнинг
аҳамияти, унинг аҳолининг заиф қатламлари учун манфаатлари ва
амалдаги ҳуқуқий ва институционал шарт-шароитлари таҳлил қилинади.
Ижтимоий тадбиркорлик жамиятдаги муҳим муаммоларни ҳал қилишда
инновацион ва креатив ёндашувларни қўллашни назарда тутади.
Ўзбекистонда бугунги кунда ижтимоий тадбиркорликни қўллаб-
қувватлаш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилган бўлсада,
ҳуқуқий базанинг етишмаслиги бу соҳага катта тўсқинлик қилаётгани
аниқланди. Тезисда 'Юрак Амри' лойиҳаси мисолида ижтимоий
тадбиркорликнинг жамиятга таъсири ўрганилади ва ушбу фаолиятни
қўллаб-қувватлаш учун амалга оширилиши лозим бўлган ислоҳотлар
бўйича тавсиялар берилган.
АННОТАЦИЯ
В данном тезисе рассматриваются вопросы реализации социального
предпринимательства в Узбекистане, включая его трактовку, значение, а
также созданные условия для его осуществления. Несмотря на отсутствие
единого определения социального предпринимательства на мировом
уровне, в контексте узбекского общества оно понимается как
предпринимательская
деятельность,
направленная
на
решение
социальных проблем. Примером такого предпринимательства является
проект "Юрак Амри", цель которого — поддержка нуждающихся через
благотворительные и другие финансовые средства. Тезис анализирует
правовые и институциональные условия для развития социального
предпринимательства
в
Узбекистане,
подчеркивая
важность
совершенствования законодательной базы.
ABSTRACT
This thesis examines the current state of social entrepreneurship in
Uzbekistan, focusing on its interpretation, significance, and the conditions
created for its implementation. Although there is no universally accepted
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
177
definition of social entrepreneurship globally, in the context of Uzbekistan, it is
understood as entrepreneurial activity aimed at solving social issues. Social
entrepreneurs typically engage in business to address critical social or
environmental problems. The thesis uses the 'Yurak Amri' project as an example
of social entrepreneurship and evaluates the legal and institutional framework
that supports such activities in Uzbekistan. The need for legal reforms and
institutional support to promote social entrepreneurship is also highlighted.
Бугунги
кунда
жамиятимизни
безовта
қилаётган
кўзга
ташланадиган муаммолар сифатида аҳолини иш билан таъминлаш,
камбағаллик, таълим ва тиббиёт сифатининг лозим даражада эмаслиги,
экология ва атроф-муҳит муаммоларини кўрсатиш мумкин. Албатта, ушбу
муаммолар билан ишлаш борасида алоҳида давлат идоралари бор, уларга
муайян ваколатлар берилган ҳамда тегишли вазифалар юклатилган.
Бироқ, жамият муаммолари билан курашишда нафақат давлат, балки
жамоатчиликнинг иштироки муҳим аҳамият касб этади. Давлат сиёсати
ва жамиятнинг алоҳида қатламлари, ижтимоий гуруҳларни қўллаб-
қувватлашда эса ижтимоий тадбиркорликнинг ўрни беқиёс саналади.
Ижтимоий тадбиркорлик бугунги кунда жаҳон миқёсида муҳим
аҳамият касб этаётган тушунчалардан бирига айланди. Унинг асосий
мақсади жамиятдаги турли ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга
қаратилган бўлиб, тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш орқали
манфаатдор гуруҳлар ёки жамиятнинг эҳтиёжманд қатламларига ёрдам
беришдир. Бошқа тадбиркорлик турларидан фарқли ўлароқ, ижтимоий
тадбиркорлик фойда олиш билан бир қаторда, ижтимоий адолатни
таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, таълим, соғлиқни сақлаш
соҳаларини ривожлантиришга йўналтирилган. Шу сабабли, ижтимоий
тадбиркорлик нафақат иқтисодий манфаатларни кўзлайди, балки
жамиятдаги муҳим ижтимоий вазифаларни бажаришга ҳам қаратилган.
Ижтимоий тадбиркорлар жамиятнинг заиф қатламларига ёрдам
бериш, камбағалликни камайтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва
бошқа ижтимоий аҳамиятга эга бўлган масалаларни ҳал қилишга
қаратилган лойиҳаларни амалга оширадилар. Бундай тадбиркорлик
фаолияти орқали улар жамиятда муҳим ижтимоий ўзгаришларга сабаб
бўлишлари мумкин. Масалан, Ўзбекистонда ижтимоий тадбиркорликнинг
муваффақиятли мисолларидан бири бўлган 'Юрак Амри' лойиҳаси
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
178
эҳтиёжманд шахсларга ёрдам беришга қаратилган кенг кўламли ишларни
амалга оширди.
1
Ижтимоий тадбиркорликнинг долзарблиги шундаки, бу соҳадаги
ташаббуслар жамиятдаги муаммоларни фақат давлат ёки нодавлат
ташкилотлари эмас, балки тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳам ҳал
этиш мумкинлигини кўрсатади. Бу, ўз навбатида, ижтимоий муаммоларни
ҳал қилишда янги манба ва имкониятларни очади. Давлат томонидан
ижтимоий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг муҳимлиги ҳам шу
билан изоҳланади: бу нафақат иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшади,
балки ижтимоий адолатни таъминлашда ҳам катта аҳамиятга эга.
Ўзбекистонда ижтимоий тадбиркорликнинг ривожланиши, айниқса,
жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишида муҳим рол ўйнаши
мумкин. Ҳозирги вақтда мамлакатимизда ижтимоий тадбиркорликка
бўлган эътибор ортиб бормоқда, чунки бу соҳа орқали давлат ва хусусий
секторнинг ҳамкорлигида бир қатор ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш
мумкин. Ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-
қувватлаш мамлакатимизда янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни
қисқартириш ва ижтимоий адолатни таъминлашда катта аҳамият касб
этади.
Жаҳон миқёсида ижтимоий тадбиркорликка оид ягона таъриф
бўлмасада, бизнинг жамиятга мос келадиган иборалар билан баён этганда,
ижтимоий тадбиркорлик деганда фойда олиш орқали ёки бошқа
маблағлар ҳисобига ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган ва
(ёки) муайян эҳтиёжманд ижтимоий гуруҳлар ҳамда жамият манфаати
йўлида амалга ошириладиган ишбилармонлик фаолиятини тушуниш
мумкин.
Биз кўриб чиқаётган институт авваломбор, тадбиркорлик субъекти
сифатида кўрилади. Ўзбекистон қонунчилигидаги нормаларга кўра,
тадбиркорлик фаолияти бу белгиланган тартибда давлат рўйхатидан
ўтган тадбиркорлик субъектлари томонидан қонунчиликка мувофиқ
амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги
остида
даромад
(фойда)
олишга
қаратилган
ташаббускорлик
фаолиятидир.
2
1
Sardor Rahimxon O‘zbekistonga qaytyapti. “Yurak amri” faoliyati tiklandi. https://qalampir.uz/uz/news/sardor-
ra%D2%B3imkhon-uzbekistonga-k-aytyapti-yurak-amri-faoliyati-tiklandi-80577
2
Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 3-
моддаси https://lex.uz/docs/2006789#2006830
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
179
Ўзбекистонда ижтимоий муаммоларни бартараф этиш, аҳолининг
заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш учун тадбиркорларни жалб этиш ва
уларни
ижтимоий
масалаларни
ҳал
этишдаги
фаолиятини
рағбатлантириш борасида қатор-чора тадбирлар қўлланиб келинади.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.2021 йилдаги
ПФ-6208-сонли Фармони билан “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз
ёшларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига давлат мулкини
ижарага олишда ижара тўловларидан имтиёзлар тақдим этилган.
3
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
05.09.2023 йилдаги 450-сонли қарори билан жазони ижро этиш
муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш
берувчиларга ҳар бир шахс учун уч ойдан ортиқ муддатда меҳнат
фаолиятини давом эттиргандан сўнг базавий ҳисоблаш миқдорининг уч
баравари миқдорида бир марталик субсидия ажратиш белгиланган.
4
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.2021 йилдаги ПҚ-57-
сонли қарори билан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган
иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий
ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия берилади.
5
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.07.2022 йилдаги ПҚ-329-
сонли қарори билан меҳнатга лаёқатли, ногиронлиги бўлган хотин-
қизларни иш билан таъминлаган иш берувчилар учун 6 ой давомида ҳар
ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда субсидия ажратилади.
6
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.06.2023 йилдаги ПФ-
93-сонли Фармонига асосан «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали
мутахассис» дастурини амалга киритилиб, тадбиркорлик субъектларига
«ҳамкорлик шартномалари» тузиш таклиф этилган. Унга кўра
тадбиркорлик субъектларига яратган янги ўринлари сонига қараб, яъни
51 тадан бошлаб токи 200 ва ундан ортиқ янги иш ўринлари яратганган
тақдирда тегишли солиқларни муайян муддатларда бўлиб-бўлиб тўлаш
имконияти берилиши, шунингдек юридик шахсларнинг мол-мулкига
солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи
пасайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўланиши, жисмоний шахслардан
олинадиган даромад солиғи республика бюджетидан иш берувчига (ҳар
3
https://lex.uz/docs/5382151
4
https://lex.uz/docs/6595344
5
https://lex.uz/docs/5789981
6
https://lex.uz/docs/6126565
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
180
бир ишчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаридан
ошмаган миқдорда) қайтариб берилиши ҳамда уларга ижтимоий солиқ
ставкаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда қўлланилиши назарда тутилган.
7
Бундан ташқари, қонунчиликда тадбиркорлик субъектларига
ижтимоий масалаларни ҳам этишга қаратилган фаолияти учун зарур
маблағлар ва инфратузилма билан таъминлаш йўналишида бошқа
афзаллик ва қулайликлар кўзда тутилган. Шундай бўлсада, бевосита
ижтимоий тадбиркорлик муносабатларини тартибга солувчи алоҳида
қонун мавжуд эмас.
2020 йилда аҳолининг ижтимоий заиф қатлами турмуш даражасини
яхшилаш, уларни иш билан таъминлаш, ижтимоий товарлар ишлаб
чиқариш ва хизматлар кўрсатишни тартибга солиш мақсадида “Ижтимоий
тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб,
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси
томонидан
“Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул
қилиниб,
2021 йил 24 августда Сенатга юборилган.
8
Бироқ 2021 йил 21
октябрда мазхкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Сенати
томонидан рад этилган. Бунинг сабаблари қуйидагича кўсатилган:
Қонун лойиҳасидаги айрим қоидалар мавжуд қонунчилик билан зид
келиши. Мисол учун, ижтимоий корхоналарга бериладиган имтиёзлар ва
преференциялар билан боғлиқ айрим нормалар айрим сенаторларнинг
эътирозларига сабаб бўлган. Улар бу нормаларни амалий қўлланишига
шубҳа билдирганлар ва уларнинг иқтисодий самарадорлигига ишонч
бўлмаган.
Иккинчидан, қонун лойиҳасида ижтимоий тадбиркорликни
аниқлашдаги мезонлар ноаниқ ва кенг бўлгани учун уни амалга
оширишда муаммолар юзага келиши мумкинлиги айтилган. Масалан,
қонун лойиҳасида ижтимоий корхона сифатида қайд этиш учун қўйилган
талаблар айрим ҳолларда ноаниқ ва амалий қўлланиши қийин бўлиши
мумкинлиги белгиланган.
9
Ижтимоий тадбиркорлик Ўзбекистон учун жуда муҳимдир, чунки у
ижтимоий, иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал қилишда самарали
восита бўлиб хизмат қилади. Ижтимоий тадбиркорлик орқали мамлакатда
янги иш ўринлари яратиш, таълим ва соғлиқни сақлаш сифатини
7
https://lex.uz/docs/6493069
8
https://lex.uz/ru/docs/5626493
9
https://lex.uz/uz/docs/5736500
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
181
яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ижтимоий адолатни
таъминлаш мумкин.
Шунингдек, ижтимоий тадбиркорлик маданий ривожланишга ҳам
ёрдам беради. Шу боис, Ўзбекистонда ижтимоий тадбиркорликни қўллаб-
қувватлаш ва ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун эса
институционал ва ҳуқуқий база керак бўлади.
Ўзбекистонда ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш учун
ҳуқуқий базани такомиллаштириш, молиявий қўллаб-қувватлаш, таълим
ва малака ошириш, ташкилий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик онгини
ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши зарур. Бу чора-
тадбирлар ижтимоий тадбиркорликнинг ривожланишига ёрдам беради ва
мамлакатдаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга ҳисса қўшади.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда ижтимоий тадбиркорлик
жамиятнинг турли қатламларига ёрдам бериш, ижтимоий ва экологик
муаммоларни ҳал қилишга қаратилган муҳим восита сифатида катта
аҳамиятга эга. Бугунги кунда ижтимоий тадбиркорликни қўллаб-
қувватлаш ва ривожлантириш учун қатор чора-тадбирлар қўлланилган
бўлса-да, ҳуқуқий ва институционал базани янада такомиллаштириш
зарур. Тезисда таклиф қилинган ислоҳотлар ва тавсиялар орқали
ижтимоий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда сезиларли натижаларга
эришиш мумкин.
Фойдаланилган ва тавсия этилган адабиётлар рўйхати:
1.
Acumen, 2021. https://acumen.org/reports/acumen-2021-annual-report/
2.
Bornstein D. How to change the world: Social entrepreneurs and the
power of new ideas. – Oxford University Press, 2007.
3.
Brest P., Harvey H. Money well spent: A strategic plan for smart
philanthropy. – Stanford University Press, 2018.
4.
Dees, J.G. (1998) The Meaning of “Social Entrepreneurship”. The Kauffman
Center
for
Entrepreneurial
Leadership.
https://centers.fuqua.duke.edu/case/wp-
content/uploads/sites/7/2015/03/Article_Dees_MeaningofSocialEntrepreneurs
hip_2001.pdf
5.
Elkington J., Rowlands I. H. Cannibals with forks: The triple bottom line of
21st century business //Alternatives Journal. – 1999. – Т. 25. – №. 4. – С. 42.
6.
Emerson J. The blended value proposition: Integrating social and financial
returns //California management review. – 2003. – Т. 45. – №. 4. – С. 35-51.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
182
7.
Emerson J. The blended value proposition: Integrating social and financial
returns //California management review. – 2003. – Т. 45. – №. 4. – С. 35-51.
8.
Gabriel P., Drayton B. Social entrepreneurship and innovation:
International case studies and practice. – Kogan Page Publishers, 2016.
9.
Global Enterpreunership Monitor GEM2023/2024 Global Report.
https://gemconsortium.org/report/global-entrepreneurship-monitor-gem-
20232024-global-report-25-years-and-growing
10.
Harris S. G. " The Fifth Discipline: The Art and Practice of the Learning
Organization", by Peter M. Senge //Human Resource Management. – 1990. – Т.
29. – №. 3. – С. 343.
11.
Kanter R. M. Collaborative advantage //Harvard business review. – 1994. –
Т. 72. – №. 4. – С. 96-108.
12.
Kramer M. R., Porter M. Creating shared value. – Boston, MA, USA : FSG,
2011. – Т. 17.
13.
Leadbeater C. We-Think: Mass innovation, not mass production. – Profile
books, 2010.
14.
Olsen S. Social return on investment: Standard guidelines. – 2003.
15.
Schwab
Foundation
for
Social
Entrepreneurship,
2021.
https://www.schwabfound.org/
16.
Thomson
Reuters
Foundation,
2020.
documents/trf-2020.pdf?v2
17.
Yunus M. Creating a world without poverty: Social business and the future
of capitalism. – Public affairs, 2007.
18.
Yunus M., Yusus A. J. M. Banker to the Poor. – Penguin Books India, 2007.