ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
44
ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШДА ЖИНОЯТЛАРНИ ТЕРГОВ
ҚИЛИШ СОҲАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ХАЛҚАРО
ТАЖРИБА
Солиев Элбек Рустамович
ИИВ Академияси магистратураси тингловчиси, подполковник
https://doi.org/10.5281/zenodo.12593067
Аннотация:
Бугунги кунда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлар соҳасига оид илмий тадқиқот ишлари самарали амалга
оширилмоқда. Шундан келиб чиқиб, ушбу мақолада жиноятларни тергов
қилиш соҳасидаги мамлакатимизда амалга оширлаётлаган кенг кўламли
исолоҳтлар, уларнинг натижалари ҳамда мазкур соҳадаги илғор хорижий
тажрибалар атрофлича таҳлил қилинган. Шунингдек, ривожланган
жорижий мамлакатларнинг тергов органлари фаолиятини ташкил қилиш
билан боғлик илғор тажрибалари статистик маълумотлар ва таҳлиллар
асосида чуқур ўрганилиб, уларни миллий қонунчилигимизга ва бевосита
тергов органлари фаолиятига жорий қилиниши доир таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
жиноятларни тергов қилиш, дастлабки тергов, одил
судлов, ишни судга қадар юритиш, суриштирув, полиция, тергов қўмита,
жиноий тақиб.
Жиноятларни аниқлаш, уларни очиш ва тергов қилиш дастлабки
тергов органлари фаолиятининг устувор йўналишларидан биридир [1].
Жиноят ҳуқуқбузарликнинг энг хавфли тури сифатида шахсга,
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, жамият ва давлатга жиддий
зарар етказади. Шу сабабли, А.В.Образцов тўғри таъкидлаганидек, адолат
инсон ҳуқуқларини амалга оширишнинг кафолатидир. Одил судлов
жараёнида нафақат адолатли судлов ва судловдан фойдаланиш ҳуқуқи
амалга оширилади, балки умуман инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг бутун
тизими, фуқаролик жамияти ва давлатнинг меъёрий фаолияти
таъминланади [2].
“2022 —2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг
тараққиёт стратегияси”нинг 15-мақсадида «Хабеас корпус» институтини
янада ривожлантириш орқали тергов устидан суд назоратини
кучайтириш, тезкор-қидирув ва тергов фаолияти устидан назоратни
кучайтириш, фуқароларнингқадр-қиммати ва эркинлигини самарали
ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш ва суд
ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашда судьялар
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
45
ҳамжамияти органларининг ролини янада ошириш масалалари ўрин
олган. Бундан ташқари, «ЯнгиЎзбекистон –янги суд» тамойили доирасида
аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш
суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштиришни, соҳага илғор
халқаро стандартларни жорий этишни талаб этмоқда.
Суд ҳуқуқ ислоҳотларининг давоми сифатида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг «Тезкор қидирув ҳамда тергов фаолиятида
шахснинг
ҳуқуқ
ва
эркинликларини
ишончли
ҳимоя
қилиш
кафолатларини янада кучайтириш чора тадбирлари тўғрисида»ги
Фармони яққол мисолдир [3].
Фармон билан 2025 йилнинг 1 январидан Тергов судьяси лавозими
жорий этилиши белгиланди.
Фармонга кўра тергов судьяси зиммасига Ўзбекистон Республикаси
ЖПКда кўрсатилган ишни судга қадар юритиш жараёнида суднинг қарори
(ажрими) талаб қилинадиган процессуал ҳаракатлар бўйича суд
ваколатларининг барчаси ўтказилиши, шунингдек тергов судьялари
маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқиши белгиланмоқда.
Тергов судьяси институти тарихига назар ташлайдиган бўлсак, Бу
институт, айниқса, Францияда ўз тарихий илдизига эга бўлиб, давлат ва
жамият ҳаётида мустаҳкам ўрин тутади ҳамда ишни судга қадар
юритишда тортишув принципининг амал қилишини таъминлайдиган
холис, мустақил институт намунаси сифатида намоён бўлади.
Бугунги кунда Бельгия, Греция, Ироқ, Испания, Нидерландия ва
Хорватия
давлатларида
тергов
судьялари
ўз
фаолиятини
муваффаққиятли амалга ошириб келмоқда. Тергов судьяси институти
ҳозирда бир қатор собиқ совет иттифоқи давлатларида ҳам, жумладан
Литва, Молдавия, Эстония, Латвия, Украина, Қозоғистон, Грузия ва
Қирғизистонда тергов судьяси институтини жорий этилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
«Ички
ишлар
органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат
тартибини,
фуқаролар
ҳуқуқлари,
эркинликлари
ва
қонуний
манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг
масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 10
апрелдаги ПФ-5005-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек қонунийликни
таъминлаш, жиноятларни ўз вақтида фош этиш, ҳар томонлама, тўла ва
холисона тергов қилиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини
сўзсиз амалга оширишнинг самарали механизмларини яратиш мақсадида
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
46
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг
жиноятларни
тергов
қилиш
соҳасидаги
фаолиятини
тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 18 апрелдаги
ПҚ–2898-сон Қарори қабул қилинди. Мазкур Фармон ва қарорга асосан
Ички ишлар вазирлиги Тергов Бош бошқармаси вазирлик ҳузуридаги
Тергов департаментига айлантирилиб, “Ўзбекистон Республикаси Ички
ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти тўғрисидаги низом”
тасдиқланди. Ушбу низом билан ички ишлар органлари тергов
бўлинмаларининг тизими белгиланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрда
«Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ–442-сон Қонуни қабул қилинди.
Ушбу қонун асосида Жиноят-процессуал кодексига киритилган
тузатишларга биноан суриштирув жиноят ишини тергов қилишнинг
мустакил шаклига айланди. Яъни, қатор жиноятлар бўйича жиноят
ишлари суриштирувдан дастлабки терговга юборилмайди. Натижада
илгари барча жиноят ишлари бўйича мажбурий бўлган дастлабки тергов
энди фақат алоҳида жиноят таркиблари бўйича мажбурий тартибда
амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда жиноятларни тергов қилиш соҳасини янада
такомиллаштириш, унинг фаолиятини халқаро ҳуқуқ нормаларига
тўлақонли
мослаштириш
мақсадида
ривожланган
хорижий
мамлакатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
Чунки, ривожланган давлатларнинг бу соҳадаги фаоляитида ижобий ўзига
хос жиҳатлар мавжуд.
Масалан, Франция Республикасида дастлабки тергов бошланганиб
тамомлангунга қадар полиция ва жандармериялар томонидан суриштирув
шаклида олиб борилади. Қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган (баъзи
вақтда прокурорнинг кўрсатмаси асосида) жиноят ишлари бўйича
дастлабки тергов полиция томонидан мажбурий тартибда ўтказилган
суриштирувдан сўнг амалга оширилади. Суриштирув босқичи содир
этилган жиноят тўғрисида маълумот олинган вақтдан бошланиб
(Франция Жиноят-процессуал кодексининг 14-моддаси. «Жиноий
қонуннинг бузилиш фактларини аниқлаш»), прокурор томонидан жиноий
таъқиб (иш)ни қўзғатиш учун асос бор ёки йўқлиги тўғрисида қарор
чиқариш билан якунланади [4].
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
47
Францияда полиция ходимлари суриштирув ўтказиш вақтида ҳар
қандай тергов ҳаракатларини ўтказиш, шу жумладан, мажбурлаш
чораларини қўллаш ваколатига эга бўлиб ҳисобланади (бу ҳолатда, содир
этилган жиноят ҳақида «зарурий маълумот» бериши мумкин бўлган
шахсни қўлга олиш мумкинлигини айтиш кифоя). Шунингдек, суриштирув
жараёнида тўпланган барча маълумотлар далилий аҳамият касб этади.
Бизнинг жиноят-процессуал қонунчилигимизда эса бу каби
нормалар мавжуд эмас, жумладан шахсни гумон қилинувчи тариқасида
иштирок этишга жалб қилинмагунга қадар унга нисбатан процессуал
мажбурлов чоралари қўлланилмайди.
Франция жиноят-процессуал қонунчилигида судга қадар иш
юритишнинг ўзига хос хусусиятларини кўриб чиқиб қуйидаги хулосаларга
келишимиз мумкин:
– Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексидан фарқли
равишда жиноий таъқибни қўзғатиш мақсадга мувофиқлик тамойилига
асосланган;
– жиноят ишлари бўйича иш юритишнинг бошланиши расман
рўйхатга олинмайди;
– судга қадар иш юритишни бошлаш билан боғлиқ ҳаракатлар
жиноят процессининг алоҳида қисмига (босқичига) ажратилмаган.
Германияда жиноят процесси таркибида терговга қадар текширув
мустақил институт сифатида ажратилмаган. Суриштирув жиноят
процессининг дастлабки ва ягона босқичи саналади. Жиноятга оид
ҳисоботлар фақат полиция томонидан олиб борилади. Суриштирув
жараёнига раҳбарлик прокурор томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, Германия Федератив Республикаси жиноят процессида суд
терговчиси (туман судья-терговчисига) ҳам иштирок этади. Унинг
иштироки далилларни қонун талаблари асосида тўпланишини
таъминлаш, жиноят иши бўйича энг муҳим қарорлар қабул қилиш билан
боғлиқ [5].
Кўп жиҳатдан, буни Германиядаги жиноят процессига нисбатан
жорий ёндашув билан изоҳлаш мумкин. Аслида «Германия жиноят-
процессуал қонунчилигида одатда исботлашнинг икки тури мавжуд
бўлиб, булар мажбурий ва эркин турларидир». Мажбурий исботлаш турида
суд томонидан мазкур фаолият батафсил процессуал тартибга солинади.
Ўз навбатида, эркин исботлаш процессуал шаклга риоя қилишни талаб
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
48
қилмайди ва иштирокчилар учун махсус билимларни танлаш ва исботлаш
учун жуда кенг эркинлик беради.
Шундай қилиб, дастлабки тергов босқичида полиция ходимларининг
фаолияти натижаларида тўпланган маълумотларни «соф шаклда» далил
сифатида эътироф этиб бўлмайди. Шу билан бирга, қонунда полиция
томонидан тўпланган маълумотларнинг ҳимоя ва айблов томонлари
иштирокида процессуал талабларни мажбурий бажариш билан тергов
ҳаракати орқали тўпланган маълумотларнинг тўғрилигини текширувчи
туман судьяси иштирокида уларни қонунлаштириш имконияти назарда
тутилади. Акс ҳолда, полиция ёки прокуратура томонидан олинган
маълумотлар далил сифатида судда фойдаланилиши мумкин эмас.
Германия жиноят-процессуал қонунчилиги тарафларнинг тортишув
тамойилини ўзида акс эттирмаган бўлса-да, лекин исботлаш жараёнида
тарафларга тергов ҳаракатларини бошлаш учун тенг имкониятлар яратиб
берган.
Беларусь Республикасида жиноятларни тергов қилиш Тергов
қўмитаси томонидан амалга оширилади. мамлакат Президенти
А.Лукашенконинг 12.09.2011 йилдаги “Беларусь Республикаси Тергов
қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан Беларусь
Республикаси Тергов қўмитаси ташкил этилган.
Тергов қўмитаси – жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги
ваколатларни амалга оширадиган ягона ва марказлашган ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органи ҳисобланади ҳамда бевосита Беларусь
Республикаси Президентига бўйсунади [6].
Маълумот учун:
Тергов қўмитаси прокуратура, ички ишлар
органлари
ва
Давлат молиявий
назорат
қўмитаси
тизимидаги
тергов
бўлинмаларини алоҳида ажратиш орқали ташкил этилган, Беларусиядаги
содир этилган жиноятларнинг
90 фоиздан ортиқ қисми бўйича
тергов
Тергов қўмитаси олиб борилади.
Бугунги кунда Тергов қўмитасидан ташқари жиноятларни тергов
қилиш ваколати биргина Давлат хавфсизлик қўмитасида сақланиб қолган.
Тергов қўмитаси ташкил этилганидан буён экстремизм билан боғлиқ
жиноятларни фош этиш даражаси 50 фоизга ошган, ўтган йилларда содир
этилиб фош этилмасдан қолган жиноятлар сони икки баробарга камайган,
охирги 5 йилда тергов йўли билан 1000 дан зиёд оғир ва ўта оғир
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
49
жиноятлар фош этилган, терговда ноқонуний жавобгарликка тортилган
шахслар сони бир йилда 500 нафардан 12 нафарга камайган.
Тергов қўмитаси – жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги
ваколатларни амалга оширадиган ягона ва марказлашган ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органи ҳисобланади ҳамда бевосита Беларусь
Республикаси Президентига бўйсунади.
Бундан ташқари 2022 йилда Беларусь Республикаси Президентининг
қарорига асосан Тергов қўмитаси кибержиноятларни тергов қилиш
бошқармаси негизида Дастлабки терговни рақамли ривожлантириш бош
бошқармаси ташкил этилган.
Мазкур
бош
бошқармани
ташкил
этилишига
Беларусь
Республикасида ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган
жиноятларнинг, шу жумладан, ўзгалар мулкини талон-торож қилиш
ҳолатлари кескин ошиб борганлиги сабаб бўлган.
Дастлабки терговни рақамли ривожлантириш бош бошқармаси
асосан ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган
жиноятларни аниқлаш, фош этиш ва тергов қилиш ҳамда дастлабки
тергов жараёнини рақамлаштириш билан шуғулланиб келади.
Маълумот учун:
Дастлабки терговни рақамли ривожлантириш бош
бошқармаси томонидан 2022 йилда фуқароларга етказилган 9 млн
доллардан ортиқ зарар ундирилган, беларусь кибермаконига ҳужум қилиш
билан шуғулланувчи 5 та гуруҳ аниқланиб ушланган, 1500дан ортиқ
кибержиноятчиларнинг шахси аниқланиб, уларнинг 30 нафари қўлга
олинган.
Шунингдек, Дастлабки терговни рақамли ривожлантириш бош
бошқармаси ходимлари томонидан “ИЗ” Ягона автоматлаштирилган
ахборот тизими (Единая автоматизированная информационная система
“След”) ишлаб чиқилган.
Мазкур ахборот тизимига терговчилар томонидан жиноят ишлари
бўйича криминалистик аҳамиятга эга бўлган маълумотлар киритиб
борилади, ўз ўрнида, ушбу тизим автоматик равишда, киритилган
идентификаторларни таққослаб, мос келган маълумотларни аниқлайди.
Мазкур тизим жорий этилганидан сўнг, 2022 йилда 400 мингта,
2023 йилнинг ўтган даврида эса 14 мингта жиноят ишлари
бирлаштирилиб, айнан бир шахслар ёки жиноий гуруҳлар томонидан
содир этилганлиги аниқланган.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
50
Бу билан, жиноят ишларини тергов қилишда куч ва воситалардан
самарали фойдаланиш, терговчиларнинг вақтини тежаш, ҳар бир жиноят
содир этган шахс ёки гуруҳнинг жиноятларини тўла бирлаштириш ва
терговини қамраб олишга эришилган.
Давлатимиз ҳуқуқий сиёсати соҳасида юз бераётган кенг кўламли
ўзгаришлар жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини илғор ҳорижий
тажрибалар асосида халқаро ҳуқуқ нормаларига янада уйғунлаштиришга
хизмат қилмоқда. Фикримизча, бундай жараённинг юзага келиши
табиийдир, чунки интеграциялашув жараёнида иштирок этадиган
давлатлар жиноий ҳуқуқ соҳасида бир-бирига ўхшаш бўлган муаммоларга
дуч келадилар. Мисол учун, жиноятларнинг ўсиши (трансмиллий
жиноятлар ҳисобига), ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари орасида
ҳамкорлик
муносабатларининг
етарли
даражада
мувофиқлаштирилмаганлиги, қонунчиликнинг мураккаблиги ва замон
талабларига мос келмаслиги, инсон ҳуқуқларига риоя этиш нуқтаи
назаридан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бўлган талабнинг
ошганлиги, жабрланувчиларнинг жиноий тажовузлардан самарасиз ҳимоя
қилинганлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига нисбатан
жамоатчилик ишончинининг йўқотилиши кабилар деярли барча
давлатларнинг жиноий ҳуқуқ соҳасидаги муаммолари сифатида қаралади.
Фикримизча, дунёнинг турли мамлакатларида жиноят жараёнини
таснифлашнинг ўзига хос ёндашувлари мавжудлигини эътиборга олган
ҳолда ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва
миллий қонунчилигимиз ва суд-ҳуқуқ фаолиятига бевосита дорий
қилиниши юқоридаги каби муаммоларни бартараф этилишини
таъминлайди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати:
1.
Расширенное заседание коллегии МВД России по итогам работы за
2016 г. [Электронный ресурс] // Официальные правовые ресурсы
Президента России. URL: http://kremlin.ru/news (дата обращения:
10.10.2017).
2.
Образцов А.В. Назначение уголовного судопроизводства и
процессуальное руководство расследованием преступлений // Труды
Академии управления МВД России. 2016. № 3 (39).
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июньдаги
«Тезкор қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва
эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
51
кучайтириш чора тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-89-сон Фармони
(https://lex.uz/uz/docs/6964387).
4.
Франциянинг 1958 йилги Жиноят-процессуал кодекси. (1966 йил 1
январдаги ўзгартириш ва қўшимчалари билан) – М., 1967.
5.
Германия
Жиноят
кодекси,
немис
тилида
//
URL:
http ://www.gesetze-iminternet.de/stgb/index.html.
6.
https://president.gov.by/ru/statebodies/sledstvennyy-komitet-
respubliki-belarus