ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
154
СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИНИНГ МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТИНИ
ЯХШИЛАШ ЙЎЛЛАРИ
Нигора Ҳамдамова
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт
институти «Молия» кафедраси магистри
https://doi.org/10.5281/zenodo.14498950
Аннотация.
Ушбу тезисларда суғурта компаниясининг молиясини
бошқаришнинг
асосий
жиҳатлари
кўриб
чиқилган.
Суғурта
компаниясининг молиявий фаолиятида суғурта мукофотлари, инвестиция
даромадлари ва суғурта тўловларининг роли эътироф этилган.
Шунингдек, молиявий бошқарув, хатарларни баҳолаш, резервлар ташкил
этиш ва инвестиция портфелини бошқариш муҳим таркибий элементлар
сифатида таҳлил қилинган..
Калит сўзлар:
Суғурта компанияси, молия бошқаруви, суғурта
мукофотлари, инвестициялар, суғурта тўловлари.
Суғурта компаниясининг молияси – бу суғурта компаниясининг
даромад ва харажатлари, молиявий ресурслар, уларни бошқариш ва
суғурта бозоридаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятининг
молиявий жиҳатлари билан боғлиқ барча жараёнларни ўз ичига олган
комплекс бўлимдир. Суғурта компанияси ўзига хос фаолиятни амалга
ошириши туфайли молиялаштириш, даромадларни ҳисоблаш ва таҳлил
қилишда ўзгача ёндашувларни талаб қилади.
Илмий адабиётларда корхона молияси деганда асосий ва айланма
маблағларни, корхона маблағлари маблағларини шакллантириш ва
улардан фойдаланиш жараёнида вужудга келадиган молиявий ёки пул
муносабатлари тушунилади. [1]
Ташкилот фаолиятини таъминлаш учун молиявий ресурслар ва
маблағлар фондларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан
фойдаланиш
билан
боғлиқ
иқтисодий
муносабатлар
мажмуи
ташкилотларнинг молиясини ифодалайди [2].
Суғурта компаниясининг молиявий ресурслари бутун иқтисодиёт
учун ижобий ижтимоий аҳамиятга эга бўлган мамлакат ичида қайта
тақсимлаш жараёнида муҳим роль ўйнайди. [3]
Суғурта компаниясининг молияси асосан учта асосий ыисмдан иборат,
жумладан:
Суғурта мукофотлари: Суғурта компанияси учун энг асосий даромад
манбаи бўлиб, суғурта полисларини сотиш орқали олинадиган пул
маблағларидир. Суғурта мукофотлари, одатда, суғурталанган суммага
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
155
нисбатан ҳисобланади ва турли суғурта турларига (мол-мулк, ҳаёт
суғуртаси ва ҳ.к.) қараб фарқланади.
Инвестициялардан олинган даромад: Суғурта компаниялари кўпинча
йиғилган
мукофотларни
молиявий
бозорларда,
акцияларда,
облигацияларда, валюталарда ёки бошқа инвестицион воситаларда
сармоя қилишади. Бу даромадлар компаниянинг молиявий ҳолатини
мустаҳкамлаш ва хавфларни камайтиришга ёрдам беради.
Суғурта тўловлари: Суғурта компаниясининг харажатлари орасида
муҳим ўрин тутади. Суғурта тўловлари – бу суғурталанган ҳолатлар учун
қилинган тўловлардир. Шу билан бирга, компания бир неча ўртача
тўловларни бажаришни, хавфларни баҳолаш ва хатарларни бошқаришни
ҳам талаб қилади.
Суғурта компаниясининг молиясида асосий эътибор даражада
даромад ва харажатлар таркибига қаратилади. Суғурта компаниялари ўз
молиявий
ишини
самарали
ташкил
қилиш
учун
премялар,
инвеститцийлар,
харажатлар
ва
суғурта
тўловларини
мувофиқлаштиришлари керак.
Даромадлар:
Суғурта премяларидан олинган даромадлар.
Инвестициядан олинган даромадлар (акция ва облигациялар,
депозитлар, ижара тўловлари ва б.).
Қўшимча молиявий хизматлар (масалан, консалтинг, таҳлил ва бошқа
хизматлар).
Харажатлар:
Суғурта тўловлари – бу компания томонидан суғурталанган
ҳолатларга кўра амалга оширилган тўловлар.
Операцион харажатлар – суғурта компаниясининг ишлашини
таъминлаш учун зарур бўлган маошлар, офис харажатлари, маркетинг ва
рекламалар ва бошқалар.
Қарзларнинг хизмат ҳақи (агар компаниянинг қарзи бўлса) ва
молиявий харажатлар.
Суғурта компаниясининг молиявий бошқаруви, унинг хавфларини
самарали баҳолаш ва бошқаришни қамраб олади. Ҳар бир суғурта
компанияси ишлаш жараёнида махсус молиявий бошқарувга, хатарларни
таҳлил қилишга ва бундай хатарларга қарши қўлланиладиган
стратегияларга эҳтиёж сезади.
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
156
Хавфни баҳолаш ва диверсификация: Суғурта компаниясининг
молиясида хавфни баҳолаш ва диверсификация муҳим аҳамиятга эга.
Суғурта компаниялари хавфларни ўз маблағлари ва инвестициялари
билан бошқаришга мажбур, шунинг учун хавфнинг турларига, аниқлаш ва
йўқ қилиш стратегияларига катта эътибор қаратилади.
Резервлар ташкил этиш: Суғурта компаниялари эҳтимолий молиявий
йўқотишларга қарши махсус резервлар ташкил қилишлари керак. Бу
резервлар суғурта полисларидан келиб чиқувчи тўловлар ва кўрсатилган
хизматлар учун керак бўладиган маблағларни ўз ичига олади.
Инвестиция портфелини бошқариш: Суғурта компаниясининг
даромадлари кўпинча инвеститсиялар орқали олинади, шунга кўра,
портфельни диверсификация қилиш ва турли активлардан фойдаланиш
молиявий самарадорликни оширади.
Суғурта компанияларининг молиясида бозор шароити ва рақобат
катта аҳамиятга эга. Суғурта бозори доимо ўзгариб боради, бу эса суғурта
компанияларининг
молиявий
ишини
мақбуллаштириш
ва
стратегияларини янгилашни талаб қилади. Бозордаги рақобатни кўпинча
мураккаблаштирадиган омиллардан бири – бу суғурта полисларининг
нархлари ва компанияларнинг хизмат кўрсатиш даражасидир.
Суғурта
компаниялари
молиявий
ресурсларини
ишлатишда
бозордаги рақобатни инобатга олишлари, молиявий самарадорликни
ошириш
ва
хизматларнинг
сифатини
яхшилашга
қаратилган
стратегияларни амалга оширишлари керак.
Суғурта молиясининг келажаги интернет ва рақамли технологиялар
билан боғлиқ. Электрон суғурта хизматларининг ривожланиши, яъни
интернет орқали суғурта полисларини сотиш, электрон тўловлар ва
молиявий операциялар, суғурта компанияларига янги имкониятлар
яратади.
Шунингдек, суғурта бозорида инновациялар, сунъий интеллект ва
автоматизациянинг кўпайиши, суғурта ширкатларига молиявий ҳолатини
яхшилаш ва хавфларни камайтириш учун янги усуллар ва ёндашувлар
таклиф этмоқда.
Хулоса
ўрнида
шуни
таъкидлашимиз
мумкинки,
суғурта
компаниясининг молияси – бу мураккаб ва динамик тизим, у суғурта
премяларидан, инвестиция даромадларидан ва суғурта тўловларидан
ташкил топади. Суғурта компанияларига самарали молиявий бошқарув,
хавфларни баҳолаш, молиявий ҳисобот ва бозордаги рақобатни тўғрилаш
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
157
муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун суғурта компаниялари инновацион
молиявий стратегиялар ва янги технологиялардан фойдаланишни давом
эттиришлари керак.
Фойдаланган адабиётлар рўйхати:
1.
Ашырова Л., Азымова А. Финансы предприятия // Символ науки:
международный научный журнал. 2023. № 4–2. С. 79–80.
2.
Тарасова А.Ю., Быков В.А. Финансы предприятий: учебное пособие. 2-
е изд. доп. и перераб. /. — Ярославль: ООО «ПКФ «СОЮЗ-ПРЕСС», 2023. —
126 с.
3.
Яшина Н.М. Финансы страховой компании. Научно-практический
журнал Базис. 2017. № 1(1). – C 20-22.