ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
126
АЙБГА ИҚРОРЛИК БЎЙИЧА КЕЛИШУВ ИНСТИТУТИНИНГ
ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА АМАЛИЁТДАГИ МУАММОЛАР
Яхёхон Махмудов
Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича
Пахтаобод тумани суди судьяси
https://doi.org/10.5281/zenodo.14863389
Аннотация
Ушбу тезисда айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув институти ҳамда
амалиётда уни қўллаш жараёнида юзага келаётган муаммолар ҳақида фикр
билдирилган.
Калит сўзлар:
айбга иқрорлик, тергов, келишув, қарор, гумон қилинувчи,
айбланувчи, жиноят, ҳукм, жазо.
Сўнгги
йилларда
мамлакатимизда
суд-ҳуқуқ
соҳасида
амалга
оширилаётган ислоҳотлар жараёнида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини
ишончли ҳимоя қилиш, жиноятларни тез ва тўлиқ очиш, суд-тергов амалиётида
шахсга нисбатан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-
қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш билан боғлиқ
қилмишлар содир этилишининг олдини олиш борасида бир қатор ижобий
ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, дунёнинг кўплаб ривожланган давлдатлари суд ҳуқуқ соҳасида
мавжуд бўлган айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув институтининг миллий
Жиноят-процессуал қонунчиликка жорий этилиши ҳам ушбу фикрларнинг
исботидир.
Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув институтининг бош мақсади —
давлат айбловчисининг айбланувчини содир этган жинояти юзасидан
иқрорлиги асосида жиноятни тез ва тўла фош этиш, етказилган моддий
зарарларни қопланишига ва натижада жиноят содир этган шахсга судда
енгилроқ жазо тайинланишига эришиш, шу билан бирга, кўплаб
сансалорликларга сабаб бўладиган узоқ давом этувчи тергов ва суд
жараёнларини қисқартириш бўлиб ҳисобланади.
Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тушунчаси Ўзбекистон Республикаси
Жиноят-процессуал кодексининг 62–бобида назарда тутилган. Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 586
1
-моддаси кўра “Айбга иқрорлик тўғрисидаги
келишув жиноят ишини юритишни ўзига нисбатан қўйилган гумонга, айбловга
рози бўлган, жиноятнинг очилишига фаол кўмаклашган ва келтирилган
зарарни бартараф этган гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг
илтимосномасига асосан назорат қилувчи прокурор билан ижтимоий хавфи
ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
127
катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар бўйича тузиладиган
келишув” эканлиги кўрсатилган.
Шундай бўлсада, бугунги кунда суд-тергов амалиётининг таҳлили ушбу
институтни амалиётда қўллаш борасида бир қатор ўзининг ечимини топмаган
масалалар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг
586
7
-моддасида суд муҳокамасида прокурор келишувнинг мазмунини ўқиб
эшиттириши, суд судланувчи ва унинг ҳимоячисининг, прокурнингн,
шунингдек зарур ҳолларда жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг)
фикрини эшитиши, шундан сўнг қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага
кириши,
Кодекснинг
586
8
-моддасига кўра келишув тасдиқланган ҳолларда, суд айблов ҳукми
чиқариши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 463-моддасига
кўра айблов ҳукми фақат судланувчининг жиноят содир этишдаги айби суд
муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилади. Айблов
ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган
ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган бароча кам-
кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам
бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши
лозим.
Ушбу ҳолатда айбга иқрорлик келишуви билан боғлиқ жиноят ишларида
шахснинг жиноят содир этганликдаги айби ёки айбсизлиги суд мухокамаси
ўтказиш йўли билан текширилмасдан, фақатгина тарафларнинг фикрини
эшитиш билан чегараланиб айблов ҳукми чиқарилиши ҳукмнинг асосли
бўлиши лозимлиги тўғрисида қўйилган процессуал талабга зид бўлиб
ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтганда, ушбу институтни миллий қонунчилигимизда самарали
қўллаш ва уни қўллашда юзага келаётган муаммоларни таҳлил қилган ҳолда
ечим топиш ўз навбатида, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатлари ҳимояси ва суд ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни янада юксак
поғонага кўтарилишида муҳим омил бўлади