Авторы

  • Анвар Умурзаков
    Ички ишлар вазирлигининг масъул ходими, подполковник

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.arims.65872

Ключевые слова:

фирибгарлик тезкор ходим тезкор-қидирув тадбирлари ҳамкорлик.

Аннотация

Мақолада фирибгарлик жиноятининг тезкор-қидирув жиҳати ҳақида фикр билдирилиб, ички  ишлар органлари жиноят қидирув ходимлари томонидан амалга ошириладиган асосий вазифалар баён этилган.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

86

ФИРИБГАРЛИК ЖИНОЯТАРИНИ ФОШ ЭТИШНИНГ

ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ ЖИҲАТИ ҲАҚИДА БАЪЗИ ФИКРЛАР

Умурзаков Анвар Гайратович

Ички ишлар вазирлигининг масъул ходими, подполковник

https://doi.org/10.5281/zenodo.14857821

Аннотация.

Мақолада фирибгарлик жиноятининг тезкор-қидирув

жиҳати ҳақида фикр билдирилиб, ички ишлар органлари жиноят қидирув
ходимлари томонидан амалга ошириладиган асосий вазифалар баён
этилган.

Таянч сўзлар:

фирибгарлик, тезкор ходим, тезкор-қидирув

тадбирлари, ҳамкорлик.

Head of the Department of the Department of the Department of combating

organized crime of the Criminal Investigation Service of the Ministry of Internal
Affairs, Lieutenant Colonel.

Annotation.

The article comments on the operational-search aspect of the

crime of fraud and describes the main tasks carried out by the criminal
investigation officers of the internal affairs bodies.

Keywords:

fraud, operational employee, operational-Search events,

cooperation.

Изоҳли луғатда фирибгарлик – фириб берувчи, ҳийлагар, алдоқчи,

макру ҳийла билан шуғулланувчи кимса маъносини англатиши баён
этилган. Мазкур атаманинг моҳиятидан жамиятимизда фуқароларни
алдаб, уларнинг ишончига кириб мулкини талон-торож қилиш
ҳаракатларини тассаввур қилиш мумкин. Бундай салбий ҳолатларга йўл
қўймаслик учун давлат органларининг масъул ходимлари муайян чора-
тадбирларни амалга оширадилар. Масалан, ички ишлар органлари жиноят
қидирув бўинмалари мазкур жиноятга қарши қонунчиликда белгиланган
тезкор-қидирув тадбирларини ўтказади. Бунинг учун албатта, етарли асос
бўлиши лозим. Масалан, терговга қадар текширувни олиб бориш учун
жиноят қидирув бўлинмаси тезкор ходимига фирибгарлик ҳақида ариза
келиб тушган бўлиши ва шу асосда муайян ҳаракатлар амалга оширилиши
мумкин. Фирибгарлик ҳақида аризаларни текшириш жараёнида тезкор
ходим ариза муаллифи билан ошкора сўров тезкор-қидирув тадбирини
ўтказишда фирибгарлик фактини ва уни содир этган шахсни аниқлаши
муҳим аҳамият касб этади.

Фирибгарлик жиноятини фош этишнинг дастлабки босқичида тезкор

ходим сўров ва маълумотлар тўплаш тезкор-қидирув тадбирларини
ўтказиб, қуйидаги масалаларга аниқлик киритиш лозим 1) жиноятчи


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

87

шахснинг ташқи кўриниши; 2) жиноятчи шахснинг кетган йўналиши
бўйича; 3) жиноятчи шахс томонидан олиб кетилган нарса-буюмларнинг
белгилари; 4) жиноят содир этиш усули; 5) жиноятчи шахснинг
жабрланувчи билан алоқаси; 6) жиноятчи шахс томондан қолдирилган
излар, предметлар ҳамда нарса буюмлар . Мазкур саволларга жавоб
топилганда бошқа тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилади.

“Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига

асосан фирибгарлик жиноятини фош этишда тезкор ходим вазифаси
қуйидагилардан иборат бўлади:

фирибгарлик жиноятини содир этиб, воқеа жойидан яширинган

шахснинг телефон рақами жабрланувчига аён бўлганида, махсус
ваколатли давлат органлари имкониятларидан фойдаланган ҳолда
маълумотлар тўплаш тезкор-қидирув тадбири ўтказилади;

шубҳали шахслар билан сўров тадбирларини ўтказиш ҳамда улар

томонидан берилган маълумотларни текшириш;

қидирув қатнашчиларига жабрланувчи ва шоҳидлардан олинган

фирибгарлик жиноятини содир этган шахснинг ташқи белгилари
ҳақидаги маълумотларни етказиш;

жабрланувчи ва жиноят шоҳидларига ички ишлар органларида

ташкил этилган тезкор (ягона) бошқарув марказининг кузатув (Face ID)
камераларига ёзиб олинган фирибгар шахснинг юз қиёфасини кўрсатиш
орқали шахснинг айнанлигини аниқлаш тезкор-қидирув тадбирини
ўтказиш;

жиноятчи пайдо бўлиши мумкин бўлган жойларда шахсий

изқуварлик орқали жиноят содир этган шахсларни аниқлаш чора-
тадбирларини амалга ошириш;

жиноятчи шахс томонидан олиб кетилган нарса-буюмларнинг

ҳужжатлари, хусусий рақами, жабрланувчи уларни қачон ва қаердан
олганлиги, ушбу нарсаларни кўрса таний олиши ҳамда бошқа масалалар
юзасидан маълумотлар тўплаш;

жиноятчи шахс томонидан олиб кетилган нарса-буюмлар

сотилиши мумкин бўлган жойларда тезкор текширувларни амалга
ошириш;

жиноятчи шахс томонидан олиб кетилган нарса-буюмлар

сотилиши ёки сотиб олиниши мумкин бўлган жойларда сотувчилар ва
харидорлар билан сўров ўтказиш;


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

88

жиноятчи шахс томонидан интернет ижтимоий тармоқлари

орқали фирибгарилик содир этилган бўлса, илгари шундай усулда
фирибгарлик жиноятини содир этган шахслар билан сўров ўтказиш ;

жиноятчи шахсни аниқлаш ва жиноятини фош этиш мақсадида

тегишли хизматларга топшириқлар бериш орқали маълумотлар тўплаш;

илгари ушбу усулда жиноят содир этган шахслар билан сўров

тезкор-қидирув тадбирини ўтказиш;

гумондор шахслар аниқланса, уларни қилмишини тўлиқ фош

этиш;

фирибгарлик жиноятини фош этишда терговчи билан ҳамкорлик

қилиш ;

фирибгарлик жиноятини содир этган шахс бошқа шахслар

орқали жабрланувчи билан алоқа ўрнатган бўлса, улар ўртасида сўров
ўтказиш;

фирибгарлик жиноятини содир этган шахс томонидан жиноят

содир этилган жойда, жабрланувчига бериб кетилган нарса-буюмларда
бармоқ излари аниқланса, нарса ва ҳужжатларни текшириш;

фирибгарлик жиноятини содир этган шахс томонидан

қолдирилган нарса ва буюмларнинг ўзига хослигини, бундай нарсалар
қаерларда сотилиши мумкинлигини аниқлаб, ўша жойларда сўров
тадбирини ўтказиш.

Тезкор ходим томонидан ушбу вазифаларни амалга оширишда

ҳамкорлик муҳим ҳисобланиб, энг асосий масала, жиноятни содир этган
шахсни шахсини аниқлаш ҳисобланади.

Фойданилган адабиётлар рўйхати:

1.O‘zbek tilining izohli lug‘ati: 80.000 dan ortiq so‘z va so‘z birikmasi. J. IV. F –
Tartibli / Tahrir hay’ati: T.Mirzayev (rahbar) va boshq. O‘z. Res. FA Til va
adabiyot in-ti. –T.: «O‘zbekiston milliy ensiklopediyasi» Davlat ilmiy nashriyoti,
2006. – B.348
2.Фирибгарлик жиноятларини очиш, тергов қилиш, уларнинг сабаблари ва
шарт-шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш: Амалий-услубий
қўлланма / Б.Э.Закиров, Я.А.Абдулхаков, Ж.С.Мухтаров ва бошқ.; Масъул
муҳаррир юридик фанлар доктори Д.М.Миразов. – Т. : Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академияси, 2017. – Б.9-10.
3. Горбанев Владимир Михайлович Оперативно-розыскная характеристика
мошенничеств, связанных с использованием средств сотовой связи //
Общество

и

право.

2016.

№4

(58).

URL:

https://cyberleninka.ru/article/n/operativno-rozysknaya-harakteristika-


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

89

moshennichestv-svyazannyh-s-ispolzovaniem-sredstv-sotovoy-svyazi

(дата

обращения: 11.02.2025).
4. Хужамуратов Б.У. Фирибгарлик жиноятини тергов қилишнинг умумий
асослари // Ilm-fan va innovatsiya ilmiy-amaliy konferensiyasi in-
academy.uz/index.php/si(дата обращения: 12.02.2025).

Библиографические ссылки

O‘zbek tilining izohli lug‘ati: 80.000 dan ortiq so‘z va so‘z birikmasi. J. IV. F –Tartibli / Tahrir hay’ati: T.Mirzayev (rahbar) va boshq. O‘z. Res. FA Til va adabiyot in-ti. –T.: «O‘zbekiston milliy ensiklopediyasi» Davlat ilmiy nashriyoti, 2006. – B.348

Фирибгарлик жиноятларини очиш, тергов қилиш, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш: Амалий-услубий қўлланма / Б.Э.Закиров, Я.А.Абдулхаков, Ж.С.Мухтаров ва бошқ.; Масъул муҳаррир юридик фанлар доктори Д.М.Миразов. – Т. : Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2017. – Б.9-10.

Горбанев Владимир Михайлович Оперативно-розыскная характеристика мошенничеств, связанных с использованием средств сотовой связи // Общество и право. 2016. №4 (58). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/operativno-rozysknaya-harakteristika-moshennichestv-svyazannyh-s-ispolzovaniem-sredstv-sotovoy-svyazi (дата обращения: 11.02.2025).

Хужамуратов Б.У. Фирибгарлик жиноятини тергов қилишнинг умумий асослари // Ilm-fan va innovatsiya ilmiy-amaliy konferensiyasi in-academy.uz/index.php/si(дата обращения: 12.02.2025).