Авторы

  • Д.Н. Халилов
    CAMU Педиатрия ва болалар хирургияси кафедраси ассистентлари,
  • И.Қ. Рустамов
    CAMU Педиатрия ва болалар хирургияси кафедраси ассистентлари,
  • И.С. Умаров
    Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази болалар хирургия бўлими
  • Х.Х. Қодиров
    Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази болалар хирургия бўлими
  • И.Ё. Очилов
    Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази болалар хирургия бўлими

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.arims.65876

Ключевые слова:

Ошқозон-ичак йўли кўп миқдордаги ёт жисмлар умумий рентген тасвири қисман ичак тутилиши яллиғланиш жараёнлари кўп миқдордаги перфорациялар диагностик лапараскопия.

Аннотация

Ушбу мақолада ёнбош ичакдаги кўп миқдордаги ёт жисмлар, қорин бўшлиғидаги яллиғланиш жараёнлари, қисман ичак тутилиши ва ёнбош ичак перфорациялари ҳамда клиник кузатув натижалари келтирилган. Aйниқса, педиатрия амалиётида бундай ҳолатлар билан боғлиқ муаммоларни таҳлил қилиш, беморларни ташхислаш ва уларни даволаш бўйича қарорлар қабул қилиш жуда мураккаб бўлиши мумкин, айниқса, бу ҳолатлар кичик ёшдаги болалар билан боғлиқ бўлганда.


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

72

БОЛАЛАРДА УЧРАЙДИГАН ОШҚОЗОН-ИЧАК ТРАКТИ ЁТ

ЖИСМЛАРИ

Халилов Д.Н.

Рустамов И.Қ.

CAMU Педиатрия ва болалар хирургияси

кафедраси ассистентлари,

Умаров И.С.

Қодиров Х.Х.

Очилов И.Ё.

Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт

маркази болалар хирургия бўлими

https://doi.org/10.5281/zenodo.14854626

Aннотация:

Ушбу мақолада ёнбош ичакдаги кўп миқдордаги ёт

жисмлар, қорин бўшлиғидаги яллиғланиш жараёнлари, қисман ичак
тутилиши ва ёнбош ичак перфорациялари ҳамда клиник кузатув
натижалари келтирилган. Aйниқса, педиатрия амалиётида бундай
ҳолатлар билан боғлиқ муаммоларни таҳлил қилиш, беморларни
ташхислаш ва уларни даволаш бўйича қарорлар қабул қилиш жуда
мураккаб бўлиши мумкин, айниқса, бу ҳолатлар кичик ёшдаги болалар
билан боғлиқ бўлганда.

Калит сўзлар:

Ошқозон-ичак йўли, кўп миқдордаги ёт жисмлар,

умумий рентген тасвири, қисман ичак тутилиши, яллиғланиш
жараёнлари, кўп миқдордаги перфорациялар, диагностик лапараскопия.

Болаларда

ошқозон-ичак

тизмидаги

ёт

жисмлар

кам

учрайди.Кўпинча у бутун ҳазм қилиш тракти бўйлаб ютиб юборилган
жисмларнинг ичакларда туриб қолиши натижасида ёки баъзан ёт жисмлар
шу жойни ўзида ҳосил бўлади (мева данакларини зич ёпишиб
қолиши,ахлат тошлари).Кам ҳолларда эса ўткир ёт жисмларни орқа йўл
орқали параректал тўқимага кириб қолиши мумкин.

Кичик ёшдаги болаларнинг қўлига илинган нарсларни ютмоқчи

бўлиши табийдир.Уларнинг кўпи игна, тўғноғич, мих ва ҳакозалар,ҳазм
йўлдан ўтиб табий йўлдан бемалол чиқиб кетади. Бундай “транзит”ёт
жисмлар ҳисобга олинмайди балки, биз ичакларда кам ёки кўп
кузатишларида

(мих,қалай,асқарча

ва

игна)

ўйинчоқни

ўткир

деталлари,балиқнинг суяги, яъни ўткир учли жисмлар бўлди. Йўғон
ичакни охирги қисми органик касаллигига дучор бўлган бўлган болаларда
ахлат тошлари ичакдаги маҳсулотларини туриб қолишидан пайдо
бўлади.Ахлат “тошлари”нинг ҳосил бўлиши маркази кўпинча ҳазм


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

73

бўлмайдиганнарсалар, масалан мева данаклари.Баъзида бир-бирига
ёпишибқолган узум, гилос данаклари ва бошқалар катта ўлчамдаги
конгломерат ҳосил қилиши мумкин.

Баъзида анус орқали боланинг ўзи ёт жисмни тиқиб юбориш

мумкинки, бу қилбош гижжа туфайли анал соҳани қичишида содир
бўлиши мумкин. Гоҳида тиббий муолажалар пайтида тўғри ичакда ёт
жисмлар тасодифан қолдирилиб кетилиши мумкин ( ҳўқна трубкаси).

Бизнинг кузатишларимизда трансанал тушган жисмлар : тугма,

ўйинчоқ деталлари, саноқ таёқчаси,металл пружина,шарикли ручка ва
ахлатдан таҳлил учун олиш пайтида синган шиша таёқчанинг бир қисми
ва ҳакозолар.

Амалиётда ошқозон-ичак тизмидаги (ОИТ) ёт жисмлар билан боғлиқ

беморлар кўп учрайди. Ютилган ёт жисмларни тахминан 80% ҳолатлари
болаларда учрайди. Кўпроқ кузатилган ёш гуруҳлари 6 ойдан 3 ёшгача
бўлган болалар орасида рўй беради [5]. Ёт жисмларнинг 80–90% ОИТ
орқали оғир муаммосиз ўтади. Тахминан 10-20% ҳолатларда улар
эндоскопик йўл билан олиб ташланади, 1% беморларда эса жарроҳлик
аралашуви талаб қилинади, бу лапаратомия ёки лапароскопия ёрдамида
амалга оширилади[7,9].

Баъзи ҳолларда ёт жисмларни аниқлаш қийин бўлиши мумкин, бу эса

баъзан асоратларнинг ривожланишига олиб келади. Ёт жисмларни кеч
аниқлаш натижасида, қон кетиши,

қисман ичак тутилиши

, ичаклар

деворларининг тешилиши, перитонит каби муаммолар юзага келиши
мумкин, бу эса ўлимга олиб келиши мумкин[6,8]. Энг кўп учрайдиган ёт
жисмларнинг кириб борадиган жойлари бу: ошқозон-ичак тизмидаги
физиологик торайган жойлари, пилорик қисм, ўн икки бармоқли ичакнинг
пиёзча (бульбус) қисмлари, илеоцекал клапан, шунингдек анастомозлар ва
патологик торайган қисмлар ҳисобланади[1].

Ошқозон-ичак

тракти

ёт

жисми

хамма

ёшли

болаларда

учрайди,аммо1-4 ёшли болалар ичида кўпроқ учрайди, чунки бу ёшда
болалар “ҳамма нарсани таъмини билиш ” учун мойил бўлади. Каттароқ
ёшли болаларда ёт жисм нисбатан камроқ учрайди ва баъзи ҳолларда улар
ўз ихтиёрига кўра ютилади, яъни психикаси бузилган ёки зарарли
одатлари бўлган шахслар томонидан[2].

Сўнги йилларда ёт жисм турларини ўзгартириш кўзга ташланмоқда,

айниқса “агрессив” ёт жисмнинг хирургия бўлимларига келиши
кўпаймоқда[3-4].


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

74

Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази болалар

хирургия бўлими 2020-2025 йилларда 6 (1,25%) нафар болага, барча ОИТ
билан касалланган беморлар орасида, жарроҳлик аралашуви керак бўлди.
Ошқозонда очилган пин, фито- ва триҳобезоар, шунингдек, Меккел
дивертикулида батарея топилди. Бир ҳолатда игна қадоқ топилган, улар
ичакнинг торайган жойида жойлашган эди.

Қуйидаги кузатувни келтирамиз

:

1)

.Боланинг исми: Қ., 1 ёш 4 ойлик, 20.12.24 куни онасининг сўзидан

боласи магнитли шарикчаларни ютиб юборган, яшаш жойидаги
шифокорларга мурожаат қилишган, улар беморни текширишиб
РШТЁИМФФга юборишган, у ерда навбатчи врачлар томонидан кўрилиб,
ФГДСда 2 та шарикли мунчоқларни олишган, қолганини олиша олмаган.
Аҳволи яхшилангандан сўнг 18.01.2025 куни ФВБКТТМ болалар хирургия
бўлимига ётқизилган. 19.01.25й да умумий рентген текширувлари амалга
оширилди ва эпигастриал соҳада шарикли мунчоқ шаклидаги соя
аниқланган ва шикоятлар асосида беморда ёт жисм борлиги тасдиқланди.
Ва беморни тахсисга тайёрлаш мақсадида ҳамма текширувлардан
зтказилди.

Келганда умумий аҳволи қониқарли, ҳушида иштаҳаси яхши, териси

тоза, оч пушти рангда.Ўпкасида дағал нафас эшитиляпти, юрак оҳанглари
аниқ пульс ритмик,қорин юмшоқ оғриқсиз ичак шовқинлари эшитиляпти,
нафас олиш актида иштирок этяпти,ахлат ва пешоб келиши равон. Умумий
қон таҳлилларида: Гемоглобин-120 г/л, Эр-3,9-10

12

/л, РК-0,9, Тромб-

220.000, Лей-5,9-10

9

/л, ЭЧТ-6 мм/соат. Биохимик таҳлилларда деярли

ўзгаришлар йўқ, нормада. УТТ да – Жигар контури аниқ, текис,
структураси бирхил, қирраси ўткир. Ўт пуфаги – ноксимон шаклда,
контури аниқ, текис, туриши мъёрида, деворини қалинлиги 1мм. Ошқозон
ости бези контури аниқ, текис, структураси бир хил. Ўлчамлар: бошчаси-
7,7 мм, танаси-7,1 мм, дум қисми- 8,9 мм. Талоқ ўлчами 60х20 мм. Қовурға
остида паренхимаси бир хил. Ўрта эхоген. Ичакларда кўп миқдорда
суюқлик сақланган. Перисталътика фаол. Кузатув давомида беморда
безовтачилик ҳолатлари аниқланмади. 20.01.2025 куни эндотрахеал
наркоз остида “Лапаратомия, гастроилиотомия, ошқозон ва ингичка
ичакдаги йот жисмни олиб ташлаш”, қорин бўшлиғи санацияси ўтказилди.
Операциядан кейинги давр қониқарли ҳолатда ўтди. Даволашда:


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

75

антибактериал терапия, инфузион терапия, маҳаллий даво ва витамин
терапия муолажалари ўтказилди.

Операциядан кейинги диагноз

: Ошқозон ичак тракти ёт жисми (4

дона шарикли мунчоқлар), қорин бўшлиғи битишмали ичак тутилиши,
оментит.

Шундай қилиб, операциядан кейинги давр нормал кечди, жароҳат

бирламчи битти, чоклари олинди, бемор ҳолати қониқарли, уйига рухсат
берилди (10 сутка).


2)

.Боланинг исми: А.С, 1 ёш 2 ойлик, 16.07.24 куни онасининг сўзидан

болани опаси томонидан игна берган вақти бола билмаган холатда ютиб
юборган. Бемор ота-онаси яшаш жойидаги шифокорларга мурожаат
қилишган, улар беморни текширишиб динамикада умумий рентген
текширувлари амалга оширилди ва ўнг ёнбош соҳада игна шаклидаги
соя аниқланган ва шикоятлар асосида беморда ёт жисм борлиги
тасдиқланди.

Келганда умумий аҳволи қониқарли, ҳушида иштаҳаси яхши, териси

тоза, оч пушти рангда.Ўпкасида дағал нафас эшитиляпти, юрак оҳанглари
аниқ пульс ритмик,қорин юмшоқ оғриқсиз ичак шовқинлари эшитиляпти,
нафас олиш актида иштирок этяпти,ахлат ва пешоб келиши равон. Умумий
қон таҳлилларида: Гемоглобин-112 г/л, Эр-3,8-10

12

/л, РК-0,9, Тромб-

222.000, Лей-6,2-10

9

/л, ЭЧТ-8 мм/соат. Биохимик таҳлилларда деярли

ўзгаришлар йўқ, нормада. УТТ да – Жигар контури аниқ, текис,


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

76

структураси бирхил, қирраси ўткир. Ўт пуфаги – ноксимон шаклда,
контури аниқ, текис, туриши мъёрида, деворини қалинлиги 1,5 мм.
Ошқозон ости бези контури аниқ, текис, структураси бир хил. Ўлчамлар:
бошчаси-6,9 мм, танаси-7,4 мм, дум қисми- 8,9 мм. Талоқ ўлчами 64х22 мм.
Қовурға остида паренхимаси бир хил. Ўрта эхоген. Ичакларда суюқлик
сақланган. Перисталътика фаол. Кузатув давомида беморда безовтачилик
ҳолатлари аниқланмади. Рентгенограммада ўнг ёнбоош сохасида
игнасимон соя аниқланмоқда .

Беморда 25.07.2024 куни эндотрахеал наркоз остида “Лапаратомия,

аппендикуляр ўсимтага кириб қолган ёт жисм (игна) ни аппендикульяр
ўсимта билан олиб ташлаш, аппендэктомия, қорин бўшлиғи санацияси ”
Операция вақтида ёт жисм (игна) ни аппендикуляр ўсимтани ичига кириб
қолганлиги аниқланди ўтказилди. Операциядан кейинги давр қониқарли
ҳолатда ўтди. Даволашда: антибактериал терапия, инфузион терапия,
маҳаллий даво ва витамин терапия муолажалари ўтказилди.


Операциядан кейинги диагноз

: Ошқозон ичак тракти ёт жисми

(игна), қорин бўшлиғи битишмали ичак тутилиши.

Шундай қилиб, операциядан кейинги давр нормал кечди, жароҳат

бирламчи битти, чоклари олинди, бемор ҳолати қониқарли, уйига рухсат
берилди (12 сутка).

Фойдаланилган адабиётлар:

1.Хрыщанович В. Я., Ладутько И. М., Прохорова Я. В. // Мед.1


background image

ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

77

журн. – 2009. – № 1. – с. 4–9
2. Arana A., Hauser B., Hachimi-Idrissi S., Vandenplas Y. Management of ingested
foreign bodies in childhood and review of the literature // Eur J Pediatr. 2001. V.
160 (8). P. 468–472.
3. Хрыщанович В. Я., Ладутько И. М., Прохорова Я. В. Инородные тела
пищеварительного тракта: хирургические аспекты диагностики и лечения
// Медицинский журнал. 2009. №1. С. 9–14.
4. Разумовский А. Ю., Смирнов А. Н., Игнатьев P. O., Халафов Р. В., Тихомирова
А. Ю ., Холостова В. В. Магнитные инородные тела желудочно-кишечного
тракта у детей // Хирургия. Журнал им. Н. И. Пирогова. 2012. №9. С. 64–69..
5. Dahshan A. // J. Okla. State. Med. Assoc. – 2001. – Vol. 94, N 6. – P.
183–186.
6. Jung Min Park, Chang Seog Lee, Min Seong Kim et al. // J. Korean Soc.
Coloproctol. – 2010. – Vol. 26, N 6. – P. 433–436.
7. Wahbeh G., Wyllie R., Kay M. // Clin. Pediatr. – 2002. – Vol. 41, N9. – P. 633–
640.
8. Wong H. H., Phillips B. A. // CJEM. – 2009. – Vol. 11, N 5. – P.493–495.
9. Zameer M., Kanojia R. P., Thapa B. R., Rao K. L. // Afr. J. Paediatr.
Surg. – 2010. – Vol. 7, N 2. – P. 114–116.

Библиографические ссылки

Хрыщанович В. Я., Ладутько И. М., Прохорова Я. В. // Мед.1

журн. – 2009. – № 1. – с. 4–9

Arana A., Hauser B., Hachimi-Idrissi S., Vandenplas Y. Management of ingested foreign bodies in childhood and review of the literature // Eur J Pediatr. 2001. V. 160 (8). P. 468–472.

Хрыщанович В. Я., Ладутько И. М., Прохорова Я. В. Инородные тела пищеварительного тракта: хирургические аспекты диагностики и лечения // Медицинский журнал. 2009. №1. С. 9–14.

Разумовский А. Ю., Смирнов А. Н., Игнатьев P. O., Халафов Р. В., Тихомирова А. Ю ., Холостова В. В. Магнитные инородные тела желудочно-кишечного тракта у детей // Хирургия. Журнал им. Н. И. Пирогова. 2012. №9. С. 64–69..

Dahshan A. // J. Okla. State. Med. Assoc. – 2001. – Vol. 94, N 6. – P.

–186.

Jung Min Park, Chang Seog Lee, Min Seong Kim et al. // J. Korean Soc. Coloproctol. – 2010. – Vol. 26, N 6. – P. 433–436.

Wahbeh G., Wyllie R., Kay M. // Clin. Pediatr. – 2002. – Vol. 41, N9. – P. 633–640.

Wong H. H., Phillips B. A. // CJEM. – 2009. – Vol. 11, N 5. – P.493–495.

Zameer M., Kanojia R. P., Thapa B. R., Rao K. L. // Afr. J. Paediatr.

Surg. – 2010. – Vol. 7, N 2. – P. 114–116.