Транспорт воситасини олиб қочиш тўғрисидаги жиноят-ҳуқуқий норма ўзига хос хусусиятга эга. Бироқ шуни эсда тутиш лозимки, кейинги нормада бошқа объект – жамоат хавфсизлиги ҳимоя остига олинган ва қилмишга бошқа ижтимоий йўналиш берилган. Чамаси, қонун чиқарувчининг автотранспорт ва бошқа транспорт воситаларига нисбатан нуқтайи-назари жиноятнинг махсус предмети билан боғлиқ. Чунки уларнинг бевосита вазифаси бошқа ҳар қандай мол-мулкка қараганда ўғирлаш мақсадисиз ноқонуний эгаллашни кўпроқ рағбатлантиради.